“…Мен уни Москвада, аҳволи жуда оғирлашган пайтда кўрдим. Дўстимнинг ҳузурига келганда, у мени танимади. Ҳар гал қулоғига шивирлардим: бирор-бир сўз, кўпроқ Пушкин исми уни ҳушига қайтарарди…” В.Шкловскийнинг “Тинянов” китобидан. Davomini o'qish
Oy: Июнь 2013
Suqrot. Hikmatlar.
Машҳур юнон файласуфи Суқрот (Милоддан аввалги 469-399 йиллар) Аттика шаҳрида ҳайкалтарош Софроникс ва доя Фенаретта оиласида дунёга келди. У жуда кўримсиз қиёфага эга бўлган. Паст бўйли, қорни осилган, калта бўйинли, кенг ва дўнг пешонали, япалоқ, танқайган бурунининг тешиклари катта, лаблари дўрдоқ Суқротнинг укки кўзлари кишига зимдан боқишга мойил эди. У доим эски либосларда, ялангоёқ юрган.
Аёллар борасида ҳам Суқротнинг омади юришмаган. Гарчи икки марта уйланган бўлса-да, оилавий бахтга эришолмаган. Davomini o'qish
Rauf Parfi.Turkiston ruhi.Saylanma.2013
Rauf Parfi. Turkiston ruhi. Saylanma: she’rlar,tarjimalar. / Nashrga tayyorlovchi va so’zboshi muallifi Vafo Fayzulloh. Toshkent.,»Sharq», 2013. — 320 + 8 bet suratlar.
Рауф Парфи. Туркистон руҳи. Сайланма: шеърлар,таржималар. / Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Вафо Файзуллоҳ. Тошкент.,»Шарқ», 2013. — 320 + 8 бет суратлар.
Davomini o'qish
O’zbek mumtoz she’riyati. Chokar.
Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам қизиқиб, бўлажак шоир, композитор ўғли Юсуфнинг тарбиясига алоҳида аҳамият берди. Натижада Чокар жуда ёшликдан санъат ва адабиёт билан қизиқади. Ўзбек ва шарқ классик шоирлари ижодини ҳавас билан ўрганади ва ёш вақтидан бошлаб ижод қила бошлайди. Davomini o'qish
Eldor Аsanov. Abdumalik To’ra.
Абдумалик Тўра 1848 йили Бухоро амири оиласида дунёга келди. Аслзода хонадонга мансуб бўлса-да, тинч-хотиржам ҳаёт кечира олмаган шаҳзода болалигида бобоси Насруллохоннинг Шаҳрисабз, Қўқон, Хивага қарши тинимсиз қонли урушларига гувоҳ бўлди. Отаси Музаффархон тахтга чиққанида эса пароканда юрт бошида янги таҳлика соя солиб турарди.. Davomini o'qish