Sakkiz foyda haqida hikoya va sakkiz nasihat

09
Эй, фарзанд… кел, Шақиқ Балхийнинг ҳамсуҳбатларидан бўлмиш Ҳотамул Асамдан (Аллоҳ ҳар иккисини раҳмат қилсин) яна бир муқобил ҳикояга қулоқ сол: «Бир куни Шақиқ Ҳотамдан сўрадилар:

САККИЗ ФОЙДА ҲАҚИДА ҲИКОЯТ
ВА САККИЗ НАСИҲАТ

Имом Ғаззолийнинг «Айюҳал валад» асаридан
033

САККИЗ ФОЙДА ҲАҚИДА ҲИКОЯТ

 http://www.dreamstime.com/royalty-free-stock-photo-monochrome-oriental-ornament-illustration-vector-format-image55095885   Эй, фарзанд… кел, Шақиқ Балхийнинг ҳамсуҳбатларидан бўлмиш Ҳотамул Асамдан (Аллоҳ ҳар иккисини раҳмат қилсин) яна бир муқобил ҳикояга қулоқ сол: «Бир куни Шақиқ Ҳотамдан сўрадилар: «Мана, ўттиз йилдирки, сен билан мен ҳамсуҳбат. Айт-чи, шу давр ичида бундан нима наф кўрдинг?» Ҳотам айтдилар: «Шу ўрганган илмимдан саккиз фойда олдим. Умид қиламанки, шу саккиз фойда мени ўтдан (жаҳаннам ўтидан) сақлашга кифоя қилади». «Бу нечук фойда?» деб сўраганларида, жавоб бердилар: «Биринчи фойда шулки, халққа юз тутдим ва кўрдимки, ҳар бирининг маҳбубию маъшуқи бор. Баъзи маҳбублар то ўлим шарбатинм тотгунча ҳамсуҳбатдирлар. Баъзи маҳбуб-маъшуқлар қабр ёқасигача бирга бўлишади. Кейин унинг ёлғиз ўзини (оламдан ўтганини) қабрга қўйиб қайтишади, бирон-бир маҳбуб ёки маъшуқ йўқки, маҳбуби ё маъшуқи билан қабрга кирса… (Оламдан ўтгач) бу маҳбуб ё маъшуқларнинг биронтаси унга ҳамдард ҳам бўлолмайди. Шуларни ўйлаб, ўзимга айтдим: энг афзал маҳбуб улким, киши билан бирга қабрга киради ва ҳамдардлик қилади. Ўзимга эзгу амалдан бошқа садоқатли маҳбубни топмадим ва уни дўст тутдим — токи ул қабримда мен учун ёруғ нур бўлсин ва ёлғиз қолдирмасин.

Иккинчи фойда — халққа юз тутдим ва кўрдимки, барчалари кўнгил тусаган мақомга эргашиб, нафси тплаган нарсаларга ошиқишадп. Буни кўриб, Аллоҳ таолонинг шу сўзларини эсладим: «Кимики Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беришдан қўрқиб, нафсини ёмон йўллардан қайтарса, албатта, жаннат унинг жойидир». Аниқ билдимки, Қуръон — ҳақ ва рост. Дафъатан Аллоҳнинг ибодатига рози бўлиб, бўйинсунмагунча нафсимга қарши турдим, унга қарши уруш очиб, ёмон тилаклардан қайтаришга енг шимардим.

Учинчи фойда шу бўлдики, кўп инсонларни кўрдим, мол-дунё учун елиб-югуришади, тўплаган молларини маҳкам ушлаб, хайрли ва савоб ишларга сарфлашмайди. Буни кўриб Аллоҳ таолонинг сўзини эсладим: «Сизларда бўлган молу бойликлар тугайди. Аллоҳ ҳузуридаги бойликлар туганмас». Бу дунёда нимаики бойлик орттирган бўлсам, Аллоҳнинг розилиги учун барчасини сарф этдим ва унинг ҳузурида менга захира бўлсин деб камбағалларга тарқатдим.

Тўртинчи фойда — баъзи халқни кўрдим: «Бизнинг обрў-иззатимиз қавмимиз ва қариндошларимизнинг кўплиги туфайли», деб шунга мағрурланишади. Баъзи халқлар ўзларининг обрў-иззатлари сабабини моддий бисоти ва фарзандларининг кўплигида кўришади ва бу билан фахрланишади. Бошқалари эса ўз обрў-эътибори баландлиги боисики бировларга зулм қилкб, мол-мулкини зўравонлик билан тортиб олишда деб билса, яна бир тоифа борким, ўз мол-дунёсини нолойиқ жойларга исроф қилиб сарфлашда деб гумон қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло сўзи ёдга тушади: «Батаҳқиқ, сизларнинг обрў-иззатли бўлишингиз Аллоҳдан қўрқиб тақво қилганингиздадир». Бас, тақвони ихтиёр этиб, Қуръоннинг ҳақ ва ростлиғига иймон келтирдим. Ҳалиги кишиларнннг фикр ва гумонлари ботил ва ғофилликларидан далолатдир.

Бешинчи фойда шу бўлдики, инсонларни кўрдим, баъзилари баъзиларини мазаммат, ҳақорат ва ғийбат қилурлар. Бунинг баҳонаси бандаларнинг мол-дунё, мансаб, мартаба учун бир-бировига ҳасад қилишида, деб билдим ва Аллоҳ таолонинг шу сўзларини эсга олдим: «Мен уларнинг бу дунёда тўкис яшамоқлари учун етарли ризқ-насибаларини бўлиб бердим». Билдимки, ризқ-рўз тақсимоти азалдан Аллоҳ таоло томонидан белгиланган экан. Бас, ҳеч бир кишига ҳасад қилмасдан, Аллоҳнинг қисматига рози бўлдим.

Олтинчи фойда шулким, одамларни кўрдим, бир-бировларини ўткинчи дунёнинг мансаб-мартабаси, ҳою ҳаваси туфайли душман тутиб, ўзаро ғараз-адоват сақлайдилар. Шунда Аллоҳнинг сўзини эсладим: «Шайтон сизларнннг душманингиздир. Шайтонки ўзингизга душман деб билинг». Ва билдимки, шайтондан ўзгани душман гумон этмоқ жоиз эмас экан.

Еттинчи фойда бул эрурки, баъзи бир кишиларни кўрдим, егулик, тирикчилик важидан, бойлик тўплаш илинжида жидду жаҳд ила елиб-югуриб, ўзларини ўтга-чўққа уриб, қийнаб юришибди: тирикчилик қиламан, деб ҳаром шубҳалардан ҳам парҳез қилмасдан, қадрини пастга уриб, ўзини хор этиб… Шунда Аллоҳ таоло сўзини хотирладим: «Ер юзидаги барча махлуқларнинг ризқини берувчи ёлғиз Аллоҳ таолодир». Бас, иқрор бўлдимки, ризқим Аллоҳнинг инон-ихтиёрида экан ва унинг ибодати ила машғул бўлдим. Бошқа тарафлардан умидимни уздим.

Ниҳоят, саккизинчи фойда бул бўлди: «Қай бир бандани кўрмай суянчиғи, таянадигани ўзига ўхшаган яна бир банда, яъни, яратилмишдирким, шу махлуққа суянади. Баъзиси пулига баъзиси бисотига, баъзиси касб-ҳунарига ва яна баъзиси, ҳали айтганимдек, ўзига ўхшаган ночор махлуқ —тяратилмишга таянади. Шунда Аллоҳ таолонинг ушбу каломи ёдимга тушди: «Кимики Аллоҳ таолога таваккал қилса (суянса), Аллоҳ уни кифоя қилувчидир. Албатта, Аллоҳ у кишининг ишини мукаммал қилувчидир». Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло ҳар бир нарса ва ҳодисани ўз тақдири билан ато этган. Бас, Аллоҳ таолога таваккал қилдим — у менинг кифоя қилувчимдир, у менинг онқадар буюк суянчиғимдир».

Шақиқ Балхий айтдилар: «Мен Таврот, Забур, Инжил ва Қуръонни кўздан кечирдим. Шу тўртала китоб мана шу саккиз фойдага буюриб, шундан амр қилади. Кимики шу саккиз фойдага амал қилса, шу тўрт самовий китобга амал қилган бўлади».

Эй, фарзанд…ҳикоятдан билдингки, кўп илм эмас, балки кўп амалга муҳтож экансан.

САККИЗ НАСИҲАТ

http://www.dreamstime.com/royalty-free-stock-photo-monochrome-oriental-ornament-illustration-vector-format-image55095885Эй, фарзанд, сенга саккиз насиҳат қилурман, қабул эт, токи қилган амалларинг рўзи қиёматда ўзингга душман бўлмасин. Бу саккиз амалдан тўртига риоя қил, қолган тўрттасидан воз кеч! Ушбу тарк қилмоқ жоиз бўлган тўрт амалнинг биринчиси — биров билан ҳеч бир масала устида тоқатинг тоқ бўлгунча баҳслашиб, низо чиқадиган даражада тортишма. Чунки бунинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ. Риё, ҳасад, кибр, гина, адоват, мағрурланиш ва бошқа иллатлар энг ёмон хулқларнинг манбаидир. Башарти ҳамсуҳбатинг ё сен билан аҳли жамоа ўртасида бир масала чиқиб қолсаю шу муаммонинг ечимсиз кетишини истамай ҳақни изҳор қилмоқчи бўлсанг, бу ҳолда, майли, мунозарага рухсат берилади. Фақат, бунинг икки аломати бор: бири масаланинг ҳужжати, ҳақиқий далили сенинг тилингдан чиқадими ё ҳамсуҳбатинг томонидан изҳор бўладими — жиззакилик қилмай, буни ўзингга ҳақорат билмай, ҳақ гапни тан олишинг лозим. Иккинчиси — баҳс халойиқ қуршовидан кўра, хилват жойда бўлгани маъқул. Негаки, баҳсдан мурод билағонлигингни бошқаларга кўз- кўз қилмоқ эмас, балки Аллоҳнинг ризолигидир.

Билгилки; сен учун мураккаб, бир қадар мушкул бўлган масалаларни олиму донишмандлардан сўраб билмоқ худди оғриқ қалбни ҳозиқ табибга даволатгандек бир гап. Мазкур қийин масала ечилиши билан қалбнинг марази шифо топгандек бўлади.

Эй, фарзанд, ёдингда бўлсин, нодон, жоҳил одамларнинг қалблари касал, бемордирким, уларни даволовчи табиблар, олимлару донишмандлардир. Аммо нодон «олим» бунга қодир эмас. Фақат ҳақиқий, комил (табиб) олимгина, башарти касалнинг шифо топишига кўзи етса, даволай олади, ўз навбатида бемор ҳам муолажани қабул қилади. Мабодо тузалмас дардга чалинган бўлса-чи? Ҳозиқ табиблар муолажани қабул қилмайдиган бундай касални олдиндан билиб, беҳудага овора бўлишмайди.

Эй, фарзанд, билгилки, нодонлик иллати тўрт нав бўлур: фақат бир нави дори-давони қабул қилгувчи, қолган уч нави эса бундан мустасно. Ушбу уч навдан бириси шулки, кимдир сенга ҳасад, ғазабга қоришиқ бир савол берса ва унинг саволига ибо билан, чиройли жавоб қайтарсанг ё адоватга яхшилик ила муносабатда бўлсанг ҳам, сенга бўлган ғазабу нафрати зиёда бўлаверса… Яхшиси, бундай одамнинг саволига жавоб излаш билан машғул бўлмай, сукут қил: аҳмоққа жавоб — сукут…

Аллоҳ таоло Қуръони каримда хабар беради: «Эй Муҳаммад, Қуръондан юз ўгирган кишилардан сен ҳам юз ўгир. Улар бу дунё ҳаётидан бошқани хоҳламайди ва ҳавойи нафсига эргашиб ҳалок бўлади». Дарҳақиқат, ҳасад қилувчи нимаики, неки демасин, бари-барини ўтга ёқади. Бир сабаб бўлиб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтдилар: «Олов ўтинни еганидек, ҳасад инсондаги барча яхшиликларни еювчидир». Иккинчиси (нодонликнинг иккинчи нави) — муолажани қабул қилмайдиган касаллик бўлиб, бу аҳмоқликдир. Чунончи, Исо алайҳиссалом демишлар: «Ўликни тирилтиришга қурбим етди, илло аҳмоқнинг давосиға ожиз қолдим». Аҳмоқ шундай кишиким, қисқагина муддатда ақлий ва шаръий плмлардан нари-бери хабардор бўлади-да, дуч келган одам билан шу ўрганганлари юзасидан мунозарага киришиб, тортишиб юради. […]

Ваъз айтурда эҳтиёт бўлмоғинг лозим, ваъз айтишдан мақсадинг — аҳли мажлисни қойил қолдириб, кайфиятларини ўзгартириб, «Оҳ, қандоқ олиймақом ваъз бўлди!» дея ёқа йиртиб, ўз меҳр-муҳаббатларини изҳор этмоқларидан иборат бўлмаслиги даркор. Чунки буларнинг ҳаммаси риёга яқиндир. Риё комил ғафлатдан туғилади. Балки ваъз ўқишдан асосий мақсадинг халқни фоний дунёдан охиратга чақириш, гуноҳдан ибодатга, очкўзликдан парҳезкорликка, бахилликдан саховатга, охират гумонидан комил ишонч-эътиқодга, ғафлатдан ҳушёрликка, кибрдан тақвога даъват этмоқ бўлснн. Ва улар қалбига охират ишқинн жо-бажо эт, бу ўткинчи дунёга нафрат уйғотиб, унга кўнгил бермасликнинг ва ибодатнинг йўлларини ўргат!

Яна шуниси борки, «Аллоҳнинг карам-марҳамати кенг, раҳмати бисёр» деб халқни мағрурлантириб қўйма! Чунки бундан улар кўнглида ғурур, ғолиблик туйғуси пайдо бўлади ва шариат йўлига кирмасдан, Аллоҳ рад этган ишлар билан шуғулланиб, ёмон хулқлар орттиришади. Бунинг ўрнига дилларига келажакда (қиёматда) бўладиган даҳшатли ҳодисалар билан қўрқув бахш эт, шояд ботинларидаги бемаза иллатлар ўзгариб, зоҳирларидаги ёмон амаллар яхши аъмол ила ўрин алмашинса, тоат- ибодатга меҳру рағбат қўйиб, илгари ҳеч бир тортинмасдан қилган гуноҳларидан тавба қилишса, қайтишса…

Энди (ўша саккиз насиҳатнинг тарк қилишинг лозим бўлган тўрт амалидан) учинчиси баёнига келдик: подшо, амирлару хонларга ўзингни яқин тутиб, ҳамсуҳбат бўлма ва уларга тамаъ кўзи билан қарама. Чунки улар билан бирга ўтириш, улфат тутиниш, аралашиб ҳамсуҳбат бўлишда буюк офатлар бор. Ва мабодо бирга ўтириб-туришга маҳкум бўлсанг, ўзингни бундайларни мақтаб, таъриф-тавсифлашдан йироқ тут! Зеро, фосиқу золимлар мақталган вақтда Аллоҳ таоло ғазаб қилади. Кимики золиму фосиқлар умрию мансаб-мартабаси боқийлиги учун дуога қўл очса, Аллоҳ таоло халқ этган (яратган) ерда туриб гуноҳ қилишни ўзига раво кўрибди. Ахир, золиму фосиқларнинг гуноҳдан бошқа ишлари йўқ-ку.

Ниҳоят (тарк қилишинг лозим бўлган тўрт амалнинг) охиргиси: ёдингда бўлғайким, амиру хонлар ҳадясини ҳаргиз қабул қилмагайсен, агарчи бу ҳалолдан келган бўлса ҳам. Зеро, ҳокимлардан қилинган тамаъ динни ҳам, қалбни ҳам бузади. Яъни, ҳадяларни қабул қиларкансан, бу қилмишинг билан сенда охиратни бериб, дунё олиб қолиш ва ўшалар томонига ён босиш, халққа қилган жабр-зулмларига розилик, хайрихоҳлик майллари пайдо бўлади. Бунинг номини фасодкорлик дейдилар. Дейлик, сен улардан арзимаган миқдорда совғалар қабул қилдинг ҳам. Шунда ҳалиги мукофотинг «сеҳру жодуси» ила беихтиёр золимларни дўст тутиб қоласан. Золимники дўст тутгач, унинг умри- мартабаси зиёда бўлиши, боқий қолишини хоҳлашинг ҳам табиий. Кимики золим ҳукмдорнинг умрию мансаби боқий қолишига тилакдош бўлса, Аллоҳ бандаларига ул ҳокимнинг зулм етказишига ва оламни хароб этишга розилиги аломатидир. Мана шундай кишилар (ҳокимлар) билан дўст тутинишинг динни ғорат қилиб, иймон саломатлигини таҳлика остида қолдиришга олиб келади, билки энг зарарли иллатдир бу.

Эй, фарзанд, шайтон ҳийла-найрангига учмаслигинг лозим бўлади. Шайтон сенга: «Золимлардан тиллаю бойликларни олганинг маъқул, улар ёмон йўлларга сарфлагандан кўра, сен бева-бечора, камбағал-мискинларга тарқат, заифларга нафақа қил!» дея ҳийла қилади. Сен шайтоннинг бу найрангидан ғофил бўлма, алданма! Чунки бу шайтон шу тариқа кўпгина иймони бут инсонларнинг ҳисобини ҳал қилди. Бу шайтоний васвасада кўпгина яширин офатлар бор. Мабодо мазкур ҳолатлар тўғрисида батафсил билмоқ истасанг, «Эҳёу улум» китобига мурожаат эт.

Энди (ўша саккиз насиҳатнинг риоя қилишинг лозим бўлган тўрт амалидан) биринчиси баёни: Аллоҳ таолога муомала-муносабатинг қандай бўлмоғи керак? Бу шундайки, бамисоли сотиб олган қулинг қай йўсин муомала қилса, сенга маъқул келиб, рози бўлсанг, Аллоҳга ҳам шундай — сендан рози бўладиган тарзда муомалада бўл! Қулингнинг қай бир муомаласидан ранжисанг, Аллоҳ ҳам сенинг шундай муомалангдан рози бўлмайди. Бундай ёмон муомалани Аллоҳга ҳаргиз раво кўрма, ахир, ул зот сенинг ҳақиқий хўжайининг-ку.

Энди тўрт яхши амалнинг иккинчиси: ҳар вақт кишилар билан бир иш қилмоқчи бўлсанг, ўзингга манзур ва маъқул келган нарсани уларга ҳам раво кўр. Чунки ўзига дўст тутган нарсани бошқа бир мусулмон биродарига ҳам соғинмагунча ҳеч бир банданинг иймони комил бўлмайди.

Учинчи насиҳат (амал) қуйидагича: агар мутолаа қилиб, илм олсанг, бу илминг нафсингни поклаб, қалбингни ислоҳга келтирсин. Агар умринг охирлаб қолганини сезсанг, мантиқ, усули каломга ўхшаш бефойда илмлар билан машғул бўлма. Чунки бу илмлар охиратда сенга ҳеч фойда бермас. Балки қалбингни шак- шубҳадан поклашга, нафсинг сифатларини танишга ва дунё алоқаларидан юз ўгиришга киришмоғинг жоиздир. Токи нафсингни ёмон хулқлардан тозалаб, унга яхши сифатлар билан оройиш бериб, Аллоҳ муҳаббати ила машғул бўлгайсен. Нечукким, пишиб қолган одам ҳеч қанча вақт ўтмай фоний дунёни тарк этмоғи тайин. Шу боис бир кун умринг қолган бўлса ҳам, қалбни мусаффо этиб, нафсни поклашга хизмат этувчи илм билан шуғулланиб қолмоқ зарур.

Эй, фарзанд, шу сўзим ҳамиша қулоғингда бўлсин ва танангда обдан ўйлаб кўр, ундан ҳаттоки нажот топгайсан: агар сенга «бир ҳафтадан кейин подшоҳ зиёратингга келади», деб хабар беришса, аминманки, шу қисқа вақт ичида олампаноҳнинг назари тушадиган хоҳ ҳовли-жойинг, хоҳ кийим-кечагингу аъзойи-баданинг, хоҳ емиш-емагинг бўлсин — барини ораста этиб, ювиб-тарашдан, «қутлуғ ташриф»га тайёргарлик кўришдан бошқа иш билан шуғулланмайсан. Сен нозикфаҳмсан, нималарга ишора этаётганимни илғаётгандирсан? Зийрак фаҳмга бир сўз, оқилга бир ишора кифоя, дейишади. Ҳар қалай, бу дунёнинг подшоҳи учун, унинг назари тушиши мумкин бўлгани учун шунчалар елиб-югурдингу подшоҳларнинг подшоҳи бўлмиш ҳақиқий подшоҳинг — Аллоҳ назари хаёлингга келмадими? Лекин Аллоҳ таолонинг назари қалбдан бошқа жойга тушмайди. Бинобарин, қалбингни дунёингдан ҳам покроқ, тозароқ тут! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларнинг сувратларингу амалларингга қарамайди. Унинг нигоҳи қалбларинг ва ниятларингга қаратилгандир». Агар қалбий ҳолатлар борасида билмоқ истасанг, «Эҳёу улум» ва бошқа тасниф этган китобларимга мурожаат қил. Нечукким, қалб илмини билмоқ фарзи айндир. Аллоҳнинг фарзларини адо қилмоққа етарли миқдордан ортиқча таҳорат, намоз илми ва бошқа илмларни олмоқ эса фарзи кифоядир. Аллоҳ таоло сенга тавфиқ берсин, токи бу насиҳатларимни ботинингга жо-бажо этиб, адосига ўзингни мажбур қилгайсен, фойдасини ўзингда кўргайсен.

Ниҳоят тўртинчи насиҳат: бир йилга етарли миқдордан ортиқча бойлик тўплама. Инчунин, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам баъзи оилалар (хонадонлар) учун нафақа тайёрлар ва айтар эдилар: «Эй раббим, Муҳаммад хонадони нафақасини меъёрида қил: кўп ҳам қилма, кам ҳам…» […]

Ё раббим, бизни тўғри йўлимизда собит, қиёмат пушаймонлигидан соқит, гуноҳларимиз оғирини енгил, яхшилар ҳаётини ризқ ва матлаби кўнгил, ҳалолият ила кифоя ва ҳаромият тажовузидан, ёвузлар ёвузлигидан ҳимоя, ота-она, ака-ука, опа-сингилларимизни қиёмат ҳасратларидан ва жамики мўъмину мўъминаларни жаҳаннам даҳшатларидан озод қилгайсен!

045

SAKKIZ FOYDA HAQIDA HIKOYAT
VA SAKKIZ NASIHAT

Imom G’azzoliyning «Ayyuhal valad» asaridan
033

SAKKIZ FOYDA HAQIDA HIKOYAT

  http://www.dreamstime.com/royalty-free-stock-photo-monochrome-oriental-ornament-illustration-vector-format-image55095885   Ey, farzand… kel, Shaqiq Balxiyning hamsuhbatlaridan bo’lmish Hotamul Asamdan (Alloh har ikkisini rahmat qilsin) yana bir muqobil hikoyaga quloq sol: «Bir kuni Shaqiq Hotamdan so’radilar: «Mana, o’ttiz yildirki, sen bilan men hamsuhbat. Ayt-chi, shu davr ichida bundan nima naf ko’rding?» Hotam aytdilar: «Shu o’rgangan ilmimdan sakkiz foyda oldim. Umid qilamanki, shu sakkiz foyda meni o’tdan (jahannam o’tidan) saqlashga kifoya qiladi». «Bu nechuk foyda?» deb so’raganlarida, javob berdilar: «Birinchi foyda shulki, xalqqa yuz tutdim va ko’rdimki, har birining mahbubiyu ma’shuqi bor. Ba’zi mahbublar to o’lim sharbatinm totguncha hamsuhbatdirlar. Ba’zi mahbub-ma’shuqlar qabr yoqasigacha birga bo’lishadi. Keyin uning yolg’iz o’zini (olamdan o’tganini) qabrga qo’yib qaytishadi, biron-bir mahbub yoki ma’shuq yo’qki, mahbubi yo ma’shuqi bilan qabrga kirsa… (Olamdan o’tgach) bu mahbub yo ma’shuqlarning birontasi unga hamdard ham bo’lolmaydi. Shularni o’ylab, o’zimga aytdim: eng afzal mahbub ulkim, kishi bilan birga qabrga kiradi va hamdardlik qiladi. O’zimga ezgu amaldan boshqa sadoqatli mahbubni topmadim va uni do’st tutdim — toki ul qabrimda men uchun yorug’ nur bo’lsin va yolg’iz qoldirmasin.

Ikkinchi foyda — xalqqa yuz tutdim va ko’rdimki, barchalari ko’ngil tusagan maqomga ergashib, nafsi tplagan narsalarga oshiqishadp. Buni ko’rib, Alloh taoloning shu so’zlarini esladim: «Kimiki Allohning huzurida javob berishdan qo’rqib, nafsini yomon yo’llardan qaytarsa, albatta, jannat uning joyidir». Aniq bildimki, Qur’on — haq va rost. Daf’atan Allohning ibodatiga rozi bo’lib, bo’yinsunmaguncha nafsimga qarshi turdim, unga qarshi urush ochib, yomon tilaklardan qaytarishga yeng shimardim.

Uchinchi foyda shu bo’ldiki, ko’p insonlarni ko’rdim, mol-dunyo uchun yelib-yugurishadi, to’plagan mollarini mahkam ushlab, xayrli va savob ishlarga sarflashmaydi. Buni ko’rib Alloh taoloning so’zini esladim: «Sizlarda bo’lgan molu boyliklar tugaydi. Alloh huzuridagi boyliklar tuganmas». Bu dunyoda nimaiki boylik orttirgan bo’lsam, Allohning roziligi uchun barchasini sarf etdim va uning huzurida menga zaxira bo’lsin deb kambag’allarga tarqatdim.

To’rtinchi foyda — ba’zi xalqni ko’rdim: «Bizning obro’-izzatimiz qavmimiz va qarindoshlarimizning ko’pligi tufayli», deb shunga mag’rurlanishadi. Ba’zi xalqlar o’zlarining obro’-izzatlari sababini moddiy bisoti va farzandlarining ko’pligida ko’rishadi va bu bilan faxrlanishadi. Boshqalari esa o’z obro’-e’tibori balandligi boisiki birovlarga zulm qilkb, mol-mulkini zo’ravonlik bilan tortib olishda deb bilsa, yana bir toifa borkim, o’z mol-dunyosini noloyiq joylarga isrof qilib sarflashda deb gumon qiladilar. Shunda Alloh taolo so’zi yodga tushadi: «Batahqiq, sizlarning obro’-izzatli bo’lishingiz Allohdan qo’rqib taqvo qilganingizdadir». Bas, taqvoni ixtiyor etib, Qur’onning haq va rostlig’iga iymon keltirdim. Haligi kishilarnnng fikr va gumonlari botil va g’ofilliklaridan dalolatdir.

Beshinchi foyda shu bo’ldiki, insonlarni ko’rdim, ba’zilari ba’zilarini mazammat, haqorat va g’iybat qilurlar. Buning bahonasi bandalarning mol-dunyo, mansab, martaba uchun bir-biroviga hasad qilishida, deb bildim va Alloh taoloning shu so’zlarini esga oldim: «Men ularning bu dunyoda to’kis yashamoqlari uchun yetarli rizq-nasibalarini bo’lib berdim». Bildimki, rizq-ro’z taqsimoti azaldan Alloh taolo tomonidan belgilangan ekan. Bas, hech bir kishiga hasad qilmasdan, Allohning qismatiga rozi bo’ldim.

Oltinchi foyda shulkim, odamlarni ko’rdim, bir-birovlarini o’tkinchi dunyoning mansab-martabasi, hoyu havasi tufayli dushman tutib, o’zaro g’araz-adovat saqlaydilar. Shunda Allohning so’zini esladim: «Shayton sizlarnnng dushmaningizdir. Shaytonki o’zingizga dushman deb biling». Va bildimki, shaytondan o’zgani dushman gumon etmoq joiz emas ekan.

Yettinchi foyda bul erurki, ba’zi bir kishilarni ko’rdim, yegulik, tirikchilik vajidan, boylik to’plash ilinjida jiddu jahd ila yelib-yugurib, o’zlarini o’tga-cho’qqa urib, qiynab yurishibdi: tirikchilik qilaman, deb harom shubhalardan ham parhez qilmasdan, qadrini pastga urib, o’zini xor etib… Shunda Alloh taolo so’zini xotirladim: «Yer yuzidagi barcha maxluqlarning rizqini beruvchi yolg’iz Alloh taolodir». Bas, iqror bo’ldimki, rizqim Allohning inon-ixtiyorida ekan va uning ibodati ila mashg’ul bo’ldim. Boshqa taraflardan umidimni uzdim.

Nihoyat, sakkizinchi foyda bul bo’ldi: «Qay bir bandani ko’rmay suyanchig’i, tayanadigani o’ziga o’xshagan yana bir banda, ya’ni, yaratilmishdirkim, shu maxluqqa suyanadi. Ba’zisi puliga ba’zisi bisotiga, ba’zisi kasb-hunariga va yana ba’zisi, hali aytganimdek, o’ziga o’xshagan nochor maxluq —tyaratilmishga tayanadi. Shunda Alloh taoloning ushbu kalomi yodimga tushdi: «Kimiki Alloh taologa tavakkal qilsa (suyansa), Alloh uni kifoya qiluvchidir. Albatta, Alloh u kishining ishini mukammal qiluvchidir». Batahqiq, Alloh taolo har bir narsa va hodisani o’z taqdiri bilan ato etgan. Bas, Alloh taologa tavakkal qildim — u mening kifoya qiluvchimdir, u mening onqadar buyuk suyanchig’imdir».

Shaqiq Balxiy aytdilar: «Men Tavrot, Zabur, Injil va Qur’onni ko’zdan kechirdim. Shu to’rtala kitob mana shu sakkiz foydaga buyurib, shundan amr qiladi. Kimiki shu sakkiz foydaga amal qilsa, shu to’rt samoviy kitobga amal qilgan bo’ladi».

Ey, farzand…hikoyatdan bildingki, ko’p ilm emas, balki ko’p amalga muhtoj ekansan.

SAKKIZ NASIHAT

http://www.dreamstime.com/royalty-free-stock-photo-monochrome-oriental-ornament-illustration-vector-format-image55095885Ey, farzand, senga sakkiz nasihat qilurman, qabul et, toki qilgan amallaring ro’zi qiyomatda o’zingga dushman bo’lmasin. Bu sakkiz amaldan to’rtiga rioya qil, qolgan to’rttasidan voz kech! Ushbu tark qilmoq joiz bo’lgan to’rt amalning birinchisi — birov bilan hech bir masala ustida toqating toq bo’lguncha bahslashib, nizo chiqadigan darajada tortishma. Chunki buning foydasidan ko’ra zarari ko’proq. Riyo, hasad, kibr, gina, adovat, mag’rurlanish va boshqa illatlar eng yomon xulqlarning manbaidir. Basharti hamsuhbating yo sen bilan ahli jamoa o’rtasida bir masala chiqib qolsayu shu muammoning yechimsiz ketishini istamay haqni izhor qilmoqchi bo’lsang, bu holda, mayli, munozaraga ruxsat beriladi. Faqat, buning ikki alomati bor: biri masalaning hujjati, haqiqiy dalili sening tilingdan chiqadimi yo hamsuhbating tomonidan izhor bo’ladimi — jizzakilik qilmay, buni o’zingga haqorat bilmay, haq gapni tan olishing lozim. Ikkinchisi — bahs xaloyiq qurshovidan ko’ra, xilvat joyda bo’lgani ma’qul. Negaki, bahsdan murod bilag’onligingni boshqalarga ko’z- ko’z qilmoq emas, balki Allohning rizoligidir.

Bilgilki; sen uchun murakkab, bir qadar mushkul bo’lgan masalalarni olimu donishmandlardan so’rab bilmoq xuddi og’riq qalbni hoziq tabibga davolatgandek bir gap. Mazkur qiyin masala yechilishi bilan qalbning marazi shifo topgandek bo’ladi.

Ey, farzand, yodingda bo’lsin, nodon, johil odamlarning qalblari kasal, bemordirkim, ularni davolovchi tabiblar, olimlaru donishmandlardir. Ammo nodon «olim» bunga qodir emas. Faqat haqiqiy, komil (tabib) olimgina, basharti kasalning shifo topishiga ko’zi yetsa, davolay oladi, o’z navbatida bemor ham muolajani qabul qiladi. Mabodo tuzalmas dardga chalingan bo’lsa-chi? Hoziq tabiblar muolajani qabul qilmaydigan bunday kasalni oldindan bilib, behudaga ovora bo’lishmaydi.

Ey, farzand, bilgilki, nodonlik illati to’rt nav bo’lur: faqat bir navi dori-davoni qabul qilguvchi, qolgan uch navi esa bundan mustasno. Ushbu uch navdan birisi shulki, kimdir senga hasad, g’azabga qorishiq bir savol bersa va uning savoliga ibo bilan, chiroyli javob qaytarsang yo adovatga yaxshilik ila munosabatda bo’lsang ham, senga bo’lgan g’azabu nafrati ziyoda bo’laversa… Yaxshisi, bunday odamning savoliga javob izlash bilan mashg’ul bo’lmay, sukut qil: ahmoqqa javob — sukut…

Alloh taolo Qur’oni karimda xabar beradi: «Ey Muhammad, Qur’ondan yuz o’girgan kishilardan sen ham yuz o’gir. Ular bu dunyo hayotidan boshqani xohlamaydi va havoyi nafsiga ergashib halok bo’ladi». Darhaqiqat, hasad qiluvchi nimaiki, neki demasin, bari-barini o’tga yoqadi. Bir sabab bo’lib payg’ambarimiz Muhammad alayhissalom aytdilar: «Olov o’tinni yeganidek, hasad insondagi barcha yaxshiliklarni yeyuvchidir». Ikkinchisi (nodonlikning ikkinchi navi) — muolajani qabul qilmaydigan kasallik bo’lib, bu ahmoqlikdir. Chunonchi, Iso alayhissalom demishlar: «O’likni tiriltirishga qurbim yetdi, illo ahmoqning davosig’a ojiz qoldim». Ahmoq shunday kishikim, qisqagina muddatda aqliy va shar’iy plmlardan nari-beri xabardor bo’ladi-da, duch kelgan odam bilan shu o’rganganlari yuzasidan munozaraga kirishib, tortishib yuradi. […]

Va’z ayturda ehtiyot bo’lmog’ing lozim, va’z aytishdan maqsading — ahli majlisni qoyil qoldirib, kayfiyatlarini o’zgartirib, «Oh, qandoq oliymaqom va’z bo’ldi!» deya yoqa yirtib, o’z mehr-muhabbatlarini izhor etmoqlaridan iborat bo’lmasligi darkor. Chunki bularning hammasi riyoga yaqindir. Riyo komil g’aflatdan tug’iladi. Balki va’z o’qishdan asosiy maqsading xalqni foniy dunyodan oxiratga chaqirish, gunohdan ibodatga, ochko’zlikdan parhezkorlikka, baxillikdan saxovatga, oxirat gumonidan komil ishonch-e’tiqodga, g’aflatdan hushyorlikka, kibrdan taqvoga da’vat etmoq bo’lsnn. Va ular qalbiga oxirat ishqinn jo-bajo et, bu o’tkinchi dunyoga nafrat uyg’otib, unga ko’ngil bermaslikning va ibodatning yo’llarini o’rgat!

Yana shunisi borki, «Allohning karam-marhamati keng, rahmati bisyor» deb xalqni mag’rurlantirib qo’yma! Chunki bundan ular ko’nglida g’urur, g’oliblik tuyg’usi paydo bo’ladi va shariat yo’liga kirmasdan, Alloh rad etgan ishlar bilan shug’ullanib, yomon xulqlar orttirishadi. Buning o’rniga dillariga kelajakda (qiyomatda) bo’ladigan dahshatli hodisalar bilan qo’rquv baxsh et, shoyad botinlaridagi bemaza illatlar o’zgarib, zohirlaridagi yomon amallar yaxshi a’mol ila o’rin almashinsa, toat- ibodatga mehru rag’bat qo’yib, ilgari hech bir tortinmasdan qilgan gunohlaridan tavba qilishsa, qaytishsa…

Endi (o’sha sakkiz nasihatning tark qilishing lozim bo’lgan to’rt amalidan) uchinchisi bayoniga keldik: podsho, amirlaru xonlarga o’zingni yaqin tutib, hamsuhbat bo’lma va ularga tama’ ko’zi bilan qarama. Chunki ular bilan birga o’tirish, ulfat tutinish, aralashib hamsuhbat bo’lishda buyuk ofatlar bor. Va mabodo birga o’tirib-turishga mahkum bo’lsang, o’zingni bundaylarni maqtab, ta’rif-tavsiflashdan yiroq tut! Zero, fosiqu zolimlar maqtalgan vaqtda Alloh taolo g’azab qiladi. Kimiki zolimu fosiqlar umriyu mansab-martabasi boqiyligi uchun duoga qo’l ochsa, Alloh taolo xalq etgan (yaratgan) yerda turib gunoh qilishni o’ziga ravo ko’ribdi. Axir, zolimu fosiqlarning gunohdan boshqa ishlari yo’q-ku.

Nihoyat (tark qilishing lozim bo’lgan to’rt amalning) oxirgisi: yodingda bo’lg’aykim, amiru xonlar hadyasini hargiz qabul qilmagaysen, agarchi bu haloldan kelgan bo’lsa ham. Zero, hokimlardan qilingan tama’ dinni ham, qalbni ham buzadi. Ya’ni, hadyalarni qabul qilarkansan, bu qilmishing bilan senda oxiratni berib, dunyo olib qolish va o’shalar tomoniga yon bosish, xalqqa qilgan jabr-zulmlariga rozilik, xayrixohlik mayllari paydo bo’ladi. Buning nomini fasodkorlik deydilar. Deylik, sen ulardan arzimagan miqdorda sovg’alar qabul qilding ham. Shunda haligi mukofoting «sehru jodusi» ila beixtiyor zolimlarni do’st tutib qolasan. Zolimniki do’st tutgach, uning umri- martabasi ziyoda bo’lishi, boqiy qolishini xohlashing ham tabiiy. Kimiki zolim hukmdorning umriyu mansabi boqiy qolishiga tilakdosh bo’lsa, Alloh bandalariga ul hokimning zulm yetkazishiga va olamni xarob etishga roziligi alomatidir. Mana shunday kishilar (hokimlar) bilan do’st tutinishing dinni g’orat qilib, iymon salomatligini tahlika ostida qoldirishga olib keladi, bilki eng zararli illatdir bu.

Ey, farzand, shayton hiyla-nayrangiga uchmasliging lozim bo’ladi. Shayton senga: «Zolimlardan tillayu boyliklarni olganing ma’qul, ular yomon yo’llarga sarflagandan ko’ra, sen beva-bechora, kambag’al-miskinlarga tarqat, zaiflarga nafaqa qil!» deya hiyla qiladi. Sen shaytonning bu nayrangidan g’ofil bo’lma, aldanma! Chunki bu shayton shu tariqa ko’pgina iymoni but insonlarning hisobini hal qildi. Bu shaytoniy vasvasada ko’pgina yashirin ofatlar bor. Mabodo mazkur holatlar to’g’risida batafsil bilmoq istasang, «Ehyou ulum» kitobiga murojaat et.

Endi (o’sha sakkiz nasihatning rioya qilishing lozim bo’lgan to’rt amalidan) birinchisi bayoni: Alloh taologa muomala-munosabating qanday bo’lmog’i kerak? Bu shundayki, bamisoli sotib olgan quling qay yo’sin muomala qilsa, senga ma’qul kelib, rozi bo’lsang, Allohga ham shunday — sendan rozi bo’ladigan tarzda muomalada bo’l! Qulingning qay bir muomalasidan ranjisang, Alloh ham sening shunday muomalangdan rozi bo’lmaydi. Bunday yomon muomalani Allohga hargiz ravo ko’rma, axir, ul zot sening haqiqiy xo’jayining-ku.

Endi to’rt yaxshi amalning ikkinchisi: har vaqt kishilar bilan bir ish qilmoqchi bo’lsang, o’zingga manzur va ma’qul kelgan narsani ularga ham ravo ko’r. Chunki o’ziga do’st tutgan narsani boshqa bir musulmon birodariga ham sog’inmaguncha hech bir bandaning iymoni komil bo’lmaydi.

Uchinchi nasihat (amal) quyidagicha: agar mutolaa qilib, ilm olsang, bu ilming nafsingni poklab, qalbingni islohga keltirsin. Agar umring oxirlab qolganini sezsang, mantiq, usuli kalomga o’xshash befoyda ilmlar bilan mashg’ul bo’lma. Chunki bu ilmlar oxiratda senga hech foyda bermas. Balki qalbingni shak- shubhadan poklashga, nafsing sifatlarini tanishga va dunyo aloqalaridan yuz o’girishga kirishmog’ing joizdir. Toki nafsingni yomon xulqlardan tozalab, unga yaxshi sifatlar bilan oroyish berib, Alloh muhabbati ila mashg’ul bo’lgaysen. Nechukkim, pishib qolgan odam hech qancha vaqt o’tmay foniy dunyoni tark etmog’i tayin. Shu bois bir kun umring qolgan bo’lsa ham, qalbni musaffo etib, nafsni poklashga xizmat etuvchi ilm bilan shug’ullanib qolmoq zarur.

Ey, farzand, shu so’zim hamisha qulog’ingda bo’lsin va tanangda obdan o’ylab ko’r, undan hattoki najot topgaysan: agar senga «bir haftadan keyin podshoh ziyoratingga keladi», deb xabar berishsa, aminmanki, shu qisqa vaqt ichida olampanohning nazari tushadigan xoh hovli-joying, xoh kiyim-kechagingu a’zoyi-badaning, xoh yemish-yemaging bo’lsin — barini orasta etib, yuvib-tarashdan, «qutlug’ tashrif»ga tayyorgarlik ko’rishdan boshqa ish bilan shug’ullanmaysan. Sen nozikfahmsan, nimalarga ishora etayotganimni ilg’ayotgandirsan? Ziyrak fahmga bir so’z, oqilga bir ishora kifoya, deyishadi. Har qalay, bu dunyoning podshohi uchun, uning nazari tushishi mumkin bo’lgani uchun shunchalar yelib-yugurdingu podshohlarning podshohi bo’lmish haqiqiy podshohing — Alloh nazari xayolingga kelmadimi? Lekin Alloh taoloning nazari qalbdan boshqa joyga tushmaydi. Binobarin, qalbingni dunyoingdan ham pokroq, tozaroq tut! Rasululloh sallollohu alayhi vasallam aytdilar: «Batahqiq, Alloh sizlarning suvratlaringu amallaringga qaramaydi. Uning nigohi qalblaring va niyatlaringga qaratilgandir». Agar qalbiy holatlar borasida bilmoq istasang, «Ehyou ulum» va boshqa tasnif etgan kitoblarimga murojaat qil. Nechukkim, qalb ilmini bilmoq farzi ayndir. Allohning farzlarini ado qilmoqqa yetarli miqdordan ortiqcha tahorat, namoz ilmi va boshqa ilmlarni olmoq esa farzi kifoyadir. Alloh taolo senga tavfiq bersin, toki bu nasihatlarimni botiningga jo-bajo etib, adosiga o’zingni majbur qilgaysen, foydasini o’zingda ko’rgaysen.

Nihoyat to’rtinchi nasihat: bir yilga yetarli miqdordan ortiqcha boylik to’plama. Inchunin, Rasululloh sallollohu alayhi vasallam ba’zi oilalar (xonadonlar) uchun nafaqa tayyorlar va aytar edilar: «Ey rabbim, Muhammad xonadoni nafaqasini me’yorida qil: ko’p ham qilma, kam ham…» […]

YO rabbim, bizni to’g’ri yo’limizda sobit, qiyomat pushaymonligidan soqit, gunohlarimiz og’irini yengil, yaxshilar hayotini rizq va matlabi ko’ngil, haloliyat ila kifoya va haromiyat tajovuzidan, yovuzlar yovuzligidan himoya, ota-ona, aka-uka, opa-singillarimizni qiyomat hasratlaridan va jamiki mo»minu mo»minalarni jahannam dahshatlaridan ozod qilgaysen!

045

 

 

(Tashriflar: umumiy 1 084, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring