Nikolay Berdyayev. «Eros va shaxsiyat» to’plamidan

Ashampoo_Snap_2017.02.21_18h49m04s_006_.png    Жинсий муҳаббат билан боғлиқ барча масалаларнинг мураккаблиги шундаки, жинсий муҳаббатнинг башарий тарихида икки қарама-қарши – шахс муҳаббати ва уруғчилик муҳаббати ибтидоси, табиат-табиийликдан устун куч-қудрат, илоҳийлик қудрати ва табиий куч-қувват, эмпирик алоқадорлик чамбарчас боғланиб кетганидадир.

Николай БЕРДЯЕВ
«ЭРОС  ВА ШАХСИЯТ»  ТЎПЛАМИДАН
Абдуҳамид Пардаев таржимаси
09

Ashampoo_Snap_2017.02.21_18h47m38s_005_.pngНиколай Александрович Бердяев 1874 йилнинг 6 (18) мартида Киевда туғилган. Дастлаб Киев кадет корпусига ўқишга кирган, 1894 йилда авлиё Владимир номидаги Киев давлат университетининг табиатшунослик факультетида таҳсил ола бошлаган. Бир йилдан сўнг ўқишни ҳуқуқшунослик факультетига кўчирган бўлса-да, университетни тугата олмаган. Социалистик ғоялар билан қизиққани учун 1899 йилда социал демократларнинг бир гуруҳи билан ҳибсга олиниб, университет талабалар сафидан четлаштирилган ва Вологдага сургун қилинган. 1899 йили марксизм йўналишидаги «Die Neue Zeit» журналида илк сиёсий мақоласи чоп этилган.
1901 йили эълон қилинган «Идеализм учун кураш» номли мақоласи унинг ижодида туб бурилиш бошланганини намоён этган. Бу ва «Марҳалалар», «Тубандан» мақолалари билан Бердяев ўша даврнинг таниқли файласуфлари С. Н. Булгаков, П. Б. Струве, С. Л. Франк қаторидан ўрин эгаллаган.
1913 йили ёзилган «Руҳ кушандалари» мақоласи туфайли Вологда губерниясига сургун қилинган.
Николай Бердяев 1917 йил октбярь воқеаларини қизғин кутиб олган. 1918 йилда у Маънавий маданиятнинг эркин академиясини тузади. Ўша йилларда у Москва университетида фалсафа курси бўйича машғулотлар олиб борган ва 1920 йилда мазкур университет тарих-филология факультетининг профессори қилиб сайланган. Файласуф ўз асарларида аввалига “Легал марксизм” га ён босган бўлса-да, кейинчалик Маркс таълимотининг ашаддий душманига айланган, ҳамда большевиклар ҳокимияти томонидан олиб борилган “Харбий коммунизм” номли қатағонлик сиёсатини аёвсиз танқид қилган. 1921 йили “Тавтиш маркази” иши муносабати билан қамоққа олинади. 1922 йилда йирик файласуф-олимлар ва зиёлилар, жумладан Н.О.Лосский, С.Н.Булгаков қаторида материализмга зид бўлган диний дунёқарашда айбланиб, чет элга чиқариб юборилган.
Муҳожирликда жуда кўп асарлар ёзган олим кейинчалик улар орасидан «Ижод моҳияти» ва «Тарих моҳияти» асарларини алоҳида қадрлашини таъкидлаган.
Николай Бердяев нинг асарлари кўп йиллар мобайнида марксизмга, коммунистик мафкурага душман сифатида собиқ СССР да ўрганилмади ва босиб чиқаришга йўл қўйилмади. 1948 йилнинг мартида Париж яқинидаги шаҳарчада вафот этган.

09

«ЖИНС ВА МУҲАББАТ МЕТАФИЗИКАСИ» АСАРИДАН

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpg…Дунёда икки метафизик ибтидо – шахсият ва уруғчилик-насл-ирсият ибтидоси беллашади. Жинс ва муҳаббат муаммоси ҳозир кескин тус олган бўлиб, шу икки ибтидонинг кураши билан узвий кўздан кечирилиши зарур. Жинсий муҳаббат билан боғлиқ барча масалаларнинг мураккаблиги шундаки, жинсий муҳаббатнинг башарий тарихида икки қарама-қарши – шахс муҳаббати ва уруғчилик муҳаббати ибтидоси, табиат-табиийликдан устун куч-қудрат, илоҳийлик қудрати ва табиий куч-қувват, эмпирик алоқадорлик чамбарчас боғланиб кетганидадир. Жинсни насл-уруғ билан, муҳаббатни эса наслий инстинкт билан аксарият чалкаштирилади. Ҳолбуки, уруғ-наслда ва наслий инстинктда ҳеч қандай шахсийлик, индивидуаллик, ҳатто инсонийликдан ном-нишон йўқ, бу барча одамларга хос ва инсоният олами билан ҳайвонот олами учун муштарак табиий стихия. Индивидуал сайланганлик, инсонни нафақат жониворлардан фарқловчи, балки ҳар бир одамни бошқалардан фарқлайдиган муҳаббат, илоҳий Эрос уруғ-насл стихиясида йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Таъбир жоиз бўлса, наслий муҳаббат ва жинснинг наслий-уруғчилик эътирофи инсонни шунинг учун ҳам камситиб-ҳақоратлайдики, инсоний рафторни қиёфасиз табиий стихия ихтиёрига топширади, шахс бу борада емириб-адойи тамом қилувчи табиий зарурият тасарруф-исканжасига тушиб қолади. Биология, наботот фани туғилиш ва индивидуаллик ўртасида тескари пропорционаллик – номутаносибликни эътироф этади. Агар тирик-жонли кучлар насл-уруғни давом эттирса, табиий баркамол индивидуалликни яратиш-шакллантириш учун маҳв бўладилар. Бу биологик ҳақиқат яна ҳам теран метафизик негизга эга. Шундай дилемма бор: ёҳуд баркамол, абадий индивидуаллик яратилади, ёки индивидуаллик парчаланади ва кўпдан-кўп ноқис ва ожиз-нотавон, бандаи бечора индивидуалликлар яратилади. Инсон баркамоллик ва мангулик касб этиб, шахс, индивидуал сиймо бўлишга қодир эмас ва шу боис камолоти тадрижини гўё авлодлар ихтиёрига топширади, рўёбга чиқмаган индивидуаллик, бартараф қилинмаган узилиш, қўлга киритилмаган мангуликнинг армонли изтиробига насл қолдириш йўли билан таскин-тасалли ахтаради. Наслий-жинсий муҳаббат индивидуалликни емиради-парчалайди, насл-уруғнинг мангулигига, ёлғиз баркамол мавжудотни эмас, балки кўпдан-кўп ноқис мавжудотларни яратишга, бемаъни узлуксизликка, абадий такрорланиш, дастлабки нуқтага қайтишга интилади. Жинсдан устун-ғолиб ҳақиқий муҳаббат бутун инсоний куч-қувватни ташқарига ва замон ичра олға эмас, балки туб моҳиятга ва мангулик теранлигига йўналтириши зарур. Бу сохта саробий келажак — иқбол-истиқбол культи-меҳроби, бу қалбаки тараққиёт наслий-уруғчилик жинси билан боғлиқ эди.

Туғилиш ва ўлиш – табиатан бир хил, манбаи ягона. Гераклит аллақачон Гадес ва Дионис айни бир Тангри дея таълим берган. Туғилиш ҳам, ўлиш ҳам бир хил – башарий парчаланиш ҳисоласи, замон фарзандлари, дунёдаги муваққатлилик салтанати. Манбаи ва мазмун-моҳиятидан ажралган ҳаёт-мавжудлик даставвал муваққат тус олади, солномавий сафга тизилади, унда туғилиш ва ўлиш мангу алмашади, бемаъни узлуксизлик хукм суради. Тубан дунёдаги мавжудотларнинг барчаси ўткинчи, дунёнинг барча қисмлари, дунёни ташкил қилувчи қисм-жисмлар барча-барчаси муваққат-омонат, фоний. Минг бир азоб-уқубатлар ила туғиш ҳақида гап борар экан, шу асно ўлиш ҳақида ҳам мулоҳаза юритилади; табиий заруриятга биноан дунёда ноқислик, сакталик ва ўлимни кўпайтириш. Туғилиш – ўлим ибтидоси; бутун табиат тажрибаси эътироф этадиган бу ҳақиқат кундай равшан. Туғилиш моҳиятан индивидуалликнинг парчаланиши, унинг қисмлар-бўлакларга ажралиши, индивидуаллик баркамоллик ва мангулик касб эта олмаслигининг нишонаси ҳамда гўё таркибий қисмига камолот касб этиш аъмолини давом эттиришни таклиф қилади, гўё мангулик йўлида ёлғиз зафар қозонишни замон ичра кўпдан-кўп зафарлар билан алмаштиради. Наслий ибтидо ва муҳаббат насл-уруғни давом эттириш учун – табиатнинг мақтуллиги ва тубанлиги ҳосиласи, фонийлик қонуниятининг тантанаси. Наслий жинсий муҳаббат иккига ажралган жинсларнинг қовушиши билан боғлиқдай саробий хомхаёл; ягона ва тўла-тўкис, баркамол ва абадий индивидуалликни бу асно қўлга киритиб бўлмайди. Жинсий изтироб-қийноқ насл-уруғ стихиясида қиёфасиз, табиий кучнинг қўғирчоғига айланади, бу изтироб қийноқни ҳеч қачон батараф қила олмайди, аксинча замон ичра янгидан-янги шакл-шамойилда узлкусиз давом этаверади. Ҳам жинс, ҳам муҳаббат, ҳам насл-уруғ, ҳам туғилиш ўртасида кескин, бироқ эмпирик бўлмаган, балки метафизик қарама-қаршилик мавжуд. Муҳаббатдаги жинсни эътирофи – тўлақонли ва баркамол индивидуаллик, мангулик, эзгу узлуксиз силсила касб этиш эътирофи демак; насл-уруғчилик инстинктидаги насл-уруғчилик стихиясининг эътирофи – индивидуалликни парчалаш, замон ичра ноқис сакталик ва мақтулликни, бемаъни узлуксиз силсилага эга бўлиш демак. Жинсий изтироб-қийноқ ва муҳаббат сир-синоати – жинсларнинг фожиали ажралганлигини бартараф этишга ташналикда, мангу, баркамол инливидуалликка мистик қовишув воситасида эришишдан иборат. Баркамол индивидуаллик туғмайди ҳам, ўлмайди ҳам, ҳеч қандай келгуси лаҳзаларни яратмайди. «Шошилма, эй, фарахбахш лаҳза» дер эканлар, бетакрор гўзаллик баркамол бўлгани боис ортиқ ҳеч вақони юзага келтирмаслиги, мангу шундай қолиши кераклиги, фақат етарли даражада гўзал ва такомиллашмаган лаҳзагина ўрнини бошқасига бўшатиб бериши кераклигига ишора қилинади. Такомиллашган-баркамол дунё-олам бошқа бирон-бир шакл-шамойилда давом этмаслиги, ҳеч вақони юзага келтирмаслиги, қандай бўлса, айнан шундай шакл-шамойилда абадий қолиши зарур. Барча баркамол ва бениҳоя гўзал нарса-ашёлар мангулик мулки, парчаланмайди, ўз ўзидан ноқис-сакта қисмларни яратиш-туғиш воситасида давом этмайди. Наслий жинсий муҳаббат, Афлотун таъбири билан айтганда, беҳаё Афротида, оломонга мансуб, заминий Афродита. Ва, афсуски, инсониятнинг аксарият қисми фақат беҳаё Афродитани танийди, чунки одамлар насл-уруғчилик, табиий зарурият, табиий қул-бандилик ҳукмронлиги остида, ва илоҳий Афродитани орзу қилиш айримларга деярли аҳлоқсиз, ғайритабиий, телбаларча-хаёлий орзумандликдай туюлади. Хайрли, жинсий муҳаббатни ташкил этиш, инсоният наслини рисоладагидай давом эттириш – ўта радикал одамларнинг хоҳиш-истагининг сўнгги чегара-сарҳади шу. Жинс ва муҳаббат масаласида одамлар ўта жоҳил-жаҳолатпараст; анъана-тамойиллар, азалий инстинктлар ва ҳис-туйғулар уларнинг устидан ҳукмронлик қилади ва бу жаҳолатпарастлик илдизи насл-уруғчилик хукми-ҳукмронлиги остида. Позитивизм тарафдорлари наслий-уруғчилик муҳаббатидан бўлак муҳаббатни билмайди, фақат туға оладиган жинсни англайдилар, ёлғиз оила шакл-шамойилини ўзгартириш хусусида қайғурадилар. Дарвин назариясига жуда ўхшаш Шопенгауэрнинг муҳаббат назарияси инсонларни майна-масхара қиладиган, индивидуаллик устидан заҳархандали киноя қилувчи насл-уруғчиликнинг жаҳолатпарастларча хукмронлигининг ифодаси, холос.

Жинс – енгиб ўтилиши, маҳв этилиши лозим, чунки жинс — рахна, айрилиқ. Токи шу рахна-айрилиқ мавжуд экан – индивидуаллик ҳам, яхлит, тўлақонли инсон ҳам йўқ. Бироқ жинснинг бартараф қилиниши инкор эмас, балки унинг эътирофи, жинсий изтироб-қийноқдан бўйин товлаш эмас, балки жинсларнинг ижодий қовишуви демак. Жинсни узил-кесил бартараф қилиниши, жинсларнинг тамомила йўқ бўлишигача, ягона жисму жонга уйғунлашувига қадар эътироф этиш керак. Буни, албатта, ҳар бир эркак ва аёл шахс айрим-айрим тарзда мустақил бўлиши барҳам топади, деган маънода тушунмаслик керак; бунга мустақил мавжудлик хос бўлиб, мазкур мақомга яхлитлашув-уйғунлашув воситасида эришилади. Жинс руҳий ва жисмоний хоссага эга, унда руҳ метафизикаси ва тана-жисм метафизикаси мавжуд. Жинс – на физиологик, на эмпирик табиатга эга, унда мистик теранликлар пинҳон. Ахир жинснинг мистик диалектикасини ҳатто Тангрининг хоссаларида ҳам қайд этадилар. Бутун жаҳоний жараён жинсга таянади; дунё шу боис яратилган ва давом этаётир, унинг негизини жинс ташкил этади, дунёнинг мистик стихияси ажратилган, узилган, қутблашган. Метафизик, руҳоний-жисмоний қутбланиш дунёни жинсий изтироб-қийноқ, қовушув эҳтироси ила йўғирган-тўйинтирган. Мазкур қутбланиш мангу аёллик, дунё аёлмонанд қалбга эга эканига оид насроний мистикага шу қадар яқин таълимотда ҳам кўзга ташланади. Буни Сулаймон пайғамбар с.а. Апокалипсис — Қиёмат қоим рамзига асосланувчи «Қўшиқларнинг қўшиғи»даёқ ҳис этган (Изоҳ: Вл.Соловьев дунёвий қалбнинг мангу аёлмонанд сифатидаги жуда антиқа диний-фалсафий концепцияни илгари суради. Соловьевга эътироз билдирса ҳам бўлади, яъни бу ўта эркакча фалсафа ва дин. Аёллар учун илоҳиётга эротик-шаҳвиний муносабат мангу эркаклик культи тусини касб этиши зарур. Илоҳиёт турли жиҳатлари билан турли инсоний жинсларга мурожаат қилмаётирми? Соловьев «Муҳаббат моҳияти» асарида ёзади: «Абсолют – мутлақ норма-меъёр инсоний моҳият яхлитлигининг тикланишидир ва бу норма-меъёр у ёки бу томонга бузилишидан қатъий назар, натижада нима бўлганда ҳам нонормал, ғайритабиий ҳодиса рўй беради. Хаёлий-сохта руҳий муҳаббат нафақат нонормал ҳодиса, балки ўтакетган бемаънилик, чунки айни шундай муҳаббат интиладиган руҳий кечинмаларнинг ҳис-туйғулардан мосуво қилиниши бусиз ҳам ўлим воситасида қойилмақом ижро этилади. Ҳақиқий руҳий-руҳоний муҳаббат эса ўлимга заифона тақлид ва ўлимга нисбатан илдамлаш-башорати эмас, балки ўлим устидан тантана қилиш, абадий барҳаётни фонийдан, абадиятни муваққат ўткинчиликдан ажратиш эмас, балки фонийни абадий барҳаётга айлантириш, муваққат-ўткинчига абадият бахш этишдан иборат. Сохта-ёлғон руҳийлик-руҳонийлик-маънавият қайта туғилиш, нажот топиш, тирилишдир»). Ўрта асрларда яшаган эркакларнинг тасаввуридаги Дева Мария – Биби Мариям ҳиссий-шаҳвоний муқаддас сиймоси жуда диққатга сазовор, ўша пайтларда яшаган аёллар Исойи Масиҳ сиймосига ҳам шу нуқтаи назар билан қараган. Жинснинг узил-кесил бартараф қилиниши, жинсларнинг бирлашуви наинки қарама-қарши инсоний қутбларнинг бирлашуви-уйғунлашуви, айни пайтда абадий аёлмонандлик билан ва Илоҳиёт билан уйғунлашув-бирлашув ҳисобланади. Эрос – индивидуаллик сари йўл ва дунё-башарият сари йўл. Бироқ қандай Эрос?

