Bahrom Ro’zimuhammadga savol bergan edim…

Ashampoo_Snap_2017.08.25_15h52m31s_002_.png   Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз.

Хуршид ДАВРОН
БАҲРОМ РЎЗИМУҲАММАДГА
САВОЛ БЕРГАН ЭДИМ

08

   Баҳром Рўзимуҳаммадга савол берган эдим. У яна аравани қуруқ олиб қочиб, ўзи сувни баттар лойқалатиб,»Сувни лойқалатманг» деган жавобини эълон қилибди.

Мен саволга жавоб истаганман,иддаоларини ўқишни эмас. Бугун унинг мазкур жавобига,шунингдек, ундан олдинги «Менга ақл ўргатманг» мақоласида акс этган айрим иддаоларига ҳам   ўз муносабатимни  билдириб ўтмоқчиман.

1.»Мен Алишер Навоийга татаббуъ бағишлаганман» деб ёзибди Баҳром. Ҳозир ғазал нималигини,аруз нималигини билмаган ҳар ҳар орзукаш Навоийга мухаммас, Баҳромга ўхшаб татаббуъ ёзади.  Аммо, мачитга кириб чиққани билан ҳар бир касу нокас мусулмон бўлиб қолмаганидек, ҳазрат Навоийга татаббуъ ёзган кишиям «шоир бўлди» деган индульгенцияга эга бўлди дегани эмас. Ҳозир қариб, мияси айниб, аруз нималигини билмайдиган шоирлар девон ёзаяпти-ю, битта татаббуъ ёзиш нима бўпти.

2.Баҳром Рўзимуҳаммад ёзибди: «Руҳ боқийлигини куйлаганман. Америкалик олима Рейчел Харрелхоним таҳлилга тортган “Қарғалган” сарлавҳали шеъримда сўфи образини яратдим. Шунингдек, “Кубронинг ити” сарлавҳали шеъримда ватанпарвар сиймоси тўғрисидаги қадимги ривоятга ўзимча ёндошиб кўрдим.»

Баҳром,сиз ўзи устозларни фақат ғарбдан қидирар экансиз.Мана сизга сўфийликнинг исини ҳам билмаган Херрелхоним устоз экан. Мен Ғарбда тасаввуфни биладиган одам йўқ деб айтолмайман,улар бор. Аммо,мен сўфийликни Херрелхонимлардан эмас, буюк Кубродан, улуғ  Нақшбанддан,Яссави-ю Насафий боболардан ўрганаман. Сиз агар Кубро ҳақида биргина шеър ёзган бўлсангиз. мен уч марта қайта нашр этилган ва ўзбек адабиётида тасаввуф арбоби ҳақидаги илк асарлардан бири бўлмиш «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» номли қиссани ёзганман.

3. Баҳром Рўзимуҳаммад ёзибдики:»Қачондан бери бошқа шоирлар шаънини ҳимоя қиладиган бўлиб қолдингиз? Таниқли олим, таржимон Маҳкам Маҳмуд жонажон дўстингиз Усмон Азим тўғрисида “Такаббурликнинг давоси борми?” сарлавҳали мақола ёзиб, “Ҳуррият” газетасида эълон қилдирганида чурқ этмагансиз-ку ахир?».

Баҳром,агар Маҳкам Маҳмуд жонажон дўстим Усмон Азимни танқид қилган экан,Усмон Азим тирик — ўзи жавоб беради. У агар сиз каби бутун авлодга туҳмат қилганда эди,мен жавоб берган бўлар эдим.

Фақат биргина гапни қўшиб қўйишим мумкин: Маҳкам Маҳмуд ҳали 1980 йилда — бизнинг илк китобларимиз чиққан йилларда Азим Суюннинг китобига ёзган ички тақризда «Азим Суюн Усмон Азимга ўхшаб манман эмас» деб ёзган эди. Тасаввур қилинг,ҳали энди биринчи китоблари чиққан ёш шоирнинг манманлиги қаерга борарди? Ҳамма гап шундаки, биз Маҳкам Маҳмуднинг олдига кириб қуллуқ қилмаганмиз,Азим Суюн эса у билан бирга ишлагани учун шундай қилишга мажбур эди. «Кўр-кўрни қоронғида топади» деганларидек,қарайиб 30 йил давомида кўксида аламини яшириб юрган икки одамнинг бир-бирини топиб олишини кўринг. Юрий Олешанинг «Истеъдодсиз кимсаларни истеъдодли ижодкорларга қарши қилич қайрашининг сабаби битта: ҳасад» дегани бу сафар ҳам ўзини оқлади.

Қачондан бери бошқа шоирлар шаънини ҳимоя қиладиган бўлиб қолганим хусусида мен эмас бошқалар айтсин. Масалан, бугун фан доктори ,ўша пайтда ёш чўлпоншунос олим туҳмат туфайли қамоққа тушганида менинг югуриб-елганиму Мурод Муҳаммад Дўстнинг берган ёрдами сабаб оқланиб, озод бўлган эди. Ўшанда мен энди ташкил этилган Маънавият ва маърифат марказида ишлар эдим. Мен ҳам, Мурод ака ҳам бирон марта ўша йигит билан юзма-юз учрашмаган эдик, унинг Чўлпонга бағишланган мақолаларини билардик, холос. Ўзим ва Мурод ака ёрдам берган одамнинг кимлигини мен эмас, менинг олдимга ёрдам сўраб келган устозингиз Маҳкам Маҳмуд айтсин. Ёки ТВда бир неча ёш журналист ноҳақ ишдан ҳайдалмоқчи бўлганида мен ҳам ариза ёзиб,»Улар кетса, мен ҳам кетаман» деб уларни сақлаб қолганимни ўша журналистлар айтсин.

4.Баҳром ёзибди:»Аслида Матназар Абдулҳаким ким-у Хуршид Даврон ким? М. Абдулҳаким чекка бир вилоятда яшаб, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида адабий маслаҳатчи вазифасида ишлаб ўзбек адабиёти тараққиёти учун улкан ишларни амалга оширди. Бу тўғрида каттакон китоб ёзса бўлади».

Баҳром,бу гап билан мени таҳқирлашга уриниб ўтирманг. Қолверса,Матназар Абдулҳаким ким-у Хуршид Даврон кимлигини Матназар аканинг ўзи ёзиб кетган. Қолаверса,сиз яқин дўстим деб тилга олган,афсуски,ҳалокат туфайли дунёни эрта тарк этган истеъдодли мунаққид Баҳодир Содиқов 32 йил аввал илк китобларим ҳақида ёзган мақолалари билан сизга менинг кимлигимни айтсин. Аммо… Аммо,Баҳодир Содиқ ким-у Баҳром Рўзимуҳаммад ким?

Яна бир иддаонгизга жавоб: Матназар акани улкан ишларини ёзишга ким халақит беряпти. Ёзинг. Яна бир маслаҳат,шогирд устозини ҳурмат қилса, М. Абдулҳаким деб эмас, Матназар Абдулҳаким деб ёзган бўларди.

5.Баҳром ёзибди: «Сизлар ўзбек адабиёти ривожи йўлида нима иш қилдингизлар? Абдулла Орипов кўкрагига қаҳрамонлик нишонини тақиб Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлиб қанча йил “тахт” да ўтирди. Нима иш қилди? Жаҳоннинг ҳудуд, аҳоли сони жиҳатидан кичиккина мамлакатлари ҳар турли қийинчиликларни бошдан кечириб , жаҳон миқёсига чиқишга интилишади. Энг кучли мамлакатлардан бири ҳисобланмиш Ўзбекистонда яшаётган лоақал бир нафар ёзувчи ёки шоир жаҳонда танилдими, тан олиндими?»

Бизнинг авлод нима иш қилганини мактабу университетларда ўқитилаётган дарсликларни ўқисангиз билиб оласиз.

Абдулла Орипов масаласига келсак,Абдулла ака Абдулла Орипов бўлгани билан иш қиляпти. У ҳудди ер куррасидаги Шимолий ёки Жанубий қутбга ўхшайди. Сизга ўхшаганлар учун у шунчаки бир фойдасиз қутб,биз учун эса бутун ер шари табиатига ( бизнинг мисолда бутун ўзбек адабиётига) таъсир кўрсатаётган қутб. Қолаверса, шахсан мен Абдулла Орипов раислиги пайтида у ҳақида бирон бир мақтов гапни ёзмаганман,ҳолбуки сиз Абдулла Ориповнинг айнан раислик пайтида мақолалар ёзиб уни устоз деб ялаб-юлқагансиз. Энди пасткашлик қилиб,амалдан кетгани учун «Абдулла Орипов нима иш қилди?» дея уятсизлик қиласиз.

Мана сиз Абдулла Орипов ҳақида ёзган мақоладан бир парча.»Бу одам ўзбекнинг етти иқлимга овозаси кетган шоири Абдулла Орипов эди.

Қадам ранжида қилганимиз меҳмонга малол келмади. Суҳбат қизғин тус олди. Ҳаттоки чой ичишни ҳам унутиб, устоз суҳбатига маҳлиё бўлиб қолдик, ўқтин-ўқтин саволлар кўмагида нутқни бузиб турардик, холос.

Илк таассуротим шу бўлдики,Абдулла ака жуда эътиборли одам экан. Кишига тик қараб гапиради. Сўзи бўлинса оғринмайди. Кўзлари ўткир. Ёши улуғ одамнинг кўзи чақноқлиги камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Ҳазрати Навоий, Дантедан ибтидо топган суҳбатимиз ҳиндий шоирлар оралаб, Айтматов ва Ўлжас Сулаймонга келиб тўхтади.

Марказий Осиё туркийларининг 80-йилларда халқаро миқёсга чиққан уч сўз афсунгарини биламиз: Айтматов, Сулаймонов, Орипов. Устоз ўзини бу қаторга қўймаган эса-да аслида шундоқ…»

Баҳром, кеча бундай баландпарвоз гапларни ёзган,бугун эса юзсизларча унинг тескарисини ёзадиган кимсаларни одатда «иккиюзламачи» дейишади. Иккиюзламачи одам ҳеч қачон самимий бўлолмайди.Ҳамма унинг сўзига шубҳа билан қарайди. Айтинг,ахир,сизнинг қайси гапингизга ишонайлик? Очиғи,сизга бундан кейин ишониб бўлармикан.

6.Баҳром савол беради:»Сиз ўзингиз телевидениеда ишлаб нима иш қилдингиз? Йўналишингизга мос равишда Беҳбудий,Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Назар Шукур каби шоирлар ижоди ва ҳаёт йўли тўғрисида бирорта кўрсатув тайёрладингизми?.. Нега адабиётимизнинг кучли вакиллари ижоди телевидение орғали тарғиб қилинмаяпти?

Мен жавоб бераман:  ТВда  ишлаган йиллар мобайнида  Беҳбудий,Чўлпон,Фитрат,Ойбек,Ғафур Ғулом,Усмон Носир,Зулфия,Шуҳрат,Асқад Мухтор,Одил Ёқубов,Рауф Парфи,Тошпўлат Ҳамид,Теша Сайдали,Тилак Жўра,Муҳаммад Юсуф, Назар Шукур — умуман олганда 100 дан ортиқ адабиёт вакили ҳақида кўп қисмли кўрсатувлар,фильмлар яратилди.Уларнинг деярли ҳаммасига мен бадиий раҳбар бўлганман.

Уларнинг биронтасини тепанинг топшириғи асосида тайёрламаганмиз. Улар бугун кўрсатилмаса ҳам эртага кўрсатилишига ишонганимиз учун таёрлаганмиз.

Ёшлар» телеканалида ишлаганимда Одил Ёқубов олдига ижодий гуруҳ жўнатганман,Одил ака менга қўнғироқ қилиб: «Хуршид,тепадан буюришдими?» деб сўраган эди. Мен «Йўқ,ҳеч ким бизга топшириқ бермаган,ўзимизнинг ташаббус» деб жавоб берган,Одил ака бўлса «Унда нимага керак бу,бари бир кўрсатолмасанг,қўй,бошимни оғритма!» қабилида кўрсатув тайёрлашга розилик бермаган эди. Аммо, Одил аканинг олдига бориб,бу кўрсатув тепа учун эмас,бугунги ва келгуси авлодлар учун кераклигини айтиб,кўндирган эдим. Оқибатда,2 қисмли фильм таёрлаган эдик.

Ёки Рауф Парфи ҳақида. «Телефильм»да ишлайдиган режиссёр «Бизда бунга йўл беришмайди, сиз рози бўлсангиз,»Ёшлар»да Рауф Парфи ҳақида фильм тайёрласам» деб мурожаат қилганда мен унга фильм таёрлаш учун имкон яратдим.

ТВда ишлаганим учун бундай саволларнинг берилиши табиий. Аммо,яна шуни сезганманки, бундай саволни ТВ га чиқолмай юрганлар беради,саволларининг тагида кўпинча «Нега мендек буюкни кўрсатмайсизлар» деган иддао ётган бўлади.

7. Баҳром ёзади:» Рауф Парфи умрининг сўнгги йилларида моддий қийинчилик кўриб яшаганини ҳаммамиз биламиз-ку? Конвертларда пул бергансизлар… Китобларини чиқаришига ёрдам беришингиз мумкин эди. Қалам ҳақи ундирилишига таъсир ўтказишингиз мумкин эди. Сизлар фақат ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ўйлайсизлар, холос.
Аввал ундай эмасдинглар. Нега шу даражага тушиб қолдингизлар?»

Бизнинг конвертларда пул берганимизни билар экансиз,сиз нимага бермагансиз. Қолаверса,сиз Рауф акага пул бермадинг дейишга маънавий ҳақингиз борлигини бир сония ўйлаб кўрдингизми. Сиз менга ўхшаб Рауф Парфи билан бир хонада бир йил давомида яшаган, яхши-ёмон, оч-яланғоч кунларни бирга кўрган бўлсангиз эди, ёки Чоршаъм каби қўлидан келганча Рауф Парфи аҳволидан хабар олиб турган одам бўлсангиз, ёки  Рауф Парфи шеърларини тўплаб нашр этишга ҳаракат қилган бўлсангиз эди-ки,бу саволни берсангиз. Умуман, сизнинг Рауф Парфига нима алоқангиз бор-ки бу саволни берсангиз. Берган ҳар саволингиздан шоирнинг эмас,тергов олиб бориётган НКВД терговчисининг ҳиди келади.

Рауф Парфи билан 2-3 марта ароқ ичганингиз сиз Рауф Парфи одами бўлдингиз дегани эмас.

Рауф аканинг китоблари ҳақида гапирасиз. Ўзимнинг китобларим деярли 10 йилдан зиёд вақт давомида нашр этилмаган бўлса,мен қандай қилиб унинг китоблари нашрига ёрдам бера олардим. Мен ўзим нашр этилган китобларим учун бир тийин олмаган бўлсам,қандай қилиб Рауф Парфининг қалам ҳақини талаб қила олардим.

Гарчи сиз бу саволларингиз билан Алининг ҳақини Валидан олишга уринсангиз-да, мен сизга ўхшаб саволга жавоб беришдан қочмайман.

8. Баҳром ҳар мақоласида бир иддао қилади. Олдинги гал «Рауф Парфининг 70 йиллиги келяпти.Хуршид Даврон бу ҳақда ўйлаганмикан?» — деган бўлса, бу сафар бизнинг авлод ҳақида гапириб,Ҳамид Исмоил билан тил топиша олмаганликда айблайди. Ҳе,сен кимсан,қозимисан,дейдиган одам йўқ. Тил топиша олмаган деганда нима назарда тутилади,билмайман.

Ҳар қалай Ҳамид Исмоилни биз Баҳромдан олдинроқ таниганмиз. У бизнинг авлод шоирлари шеърларидан тузилган антологиянинг француз тилида чиқишига сабабчи бўлган одам. Демак, тил топиша олган эканмиз-ку!

Қолаверса,шахсан мен билан Ҳамид Исмоил «тил топишгани» ҳақида бир мисол келтирай. 1973 йилда Ўзбек совет энциклопедиясида буюк турк адиби Нўмиқ Камолнинг «Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиаси борлиги ҳақида ўқиб қолдиму уни «Таржима қиламан» деган мақсадда қидира бошладим. Совет тузуми баланд пайт, турк тилидаги адабиёт анқонинг уруғи,рус тилидагисини топиш амримаҳолу туркчасини топиб бўладими.Ҳозиргидек интернет йўқ. Хуллас 15 йилдан кейин бу асарни топдим.Аниқроғи,ўша пайтда Москвада ишлайдиган Ҳамид бу асарнинг фотоплёнкага туширилган нусхасини менга юборди. Буюк Жалолиддин ҳақидаги асарни 2 йил ичида таржима қилдим. Кейинчалик асарнинг қисқартирилган нусхаси асосида видеофильм сценарийсини ёздим ва унинг асосида 5 қисмли видеофильм яратилди.Видеофильм шу пайтгача бир неча марта намойиш этилди.

Бу Ҳамид Исмоил билан  «тил топишиш»га кирмайдими, Баҳром?

Ишқилиб,эртанги жавобингизда «Муқимий ёғчироққа мой тополмай қийналганида,нега топиб бермагансиз?» деб ёқамдан олмасангиз бўлди.

9.Баҳром ёзади: «1987 — йилларни эслатмоқчиман. Инсоф юзасидан айтиш жоизки, ўша даврларда Сиз мансуб авлод муҳим ишларни амалга оширишга киришган эди. Мавриди келганида “Шеърият — 86” баёзини эслатмоқчиман. Бу баёзни Сиз туздингиз. Таклифингизга биноан туркум шеърларимни берганман. Ҳаммаси яхши эди. Аммо, негадир икки авлод орасида ола мушук лўп этиб ўтиб кетди. Шунда ижодимизга нисбатан беписандларча муносабат воқеликка кўчганини сездик. Ўндан ортиқ ёш шоирлар якдил фикрга келиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Одил Ёқубов номига шикоят хати ёздик. 1987 йилнинг қайсидир ойида ( санаси ёдимда йўқ) Ёзувчилар уюшмаси кичик залида мажлис ўтказилди. Мажлисга қатнашган-қатнашмаганингизни эслолмаяпман. Ўша мажлисда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти шеърият бўлими мудири Шавкат Раҳмоннинг ёш шоирлар қўлёзмаларига бефарқ муносабатда бўлиб келганлиги муҳокама этилди. Ҳа, дарвоқе, мажлисни уюшманинг Ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Омон Матжон бошқарган. Мажлисда асосан икки авлод вакиллари ўзаро баҳслашдилар. Муҳаммад Солиҳ билан Ш. Содиқ баҳслашиб қолгани ёдимда. Бу воқеа икки авлод вакиллари орасидаги “жанг” сифатида тарихга кирди, деб бемалол айта оламан».

Ана энди,қаранг,»Сувни лойқалатманг» деб иддао қилаётган одам бизнинг авлодга нисбатан чорак аср давомида кўнглида яшириб келган ғаразини пеш қилиб турибди.

Баҳром,сиз бир жойда адашибсиз.Сизлар уюштирган хат 1988 йилнинг бошида  ёзилган эди,чунки «Ёшлик баёзи» 1987 йилнинг декабрида босилиб,1988 йилнинг январида сотишга чиқарилган эди.Ишонмасангиз,китобнинг техник маълумотларига қараб қўйинг.

Хат ҳам ,сиз айтгандек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг номигагина эмас, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетига,Республика Бош Прокуратураси ва ИИ вазирлигига ҳам ёзилганини унутибсиз. Бир неча паст шоир ўзбекнинг улуғ шоири устидан жазо маҳкамаларига хат ёзган,бу хатга имзо қўйганлар ичида ичи ғийбату бўҳтонга тўлган,ҳар бир асл шоирни қутурган итдай ғажишга тайёр юрган Сафо Очилнинг борлиги сизнинг нечоғли паст кетганингизни кўрсатиб турибди. Мен хатга имзо чекканларнинг ҳаммасини номма-ном биламан.

Агар сиз ҳам Шавкат Раҳмон устидан ёзилган хатга кимлар қўл қўйганини санаб ўтганингизда эди, уларнинг асосий қисми худди Сафо Очилдек унутилган хашаки шоирлар бўлгани аён бўларди-қўярди.

Ўша хатга имзо қўйган шоирларнинг қайси бири бугунга келиб ўзбек адабиётининг забардаст вакилига айланганини халқ билса,яхши бўларди.

Шавкат Раҳмон шеърият бўлимини бошқарганда бемалол китобларини чиқариб юрган хашаки шоирларнинг олдига юксак талабни кўндаланг қўйди. Шу сабабдан тўда бўлиб уюшган истеъдодсизларнинг душманига айланган эди.

Ўша пайтдаги сиз — Баҳром Рўзимуҳаммадга келсак,бор-йўғи Муҳаммад Солиҳнинг сояси,унинг нусхакаши эдингиз. Демак,Шавкатнинг қаттиқ талаби сизга душманликдан эмас, сизни тўғри йўлга,ўз йўлингизни топишга ундашдан иборат бўлган.

Энг даҳшати,энг кулгули жойи шундаки, ўзини «адабиёт одами» санаётган Баҳром келиб-келиб Муҳаммад Солиҳ билан Ш.Содиқни тенг қўяди, улар  ўртасида кечган баҳсни ўзича «тарихий жанг» деб баҳолайди. Пашшани филга тенг қўйиб бўладими,Баҳром?

Хуллас  ўзингиз бир шеърингизда ёзгандек:

Қачон сичқон мушукка панжа ўқталган,
қўзичоқ бўрини еб қўйган қачон?

Баҳром, афсуски,бу «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз.

Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни  «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз.

Мен Муҳаммад Солиҳни танийдиган борми деб сўрашдан уяламан,шунинг учун сўрайман: Ш.Содиқни шоир сифатида  биладиган одам бормикан бугунги кунда?

Ўша пайтдаёқ ҳақиқат аён бўлган,Шавкат Раҳмон устидан хат ёзган ўша 10 кишидан кўпчилиги бу хатга мутлақо алоқалари йўқлигини маълум қилган эди. Бу ҳақда бир неча бор матбуотда ёзилган. Мақолаларнинг бирида кўрсатилган баённомадан кўчирмалар келтираман: «Жумладан,шоир Сайёр бундай тушунтириш беради: “Мен Шавкат Раҳмон ҳақида ёзилган ноқобил хатни кўрган эмасман ва имзо чекканим йўқ. Аввал шифохонада бўлдим. Бу йил 5 январдан 27 февралгача касалхонада эдим.Буни исбот учун ёзяпман. Шавкат Раҳмонни энг ажойиб ўзбек шоири деб билиб,қалбимни ато этишга доим таёрман! Сайёр (имзо)”.

Ёш шоир Шукур Содиқ эса “Имзо меники эмас.Менинг номимдан имзо қўйган шахсни топиб қаттиқ жазоланишини ва жамоатчиликка маълум қилишни қатъий талаб қиламан”, дейди.

Таниқли болалар шоири Қамбар Ўтаев (Қамбар Ота): “Хатдаги имзо меники эмас!”

Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Адолат” комиссияси (аъзолар: О.Шарафиддинов,Н.Каримов,Ш.Усмонхўжаев ва бошқалар) махсус текшириш ўтказиб,қуйидаги хулосага келади: “ Шавкат Раҳмон бугунги ўзбек шеъриятида, хат муаллифларига қараганда, юксак вакили сифатида ижод қилиб келмоқда. Ундан ғайрли ниятда нуқсонлар ахтариш самарасиз ишдир…Текшириш шу нарсани аниқладики,уюшманинг бир гуруҳ ходимлари:

— биринчидан,ўзларининг ғайирли ниятларини яшириб,”халқ манфаати йўлида” деган баҳона билан хат мазмунидан таниш бўлмаган баъзи бир ўртоқларга ҳам қўл қўйдирганлар;
— иккинчидан, уларнинг Шавкат Раҳмонга қўйган қарайиб барча айбловлари ёлғон фактларга асосланган…”

Яна бир мақоладан кўчирма: “ Хўш,Шавкат Раҳмон нима учун “ёппаталар” исканжасига тушиб қолади? Бу ҳақда ўзи (яъни Шавкат Раҳмон) жўнатилмаган хатида бундай дейди: “Икки йилдирки,уюшма атрофидаги ғаламислар менга қарши уюштирилаётган туҳматлар бўйича матбуотга,ташкилотларга,комиссияларга тушунтиришлар хатлари ёзавериб чарчадим. Юрагимни очиб гапирай десам,бирор пленум ёки мажлисга сўз ололмадим,мақолалар ёздим— босилмади. Имонимни ўртага қўйиб айтаманки,бу бедодликларнинг илдизи 1987 йилнинг 1 октябрига бориб тақалади. Ўша куни ўтказилган Ёзувчилар уюшмасининг ташкилий пленумида демократик сайлов принциплари бузилди. Биз,бир гуруҳ адиблар ўшанда сайлов тартибига,қолаверса,демократияни хўрлаган баъзи раҳбарларга қарши чиққан эдик. “Менга қарши овоз берганларга тазйиқ қиладиган бўлсам,уч ойдаёқ ариза бериб кетаман” деган раис бир ой ўтар-ўтмас ваъдасини бузди. Шахсан мени чақириб суҳбатлашганда ўз фикримда қолганим учун: “Биз ҳам сиз билан бошқача гаплашиб қўйишимиз мумкин”,дегани эсимда. Кейинроқ “бошқача” гаплашиб қўйди ҳам…”

Дарҳақиқат, “Ёш ленинчи” (1987 й. 20 октябрь), “Қишлоқ ҳақиқати” (1988 й. 30 январь) газеталарида Шавкат Раҳмонга қарши мақолалар уюштирилади. Туҳматлар кучайтирилади. Туҳмат қилиш учун пасткашларнинг боши бирлаштирилади.

Худди ўшанда Баҳром Рўзимуҳаммад тилга олган шикоят,аслида туҳмат хати ҳам уюштирилган эди.

Баҳром,сиз бугун мана шу туҳматчилар орасида бўлганингизни ошкор қилиб,нимага эришмоқчи эдингиз? Шавкат Раҳмоннинг бу дунёдан эрта кетишида сизнинг ҳам хизматингиз борлигини айтиш билан тарихда қолмоқчимисиз?

Биламан,жавоб беролмайсиз. Алданган виждонли одам учун жавоб бериш жуда оғир Алданмаган, бу ишни билиб туриб қилган одам учун эса яна алдаш,яна ёлғон керак бўлади.

Алдашни,туҳмат қилишни давом этинг,Баҳром.

0_a13da_55e6592b_XL.jpg Afsuski, Bahrom, o‘sha “tarixiy jang” dagi o‘rningiz qayerda bo‘lganini  yozmabsiz. Mabodo siz buni bizning avlodni qachon va qayerda  “boplaganingiz” xususida berilgan savolimga javob deb  bilsangiz,adashibsiz. Siz bamisoli Amir Temurni “mag‘lub etgan” yurtdoshlari  haqida yolg‘on kitoblar yozgan armani tarixchilariga o‘xshaysiz. Temur  Armanistonni 4 marta elakdan o‘tkazganini butun dunyo e’tirof etgan  haqiqat ekanini bila turib “Biz,armanilar Temurni yengganmiz!” deb yolg‘on  to‘qigan armanidek,latifabozlik qilasiz.

Xurshid DAVRON
BAHROM RO‘ZIMUHAMMADGA
SAVOL BЕRGAN EDIM

08

Bahrom Ro‘zimuhammadga savol bergan edim. U yana aravani quruq olib qochib, o‘zi suvni battar loyqalatib,“Suvni loyqalatmang” degan javobini e’lon qilibdi.

Men savolga javob istaganman,iddaolarini o‘qishni emas. Bugun uning mazkur javobiga,shuningdek, undan oldingi “Menga aql o‘rgatmang” maqolasida aks etgan ayrim iddaolariga ham o‘z munosabatimni bildirib o‘tmoqchiman.

1.“Men Alisher Navoiyga tatabbu’ bag‘ishlaganman” deb yozibdi Bahrom. Hozir g‘azal nimaligini,aruz nimaligini bilmagan har har orzukash Navoiyga muxammas, Bahromga o‘xshab tatabbu’ yozadi. Ammo, machitga kirib chiqqani bilan har bir kasu nokas musulmon bo‘lib qolmaganidek, hazrat Navoiyga tatabbu’ yozgan kishiyam “shoir bo‘ldi” degan indulgensiyaga ega bo‘ldi degani emas. Hozir qarib, miyasi aynib, aruz nimaligini bilmaydigan shoirlar devon yozayapti-yu, bitta tatabbu’ yozish nima bo‘pti.

2.Bahrom Ro‘zimuhammad yozibdi: “Ruh boqiyligini kuylaganman. Amerikalik olima Reychel Xarrelxonim tahlilga tortgan “Qarg‘algan” sarlavhali she’rimda so‘fi obrazini yaratdim. Shuningdek, “Kubroning iti” sarlavhali she’rimda vatanparvar siymosi to‘g‘risidagi qadimgi rivoyatga o‘zimcha yondoshib ko‘rdim.”

Bahrom,siz o‘zi ustozlarni faqat g‘arbdan qidirar ekansiz.Mana sizga so‘fiylikning isini ham bilmagan Xerrelxonim ustoz ekan. Men G‘arbda tasavvufni biladigan odam yo‘q deb aytolmayman,ular bor. Ammo,men so‘fiylikni Xerrelxonimlardan emas, buyuk Kubrodan, ulug‘ Naqshbanddan,Yassavi-yu Nasafiy bobolardan o‘rganaman. Siz agar Kubro haqida birgina she’r yozgan bo‘lsangiz. men uch marta qayta nashr etilgan va o‘zbek adabiyotida tasavvuf arbobi haqidagi ilk asarlardan biri bo‘lmish “Shahidlar shohi yoxud Shayx Kubro tushlari” nomli qissani yozganman.

3. Bahrom Ro‘zimuhammad yozibdiki:“Qachondan beri boshqa shoirlar sha’nini himoya qiladigan bo‘lib qoldingiz? Taniqli olim, tarjimon Mahkam Mahmud jonajon do‘stingiz Usmon Azim to‘g‘risida “Takabburlikning davosi bormi?” sarlavhali maqola yozib, “Hurriyat” gazetasida e’lon qildirganida churq etmagansiz-ku axir?”.

Bahrom,agar Mahkam Mahmud jonajon do‘stim Usmon Azimni tanqid qilgan ekan,Usmon Azim tirik — o‘zi javob beradi. U agar siz kabi butun avlodga tuhmat qilganda edi,men javob bergan bo‘lar edim.

Faqat birgina gapni qo‘shib qo‘yishim mumkin: Mahkam Mahmud hali 1980 yilda — bizning ilk kitoblarimiz chiqqan yillarda Azim Suyunning kitobiga yozgan ichki taqrizda “Azim Suyun Usmon Azimga o‘xshab manman emas” deb yozgan edi. Tasavvur qiling,hali endi birinchi kitoblari chiqqan yosh shoirning manmanligi qayerga borardi? Hamma gap shundaki, biz Mahkam Mahmudning oldiga kirib qulluq qilmaganmiz,Azim Suyun esa u bilan birga ishlagani uchun shunday qilishga majbur edi. “Ko‘r-ko‘rni qorong‘ida topadi” deganlaridek,qarayib 30 yil davomida ko‘ksida alamini yashirib yurgan ikki odamning bir-birini topib olishini ko‘ring. Yuriy Oleshaning “Iste’dodsiz kimsalarni iste’dodli ijodkorlarga qarshi qilich qayrashining sababi bitta: hasad” degani bu safar ham o‘zini oqladi.

Qachondan beri boshqa shoirlar sha’nini himoya qiladigan bo‘lib qolganim xususida men emas boshqalar aytsin. Masalan, bugun fan doktori ,o‘sha paytda yosh cho‘lponshunos olim tuhmat tufayli qamoqqa tushganida mening yugurib-yelganimu Murod Muhammad Do‘stning bergan yordami sabab oqlanib, ozod bo‘lgan edi. O‘shanda men endi tashkil etilgan Ma’naviyat va ma’rifat markazida ishlar edim. Men ham, Murod aka ham biron marta o‘sha yigit bilan yuzma-yuz uchrashmagan edik, uning Cho‘lponga bag‘ishlangan maqolalarini bilardik, xolos. O‘zim va Murod aka yordam bergan odamning kimligini men emas, mening oldimga yordam so‘rab kelgan ustozingiz Mahkam Mahmud aytsin. Yoki TVda bir necha yosh jurnalist nohaq ishdan haydalmoqchi bo‘lganida men ham ariza yozib,“Ular ketsa, men ham ketaman” deb ularni saqlab qolganimni o‘sha jurnalistlar aytsin.

4.Bahrom yozibdi:“Aslida Matnazar Abdulhakim kim-u Xurshid Davron kim? M. Abdulhakim chekka bir viloyatda yashab, Yozuvchilar uyushmasi viloyat bo‘limida adabiy maslahatchi vazifasida ishlab o‘zbek adabiyoti taraqqiyoti uchun ulkan ishlarni amalga oshirdi. Bu to‘g‘rida kattakon kitob yozsa bo‘ladi”.

Bahrom,bu gap bilan meni tahqirlashga urinib o‘tirmang. Qolversa,Matnazar Abdulhakim kim-u Xurshid Davron kimligini Matnazar akaning o‘zi yozib ketgan. Qolaversa,siz yaqin do‘stim deb tilga olgan,afsuski,halokat tufayli dunyoni erta tark etgan iste’dodli munaqqid Bahodir Sodiqov 32 yil avval ilk kitoblarim haqida yozgan maqolalari bilan sizga mening kimligimni aytsin. Ammo… Ammo,Bahodir Sodiq kim-u Bahrom Ro‘zimuhammad kim?

Yana bir iddaongizga javob: Matnazar akani ulkan ishlarini yozishga kim xalaqit beryapti. Yozing. Yana bir maslahat,shogird ustozini hurmat qilsa, M. Abdulhakim deb emas, Matnazar Abdulhakim deb yozgan bo‘lardi.

5.Bahrom yozibdi: “Sizlar o‘zbek adabiyoti rivoji yo‘lida nima ish qildingizlar? Abdulla Oripov ko‘kragiga qahramonlik nishonini taqib Yozuvchilar uyushmasi raisi bo‘lib qancha yil “taxt” da o‘tirdi. Nima ish qildi? Jahonning hudud, aholi soni jihatidan kichikkina mamlakatlari har turli qiyinchiliklarni boshdan kechirib , jahon miqyosiga chiqishga intilishadi. Eng kuchli mamlakatlardan biri hisoblanmish O‘zbekistonda yashayotgan loaqal bir nafar yozuvchi yoki shoir jahonda tanildimi, tan olindimi?”

Bizning avlod nima ish qilganini maktabu universitetlarda o‘qitilayotgan darsliklarni o‘qisangiz bilib olasiz.

Abdulla Oripov masalasiga kelsak,Abdulla aka Abdulla Oripov bo‘lgani bilan ish qilyapti. U huddi yer kurrasidagi Shimoliy yoki Janubiy qutbga o‘xshaydi. Sizga o‘xshaganlar uchun u shunchaki bir foydasiz qutb,biz uchun esa butun yer shari tabiatiga ( bizning misolda butun o‘zbek adabiyotiga) ta’sir ko‘rsatayotgan qutb. Qolaversa, shaxsan men Abdulla Oripov raisligi paytida u haqida biron bir maqtov gapni yozmaganman,holbuki siz Abdulla Oripovning aynan raislik paytida maqolalar yozib uni ustoz deb yalab-yulqagansiz. Endi pastkashlik qilib,amaldan ketgani uchun “Abdulla Oripov nima ish qildi?” deya uyatsizlik qilasiz.

Mana siz Abdulla Oripov haqida yozgan maqoladan bir parcha.»Bu odam o‘zbekning yetti iqlimga ovozasi ketgan shoiri Abdulla Oripov edi.

Qadam ranjida qilganimiz mehmonga malol kelmadi. Suhbat qizg‘in tus oldi. Hattoki choy ichishni ham unutib, ustoz suhbatiga mahliyo bo‘lib qoldik, o‘qtin-o‘qtin savollar ko‘magida nutqni buzib turardik, xolos.

Ilk taassurotim shu bo‘ldiki,Abdulla aka juda e’tiborli odam ekan. Kishiga tik qarab gapiradi. So‘zi bo‘linsa og‘rinmaydi. Ko‘zlari o‘tkir. Yoshi ulug‘ odamning ko‘zi chaqnoqligi kamdan-kam uchraydigan hodisa. Hazrati Navoiy, Dantedan ibtido topgan suhbatimiz hindiy shoirlar oralab, Aytmatov va O‘ljas Sulaymonga kelib to‘xtadi.

Markaziy Osiyo turkiylarining 80-yillarda xalqaro miqyosga chiqqan uch so‘z afsungarini bilamiz: Aytmatov, Sulaymonov, Oripov. Ustoz o‘zini bu qatorga qo‘ymagan esa-da aslida shundoq…»

Bahrom, kecha bunday balandparvoz gaplarni yozgan,bugun esa yuzsizlarcha uning teskarisini yozadigan kimsalarni odatda “ikkiyuzlamachi” deyishadi. Ikkiyuzlamachi odam hech qachon samimiy bo‘lolmaydi.Hamma uning so‘ziga shubha bilan qaraydi. Ayting,axir,sizning qaysi gapingizga ishonaylik? Ochig‘i,sizga bundan keyin ishonib bo‘larmikan.

6.Bahrom savol beradi:»Siz o‘zingiz televideniyeda ishlab nima ish qildingiz? Yo‘nalishingizga mos ravishda Behbudiy,Cho‘lpon, Fitrat, Usmon Nosir, Rauf Parfi, Tilak Jo‘ra, Nazar Shukur kabi shoirlar ijodi va hayot yo‘li to‘g‘risida birorta ko‘rsatuv tayyorladingizmi?.. Nega adabiyotimizning kuchli vakillari ijodi televideniye org‘ali targ‘ib qilinmayapti?

Men javob beraman: TVda ishlagan yillar mobaynida Behbudiy,Cho‘lpon,Fitrat,Oybek,G‘afur G‘ulom,Usmon Nosir,Zulfiya,Shuhrat,Asqad Muxtor,Odil Yoqubov,Rauf Parfi,Toshpo‘lat Hamid,Tesha Saydali,Tilak Jo‘ra,Muhammad Yusuf, Nazar Shukur — umuman olganda 100 dan ortiq adabiyot vakili haqida ko‘p qismli ko‘rsatuvlar,filmlar yaratildi.Ularning deyarli hammasiga men badiiy rahbar bo‘lganman.

Ularning birontasini tepaning topshirig‘i asosida tayyorlamaganmiz. Ular bugun ko‘rsatilmasa ham ertaga ko‘rsatilishiga ishonganimiz uchun tayorlaganmiz.

Yoshlar“ telekanalida ishlaganimda Odil Yoqubov oldiga ijodiy guruh jo‘natganman,Odil aka menga qo‘ng‘iroq qilib: ”Xurshid,tepadan buyurishdimi?“ deb so‘ragan edi. Men ”Yo‘q,hech kim bizga topshiriq bermagan,o‘zimizning tashabbus“ deb javob bergan,Odil aka bo‘lsa ”Unda nimaga kerak bu,bari bir ko‘rsatolmasang,qo‘y,boshimni og‘ritma!» qabilida ko‘rsatuv tayyorlashga rozilik bermagan edi. Ammo, Odil akaning oldiga borib,bu ko‘rsatuv tepa uchun emas,bugungi va kelgusi avlodlar uchun kerakligini aytib,ko‘ndirgan edim. Oqibatda,2 qismli film tayorlagan edik.

Yoki Rauf Parfi haqida. “Telefilm”da ishlaydigan rejissyor “Bizda bunga yo‘l berishmaydi, siz rozi bo‘lsangiz,”Yoshlar“da Rauf Parfi haqida film tayyorlasam” deb murojaat qilganda men unga film tayorlash uchun imkon yaratdim.

TVda ishlaganim uchun bunday savollarning berilishi tabiiy. Ammo,yana shuni sezganmanki, bunday savolni TV ga chiqolmay yurganlar beradi,savollarining tagida ko‘pincha “Nega mendek buyukni ko‘rsatmaysizlar” degan iddao yotgan bo‘ladi.

7. Bahrom yozadi:» Rauf Parfi umrining so‘nggi yillarida moddiy qiyinchilik ko‘rib yashaganini hammamiz bilamiz-ku? Konvertlarda pul bergansizlar… Kitoblarini chiqarishiga yordam berishingiz mumkin edi. Qalam haqi undirilishiga ta’sir o‘tkazishingiz mumkin edi. Sizlar faqat o‘z huzur-halovatlaringizni o‘ylaysizlar, xolos.
Avval unday emasdinglar. Nega shu darajaga tushib qoldingizlar?»

Bizning konvertlarda pul berganimizni bilar ekansiz,siz nimaga bermagansiz. Qolaversa,siz Rauf akaga pul bermading deyishga ma’naviy haqingiz borligini bir soniya o‘ylab ko‘rdingizmi. Siz menga o‘xshab Rauf Parfi bilan bir xonada bir yil davomida yashagan, yaxshi-yomon, och-yalang‘och kunlarni birga ko‘rgan bo‘lsangiz edi, yoki Chorsha’m kabi qo‘lidan kelgancha Rauf Parfi ahvolidan xabar olib turgan odam bo‘lsangiz, yoki Rauf Parfi she’rlarini to‘plab nashr etishga harakat qilgan bo‘lsangiz edi-ki,bu savolni bersangiz. Umuman, sizning Rauf Parfiga nima aloqangiz bor-ki bu savolni bersangiz. Bergan har savolingizdan shoirning emas,tergov olib boriyotgan NKVD tergovchisining hidi keladi.

Rauf Parfi bilan 2-3 marta aroq ichganingiz siz Rauf Parfi odami bo‘ldingiz degani emas.

Rauf akaning kitoblari haqida gapirasiz. O‘zimning kitoblarim deyarli 10 yildan ziyod vaqt davomida nashr etilmagan bo‘lsa,men qanday qilib uning kitoblari nashriga yordam bera olardim. Men o‘zim nashr etilgan kitoblarim uchun bir tiyin olmagan bo‘lsam,qanday qilib Rauf Parfining qalam haqini talab qila olardim.

Garchi siz bu savollaringiz bilan Alining haqini Validan olishga urinsangiz-da, men sizga o‘xshab savolga javob berishdan qochmayman.

8. Bahrom har maqolasida bir iddao qiladi. Oldingi gal “Rauf Parfining 70 yilligi kelyapti.Xurshid Davron bu haqda o‘ylaganmikan?” — degan bo‘lsa, bu safar bizning avlod haqida gapirib,Hamid Ismoil bilan til topisha olmaganlikda ayblaydi. He,sen kimsan,qozimisan,deydigan odam yo‘q. Til topisha olmagan deganda nima nazarda tutiladi,bilmayman.

Har qalay Hamid Ismoilni biz Bahromdan oldinroq taniganmiz. U bizning avlod shoirlari she’rlaridan tuzilgan antologiyaning fransuz tilida chiqishiga sababchi bo‘lgan odam. Demak, til topisha olgan ekanmiz-ku!

Qolaversa,shaxsan men bilan Hamid Ismoil “til topishgani” haqida bir misol keltiray. 1973 yilda O‘zbek sovet ensiklopediyasida buyuk turk adibi No‘miq Kamolning “Jaloliddin Xorazmshoh” fojiasi borligi haqida o‘qib qoldimu uni “Tarjima qilaman” degan maqsadda qidira boshladim. Sovet tuzumi baland payt, turk tilidagi adabiyot anqoning urug‘i,rus tilidagisini topish amrimaholu turkchasini topib bo‘ladimi.Hozirgidek internet yo‘q. Xullas 15 yildan keyin bu asarni topdim.Aniqrog‘i,o‘sha paytda Moskvada ishlaydigan Hamid bu asarning fotoplyonkaga tushirilgan nusxasini menga yubordi. Buyuk Jaloliddin haqidagi asarni 2 yil ichida tarjima qildim. Keyinchalik asarning qisqartirilgan nusxasi asosida videofilm ssenariysini yozdim va uning asosida 5 qismli videofilm yaratildi.Videofilm shu paytgacha bir necha marta namoyish etildi.

Bu Hamid Ismoil bilan “til topishish”ga kirmaydimi, Bahrom?

Ishqilib,ertangi javobingizda “Muqimiy yog‘chiroqqa moy topolmay qiynalganida,nega topib bermagansiz?” deb yoqamdan olmasangiz bo‘ldi.

9.Bahrom yozadi: “1987 — yillarni eslatmoqchiman. Insof yuzasidan aytish joizki, o‘sha davrlarda Siz mansub avlod muhim ishlarni amalga oshirishga kirishgan edi. Mavridi kelganida “She’riyat — 86” bayozini eslatmoqchiman. Bu bayozni Siz tuzdingiz. Taklifingizga binoan turkum she’rlarimni berganman. Hammasi yaxshi edi. Ammo, negadir ikki avlod orasida ola mushuk lo‘p etib o‘tib ketdi. Shunda ijodimizga nisbatan bepisandlarcha munosabat voqelikka ko‘chganini sezdik. O‘ndan ortiq yosh shoirlar yakdil fikrga kelib O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi Odil Yoqubov nomiga shikoyat xati yozdik. 1987 yilning qaysidir oyida ( sanasi yodimda yo‘q) Yozuvchilar uyushmasi kichik zalida majlis o‘tkazildi. Majlisga qatnashgan-qatnashmaganingizni eslolmayapman. O‘sha majlisda G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti she’riyat bo‘limi mudiri Shavkat Rahmonning yosh shoirlar qo‘lyozmalariga befarq munosabatda bo‘lib kelganligi muhokama etildi. Ha, darvoqe, majlisni uyushmaning Yoshlar bilan ishlash komissiyasi raisi Omon Matjon boshqargan. Majlisda asosan ikki avlod vakillari o‘zaro bahslashdilar. Muhammad Solih bilan Sh. Sodiq bahslashib qolgani yodimda. Bu voqea ikki avlod vakillari orasidagi “jang” sifatida tarixga kirdi, deb bemalol ayta olaman”.

Ana endi,qarang,“Suvni loyqalatmang” deb iddao qilayotgan odam bizning avlodga nisbatan chorak asr davomida ko‘nglida yashirib kelgan g‘arazini pesh qilib turibdi.

Bahrom,siz bir joyda adashibsiz.Sizlar uyushtirgan xat 1988 yilning boshida yozilgan edi,chunki “Yoshlik bayozi” 1987 yilning dekabrida bosilib,1988 yilning yanvarida sotishga chiqarilgan edi.Ishonmasangiz,kitobning texnik ma’lumotlariga qarab qo‘ying.

Xat ham ,siz aytgandek, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisining nomigagina emas, O‘zbekiston Kompartiyasi Markaziy Komitetiga,Respublika Bosh Prokuraturasi va II vazirligiga ham yozilganini unutibsiz. Bir necha past shoir o‘zbekning ulug‘ shoiri ustidan jazo mahkamalariga xat yozgan,bu xatga imzo qo‘yganlar ichida ichi g‘iybatu bo‘htonga to‘lgan,har bir asl shoirni quturgan itday g‘ajishga tayyor yurgan Safo Ochilning borligi sizning nechog‘li past ketganingizni ko‘rsatib turibdi. Men xatga imzo chekkanlarning hammasini nomma-nom bilaman.

Agar siz ham Shavkat Rahmon ustidan yozilgan xatga kimlar qo‘l qo‘yganini sanab o‘tganingizda edi, ularning asosiy qismi xuddi Safo Ochildek unutilgan xashaki shoirlar bo‘lgani ayon bo‘lardi-qo‘yardi.

O‘sha xatga imzo qo‘ygan shoirlarning qaysi biri bugunga kelib o‘zbek adabiyotining zabardast vakiliga aylanganini xalq bilsa,yaxshi bo‘lardi.

Shavkat Rahmon she’riyat bo‘limini boshqarganda bemalol kitoblarini chiqarib yurgan xashaki shoirlarning oldiga yuksak talabni ko‘ndalang qo‘ydi. Shu sababdan to‘da bo‘lib uyushgan iste’dodsizlarning dushmaniga aylangan edi.

O‘sha paytdagi siz — Bahrom Ro‘zimuhammadga kelsak,bor-yo‘g‘i Muhammad Solihning soyasi,uning nusxakashi edingiz. Demak,Shavkatning qattiq talabi sizga dushmanlikdan emas, sizni to‘g‘ri yo‘lga,o‘z yo‘lingizni topishga undashdan iborat bo‘lgan.

Eng dahshati,eng kulguli joyi shundaki, o‘zini “adabiyot odami” sanayotgan Bahrom kelib-kelib Muhammad Solih bilan Sh.Sodiqni teng qo‘yadi, ular o‘rtasida kechgan bahsni o‘zicha “tarixiy jang” deb baholaydi. Pashshani filga teng qo‘yib bo‘ladimi,Bahrom?

Xullas o‘zingiz bir she’ringizda yozgandek:

Qachon sichqon mushukka panja o‘qtalgan,
qo‘zichoq bo‘rini yeb qo‘ygan qachon?

Bahrom, afsuski,bu “tarixiy jang” dagi o‘rningiz qayerda bo‘lganini yozmabsiz.

Mabodo siz buni bizning avlodni qachon va qayerda “boplaganingiz” xususida berilgan savolimga javob deb bilsangiz,adashibsiz. Siz bamisoli Amir Temurni “mag‘lub etgan” yurtdoshlari haqida yolg‘on kitoblar yozgan armani tarixchilariga o‘xshaysiz. Temur Armanistonni 4 marta elakdan o‘tkazganini butun dunyo e’tirof etgan haqiqat ekanini bila turib “Biz,armanilar Temurni yengganmiz!” deb yolg‘on to‘qigan armanidek,latifabozlik qilasiz.

Men Muhammad Solihni taniydigan bormi deb so‘rashdan uyalaman,shuning uchun so‘rayman: Sh.Sodiqni shoir sifatida biladigan odam bormikan bugungi kunda?

O‘sha paytdayoq haqiqat ayon bo‘lgan,Shavkat Rahmon ustidan xat yozgan o‘sha 10 kishidan ko‘pchiligi bu xatga mutlaqo aloqalari yo‘qligini ma’lum qilgan edi. Bu haqda bir necha bor matbuotda yozilgan. Maqolalarning birida ko‘rsatilgan bayonnomadan ko‘chirmalar keltiraman: «Jumladan,shoir Sayyor bunday tushuntirish beradi: “Men Shavkat Rahmon haqida yozilgan noqobil xatni ko‘rgan emasman va imzo chekkanim yo‘q. Avval shifoxonada bo‘ldim. Bu yil 5 yanvardan 27 fevralgacha kasalxonada edim.Buni isbot uchun yozyapman. Shavkat Rahmonni eng ajoyib o‘zbek shoiri deb bilib,qalbimni ato etishga doim tayorman! Sayyor (imzo)”.

Yosh shoir Shukur Sodiq esa “Imzo meniki emas.Mening nomimdan imzo qo‘ygan shaxsni topib qattiq jazolanishini va jamoatchilikka ma’lum qilishni qat’iy talab qilaman”, deydi.

Taniqli bolalar shoiri Qambar O‘tayev (Qambar Ota): “Xatdagi imzo meniki emas!”

Yozuvchilar uyushmasi qoshidagi “Adolat” komissiyasi (a’zolar: O.Sharafiddinov,N.Karimov,Sh.Usmonxo‘jayev va boshqalar) maxsus tekshirish o‘tkazib,quyidagi xulosaga keladi: “ Shavkat Rahmon bugungi o‘zbek she’riyatida, xat mualliflariga qaraganda, yuksak vakili sifatida ijod qilib kelmoqda. Undan g‘ayrli niyatda nuqsonlar axtarish samarasiz ishdir…Tekshirish shu narsani aniqladiki,uyushmaning bir guruh xodimlari:

— birinchidan,o‘zlarining g‘ayirli niyatlarini yashirib,”xalq manfaati yo‘lida” degan bahona bilan xat mazmunidan tanish bo‘lmagan ba’zi bir o‘rtoqlarga ham qo‘l qo‘ydirganlar;
— ikkinchidan, ularning Shavkat Rahmonga qo‘ygan qarayib barcha ayblovlari yolg‘on faktlarga asoslangan…”

Yana bir maqoladan ko‘chirma: “ Xo‘sh,Shavkat Rahmon nima uchun “yoppatalar” iskanjasiga tushib qoladi? Bu haqda o‘zi (ya’ni Shavkat Rahmon) jo‘natilmagan xatida bunday deydi: “Ikki yildirki,uyushma atrofidagi g‘alamislar menga qarshi uyushtirilayotgan tuhmatlar bo‘yicha matbuotga,tashkilotlarga,komissiyalarga tushuntirishlar xatlari yozaverib charchadim. Yuragimni ochib gapiray desam,biror plenum yoki majlisga so‘z ololmadim,maqolalar yozdim— bosilmadi. Imonimni o‘rtaga qo‘yib aytamanki,bu bedodliklarning ildizi 1987 yilning 1 oktyabriga borib taqaladi. O‘sha kuni o‘tkazilgan Yozuvchilar uyushmasining tashkiliy plenumida demokratik saylov prinsiplari buzildi. Biz,bir guruh adiblar o‘shanda saylov tartibiga,qolaversa,demokratiyani xo‘rlagan ba’zi rahbarlarga qarshi chiqqan edik. “Menga qarshi ovoz berganlarga tazyiq qiladigan bo‘lsam,uch oydayoq ariza berib ketaman” degan rais bir oy o‘tar-o‘tmas va’dasini buzdi. Shaxsan meni chaqirib suhbatlashganda o‘z fikrimda qolganim uchun: “Biz ham siz bilan boshqacha gaplashib qo‘yishimiz mumkin”,degani esimda. Keyinroq “boshqacha” gaplashib qo‘ydi ham…”

Darhaqiqat, “Yosh leninchi” (1987 y. 20 oktyabr), “Qishloq haqiqati” (1988 y. 30 yanvar) gazetalarida Shavkat Rahmonga qarshi maqolalar uyushtiriladi. Tuhmatlar kuchaytiriladi. Tuhmat qilish uchun pastkashlarning boshi birlashtiriladi.

