Ашурали Жўраев 1956 йил 8 августда Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Жалойир кишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1999). Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтини тамомлаган (1978). «Тошбақалар пойгаси» (1986), «Юрак бўронлари» (1989), «Ўқ узган ким?» (1994), «Сенга кўнгил берсам» (1999), «Дил гавҳари» (2001), «Танимадинг-а?» (2005) каби китоблари нашр этилган. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2012
Xurshid Davron. Shavkat Rahmonga maktub.
Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish
Olima Nabizoda. Eski daftardan.
Шеърларингизни қайта-қайта ўқидим. Ҳар ўқиганимда янги маънолар топдим. Улар мен учун чиндан ҳам янгилик эди. Олдинги мактубимда белгилаганларим, аксарият шеърларингизнинг ҳар сатри – бутун шеър. Мен ҳзим бу услубда ёзмаганим эмас, ёзолмаганим учун ҳам, рамзу ишоралар билан руҳ манзарасини яратгувчи шоирларни қадрлайман. Шеърда ниманидир баён қилишга вақт, ҳафсала ҳамда шеър техникасидан хабардорлик – кифоя. Шеърда ҳолат, кайфият, қалб манзарасини яратиш учун эса Худо берган илм, истеъдод керак. Санъатга қиёслайдиган бeлсак, Сизнинг услубингиз – оғир ашула. Буни ҳар ким ҳам айтолмайди. Сиз жуда истеъдодлисиз, Сиздай зиёли ижодкорлар кам (Одил Икромнинг Олима Набизодага ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Elke Haydenrayx (Elke Heidenreich). Erika yoxud hayotning sirli ma’nosi.
Эльке Ҳайденрайх – фақат адиба ва адабиётшунос эмас, шу билан бирга машҳур актриса и тележурналист ҳамдир. Германиянинг гўзал шаҳарларидан бири Кёльнда яшайди.
Ижодининг дастлабки палласида асосан катталар ва болалар учун кулгуга бой ҳикоялар билан танилган бўлса,сўнгги йилларда кўпроқ радиопьесалар,телевизион фильмлар сценарийлари ёзишни маъқул кўрмоқда. Унинг асарлари бир неча марта эътиборли адабий мукофотлар билан тақдирланган. Davomini o'qish
Oydinniso. Hayot daraxti.
Мен бу дарахт ниҳолини тушларимдан ўғирлаб олган эдим…Ўша кезлари қайсидир бир китобда “ҳаёт дарахти”, деган иборани ўқиган эдим. “Ҳаёт дарахтининг ниҳоли” деб номладим топилдиғимни. Келинг, ҳозирча шундай бўлақолсин. Униб кетса, эҳтимол, номини ўзгартирарман. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Go’ro’g’li. Roman. Jurnal varianti
Муаллифдан: Ушбу романга 90 — йилларнинг бошида сўнгги нуқта қўйилган эди. Шу сабабли асарда деворларини зах босган, қулаш арафасига келиб қолган, инсоннинг ботиний қувватини сўриш эвазига яшаган тузумнинг бадбўй ҳидлари анқиб турибди. Ўтган йиллар давомида мен асарни фақат таҳрир қилиш билан шуғулландим, холос. Неча бор уринмай, уни қайта ёзиш, воқеликни бошқа изга солишга кучим етмади. Ўтган йиллар ичида роман сифатида ўзини оқламайди деб, ичидаги баъзи бир бобларни мустақил ҳикоя сифатида эълон ҳам қилдим. Узоқ иккиланишлардан сўнг уни қайта тарзда яралган бўлса, ўша ҳолатда қолгани маъқул деган ҳулосага келдим. Ўзининг тириклигини, мавжудлигини исбот қилиб беролмаган, инсоннинг тириклиги ва мавжудлигини тан олмаган, инсонийлик шаън ва ғурурини хўрлаш ва ҳақоратлаш эвазига яшаган ўша мустабид тузумдан чиқариладиган кичик бир сабоқ бўлиб қолиши учунгина уни барибир эълон қилишга жазм этдим. Davomini o'qish
620 yil avval Kolumb Amerika qit’asini (yevropaliklar uchun) kashf etgan edi.
Роппа-роса 620 йил аввал — 1492 йилнинг 12 октабрида Христофор Колумб Америка қитъасини европаликлар учун кашф этган эди. Европаликлар учун дейишимнинг сабаби осиёликлар,хусусан қадимий турклару хитойликлар қадим-қадимдан Европа учун номаълум бўлган қитъа билан таниш эдилар.Уларнинг қадамлари Колумбдан олдинроқ бу тупроққа етиб борган эди. Қолаверса,Абдулла Орифнинг «Колумбда бор аламим маним» сатриниям асоси бор. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Dajjolning tug’ilishi
ХХ аср ҳаётида иблис яшамоғи ва ғалаба қилмоғи учун барча қулайликлар, имкониятлар мавжуд эди: бу асрда диёнатли одамлар шусиз ҳам кам қолган, диёнат салкам эскилик сарқити сифатида қарала бошлаганди. Аллоҳ йўлидаги даъватлар ҳам диндорларнинг ўзаро келишмовчиликлари, фисқу фасодларга ўралашиб, заиф ва ишончсиз, зерикарли ва қотиб қолган тарзда давом этарди. Бундан ташқари, ХХ аср одамининг ички дунёси бўм-бўш эди. Ўзига, ўзликка ётлашишдан, маънавий таназзалдан иборат ушбу бўшлиқни иблисваччанинг даъватлари осонгина тўлдира бошлади. Davomini o'qish
Men sevgan qo’shiqlar. Rashid Behbudov & 25 müğənni: Ayriliq ((Azerbaijan)
Bu Azeri sharkisinin sozleri shair Ferhadi, musiqisi Eli Seidindir
Bu mahnını Yaqub Zurufcu, Ququş (Googoosh) , Sami Yusuf ve Barış Manço (Barish Mancho) kimi dahi müğənnilər ifa etmişlər
«Fikrindən gecələr yata bilmirəm
Bu fikri başımdan ata bilmirəm
Neynəyim ki sənə çata bilmirəm
Neynəyim ki sənə çata bilmirəm
Davomini o'qish
Prof. Dr. Juliboy Eltazarov. Çağdaş Özbek Edebiyatında Emir Timur hakkında yazılmış eserlere toplu bir bakış.
Ertaga Turkiya poytaxtida Anqara jangining 410 yilligi munosabati bilan «1401 Anqara jangi kongressi (Yeldirim va Temur) — 1402 Ankara Savaşı Uluslararası Kongresi (Yildirim ve Timur)» boshlanadi. Turkiy xalqlarning ikki buyuk davlat arbobi va harbiy sarkardasi hayoti va faoliyatiga bag’ishlangan kongress 9 oktabrdan 12 oktabrgacha davom etadi. Saytimiz sahifalarini o’qib borayotganlar Anqara jangining 410 yilligiga bag’ishlab bir necha maqola va hikoyalar e’lon qilganimizni unutmagan bo’lsalar kerak. Biz ularni eslatib o’tamiz: Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. Xayol kechasi
Менинг назаримда биздан кейин адабиётга кириб келган авлод вакиллари орасида энг иқтидорлиси Абдували Қутбиддин бўлса керак. Унинг қалами шеъриятимизга янги сеҳрли оҳанглар ва янги рангин манзаралар олиб кирди. Бу унинг биринчи шеърий тўпламидаёқ назарга ташланган эди. Сўнгги йилларда мен бу тўпламга кирган шеърларни бир неча марта ўқиб чиқдим. Бир неча марта ўқишимнинг сабаби битта: бу оҳанглар ва бу ранглар мени қўйиб юбормасди, очиқроғи, мен уларни бир пасда соғина бошлардим. Бугун нашр этилганига 18 йил бўлган,аммо эскирмаган китобчадаги шеърларни сизга тақдим этгим келди. Davomini o'qish
Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm
Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ
ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish