Gulbadanbegim. «Humoyunnoma»dan & Muallif va asar haqida maqolalar

021     Гулбадан бегим (1522-йил, Кобул — 1603-йил, Деҳли) ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир.

ГУЛБАДАНБЕГИМ ҲАҚИДА
Турғун Файзиев
022

Гулбадан бегим Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳнинг Дилдор бегим номли хотинидан туғилган учинчи қизидир. Гулбадан бегим 1523 йили Кобулда туғилган. Унинг онаси Дилдор бегимнинг ҳақиқий исми — Солиҳа Султон бегим бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг амакиси Султон Маҳмуд Мирзонинг қизи эди. Гулбадан бегим отаси Бобур подшоҳнинг фармонига кўра катта онаси, яъни Ҳумоюн Мирзонинг онаси — Моҳим бегим қўлида тарбияланади. Моҳим бегим Бобур подшоҳнинг энг севикли катта хотини, ҳукмдорнинг хотинлари орасида энг оқила ва билимдони эди. Бинобарин, 1525 йили Гулбадан бегимни Моҳим бегим ўз тарбиясига олади. Гулбадан бегим ҳар иккала онасини ҳам самимий эъзозлаган. У ўз асарида онасини «Дилдор бегим» деб, Моҳим бегимни эса «онам ҳазратлари» деб тилга олади.

Гулбадан бегим 1529 йилгача Кобулда яшайди. Бобур Ҳиндистонни қўлга киритгач, Моҳим бегим билан бирга подшоҳ отасининг ҳузурига—Аграга боради. Отаси Бобур вафотидан сўнг, акаси Ҳумоюн подшоҳ саройида яшайди. 1539 йилда Гулбадан бегимни Хизр Хўжахонга турмушга чиқарадилар. У бир ўғил кўради, исмини Саодатёр деб атайдилар. 1556 йили Ҳумоюн подшоҳ вафотидан сўнг салтанат тахтига унинг ўғли Жалолиддин Акбаршоҳ (1542—1605) ўтиргач, шоҳнинг онаси Ҳамида бону билан Гулбадан бегим саройга — Деҳлига қайтиб келадилар. Ана шундан сўнг, Гулбадан бегим то умрининг охиригача жияни Акбар подшоҳ саройида яшайди.

Гулбадан бегим ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир. Бу асарнинг муҳимлиги яна шундаки, «Бобурнома» асаридаги айрим воқеаларнинг келиб чиқиш сабаблари мукаммал очиб берилади.

Гулбадан бегим ўз асарида сарой аҳлининг ҳаёт тарзи, шунингдек, тарихий асарларда учрамайдиган Бобур подшоҳ хонадонининг нозик хусусиятлари, оилавий шароитлари, тўй ва аза билан боғлиқ удумлар, уй-рўзғор асбоблари, кийим-кечак турлари каби жиҳозлар ҳақида муфассал ҳикоя қилади. Аммо, афсуски, асарнинг охирги қисми ўша замоннинг суронли йилларида йўқолиб кетган.

Мир Маҳди Мирзонинг «Тазкират ул-ҳавотин» асарида келтирилган «Севгисиз ҳаётда маъно йўқ» мазмунидаги икки байтига қараганда, Гулбадан бегимнинг ғазалиётдан ҳам хабари бўлган.

«Акбарнома» асарининг муаллифи Абул Фазлнинг берган маълумотига қараганда, 1575 йилда Гулбадан бегим Каъбатулло зиёратига жўнаб кетади ва 1582 йилда кўп қийинчиликлар билан зиёратгоҳдан қайтиб келади. Абул Фазлнинг ёзишича, Гулбадан бегим 1603 йилда 80 ёшида вафот этади. Акбар подшоҳ уни катта ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этдиради. Акбар подшоҳнинг ўзи Гулбадан бегим тобутини ўғил сифатида кўтариб, дафн маросимида ўғиллик бурчини эътимомига етказади.

Хуршид ДАВРОН
«ҲУМОЮННОМА» АСАРИ
ВА ТАРЖИМАЛАРИГА  ОИД  МУХТАСАР ҚАЙД

022

Бобур Мирзонинг қизи Гулбаданбегим қаламига мансуб «Ҳумоюннома» асари ҳам буюк бобомиз ҳаёти ва фаолияти, у асос солган салтанат, ўша давр муҳити, унинг ўғли бўлган Ҳумоюн томонидан амалга оширилган ишлар тўгрисида маълумот берувчи қимматли манба ҳисобланади. Қуйида сизга тақдим этилаётган икки парчанинг биринчисини асарни илк марта ўзбекчалаштирган Сабаҳат Азимжонова (Гулбадан Бегим. Ҳумоюннома. Форс тилидан Сабоҳат Азимжонова таржимаси. Тошкент, Фанлар академияси нашриёти,1959), иккинчи парча эса Аҳмад Қуронбеков (Гулбаданбегим. Ҳумоюннома. «Жаҳон адабиёти» журнали, 2015, 2-4 сонлар) томонидан таржима қилинган. Ўрни келгани учун айтиб ўтишим шартки, ҳар икки таржимада жуда жиддий хатолар учрайди: масалан, имловий хатоларнинг кўплиги, хусусан, «х» билан «ҳ»нинг фарқига бормаслик; энг муҳими, тарихий шахслар ва жўғрофий манзиллар номларининг ёзилишидаги чалкашликлар, китобхон учун ойдинлаштирилиши шарт изоҳларнинг йўқлиги ва ҳ.к. камчиликлардан кўз юмиб бўлмайди. Тан олиш керак, Сабоҳат Азимжонова таржимасидан Аҳмад Қуронбеков таржимаси анчагина дуруст. Аммо, бу таржимадаям ойдинлаштириш шарт изоҳларнинг етишмаслиги замонавий китобхонни чалкаштириши, нотўғри ёки маълумотлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Биргина мисол келтирай. Аввалан ҳар икки таржимадан бир воқеага оид бўлган  парчаларни келтираман. Сабаҳат Азимжонова  таржимасидан: «У вақтда Кобил ҳукмронлиги Зуннун Арғуннинг ўғли Муҳаммад Муқимнинг қўлида эди. (Зуннун Арғун) Ноҳид бегимнинг бобосидир. У Улуғбек Мирзонинг вафотидан кейин Абдураззоқ Мирзонинг қўлидан Кобилни тортиб олган.» Аҳмад Қуронбеков таржимасидан: «Ўша даврда Кобул ҳокимлиги Зуннун Арғуннинг ўғли Муҳаммад Муқимга тегишли эди. (Зуннун Арғун) Ноҳидбегимнинг бобоси эди. Кобулни Улуғбек Мирзонинг вафотидан кейин Абдураззоқ мирзодан олинди».

Биргина мана шу парчада ойдинлаштириш шарт бўлган бир неча саволлар мавжуд. Бу ўринда бошқа саволларни қўйиб, энг асосийсини айтмоқчиман: Ҳар икки парчадаги Улуғбек Мирзо ким? Бу шахс «Улуғбек Мирзо» дейилиши билан кўз олдимизга келадиган Соҳибқирон набираси,  Мовароуннаҳр ҳукмдори, фалакиёт илми билан шуғулланган, Самарқанд Кўҳагида расадхона бунёд этган, раҳбарлигида «Зичи Кўрагон» номини олган юлдузлар жадвали яратилган, «Арбаъи улус» асарининг муаллифи, Ҳазрат Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг еттинчи мажлисида: «… донишманд подшоҳ эрди. Камолати бағоят кўп эрди. Етти қироат била қуръони мажид ёдида эрди. Ҳайъат ва риёзийни хўб билур эрди. Андоқким, зиж битиди ва расад боғлади ва ҳоло анинг зижи орода шоеъдур. Бовужуди бу камолот гоҳи назмға майл қилур» деб таърифлаган Улуғбек Мирзоми? Ёки айни шу ном билан тарихда қолган бошқа темурийзода Улуғбек мирзо Кобулийми?

«Бобурнома»да тилга олинган тарихий шахсларни ўрганган тадқиқотчи Ботир Йўлдошев мақоласидаги маълумотга кўра, Улуғбек мирзо Кобулий – Бобур мирзонинг амакиси, яъни отаси Умар Шайх мирзонинг укасидир. Улуғбек мирзо Кобулий 1460 йили Ҳиротда таваллуд топган. Абусаъид мирзо саккизинчи ўғли Улуғбек мирзони Кобул ҳокими этиб тайинлаган. Шу сабабдан ва буюк аллома Улуғбек мирзодан фарқ қилишни назарда тутиб баъзи тарихий манбаларда Кобулий нисбаси қўшилиб ёзилган. Баъзан Шарқда қабул қилинган анъанага биноан  Улуғбек мирзо Соний деб ҳам зикр қилинади. Улуғбек мирзо Соний Кобул вилоятини обод қилиш ишларига катта аҳамият берган. Боғ-роғлар яратиб, оқар сувли жойларда сайилгоҳлар ва қатор толорлар ҳамда иморатлар барпо қилган. Улуғ бобокалони Амир Темурнинг Самарқанд атрофидаги қишлоқларга Дамашқ, Бағдод каби номларни берганига тақлид қилиб Кобул яқинидаги кентларга Самарқанд ва Ҳирот каби машҳур шаҳарлар номини берган. “Бобурнома” да ёзилишича, Улуғбек мирзо Кобулий томонидан бунёд қилинган Боғи Калон номли боғни Бобур қайтадан таъмир қилдирган. Бобур мирзо онаси вафот этганида тоғ тепасида амакиси қурдирган Боғи Наврўзий оромгоҳига дафн эттирган. «Бобурнома»да  Улуғбек мирзо Кобулийнинг Боғи Биҳишт, Бўстонсарой номли иморатларини тилга олган. Юқорида қайд этганимиздек, Гулбадан бегим ҳам “Ҳумоюннома”да Улуғбек мирзо Кобулий вафотидан сўнг унинг ўғли Абдураззоқ мирзо Кобулни Зуннун арғунга олдириб қўйганлиги ҳақида маълумот беради. 1504 йили Бобур Кобулни эгаллагандан сўнг амакисининг ўғли Абдураззоқ мирзога ҳурмат кўрсатиб уни ўз хизматига олган.

Мен биргина чалкашлик ҳақида ёздим. Келгусида бундай чалкашликлар хусусида кенгроқ тўхталиш лозимлигини айтиб, мухтасар қайдимга нуқта қўяман.

ГУЛБАДАНБЕГИМ
«ҲУМОЮННОМА»ДАН
022

БИРИНЧИ ПАРЧА

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим!

(3) Фирдавс макон ва жаннат ошиён Ҳазрат (яъни Бобур мирзо. «Хуршид Даврон кутубхонаси» (бундан кейин ХДК) изоҳи)  ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз деган ҳукм бўлган эди, Фирдавс макон Ҳазрат ўткинчи дунёдан абадий дунёга равона бўлганларида бу ҳақир саккиз ёшда эди, шунинг учун юз берган воқеалардан эсимда оз қолган. Эшитган ва эсда қолган воқеалар подшоҳ ҳукмига биноан (шу китобда) ёзилди.

Бу қиссанинг бошида подшоҳ Бобом ҳазратлари (бундан кейин келадиган «подшоҳ» ва «ҳазрат» сўзларини Бобур мирзо деб тушуниш керак. ХДК изоҳи) (замонида бўлган) воқеалар ёзилади. Гарчи бу сўзлар подшоҳ Бобом ҳазратларининг воқеаномаларида айтилган бўлса ҳам, улар табаррук тутиб, қисқача ёзилади. Соҳибқирон хазратлари замонидан то Фирдавс макон ҳазратлари замонигача ўтган султонлардан ҳеч қайсиси бу киши сингари нотинч бўлмаган. (Бобом) 12 ёшда подшоҳ бўлганлар. Тўққиз юз тўққизинчи йил муборак рамазоннинг бешинчи куни Фарғона вилоятининг пойтахти  Андижон шаҳарида (у киши номига) хутба ўқилган.

Тўлиқ ўн бир йил давомида, Мовароуннаҳр ўлкасида чиғатой, темурий ва ўзбек султонлари билан шундай жанглар ва мудофаалар қилдиларки, уларнинг сонини тўла баён қилишга қалам тили ожиз ва нуқсонлидир.

Жаҳонгирлик бобида ҳазратимиз тортган қадар машаққат ва хатарлар кам кишиларга учраган.  У Ҳазратга дуч келган уқубат ва хатарлар оз подшоҳларга дуч келган. Икки (Форсча текстда уч ўрнига икки ёзилиб қолган.Таржимон.) қайта Самарқандни қилич зўри билан фатҳ қилдилар. Биринчи марта подшоҳ Бобом ҳазратлари ўн икки ёшда, иккинчи мартада ўн тўққиз ёшда ва учинчи марта эса йигирма икки ёшда эдилар. Олти ой давомида Самарқандни олмоққа уриндилар, лекин мақсадларига ета олмадилар. (Чунки) Хуросондаги амакилари Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаро каби Кошғарда бўлган тоғалари — Султон Маҳмудхон ҳам ёрдам юбормадилар. Ҳеч жойдан мадад ва ёрдам келмагач, маюс бўлдилар.

Ана шундай вақтда Шоҳибек хон (Муҳаммад Шайбонийхон. ХДК изоҳи) «агар ўз синглингиз (аслида  опаси. ХДК изоҳи) Хонзода бегимни менга берсангиз, орамизда сулҳ тузилади ва иттифоқчилик алоқалари ўрнатилади», деб айтгизиб юборди. Охир Хонзода бегимни ўша хонга бериб, ўзларининг қайтишлари зарур бўлди.

Икки юз киши пиёда, елкаларида чопон, оёқларида чориқ, қўлларида таёқ бўлгани ҳолда, беяроқ, худога таваккал қилиб, Бадахшон ва Кобилга қараб йўл олдилар.

Қундуз ва Бадахшонда Хушру шоҳ («Бобурнома»да Хисравшоҳ. ХДК изоҳи) аскарлари ва одамлари турар эди. У келиб подшоҳ Бобом ҳазратларига мулозимат қилди. Хушру шоҳ (Хусравшоҳ)  Бойсунқор Мирзони ўлдирган ва Султон Маъсуд Мирзонинг кўзига мил тортган эди, бу ҳар иккала Мирзо подшоҳ Бобомнинг амакиваччалари эдилар. Бундан бурунроқ ҳужум кунларида зарурият туфайли бу Ҳазрат унинг (Хусравшоҳнинг) вилоятидан ўтганларида қўполлик билан, у Ҳазратни ўз вилоятидан чиқариб юборган эди. Подшоҳ ҳазратлари мардлик, одамгарчилик ва мурувватни тушунган киши бўлганликларидан унинг ана шундай ёмон гуноҳларига қарамай, асло ундан ўч олиш пайига тушмадилар ва «гавҳар, олтин ва қуроллардан кўнгли хоҳлаганича олсин», деб буюрдилар. (Хусравшоҳ) ўзи билан беш-олти туя ва беш-олти  хачирга юк ортиб, рухсат билан соғ ва саломат Хуросонга жўнаб кетди. Подшоҳ ҳазратлари эса Кобилга йўл олдилар.

У вақтда Кобил ҳукмронлиги Зуннун Арғуннинг ўғли Муҳаммад Муқимнинг қўлида эди. (Зуннун Арғун) Ноҳид бегимнинг бобосидир. У Улуғбек Мирзонинг вафотидан кейин Абдураззок Мирзонинг қўлидан Кобилни тортиб олган (Бу ўринда биз кўпроқ билган олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек эмас, балки айнан шундай ном билан тарихда қолган бошқа темурий мирзо назарда тутилмоқда. ХДК изоҳи.).

Абдураззоқ Мирзо эса подшоҳнинг амакиваччаси эди. Подшоҳ Кобилга ғалаба билан келдилар. Икки-уч кун омонатликдан кейин келишув бўйича Кобилни подшоҳ хазратларининг кишиларига топшириб, ўз мол-дунёси ва асбобларини олиб, Қандаҳорга — отасининг олдига кетди. (Шундай қилиб), тўққиз юз ўнинчи йили рабийус соний ойининг охирида Кобил қўлга киритилди. Кобил ҳокимлигини эгаллагандан кейин Бинкашга кетдилар. У ерни ҳам эгаллаб, яна Кобилга келдилар.

Подшоҳ ҳазратларининг оналари Хоним ҳазратлари олти  кун бетоб бўлиб ётиб, (сўнг)  ўткинчи дунёдан абадий дунёга ўтдилар.  Хонимни Ҳазратнинг Наврўз боғларига қолдирдилар. Бу боғнинг эгалари энг яқин кишилардан эдилар, уларга бир минг танга мисқол бериб қўйилди.

Шу вақтда Султон Ҳусайн Мирзо (Султон Ҳусайн Бойқаро. ХДК изоҳи) дан, биз ўзбеклар(шайбонийлар. ХДК изоҳи)га қарши жанг қилмоқчимиз, агар сиз ҳам келсангиз, жуда яхши бўлар эди, деган қатъий хабар келди. Ҳазрат эса, худди шу мазмундаги таклифни худодан тилар эдилар, ниҳоят улар томонга отландилар. Йўлда кетаётганда «Султон Ҳусайн Мирзо вафот этди» деган хабар келди.

Подшоҳ ҳазратларининг амирлари, агар Султон Ҳусайн Мирзо вафот қилган бўлсалар, қайтиб Кобилга кетмоқ лозим деган фикрни билдирдилар. Подшоҳ шунча йўл босиб келдик, Мирзога таъзия билдиргани борайлик дедилар. Ниҳоят Хуросонга қараб кетилди.

Подшоҳнинг Хуросонга келаётганларини эшитиб, Бадиуззамондан бошқа мирзоларнинг ҳаммаси пешвоз чиқдилар. Султон Ҳусайн Мирзонинг амирларидан Бурундуқбек билан Зултунбек, «Подшоҳ (яъни Бобур мирзо) Бадиуззамон Мирзодан ўн беш ёш кичикдирлар, шу сабабли подшоҳнинг таъзимга келиши муносибдир», дейишди. Шу пайтда Қосимбек айтдики, «Ёшда кичик бўлсалар ҳам, одат бўйича каттадирлар. Чунки бир неча марта Самарқандни қилич зўри билан қўлга олганлар». Охир шундай келишдиларки,  бир марта подшоҳ таъзим қиладилар,  Бадиуззамон  Мирзо подшоҳ таъзими учун олдинга чиқиб кўришади. Худди шу вақтда подшоҳ эшикдан кириб келдилар ва Мирзо ғафлатда қолдилар. Қосимбек эса, подшоҳнинг устки йўл кийимларини ечинтириб олиб, Бурундуқ Мирзо билан Зултунбекка «Қароримизга биноан Мирзо пешвоз чиқишлари лозим эди»-ку, деди.

Шу вақтда (Бадиуззамон) Мирзо қаттиқ изтироб билан олдинга чиқди ва подшоҳ ҳазратлари билан кўришди.

(Подшоҳ ҳазратлари) Хуросонда қанча кун турган бўлсалар, мирзолар шунча кун ҳар қандай мезбонлик мажбуриятларини бажардилар, зиёрат қилдилар, барча боғларда ва жойларда сайр қилдирдилар. Мирзолар Хуросонда қишлашни таклиф қилдилар, қишдан кейин ўзбеклар (шайбонийлар) билан жанг қиламиз, деб тўхтатмоқчи бўлдилар, лекин урушга қатъиян ва узил-кесил  қарор  қила олмас эдилар.

Султон Ҳусайн Мирзо  саксон йил давомида Хуросонни обод ва маъмур қилган эдилар, аммо мирзолар оталарининг ўрнини олти ой ҳам сақлаб тура олмадилар. Подшоҳ  уларнинг харж ва харажатларини (қоплаш) учун жойлар тайин қилган эдилар, уларнинг бепарволикларини кўргач, ўша жойларни кўриш баҳонаси билан, Қобил томонга равона бўлдилар. Ўша йили қор ниҳоят кўп ёғиб, йўлларни ёмон қилиб юборган эди. Ҳазрат билан Қосимбек мумкин қадар яқин йўлдан бориш мақсадида шу йўлдан юрмоқчи бўлишди, бошқа амирларга ҳам шуни маслаҳат беришди. Аммо амирлар айтилганни қилишмади. Уларнинг ҳар бири бепарволик билан кетар эди. Ҳазрат ва Қосимбек ўз ўғиллари билан уч-тўрт кун давомида қорни кураб йўл очдилар ва аскарлар эса уларнинг ортидан ўтдилар. Шу йўсинда Ғорбанд(Ғурбанд. ХДК изоҳи)га келинди. Бу ерда падшоҳга қарши қўзғолон кўтаргаи хазорлар (асли Чингизхон қўшинидан кейин Афғонистонда қолган мўғуллар  вақт ўтиб ҳазорий ёки ҳазора деб аталган. ХДК  изоҳи.) билан кичик жанг қилдилар. Қўп мол ва қўйлар ҳамда беҳисоб ашёлар хазорлар(ҳазорийлар)дан подшоҳ кишилари қўлига ўтди ва улар беҳад ўлжалар билан Кобил сари йўл олдилар.

Минора тагига (аслида Пойи Минор деб аталган манзилга. ХДК изоҳи) етишган ҳам эдики, Мирзахон ва Мирзо Муҳаммад Ҳусайн гўрагон (аслида кўрагон, эски туркчада куёв маъносида ишлатилган. ХДК  изоҳи.) қўзғолон кўтардилар ва Кобилни қамал қилдилар, деган хабар келди. Подшоҳ ҳазратлари Кобил халқига  мардона бўлинглар, биз ҳам етиб келдик, деб кўнгилни хотиржам қилувчи фармон ёзиб юбордилар. Биз Биби Моҳруй тоғи тепасига  аланга қиламиз (гулхан ёқамиз), сизлар ҳам, бизлар етиб келганимиздан хабардор бўлганингизни бизга билдирмоқ учун хазинахона тепасига аланга ёқинглар, эрта билан сизлар  —   у томондан, бизлар бу томондан душманни қамал қиламиз, деб хабар қилдилар. Лекин қалъа халқи етиб келмасдан бурун, Ҳазрат жанг қилиб, Кобилни қўлга киритдилар.

Мирзахон ўз онаси уйида (унинг онаси подшоҳга хола бўлар эди) яширинди. Охир хоним ўз ўғлини (подшоҳ ҳузурига) келтириб, унинг гуноҳини кечишини илтимос қилдн. Мирзо Муҳаммад Ҳусайн (унинг хотини подшоҳнинг кичик холаси эди) ўз жонидан шу даражада қўрқибдики, дарҳол уйига бориб, қопнинг ичига тушиб олиб, хизматкорига қопнинг оғзини бўғиб қўйишни буюрибди. Оқибатда, бу ҳолдан подшоҳ одамлари хабардор бўлиб, Мирзо Муҳаммад Ҳусайнни қопдан чиқариб, подшоҳнинг олдига олиб келдилар. Ҳазрат эса, холаларининг хотирини қилиб, Мирзо Муҳаммад Ҳусайннинг гуноҳини  кечдилар. (Кейинчалик эса) холаларининг кўнглида бўлиб ўтган кулфат ғубори қолмасин деб илгаригидан ортиқроқ ҳурмат қилдилар. Ҳар куни холаларини бўш қолган уйига келиб-кетиб турдилар (ва охир Мирзо Муҳаммад Ҳусайнни) саройда бир ўринга тайинладилар. Подшоҳ ҳазратлари Кобилни Мирзахон қўлидан осонлик билан озод қилганларида йигирма уч ёшда эдилар ва ҳеч фарзандлари йўқ эди, фарзанд кўришни кўп орзу қилар эдилар. Шу йили Султон Аҳмад Мирзонннг қизи ўн етти ёшли Ойша Султон бегимдан бир қиз туғилди. Бу қиз шу ойнинг бошидаёқ нобуд бўлди. Кобилнинг олинишини худо муборак этдики, (кейинчалик) ўн саккизта фарзанд бўлди. Аввал онам Моҳим бегимдан ҳазрати Ҳумоюн подшоҳ, Борбўл Мирзо, Меҳр Жаҳон бегим, Эшон Давлат бегим ва Форуқ Мирзо (туғилди). Сўнгра Султон Аҳмад Мирзонинг қизи Маъсума Султон бегим бир қиз туғди, ўзи эса туғиш вақтида вафот этди ва онасининг отини қизига қўйдилар.

Гулруҳ бегимдан: Комрон Мирзо, Аскарий Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо, Султон Аҳмад Мирзо ва Гулузор бегим ‘(туғилдилар).

Дилдор бегимдан: Гулранг бегим, Гулчеҳра бегим, Ҳиндол Мирзо, Гулбадан бегим ва Олур Мирзо ‘(туғилдилар).

Гап шундаки, Кобилнинг олиниши, яхши мақсадларга етишнииг нишони бўлди. Подшоҳнинг Хуст (Хўст. ХДК изоҳи)да туғилган иккита қизидаи бошқа ҳамма фарзандлари Кобилда туғилди. У қизлардан бири Меҳржон  бегим Меҳри бегимдан ва Гулранг бегим эса Дилдор бегимдан туғилган эди.

Фирдавс маконнинг катта ўғиллари Хазрат Ҳумоюн подшоҳ тўртинчи — зулқаъда кечаси, сешанба куни (зулқаъда ойининг тўртинчи куни, сешанба кечаси деб ёзилса тўғри бўларди. ХДК изоҳи)  тўққиз юз ўн учинчи йили Кобил аркида, офтоб Хут (аслида Ҳут.ХДК изоҳи)  бурчагида (буржида. ХДК изоҳи) турганда туғилдилар. Ўша йили Ҳазрат Фирдавс макон (Бобур) амирлари ва бошқаларга: «Эиди мени Бобир подшоҳ деб атанглар», деб буюрдилар. Ҳумоюн подшоҳ туғилмасларидан бурун Мирзо Бобир деб аташ расм эди. Чунки бутун подшоҳзодаларни «Мирзо» деб атаб, ўзларини эса ‘(Ҳумоюн подшоҳ) туғилган йилларидан «Бобур подшоҳ» деб аташга буюрдилар.  Жаннат ошиён ҳазратнинг туғилган йилини 06ва  04 сўзларидан топганлар.

Фарзандлари туғилгандан кейин, «Шоҳибек хонни Шоҳ Исмоил ўлдирди» деган хабар келди. Подшоҳ хаз- ратлари Кобилни Носир Мирзога бериб, ўзлари аҳли аёллари ва фарзандлари: Ҳумоюн подшоҳ, Меҳр Жаҳон бегим, (7 б) Борбўл Мирзо, Маъсума Султон бегим ва Мирзо Комронларни олиб, Самарқандга кетдилар. Шоҳ Исмоилнинг ёрдами билан Самарқандни қўлга киритди- лар ва саккиз ой давомида бутун Мовароуннаҳр у киши- нинг ҳукмронликлари остида бўлди. Ака-укаларининг но- аҳллиги ва мўғулларнинг душманлигидан Кўлималикда Убайдуллахондан шикаст едилар ва (ортиқ) у вилоятда тура олмадилар. Сўнг Бадахшон ва Кобилга йўл олдилар. (Шундан сўнг) яна Мовароуннаҳрни қўлга киригиш хаёлини тамоман кўнгилдан чиқариб ташладилар. Тўққиз юз ўнинчи йили Кобил вилояти у кишига муяссар бўлди. (10) Доим Ҳиндистонни қўлга киритиш ҳаваслари бор эди. Амирларнииг сустлигидан ва биродарларининг ноаҳллигидан бу орзуга эриша олмаган ва (у ерни) қўлга кирита олмаган эдилар. Охирги вақтда ака-укалари кетишиб қолгач, амирлар ичида ҳам подшоҳнинг бу мақ- садларига хилоф сўз айта оладиган ҳеч ким қолмагач, тўққиз юз йигирма бешинчи йили подшоҳ икки-уч марта жанг қилиб, Бужурни эгалладилар ва Бужур аҳлини қиличдан ўтказдилар.

Шу куни Афғоний оғачанинг отаси Малик Мансур Юсупзай келиб, Хазратга мулозимат (8 а) қилди. Под- тноҳ хазратлари унинг қизи—Афғоний оғачани ўз никоҳ ларига олдилар. Малик Мансурга эса, от ва подшоҳона сарполар тақдим қилдилар ва унга одамлари, халқи ва бошқаларни келтириб, ўз ватанини обод қилишга рухеат бердилар.

Қосимбек Кобилда эди. У янги бир шаҳзода дунёга келди, деб хат юборди. Ҳиндистон фатҳининг яхши ни- шонаси шу иш пайтида густоҳлик қилиб ёздим, қолганига подшоҳ соҳибдирлар. Ҳарне бўлса, уларнинг розилнк- лари билан бўлади. Подшоҳ шу ондаёқ (шаҳзодага) Мирзо Ҳиндол деб ном қўйдилар.

Бужурни қўлга киритгандан кейин, Бхерага йўл олдилар, бу ерга келиб талон-торожга йўл қўймадилар, тўрт юз минг шоқруҳийни олиб, аскарлар ва навкарлар сонига қараб бўлиб бериб, сўнг Кобилга кетдилар.

