Jahon adiblari adabiyot haqida

      Чингиз Айтматов: Ҳозирги дунёда адабиёт мураккаб шароитга тушиб қолган. Фав­қулодда у кераксиз буюмга айлангандек, зеро, қизиқишлар ҳам, ҳис-ҳаяжонлар ҳам олдингидай эмас, бўлакча. Бурунги китобхонларимизнинг ўй-хаёллари энди бошқа нарсалар билан банд. Бугунги китобхонлар эса асл мутолаанинг завқ-шавқидан, афтидан, бехабар. Шундан келиб чиқиб энди нима қилиш лозимлигини биргалашиб ўйлаб кўришимиз керак. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Padarkush & Temurxon naslidan Sulton Ulug‘bek… & Rasadxona (“Temurnoma” videofilmidan ikki qism) & Ikki she’riy kitob

0_1482d4_27cc1c52_orig.png    Мен Самарқанд яқинидаги (ҳозир деярли шаҳарга қўшилиб кетган) қишлоқларнинг бири — Чордарада туғилганман .. Мана шу қишлоқда она тарафдан бўлган бобом Вафохўжа Махсумнинг дала ҳовлиси — қўрғони бўлган. Бобомнинг шаҳардаги бобомерос ҳовлиси Регистон майдонининг рўпарасида — ичкарроқда жойлашган Ҳовузи сангин  гузарида пишиқ ғиштдан тикланган икки қаватли иморатдан иборат бўлиб ҳозиргача сақланиб қолган. Davomini o'qish