Қалам аҳлининг пирларидан саналмиш Абдулла Қодирийнинг маҳоратлари ҳақида гап айтишга камина томонидан уриниш бўлиб эди (мана бу саҳифада ўқинг), энди янгироқ фикр баён қилиш масъулиятини зиммамизга юклаб, қўлга қалам олмоққа яна журъат этдик…. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2013
Asqad Muxtor. Qodiriyni ko’rganman-u…

Ҳакнм Назир «Ленин учқуни»да ишлардилар. Шу газетада чиққан хабарларим учун қалам ҳақи ўрнига (пул болани бузади, деган бўлсалар керак) у киши менга шахмат юборганлар. Доналари жажжи, йилтироқ, тахтаси сирланган. Бунақасини кўрмаган эдим, Қўлтиғимда олиб юриб, шу ўйинга ружу қўйдим. Болалик зкан-да… Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. Suddagi nutq (1926)
Абдулла Қодирий «Муштум» ойномасининг 1928 йилги 27-сонида Овсар имзоси билан «Йиғинди гаплар» мақоласини эълон қиладилар. Бу мақола ўша пайтда ақллар орасида кўп гап-сўз ва турли мулоҳазаларга сабаб бўлади. Адиб Ўзбекистон Жиноят Қонунлари мажмуасининг «Раҳбар ходимларни обрўсизлантириш» деган моддаси билан қораланади. Қарийб уч ойлик сўроқ-терговдан сўнг, ёзувчи судда ўзининг ҳақлигини исботловчи ёзма нутқини ўқиб берадилар. Davomini o'qish
Bella Axmadulina. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo tarjimasi
ХХ аср рус шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири Белла Ахмадулина 1937 йилнинг 10 апрелида Москва шаҳрида дунёга келган. Татар миллатли отаси вазир муовини эди, асли келиб чиқиши итальян бўлмиш онаси таржимонлик билан шуғулланарди. 15 ёшидаёқ ўз даврининг атоқли шоирлари,хусусан Павель Антокольский назарига тушган Белла Ахмадулина жуда безовта умр кечирди,рус адабиёти тарихидаги энг ёрқин саҳифалардан бирини битди. Davomini o'qish
Bahodir Karimov. Abdulla Qodiriy ijodining yangicha talqinlari.

Абдулла Қодирий ижоди юзасидан янгидан-янги талқинларнинг майдонга келишини, уларнинг тасдиқланиши ёки инкор этилишини, улар устида баҳс-мунозараларнинг авж олиниши илм оламидаги таибий ҳодиса сифатида қабул этмоқ жоиз. Зотан, адиб ижод боғидаги оғочларнинг илдизлари бақувват, мевалари тотлидир. Бу улуғ сўз неъматидан баҳрамандлик қалбга ширин безовталик олиб киради. Бу безовталик муайян фикр либосини кийгунча, фикр муайян шакл ва моҳият касб этгунча йиллар ўтади, ўйлашнинг адоғи кўринмайди, поэтик маъно чегараларига етиб борилмайди. Абдулла Қодирийнинг эстетик, руҳий дунёсига муносиб талқин ёзиш истаги кўнгилни тарк этмайди. Гоҳида бундай тадқиқотлар юзага ҳам келади. Davomini o'qish
Tohir Malik. Ajab saodat
Асарга «ўзбеклар турмушидан тарихий рўмон» деб изоҳ берилган. «Севишган қалблар ҳақида» ёки «Муҳаббат фожеалари»… эмас, айнан «ўзбеклар турмушидан», айнан шом азони чақирилган дамдаги турмушидан. Шунинг ўзиёқ бизни айсбергнинг қуйи қисмини ўрганишга даъват этади. Бу вазифани таъбир жоиз бўлса, бир ҳамлада уддалаш мумкин эмасдир. Яъни бир мақола ёзиш билан уддалаб бўлмайди. Ҳамонки, сиз муҳтарам ўқувчининг диққатини жалб этишга киришган эканман, яна айрим қирраларини айтиб ўтишим зарур… Davomini o'qish
To’xtasin Jalilov hayoti va ijodi haqida
Атоқли бастакор Тўхтасин Жалилов 200 дан ортиқ халқ севиб эшитадиган дилбар қўшиқларнинг муаллифиир. У ўз қўшиқларида ўзбек халқ мусиқаси услубининг ўзига хослигини, табиийлигини, қочиримларга бойлигини сақлаган ҳолда, халқ қўшиқлари, куйларига янги оҳанг, янги мазмун бахш этди. Davomini o'qish
Tohir Malik. Sohibqironi akbar.

Тилимиз ва адабиётимизни янада юксак чўққиларга кўтара олган, темурий шаҳзодаларнинг замондоши ва сафдоши Мир Алишер Навоий ҳазратлари Темур Кўрагоннинг муборак номларини «Мажолисун нафоис»нинг еттинчи мажлисида бежиз тилга олмаганлар. Ҳақиқат шулки, муаззам иморат қурмоқ учун мустаҳкам пойдевор зарурдир. Туркий тил ва адабиётнинг муаззам биноси пойдеворининг мустаҳкам бўлишида Соҳибқирони акбарнинг хизматлари улуғдир. Davomini o'qish
Mansurxon Toirov. Dukchi eshon va Nikolay Ikkinchi

17 май куни Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланганига 115 йил тўлади. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.Агар бир тараф уни она юрт истиқлоли учун муҳораба майдонига чиққан фидойи деб баҳоласа,иккинчи тараф уни ўйламай иш тутган,қанча бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган, халифалик тузишни кўзлаган чаламулла сифатида қоралайди. Менинг ўйлашимча, ҳар икки тарафнинг гапида муайян ҳақиқатлар мавжуд. Аммо,рад этиб бўлмас ҳақиқат шундаки, Дукчи эшон,энг аввало, мустабидликка қарши,миллатининг эрку озодлиги учун майдонга чиққан эди. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Hikoyalar

“…У тоғ тарафларга боришни анча йиллардан бери орзулаган бўлсам-да, шу маҳалгача сира насиб қилмаган эди. Қаерлардадир, жануби-шарқда эканини билардим… Лекин шу – О ғ р и қ т о ғ и, ўзи эмас, номи анчадан бери сира тинчлик бермай келарди. Нима учун айнан О ғ р и қ т о ғ и деб номланган экан деб ўйлар эдим… Davomini o'qish
Rahmon Qo’chqor. Darbadarlikning bedor talqini.

6 апрел — истеъдодли адиб Исажон Султон таваллуди куни.
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи бир мақола доирасида таҳлилу талқин этиш мушкул бўлган асарлар сирасига кириши аниқ. Ҳозирча фақат шу нарсани айтиш лозимки, дунё, одамзод тақдири борасида жиддий ўй суришга қуввати етадиган бу ёзувчи ўз тафаккурида, кўнглида тўлиб-тошаётган фикрларини, ҳиссиётларини тилига чиқаришда донолик ва куч-қувват касб этиб бормоқда. Миллий адабиётимиз учун энг муҳими, бизнингча, мана шу жиҳатдир… Davomini o'qish
Sobir Yodikov. To’rg’ay sayrayapti.
Сойга яқин, қирнинг тошлари орасига шишани кўмдик. Ортга қайтиб, уйда гурунглашиб ётдик… Орадан йиллар ўтди. Ўтган кузда Қорадарага бир тўп табиат шайдолари билан яйрагани бордик. Ўшанда адиб билан кўмган шишани излаб топиш истаги пайдо бўлди. Тўдадан секин ажралиб, ўша таниш сойдан ўтдим. Шиша кўмган жой кўчки сабаб, кўздан пана бўлибди. Гарчанд кўп уринсам-да, тополмадим. Ниманидир йўқотгандай, кўнглим ғашланди. Эслаб кетдим… Davomini o'qish
