4 октябрь — Шоир Аъзам Ўктам (1960-2002) туғилган кун
Ўзбек шеърияти боғидан Аъзам Ўктам дарахтини туйқус илғай оласиз. Бу дарахтнинг салқинларида, шамолларида неча бор йўқлик ва борлик ҳақида ўйлаганмиз. Унинг кўзлари ўткир, қулоклари зийрак, юрагининг қаърларида изтиробли сирлари бор эди. Дунёнинг аламли ғовурлари, аччиқ ғулувлари уни тез улғайтириб қўйган эди.

Тўққиз байтли бу ғазал рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилгап (фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилун). Мазмунига кўра ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтиробларини, кечинма-ҳисларини ифодалайди. Шу жиҳатдан уни шарҳи ҳол усулида ёзилган асарлари сирасига киритиш мумкин.