Oy: Март 2012
Turkiy xalqlar allalari. Ozarbayjon allasi & Shavkat Alekperova
Turkiy xalqlar allalari. O’zbek allasi & Habiba Oxunova
Xurshid Do’stmuhammad. Najot muhabbatdami yo … nafratda?
Умр — синов. Синов кўчалари нотекис. Ноаён. Улар одамни гоҳ фароғат боғларининг нашъу намосига тўйдиради, гоҳ уқубат саҳросида сарсону саргардон қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсоннинг сабри, нафси, тоқати имтиҳондан ўтади.
Жонзот борки, яхшироқ ва осонроқ яшаш илинжида нафас олади. Ҳайвоннинг ҳайвонлиги ниманинг эвазига нафсини қондираётганини ўйламаслиги, бу ҳақда мулоҳаза юрита олмаслиги билан белгиланади. Йиртқичлик ақидаси — на туғишганни билиш, на қавмнинг, на ўзгалар ҳақининг фарқига бориш, зеро, ўлжа олинса, ғажилса бас! Davomini o'qish
Asqad Muxtor. Jinni
Асқад аканинг мўъжазгина «Жинни» ҳикояси шу маънода кўпчиликнинг эътиборига тушди. Умри мактабда ўқитувчилик қилиб ўтган Ҳалим домла қариган чоғида ғаройиб «касаллик»ка чалинади: у сўз йиғиш дардига гирифтор бўлади! Домланинг фалсафаси оддий — муомаладан чиқиб бораётган, чиқиш хавфи бўлган, дейлик, қарға, арава… сингари атамалар изоҳини ёзиб «Эзгу китоб» қилиб қўйилмаса, эрта-бириси кун улар унутилади. Кундалик турмушда ишлатилиб турмаган сўзлар ёддан кўтарилади, атамалар, сўзлар тафаккур «қозони«дан четга сурилади-қолади. Сўзлардан воз кечиш эса, фикрсизликка, ақл кемтиклигига, фикр чўғининг сўнишига олиб келади. Ҳалим домла шундан ташвишда!
Маданиятли, маърифатли кишининг оддий фалсафасидан келиб чиқаётган улкан ҳикматни сезаяпсизми?! (Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Фикр шоирининг ҳикоялари» мақоласидан). Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Fikr shoirining hikoyalari
Бадиий адабиёт инсоншунослик экани, бадиият учун инсонпарварликдан кўра улуғроқ эзгулик йўқлиги шўро даври адабиётида, адабиётшунослик илмида жуда кўп такрорланар эди. Чиндан ҳам шундай! Бироқ, инсонни ёруғ оламдаги жамики жонзотларнинг сарвари қилиб турган омил тафаккур ва онг экан, ҳар қандай инсонпарварлик тафаккурпарварлик, фикрпарварликдан бошланмоғи керак эмасми?! Davomini o'qish
Ulu Ozanlar — Fuzuli
Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий Шарқнинг машҳур шоири, озарбайжон халқининг буюк мутафаккиридир. Фузулийнинг отаси Сулаймоннинг бир вақтлар Озарбайжоннинг Араш деган жойидан Карбалога кўчиб бориб қолганини нақл қиладилар. Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида туғилган. Фузулий дастлаб мактабда, кейин эса мадрасада (Бағдодда) таълим олди, тарих, медитсина, астрономия, геометрия, логика ва бошқа фанлар билан шуғулланган. Мактаб ёшидаёқ шеър ёзишни машқ қила бошлаган Фузулий моҳир ва жўшқин лирик шоир бўлиб етишди. Шоирнинг номи буюк Навоий номи билан ҳамиша ёнма-ён келган, девони асрлар оша Навоийники билан бир қаторда мактаб-мадрасаларда ўқитиб келинган. Davomini o'qish