Наслий-уруғчилик муҳаббати жинснинг бирлаштирувчи эътирофи эмас, у парчаланишни давом эттиради, холос. Фақат шахсий жинсий муҳаббат ажралганлик-бўлинганликни бартараф этишга, индивидуаллик қарор топшига, мангулик-абадиятга, мангу барҳаётлиликка интилади. Бу – илоҳий Афродита. Фақат шахсий, насл-уруғчиликдан ҳоли муҳаббат, руҳни сайлаш-саралаш муҳаббати, мистик севги-маҳлиёлик ҳақиқий муҳаббат, чинакам Эрос, илоҳий Афродита. Шахсий муҳаббат, илоҳий Афродита – табиатдан устун, юксак бўлиб, ўлимга ва заруриятга уруш очади, у насл-уруғчиликка, индивидуалликнинг парчаланиши-бўлинишига душман-кушанда, такомилга етгани, баркамоллиги боис туғмайди, индивидуал уйғунлашувга ва абадиятга ташна, у билан индивидуаллик ва абадият сир-асрори боғлиқ. Вл. Соловьев уқтиришича, мистик севги-муҳаббат ўзининг юксаклиги билан туғишга-туғилишга, парчаланиш-бўлинишга эмас, балки индивидуалликнинг барҳаётлигига, «қалтис» физиологик қонун-қонуниятлар ўзгаришига олиб келади. Унинг эътирофига кўра, фақат муҳаббат абадиятга муҳтож, муҳаббат – ҳаётнинг олий мазмун-моҳияти-тажассуми, мавжудликнинг узил-кесил тўла-тўкислиги, индивидуалликнинг ҳаётийлиги. Бироқ илоҳий Афродита, шахсий, насл-уруғчиликка зид муҳаббат – чалғиган руҳий ва жисмдан ҳоли эмас, у бамисоли руҳий даражадагидек тажассум этган, тўлақонли, аниқ-шубҳасиз ҳис этилган муҳаббат.

Бироқ муҳаббат табиатан фожиали, унинг ташналигини эмпирик қондириб бўлмайди, муҳаббат ҳамиша инсонни мазкур олам бағридан чексизлик черагаси-ҳудудларига олиб чиқади, ўзга дунё-оламлар-маволарни кашф этади. Муҳаббат шунинг учун ҳам фожиаки, муҳаббат объектларининг эмпирик дунёсида парчаланади, ва айни муҳаббат муваққат узилган ҳолатларга парчаланади. Муҳаббат фетишизми деб аталувчи касаллик бор. Бундай ҳолатни Соловьев ҳам «Муҳаббат моҳияти» асарида тилга олган. Мазкур касаллик моҳияти шундан иборатки, муҳаббат предмети-воситаси тарзида яхлит инсон, барҳаёт, тўла-тўкис-органик шахс эмас, балки тананинг бир қисм-жузви, шахснинг бир бўлаги-бирон аъзоси, масалан, сочлари, қўллари, оёқлари, кўзлари, лаблари телба қилар даражада маҳлиё этади, моҳиятдан ажратиб олинган бундай инсон аъзоси фетиш-меҳроб-маъбудага айланади, муқаддаслаштирилади. Фетишизмда севимли маъшуқ-маъшуқанинг шахсияти ҳис этилмайди, инсон индивидуаллиги йўқ. Муҳаббатдаги мазкур фетишизм хасталигига давримизнинг деярли барча кишилари у ёки бу даражада чалинган. Муҳаббат объекти-нишони парчалануви муҳаббатнинг ўзи ҳам ўткинчи ҳою-ҳавасларга парчаланиб-нимталаниб, муҳаббат фетишизми ҳамиша руҳиятимиз ва жисм-танамиз хасталигидир. Тамомила ясси, физиологик, замонамизда жуда кенг тарқалган муҳаббат фетишизм бўлиб, чунки унда тўлақонли, яхлит шахсни, бир бутун индивидуалликни ҳис этиш йўқ. Руҳ ва жисм-тананинг айрим жиҳатларига, ажратиб олинган қисмларига, чарос кўзлару ақиқ лаб-дудоқларга, феъл-атвордаги айрим фазилатларнинг руҳоний ифорига ёки ақл-тафаккур жодусига муҳаббат – бу ҳам фетишизм, бу ҳам шахсни тўла-тўкис ҳис эта билмаслик. Муҳаббатнинг яхлит-ягона объект-сиймо-тажассуми, уйғун-баркамол маъшуқ-маъшуқа, айнан мос-мувофиқ қалб, мистик буюрилган ярим қутб эмпирик парчаланади: эр-йигитлар наздида қиз-жувонлар орасида, қиз-жувонлар наздида эр-йигитлар орасида органик-уйғун объект-сиймонинг нимталанган бўлаклари – унисида кўзлар, бунисида қўллар, унисида қалби, бунисида ақл-заковати кабилар диққат-эътиборни тортади. Ҳолбуки ошкора айтиш керакки, эр-йигитлар маълум даражада кўпдан-кўп қиз-жувонларга, қиз-жувонлар эса – кўпдан-кўп йигит-эрларга маҳлиё бўладилар , деярли ҳамма маълум маънода муҳаббат дардига чалинган, азбаройи ишқий ташналик юрак-бағрни ёндиради ва муҳаббат изтиробларининг чек-чегараси йўқ. Бу борада бирон-бир аҳлоқан қоралашга муносиб ҳолат йўқ, бироқ мазкур муҳаббат фетишизми хасталигида, муҳаббат ва объект-тажассумининг шундай парчаланишида даҳшатли фожиа яширинган. Дунёда ҳар бир қалбга аталган, яхлит индивидуаллигини тўлдириб-бойитувчи қондош-жондош қалб мавжуд, кундалик ғариб турмушда эса инсон қалби илоҳий Эрос салоҳиятини сон-саноқсиз важ-карсонларга совуриб, уни парчаланган муаллақ қисмларга йўналтиради, фетишизмга муккасидан кетади. Донжуанларга хос муҳаббат — муҳаббатдаги шахсни, муҳаббат салоҳиятини, муҳаббат мазмун-моҳиятидан маҳрум сиймони йўқотишдир. Ҳолбуки муҳаббатнинг (наслий-уруғчилик муҳаббатининг эмас) мазмун-моҳияти маъшуқ-маъшуқа шахсиятини мистик ҳис қила билиш, маъшуқ-маъшуқа билан қондош-жондош ярим қутб ва шу билан бирга ўхшаш-уйқаш индивидуаллик билан хуфиёна уйғунлашувдадир. Муҳаббат, немислар Du-Frage деб атайдиган, бир мавжудотнинг бошқасига ва бутун дунёга ўтиши-айланиши, маҳдудлиги ва узилганлигидан-бегоналашганлигидан халос бўлиши муаммосини ҳал этади. Муҳаббатнинг бу буюк мазмун моҳиятини фетишизм парчалаш, нимталаш-ажратиш, ўз шахсияти ва ўзганинг шахсиятини ҳис этишни йўқотиш билан емиради-барбод қилади. Фетишизмнинг бартараф қилиниши индивидуал абадият сари, амалий-мистик идрок-сезим ва шахснинг қарор топиши-эътирофига йўл очади. Инсоннинг инсондан бундай бегоналашуви, йироқлашуви, севишганлар ва ёру биродарлар ўртасидаги бу тубсиз ўпқон-жарлик, бу «шу қадар қондош-жондош бўлганимиз ҳолда ҳар биримиз якка-ёлғизмиз» деган афсус-надоматлар фожиали равишда даҳшат. Замонавий бадиий асарларда (айниқса Мопассан асарларида) инсоннинг шу телбавор ёлғизлигини, шу солипсизмни, «сен — у»дан, ҳаётийликдан ажралганлигини ифодалайди. Бу ёлғизликдан фақат Эрос салоҳияти, яъни парчаланмайдиган, шахснинг яхлит, бир бутунлигини ҳис этадиган Эрос салоҳияти, илоҳий индивидуал-мистик муҳаббат куч-қудрати халос эта олади. Ҳар ким шахсий муқобили бўлган «мен»ини, барҳаёт, яхлит шахсни севиши керак ва шунда дунёнинг ҳар қандай воқелигидан узилганлик, бегоналашганлик барҳам топади. Ҳамиша шахсиятпарастларча маҳдуд, дунёга зид, қарама-қарши, шахсни гирдобида маҳв этувчи наслий-уруғчилик оила қуриш учун эмас, дунёвий барча мавжудотлару жамики ашё-нарсалар билан мистик-ишқий уйғунлашув-яхлитланиш учун севиш, меҳр-муҳаббат қўйиш зарур.

«ИНСОНИЙ ҚУЛЛИК ВА ЭРКИНЛИК» АСАРИДАН

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpgШахс-шахсият муҳаббат билан боғлиқ. Шахс-шахсият – севадиган ва нафратланадиган, Эросни ва аксилэросни ҳис қилувчи мавжудот, агонистик ҳилқат. Эҳтироссиз шахс йўқ, айни шундай эҳтироссиз даҳо йўқ. Муҳаббат – шахсиятни рўёбга чиқариш йўли. Ва муҳаббатнинг икки типи-шакли мавжуд – юксалувчи, юқорига йўналган муҳаббат ва пастловчи, қуйига йўналган муҳаббат, эротик-шаҳвоний муҳаббат ва агапик муҳаббат. Шахсга ҳам юксалувчи, ҳам пастловчи муҳаббат хос. Юксалув ва қуйилашувда шахс ўзлигини тажассум этади. Афлотун фақат юксалувчи муҳаббат ҳақида таълим берадики, бу айни – Эрос. Афлотунона бойлик ва қашшоқлик юзага келтирувчи эрос кўпдан-кўп ҳиссий дунёдан ягона-яхлит ғоялар дунёси сари юксалишдан иборат. Эрос – аниқ тирик мавжудотга, аралаш (ғоявий ва ҳиссий дунёнинг аралашмасига) ҳилқатга эмас, балки гўзалликка, олий роҳат-фароғатга, илоҳий баркамолликка муҳаббат. Эротик-шаҳвоний муҳаббат юксаклик оханрабоси, юқорига ҳаракатланиш-парвоз қилиш, ғариб-қашшоқ моҳиятнинг бойиши, ранг-баранглашувидир. Бу жиҳат эркак ва аёл муҳаббатини белгилайди, лекин бошқа жиҳатлар билан аралашиб кетади. Жинс – ноқислик-сакталик бўлиб, шу нуқсини тўлдириш-тўйинтириш иштиёқида орзиқади, тўла-тўкислик сари ҳаракатланиш бўлиб, унга ҳеч қачон етишиб бўлмайди. Муҳаббат фожиаси ҳиссий дунёнинг аниқ-шубҳасиз мавжудот-ҳилқатига ва ғоявий дунё гўзаллиги-нафосатига муҳаббат можароси билан боғлиқ. Биронта ҳам аниқ мавжудот Афлотун наздидаги ғоявий дунё гўзаллиги-нафосати-нафислигига мос келмайди. Шу боис муҳаббат-эрос, муҳаббат-юксалиш, муҳаббат-ҳайратланиш муҳаббат-қуйилашув, муҳаббат-раҳм-шафқат ва ҳамдардлик билан бирлашуви лозим. Муҳаббат-эрос ҳар бир муҳаббат танловчида бор, у муҳаббат-дўстликда, ватанга муҳаббатда, ҳатто фалсафа ва санъатнинг ғоявий қадриятларига муҳаббатда мавжуд, у диний ҳаёт-аъмолда ҳам бор. Каритатив муҳаббат қуйилашув бўлиб, у ўз нафи учун, бойиши-бадавлат бўлиши учун ахтармайди, аксинча бахшида этади, қурбонлик келтиради, у жафокаш дунё, зулумот ичра талвасадаги дунё исканжасида. Муҳаббат-эрос ҳамжиҳатликни талаб этади, муҳаббат-раҳм-шафқат ҳамжиҳатликка муҳтож эмас, у шуниси билан қудратли ва бой-бадавлат. Муҳаббат-эрос ўзганинг тимсолини, Худо тимсолига қиёсланувчи севиклиси, Худонинг инсонга оид ғоясини кўради, севимли маъшуқ-маъшуқани кўради. Муҳаббат — раҳм-шафқат маъшуқ-маъшуқани Худонинг қаҳрига учраганликда, зулумоту азоб-уқубатлар исканжасида, майиб-мажруҳликда тасаввур этади. М.Шелернинг насронийлик муҳаббати ва афлотунча муҳаббат фарқи, муайян шахсга йўналтирилган муҳаббат ва ғояга қаратилган муҳаббат фарқига оид эътиборга молик мулоҳазалари мавжуд. Бироқ платонизм насронийликнинг ич-чига сингиб кетган. Платонизм ва афлотунча Эрос ўз олдига шахс муаммосини қўймайди. Насронийлик эса бу муаммони кўтаради, бироқ насронийлик тафаккури ва насронийлик амалиёти бу тажрибани муҳаббатни қиёфасиз тушуниш оқибатида шахс муаммосини, қолаверса эротик-шаҳвоний муҳаббатни ҳам, каритатив муҳаббатни ҳам хиралаштирди. Афлотунча Эроснинг қиёфасизлиги гўё насронийликни қиёфасиз тасаввур қилишга ўтди. Бироқ муҳаббат мазмун-моҳиятининг кашф қилиниши унинг шахсдан шахс томон ҳаракатланиш-аъмол сифатида тушунилиши-англанишига олиб келиши зарур. Қиёфасиз Эрос аниқ мавжудот, бетакрор шахс ўрнига гўзаллик ва баркамолликка йўналтирилган; қиёфасиз агапик ва каритатив муҳаббат азобланаётган ва ёрдамга муҳтож қиёфасиз яқин кишига йўналтирилган. Бу қиёфасиз олий ва тубан дунёда муҳаббатнинг кимсасиз ғоялар олами ва кимсасиз азобланиш ва зулумот оламида синиши ҳисобланади. Бироқ «умумий», қиёфасиз дунё узра юксалувчи муҳаббат шахс тимсолига йўналтирилган, шу тимсолни абадиятга эътироф этиш ва шу тимсол билан мулоқот-муомаласини абадиятга эътироф этишга йўналтирилган муҳаббат. Ва бу бошқа шахсга мазкур муносабат ҳайратланиш ва юксакликка интилиш бўлганида ҳам, шунингдек мазкур муносабат, эҳтимол, мутлоқ эротик-юксалувчи – мутлақ-тубанлашувчи бўлганида ҳам айнан бир бўлиб, биринчиси билан иккинчиси бирлашиши керак. Мутлақ эротик-шаҳвоний муҳаббат – демоникал ва емирувчи унсурга эга, мутлақ каритатив, пастлашувчи муҳаббатнинг бошқа инсон қадр-қимматини ҳақоратловчи-ҳўрловчи хоссаси мавжуд. Шахсга нисбатан муҳаббат муаммосининг муракааб-мушкуллиги мана шунда. Насронийлик муҳаббати осонгина риторик ва инсонни ҳақоратловчи шакл-шамойил касб этиб, руҳ нажот топиши учун аскетик машқларга ва «савоб аъмоллар»га, хайрихоҳлик-ҳомийликка айланади, насронийлик муҳаббати юксак мақомида виталистик эмас, балки руҳоний хоссага эга. Бироқ у фақат хўжакўрсинга руҳоний эмас, у шубҳасиз-руҳоний, самимий-руҳоний, шахснинг яхлитлиги билан боғлиқ. Муҳаббат-эрос барчага йўналиши мумкин эмас, одам бунга ўзини мажбурлай олмайди, бу сайланма-саралама муҳаббат, раҳм-шафқатли, пастловчи муҳаббат эса бутун изтиробли дунёга йўнала олади, унинг тубдан ўзгартиришга қодирлиги шунга таянади… Лекин бу севиш, ҳайратланиш ва ачиниш, ҳамдардлик кўрсата олувчи мавжудот сифатида шахс муаммоси учун жуда муҳим.

