11 март — Шоир Назар Шукур таваллуд топган кун
Назар Шукур билан Алишер Навоий кўчасидаги Матбуот уйида танишганман. Мен «Ёш гвардия», у эса «Ўзбекистон» нашриётида ишларди.Бизни ишхонадаги ҳамхонам беқиёс шоир Муҳаммад Раҳмон таништиргани эсимда. Айни ўша йиллари Назарни ҳам инсон, ҳам шоир сифатида яқиндан билиб олганман. Ҳар учрашганда унинг қиёфасида беғубор қалб эгаси, кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, ортиқча бир гап айтмайдиган, камтар ва ўйчан инсонни кўрган бўлсам, шеърларида бағоят туғёнли юрак эҳтирослари жўш урганини, унинг сиртдан сокин табиати катта жунбушларни яратишга қодир эканини сезганман. Davomini o'qish