Rahmon Qo’chqor. Darbadarlikning bedor talqini.

082

6 апрел — истеъдодли адиб Исажон Султон таваллуди куни.

Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи бир мақола доирасида таҳлилу талқин этиш мушкул бўлган асарлар сирасига кириши аниқ. Ҳозирча фақат шу нарсани айтиш лозимки, дунё, одамзод тақдири борасида жиддий ўй суришга қуввати етадиган бу ёзувчи ўз тафаккурида, кўнглида тўлиб-тошаётган фикрларини, ҳиссиётларини тилига чиқаришда донолик ва куч-қувват касб этиб бормоқда. Миллий адабиётимиз учун энг муҳими, бизнингча, мана шу жиҳатдир… Davomini o'qish

Sobir Yodikov. To’rg’ay sayrayapti.

08 Сойга яқин, қирнинг тошлари орасига шишани кўмдик. Ортга қайтиб, уйда гурунглашиб ётдик… Орадан йиллар ўтди. Ўтган кузда Қорадарага бир тўп табиат шайдолари билан яйрагани бордик. Ўшанда адиб билан кўмган шишани излаб топиш истаги пайдо бўлди. Тўдадан секин ажралиб, ўша таниш сойдан ўтдим. Шиша кўмган жой кўчки сабаб, кўздан пана бўлибди. Гарчанд кўп уринсам-да, тополмадим. Ниманидир йўқотгандай, кўнглим ғашланди. Эслаб кетдим… Davomini o'qish

Mashhur g’azalchi Usta Gulmat ejodidan namunalar.

Ashampoo_Snap_2017.11.06_17h47m40s_001_.png    Гулмат ким ўзи? Гарчи у ижод гаштидан ис олиб, назм бўстонида ўралаша бошлаганидан кейин ўртамиёна исмининг ортига Шоший деган дабдабали тахаллусни тиркаб қўйган бўлса-да, аммо унинг Фарғона водийсидан келиб, Тошкентда турғунлашиб қолган кимса эканини эндиликда биз яхши биламиз. Бу фикрни айтиш учун шоирнинг рақам 1 ва рақам 49 ғазалларидаги «Олтиариқ», «Фарғона»2 деган сўзларига таяниш билангина чегараланиб қолсак, даъвомиз пучроқ чиққан бўларди. Жавонимизда Гулматга анча йил қондошлик қилган бир шахснинг эсдаликлари сақланмоқдаки, ана буни далил дейдилар. Davomini o'qish