Oy: Июнь 2024
Shahodat Ulug’. Ada de Braun
Одам боласи қаерда бўлмасин, ёлғизланиб қолмаскан, унга мусофир юртда кўнгил етар бир меҳрибон топиларкан. Йўқса, у кимсасиз, кўнгли сағир қолиб кетмасмиди? Ўша куни у ҳам ўзининг ҳаёти ҳақида менга сўзлаб берди… Davomini o'qish
Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) sifatlari va go’zal axloqlari
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ҳеч кимга бермаган бу дунё ва охиратнинг камолотларини ато этган. Сарвари оламнинг изидан бориб, бу дунёда мақтовга, охиратда савобга эришмоқ учун бу бобда* Расулуллоҳнинг бетакрор сифатлари ҳамда гўзал ахлоқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Davomini o'qish
Qur’onda Rasul (s.a.v.) vasfi.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Убай ибн Каъбдан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Менинг мисолим шуки, худди бир одам гўзал ва мукаммал ҳовли-жой қуриб, ундан биргина ғиштни қўймай, ўрнини очиқ қолдирган, одамлар бинони айланиб кўриб, ундан ажабланиб, сўнгра: «Агар мана шу ерга ҳам ғишт қўйилганда эди», дейдилар, мен набийлар ичида ўша жойга қўйилган ғиштман». Davomini o'qish
Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati
Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish
Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!
Азиз юртдошлар! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Шундай улуғ кунларга соғ-саломат етказгани учун меҳрибон Аллоҳга чексиз ҳамду санолар ва мақтовлар бўлсин! Ҳақ таолодан барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизнинг амалга ошишини илтижо қилиб сўраймиз. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Ruboiylar va tuyuqlar & Yulduz Usmonova ijrosida Navoiy tuyuqlari
9 феврал — Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги
Ҳазрат Мир Алишер Навоий ижодий меросида рубоий ва туюқ жанрида яратилган шеърлар катта ўрин тутади. Туркча шеъриятгагина хос туюқ ҳақида шайх Аҳмад Тарозий ҳижрий 840 йилда (1436—1437) битган «Фунун ул-балоға»(«Етуклик илмлари») асарида шундай ёзади: «Бу турк шоирларининг ихтиросидур…» (Саҳифада тақдим этилаётган Юлдуз Усмонова ижросидаги Навоий туюқларини бир неча йиллар аввал таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев илтомосига биноан мен танлаб берган эдим) Davomini o'qish
Kobayashi Issa. Xaykular va tankalar (Uchlik va beshliklar)
15 июнь — мумтоз япон шоири Кобаяси Исса таваллуд топган кун
Кобояши Иссанинг хоккулари содда тилда ёзилгани, маҳаллий шеваларнинг қўллангани ва суҳбат усулидан кенг фойдалангани билан ажралиб туради.Шоирдан улкан мерос: йигирма мингга яқин хокку (хайкай, хайку), бир неч йўл дафтари ва саноқсиз расмлар қолган. У Ятаро тахаллуси билан ҳам машҳур. Davomini o'qish
“Uzbekistan Airports”da Xurshid Davron bilan uchrashuv bo’lib o’tdi
“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятида “Китобхонлик куни” тадбири доирасида, жамиятнинг хотин-қизлар қаноти ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси билан ҳамкорликда тайёрланган маърифий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда акциядорлик жамиятида ишлаб келаётган ёшлар, адабиёт ихлосмандлари кўплаб халқаро адабий мукофотлар соҳиби, шоир, таржимон, драматург ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан мулоқот қилдилар. Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar & Anatoliy Nayman. Anna
11 июнь — Машҳур рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Анна Ахматова билан 1959 йилнинг кузида учрашганимда мен йигирма уч ёшли йигит эдим. Ўша вақтларда камина шеър қоралаб турар ва бу ишга анча-мунча қўли ҳам келишиб қолганди. Ёзганларимни Ахматова эшитишини орзу қилардим. Қанийди, ижод маҳсулим унга ёқса… Davomini o'qish
Olim Usmon. She’rlar
Шеър ёзадиган одамнинг ҳаммаси ҳам уни қоралаб бўлиши билан югуриб бирон бир нашр эшигини тақиллатмайди, дуч келганга ҳовлиқиб ўқиб бермайди. Уларнинг орасида шеър ҳавасининг ўзи илоҳий туҳфа эканини англаб, бу туҳфани зулмат ичида тинимсиз шамолу бўронлар қўйнидаги биёбондаги ёлғизгина ўтовнинг бир бурчагида жимирлаб ёниб турган чироқдан кўзини узмай ўтирган одамдай авайлаб-асраб ўтирганлар ҳам бор. Улар бу чироқни юракдаги умиддай, муҳаббатдай, меҳру оқибатдай асраб яшайдилар. Ана шу умидни, муҳаббату оқибатни авайлаб яшаётган ҳам мувллим, ҳам ижодкор шеърларини тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Oq ko’shk
Уч йилдир ҳар ёз Туркияда мени бағрига олган оила билан машинага лаш-лушимизни ортамизу Анқара билан хайрлашиб, Измирга йўл оламиз. Анқара ва Измир оралиғидаги Эскишаҳар, Бурса, Бўлу ва Қўжаелида нималардир еймиз… Davomini o'qish