
Шеър мен учун бир деразадир. Қачонки у томонга борсам, ӯзидан-ӯзи очилади. Мен у ерда ӯлтираман, қарайман, куйлайман, шовқин кӯтараман, йиғлайман, дарахтлар тасвири билан қӯшилиб кетаман ва биламанки деразанинг нариги томонида бир фазо бор, бир одам бор – бу одам 200 йилдан кейинми ё 300 йил олдинми туғилган, бунинг фарқи йӯқ. Шеър “борлиқ” ва “вужуд” билан боғланиш воситасидир. Яхшилиги шундаки одам шеър ёзганда, мен ҳам борман, ё мен ҳам бор эдим дея олади. Бундай бӯлмаганда, қандай қилиб мен борман, ё мен бор эдим, дейиш мумкин? Мен ӯз шеъримда бир нарсани излайман, аксинча, ӯз шеъримда ӯзимни топаман. Davomini o'qish







Буюк рус шоирининг таваллуд куни муносабати билан унинг асарлари асосида Ўзбекистон радиосида тасмага туширилган радиоасарларни тақдим этамиз. 
