Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid (Xoja Ahrori Vali). Monografiya

Ashampoo_Snap_2016.12.25_22h50m00s_001_.png   XV asrning yirik siymolaridan bo’lmish Xoja Ubaydulloh Shoshiy – Xoja Ahrori Vali naqshbandiya tariqatining ko’zga ko’ringan murshidi bo’lish bilan birga o’z zamonasidagi ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va mafkuraviy hayotda katta iz qoldirgan arboblardandir. Bu davrda uning shuhrati faqat Movarounnahrdagina emas, balki Xorazm, Dashti Qipchoq, Xuroson va Hindistongacha bo’lgan Keng jug’rofiy mintaqada taralgan edi. Davomini o'qish

Faxriyor. Ko’z yosh soyasi. Sonetlar turkumi

056
Тўғриси, бу сатрни қайси газетдан ўқиганим эсимда йўқ. Ёки кейинги пайтларда тиним бермаётган тушларнинг ҳосиласимикан? Билмадим. Билганим, унинг борлиги. Оҳорлилиги, ўзи суйиб, ўзи озор берган ошиқ кўнглини аяши. Қолгани – ўқувчининг иши.
Бизда қисқартмалар унчалик ҳам урф эмас. Шунинг учун дастлаб ушбу қисқартманинг маъноси бошқа тиллардаги луғатлардан қидириб кўрилди. Эҳтимол, бу хатодир. Аммо излаш ҳеч қачон хато эмас. Яратган ҳам кечирса, хато қилмаганларни эмас, излаганларни кечиради.
Davomini o'qish

Ulu Ozanlar: Yunus Emre

025

Юнус Эмро 13 асрда яшаган турк шоири. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда кам бўлса-да, шеърлари бутун турк диёрларида жуда машҳур, орадан ўтган салкам еттиюз йил мобайнида шарқ халқларининг энг суюкли шоирларидан бирига айланди. Баъзи манбалардан ва шеърларидан унинг 1240 йилдан туғилгани, 80 йил умр кўргани, Эскишеҳир-Сарикўйда (ҳозирги Юнус Эмро) вафот этгани ва шу ерда дафн этилгани маълум. Davomini o'qish

Тақдимот: Жаббор Эшонқул. Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини. Монография

monografiya

2011 йилнинг якунида Ўзбекистон Фанлар Академияси «Фан» нашриёти томонидан истеъдодли олим Жаббор Эшонқулнинг «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» монографияси нашр этилди.Мавзунинг кўпчиликка қизиқарли бўлганини эътиборга олиб монографиянинг I бобини (муаллифнинг рухсати билан) сизга тақдим этишни ният қилдик.

Davomini o'qish

Mumtoz xitoy she’riyatidan tarjimalar

xitoy    Мумтоз хитой шеърияти жаҳон адабиётининг энг бой ва қадимий саҳифаларини ташкил этади. Сизга бу кўҳна шеъриятнинг энг ёрқин сиймолари бўлмиш Сао (Цао) Чжи, Ли Бай, Ду Фу, Гун Хан-Син  ижодидан намуналар тақдим этамиз. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Oydinbuloq. Audiohikoya

11
Qirqning ostonasida turib, endi-endi oʻylayman: yoʻq, men oʻshanda aynan Parizodni uchratgan edim. U mening, faqat mening Parizodim edi. Koʻkdan meni deb tushib kelgan edi. Va diyoriga qaytib ketolmay, kimningdir asirasi boʻlib yer yuzida qolib ketgan edi. Ikkinchi bor uchratganimda esa, u tamomila yer qiziga aylanib boʻlgan, uchgali qanotlari yoʻq — qirqilgan edi. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Qismat. Hikoya

qishloq
Энди, бир пайтлар… катталарнинг оталари намоз ўқимасин деган буйруқ бўлганида, ота ундан бекитиқча мачитга чиққан экан. Аксига олиб, ўша куни қанақадир байрам эди, ичиб олган эди, келиб отасига “мен қамалиб кетайми” деб ўшқирган, силтаб-итариб ташлаган, ота йиқилганида қамиш бўйранинг чўпи кўзига кириб кетган, шунда “қамишдай қуригин илоё” деб қарғаганди… Davomini o'qish

