
Ўзбекнинг ëшию қарисига қадар ëддан билувчи¸ Шерали Жўраев қадами етган жойда мухлислар айттирмай қўймайдиган бу қўшиқ яралганига 40 йилдан ошган бўлган бўлса-да¸ муҳаббатга чанқоқ қалбларнинг унга талпиниши сусаймаëтир. Davomini o'qish

Ўзбекнинг ëшию қарисига қадар ëддан билувчи¸ Шерали Жўраев қадами етган жойда мухлислар айттирмай қўймайдиган бу қўшиқ яралганига 40 йилдан ошган бўлган бўлса-да¸ муҳаббатга чанқоқ қалбларнинг унга талпиниши сусаймаëтир. Davomini o'qish
Абдулла Орипов — ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади. Davomini o'qish

Бугун Наврўз,бугун байрам,бугун тўй,
Қайғу ғамсиз севинч ёпар ҳар бир уй…
Байрамхон шеъридан
Биз Мирзо Бобур ҳаётига оид бадиий асарлардан номини билган,аммо ижодидан деярли тамоман бехабар, эски ўзбек (чиғатой) тилида ижод қилган Байрамхон шахсияти ва фаолияти ҳақида Ўзбекистон Миллий энциклопедиясининг 2 жилдида қуйидаги маълумотларни ўқишимиз мумкин: Davomini o'qish
Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгул тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига қараб ҳар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла тақдир этула олмайдирғон бир гулдир. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда анинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадир. Davomini o'qish

Зебо Мирзо. Ишқ. Шеърлар; Сўзбоши муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.Тошкент — Аkademnashr, 128 бет
Мен бу китобни ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида Зебонинг матбуотда эълон қилинган илк шеърий туркумларини, дастлабки китобларини эсладим. Унинг мураккаб ва сирли ҳаёти бу китобда жамланган шеърларда нечоғли акс этмасин,бари бир мен учун сирли бўлиб қолганини ҳам пайқадим. Шеърнинг ўзи,ижоднинг ўзи сирли бўлгандан кейин унинг одами ҳам сирли бўлиши керак деб ўйладим. Davomini o'qish

ҚУЛ УБАЙДИЙ. ВАФО ҚИЛСАНГ. ДЕВОН
Қул Убайдий хусусида
Тарих шуни кўрсатадики, хонлар билан хонларнинг фарқи бор, беклар билан бекларнинг, амирлар билан амирларнинг. Бирлари ўзидан яхши ном қолдириш учун курашган ва яшаган бўлсалар, иккинчилари кўп вақт ўз турмушини, бойлик орттиришни, бор нарсаларни ҳам бузишни, йўқ килишни ўйлаган, яратувчилик ғоясидан узоқ бўлган.
Бухоро ҳокими Маҳмуд Султоннинг ўғли Убайдуллохон ибн Маҳмуд Султон эса бир томондан шайбонийлар сулоласининг йирик намоядаларидан бири бўлиши, ҳокимият учун бўлган жангу жадалларда фаол қатнашиши билан бирга ўз даври маданиятининг катта арбоби, XVI аср ўзбек адабиётининг йирик вакили ҳам бўлган, ўз ҳаётининг бирон кунини шеърсиз, шеър мутолаасисиз кечирмаган, ўзидан кейинги авлодларга ўзбек, форс ва араб тилларида бир неча девон қолдирган.
Ўрта Осиё халқлари сиёсий тарихида Убайдуллохоннинг энг катта хизматларидан бири шундаки, у Исмоил Сафавий бошлиқ эронийларнинг, тарихчи Ҳофиз Таниш Бухорий тили билан айтганда, «қизил бошлар»нинг ҳужумларини дафъ этиб, Мовароуннаҳрни уларнинг истибдодидан сақлаб қолди. Шайбонийхоннинг фожиали ўлимидан кейин шайбонийлар орасида маълум даражада маънавий парокандалик юз берди. Убайдуллохоннинг ҳарбий маҳорати ва жасорати, унинг давлат арбоби сифатида қаттиққўллиги туфайли сафавийлар қўшини орқага чекинди. Уларнинг Ўрта Осиё шаҳарларини қирғин қилиши, талаши тўхтатилди.
Davomini o'qish

Ёдингизда бордир, “Ҳуррият” газетасида сўров ўтказганингизда, ХХ аср ўзбек адабиётининг энг яхши асари сифатида “Ўткан кунлар” тилга олинганди. Бу нимадан далолат беради? Наҳотки кейинги етмиш йил ичида Абдулла Қодирий даҳосига тенг ижодкор дунёга келмади? Ё ўзбек адабиёти “Ўткан кунлар” даражасидан юқорига кўтарила олмадими? Davomini o'qish

19 март — таниқли шоира Хосият Рустамова таваллуд топган кун.
Хосият Рустамова сўзлари ҳақиқатда рост, дардли ва ажабтовур тарзда самимий, энг муҳими, у мукаммалликнинг чексизлигини англаган ва ижод илоҳий иш эканлигини тушунган ижодкор. Унинг деярли барча шеърлари, ҳозирнинг ўзида ўнлаб хорижий тилларга таржима қилиниб, ўқувчини уйғоқликка, ростгўйликка чорламоқда. Davomini o'qish
Исҳоқхон Тўра Ибратнинг «Тарихи Фарғона» номли асари нафақат Қўқон хонлиги, балки, Ўрта Осиё халқлари тарихини ёритишда муҳим ва ишончли манба эканлиги билан ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Davomini o'qish
Хуршид Давроннинг “Ватан ҳақида етти ривоят”ига етти мўъжаз асар киритилган. Икиланмасдан уларнинг ҳар бирини бир асар деб аташ керак.”Боболар мозори”,”Бир парча йер”,”Ватан тупроғИ”,”Лола гулли паёла”,”Ватан меҳри”,”Туз ҳақи”,”Ота қабри”… Davomini o'qish
Ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бўлган аллома Алихонтўра Соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. Муаллиф «Туркистон қайғуси» (1966—1973) номли бу асарида халқимиз қандай қилиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади. Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то XIX аср охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, Амир Темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига оид қимматли маълумотлар ҳам бор. Davomini o'qish
XV asrning yirik siymolaridan bo’lmish Xoja Ubaydulloh Shoshiy – Xoja Ahrori Vali naqshbandiya tariqatining ko’zga ko’ringan murshidi bo’lish bilan birga o’z zamonasidagi ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va mafkuraviy hayotda katta iz qoldirgan arboblardandir. Bu davrda uning shuhrati faqat Movarounnahrdagina emas, balki Xorazm, Dashti Qipchoq, Xuroson va Hindistongacha bo’lgan Keng jug’rofiy mintaqada taralgan edi. Davomini o'qish