Shodmon Otabek. So’nggi darvish
Юқори босқичда ўқийдиган, бўйи ўртадан пастроқ, жиккаккина, хушрўй, истарали, ҳамиша негадир бир хил – қора кўйлак кийиб юрадиган бир йигит кўпинча хонамизни тақиллатиб, сигарет сўрар, биз чекмаслигимизни айтардик, у эса узр сўраб қайтиб кетар, аммо бир неча кундан кейин яна ўша илтимосини такрорлар, шунда жонимизга тегар, намунча хира бўлмаса, дея орқасидан тўнғиллаб қўяр эдик. Davomini o'qish
«Devonul lug’atit turk» ohanglari. Asliyat va turkcha tarjimada
HURŞID DAVRAN
1952 yılında Semerkand’da doğdu. 1977 yılında Taşkent Devlet Üniversitesinin Gazetecilik bölümünü bitirdi. 1974 yılında «Kemelek» yayınlarında çalışmaya başladı. Bugüne kadar aşağıdaki şiir ve nesir kitapları yayımlandı: «Qadrdan Quyaş» (1979), «Şeherdegi Alma Daraxtı» 1979, «Tüngi Bağlar» (1981), «Uçıp Baramen Quşlar Bilen» (1983), «Balaliknin Avazı» (1984), «Tomaris’nin Közleri (1985), «Qaqnüs» (1987), «Semerkand Xayali» (1991), «Bahardan Bir Kün Aidin» (1992). X. Devran, tercüme alanında da çalışmalar yapmaktadır. O, ilk defa klasik Japon şiir örneklerinden Özbekçe’ye çeviri yapan Özbek mütercimi oldu. Bunun yanında Baltık ülkeleri ile Çin çağdaş edebiyatlarından şiir aktarmaları yaptı. Türk edebiyatından Karacaoğlan, Aşık Veysel ve Yunus Emre’nin şiirlerini de Özbekçe’ye aktarmıştır. Şiirleri Rus, Uygur, İspanyol, Polonya, Bulgar ve Türk dillerine çevrilmiştir.
Muhammad Rahmon. ‘Binafsha’ va boshqa she’rlar
Адабиётсиз халқ, агар шундай халқ бўлиши мумкин бўлса, виждонсиз халқдир. Мен Муҳаммад Раҳмонни халқимизнинг виждонини таъмин этаётган инсонлардан, деб биламан. Бундай ижодкорлар умумжаҳон маънавиятининг олдинги жабҳаларида маҳкам туриб ижод этадилар ва ҳамиша тараққиёт сари илгарилайдилар. Уларнинг эгаллаган сарҳадлари ҳамиша ўзлариники ҳамда уларга издош бўлган ўзгаларники. Шунинг учун ҳам уларда орқага қайтишга йўл йўқ. Бу йўл улар учун, не бахтки, мангуга бекилган (Матназар Абдулҳакимнинг Муҳаммад Раҳмон сайланмасига ёзган кириш сўзидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Nodir Normatov. Adibning sehrli ko’zgusi
Эркин Аъзам ҳақида ҳозир гап айтиш мавриди келди, фақат олтмишга кираётганлиги учунгина эмас (назаримда, олтмишга кирганлар ҳақида ёзиш, бу унга далда, юпатишдай бўлиб туюлади, ёшинг кетиб бораётибди, аммо қўрқма дегандай). Мавриди шунинг учунки, у шу йиллар мобайнида худо берган ўзидаги истеъдодни суистеъмол қилмади, шунинг учунки, кўнглидагини ёзди, муҳими, ижод деб аталмиш буюк бир неъматга катта эҳтиром билан қараб келди. Davomini o'qish
Mashrab & Yalla (Farrux Zokirov). O’rtar
AGAR OSHIQLIG’IM AYTSAM
Mashrab g’azali
Agar oshiqlig’im aytsam, kuyub jonu jahon o’rtar,
Bu ishq sirrin bayot etsam, taqi ul xonumon o’rtar.
Kishiga ishq o’tidin zarraye yetsa, bo’lur giryon,
Bo’lub besabru betoqat, yurak-bag’ri chunon o’rtar.
Davomini o'qish