Buyuk ajdodlarimiz. Pahlavon Mahmud. Ma’rifiy film

Ashampoo_Snap_2016.09.30_19h02m32s_002_.png      Тарихда Паҳлавон Абусаид Румий (XV аср), Паҳлавон Маҳмуд Ушшоқ (XV аср) каби алломалар номи ҳам маълумдир. Ҳар иккала Паҳлавон мусиқашунос, ҳофиз, бастакор сифатида донг таратган. Паҳлавон Маҳмуд Хоразмий эса рубоийлари билан тарихда қолган. Ҳар уччалалари ҳам майдонларда кураш тушгани учун Паҳлавон деган ном олганлар. Davomini o'qish

Turkiy adabiyot bo’stoni. Xoja Ahmad Yassaviy

hoja ahmad

AHMAD YASSAVIY
(1166- yilda vafot etgan)

Ahmad Yassaviyning hayoti haqida ma’lumotlar yetarli emas.U Yassi sharida, Turkistonda ruhoniy oilasida tug‘ilgan. Uning otasi Ibrohim Turkistonning taniqli shayxlaridan bo‘lgan. Onasi Qorasoch momo nomi bilan mashhurdir.Ahmadning yoshligi og‘ir kechgan. Otasi juda erta vafot etgan. Ahmad Yassaviy Arslonbobday yirik mutasavvuf olim qo‘lida tarbiyalangan. So‘ng u Buxoroga borib, Yusuf Hamadoniy qo‘lida tahsil oladi. Ahmad Yassaviy tasavvuf ilmini shu qadar yuqori darajada egallaydiki, xalq orasida «Madinada Muhammad,Turkistonda Xoja Ahmad» degan naql paydo bo‘ladi. Ahmad Yassaviy 1166- yilda vafot etgan. Uning shuhrati adib vafotidan keyin ham pasaymagan. Amir Temur unga alohida e’tiqod bilan qaragani ma’lum. U 1395–1397- yillarda Turkistonda Ahmad Yassaviyning eski qabri o‘rnida yangidan muhtasham maqbara qurdirgan. Bu maqbara hozir ham mavjud. «Hikmat»lar Ahmad Yassaviy merosini jamlagan asaridir.Ularda 240 ga yaqin she’r bor. Ular xalq orasida «Devoni hikmat» nomi bilan mashhur bo‘lgan. Hikmatlarga «Qul Xoja Ahmad», «Xoja Ahmad Yassaviy», «Ahmad ibn Ibrohim»,«Sulton Xoja Ahmad Yassaviy», «Yassaviy miskin Ahmad», «Miskin Yassaviy», «Xoja Ahmad», «Ahmad», «Ahmadiy»,«Qul Ahmad», «Miskin Ahmad» kabi taxalluslar qo‘yilgan. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ikki she’r: Ertaklardan biri & So’z

Ashampoo_Snap_2017.07.15_15h59m56s_001_.png   Шеър нималиги, Шоир кимлигини таърифлаш билан шуғулланганлар бирортаси муваффақиятга эришмаган, деган фикр борлигини тан олган ҳолда, Шеър ва Сўз, Шоир ва Шоир тақдирига бағишланган икки шеъримни сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси. Мунаввар қори Абдурашидхонов

qori

Адиб, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли 1878-йилда Тошкент шаҳрининг Шайх Хованд Тоҳур даҳаси Дархон маҳалласида мударрис оиласида туғилди. Тошкентдаги Юнусхон мадрасасида ўқиди, сўнгра таҳсилини Бухорода давом эттирди, Тошкентга қайтгач, Дархон масжидида имомлик вазифасини бажаради.
Мунаввар қори ХIХ асрнинг охиридан бошлаб жадидчилик ҳаракатларида фаол иштирок эта бошлади. 1901-йилда ўз ҳовлисида, кейинчалик Тошкентнинг турли даҳаларида жадид мактабларини очади. Бу мактаблар учун 1907-йилда «Адиби аввал», «Адиби соний» дарсликларини яратади. «Тажвид ал-Қуръон», «Ер юзи» сингари қўлланмаларни тузиб, нашр этади. Болалар учун қатор шеърий ва насрий ҳикоялар ёзади. Davomini o'qish