Xuddi o‘shanda Bahrom Ro‘zimuhammad tilga olgan shikoyat,aslida tuhmat xati ham uyushtirilgan edi.

Bahrom,siz bugun mana shu tuhmatchilar orasida bo‘lganingizni oshkor qilib,nimaga erishmoqchi edingiz? Shavkat Rahmonning bu dunyodan erta ketishida sizning ham xizmatingiz borligini aytish bilan tarixda qolmoqchimisiz?

Bilaman,javob berolmaysiz. Aldangan vijdonli odam uchun javob berish juda og‘ir Aldanmagan, bu ishni bilib turib qilgan odam uchun esa yana aldash,yana yolg‘on kerak bo‘ladi.

Aldashni,tuhmat qilishni davom eting,Bahrom.

09

(Tashriflar: umumiy 326, bugungi 1)

10 izoh

  1. Баҳром Рўзимуҳаммаднинг жавобини тўлиқ тарзда қаердан ўқисак бўлади? «Адабиёт манзаралари»дан топа олмадим.

  2. Баҳром Рўзимуҳаммаднинг жавобини тўлиқ тарзда унинг facebook даги сахифасидан топишишингиз мумкин

  3. Бу мақолада Б.Р.нинг фақатгина «Сувни лойқалатманг» мақоласигагина эмас,ундан олдинги «Менга ақл ўргатманг» мақоласида акс этган айрим иддаоларига жавоб берилди. Баҳромнинг мақолалари билан унинг фейсбукдаги саҳифасида танишиб олишингиз мумкин.

  4. Шавкат Раҳмоннинг бу дунёдан эрта кетишида сизнинг ҳам хизматингиз борлигини айтиш билан тарихда қолмоқчимисиз?»
    Хакли савол!!!!!
    Хуршид ака, оёгингизни бир силкиб ташласангиз туфлингизга илашган кир латта жойини топар….
    Бахсда давом этманг…Хатто шу ёзганларингиз хам яхши асарга ухшайди…Лекин, Мен яхши курадиган юрагингизни азобланишини истамасдим…

  5. Хуршид ака! Мен хам борсам майлими уша учрашув жойига…

  6. Маза қилиб ўқидим. Баҳлашиш яхши. Баҳром Рўзимуҳаммаднинг жавоб бериши учун мантиқ қолдирмапсиз. Фарқ, савия даҳшатли даражада улкан!
    Ўша йилларда чиққан шундай тўпламларни уч-тўрттаси бор, яхши тўплам бўлган. Танқидчиларнинг ҳам йиллик тўпламлари чиқиб турар эди. Ҳозир йўқ. Кейин уюшманинг беш йиллик хисобот-китоби ҳам бор. Ишлар силлиқ, ҳаммаси жойида деб ёзилган. Аммо шунча муаммо бор экан…

  7. Ҳурматли Хуршид ака Давронов! Мен Сизнинг мақола-хатингизни ўқиб жудаа қувонидм. таҳлилларингиз — факт ва далилларга қурилган. Бу ўринда Сиз бир нарсага ҳам ойдинлик киритиб ўтишингизни истардим. масалан, баҳс — авлод ҳақида ктяпти. авлодга бўлишниш ва тарафкашликдан баландда туриб, ҳақиқий адабиёт ва унинг келажак авлод учун керак ва нокерак жиҳатларини ҳам ошкор айтиб ўтишингизни стардим. чунки ҳали ўттизга кирмаган биз каби ёшлар ҳали нимани кўрибди… Тўғри, бугун тинч ва осуда ҳаётимизда бўлаётган ажиб эврилишларни эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Сўз айтмоқ ҳам сўзни тинглаб сабоқ чиқармоқ ҳам биз учун фарз. токиим ўзимизнинг устоз адибларимиз хусусидаги аччиқ ҳақиқатларни билиб қўйиш, ибрат олиш, сабоқ чиқариш — истиқлол ёшларининг муқаддас бурчига айланмоғи керак. ким билади. бугунги ахборот асринининг қасирғалари — ур-сурлари авжи замонда бўлаётган савобу гуноҳ ишлар эртага 30 йилдан кейин фош бўлишини бугун Халқ шоири, Халқ Ёзувчичи, Халқ Қаҳрамони унвону медалларни кўкрагига тақиб юрган янги авлоднинг тақдири эртага қандай ошкор бўилишини ёки бўлмаслигини ким кафолат бериб айтарди дейсиз… Ёзинг. Борини ёзинг. Шавкат Раҳмоннинг, Шукур Холмирзаевнинг, Рауф Парфининг шаънига доғ, юзига лой чаплаган ғаламислар — улуғ зотларга тош отиш билан баробар эканлигини унутганини ёзинг! Уларнинг руҳи шоду қабрлари нурга тўларди ўша пайт…

  8. Ассалому алайкум, қадрли устоз! Яхши юрибсизми? Сизга отилаётган тухмат тошлари океанлар ортида бўлсамда,менинг юрагимга тегмоқда! Ҳуршид ака,буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қахҳор умрининг охирида «Эҳ, аттанг, умримнинг бир қисмини қаёқдаги арзимас жанжалларга сарф қилиш ўрнига ижод қилсам бўлмасмиди?» дея қаттиқ афсусланган экан.Бахсларни тўхтатиб, янги, ажойиб асарлар ёзсангиз, тухмату бўхтонларга жавоб қайтармасангиз, мана шунинг ўзи ғанимларингиз бўғзига санчилган ҳанжар бўларди. Ёзинг, устоз, ёзинг! Ахир ўзингиз менга: -Холдор,умр жуда қисқа, тинимсиз ёзишимиз керак.Шу ҳолатда ўлсак, биздан ҳеч нарса қолмайди -дея ўргатган эдингизку. Ўша пайтда 15 га яқин китоблари нашр қилинган Сиздек буюк шоирнинг бу гапини эшитиб, ҳайратланганман. Мен сизнинг ўша сўзларингизга қаерда бўлсам ҳам амал қилдим, устоз. Сиз ҳам ўзингиз менга ўргатганингиздай, вақтни арзимас нарсаларга исроф қилманг.

    Чексиз ҳурматлар билан, Канадага кетиб қолган шогирдингиз Холдор Вулқон.

  9. Холдор Вулқоннинг гапларига қўшиламан. Гарчи ҳаётимиз, турмушимиз шу каби майда, умрни эговловчи холатларга тўлалиги ва бунинг узвий давом этиши азалий хақиқат бўлсада сизни майда-чуйда нарсаларга ҳамда майда-чуйдаларга кўпда эътибор бермаслигинигизни истардим. Сиздек юксак истеъдод эгасидан, буюк қалб соҳибидан келажакда фақат ва фақат янги ижод намуналирини соғиниб қоламиз.

  10. Устоз, ушбу мақолангизни ўқиб очиғи маза қилдим. Аммо бир ароқхўр билан баҳслашиш сарфлайдиган вақтингизда инжулар яратганингиз биз ёшалр учун маъқулроқ назаримда.

Izoh qoldiring