Бу вақтда Бадахшон халқидан «Мирзахон вафот этди». Мирзо Сулаймон ҳали ёш, ўзбек эса яқин (келиб қолди), б,у вилоят ҳақида ҳам ўйлаб кўринг, яна Бадах- шон қўлдан кетиб қолмасин, деган хат келди. Бадахшон тўғрисида ўйлаб турганда Мирзо Сулаймоннинг онаси ўша айтилган (8 б) Мирзони олиб келиб қолди. Подшоҳ хазратлари уларнинг муддаосини ва хотирини ҳисобга олиб, жой бердилар ва отасинийг жойини унга тайин этдилар, (11) Бадахшонни Ҳумоюн подшоҳга бердилар. Ҳумоюн подшоҳ у томоига жўнаб кетдилар.

Подшоҳ хазратлари билан онам кетма-кет Бадахшон- га кетишди. Неча кунни биргаликда ўтказдилар. (Ке- йин) Хазрат Ҳумоюн подшоҳ Бадахшонда қолдилар, подшоҳ Бобом билан онам Кобилга қайтишди. Бир қанча вақтдан сўнг Қулот ва Қандаҳорга йўл олдилар. Қулотга етган соатдаёқ, уни қўлга киритдилар ва Қан- даҳорга отландилар. Қандаҳор халқи бир ярим йилгача қалъада қамалиб қолдилар. Бир ярим йилдан сўнг жуда кўп қаттиқ жанглардан кейин, худонинг инояти билан Қандаҳорни қўлга киритдилар. Жуда кўп олтин қўлга тушди, Сипоҳларга ва лашкардаги кишиларга олтинлар ва туяларни тақдим қилдилар. Қандаҳорни Мирзо Ком- ронга бериб, ўзлари Кобилга қайтиб кетдилар. Тўққиз юз ўттиз иккинчи йили сафар ойининг жума куни боши- да офтоб Кавус буржида эди, уй олдига чиқиб, унинг ор- тидаги тепаликдан бир ланг ўтиб (9 а), Яқуб қишлоқ деган ерга келдилар ва у ерда тўхтадилар. Эртаси куни у ердан кўч-кўч бўлиб Ҳиндистонга қараб йўл олдилар.

Тўққиз юз ўттиз бешинчи йилдан (бошлаб) етти- саккиз йил нчида бир неча марта Ҳиндистонга лашкар тортдилар ва ҳар сафар — Бхера Бужур, Сиалкут, Де- балпур ва Лоҳур каби вилоят ва жойларни кўлга кирит- дилар. Бешинчи марта тўқкиз юз ўттиз иккинчи йили сафар ойининг жума куни Яқуб қишлоқдан кўч-кўч бў- либ, Ҳиндистон томон аскар тортдилар ва Лоҳур, Сар- ҳиндни ва йўл устидаги вилоятларни қўлга киритдилар.

Тўққиз юз ўттиз иккинчи йил саккизинчи ражаб ойи- нинг жума куни Панипатда Султон Иброҳим бин Султоннинг инояти билан ғолиб чиқдилар. Султст Иброҳим бу жангда ҳалок бўлди. Бу ғалаба худонинг муҳаббати туфайли қўлга киритилди. Чунки Султон Иброҳим юз сак- сон минг отлик аскар, бир минг беш юзга яқин ҳарбий (12) филга эга эди. (9 б) Подшоҳ хазратларининг аскар- лари савдогарлар ва яхши-ёмон билан қўшганда, ўн икки минг кишидангина иборатбўлиб, булар ичида жаигга қат- наша оладиган қисми фақат олти-етти минг кишигина эди. У кишининг қўлларига беш подшоҳнинг ҳазинаси тушди. Буларнинг ҳаммасини (жанг иштирокчиларига) бўлиб бердилар.

Шу вақтда ҳиндистонлик амирлар «Ҳиндистонда қа- димги подшоҳлар хазинасидан харж қилиш айб ҳисоб- ланади, аксинча, уларга қўшиб-қўшиб кўпайтирилади», дейишди.

Хазрат бунинг аксини қилиб, хазиналарнинг ҳамма- сини (одамларга) тақдим қилдилар.

Хўжа Калонбек бир неча вақтдан бери «менинг мизо- жимга Ҳиндистон ҳавоси тўғри келмайди, деб Кобилга кетишга рухсат сўраб юрар, агар рухсат бўлса, бир неча вақт Кобилда бўлсам дер эди. Лекин Хазрат Хўжадан айрилишга сира-сира рози эмас эдилар. Ниҳоят Хўжа Калонбек ўз фикрида астойдил туриб олгач, унга рухсат бердилар. Унга Ҳиндистон фатҳида Султон Иброҳимдан қўлга киритилган ўлжалардан, вали неъматларга, ха- ]зам аҳли ва опа-сингидларимизга юбормоқчимиз, ўзин- гиз билан олиб боринг, уларни қандай тақсим қилиш ҳа- қида, тўлиқ (10 а) ёзиб берамиз, шу асосда тақсим қи- линг ва айтингки, бегимларнинг ҳар бирлари боғ ва де- вонхонада алоҳида-алоҳида ўзлари учун чодир ўрнатиб, яхши маракалар уюштирсинлар ва сажда қилиб, худога тпукур қилсинларки, Ҳиндистон бутунлай фатҳ этилди. Бегимлардан ҳар бирига шуни тайинланг, ўз вали неъматларимизга Султон Иброҳимнинг шахсий идиш- асбобларидан биттасини, яна битта олтин идишга гав- ҳар, лаъл, марварид, ёқут, олмос, зумрад, феруза ва бошқа қимматбаҳо тошларни тўлдириб ва садафдан ясалган патнисчани ашрафий тангаси билан тўлдириб, яна иккита бошқа патнисда шоҳруҳий тангаси ва ҳар хил қимматли нарсалардан тўққиз-тўққиз қилиб, уларга тўрт патнис, бир тавоқ, яна бир катта тавоқ — ҳар бир гавҳар ва юқорида эслатилган ьултон кюроҳимнинг шахсий идишини — шуларни ва бошқа қилинган совға- ларни, бундан кейин, опа-сингиллар, фарзандлар, ҳарам. аҳли, (13) қариндош-уруғлар, бегимлар, оғалар, янгалар- кўкалар, оғачалар ва бутун дуогўйларга, гавҳар ва ашрафий (10 б) ҳам шоҳруҳий тангалардан ва бошқа ки- йимлик парчалардан ҳар бирларига алоҳида-алоҳида, қўлингизга ёзиб берилган рўйхат асосида тақсим қилиб беринг, дедилар.

Боғ ва девонхонада уч кунгача алоҳида хушҳоллик билан маракалар ўтказилди. Подшоҳ хазратлари давла- тининг ривожини сўраб, бошларини (сажда) ерга қўйиб, (худога) шукур қилдилар.

Хўжа Калонбек қўлига (подшоҳ) амакиси Асас учун битта катта ашрафий бериб, (бу ашрафийнинг қиймати уч сир подшоҳийга ёки 15 та Ҳиндистон сирига баро- бар эди), Хўжага: «Агар Асас сиздан менга подшоҳнима бериб юбордилар деса, бир ашрафий, деб жавоб бергин» деб буюрдилар. Ҳақиқатан ҳам бир ашрафий эканлиги маълум бўлгач, (Асас) уч кунгача таажжубланиб койиб юрди. (Подшоҳ) бу ашрафийни тешиб, (Асаснинг) кўзини боғлаб, бўйнига осиб, ҳарам ичига юборишни буюрган эдилар. Дарҳол ашрафий Асаснинг бўйнига осилган, унинг оғирлигидан сабрсизланиб, хурсанд бў- либ, тоқатсизланиб бирдан икки қўли билан ашрафийни маҳкам ушлади ва бошқалар менинг ашрафийимни олиб қўймасинлар, деб дарҳол атрофга қаради. Бегимларнинг ҳар биттаси ҳам Асасга ўн-ўн икки ашрафийдан берди- ларки, унинг ашрафийлари етмиш-саксонга ,етди (11 а).1

Хўжа Калонбек Кобилга келганидан кейин, Аграда Ҳумоюн подшоҳ, ҳамма мирзолар, султонлар, амирлар ўз хазиналаридан ҳадиялар бердилар. Теварак-атроф- даги ҳамма вилоятларга элчилар жўнатилиб, кимдаким агар бизга келиб мулозимат қилса, ҳар томонлама раъи- ят қиламиз, агар улар ичида, ота-боболаримизга хизмат қилган кишилар бўлса, катта мукофотга сазовор бўла- дилар. Соҳибқирон ва Чингизхон авлодидан бў’лган ҳар бир киши бизнинг даргоҳимизга қайтиб келсин. Худо бизга Ҳиндистон мамлакатини ато қилди, келсинлар, то бу давлатни бирга сўрайлик, (14) деган қатъий буйруқ юборилди.
оп лиу е>аид мирзонинг қизларидан еттита ое- гим — Гавҳар Шод бегим, Фаҳри Жаҳон бегим, Хадича Султон бегим, Бадиъул Жамол бегим, Оқ бегим, Оултон Бахт бегимлар, (яна) подшоҳнинг тоғалари Султон Маҳ- мудхоннинг қизи —- Зайнаб Султон хоним, подшоҳнинг кичик тоғалари Олачахоннинг қизи —• Муҳиб Султон хо- нимлар келишди. Қисқаси, келган хоним ва бегимлар- нинг ҳаммаси тўқсон олти (11 б) киши эди. Уларнинг ҳаммаларига жой-жогир ва кўнгиллари тилаган инъом- лар тайин қилдилар.

(Подшоҳ хазратлари) Агра шаҳрида тўрт йил турдилар. Ҳар жума куни аммаларини кўргани борар эдилар. Бир кун, ҳаво ниҳоят иссиқ эди, онам хазратлари: «бу- гун ҳаво ниҳоят иссиқ, агар бир жума кўргани борма- сангиз нима бўлади, бегимлар бундан хафа бўлмасалар керак», деб сўрадилар. Подшоҳ онамга бундай деб жа- воб бердилар: «Моҳим, сиздан бу гапнинг чиқиши тааж- жубдир. Хазрат Абу Саид Мирзонинг қизлари ўз ота ва биродарларидан жудо бўлиб, бу ерга келган, агар мен уларнинг кўнглини олмасам, унда нима бўлади?»

Хўжа Қосим устага, мен сенга бир яхши иш буюра- ман, яъни менинг аммаларим, мураббияларимнинг ичида ҳар қандай зарур ишлари бўлса, жону дилинг билан ўр- нига қўйгин» дедилар. Аррада сув бўйига иморатлар бино қилишни буюрдилар. Тошдан ясалган бир иморат- ни — ўзларининг хилватхоналарини харам ва боғ ўрта- сига солишни буюрдилар, девонхонада ҳам тошдан ясал- ган бино солинди. Бу бинонинг ўртасига ҳовуз ва бино- нинг атрофидаги тўрт бурчагига ҳужралар қилинди, дарё қирғоғига (12 а) бир чавганди (шийпон. Таржимон) солинди.

Дебалпур шаҳарида ҳам (15) бир бўлак бутун тош- дан ўн газ квадрат ҳажмдаги ҳовуз қуришни буюрдилар ва шу ҳовуз қачон тайёр бўлса, уни нуқул шароб билан тўлдирамен, дер эдилар. Рано Санго жанги олдидан ша- роб ичишдан тавба қилганликлари сабабли, ҳовузни ну- қул лимон шарбати билан тўлдирдилар.

Султон Иброҳим фатҳидан бир йил ўтгач, Рано Ҳиндистон томондан ҳисобсиз аскарлари билан пайдо бўлди. Ҳинд ражлари амирларнинг ражаларидан подшоҳ хаз- ратларига мулозимат қилганларининг ҳаммаси (подшоҳ- дан) бўйин товлаб, Ранога бориб қўшилдилар. Жалолий кўли Санбаҳил Рапоргача ҳамма Парганалар, рай ва ражажлар ва асрғонлар ҳам ^цодшоҳга; қарши шш дилар. Деярлик икки юз минг отлиқ аскар тўпланди. Шу вақтда мунажжим Муҳаммад Шариф аскарларга муро- жаат қилиб, шукур юлдуз бир-бири билан баробар ту- рибди, бу вақтда жанг қилмасинлар, дедилар. Подшоҳ аскарлари ўртасида ҳайронлик пайдо бўлди, кўп паро- кандалик (16) ва қўрқув бошланиб, (12 б) улар умид- сизликка тушиб қолдилар. (Подшоҳ) аскарларнинг бу аҳволини кўриб, чуқур фикр қилдилар. Душман яқинла- шиб қолганида у кишининг муборак хотйрларига келган нарса шу бўлдики, ҳамма амирлар, хонлар ва султонлар, катта ва кичик, баланд ва паст қочиб кетган кишилар ҳамда бўйин товлаганлардан бошқа ҳамма қолганлар, бир жойга йиғилсинлар, деб буюрдилар.

Ҳаммалари йиғилиб келдилар. Подшоҳ уларга қараб: «Шуни эсингиздан чиқармангларки, ватанимиз ва шаҳари- миздан бизни неча ойлик йўл ажратиб турибди. Худо у кундан асрасин. Агар аскаримиз бу жангда енгилса (худо бизни ҳимоя қилсин), биз қаерларда қолиб кета- миз. Шаҳаримиз қаерда, ватанимиз қаерда? Иш ажна- бийлар ва бегоналар қўлига тушиб қолади. Аҳвол шун- дай экан, икки йўлдан бирини танлаб олиш керак. Агар душманни ўлдирсак, ғози бўламиз, агар ўлдирилсак, шаҳид бўламиз. Шу ҳар иккала тақдир ҳам бизникидир. Бизнинг улуғ даражамиз ва олий мартабамиздир», дедилар.

(Бу гапларни) ҳамма бир оғиздан қабул қилди. «Под- шоҳ худо хоҳласа, то жону танимизда охирги нафаси- миз қолгунича урушамиз, жон фидоликда ва қон сочиш- ликда ўзимизни аямаймиз (13 а), агар шу гапдан қайт- сак, хотинимиз талоқ бўлсин», деб қуръон билан қасам ичдилар. Рано Санго жангидан икки кун бурун, подшоҳ хазратларй шароб ичишдан ва бошқа номуносиб ишлар- дан тавба қилган эдилар. Мардоналик, якдиллик, ҳам- жиҳатлик билдирган тўрт юз атоқли йигит ўша мажлис- да подшоҳ туфайли улар ҳам шароб ичишдан тавба қил- дилар. Шароб ичишга керак бўладиган ҳамма тилла ва кумуш асбобларни, олтин пиёлаларни ва бошқа қиймат- ли идишларни синдириб, камбағал-бечораларга бўлиб бердилар.

Бутун атрофга ва ҳамма томонга қатъий таъқид қи- либ, буйруқлар юбориб, ҳамма солиқлардан, бождан, 1сц«ғадан, закотдан, ҳамда мева со^иқларидан ва бошқа қонундан ташқари ҳамма мажбурйятлардан кечганлик- ларини эълон қилдилар (ва яна) (17) ҳеч ким савдогар- ларнинг бориб келадиган йўлларида тўсқинлик қилма- гин, савдогарлар хотцржамлик билан юрсинлар, деб буюрдилар.

Рано Санго билан жанг бўладиган куни кечаси Султон Ҳусайн Мирзонинг Ойша Султон бегим номли қизининг ўғли Қосим Ҳусайн Султон Хуросондан Курухи қишлоғига келибди, деган хабар келди. (13 б) Б,у ха- барни эшитиб, Хазрат кўп хурсанд бўлдилар. У билан қанча киши ҳамроҳ экан, деб сўрадилар. Кейинроқ аниқ- данишича, ўттиз-қирқ отлиқ билан келаётган экан. Шу куни ярим кечада яхши қуролланган мингта отлиқ аскар- лар кечаси улар билан бирга келишсин, деб юбордилар. Бегоналар ва душманларда ўз вақтида кўмак етиб ке- либди, деган фикр ҳосил бўлсин деб шундай қилдилар.
Подшоҳнинг бу фикри ва тадбирини эшитгаи ҳар бир киши уни маъқуллади.

Тўққиз юз ўттиз учинчи йили жумодул аввал ойида саҳар вақтида Сигири тоғининг этагида (бу тоғнинг ус- тида ҳозир Фатҳпур шаҳри бино қилинган) Рано Санго билан жанг бўлди. Худонинг инояти билан (подшоҳ) ғалаба қозондилар ва ғози бўлдилар. Рано Сангонинг фат- ҳидан бир йил ўтгач, онам — Моҳим бегим Кобилдан Ҳиндистонга келдилар. Мен ҳам подшоҳ Бобомни кўргани у киши билан бирга опаларимдан олдин келдим. Онам кўлга етганларида, подшоҳ хазратлари уч отлиқ маҳофа юбордилар. Биз кўлдан Агра томон тез йўл олдик, подшоҳ хазратлари бизни Жалолий кўлида |учра- тишни (14 а) мўлжаллаган эдилар. Номозшом пайтида бир киши келиб, «Хазратни икки курва нарида қолдириб келдим» деди. Подшоҳ Бобом’Ғазратлари, то от келтир- гунларича тоқат қилмай, пиёда йўлга тушиб, Нинча мо- ҳим уйлари олдида биз билан учрашдила1р. Онам отдан тушмоқчи бўлдилар, лекин подшоҳ Бобом кўймасдан, ўзлари онамнинг отларини жиловидан ушлаб, ўз уйлари- га келгунча пиёда келдилар. (18) Онам подшоҳ Бобом- нинг олдига келганларида менга, кундузи келиб, Хазрат билан кўришгин, деб буюрдилар.

Манба: Гулбадан Бегим. Ҳумоюннома. Форс тилидан Сабоҳат Азимжонова таржимаси. Тошкент, Фанлар академияси нашриёти,1959

ИККИНЧИ ПАРЧА

04Дилсиёҳлик ҳаддан ошиб кетгач, подшоҳ ҳазратлари (Бобур) окам (онам) ва бошқа бегимларга қараб: «Келинглар, Дҳўлпур сайрига борайлик», — дедилар. Ва ўзлари кемага ўтириб соғ-саломат сувдан ўтдилар ва ўша Дҳўлпурга етиб бордилар. Бегимлар ҳам кемага ўтириб сувдан ўтмоқ- чи бўлдилар. Шу мазгилда Деҳпидан Мавлоно Муҳаммад Фақр Алининг арзномалари етиб келди. Улар ёзгандиларки, Ҳумоюн мирзо беморлар ва ажаб бир ҳолатдалар. Бу хабар- ни олгач, бегим ҳазратлари (Моҳим) тезлик билан Деҳлига отлансинлар, чунки мирзо (Ҳумоюн) ўта сабрсизлик билан кутмокдалар. Окам ҳазратлари бу хабарни эшитишлари би- ланоқ сабр-тоқатини йўқотдилар, худди ташналикдан азоб чеккан кишидай Деҳлига жўнаб кетдилар.

Матҳурага етиб келганларида, ўзларининг жаҳонни кўргувчи кўзлари билан эшитганларидан ўн чандон заифроқ ва нотавонроқ кўрдилар. У ердан она ва бола иккаласи худди Марям ва Исодек Аграга йўл олдилар.

Аграга етиб келганларидан кейин, бу ҳақир опа-сингил- лари билан ул фаришта табиатли ҳазратлари(Ҳумоюн)га таъзим бажо келтиришга бордик. Уларнинг ҳоллари борган сари оғирлашиб бораётгани туфайли, ҳар гал ҳушларига келганида дур сочувчи тиллари билан ҳол-аҳвол сўрарди- лар ва «Сингилларим, хуш келибсизлар, келинглар, сизлар билан дийдор кўришайлик, ҳалигача кўришмадик», — дер- дилар. Уч қайта гавҳар сочувчи тиллари билан шу сўзларни айтиб бизни мамнун қилдилар.

Ва ҳазратлари (Бобур) келиб дийдор кўришгач, ну- рафшон чеҳраларида ғам-кулфат асари кўринди. Уларни кўришлари ҳамоно (Ҳумоюн) бадтар дардини изҳор қилар- дилар.

Шу пайт окам (онам) ҳазратлари айтдилар: «Сиз менинг фарзандимдан ғофилсиз. Сиз подшоҳсиз, не ғамингиз бор? Бошқа фарзандларингиз бор. Ғамни ҳаммаси менда, чунки ягона фарзандим бор!» Ҳазратлари (Бобур) жавоб берди- лар: «Моҳим, гарчи бошқа фарзандларим бўлса ҳам, аммо ҳеч бир фарзандимни Ҳумоюнчалик яхши кўрмайман, чунки салтанату подшоҳлик ва ёруғ дунёни фақат жаҳонда ягона, нодираи даврон, толеъси кулган, фарзанди дилбанд Ҳумо- юн учун истайман, бошқаларга эмас».

Подшоҳ (Бобур) ҳазратлари Ҳумоюн ётган кўшк атрофи- да айлана бошладилар. Бу иш сешанба куни бошланди ва чоршанба ҳам илтижо билан ўтди. Кун ниҳоятда иссиқ эди. Уларнинг дилу жигари ўртанди. Бемор атрофида айланиб, Яратганга илтижо билан тавалло қилар эканлар, шундай дедилар: «Эй худо, агар жон ўрнига жон бериш мумкин бўлса, менким Бобурдирман, ўз умрим ва жонимни Ҳумоюнга бағишладим».

Ўша куннинг ўзидаёқ ҳазрати фирдавсмаконнинг тоб- лари қочиб қолди. Ва Ҳумоюн подшоҳ бошидан сув қуйиб, ташқарига чикдилар ва қабул маросими ўтказдилар. Ва отам подшоҳ ҳазратларини бетоблиги туфайли ичкарига олиб кирдилар. (Бобур) қарийб икки-уч ой ётувлик бўлиб қол- дилар. Ва Мирзо Ҳумоюн Колинжар томонга кетгандилар. Подшоҳ ҳазратларининг бетоблиги зўрайганлиги туфайли, Ҳумоюн подшоҳ ҳазратларини тилатиб бир кишини юбор- дилар. Улар тезлик билан етиб келдилар. Ул ҳазратларига таъзим бажо келтиргач, уларни ўта ҳолдан тойган ҳолатда кўрдилар. Ҳумоюн подшоҳ ҳазратлари қаттиқ изтиробга ту- шиб, ҳаддан ташқари безовталандилар. Хизматкорларига қараб: «Нега бирданига бунчалик озиб-тўзиб кетдилар» — дедилар ва табибу ҳакимларни чақиртирдилар ва улардан: «Мен ул^рли соғ-саломат қолдириб кетгандим, бирданига нима бўлиб қолди?» деб сўрадилар. Ҳакимлар ва табиблар бир нарсалар дейишди.

Отам подшоҳ ҳазратлари тинмай ҳар лаҳза «Ҳумоюн қаерда?», «Нима қиляпти?» деб сўрардилар.

Шу аснода бир киши келиб: «Мир Хўрдабекнинг ўғли Мир Бердибек ҳузурларига келибдилар», — деб хабар берди. Отам подшоҳ ҳазратлари шу ондаёқ уларни ҳузурларига ти- латиб, бутунлай безовта бўлиб сўрадилар: «Ҳиндол қаерда? Қачон келади? Нима бало бўлди, нега бунча кутдиради?» — Мир Бердибекжавобан: «Бахтли шаҳзода Деҳлига етиб кел- дилар. Бугун-эрта хизматларига етиб келса керак», — деди. Шунда отам подшоҳ ҳазратлари Мир Бердибекка қараб: «Эй бадбахт кимса, эшитишимча, синглингни Кобулда узатишиб- дилар, сени Лоҳурда уйлантиришибди. Мана шу тўйлар ту- файли бўлса керак менинг ўғлимни эртароқ олиб келмадинг, интизорлик ҳаддан ошиб кетди-ку!» — дедилар. Ва «Ҳиндол мирзо қанча ўсган, кимга ўхшайди?» деб сўрадилар.

Мир Бердибек мирзонинг (Ҳиндол) кийимини кийиб ол- ганлиги учун уни кўроатиб: «Бу шаҳзоданинг либоси эди, бу бандаларига иноят қилдилар», — деди. Ҳазратлари (Бобур) яқинроқ келишни сўраб: «Қани, кўрай Ҳиндолнинг қадди-қо- мати қанча бўлганийкин», — дедилар. Ва ҳар лаҳза, ҳар со- ния: «Минг дариғ, Ҳиндолни кўрмадим», — дердилар. Ким келса ундан: «Ҳиндол қачон келади?» — деб сўрардилар.

Ва касал бўлиб ётган пайтларида окам(онам)га «Гулранг бегим ва Гулчеҳра бегимни узатиш керак», — деб ҳукм қилдилар.

— «Қачонки Жев(Гулбаданбегимнинг эркалатиб ай- тиладиган исми) амма ҳазратлари ташриф буюрсалар, уларга маълум қилингларки, подшоҳ айтдилар Гулрангни Эсан Темур Султонга, Гулчеҳрани Тўхта Буға Султонга унаштирсак бўларди». Окажоним табассум ила келдилар. Уларга: «Подшоҳ ҳазратлари, мени хаёлимдан шундай қилсак деган фикр ўтди, қолганини улар нимага розилик берсалар шундай қилинглар, деб буюрдилар», — дейиш- ди. Окажоним ҳазратлари (Хонзода) ҳам: «Худо муборак қилсин ва ўзи ёрлақолсин. Хотирларига жуда яхши фикр келибди», — дедилар. Чечам (онам)нинг ўзлари, Бадиъ ул-Жамол бегим ва Оқ бегим ҳар иккала аммани даҳпиз- га олиб кетдилар. (У ерни) тозалатиб, гиламлар тўшаб, Моҳим ойим ҳар иккала султонни тиз чўктириб, уларни бахтиёр этадиган соатнинг маслаҳатини қилдилар.

Шу орада подшоҳ (Бобур) ҳазратларининг қорин оғриқлари кучайди. Ҳумоюн ҳазратлари отасининг аҳволи оғирлашганини кўриб, безовталиги янада ошди. Табиблар ва ҳакимларни чақиртириб, яхшилаб қаранглар, ҳазратла- ри (Бобур)нинг дардини даволанглар, деди.

Ҳакимлар ва табиблар тўпланишиб бизнинг толейи- миз пастлиги шундаки, бирон-бир дори кор қилмаётипти, фақат Яратгандан умидвормизки, ўз ғайб хазиналаридан шифойи ожил ато қилсин.

Шундан сўнг ул ҳазратларининг томирларини ушлаб кўриб, табиблар: «Ўша султон Иброҳимнинг оналари бер- ган заҳарнинг асаридир», — дейишди. Ва бу шундай рўй берганди. Бахти қаро Байда канизи орқали бир чимдим заҳар бериб, буни Аҳмад Чошнагирнинг қўлига топшир ва айт, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам подшоҳнинг хос ошига ташласин, деб буюрганди ва унга катта ваъдалар қилганди.

Подшоҳ ҳазратлари (Бобур) ўша бахти қаро Байдани она дейишига ва унга ер-мулк тайин қилиб ҳар томон- лама ҳурматини қилиб жойига қўйишига ва мени Султон Иброҳим ўрнида кўр, деганига қарамай шу ишни қилди. Аммо, жаҳолат устун турганлиги учун у кўрсатилган иззат- икромни назарга олмади. Қазисан қартасан, асли наслинг- га тортасан, деган гап бор. Аллоҳ таоло ўша ошпазни кўр ва кар қилиб қўйганди. У заҳарни овқатни устига сепган эди. Улар ўша овқатдан озгина тановул қилгандилар. Ка- салнинг асл сабаби ўша заҳар бўлиб, ул зот кундан-кун озиб-тўзиб, кун сайин бетоблиги кучайиб борар ва ранги ўзгариб борарди.

Шу куннинг эртасига барча амирларни чорлаб буюр- дилар: «Неча йиллардан бери подшоҳлигимни Ҳумоюнга бериб ўзим Зарафшон боғининг бир чеккасида узлатга че- килсам, деб кўнглимни бир чеккасига тугиб юрардим. Ал- лоҳнинг карами билан ҳаммаси муяссар бўлди, лекин, шу ишни таним соғлигида қилмоқчи эдим, бўлмади. Эндилик- да касаллик мени енгди. Ҳаммангизлар Ҳумоюнни менинг ўрнимда кўринглар ва унинг давлатини қўллаб-қувват- лашда ҳимматингларни кам қилманглар ва у билан ҳам- жиҳат, ҳамнафас бўлинглар. Ҳақ субҳонаҳу таолодан умид қиламанки, Ҳумоюн ҳам одамларга яхши муносабатда бўлади. Энди Ҳумоюн, укаларингни, барча қариндош-уруғ ва халқни сенга ва сени худога топширдим». Бу сўзлардан ҳозир бўлганлар зор чекиб йиғладилар ва уларнинг мубо- рак кўзлари ҳам ёшга тўлди.

Бу воқеани ҳарам аҳли, ичкари кишилари эшитдилар. Турфа ҳолат безовталик, дод-фарёд кўтарилди. Уч кундан кейин фоний дунёдан абадий оламга равона бўлдилар.

Сана 937 ҳ. (1530 й. 25 декабрь) жумод ул-аввал ойи- нинг бешинчиси, душанба куни бу дунёдан ўтдилар.

Манба: «Гулистон» журнали, 2016/1

“ҲУМОЮННОМА”ДА БОБУР ҲАЁТИ
Мўмин АЗИЗОВ, тарихчи-журналист.
022

Бобур мирзо фарзандлари орасида Гулбаданбегим ўзининг зукколиги, оқилалиги, илм-фанга қизиқувчанлиги билан ажралиб турарди. Уни Дилдорбегим дунёга келтирган, Гулрангбегим, Гулчеҳрабегим исмли опа-сингиллари, Ҳиндол мирзо, Олур мирзо каби акалари бор эди. Гулбаданбегим Бобур мирзонинг катта хотини, Ҳумоюн мирзонинг волидаи муҳтарамаси Моҳимбегим қўлида тарбия топиб, унга она деб мурожаат қиларди.

Гулбаданбегим отаси босиб ўтган машаққатли ҳаёт йўлига, бошидан кечирганларига, Ҳиндистонда олиб борган ҳарбий юришлари, унинг ишини давом эттирган Ҳумоюн даврида юз берган воқеа-ҳодисаларга катта қизиқиш билан қараган. Отаси ёзиб қолдирган «Бобурнома»ни қўлидан қўймай ўқиб юрган.

Ҳумоюн мирзо вафот этгач, тахт эгаси бўлган Акбаршоҳ ўзининг котиби ва сарой тарихчиси Абул Фазл Оламийга бобоси ва отаси ҳукмдорлиги даври ҳақида тарихий асар ёзишни топширади. Бунинг учун Бобур ва Ҳумоюн мирзони яхши билган кишиларни тўплаб, уларга кўрган-билганларини маълумот сифатида ёзиб беришни буюради.

Бундан хабардор бўлган Гулбаданбегим ўзига яқин ана шу икки инсон билан боғлиқ тарихий воқеаларни қоғозга туширишга аҳд қилади ва қўлига қалам олади. Шу тариқа 1585-1587 йилларда «Ҳумоюннома» номли тарихий асарнинг қўлёзма нусхасини ёзиб тугатади. У ўз асарида Ҳумоюн ҳукмронлиги даврини ёритишни мақсад қилиб қўяди ва шу давр воқеаларини кенг тасвирлайди, шу боис ўз асарини «Ҳумоюннома» деб атайди.

Гулбаданбегим ўз асарида Бобур мирзони «Бобом ҳазратлари», «Фирдавс макон ва жаннат ошиён Ҳазрат» деб атайди. Маълумки, унинг отасига сарой аҳли Мирзо Бобур деб мурожаат қилган. Бир қувончли воқеа туфайли мазкур атама ўзгарган. Буни Гулбаданбегим асарида шундай баён этади: «Фирдавс маконнинг катта ўғиллари ҳазрат Ҳумоюн подшоҳ тўртинчи — зулқаъда кечаси — сешанба куни… Кобул аркида, офтоб ҳут бурчагида турганда туғилдилар. Ўша йили ҳазрат фирдавс макон амирлари ва бошқаларга: «Энди мени Бобур подшоҳ деб атанглар», деб буюрдилар. Ҳумоюн подшоҳ туғилмасларидан бурун Мирзо Бобур деб аташ расм эди. Чунки бутун подшоҳзодаларни «Мирзо» деб атаб, ўзларини эса Ҳумоюн подшоҳ туғилган йилларидан «Бобур подшоҳ» деб аташга буюрдилар».

Асар муаллифи «Ҳумоюннома»да воқеаларни аниқ, таъсирли жумлалар билан тасвирлашга эришган. Бобурнинг Ҳиндистондаги Панипат остонасида олиб борган жанги баёни бунга мисол бўлади. У жанг майдонидаги айрим муҳим воқеа-ҳодисаларни ўзининг ва жангда қатнашган хеш-ақраболарининг муфассал ҳикоялари билан тўлдиради. Айрим ҳолларда эса бўлиб ўтган муҳорабанинг кичик тафсилотларигача аҳамият қаратади. Унинг ёзишича, Панипат жангида Бобурнинг ихтиёрида 12 минг аскар бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи жанг кўрмаган савдогар ва бошқа касб эгалари эди. Душман қўшини эса бир неча карра кўп, қўшин таркибида жанговар филлар ҳам бор эди. Шундай бўлса-да, Бобур саркардалик салоҳиятини ишга солиб, жангда ғолиб чиқади. Гулбаданбегимнинг ёзишича, Бобур ғалаба шарафига жанг қатнашчиларига уч кун хурсандчилик қилишни буюради.

Гулбаданбегим 1529 йилгача Кобулда яшаган. Сўнг Бобурнинг алоҳида таклифи билан Аграга онаси билан келган. Бобур уларни Кўли Жалоли деган жойда пешвоз чиқиб кутиб олади. Бобур қизини кўп йиллардан буён кўрмагани боис уни жуда соғинган, шунинг учун унга бутун оталик меҳру муҳаббатини изҳор қилади. Буни Гулбаданбегимнинг ўзи шундай тасвирлайди: «Подшоҳ бобом менга тўққизта туя, икки тўққиз от ва икки маҳофа юкланган бошқа от юборган эдилар.

…Ҳазрат бобом олдиларига бориб кўришиб, оёқларига ўзимни ташладим. Ҳазрат кўп ҳолу аҳвол сўрадилар. Бир неча вақт тиззаларига олиб ўтирдилар, шу вақтда ўзимни шундай бахтли ҳис қилдимки, уни тасвир қилиб бўлмайди».

Гулбаданбегим отаси билан Дебалпур, Агра ва Сигири атрофларига саёҳат қилади. Жамму дарёсининг иккала қирғоғи бўйлаб қурилаётган биноларни ва тош саройни томоша қилади. Сигиридаги боғда Бобур неча чиройли бинолар қурган, Гулбаданбегим ёзганидек, уларнинг бирида Бобур «Бобурнома» устида иш олиб борган.

Гулбаданбегим Аграда рўй берган воқеаларни тасвирлар экан, отаси руҳиятида юз берган ўзгаришларни баён этади. Бобур тахтни ўғли Ҳумоюнга топшириб, ўзи эса Аградаги «Зарафшон» боғининг бир бурчагида яшашни ихтиёр этади. Гулбаданбегим буни қуйидагича ёзади: «Кўнглим салтанат ва подшоликдан олинди. Шу «Зарафшон» боғида бир бурчакда ўтирсам, менинг хизматим учун Тоҳир офтобачи ҳам етиб ортади, подшоликни Ҳумоюнга топширсам». Ҳақиқатан ҳам Бобурда шундай руҳий тушкунлик юз берган. Бу ҳолатни унинг

Неча даврон ғуссаси бўлғай менинг жонимга хос,
Кошки ўлсам, дағи ғуссадан бўлсам халос

деб ёзган байти ҳам исботлайди.

«Ҳумоюннома»да Бобур ҳаётига, хусусан, унинг ўлимига оид маълумотлар бор. Асарда ёзилишича, Гулбаданбегим, онаси ва бошқа бегимлар Бобур билан Дебалпурга сайр-саёҳатга чиққанларида Ҳумоюннинг касал бўлиб қолгани ҳақида хабар келади. Улар саёҳатни тўхтатиб, дарҳол Деҳлига қайтиб келишади. Воқеанинг давомини қуйидаги иқтибосдан билиш мумкин: «Ҳазрат келиб касални кўришлари билан нуроний чеҳралари кулфат ва хафаликка кўмилди… У киши касал ётган вақтда подшоҳ ҳазратлари ҳазрат Муртазо Али (худо унга карам қилсин) мозорига борувчи кишини истадилар…

Ўша борувчидан, худоё, агар жон ўрнига жон бериш мумкин бўлса, менким Бобурман, умри жонимни Ҳумоюнга бағишлайман, деб дуо қилишни сўрадилар. Шу куннинг ўзиёқ жаннатмакон ҳазратнинг тоблари қочиб қолди. Ҳумоюн подшоҳ эса ўз бошларидан сув қуйиб ташқарига чиқдилар ва кўрган-келганларни қабул қилдилар… Жаннатмакон ҳазрат яқин икки-уч ой касал бўлиб ётиб қолдилар. Тўққиз юз ўттизинчи йил жумодул ойининг бешинчи куни — душанба куни вафот таърихларидир».

Қайд этиш жоизки, ўрта асрларда аёллар адабий-ижтимоий ҳаётда у қадар кўзга ташланмайди. Фақат икки аёл тарихчини истисно қилганда. Уларнинг бири византиялик малика Анна Комнен бўлиб, у ўз отаси Алексей I Комнен ва онаси тарихини яратган. Шарқлик Гулбаданбегим эса «Бобурнома»нинг давоми деб ҳисобланган «Ҳумоюннома» асарини ёзиб, Бобурдан сўнг Акбаршоҳ ҳукмронлигигача бўлган мураккаб давр тарихини тасвирлаган. Унинг ягона нусхаси Британия музейида сақланмоқда. 1860 йиллар ўртасида Ҳиндистонга келиб ўрнашиб қолган инглиз полковниги Ҳамильтон қўлга киритган асарни полковникнинг беваси кейинчалик Британия музейига сотган. 1900 йилга келиб, Шарқ адабиёти бўйича мутахассис олима Аннета Сюзан Бевериж асар таржимаси устида иш бошлаган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Бобур ўзи барпо этган давлат, салтанатнинг султони, буюк ҳукмдори даражасига кўтарилди. Ўз мулкида бошқарув тизимини маҳкам тутиб, уни моҳирлик билан идора қилди. Унинг авлодлари Ҳинд диёрида 332 йил умргузаронлик қилишди. Ўша давр тарихининг ёрқин кўриниши «Бобурнома»да акс этган бўлса, «Ҳумоюннома» бу асарнинг мантиқий давоми бўлди. Ҳатто «Бобурнома»даги оддий далилларни чуқур ҳиссиёт билан тасвирлаши асарнинг ўқишлилигини таъминлади ва бой илмий меросни ўрганишда муҳим тарихий асар даражасига кўтарилди.

Манба: www. qashqadaryogz.uz

ГУЛБАДАНБЕГИМ ВА УНИНГ «ҲУМОЮННОМА» АСАРИ
ИНГЛИЗ ОЛИМАСИ ТАЛҚИНИДА
Халисов Ш. Ф. — ТВДПИ ўқитувчиси
022

031Таниқли инглиз адибаси Маргарет Румер Годеннинг номи (1907-1998) шоира, журналист ва тарихий асарлар муаллифи сифатида Буюк Британия ва Хиндистон адабий жамоатчилиги орасида кенг миқёсда маълум. Унинг турли мавзудаги олтмишдан ортиқ асарлари нашр этилган. М.Р.Годеннинг ёшлик даври Ҳиндистонда ўтган, бу қадимий, сирли ва мафтункор юрт адибани ўзига ром қилган эди.

«Гулбадан (Захириддин Мухаммад Бобурнинг қизи Гулбадан бегим шахсига чизгилар)» асари 1980 йилда яратилган бўлиб, буюк шоҳ ва шоир Захириддин Мухаммад Бобурнинг оқила қизи, темурий малика, муаррих Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни муаллиф қизиқарли илмий-публицистик йусинда ҳикоя қилади. Мазкур асар инглиз тилидан ўзбек тилига Холида Суфиева томонидан ўгирилган, Хайриддин Султонов ва Ғофуржон Сатимов мухаррирлигида 2007 йил «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик комианияси бош таҳририяти томонидан чоп этилган.

Асарнинг инглиз тилидаги нусхаси «Gulbadan» (Portrait of a Rose Princess at Mughal Court) деб номланиб, китоб 1981 йил Нью-Йоркнинг The Viking Press нашриёти томонидан чоп этилган. У тўртта боб, миниатюра ва фойдаланилган адабиётлар руйхати ҳамда бобурийлар давлатининг харитасидан иборат. Рисоланинг 6-7 саҳифаларида Гулбадан бегимнинг «Хумоюннома» асари қулёзмасининг бир бетидан намуна келтирилган ва бобурий ҳукмдорлар шажараси берилган. Муаллиф Ҳиндистонда уч ярим асрдан зиёд вақт ҳукм сурган бобурийлар салтанатининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган, ноёб истеъдод ва акл-заковат соҳибаси Гулбадан бегимнинг шахсиятини уша даврнинг мураккаб ва долғали тарихий вокеалари, тожу тахт курашлари, инсон руҳининг поёнсиз ғалаёнлари билан боғлик ҳолда ўзига хос талқин ва маҳорат билан акс эттиради.

Мазкур рисоланинг ўзбекча нашри сўзбоши ва тўрт қисмдан иборат бўлиб, асарнинг кириш қисмида муаллифнинг қисқача ҳаёти ва ижоди, яратган асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. Рисоланинг биринчи қисми «Бобуршоҳ даври» деб аталиб, унда Гулбадан бегимнинг таваллуд топиши, бобурий малика ва шаҳзодалар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, рисолада Заҳириддин Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо, онаси Қутлуғ Нигорхоним тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Иккинчи кисм «Бобуршоҳ» деб номланиб, унда Бобурнинг Қобул ва Ҳиндистонга қилган юришлари, уша даврдаги ижтимоий-маданий ҳаёт, Бобур Мирзонинг вафоти тўғрисидаги вокеалар ҳикоя қилинади. Рисоланинг учинчи қисми («Ҳумоюн ҳукмронлиги даври»)да Ҳумоюншоҳнинг тахтга ўтириши ва ҳукмдорлик даври акс эттирилган. Рисолада ҳикоя қилинишича, Гулбадан бегимнинг икки нафар уғли ва бир қизи бўлган. Бундан ташкари асарда Комрон Мирзонинг энг садоқатли хотини Моҳичечак бегим вафодорлик рамзи сифатида тилга олинади. Рисоланинг сўнги қисми «Акбаршоҳ ҳукмронлиги даври» деб номланиб, унда Акбаршоҳ давридаги Ҳиндистондаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаёт, шунингдек, Акбаршоҳ ва Гулбадан бегимнинг вафоти тўғрисидаги воқеалар баён этилади.

Таржимон ушбу асарни ўзбек тилига катта меҳнат билан ўгирган ва тузатишлар килган. Асардаги вокеа-ҳодисалар санаси ва жой номлари ҳамда исмларда тулдиришлар бор. Жумладан, асл нусханинг 14 саҳифасидаги «Не had crossed the Indus into Hindustan before and won the battle of Bajaur, but this time, when Gulbadan watched him set out in 1525, he was not planning to return.» жумласини ўзбек таржимони «Бобур 1519 ва 1520 йилги Ҳиндистон сариюришларида Ҳинд дарёсини кечиб ўтиб, мамлакат ҳудудига анча кириб борган ва ҳатто Бажурдаги жангда ғолибликни ҳам қўлга киритган эди. Бу сафар у яна Қобулга қайтиб келиш ниятида эмас эди» (12-бет) деб ўгиради. Мутаржим Бобур Ҳиндистонга қилган юришининг санаси ва Қобул манзилига ҳам аниқлик киритиб кетган. Шунингдек, инглиз тилидаги нусхада «Не spoke only Turki» (р.24), яъни «У фақат туркийда сўзлашар эди» деб берилган бўлса, таржимон уни «Бобур туркий ва форсий тилларни мукаммал билган» тарзида тўлдирган (23-бет). Инглиз адибаси айрим шахслар исмлари ўрнига «Хоним» дея мурожаат қилган бўлса, рисоланинг ўзбекча нашрида улар тўғрилаб кетилган. Масалан: «The Lady heard of this and sent for my…taster…Ahmad and» (p.38) ўзбекчада «Бу ҳайриятни Байда эшитиб, Аҳмад чошнигиргаким» (38-бет) тарзида ўгирган ва Иброхим Лудийнинг онаси Малика Байда исмини аниқ айтиб ўтган. Булардан ташкари «Babur’s death took place on December 26th, 1530» (p.69) гапи ўзбек тилидаги таржимада «Бобур 1530 йилнинг 25 декабрида ёруғ олам билан видолашди» (75бет) деб берилади ёки «…on October 5th, 1542, there was born his Imperial Majesty, the world’s refuge and conqueror, Jalalu-d-din Muhammad Akbar» (p.90) жумласи «1542 йилнинг 12 августида кейинчалик дунёга келган Ҳазрат Олампаноҳ Жаҳонгир Жалолиддин Муҳаммад Акбар Подшоҳи Ғозий номи билан машҳур бўлган ворис таваллуд топди» (103 бет) деб ўгирилган. Асарнинг 98-бетидаги «It was November, 1545 and on the 12th of the same month» гапи ўзбек тилига «Бу вокеа 1545 йил ноябр ойининг 18 кунида руй берди»(114бет) тарзида акс этган.

Шуни таъкидлаш жоизки, асл нусхада баъзи-бир жойлар айрим сабаблар туфайли таржимон томонидан тушуриб қолдирилган. Жумладан, инглизча нашрнинг 38-бетидаги «…in some schools children have to learn the whole six thousand two hundred verses by heart» (Айрим мактабларда болалар барча олти минг икки юзта сурани ёд олишлари керак) жумласи ўзбекча нашрда «Ҳаттоки узоқ қишлоқ мактабларида ҳам болалар чордона қуриб утирган ҳолда домласи ортидан илоҳий сураларни бирма-бир такрорлаб, ёд олишлари шарт эди» (36-бет) сифатида ўгирилиб, таржимада суралар сони берилмаган. Рисоланинг 65-бетида «…and the two, mother and son, like Jesus and Mary, says Gulbadan, the only time she alludes to the Christian Holy Family, set out for Agra» жумласи ўзбекчада «У ерда она ва бола худди Исо ва Марямдек, — деб ёзади Гулбадан, — Аграга қайтиб кетишди» (70-бет) тарзида берилган ва аслиятдаги «…the only time she alludes to the Christian Holy Family» қисми таржимада тушириб колдирилган. Балки бу ерда муаллиф христиан динини улуғлаш мақсадида ушбу жумлани бергандир. Учинчи бобнинг бошида «During the ten years after the death of his Majesty (my father) the people dwelt in repose and safety, obedience and loyalty» (p.70) жумласи ўзбек тилига «Фирдавс макон Ҳазрат (Бобуршоҳ) вафотларидан кейин жаннати Ошиён (Хумоюншоҳ) ўн икки йил давомида Ҳиндистонда ҳукмронлик қилдилар. Фуқаро тинчлик ва осойишталикда умргузаронлик қилди, у кишига буйсиниб, итоатда бўлди» (78-бет) тарзида муфассал ва тулдирилган ҳолда ўгирилган. Аслиятдаги «ten years» («ўн йил») ўзбекчада «ўн икки йил» деб тўғрилаб кетилган, лекин 31-бетдаги «when writing of these ten years» жумласи ўзбек тилида «уша ўтган ўн йил ҳақида мамнуният билан ёзганида» (81 -бет) деб тўғридан-тўғри ўгирилган. Бизнингча, бу ерда учинчи бобнинг бошида берилганидек «ўн йил» урнига «ўн икки йил» деб берилганида икки сана бир-бирига мос тушган бўлар эди. Рисоланинг 99- бетидаги «All the people were dressed in green. Green was the Prophety’s colour» (Барча кишилар яшил кийимда эдилар. Яшил-Пайгамбаримиз ранглари эди.) жумласи таржимада тушириб колдирилган (116-бет).

Муаллиф рисолани яратиш жараёнида Гулбадан бегим «Хумоюннома» асарининг А.С. Бевериж томонидан инглиз тилига қилинган таржимасидан, шунингдек, қушимча манбалар сифатида Захириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» ва Абул Фазлнинг «Акбарнома» асарларига ҳам мурожаат қилган, маълумотларни тўлаконли бўлишига эришган. Ушбу рисола уч буюк ҳукумдор — Бобуршоҳ, Ҳумоюн Мирзо, Акбаршоҳ ҳукмронликлари даврини ўз ичига олган.

Ушбу тарихий рисола бобурийлар сулоласи, хусусан, унинг беназир фазилатларга эга бўлган ажойиб вакиласи Гулбадан бегим хакидаги тушунча ва тасаввурларимизни янада бойитишга хизмат қилади.

M: www.fikr.uz

Яна шу мавзуда: Суйима Ғаниева. Ҳар кимки, мени сўрса, саломимни дегил!

031

252

(Tashriflar: umumiy 2, bugungi 1)

Izoh qoldiring