21 октабр — Ўзбек тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Улуғ озарбайжон-турк шоири Халил Ризо Улуғтурк китобларини варақласангиз унинг ўзбек халқига ва адабиётига бўлган улкан ҳурматига гувоҳ бўласиз. Шоирнинг «Ўзбек турклари», «Ўзбек тили», «Кўзинг ойдин, Шайхзода» ва бошқа қатор шеърлари бу ҳурматнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳурмат сизга тақдим этилаётган шеърда ҳам намоён бўлган. Davomini o'qish
1964 йилда ўзбек шеъриятига Абдулла Орипов “Митти юлдуз” тўплами билан кириб келди. Тўплам ўзбек шеъриятида янги давр бошланганидан даракчи бўлди. Ярим асрдан ортиқ вақтдан бери нафақат “Митти юлдуз” шеъри, тўпламддаги бошқа шеърларнинг адабиёт самосида ўз шуъласини таратиб тургани бунинг исботидир. Davomini o'qish
4 йил олдин: 2016 йил 24 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Унда шоирлар ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, Ўзбекистон Миллий университети талабалари ва Тошкент шаҳри коллежлари ўкувчилари иштирок этиб, устоз шоирни муборак ёшини қутлаган эдилар. Абдулла Орипов туғилгани куни арафасида тақдим этилаётган саҳифада профессор Қозоқбой Йўлдошев маърузаси, Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Хуршид Даврон қутловлари ва учрашув сўнгида устоз шоирнинг ўз шеърларини ўқигани акс этган видеолар, учрашувдан тайёрланган фото репортаж билан танишинг. Davomini o'qish
Устоз Абдулла Ориповнинг қизлари Шоира Орипова бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги матнни эълон қилди: Навоий таваллудига бағишланган отамнинг табрикларини, интернетга ишонмай, Туркиядан Ўзбекистонга самолётда етказиб келиб, 2014 йил 6 февралда Ёзувчилар уюшмаси рахбариятига (Муҳаммад Алига. ХДК изоҳи) берган эдим. Бугун ўша мактуб матнини аямнинг хотиралари билан бирга сизга улашяпман. Davomini o'qish
Шарқ адабиёти, тарих, фалсафа ва дин билан, ислом дини заминида дунёга келган бир неча фикр оқими ҳамда таълимотлар билан алоқада тараққий топган. Шулардан бири маломатийлик деб аталган… Davomini o'qish
Атоқли ва ардоқли шоир Абдулла Ориповнинг ўзбек радиосида ва «Ёшлар» телеканалида ёзиб олинган шеърларини, шунингдек, устознинг танланган асарлари қаторида энг машҳур тўпламларидан бўлмиш «Биринчи муҳаббатим»ни мутолаа қилиш учун тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг таваллуд кунлари яқинлашиб келаётган бир паллада, устозимиз ўз умрининг сўнгги баҳорида ёзган шеърларидан бир дастасини яна қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Бўй таратсин олам бўйлаб яшил маъво,
Гуркурасин, кучга тўлган юрт доимо,
Салом бўлсин ўн икки ой сарварига,
Салом бўлсин йилнинг тўнғич Январига!
Тили, дини, кийиниши ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаб кетадиган, ҳатто фарқлаб бўлмайдиган икки қариндош уйғур ва ўзбек миллатлари ўртасидаги алоқалар Совет иттифоқи давридан бошлаб маълум даражада сустлашган бўлса-да, асло тўхтаб қолган эмас. Гарчи бу даврда чегаралар ёпилган, алоқалар тақиқлаб қўйилган бўлса-да, икки миллатнинг адабиёти ва санъати ҳаво тўлқинлари ва бошқа замонавий воситалар орқали бир-бирига етиб турди. Davomini o'qish
Ҳозирги адабий жараёнда иштирок этаётган адибларимиз оз эмас. Уларнинг барчаси қадим ва бой адабий анъаналаримизни янги бир тарихий шароитда, мустақиллигимиз ардоғида давом эттирмоқда. Ифтихор билан айта оламизки, уларнинг сони кўп. Сайфи Саройи тили билан айтганда, «аларнинг уш бири» Абдулла Ориповдир. Davomini o'qish
Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish