Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз. Davomini o'qish