…Эротик-шаҳвоний жазава-васваса жуда кенг тарқалган бўлиб, жинснинг қули-бандига айланиш инсоний қулликнинг ўта теран манба-илдизларидан бири. Физиологик жинсий талаб-эҳтиёж соф ҳолда кам учрайди; бу жараён ҳамиша психологик мушкулотлар, эротик-шаҳвоний хомхаёллар билан уйғунликда кечади. Инсон жинсий мавжудот, яъни чала-ярим, ноқис ва айни шу нафақат физиологик, балки психологик ноқислиги-нуқсонини қоплашга, тўлдиришга, бир бутун қилиш, яхлитлашга интилади. Жинс – инсонда фақат жинсий аъзолар билан боғлиқ махсус функция-вазифа эмас; у инсоннинг бутун жисму жони бўйлаб ёйилган. Буни Фрейд асосли исботлаган. Жинс — инсоний ҳаётнинг пинҳона жиҳати бўлгани, унда аллақандай беҳаёлик борлигию ва шу боис ошкора қилмаганликлари эътиборни тортади. Жинсга мутелиги, жинснинг қули эканидан инсон хижолат чеккан, уялган. Шу ўринда ҳайратланарли парадоксга дуч келамиз: ҳаёт манбаи ва ўта жўшқин-эҳтиросли инсоний аъзо уятли ҳисобланади ва ҳамиша пинҳон бўлиши лозим. Эҳтимол, ёлғиз В. Розанов бу муаммони ўта кескин тарзда кўтарган. Жинсга муносабат шу қадар антиқа ва бошқа барча мавзуларга шу қадар ўхшамайдики, бу беихтиёр жинс таназзул-тубанлашув билан алоҳида алоқадор, деган хулосага олиб келади. Жинс гўё инсон тубанлигининг муҳри, инсоний феъл-атвор яхлитлиги бой берилганининг нишонаси. Фақат XIX аср охирлари ва XX нинг бошларига келиб, тафаккур, илм-фан ва адабиёт жинс ва жинсий ҳаётнинг сир-асрорларини кашф этишда салмоқи қадамлар ташлади. Бу борада Розанов, Вейнингер, Фрейд, Лавренсни тилга олиш кифоя. Онгсиз жинсий ҳаётни илмий фош этгани учун Фрейдни дастлаб шарм-ҳаёсиз ёзувчига чиқаришди. Бундан қатъий назар XX асрда жинсга муносабат масаласида инсон онгида туб бурилиш содир бўлди. Башарти XX асрда яратилган романларни XIX ва ундан олдинги асрлар романлари билан қиёсласак, жуда катта фарқнинг шоҳиди бўламиз. Бадиий асарларда ҳамиша севги-муҳаббат тасвирланган, бу адабиётнинг арзанда мавзуи, бироқ жинсий ҳаёт эътибордан четда қолган. Фақат XX асрда жинсни пинҳоний эмас, балки очиқ-ошкора чинакамига тасвирлай бошладилар. Диккенсдан Лавренсгача, Бальзакдан Монтерлангача ер билан осмонча масофа-фарқ бор. Инсон гўй фош этишга бел боғлади, у онг-шуур хомхаёллари исканжасида қолишни истамади ёки қола олмади. Инсоний феъл-атворни чинакамига фош этишни Маркс ва Нецше бошлаб берди, улардан бошқачароқ, яна ҳам теранроқ шаклда, гарчи бу жинсга махсус бағишланмаса ҳам, Достоевский ва Киркегардт давом эттирди. Насронийлик жинсни гуноҳ ғоя-пардаси билан беркитди, бироқ аллақандай дудмол мавҳумиятни қолдирдики, уни Розанов фош этди. Бу муаммо мени шахс ва эрк-эркинликнинг олий қадрият эканию уларнинг жинсга қуллик ила бостирилиши-топталиши сифатида қизиқтиради. Бу борада турли икки муаммо – сексуал ва эротик, жинс ва муҳаббат муаммолари борлигини кўрамиз. Жинсий қовишув билан фарзанд кўриш ўртасида физилогик боғлиқлик бор, лекин руҳий-маънавий боғлиқлик йўқ, худди шундай жинсий қовушув билан муҳаббат ўртасида ҳам мажбурий алоқадорлик йўқ. Жинсий майл ва жинсий алоқа тамомила рангсиз-қиёфасиз ва инсонни барча жониворлар олами билан бараварлаштириб-бирлаштириб, ҳеч қандай специфик инсоний хосса-фазилатга эга эмаслиги шубҳасиз. Инсоний заифлик ва тўлиқсизликни билдирувчи жинс насл-уруғчиликнинг шахс устидан хукмронлиги, умумиятнинг индивидуаллик устидан хукмфармоси. Жинсий ҳаёт ихтиёрига ўзлигини топшириш асносида инсон ўз ўзини идора қилиш салоҳиятини бой беради. Ноиндивидуал жинсий майл асносида инсон гўй шахсиятини йўқотиб, қиёфасиз наслий жараённинг восита-қуролига айланади. Сексуаллик қиёфасиз хоссага, эротика-шаҳвоният эса шахсий хусусиятга эга, жуда катта фарқ шундан иборат. Жинсий майл билан севги-муҳаббат, маҳлиёлик ўртасида ҳеч қандай бевосита ва мажбурий алоқадорлик йўқ, ҳатто севги-муҳаббатга нисбатан жинсий майл тубанроқ бўлиши мумкин. Севги-муҳаббат бетакрор индивидуал мавжудотга, шахсиятга йўналтирилган бўлиб, унинг қиёси йўқ ва шу боис алмаштириш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Жинсий майлда жараён қатнашчилари ўзгаравериши мумкин ва бу шубҳасиз муайян шахсга муносабат дегани эмас. Жинсий майл индивидуаллаштирилган ҳолатларда ҳам кўпинча шундай бўладики, бу жараён шахснинг яхитлигига муносабатни билдирмайди, балки қиёфасиз наслий стихия воситасида содир бўлади. Жинс – инсон қул-бандилигининг манба-илдизларидан ва ўта теран, инсон насли ҳаётининг имкониятлари билан боғлиқ манба-илдизлардан бири. Бундай бандилик-қуллик ўта қўпол шакллар касб этиши мумкин, лекин назокатли жазава-васваса тусига ҳам киради. Жинс ҳаёти эротик-шаҳвоний хомхаёллларни юзага келтиради. Инсон насл-уруғчилик стихиясининг, онгига зўр бериб сингдирилаётган саробнинг қўғирчоғи, дея эътироф этган Шопенгауэр ҳақ. Ошиқ Иван учун, гарчи барчанинг наздида эл қатори қиз бўлса ҳам Мариядан зиёда гўзал йўқ. Бироқ ҳар қандай севги муҳаббат ҳам эротик хомхаёл эмас, бу қиёфасиз наслий-уруғчилик стихиясидан шахс, беқиёс инсоний рафтор сари ёриб чиқиш, юксалиш бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда бу жинсга қуллик ва эротик-шаҳвоний хомхаёл устидан тантанани билдиради. Муҳаббат – шахсни, жамики бетакрор индивидуалликни аниқлайди ва идрок этади, мангуликка эътироф этади-муҳрлайди, унинг мазмун-моҳияти шундан иборат. Бироқ дунёвий иқлим, шарт-шароит чинакам, ҳақиқий муҳаббат учун мос эмас, аксинча кўпинча унга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Муҳаббат – ақл бовар (всемерное) қилмас ҳодиса бўлиб, объективлашган дунёдан ҳоли юзага келади, мазкур детерминация оламидан ёриб чиқиш бўлгани боис ҳам айни олам қаршилигига дуч келади. Шунинг учун муҳаббат ва ўлим ўртасида теран, яқин боғлиқлик бор. Бу башарий маданиятнинг марказий, муҳим масалаларидан бири. Бироқ даставвал муҳаббатнинг икки типи-шаклини фарқлай билиш зарур.

Муҳаббат шакллари турли белгиларига биноан таснифланади. Лекин наздимда, энг муҳими, юксалувчи муҳаббат билан пастловчи муҳаббат фарқи. Бу борада М.Шелернинг гарчи масаланинг моҳиятини батафсил очиб бера олмаган бўлса ҳам, лекин жуда назокатли фикр-мулоҳазалари бор. Эркак ва аёл муҳаббатига нисбатан кенг қамровли маҳлиёлик-муҳаббати, эрос — юксалувчи муҳаббат. Севиш-маҳлиё бўлиш юксаклик оханрабоси домига тушиш, юксалиш бўлиб, ижодий жазавагача олиб боради. Эротик-шаҳвоний муҳаббат ҳамиша заифлик, тўлиқсизлик-сакталик, ярим кўнгилни тўлдириш билан боғлиқ орзиқиш, Эрос – демонни бойита оладиган ҳиссиёт-кечинмаларга интилиш тақозоси бўлиб, инсон унинг домига тушиб қолади. Афлотун «Федра» асарида тилга олган қанотли қалблар севиш-маҳлиёликдан баҳра олиб, парвоз қиладилар. Афлотун талқинидаги Эроснинг икки манбаи мавжуд: бойлик ва қашшоқлик. Эрос – юксалиш йўли. Бироқ Афлотуннинг ўзида бу юксалиш йўли ҳиссий олам, ҳиссиётлар оламидан аниқ жонли мавжудотга, шахс-шахсиятга ўтишни билдиради. Бу — ғояга, гўзалликка, илоҳий юксакликка муҳаббат. Эрос антиперсонал – аксилперсонал – аксилшахс хоссасига эга бўлиб, бетакрор шахсни пайқамайди ва уни эътироф этмайди. Бу – платонизмнинг чегара-сарҳади. Вл.Соловьев ҳаётида эротика шундай бўлган. У муайян аёлни эмас, балки абадий аёллик Маъбудасини севган, маҳлиёси бўлган. Бу нисбат бериладиган муайян-аниқ аёллар эса хафсалани пир қилади, холос. Ёлғиз илоҳий гўзаллик хомхаёл сароб эмас. Бироқ севиш-маҳлиёлик ҳамиша шундай платонистик хоссага эга бўлмасдан, шахснинг шахсга муносабати билан ҳам боғлиқ бўлади.

Муҳаббатнинг бошқа шакли – пастловчи муҳаббат, талаб қилувчи эмас, бахшида этувчи муҳаббат, муҳаббат-шафқат-раҳмдиллик-кўнгилчанлик, муҳаббат-ҳамдардлик, caritas. Каритатив муҳаббат ўз нафи-фойдаси-манфаати учун ҳеч вақо ахтармайди, мунқалб бўлгани боис бошқаларга ҳадя қилади, улашади. Каритатив муҳаббат — Худо ургану пайғамбар асоси билан турган кимса билан зулумот исканжасида ҳамдардлик, ҳамнафаслик. Башарти caritas маъносида қўлламасак, барчани севиб бўлмайди, севиш – танлаш, сайлаш, саралаш. Мажбуран севиб бўлмайди. Бироқ caritas, раҳм-шафқат, кўнгилчанлик туйғуларини барчага нисбатан ҳис этиш мумкин ва бунинг танлаш-саралаш билан алоқаси йўқ. Муҳаббат-эрос ҳамжиҳатликни тақозо этган бир пайтда, муҳаббат-шафқат ҳамжиҳатлик талаб қилмайди, унинг бебаҳолиги ва куч-қудрати мана шунда. Ва ҳақиқий муҳаббат таркибида ҳам муҳаббат- caritas, муҳаббат-шафқат мавжуд. Шафқат ва раҳмдилликни билмайдиган эротик-шаҳвоний муҳаббат эса демоникаль хусусият касб этади ва инсон қалбини ўртайди. Эрос соф ҳолида қуллик-бандилик, ошиқнинг қуллиги ва маъшуқанинг бандилиги. Эротик-шаҳвоний муҳаббат бағритош ва шафқатсиз бўлиши мумкин, бундай муҳаббат ўта даҳшатли зўравонликларга сабаб бўлади. Насронийлик муҳаббати Эрос эмас, насронийлик муҳаббати – агапэ. Юнон тили муҳаббат жило-жилваларини ифодалаш учун жуда бой: эрос, агапэ, филия. Муҳаббат инсон қалби-кўнглида кечадиган мураккаб ҳолат-жараён, ва унда муҳаббатнинг турли жило-жилвалари: юксалувчи муҳаббат, муҳаббат-ҳайратланиш пастловчи-муҳаббат билан, муҳаббат-шафқат билан уйғунлашуви мумкин. Бироқ насронийлик муҳаббатини раҳм-шафқат, ҳамдардлик, каритативлик хоссаларидан ажратиб, ХХ аср бошларида жуда урф бўлганидек, уни мутлақ эротик муҳаббат дея эътироф этиш, насронийликни қўпол бузиш ва жазавага берилишдан бошқа нарса эмас. Раҳму шафат ва ҳамдардлик наинки ёлғиз будпарастлик динига, балки насронийлик динига ҳам жуда хосу мос. Айни пайтда самимий муҳаббатдан, муайян аниқ мавжудотга ишқий боқлиқликдан ажратиб, мутлақ руҳий-маънавий муҳаббат сифатида эътироф қилиш ҳам насронийликни бузиб талқин этишдан иборат. Бу — аксилперсонализм, шахс-шахсият инкори. Чинакам муҳаббат шахсдан шахсга йўналади, ва у чалғиган-руҳий муҳаббатда ҳам, идеал муҳаббат-эросда ҳам, қиёфасиз мавжудотга қаратилган мутлақ раҳм-шафқатда ҳам заифлаштирилган ва бузилган ҳисобланади. Муҳаббат – ўз объекти-манбаасини ҳамиша шахсийлаштиради. Бироқ муайян аниқ мавжудотга эмас, балки идеал чалғитма мавжудотга йўналган персонификация- шахсийлаштириш ҳам бўлиши мумкин. Реал Эрос бўлиши мумкин. Бироқ эротик хомхаёл ҳам бўлиши мумкин. Чинакам маҳлиёлик эросининг дунёдаги тақдири қандай? Ҳозир мени муҳаббатнинг барча шакллари ва специфик насронийлик муҳаббати эмас, балки жинс билан боғлиқ муҳаббат қизиқтиряпти.

…Прудон, гарчи теран фикр-мулоҳазалар билдирмаган бўлса-да, муҳаббат – ўлим, дея эътироф этади. Теран ҳаётий муаммолар билан шуғулланган сиймоларни муҳаббат билан ўлимнинг боғлиқлиги ҳамиша қийнаган. Муҳаббатнинг ўзни йўқотиш даражадаги юксак жазаваси, самовий жўшқин ҳаяжонида ўлим жазаваси-талвасаси билан яқинлашув мавжуд. Эстаз — жазава, моҳиятан, тамомила бошқа ҳолатга ўтиш-тушиб қолиш, кундалик олам сарҳадларидан чиқиб кетишни билдиради. Муҳаббат ва ўлим – инсоний ҳаётнинг энг муҳим ҳолат-ҳодисалари бўлиб, барча-барча одамлар, алоҳида қобилият соҳиби бўлмаган ва ижодий юксалишга қобилиятсизлар ҳам муҳаббат савдоларини бошдан кечирадилар ва ўлим жомини сипқорадилар. Дарвоқе, ўлим тажрибаси – ваҳимаси ҳаётнинг ўзида бор, ўлим билан юзма-юз келиш ҳоллари учраб туради. Инсоний ҳаётнинг ўта жиддий кескинлиги, кундалик турмушнинг мажбурий салтанатидан юксалиш ҳолатлари муҳаббат ва ўлим билан боғлиқ. Муҳаббат ўлимни енгади, у ўлимдан кучли ва бундан қатъий назар у ўлимга сабабчи бўлиб, инсонни ҳалокат ёқасига келтириб қўяди. Бу инсоний ҳаёт парадокси: муҳаббат бекаму-кўстликка, тўлақонлиликка интилиш – ва бунда ўлим оғуси мужассам, муҳаббат абадийлик учун кураш – ва эрос ҳалокатли. Объективлаштирилган дунёнинг ғарибона одатийлиги муҳаббат билан ўлимнинг алоқадорлигига оид мавзу кескинлигини заифлаштиради. Муҳаббат, шахсий абадиятга йўналган персонал-шахсий муҳаббат объективлашган дунёнинг ғарибона одатийлигига билан қовушмайди, уни рад этади, ва шу асно ўлим ёқасига келиб қолади, ўлимни жисмоний маънодаги йўқлик тарзида эмас, балки бирмунча кенг маънода идрок этади. Тристан ва Изольда, Ромео ва Жульетта муҳаббати ҳилокатга ундайди, чорлайди. Платоник, афлотунча муҳаббат фожиали чорасиз бўлиб қолади. Ижтимоий ғарибона одатий турмуш муҳаббатни қуйига, тубанликка тортади, зарарсизлантиради, никоҳ ва оила силсиласини юзага келтиради, ҳамда, моҳиятан, ҳаётий кескин таранглик ва экститивлик сифатида муҳаббат ҳуқуқини ижтимоий тартиб-қоидалар учун яроқсизга чиқаради. Муҳаббат эркинлиги тўғрисидаги баҳслардан ортиқ бемаънилик йўқ. Ижтимоий ғарибона турмуш муҳаббат эркинлигини инкор қилади ва уни шарму ҳаёсиз дея эътироф этади. Ва, башарти дин муҳаббатни инкор қилар экан, бу унинг ижтимоий ғарибона турмуш хукмронлиги остида эканию унинг буюртмалари — амри фармонини адо этишини билдиради. Масала шу тартибда нотўғри ва юзаки қўйилган. Эркин муҳаббатдан бўлак муҳаббат йўқ, мажбурий, детерминлаштирилган муҳаббат қовушмаган ибора, сафсата, холос. Муҳаббат эркинлигини эмас, балки муҳаббатга қулликни инкор этиш керак. Муҳаббат мислсиз қуллик бўлиши мумкин. Бундай қуллик — бандилик эротик-шаҳвоний хомхайллар воситасида юзага келади. Бироқ бу муҳаббат эркинлигининг ижтимоий чекловлари билан, гарчи бу чекловлар диний хоссага эга бўлса ҳам, ҳеч қандай алоқадор эмас. Ижтимоий ва диний бурч тақозосига кўра муҳаббатдан воз кечилмайди ва воз кечилмаслиги зарур, бу қулларча талаб, фақат эркинлик ҳаққи-ҳурмати ёки раҳм-шафқатлилик-кўнгилчанлик, яъни бошқа муҳаббат эвазига воз кечилади. Муҳаббат борасида жамият бирон-бир фикр-мулоҳазага эга эмас, у ҳатто муҳаббат ҳолати-ҳодисасини пайқай олмайди ва ҳамиша бошқа бир мавзуда баҳс юритади. Муҳаббат мавзуи тамомила ва тубдан ижтимоийликдан ҳоли қилиниши керак, чунки моҳиятан аввалбошданоқ ижтимоийликдан ҳоли, озод. Муҳаббат эмас, оила ижтимоийлашган. Жамият ва унинг номидан гапираётган, яъни томомила бошқа мавзуда пала-партиш сафсата сотаётганлар муҳаббат билан ўлимнинг теран алоқадорлигини пайқаши мумкин эмас. Жамият, жамоатчилик ёлғиз қўпол, дағал воқеа-ҳодисаларни илғайди. Ва насроний диншунослар, Черков раҳнамолари, насронийликнинг расмий вакиллари муҳаббат ҳақида бемаъни фикрлардан бўлак ҳеч вақо айта олмагани насронийлик объективлаштирилган ғаробина турмушда қанчалар ижтимоийлаштирилганидан ва унинг талабларига қанчалик мослаштирилганидан далолат беради. Муҳаббат ҳақида эмас, балки жинс, жинсий майл ва жинсий қовишув ҳақида, никоҳ, оила ва фарзанд кўриш тўғрисида баҳс юритишган; ёлғиз биологик ёки ижтимоий ҳодисаларни пайқаганлар. Жинсий қовишув ёки никоҳ ва оиланинг тижорат, олди-сотди, фойда-наф кўриш билан боғлиқ томонларига оид мавзуга нисбатан муҳаббат мавзуси бирмунча уятли, ношоён ҳисобланган. Жинс ва оиланинг пул билан, пул мистерияси билан сирли-синоатли боғлиқлиги бор, бироқ муҳаббат бу доирага кирмайди. Раҳматли Августиндай валломат никоҳ ҳақида рисола ёзган, афсуски у чорвачиликка оид қўлланмани эслатади; муҳаббат унинг ҳатто хаёлига ҳам келмайди ва бу борада ҳеч қандай фикр билдира олмайди, худди шундай барча насроний раҳнамолар ҳам, ишончим комилки, ҳамиша аҳлоққа оид беҳаё мулоҳазалар, яъни персонализм, шахсият ҳақиқатига тамомила зид фикрларни айтганлар, шахсни наслий-уруғчилик ҳаётининг воситаси сифатида талқин этган. Эҳтимол, насронийлашган Европа тарихида илк марта муҳаббат мавзуини Провансаль трубадурлар кўтариб чиқишган, улар эмоционал ҳис-туйғулар маданиятида улкан ўрин тутади. Никоҳ ва оила инсоний мавжудлик-ҳаётнинг объективлашувига мансуб, муҳаббат эса интиҳосиз субъективликка тааллуқли.

Уч рус мутафаккири — Вл.Соловьев, В. Розанов ва Н. Федоров муҳаббат ва ўлим мавзуини теран таҳлил қилиб, турлича хулоса чиқарган. Вл. Соловьев платоник, афлотунпараст бўлган ва унинг шахсий эротик-шаҳвоний тажрибаси платонизм-афлотуншунослик билан боғлиқ. Унинг шахс тўғрисидаги таълимотга зид София тўғрисидаги таълимоти худди шундай. Лекин, «Муҳаббат моҳияти» мақоласида, эҳтимол, энг ажойиб асарида, қиёфасиз афлотуншунослик чегараларидан чиқади ва насронийлик тафаккури тарихида илк даъфа муҳаббат-эросни насл-уруғчилик билан эмас, балки муҳаббат билан боғлайди. Муҳаббат, унинг наздида, фарзанд кўриш ва насл-уруғнинг мангулиги билан эмас, балки шахс тўлақонли ҳаётининг юзага чиқиши ва шахсий мангулик билан боғлиқ. Оилавий муҳаббат моҳиятига оид барча анъанавий таълимотлардан фарқли равишда Вл.Соловьев муҳаббат билан фарзанд кўришни қарама-қарши қўяди, зидлаштиради. Муҳаббат моҳиятан наслий-уруғчилик хоссасига эмас, шахсий хусусиятга эга. Фарзанд кўришда шахс парчаланади, бўлакларга ажрайди ва бехосият интиҳосиз наслий-уруғчилик ҳаётининг силсиласи бошланади. Муҳаббат воситасида шахс андрогин яхлитлиги тикланади, инсон парчаланадиган-майдаланадиган-майдалашадиган, заифона мавжудот бўлишига чек қўйилади. Муҳаббат шу маънода ўлим билан боғлиқки, у ўлим устидан тантана қилади ва мангуликни қўлга киритади. Лекин Вл. Соловьев илгари сурган муҳаббат моҳияти қанчалик рўёбга чиқади? Бу борада унинг шахсий тажрибаси фожиали. В.Розанов – мусбат, Вл. Соловьевга қарама-қарши. Вл. Соловьевнинг муҳаббат таълимоти шахсий тусга эга, шахсийлашган. Ўлим шахсий муҳаббат ила енгилади. Розановнинг муҳаббат таълимоти наслий-уруғчилик тусига эга бўлиб, қиёфасиз, ўлим фарзанд кўриш воситасида тор-мор қилинади. В. Розанов жинсга насронийча муносабатнинг танқидчиси сифатида улкан аҳамиятга эга. Розанов фарзанд кўрувчи наслни илоҳийлаштиради. Унинг наздида жинс гуноҳкорлик нишонаси эмас; у туғиш-фарзанд кўриш дини-таълимотини тарғиб қилади ва уни ўлим дини сифтидаги насронийликка қарама-қарши қўяди. У жинсий қовишувни ҳаёт манбаи сифатида муқаддаслаштириш ва алқашни талаб этади. Унинг наздида ўлим илдизи жинс-наслда эмас; жинс-наслда ўлим устидан музаффарият илдизи-манбаи мавжуд. Кўҳна жинс-наслнинг гуноҳи-гуноҳкорлигини Вл. Соловьев ҳис этган. В. Розанов эса бу гуноҳ-гуноҳкорликни мутлақо пайқамаган. У туғиш, фарзанд кўришни илоҳийлаштирувчи кўҳна-ибтидоий мажусийликка, юдаизмга қайтишни хоҳлайди. Насронийлик шахс-шахсият билан туғувчи насл-жинс ўртасида зиддият, қарама-қаршилик юзага келтирган, ва Розанов насронийликнинг душманига айланаётир. Унинг учун гўё шахс-шахсият муаммоси йўқ. Кескинлашган шахс онги туғадиган насл-жинсга ғаним-душманликни келтириб чиқаради. Ўлим муаммоси эмас, балки туғилиш муаммоси асосий муаммога айлантирилаётир. Лекин унутмаслик керакки, тарихий насронийлик раҳномалари никоҳ ришталари билан боғланган-боғланувчи муҳаббатни ёлғиз фарзанд кўриш билан ҳамиша оқлаган. Жинс, жинсий қовишув concupiscencia сифатида қораганлар, бироқ жинсий қовишувнинг натижаси – фарзанд туғилиши мақтовга лойиқ топилган. Розанов буни ҳаққоний иккиюзламачилик, мунофиқлик, деб билган ва фош этган. Нима бўлмасин, муҳаббатга (агар буни ҳақиқатдан ҳам муҳаббат дейиш мумкин бўлса) оид анъанавий насронийлик таълимоти фақат ва фақат наслий-уруғчилик, туғадиган, фарзанд кўрадиган муҳаббат тўғрисидаги таълимот бўлган. Муҳаббат нафақат шахсий мазмун-моҳиятга эга, балки муҳаббатнинг шахсий моҳияти беҳаёлик дея овоза қилинади. Бу борада Розановнинг фикрларига яқинлашув мавжуд, бироқ Розанов изчиллик ва самимият талаб этади: башарти фарзанд кўриш мақтовга, олқишга лойиқ экан, у ҳолда фарзанд кўриш негизи-асоси ҳам мақталиши, олқишланиши зарур. Н. Федоров даставвал ўлим хусусида қайғуга берилади, ҳатто бирон-бир мавжудотнинг ўлими-ҳалокати билан ҳам муроса қилолмайди, ўлимга қарши ялпи курашга даъват этади. Бу борада унга ҳеч ким тенг келолмайди. У Вл Соловьев сингари шахсий эроси билан ва шахсий абадияти билан эмас, балки вафот этганларни тирилтириш, тирилишни заифларча кутиш билан эмас, балки фаол тирилтириш билан енгишни истайди. У эротик-шаҳвоний муҳаббат қувват-қудратини тирилтирувчи, ҳаётбахш қувват-қудратга айлантиришни, эротик-шаҳвоний қувват-қудратнинг қайта йўналтирилишини хоҳлайди. У вақтни ортга қайтариш мумкинлигига, инсоннинг нафақат келажак устидан, балки ўтмиш устидан ҳам хукмронлигига ишонади. Марҳумларнинг тирилтирилиши мозийнинг фаол ўзгартирилишидан иборат. Н. Федоров эротик-шаҳвоний файласуф бўлмаган, ҳолбуки Вл. Соловьев билан В. Розанов турли йўналишдаги шундай файласуф эди. Шу боис фикру зикри марҳумларга меҳру шафқат билан йўғрилган. У наслий-уруғчилик, жамоавий туғилишга эмас, балки наслий-уруғчилик, жамоавий тирилтиришга даъват этади. Бироқ учаласи ҳам муҳаббат ва ўлим хусусида, насл-уруғчиликка қуллик ва ўлимга қуллик устида теран мулоҳаза юритган.

Жинс стихияси билан инсоний феъл-атворнинг жиддий зиддиятлари боғлиқ. Инсон жинсига қулларча хўрловчи мутеликликни ҳис этади. Жинс, жинсий майл инсонни изтиробга солади ва кўплаб кулфатларга сабабчи бўлади. Бироқ шу билан бирга жинс билан ҳаётнинг жўшқинлиги боғлиқ бўлиб, жинс куч-қуввати – ҳаёт куч-қуввати ва ижодий юксалиш манбаи-негизи бўлиши мумкин. Жинссиз мавжудлик заифона ҳаётий юксалиш мавжудлигидир. Жинсий куч-қувват ижод манбаи бўла олади. Инсон заифлигининг нишонаси ҳисобланувчи жинс билан алоҳида орзиқиш-ташналик боғлиқ. Бу орзиқиш, орзумандлик айниқса ёшликда кучли бўлади. Айни пайтда жинс даҳшатли профанацияга учрайди, у орқали инсоннинг бутун ҳаёти профанацияга, яъни салбий маънодаги ўзгаришга учрайди. Ўта даҳшатли тубанлик-пасткашик жинс билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жинс нафақат жисмоний, балки психологик жиҳатдан ўзгаради, эротика ўзгаришга учрайди, муҳаббат изҳорига ҳеч қандай тобу тоқат қолмайди, улар масаласида тил калимага келавермайди. Бу борада жинсга қуллик-мутелик бемаъни енгилтаклик ва юзакилик тусига киради. Жинс ғарибона турмуш салтанатида даҳшатли, буржуа дунёсида даҳшатли ва инсоний ҳаёт устидан пул-сармоя хукмронлиги билан боғлиқ. Жинсга қуллик-мутелик инсоний ҳаёт устидан аёл ибтидоси хукмронлиги билан алоқадор. Аёллар қулликка ғоят мойил бўлгани ҳолда айни пайтда қул қилишга ҳам устаси фаранг. Жинс – эркакларнинг феъл-атворида қисман мавжуд, аёлларда эса яхлит, бир бутун. Шу боис аёл жинсдаги қуллик-мутелик жинснинг ижодий-ҳаётий куч-қуввати инкор қилиниши ёки заифлигини эмас, балки жинсга қуллик устидан ғалабани, жинс сублимацияси ва ўзгарганини билдиради. Бундай қуллик устидан тўла-тўкис ва шубҳасиз ғалаба эса андрогин яхитликка эришганликни билдириб, бу мутлақо жинсдан ҳолилик дегани эмас. Эротика — шаҳвоният ижодий шахсларда улкан аҳамиятга молик. Бироқ эротика-шаҳвониятнинг универсаллашуви, аҳлоқ-одоб ўрнини эротика тамомила эгаллаши шахснинг субути, шахснинг қадр-қиммати, руҳий-маънавий эмин-эркинлик учун салбий оқибатлар келтириб чиқариб, ўтакетган қуллик бўлиши мумкин. Шахс-шахсиятни ва эмин-эркинлик муҳофазаси аҳлоқий негизни, руҳий-маънавий фаолликни тақозо этади. Эротика-шаҳвоният руҳ-руҳоний заифлик, руҳ-маънавият устидан руҳоний-жисмоний негиз-ибтидонинг хукмронлиги бўла олмайди. Бироқ жинснинг мазмун-моҳияти, никоҳ асосида қовишувнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

…Инсоннинг бутун эротик-шаҳвоний ҳаёти можаро-келишмовчиликлардан иборат бўлиб, объективлашган дунёда уларни узил-кесил ҳал қилиб бўлмайди. Жинсий ҳаётга уйғунлик бегоналиги, можаро-келишмовчиликлардан ташкил топишини эътироф этар экан Фрейд ҳақ фикрни айтган. Инсон руҳияти жинс билан боғлиқ зарбаларга дуч келади. У ғайришуурий жинсий ҳаёт билан жамият мезонлари, ижтимоий ғарибона турмуш тарзи ўртасидаги изтиробли можаро-келишмовчиликларни бошдан кечиради. Булар жинс билан боғлиқ сексуал ва муҳаббат билан боғлиқ эротик-шаҳвоний можаролардир. Бироқ Фрейдга кўра, муҳаббат-эрос муаммоси йўқ, бу унинг дунёқараши чекланганлиги билан боғлиқ. Можаролар илдизи руҳий-ботиний теранликка, метафизик инсоний теранликларга бориб тақалади. Жинс заминий инсон ҳаётида ташқарига улоқтирилганликни, ташқи объективацияни, экстериориацияни ва парчаланганликни, яхлит инсон шахсининг объективизацияси, экстериоризациясини билдиради. Жинс ҳайратомуз ғайришуурий майл-мойиллик воситасида инсонни объективлашган дунёга кишандбанд этади, бу дунёда детерминизм, зарурият, ботиний эмас, балки ташқи, объектга мослашган инсоний феъл-атворга таянувчи муқаррарлик хукм суради. Жинс сир-синоати шундан иборат. Инсоннинг халос қилиниши, нажот топиши айни вақтда мажбурий объективлик сифатидаги жинсга қулликдан халос, нажот топиш демак. Фақат объективлик мажбурий бўлиши мумкин, жинс эса мажбурлайди. Инсонни аврайдиган хомхаёл шундаки, у жинсий майлни қондириш воситасида халос-нажот топаман, деб ўйлайди, ҳолбуки бу пайтда у мажбурий ҳолатда бўлади. Жинс – инсоний қиёфасиз, умумий, наслий-уруғчилик хоссаси; фақат муҳаббат шахсий бўла олади. Шахсийлик сексуаллик эмас, эротика. Вл.Соловьев билан Вейнингер буни тушунган. Жинсий маънодаги наслий-уруғчилик, қиёфасизлик мантиқий ва метафизик маънодаги наслий-уруғчилик, қиёфасизлик-шахссизлик билан теран алоқага эга. Инсон ўз жинси ва ўз шахси ўртасидаги келишмовчилик-зиддиятни бошдан кечиради. Жинс юзага чиқиши асносида инсоннинг қадр-қимматига ҳамла қилиб, қиёфасиз кучларининг ўйинчоғига айлантиради ва инсонни маҳв этади. Жинс билан боғлиқ уят, номус-ор шу билан боғлиқ. Бундай орланиш, уялиш шахснинг ва шахсий ақл-идрокнинг ўсиши асносида орта боради. Жинснинг наслий-уруғчилик ҳаёти шахсни бошқа шахслар дунёга келиши воситасига айлантиради, оқибатда шахсий қониқиш шахснинг ўз ҳаёти учун эмас, балки наслий-уруғчилик ҳаёти учун зарур хомхаёл бўлиб чиқади. Жинс бошқа одамларни, кейинги авлодни дунёга келтиришдан бўлак йўл топса, осонгина беҳаёлик кўчасига киради ва шахс яхлитлигига жиддий путур етади. Айрим-айрим функциялар яхлит инсон танасига қарши йўналтирилади. Булар сексуал можаро-келишмовчиликлар бўлиб, эротик зиддиятларга қадар юзага келади, мазкур зиддиятлар инсон ҳаётининг бирмунча юксак даврига мансуб. Муҳаббат-эрос ҳодисаси қуйида – ижтимоий бўғин сифатидаги оиланинг қиёфасиз ҳаёти билан зиддиятда бўлади. Инсон жинсга ҳам, оилага ҳам қул бўлиши мумкин; буниси ҳам, униси ҳам объективликнинг, ижтимоий ғарибона турмуш шароитида жинснинг объективлашуви ва муҳаббатнинг объективлашуви оқибати. Можаро-зиддиятларнинг мураккаб занжири-кишани инсонни изтиробга солади, баъзан ҳолдан тойдиради. Инсонни табиат ҳам, жамият ҳам қул қилади. Табиатдан қочиб жамият оғушида ва жамиятдан қочиб, табиат оғушида халос, нажот топиб бўлмайди. Табиий майл-мойилликлар ихтиёрига топширилган, калаванинг учини йўқотган жинс инсонни таназзулга, ҳалокатга олиб келиши мумкин. Чекловлар ва муайян андоза-қолипларга амал қилувчи ижтимоий меъёр-маромга солинган жинс эса янгича қуллик-мутелик шаклларини яратади. Объективлашган дунёда, ижтимоий ғарибона турмуш дунёсида ижтимоий оила доирасида жинснинг муайян андоза-қолипларга солиниши муқаррар бўлиб, бунинг шакллари, албатта, доимий эмас, балки тез ўзгариши ва жамиятнинг иқтисодий тузумига жуда боғлиқ бўлиши мумкин. Бу жамиятнинг давлатга айланишига ўхшайди. Оила шахсни аксарият қул қилади ва фақат оилавий муносабатларнинг биродарона муносабатларга яқинлашуви мазкур қуллик даражасини жуда-жуда камайтира олади. Бироқ шу билан бирга оила инсоний типнинг шаклланишига ёрдам берган ва инсонни давлатнинг ёлғиз ҳукмронлигидан муҳофаза қилган. На биологик маънодаги жинс ҳаёти, на ижтимоий маънодаги оила ҳаёти муҳаббат-эрос мавзуи билан бевосита боғлиқ эмас ва ҳатто бу мавзуни кун тартибига қўймайди. Юқорида айтилганидек, муҳаббат объективлашган дунёга, объективлашган табиатга ва объективлашган жамиятга тааллуқли эмас, у гўё тамомила ўзга оламлардан ташриф буюради ва тубан олам ришта-кишанларини узиб, юксалиш бўлиб, интиҳосиз субъективлик, эркинлик-ҳуррият оламига мансуб. Шу боис муҳаббат ва оила ўртасида жиддий зиддиятлар рўй бериши мумкин, улар шахс ва жамият, эркинлик ва детерминация-тутқунлик ўртасидаги зиддиятларнинг юзага чиқиши бўлиши мумкин, халос. Муҳаббат мазмун-моҳияти ижтимоий эмас, балки фақат шахсий бўлади, ва у жамиятдан пинҳон бўлиб қолаверади. Давлат шакллари билан боғлиқ тирания-зўравонликдан ҳам даҳшатли зўравонликлар оила шакллари билан боғлиқ бўлган. Иерархик ташкил этилган, авторитар-хукмфармо оила инсон шахсини заифлаштириб, майиб-мажруҳ этади. Ва шу шаклдаги оилаларга қарши эмансипацион саъй-ҳаракатлар теран персональ мазмун-моҳиятга эга бўлиб, инсоний шахс қадр-қиммати учун курашдан иборат. Жаҳон адабиёти инсоний ҳис-туйғулар учун курашда улкан аҳамиятга молик. Ҳолбуки жинсий эҳтирослар тарғиботчиси сифатида уни ўринсиз айблаб келадилар. Бу шахс-шахсият учун, тутқунлик-мутеликка қарши эркинлик-ҳуррият кураши. Эркинлик эса ҳамиша руҳий-маънавий хоссага эга. Ижтимоий объективлашган дунёда бирмунча эркин оила шаклларини, авторитаризм ва иерархизмдан имкон борича ҳоли оила шаклларини ҳимоя қилиш зарур. Насронийлик давлати бўла олмаганидек, насронийлик оиласи ҳам бўла олмайди, худди шундай ижтимоий ғарибона ҳаётда муқаддас нарса бўлмайди. Инжили шариф айни оилага қулликдан халос бўлиш, нажот топишни талаб этади.

Жаҳон тарихида муҳаббат даҳшат-қатағонлар доми-гирдобида. Бу икки жиҳатга эга даҳшат: дастлабкиси муҳаббатга дунёнинг даҳшатли муносабати, жамият томонидан маломат тошларига дучор экани: иккинчиси эса муҳаббатнинг ўзи дунёга олиб кирадиган, бахш этадиган даҳшат, унинг ички-ботиний даҳшати. Жамиятнинг иерархик тузилиши, деспотизми-жабр-зулми билан боғлиқ ижтимоий муҳаббат даҳшати батамом бартараф қилинмаса ҳам минимум даражагача камайтирилиши мумкин. Бироқ метафизик муҳаббат даҳшатини бу дунёда енгиш, бартараф этиш амри маҳол. Муҳаббатдан аллақандай ҳалокат эпкини уфуради. Муҳаббат-эрос универсал ҳаёт ибтидосига айланиш, бошқа барча жиҳатларни итоат эттириш ёки сиқиб чиқариш тамойилиги эга. Шу боис муҳаббат-эрос наинки ҳаётий тўлақонлилик ва жўшқинликни ахтариш, балки айни пайтда ҳаётий неъматлар, ҳузур ҳаловатлар доирасининг ғариблашуви ва сийраклашуви ҳамдир. Муҳаббатга деспотизм — зўравонлик, зулмкорлик ва қуллик хос. Ва айни аёл муҳаббати истисносиз барча-барчасини талаб қилиши билан айниқса зулмкор хоссага эга. Шу боис бу муҳаббат шахс принципи билан тўқнашади. Рашк билан алоқадорлик муҳаббатга демониакал хусусият бахш этади ва бу хотин-қизларда айниқса кучли намоён бўлади, чунки улар фурийларга айлана оладилар. Муҳаббатнинг метафизик даҳшати унинг беададлигию ва баҳам кўрилмаслигида, маъшуқ-маъшуқа томонидан эътироф қилинмаслигидагина эмас (бу нисбатан изтиробли): у ўзаро баҳам кўрилган, бахтли муҳаббатнинг ботинияти, мазмун-моҳиятида. Бу шахснинг сир-синоати, аёл ва эркак табиати, феъл-атворининг жиддий фарқи, дастлабки муҳаббат ҳайрат-ҳаяжонлари билан ғарибона-қашшоқ турмуш шароитида амалга ошуви ўртасидаги номутаносиблик, ўлим ила сирли-синоатли алоқадорлиги билан боғлиқ. Бироқ муҳаббатнинг даҳшати ва фожиавийлиги ҳаёт рационализми, инсоний ҳаётнинг ижтимоий ғарибона турмуш комига ғарқ бўлиши, яъни субъективизм устидан объективизм ғалабаси оқибатида сустлашади. Чинакам муҳаббат ҳамиша камдан-кам учрайдиган гул-чечак бўлиб, дунёвий шароитида кўника олмай ғойиб-нобуд бўлади, чунки бу унинг учун ўта тубан дунё. Муҳаббат драмаси тўсиқ-монеликлар оқибатида кескинлашади. Ҳозир ҳаммаси осон, енгил, бироқ айни пайтда у қадар кескин ҳам, жиддий ҳам эмас. Бу дунёий муҳаббат парадокси, дунёдаги эркинлик парадоксал эканининг намуналаридан бири. Эркинлик тўсиқ-ғовлар ва курашни тақозо этади. Руҳий-маънавий саъй-ҳаракатларсиз осонгина жисмоний ва бемаъни тус олади. Никоҳ ижтимоий нуқтаи назардан иқтисодиёт билан жуда боғлиқ бўлиб, кўпинча мажбурий тижорий тусга эга бўлган. Никоҳ сир-синоатдан жуда йироқ-олис. Эндиликда никоҳ мажбурий тижорий эмас, балки эркин тижорий хусусият касб этаётир. Бу ҳаётий рационаллашув барча соҳаларда кузатилаётир.

Муҳаббатнинг жинсга муносабати тор маънода жинсий қовишувга нисбатан жуда чигал ва зиддиятли. Жинсий қовишувда инсоний тубанликнинг ошкора муҳри бор; бу барча жиҳатдан аён ва инсонни хижолатга солади. Бироқ инсон жинсий қовишувни идрок қилиш, оқлашга уринади. Овқатланиш сингари физилологик эҳтиёжнинг шунчаки қондирилиши махсус инсоний ҳаётга тааллуқли эмас ва бу жараённинг мазмун-моҳиятига оид масалани кўндаланг қилиб қўймайди, бу инсоннинг ҳайвонот оламига хос ҳаётига оид бўлиб, ҳайвоний феъл-атворни чеклаш ва бартараф этиш масаласини кун тартибига қўяди. Инсон жинсий қовишувни оқлашнинг уч усулини ўйлаб топган. Жинсий қовишувдан мақсад фарзанд кўриш, наслни давом эттиришдан иборат. Бу ижтимоий ғарибона салтанатда энг оммавий ва энг ибратли нуқтаи назар. Персоналистик қадриятлар нуқтаи назаридан бу ибратли туюлганидан қатъий назар уятсиз ва мунофиқона мулоҳаза. Ибратли хайрли иш кўпинча аҳлоқсиз бўлади. Шахсни ёлғиз насл-авлодни давом эттириш воситаси сифатида талқин этиш ва шахсий мойилликлар ва ҳис-туйғулардан авлодни давом эттириш мақсадида эксплуатация қилиниши аҳлоқсизликдан иборат. Тоталитар давлатлар ўтакетган шармандали ишга ҳам қўл урдилар, улар насл-авлод ва давлат манфаатилари учун одамларнинг жинсий ҳаётини чорвачиликни ташкил қилган сингари маълум бир изга солишгача бориб етдилар. Инсон фарзанд кўриш мақсадида жинсий алоқа қилади, дея эътироф этиш мунофиқлик, чунки фарзанд рефлекция воситасида дунёга келади, жинсий алоқа эса ўз мазмун-моҳиятига эга. Яна бир мулоҳаза шундан иборатки, жинсий алоқа воситасида инсон қониқиш ҳосил қилади, лаззатланади. Бу ҳам аҳлоқсиз (гарчи мунофиқлик бўлмаса ҳам) нуқтаи назар, чунки инсонни тубан табиий ҳис-туйғуларининг қулига айлантиради ва эркин руҳ сифатидаги шахс қадр-қиммати билан тўқнашади. Учинчи нуқтаи назар: жинсий қовишувнинг моҳияти севимли ёр билан бир тану жонга айланиш, натижада бир бутунлик, яхитлик касб этишдан иборат. Бу ахлоқий ва маънавий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, шахсий ва ягона мулоҳазакор моҳият бўлиб, жинснинг руҳий-маънавий қиёфа касб этишини тақозо этади. «Шахсий бахт-саодатга» интилишни билдирувчи жинсий қовишувнигина оқлаш мумкин, дея парадоксал тарзда айтиш мумкин, гарчи ҳеч қандай «бахт-саодатга» ишониб бўлмаса ҳам. Никоҳ моҳияти ҳам, уни оқлаш ҳам муҳаббат билан боғлиқ. Муҳаббатсиз никоҳ – ахлоқсизлик. Болаларга рисоладагидек муносабатда бўлиш эса бу билан ҳеч қандай алоқага эга эмас, бу тамомила бошқа масала. Жинс ва муҳаббат-эрос масаласи қўйилаётганда икки масала муҳим: жамиятнинг зулми ва унга қуллик-мутеликдан ҳамда оилани авторитар тушунишдан ташқи халос бўлиш, нажот топиш ва ботиний аскеза, бусиз инсон ўз ўзининг ва ўз тубан моҳиятининг қулига айланади. Барча шаклдаги муҳаббат – муҳаббат-эрос ҳам, муҳаббат-раҳм-шафқат ҳам (масалан, Достоевскийнинг князь Мишкини) инсоний қуллик ва тутқунлик негизи бўлиши мумкин. Бироқ муҳаббат-эрос муҳаббат-раҳм-шафқат билан бирлашуви-уйғунлашуви зарур, аксинча инсонни қулга айлантиради. Муҳаббат қадр-қиммати фақат эркинлик қадр-қиммати билан бирлашиб-уйғунлашганда инсонни қулга айлантирмайди. Муҳаббат моҳияти ҳатто мавжудотларга эмас, ибтидолар ва ғояларга тааллуқли бўлганида ҳам ҳамиша персонификация ва идеализациядадир. Жумладан, ватанга муҳаббат унинг персоникациялашуви. Ва, Худога муҳаббат ҳам, албатта, персонификацияни тақозо этади. Муҳаббат энг юксак чўққиси, авж нуқтаси-қиёмида ҳамиша севимли ёр сиймосида Оллоҳ тимсолини тасаввур этади.

«ЭРОСГА ОИД  МУЛОҲАЗАЛАР» АСАРИДАН

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpgҲаётимнинг эротик тафсилотларини баён қилмоқчи эмасман. Бунга оид ҳар қандай эътирофдан жирканаман. Интим ҳаётим, одамлар билан нозик муносабатларим ҳақида мутлақо ёзмоқчи эмасман, менга меҳнати сингган, кўп нафи теккан қадрли одамлар ҳақида ҳам ёзиш ниятим йўқ. Бу китобнинг йўналиши тамомила бошқача. Мен, янглишмасам, эротик файласуфлар тоифасига мансубман, бироқ ахлоқий эҳтирослар (меъёрлар эмас, айни эҳтирослар) табиатимда эротик эҳтирослардан устун. Ва, эҳтимол, мени эркинлик ва инкорий гўзаллик айниқса ўзгача мафтун этади. Лекин мен шундай одамлар тоифасига, эҳтимол, русларнинг шундай авлодига мансубманки, улар оила ва фарзанд кўришни шунчаки турмуш тарзи, муҳаббатни эса инсоний мавжудликнинг баайни ўзи ҳисоблашади. Шу ўринда тажриба, кузатишлар ва интиуцияга асосланувчи айрим мулоҳазаларимни баҳам кўрмоқчиман.

Муҳаббат шакллари ўртасидаги муносабатлар, даставвал муҳаббат-раҳм-шафқат кўнгилчанлик-раҳмдиллик ва муҳаббат-эрос ўртасидаги, каритатив муҳаббат билан муҳаббат-маҳлиёлик ўртасидаги алоқадорлик ҳақида жуда узоқ ўйладим. Жинс – инсон танасининг вазифаларидан бири эмас, балки яхлитлик, бир бутунлиликка тааллуқли. Буни замонавий илм-фан эътироф этади. Ва жинс инсон тубанлигидан далолат. Жинсда аллақандай уятли ва инсоний қадр-қимматни хўрлайдиган жиҳат мавжудлигини инсон сезади. Инсон бу борада ҳамиша ниманидир сир сақлайди. У муҳаббат-кўнгилчангликни ҳеч қачон яширмайди, бироқ сексуал муҳаббат-ишқни сир тутишга тиришади. Инсондаги жинснинг шу асно сир сақланиши, яширилиши мени ҳамиша ажаблантирган. Айни сексуал алоқа, жинсий алоқада аллақандай ноқислик мавжуд. Леонардо да Винчи жинсий аъзо шу қадар бадбашараки, башарти одамлар жинсий алоқанинг савдойи шайдосига айланмаганида, инсоният қирилиб кетган бўларди деган (аниғи эсимда йўқ, лекин тахминан шундай фикр билдирган). Сексуал ҳаётда, жинсий алоқада инсонни хўрлайдиган аллақандай қовушмаган жиҳат мавжуд. Фақат бизнинг замонамизда жинсий ҳаёт фош қилинишига йўл қўйилди. Ва инсон бўлакларга тақсимланди, парчаланди. Фрейд ҳам, психоанализ ҳам, замонавий роман ҳам айни шундай мақсадга қаратилган. Давримизнинг беҳаёлиги, айни пайтда инсонга оид билимларнинг бойигани ҳам айни шу билан боғлиқ. Эрос ва секс, муҳаббат-эрос ва жинснинг физилогик ҳаёти ўртасида фарқ бўлиши керак, деган фикр мени ҳеч қачон тарк этмаган. Булар ўзаро чатишиб кетган, лекин турли соҳалар ҳисобланади. Жинснинг ҳаёти — қаёфасиз, наслий-уруғчилик ҳаёти. Ундан инсон наслий-уруғчилик стихиясининг ўйинчоғига айланади. Сексуал алоқада ҳеч қандай индивидуаллик, шахсийлик йўқ, бу жараён инсонни жамики жониворлар олами билан бирлаштиради, бараварлаштиради. Сексуал майл ўз ҳолича шахсни эътироф этмайди, балки уни топтайди. Жинс қиёфасиз, қиёфаларни, сиймоларни кўра олмайди. Жинс ҳаётида инсон ҳаётига нисбатан шафқатсизлик мавжуд, соф инсонийликдан воз кечишга розилик бор. Жинсий майлнинг индивидуаллашуви жинс ҳукмронлигини чеклашдир. Муҳаббат – шахсий, индивидуал, ягона, бетакрор, ноёб сиймога йўналтирилган. Жинсий майл эса жуфтни ўзгартиришга осонгина розилик билдиради ва бу жараёнда жуфтни алмаштирса бўлади. Кучли муҳаббат-маҳлиёлик жинсий майлни накинки кучайтириши, ҳатто заифлаштириши-сусайтириши мумкин. Ошиқ жинсий эҳтиёжга нисбатан оз боғлиқ бўлади, ундан осонгина ўзини тийиши, ҳатто таркидунё қилиб, дарвешона ҳаёт кечириши мумкин. Муҳаббат умумийликка эмас, балки ҳамиша яккалик-ёлғизликка тааллуқли. Эротик муҳаббат жинсга таянади, жинс бўлмаган жойда бундай муҳаббат ҳам йўқ. Лекин у жинсни енгади, ўзгача ибтидо-бошланма бахш этиб, оқлаб олади. Эрос ўзгача келиб чиқиш негизига ҳам эга, ўзга дунёга мансуб. Муҳаббат-эроснинг хоссаси жуда мураккаб ва зиддиятли ҳамда инсон ҳаётида сон-саноқсиз можаро-келишмовчилар, ажаб савдоларни юзага келтиради. Бундай қарама-қаршилик, зиддиятни ўзим ҳам ҳис қилганман. Муҳаббат-эрос мени оханрабодай жалб этган, бироқ яна ҳам кучлироқ ўзидан нарига сурган. Таниш-билишларимнинг кўнгил ишларига оид узунқулоқ гап-сўзлардан хабар топганимда меҳр-муҳаббатга оид ҳуқуқларини ҳамиша ёқлаганман, ҳеч қачон қораламаганман, бироқ бундай муҳаббат савдоларидан ҳамиша ботинан жирканганман ва имкон борича эътибор бермасликка уринганман. Муҳаббат эркинлигини ҳамиша жон-жаҳдим билан ҳимоя қилганман, бу эркинликни рад этувчилар эса ҳамиша хафсаламни пир қилган. Бу борада ахлоқпарастлик ва қонунпарастликни кўришга кўзим йўқ, насиҳатбозликка ҳам тоқатим йўқ эди. Лекин баъзан нафақат севги-муҳаббатга, балки эркинликка иштиёқим баландроқдай туюлади. Ҳақиқий муҳаббат – ноёб-нодир чечак. Эркинлик йўлида муҳаббатни қурбон қилиш мени маҳлиё этарди, бинобарин муҳаббат эркинлиги ҳам ром қиларди. Қурбон қилинган муҳаббат ҳамда эркинлик ёки кўнгилчанлик-раҳмдиллик эвазига воз кечилган муҳаббат ботиний теранликларга илдиз отади ва алоҳида мазмун-моҳият касб этади. Муҳаббатнинг шубҳасиз хукмфармони остидаги кишиларни жиним суймайди. Ва қатор муҳаббат шакллари ғазаблантирган. Бироқ дионистик муҳаббат стихиясида қонуний хукмронлик устидан, ҳақиқатдан ҳам юксалиш бор. Муҳаббат-эроснинг муҳаббат-раҳмдиллик билан, шунингдек муҳаббатнинг эркинлик билан келишмовчилиги-зиддиятини теран фаҳмлайман. Бурч, қонун-қоидалар, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларию андоза-қолиплари туфайли муҳаббатдан, муҳаббат ҳуқуқи ва эркинлигидан воз кечиб бўлмайди, бироқ раҳмдиллик ва эркинлик ҳаққи ҳурмати воз кечиш мумкин. Тубанлашган турмушда муҳаббат шу қадар бузилган, ўзгартирилган ва сийқалаштирилган-разиллаштирилганки, ҳатто севги-муҳаббат деган сўзни тилга олишга жирканасан, бу бокира туйғуни ифодалаш учун бошқа каломи шариф ўйлаб топиш керакдай. Йигит билан қиз шунчаки дуч келмасдан келин-куёв сифатида дуч келган тақдирдагина ҳақиқий муҳаббат ғунча ёзади. Бироқ аксарият учрашувлар тасодифий бўлиб, бўлак ҳолатларда одам яна ҳам муносиброқ сиймога дуч келган бўларди. Шу боис муваффақиятсиз никоҳларнинг сони бор, саноғи йўқ.

Шахснинг эротик ҳаётига жамиятнинг аралашуви мени ҳамиша ғазаблантиради. Муҳаббат ҳуқуқларининг ижтимоий чекловларига жон-жаҳдим билан норозилик билдирганман, шунга оид баҳс-мунозараларда ҳам ўта қизишиб кетардим. Муҳаббат ҳаётнинг шахсий-интим соҳаси бўлиб, унга жамиятнинг дахл қилиши мумкин эмас. «Жамият»ни умуман ёқтирмайман. Мен жамиятга қарши, мухолифман. «Икки инсон ўртасидаги муҳаббат ҳақида гап борар экан, ҳар қандай учинчи кимса ортиқча» эканини «Инсон қисмати ҳақида» асаримда таъкидлаганман. Нолегал хусусиятга эга муҳаббат ҳақида гапирганларида бунинг ҳеч кимга, жумладан менга ҳам, айниқса бу ҳақда ҳикоя қилаётган кимсага ҳам дахи йўқ эканини қайд этганман. Муҳаббат ҳамиша нолегал. Легал, ошкора муҳаббат ўлиб бўлган муҳаббат. очиқлик-ошкоралик ғарибона турмуш учун керак, холос, муҳаббат эса ғарибона турмуш доирасидан ташқарида. Икки сиймо бир-бирини севишини дунё билмагани маъқул. Никоҳ битишувида бегоналардан пинҳон сақланиши, муҳофаза қилиниши керак бўлган сирли жиҳат жамият учун шармандаларча аён бўлиши кузатилади. Эр билан хотинга тикилар эканман, билишим маън этилган синоатга бехос назар ташлагандай ҳамиша аллақандай ноқулай аҳволга тушаман. Жинс ва муҳаббатнинг ижтимоийлашуви башарият тарихининг ўта жирканч жиҳатларидан бири бўлиб, инсон ҳаётига жиддий путур етказади ва сон-саноқсиз азоб-уқубатлар келтириб чи-қаради. Оила – ижтимоий ҳодиса бўлиб, давлат ҳам, хўжалик ҳам, қолаверса бошқа барча соҳалар сингари маълум қонун-қоидаларга бўйсинади. Оила хўжалик тузилиши билан ўта боғлиқ бўлиб, муҳаббатга бироз алоқадор, тўғрироғи, каритатив муҳаббатга алоқадар ва жинсга бавосита боғлиқ. Қуллик унсурлари оила шароитида ҳамиша кучли бўлган ва ҳали ҳануз мавжуд. Оила хукмронлик ва итоатгўйликка асосланувчи иерархик муассаса. Оилавий шароитда муҳаббатнинг ижтимоийлашуви унинг бўғилишини билдиради. Оила асослануви никоҳ жуда шубҳали. Насронийлик ўзига хос никоҳ сир-синоатидан маҳрум, у мажусийлик ва юдаизм никоҳини эътироф этади, холос. Айни шу натурал сирли шароитда табиатан жамият илғай олмайдиган, ташқи диний уюшма сифатида черков ҳам илғай олмайдиган жиҳатнинг ижтимоийлашуви рўй беради. Ҳолбуки ҳақиқий муҳаббат сир-синоати чинакам сир-синоат сифатида эътироф қилиниши зарур. Бу сир-синоат ҳеч қандай ижтимоий таъриф-тавсифга сиғмайди, ҳеч қандай рационализацияга мос келмайди. Инсоний жамият ҳаётидаги муҳаббатнинг фожиавийлиги мана шундан иборат. Жамият муҳаббатни рад этади. Олий, илоҳий маънодаги ошиқ — жамият душмани. Жаҳон адабиёти муҳаббат ва айни ижтимоийлашмаган, ижтимоийликдан ҳоли муҳаббат ҳуқуқи ва қадр-қимматини ҳимоя қилган. Провансаль трубадурлари бу борада — кашшоф. Бу ўринда жиддий бадиий адабиётни назарда тутяпман, шаҳвониятни тарғиб қилувчи адабиёт, албатта, истино. Легал диний таълимот, легал аҳлоқ-одоб, легал ижтимоий фикр-мулоҳазалар бу масалада адабиётга душманларча муносабатда бўлган ва тишини тишига қўйиб чидаган. Дарвоқе, Л.Н.Толстойни қаттиқ ҳурмат қилишимдан қатъий назар, «Анна Каренина» асосини ташкил қилувчи ғояга ҳамиша қарши ва душманларча муносабатда бўлганман. Анна ва Вронскийнинг муҳаббатини эмас, балки Анна билан Карениннинг оилавий муносабатларини ҳамиша жиноят ҳисоблаганман. Ажралишга оид масала юзаки ва хўжакўрсиндай туюлган. Ажралиш ҳуқуқи, албатта, эътироф қилиниши керак, бироқ ҳақиқий масала ажралиш эмас, балки муҳаббатсиз турмуш кечиргандан кўра ажралиш шарт эканидадир. Муҳаббатсиз оилавий муносабатларнинг давом эттирилиши ахлоқсизлик, фақат муҳаббат, муҳаббат-эрос ва муҳаббат-раҳмдиллик барча-барчасини оқлай олади. Болалар билан боғлиқ масала тамомила бошқа ва, албатта, жуда муҳим муаммо. Бироқ ота-она бир-бирини севмаса, бу болаларга ўта салбий таъсир кўрсатади. Бу фикр-мулоҳазаларим жамиятга зид ва хатарли деб эътироф қилинишига ишончим комил. Бу мени фақат хурсанд қилади. Башарти хўжаликнинг ижтимоийлашуви мақсадга мувофиқ ва адоатли бўлса, бутун олис тарих мобайнида рўй бериб келаётган инсоннинг ижтимоийлашуви қуллик манбаи ва руҳий-маънавий жиҳатдан жаҳолатпарастликдир. Муҳими эса, хавф-хатар категориясини тан олмайман. Хавф-хатар тахмин қилингандандек ваҳимали эмас, инсон хавф-хатар ўтида тобланиши зарур.

«Нима қилмоқ керак?» — Чернишевскийнинг бадияти бир пулга қиммат бу асари негизини ўта заиф ва бемаъни фалсафа ташкил этади. бироқ ижтимоий ва ахлоқий жиҳатдан Чернишевский фикрларига тўла қўшиламан ва уни астойдил эъзозлайман. Инсоний ҳис-туйғуларни тарғиб қилишда ва инсоний муносабатларда рашкнинг хукмронлигига қарши курашда Чернишевский тамомила ҳақ ва ҳақиқий инсоний йўл тутади. Айни пайтда ўнг доиралар маломат тошларига кўмиб ташлаган асарида кучли аскетик унсур ва бокиралик-софлик мавжуд. Энг намунали рус кишиларидан бири Чернишевский ўз хотинига ўзига хос, ҳавас қилса арзийдиган муҳаббат билан муносабатда бўлиши эътиборга сазовор. Унинг сургундан хотинига йўллаган мактублари камдан-кам учрайдиган муҳаббат қиссалари. Унинг муҳаббати ҳам, хотинига садоқати ҳам эркин. Бу нигилист ва утилитаристда муайян аёлга йўналтирилган абадий аёллик маъбудаси, чалғимаган, балки шубҳасиз эрос мавжуд. Ва Чернишевский эротик муҳаббат билан шу қадар боғлиқ рашкка қарши чиқишга журъат топа олган. Рашкни ҳамиша жирканч, қулларча, қул қилувчи туйғу ҳисоблаганман. Рашк инсон эркинлиги билан боғлиқ эмас. Рашкда мулкчилик ва хукмронлик инстинкти бор, лекин бу ҳақоратловчи хусусиятга эга. Муҳаббат ҳуқуқини эътироф этиш ва рашк ҳуқуқини инкор этиш, уни идеаллаштиришга чек қўйиш зарур. Буни Чернишевский ҳеч қандай нозик психологик жиҳатларга мурожаат қилмасдан бевосита ва содда шаклда қилган. Рашк инсоннинг инсон устидан зулмкорлиги, золимлиги, зўравонлиги. Аёл рашки уни фурияга айлантиргани боис айниқса даҳшатли. Аёл муҳаббати уни демоник, шайтоний стихияга айлантира олади. Демоник, шайтоний хусусиятга эга аёллар бор. Улар баъзан менга мактуб йўллаган, уларнинг астрал ишқий муносабатларга мойиллиги бор эди. Бу ўта оғир-мушкул-мураккаб ҳолат. Аёл ва эркак муҳаббати ўртасида кучли тенгсизлик, талаб-эҳтиёжлар ва орзу-умидлар тенгсизлиги мавжуд. Эркакнинг муҳаббати жузъий, бутун фикри-зикрини эгаллаб ололмайди. Аёл муҳаббати эса бирмунча яхлит, тўлақонли. Аёл-жувон муҳаббат телбасига, савдойисига айлана олади. Аёл муҳаббатининг ҳалокатли тусга эга экани шу билан боғлиқ. Аёл муҳаббатининг жодуси бор, бироқ золимона тусга эга. Ва идеал аёл тимсолига ҳамиша мос келмаслик мавжуд. Аёл гўзаллигининг тимсоли ҳамиша сохта, алдайди. Аёллар эркакларга нисбатан ёлғонни кўп ишлатади, ёлғон — матриархат, оналик даври устидан патриархат, оталик даври ғалаба қилганидан буён хотин-қизларнинг тарихий ҳуқуқсизлиги юзага келтирган ўзини ўзи муҳофаза этиш воситаси. Бироқ аёл муҳаббати ҳатто тасаввур қилиб бўлмайдиган юксакликларга ета олади. Ибсеннинг Сольвейг, Жуандонинг Вероника тимсоли ана шундай муҳаббат соҳибалари. Бу саодат воситасида тоабад халос этувчи муҳаббат, назаримда энг оғир ва изтиробли муҳаббат баҳам кўрилмаган, эътироф этилмаган муҳаббат, уни одатда, баҳам кўрилмайдиган муҳаббат деб ўйлайдилар. Аксарият ҳолатларда муҳаббатни баҳам кўриб бўлмайди. Бу ўринда айбдорлик ҳисси тўсқинлик қилади. Эркакларга нисбатан аёллар билан кўпроқ дўстона ва яқин муносабатда бўлганман. Эркакларга нисбатан аёллар мени яхши тушунадигандай туюлган, бу хомхаёлдан бошқа нарса бўлмаслиги ҳам мумкин. Аёллар хомхаёлларни юзага келтиришга, аслидагига нисбатан бошқача тасаввур қолдиришга устаси фаранг. Аёл жозибасини ҳис қила оламан. Бироқ менда абадий аёллик маъбудаси қаршида таъзим бажо келтириш, унга топиниш хусусияти йўқ. Ҳолбуки ХХ аср бошларида Бетимсол Аёл тимсолига, Дантега, Гётега ишора қилиб, шу ҳақда фикрлашишни ёқтиришган. Гарчи аёлларга бефарқ бўлмасам ҳам, баъзан аёл стихиясига меҳрим йўқдай туюлади. Маданият тарихига биринчи бўлиб идеал муҳаббат-маҳлиёлик мавзусини киритган Провансаль трубадурларини мени ҳали тушунар ва қадрлар эдим. Бироқ диний ҳаётга, Худога муносабатга аёлмонандлик ва эротик ибтидо бахш этиш менга бегона бўлган. Я.Беменинг (немис мистик, пантеист-файласуфи, 1575-1624) жинсни бартараф этувчи андрогин идеяси менга яқинроқ эди. Аёлмонандлик ибтидоси маъбудапарастлигига қаршилик муайян муддат менда жуда кучли бўлган. Вл.Соловьев эротикасининг типи ёқмас эди. Унинг «Муҳаббат моҳияти» асарини жуда қадрлаганман ва ҳамон эъзозлайман, бу, муҳаббат ҳақида ёзилган асарларнинг энг яхшиси бўлса ҳам ажаб эмас. Бироқ шу мақоладаги ажойиб фикр-мулоҳазалар билан унинг Софияга оид таълимоти ўртасида, назаримда, жиддий зиддият бор. Аёллик стихияси космик, фазовий стихия, яратувчилик негизи экани, фақат аёллик воситасида инсон фазовий-самовий ҳаётга дохил бўла олиши ҳаққи рост. Инсон тўлақонли маънода самовот ва шахсият.

Жинс – наслий-уруғчилик ҳаётига мансуб. Муҳаббат эса шахсга, шахсиятга мансуб. Наслий-уруғчилик ҳаётини инкор этиш ҳаётимнинг энг бошланғич ва шубҳасиз хоссалари жумласига киради. Ҳомиладор аёлларга ҳам ёқтирмай қараганман. Бу мени ранжитади ва бемаъниликдай туюлади. Менда ғалати қўрқув ва яна ҳам кучлироқ айбдорлик ҳисси бор эди. Болаларни севмаганман дея олмайман, аксинча севганман. Жиянларимга имкон қадар ғамхўрик қилдим. Бироқ фарзанд кўриш мен учун шахсиятга нисбатан душманлик, шахсиятнинг парчаланиши, нимталанишидай туюлган. Кирхенгардт (Керькегор С. – таржимон изоҳи) сингари таваллуд гуноҳи ва ёвузлигини ҳис қилганман. Наслий-уруғчилик абадияти ва шахс-шахсият абадиятининг истиқболлари қарама-қарши, зид. Бу борада нафақат Вл.Соловьевнинг фикрларига қўшиламан, балки унинг асарларини ўқимасдан илгари ҳам ҳамиша шундай фикрда бўлганман ва ҳатто кучлироқ айни шу тарзда ҳис этганман. Наслий-уруғчилик ҳаётига нисбатан раҳмдилликни ҳис қилиш мумкин, лекин муҳаббат-эросни юзага келтиролмайди. Идеал севги-маҳлиёлик наслий-уруғчилик ҳаёти билан боғланмайди, бу шахснинг қиёфасиз наслий-уруғчилик стихияси устидан, шу маънода жинс устидан тантанаси. Эрос жинсни енгади. Кучли, эҳтиросли муҳаббат ҳиссиётида интиҳосиз теранлик мавжуд. Бироқ жинс яхлит ўзгарган ҳаёт билан қовуша олмаслиги, иҳоталанган тубанлик саҳни бўлиб қолавериши мумкин. Унинг яхлит шахсдан мана шундай иҳоталанганлиги, ажралганлигида жинснинг бутун даҳшати мужассам. Шу боис у осонгина таназзул ибтидоси бўла олади. Муҳаббат аксарият учун ғарибона турмушдан, эҳтимол, якка-ёлғиз нажот топиш воситаси экани юқорида айтилди. Бироқ фақат муҳаббатнинг бошланишида шундай бўлади. Тадрижи мобайнида ғарибона турмуш таъсири остига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Муҳаббатда интиҳосизлик бор, лекин шу интиҳосизликни чегараловчи якунийлик ҳам мавжуд. Муҳаббат объективлашган табиийлик ва ижтимоийлик тартиботларини ёриб чиқишдан, юксалишдан иборат. Унда гўзал сиймо-тимсолга сингиш, маъшуқа тимсолида Оллоҳни тасаввур қилиш, тубан дунёда дасти дароз манфурлик устидан танатана қилиш мавжуд. Бироқ дунёвий шароитда муҳаббат тадрижий ривожланиш имкониятига эга эмас. Ва башарти муҳаббат-эрос муҳаббат-раҳмдиллик билан бирлашмаса, у ҳолда бунинг оқибати ҳалокатли ва ўта изтиробли бўлади. Эросда ўз ўзидан шафқатсизлик бор, у кўнгилчанлик, раҳмдиллик, caritas билан муросага келиши керак. Эрос Агапэ билан қовуша олади. Шафқатсиз муҳаббат – жирканч. Эротик муҳаббат билан каритатив муҳаббат ўртасидаги, юксалувчи муҳаббат, гўзаллик ва юксаклик оханрабоси билан пастлашувчи муҳаббат, ярамас-разил дунёдаги азоб-уқубат ва қайғу-ғусса оханрабоси ўртасидаги муносабат чексиз ҳамда оғир мавзу. Платонистик Эрос ўз ҳолича қиёфасиз, у муайян мавжудотга эмас, балки гўзалликка, илоҳий юксакликка йўналтирилган. Бироқ насронийлик оламида эрос тубдан ўзгаради, унинг таркибига шахс-шахсият ибтидоси омухта бўлади. Розанов қоилмақом ҳимоя қилган жинсий пантеизм эрос эмас, балки мажусийлик жинсига қайтишдан иборат. Вл. Соловьев ва менинг фикр-мулоҳазаримга қарама-қарши қутб. Вл. Соловьевда муҳаббатга оид персоналистик таълимотига зид равишда, платонистик Эрос кучли бўлиб, у муайян аёлга эмас, балки абадий аёлмонанд Худога йўналтирилган. Эрос сеҳрловчи хомхаёл-тасаввурларни юзага келтиради ва уларни ҳаётийликдан фарқлаш осон эмас. Инсон ҳамиша ишқий орзу-умидлар оғушида яшайди. Буни Шатобриан жуда гўзал таърифлаган. Бироқ эросда абадиятга лойиқ реал ядро, ўзак, қалб бор. Унутиш – азоб. Унутишда хиёнат, абадиятни замон оқими ихтиёрига топшириш мавжуд. Баъзан кўрган тушимиз унутганларимизни ёдга солади, ўшанда кўнглимиз ҳасратга тўлади. Эротик-шаҳвоний ҳаёт, айрим лаҳзаларни истисно қилганда, инсоний ҳаётнинг энг қайғули жиҳати. Агар унутиш қимматли нарсага нисбатан хиёнат бўлса, хотира-хотирлаш қимматли нарсага зид нарса-ашёларни ҳам тикланиши ҳисобланади. Ҳаётнинг бу соҳасига оид хотираларни ҳеч қачон ёқтирган эмасман, бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаганман. Муҳаббатга теран ботиний фожиавийлик хос, ва муҳаббат бежиз ўлим билан боғлинган эмас. Муҳаббат ва ижоднинг фожиали келишмовчилиги-зиддияти бор. Бу мавзуни Ибсен доҳиёна тасвирлаган. Муҳаббат қувончларига оид эътирофлар менга сафсатадай туюлади. Чунки теранроқ назар ташлагудай бўлсак, муҳаббат фожиаси ва муҳаббат қайғу-ҳасратлари ҳақида гапириш мақсадга мувофиқ экани аёнлашади. Бахтиёр севишларга дуч келганимда аламимдан йиғлагудай бўламан. Бинбарин, муҳаббатга, моҳиятан, орзу-умидлар ушалиши бегона. Нисбатан бахтиёр оилавий ҳаёт ўқтин-ўқтин учраб тради, бироқ бу саодатли одатий турмуш, холос. Мен агар романтик-орзуманд бўлсам ҳам, хомхаёллар, самовий орзу-умидлар ва воқеликни идеаллаштирмайдиган романтик, воқеликни ўта реалистик-хушёр тасаввур қилувчи романтикман. Муҳаббатнинг ижтимоий жиҳати масаласида ўзимни инқилобчи ҳисоблаганман ва шу соҳада инқилоб қилинишини талаб этганман. Мен ташкилий ва золимона ғариб одатий турмуш тубанлиги, разолатини фош этдим. Муҳаббат гарчи қуллик бўлиши мумкинлигини жуда яхши билсам ҳам эркинликка, муҳаббатдаги эркинликка ҳам эҳтиросли равишда, жон-жаҳдим билан интилдим. Каритатив муҳаббат, муҳаббат-раҳмдиллик айниқса маҳлиё этган ҳамда шахсиятпарастлик билан йўғрилиб, хунрезликдан фарқи йўқ муҳаббатдан жирканганман, нафратланганман. Бироқ, камдан кам бўлса ҳам, ҳаётнинг руҳий-маънавий мазмун-моҳияти билан уйғун муҳаббат ҳам учраб туради.

«ИЖОДИЁТ МОҲИЯТИ» АСАРИДАН

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpgАёл – бу дунёда жинсий стихия тажассуми. Эркакларнинг жинси бирмунча табақалашган ва ихтисослашган, аёлларда эса жинс бутун аъзойи бадан қоплабгина қолмай қалбини ҳам бор бўйича эгаллаган. Аёлларга нисбатан эркакларнинг жинсий майли зудлик билан қондиришни талаб этади, бироқ аёлга нисбатан эркак жинсига кенгроқ маънода тобе бўлиб, нисбатан оз жинсий мавжудот саналади. Эркаклар аёлларга жинсий жиҳатдан жуда боғлиқ, аёл жинсига нисбатан заифона мойил, бу туб заифлик бўлиб, бу жамики заифликларининг манбаи экани ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Эркакнинг аёлга нисбатан мазкур заифона мойиллиги инсон учун ҳақорат, тубанлик, пасткашлик ҳисобланади. Бироқ эркак ўз ҳолича аёлга нисбатан оз сексуал мавжудот. Аёлда сексуалликдан ҳоли нарсанинг ўзи йўқ, бутун куч-қувватию заифликлари билан сексуал, сексуал интилишининг заифлигида ҳам ҳатто сексуал. Аёл космик-фазовий, жаҳоний сексуаллик стихиясининг, жинсдаги стихиянинг тажассуми. Жинснинг табиий-наслий стихияси — аёлмандлик стихияси. Насл-уруғчилик инсон устидан аёл орқали устунлик қилади. Бу хукмронлик табиий оламга сингиган ва Момо Ҳавво воситасида уни забт этган. Момо Ҳавво – табиий-наслий аёлмандлик. Момо Ҳаввонинг яратилиши кекса Одам Атони наслий-уруғчилик ҳукмронлигига дучор этиб, уни табиий «оламга», «мазкур оламга» кишандбанд айлади. «Олам-дунё» Одам Атони жинс воситасида қўлга киритган ва маҳв айлаган, сексуаллик нақтасида Одам Ато табиий заруриятга михланган. Момо Ҳаввонинг Одам Ато устидан ҳукмронлиги унинг устидан бутун табиатнинг ҳукмронлигига айланди. Ҳомиладор Момо Ҳаввога чандилган инсон табиатнинг қулига, андроген тимсоли ва Худо тимсолидан бегоналашган, нотабақалашган аёлмонандлик бандисига айланди.Эркак-инсоннинг аёлмонандликка муносабати унинг табиатга муносабатининг негизи-илдизи.табиатдан, аёллик-аёлдан қутулиб бўлмайди, нажот топиш мутлақо имкониятсиз. Ёлғиз янги аёллик орқали дунёга кириб келувчи фақат янги Одам Ато воситасида нажот топиш мумкин. Аёлмонанд табиатнинг тубанлашган инсон устидан гуноҳкорона ҳукмронлиги Аёл-Момо Ҳавво воситасида бошланган. Мазкур табиат хукмронлигидан инсоннинг нажот топиши Биби Мариям орқали бошланган, Биби Мариям воситасида замин Логосни, янги Одам Атони, Мутлоқ-Баркамол Инсонни ўз бағрига олади. Ва кекса Одам Атонинг, тўзиб, адойи тамом бўлган одамнинг тубанлашуви ва қулга айлантирилиши сексуал акт, яъни жинсий алоҳа воситасида табиий-наслий таваллуднинг заминий хукмронлигини мустаҳкамлаган бўлса, янги Одам Ота, янги Инсон фақат Руҳият-Маънавият воситасида ҳомиладор бўлган жувондан дунёга келиши мумкин. Бу жувондан янги таваллуд «мазкур дунё» табиий тартибидаги эскича таваллуднинг мистик бартараф қилиниши бўлди. Гуноҳдан ҳоли ўзгача дунё негизи сифатидаги абадий аёлмонандлик-аёллик сексуал акт, яъни жинсий алоқа воситасида эркакдан ҳомиладор бўлиб, туғмаслиги керак. Абадий аёллик ўзлигида табиий заруриятдан нажот топишни мужассам этади, бинобарин табиий зарурият ёлғиз кўзи ёраётганнинг жинс нуқтаси орқали инсонни маҳв этади. Гуноҳдан ҳоли, бокира дин насл-уруғчиликни, сексуал акт, яъни жинсий алоқани инкор этади ва абадий аёллик маъбудаси, фақат Руҳдан ҳомиладор бўлувчи Бокира Биби маъбудасини яратади.

Жинснинг бу дунёдаги ҳаёти моҳиятан иллатли ва бузилган. Жинсий майл инсонни иложсиз қовишув ташналиги-чанқоқлиги билан исканжага олади. Бу чинакам ташналик-чанқоқлик бўлиб, табиий жинсий ҳаётда қовушиш мумкин эмас. Табақалашган жинсий алоқа яхлит, андроген инсоннинг космик-фазовий парчаланиши-бўлакларга ажралиши оқибати сифатида иложсиз равишда фожиали, оғриқли, бемаънидир. Жинсий алоқа икки қарама-қарши жинс қовишувининг энг олий ва энг жўшқин нуқтаси бўлиб, бу жараёнда ҳар бир жинс вакили ўз жинси доирасидан, сарҳадларидан чиқиб, бошқа жинсга бевосита доҳил бўлади. Шу нуқтада чинакам қовишувга эришилидими? Албатта, йўқ. Фақат шунинг ўзи жинсий алоқани инкор этади, бундай алоқа шу қадар осонлик билан ўзгариб, ҳар қандай қовишув сир-синоатига тамомила зид ифлослик-бузуқлик тусига киради. Жинсий алоқа воситасидаги қовишув – хаёлий-сохта-қалбки, ва мана шу сохта-қалбаки қовишув учун ҳамиша товон тўлаш талаб этилади. Жинсий қовишувда хаёлий онийлик, фонийлик бор. Жинсий алоқа жазавасида шундай муҳр мавжудки, ҳамма нарса-ашёлар муваққат ва омонат табиий шароитда уни рўёбга чиқариб бўлмайди. Ва шу рўёбга чиқмаган жинсий қовишув инсон насли-одамзотнинг перманент, яъни сурункали хасталиги, мазкур насл маҳкумлигининг манбаи. Жинсий алоқадаги оний қовишувнинг сохталиги-хаёлийлиги ҳамиша ортга чекиниш, ажралишга олиб келади. Жинсий алоқадан кейинги ажралиш-йироқлашув унгача бўлганидан ҳам ортиқ-зиёда бўлади. Изтиробли бегоналашув-бегоналик қовишув жазаваси чанқоқлиги-ташналигини бошдан кечирганларни аксарият ажаблантиради. Ҳолбуки, жинсий алоқа мистик-диний мазмун-моҳиятига биноан абадий бўлиши, шу асно қовишув узлуксиз теранлик касб эта бориши керак. Бир жуфт жону тан бир бутунга айланиши, тамомила уйғунлик касб этиши зарур. Бунинг ўрнига жинсий алоқа асносида қалбаки қовишув, ўта қисқа муддатли ва ўта юзаки қовишув рўй беради. Оний қовишув оқибатида бегоналик-бегоналашув чоҳи яна ҳам чуқурлашади. Илгари ташланган бир қадамдан кейин бир неча қадам орқага ташланади. Жинсий алоқадаги қовишув ҳамиша мана шундай ўртамиёна, мўътадил. Жинсларнинг жинсий алоқа воситасидаги қовишуви имстик-тасаввуфий мазмун-моҳиятига биноан, муайян мавжудот ҳар бир хўжайрасининг ўзга мавжудот ҳар бир хўжайраси ич-ичига кириб бориши-сингиши, бутун бир яхлит жисму жоннинг бутун бир яхлит жисму жон билан, руҳ-руҳониятнинг руҳ-руҳоният билан яхлитлашуви-пайвасталаниши бўлиши зарур. Бунинг ўрнига парчаланган, бўлакланган, юзаки-сохта туташув рўй беради, жисм жисмдан ёт-бегона-айри қолаверади. Ўта табақалашган жинсий алоқада аллақандай табақалашув ва изтироб-хасталик муҳри мавжуд. Жинснинг қовишув жараёни абадий, узлуксиз, ортга чекинмайдиган ва инсон вужудининг етмиш икки томири бўйлаб ёйилувчи, теран, ниҳоясиз бўлиши керак. Бунинг ўрнига жинсий алоқа табиий тартибда инсонни қониқиш бегона, интиҳосиз жинсий мойилликнинг бемаъни давомийлиги ихтиёрига қўшқўллаб топширади. Бу дунёдаги ҳаёт манбаи моҳиятан айниган, у инсон қуллигининг манбаи. Жинсий алоқа моҳиятан зиддиятли ва дунё мазмун-моҳиятига зид. Жинснинг табиий ҳаёти ҳамиша фожиали ва шахсга ғаним-душман-кушанда. Шахс – насл-уруғчилик даҳоси ўйинчоғи-қўғирчоғига айланади ва наслий-уруғчилик даҳосининг кинояси-ҳазилига жинсий алоқа абадий жамроҳлик қилади. Бунга оид фикрларни Шопенгауэр, Дарвин асарларида ўқиш мумкин. Жинсий алоқа батамом қиёфасиз, наинки барча одамларда, балки барча жониворларда ҳам бир хил ва муштарак. Жинсий алоқа асносида шахс бўлиш мумкин эмас, бу алоҳада ҳеч қандай индивидуаллик йўқ, ҳатто специфик инсонийлик йўқ. Жинсий алоқа чоғида шахс ҳамиша қиёфасиз наслий-уруғчилик стихияси таъсири остида, башарий оламни ҳайвонот олами билан баробарлаштирувчи, яъни тубанлаштирувчи хукмфармон куч таъсири остида бўлади. Тасаввуфона ягона-яхлит жисму жонга шахсий қовишувга қиёфасиз стихия воситасида эришиб бўлмайди. Жинс чорасиз фожиаси шундаки, шахсий қовишув ташналиги табиий наслий-уруғчилик стихияси жинсий алоқа орқали шахсий қовишувга эмас, балки фарзанд кўришга, фарзанд кўриш асносида шахснинг парчаланиши-емрилишига, хайрли-эзгу абадиятга эмас, балки иллатли интиҳосизликка олиб келади. Лаззатланиш ва қониқиш ташналигидан келиб чиқувчи жинсий ҳаётда шахсий эзгу-ниятлар эмас, балки насл-уруғчилик, наслни. Авлодни давом эжттириш манфаатлари тантана қилади. Шахсият қиёфасизлик, шахсиятсизлик воситасида рўёбга чиқа олмайди. Жинсий алоқа ҳамиша шахс ва эзгу-ниятларининг қисман ҳалокати.

Шахс жинсий алоқа асносида абадият ва мангуликка эмас, балки янги туғилаётган сон-саноқсиз ҳаётларга парчаланишга маҳкум. Жинсий алоқа иллатли интиҳолизсизлик, таваллуд ва ўлимнинг интиҳосиз узлуксизлигини қарор топтиради. Таваллуд – ҳамиша қўлга киритилмаган шахс ноқислиги, забт этилмаган абадият нишонаси. Туғивчи ва туғилувчи фоний ва такомилдан йироқ. Фарзанд кўриш – жинсий алоқа учун жазо ва шу билан бирга мазкур гуноҳ учун тўланган товон. Таваллуд ва ўлим айни жинсда ўзаро сирли боғланган. Жинс – наинки ҳаёт, шунингдек ўлим-ҳалокат манбаи. жинс орқали туғиладилар ва жинс орқали вафот этадилар. Фонийлик ва ҳалокатли таназзул дунёга жинс орқали кириб келган. Шахс фонийлиги ва ҳалокати жинс туфайли бошланади, абадиятдан айрилади. Жинс инсонни шундай фоний табиий тартибга михлайдики, унда таваллуд ва ўлимнинг интиҳосиз алмашуви хукм суради. Фақат ўлимга ҳалокатга маҳкум фарзанд кўради, ва фақат фарзанд кўрувчи вафот этади. Ҳинд диний тафаккури таълимотига биноан, Карма қонунияти ва интиҳосиз ўзгариш, янги қиёфалар касб этиш жинсий алоқа гуноҳи билан боғлиқ ўлим ва таваллуд зарурияти. Насронийлик динидаги ҳаловатли эркинлик Карма қонуниятининг зарурий оқибатларини йўққа чиқаради. Шахснинг абадий ва баркамол ҳаёти билан ўлимга маҳкум муваққат ҳаётларни дунёга келтириш ўртасида, шахс истиқболи ва насл-уруғ истиқболи ўртасида теран антагонизм-зиддият мавжуд. Насл-уруғ — шахс ҳалокатининг манбаи, насл-уруғ — авлод қолдирувчи ҳаёт манбаи. Гадес ва Дионис ягона Тангри эканини юнонлар олис замонларда аллақачон пайқаганлар, ўлим ва таваллуднинг мистик-тасаввуфий алоқадорлиги-боғлиқлигини сезганлар. Шу боис жинсий алоқа, жинсий қовишув негизида ҳалокатли орзиқиш пинҳон. Туғадиган жинс ўлимнинг ҳалокатли совуқ нафасини сезади. Ҳаёт бахш этувчи жонзот ҳалокатни ҳам «ҳадя этади». Жинсий қовишув наъшасига ҳамиша заҳар омухта. Жинснинг бу ҳалокатли оғуси барча замонларда гуноҳи каби сифатида эътироф этилган, қораланган. Жинсий алоқада ҳамиша ҳалокатга юз тутган шахсий орзу-умидлар армони, абадиятни муваққат-омонатга алмаштириш, қурбон бериш мавжуд. Бу дунё шароитидаги жинмсий қовишув асносида наинки нимадир, дейлик — ҳомила пайдо бўлади, балки ҳамиша нимадир нобуд бўлади, завол топади. Жинсий алоқа мазмун-моҳиятида таваллуд ва ўлимнинг сирли-хуфёна алоқадорлиги ва яқинлиги намоён. Жинсий алоқа шахсдан ҳоли равишда, насл-уруғ стихияси сифатида рўй беради. Инсоннинг инон-ихти1ёридан айирадиган жинсий майл шахснинг ҳалокатли насл-уруғ стихиясига мутелиги-итоатгўйлигидан бошқа нарса эмас. Насл-уруғ ҳаётида таваллуд ва ўлим алмашуви, шахснинг иллатли сон-санқосизликларга парчаланиши муҳрланган. Насл-уруғ стихиясида шахснинг юксалуви, баркамоллашуви йўллари, баркамол абадият йўлари йўқ. Насл-уруғ стихияси инсоннинг тубанлашуви, инсон жинсининг инқирози ҳосиласи. Тубанлашган ва гуноҳкор одамиятнинг ички емрилуви зоҳиран насл-уруғ стихиясида сохта қовишади. Одамият насли сохта аҳли башар бўлиб, инсоният таназзулидан далолат. Одамият наслида инсоний феъл-атвор — табиат қулга айлантирилган ва тамомила сиқув-исканжага олинган. Насл-уруғ стихияси инсониятнинг намоён бўлиши, инсонинг ижодий фазилатлари юзага чиқиши йўлида асосий тўсиқ-ғов. Насл-уруғ — ёвуз зарурият, инсоний қуллик ва ҳалокатли таназзул манбаи. Насл-уруғ йўлларида ҳамиша таваллуд ва ўлимнинг ҳалокатли алмашуви яширинган бўлади. Инсоннинг руҳий-руҳоний-маънавий боғлиқлиги-пайвасталиги жисм ва қондошлик бўйича насл-уруғчилик алоҳаси билан алмаштирилади. Одамларни Руҳдаги абадий аёлликдан, бокираликдан дунёга келиш эмас, балки жинсий алоқа асносида таваллуд топиш боғлайди. Одамият наслининг алоқадорлиги-боғлиқлиги – жинсий-шаҳвоний бағлиқлик, бу одамлар гуноҳ сифатида орланадиган жинсий алоқани тақозо этади. Одамлар инсоният насли сифатидаги алоқадорликлари ва бирлашувлари манбаи-илдиз-негизини мунофиқлик билан яширадилар. Одамият наслининг дини ҳолбуки, жинсий алоқани илоҳийлаштириш дини бўлиши, одамлар орналадиган ва яширадиган иллатни илоҳийлаштиришга олиб келиши керак эди. Жисмий ва қондошлик ришталари билан боғланиш жинсий алоқа воситасида боғланиш, айни шу асно боғланганлик ҳисобланади. Розановнинг улкан хизмати шундаки, у мана шу ҳақиқатнинг ва унинг жамики оқибатлари диний эътироф қилинишини талаб қилди. Жинсий алоқадан шахснинг халос бўлиши насл-уруғдан халос бўлиш, одамият насли алоқасидан бошқача, руҳий алоқа ҳаққи-ҳурмати воз кечиш, таваллуд ва ўлимнинг иллатли интиҳосизлигидан нажот топиш демак. Насл-уруғ ва шахс тамомила қарама-қарши, булар бир-бирини инкор этувчи ибтидолардир. Инсон феъл-атворидаги барча шахсий хоссалар насл-уруғ шаҳвониятига ғаним-душман. Шахс тимсолида улкан жинсий куч-қувват тажассум топиши мумкин, бундай қутли куч-қувватсиз кучли, забардаст шахс бўлиши мумкин эмас, бироқ бу куч-қудрат насл-уруғ йўналишига эга бўлиши мумкин эмас – у иллатли сон-саноқсиз парчаланишга монелие кўрсатади. Шахс насл-уруғ стихиясидан ҳолиликда ўзлигини англайди ва юзага чиқаради. Шахс-шахсият насл-уруғ негизида ўлимни-ҳалокатни енга олмайди ва абадиятни қўлга киритолмайди. Шахс янги инсоният тимсолида дунёга келиши керак.

…Жинсий майл инсоннинг ижодий куч-қуввати, салоҳияти. Унда ёруғ дунёга чиқишни, муайян объект қиёфасини касб этишни талаб қилувчи изтиробли куч-қувват тошқини, жўшқинлиги мавжуд. Ва ижод ҳамда таваллуднинг теран боғлиқлиги, уларнинг турдош-қондошлиги ва қарама-қаршилиги шубҳасиз. Таваллуд, янги ҳаётларни дунёга келтириш асносида шахснинг ижодий куч-қувват, салоҳияти юзага чиқади. насл-уруғ стихияси, табиий зарурият тартибида жинсий куч-қувват фарзанд кўришга сарфланади, ижод таваллуд билан, абадият намунаси – муваққат-омонат намуна билан алмаштирилади. Абадият, манлоикни намунасини яратиш билан муваққат-монатни дунёга келтириш ўртасида жиддий муросасиз қарама-қаршилик мавжуд. Индивидуал баркамоллик билан фарзанд кўриш тамомила қарама-қарши. Биология ҳам, тасаввуф ҳам шундай таълим беради. Фарзанд кўриш асносида шахснинг ижодий куч-қуввати камаяди-камситилади ва парчаланади. Шахс иллатли насл-уруғ силсиласида интиҳосиз парчаланаверади. Энг кўп туғадиган – энг оз ижод қилувчи. Таваллуд – ижод куч-қувватини сўриб олади. Ижодий доҳиёналик насл-уруғ стихиясига ғаним бўлиб, фарзанд кўриш билан оғриниб муроса қилади. Фарзанд кўришга олиб келгувчи жинсий алоқа ҳамиша шахснинг қул қилиниши ва шахснинг ижодий орзу-интилишларини қаоратлаш, поймол қилиш мавжуд. Инсон ўзининг ижодий жинсий куч-қуввати қулига айланиб, уни ижодий жинсий алоқага йўналиштиришга ожиз бўлиб қолади. Жинс ҳаётида абадий бокиралик эмас, балки Момо Ҳаввонинг аёллиги тантана қилади, насл-уруғ шахс устидан хукмронлик қилади. Жинсий ҳаёт натижалари шахснинг ижодий аъмолига мос эмас. табиий жинсий ҳаётда на эр хотин билан қовишади, на ижодий адабият қўлга киритилади. Ҳар бир фарзанд кўрувчи мазкур иллатли сон-саноқсизлик силсиласини янгидан бошлаши зарур. тавауллудлар силсиласи-занжири ила ижодий куч-қуввват исканжага олиниб, кишанбанд қилинади. Жаҳоншумул ижодий дорилзамон бошланишига асосий тўсиқ фарзанд кўриш билан якунланувчи жинсий алоқа ҳисобланади. Кўҳна Одам Ато ва кўҳга Момо Ҳавво стихияси, гирдоби-доми-чоҳидан ҳамон чиқа олмаётган одамият насли ижод қила олмайди, чунки ижодий куч-қуввати, салоҳиятини насл-уруғни давом эттириш ва уни зарур тартибда таъминлашга, гуноҳкорлик оқибатларига итоат этишга сарфлаётир. Н. Федоров даъват қилувчи бобокалонларни тирилтириш, уларга қайта ҳаёт бахш этишнинг ўзиёқ куч-қувватни фар-занд кўришга эмас, балки ота-боболарни тирилтиришга йўналтиришни билдиради. Табиий заруриятни ҳалокатли енгилмаслиги, мазкур дунёвий тартибга мослашув муқаррарлигининг негизи фарзанд кўришга қаратилган жинсий алоқага тақалади. Ёлғиз шу нуқтадан дунёвий силжиш, илдамлаш, дунёвий нажот топиш бошланиши мумкин. Жинсда ижодий куч-қувват йўналиши ўзгартирилиши зарур. Таваллуд топувчи жинс ижодий жинсга айланади. Жаҳоншумул ижодий дорилзамон бошланиши натижасида табиий тартиб ўзгариши тантана қилади, бу ўзгариш даставвал жинс нуқтасида, табиий заруриятга инсон муҳрланган нуқтада бошланади. Жинс ботиниятида ижодкорлик таваллуд устидан, шахсиғят – насл-уруғ устидан, Руҳий алоқадорлик, Руҳий пайвасталик – жисмий ва қондошлик алоқалари устидан тантана қилиши керак. Бу ёлғиз янги, ижодкор жинснинг намоён бўлиши, юазага чиқиши, жинсий мавжуд сифатидаги инсонга оид ижодий сир-синоатнинг кашф қилиниши бўлиши мумкин. Бу шунингдек, инсоннинг андрогин, тангримонанд феъл-атвори, фазилатининг кашфи бўлиши мумкин. Инсонни табиатнинг стихияли аёллик тартиби қули-банди айлантирувчи фарзанд кўриш билан боғлиқ жинсий алоқа эркин-ҳур ижодий алоқа-жараёнга айланади. Жинсий куч-қувват бошқача дунё яратишга, ижодни давом эттиришга йўналтирилади. Буни Афлотун доҳиёна некбинлик билан аллақачон кўра билган. Жинсий куч-қувватда ижодий жазава ва доҳиёна некбинлик манбаи пинҳон. Барча чинакам доҳиёналик – эротик-шаҳвоний хоссага эга. Бироқ бу ижодий доҳиёналик насл-уруғчилик стихияси, фарзанд кўриш билан боғлиқ жинсий алоқа тазйиқи остида. Жинсий алоқа мсоҳиятан ҳар қандай доҳиёналикка, ҳар қандай универсал таҳаюл ва универсал ижодкорликка тамомила зид, у – ибтидоий қашшоқ қолоқлик. Доҳиёналик, даҳолик шаҳвоният билан тўла-тўкис йўғрилган, бироқ бу каломнинг тор, бузилган маъносида шаҳвоний эмас. Даҳо ўзига хос жинсий ҳайт кечириши, ҳатто ўта беҳай жинсий алоқаларга киришиши ҳам мумкин, бироқ унга хос доҳиёналик жинсий куч-қувват-қудратнинг бундай йўналганлигига қаршилик кўрсатади ва унинг наслқуруғ стихиясида, унинг фарзанд кўрувчи насл-уруғчилик силсиласида фожиали узулиш бўлиши муқаррар. Доҳийлик буржуа тусга эга жинсий ҳаёт билан чиқиша олмайди, ва аксар ҳолатларда даҳо ҳаётида жинс аномалияси кузатилади. Доҳиёна ҳаёт «табиий» ҳаёт эмас. Жинс билан боғлиқ жиддий-теран ўзгаришлар янги жаҳоншумул дорилзамон келишидан далолат. Янги инсон даставвал ўзгарган жинсли инсон, одамият наслининг эркак-аёлга ажралиши оқибатида путур етган андрогин тимсолни ва тангримонандликни тикловчи симймодир. Инсонг оид сир-синоат андрогинга оид сир-синоат билан боғлиқ.

Жинсий муҳаббат на оила андозасига, на дахрийлик андозасига, на бузуқлик андозасига кирмайди. Муҳаббат на фарзанд кўриш ва насл-уруғнинг ижтимоий фаровонлиги мақсадларида жинсий алоқанинг тартибга келтирилиши, на жинс ҳаётида ҳар қандай нафснинг дарвешона рад қилиниши, на жинсий алоқадан тийилишу на унга муккадан кетишдир. Муҳаббат ҳеч қайси маънода жинсий алоҳа бўла олмайди, насл-уруғ нуқтаи назаридан фикрловчилар ўйлаганидек, жинсий алоқа билан ижобий ёки салбий алоқага эга эмас, ва муҳаббат табақалашган жинсий алоқага ўта қарама-қарши, лекин аскетизмга нисбатан тамомила ўзгача тартибда қарама-қарши. Насл-уруғ нуқтаи назаридан фикрловчилар, диндорлар ҳам, дунёвий мулоҳаза юритувчилар ҳам жинс масаласида ёлғиз жинсий алоқага ва унинг оқибатларга бутун диққат эътиборни қаратиб, бутун инсон учун бўлганидек, бутун коинот учун ҳам жинснинг универсал аҳамиятини пайқамайдилар. Жинс сир-синоати хайрли фарзанд кўриш ёки шармандали лаззатланиш мақсадида қилинадиган жинсий алоқадан иборат эмас. Бирон бир кимса қачон бўлмасин ёлғиз хайрли мақсадда – фарзанд кўриш учун жинсий алоқа қилганига мутлақо ишониб бўлмайди, эҳтирослар талаб-эҳтиёжига кўра, қалбаки қоқиниш учун ҳамиша палата-партиш жинсий алоқага кирилишади. Харли насл-уруғчилик бирон бир кимсада мақсад бўлгани учун эмас, балки инсон устидан онгсиз ҳукмронлик қилиши ва унинг индивидуал аъмолларини мазах қилиб кулгани боис жинсий алоқа асносида насл-уруғ тантана қилади.

Жинс сир-синоати ёлғиз муҳаббатда юзага чиқади. Бироқ жинсий муҳаббат соҳасидагидек силсилали жаҳолатпарастлик ва шартли мунофиқлик хукмронлик қилувчи соҳа йўқ. Муҳаббат масаласи кўндаланг бўлар экан, ўта ашаддий инқилобчилар тўта-тўкис жаҳолатпарастга айланадилар. Жинс ва муҳаббат борасида инқилобий онг-тафаккур камдан кам учрайди, чунки бундай тафаккур ўта туб хусусиятга, ҳатто диний хоссага эга бўлиши керак. Ижтимоий ва илмий кашфиётчилар ва инқилобчилар жинснинг ёлғиз ижтимоий ва физиологик фаровонлиги хусусида қайғурадилару масаланинг асл моҳиятига ҳеч қачон назар ташламайдилар. Муҳаббат дунёвий диққат-эътибордан соқит қилинган ва шоирлару диншунослар ихтийрига қўшқўллаб топширилган, инъом қилинган.Хумкрон тафаккур «насронийлари» ёки «позитивистлар» жинс ҳақида баҳс юритиш асносида Тристан ва Изольда муҳаббатини, Ромео ва Жульетта севгисини, провансаль трубадурлари ва Данте куйлаган ишқ—муҳаббатни эсга оладиларми? Уларнинг илоҳиёт таълимоти ва илм-фани, уларнинг аҳлоқи ва уларнинг жамиятшунослиги муҳаббатни билмайди, севги-муҳаббатни жаҳоншумул муаммо деб эътироф этмайди. Насроний илоҳиёт таълимоти ҳам, аҳлоқшунослик ҳам, илмий биология ҳам, жамиятшунослтик ҳам жинсий алоқаю унинг оқибатларига қандай муносабатда эканини айтиш мумкин, лекин уларнинг муҳабббатга муносабати номаълум. Ўта кўҳна илоҳиёт таълимоти ҳам, ўта жаҳолатпараст илму фан ҳам муҳаббатни билмаслиги табиий. Муҳаббатда аллақандай асилзодалик ва ижодиёт, теран индивидуаллик, насл-уруғдан ҳолилик, қонун-қоидаларга, мезонларга мос келмаслик муҳри мавжуд, уни ўртамиёна фаҳм-фаросат илҳамайди. Одамият насли ҳаёт кечираётган, умргузаронлик қилаётган дунёвий тартиб-қоидага бегона иқлим-маводагина муҳаббат яшайди. Муҳаббат – одамият наслига бегона ва инсон насли тафаккуридан чиқиб кетади. Насл-уруғни давом эттириш ва таъминлаш нуқтаи назаридан муҳаббат одамиятга керак эмас. у лаллақандай четда қолиб кетаверади. Жинсий-шаҳвоний бузуқлик муҳаббатга нисбатан одмият наслига яқинроқ ва тшунарлироқ бўлиб, унга маълум маънода муносиб ва ҳатто бехатар. Бузуқлик воситасида «дунёда» хотиржам яшаш, уни чеклаб-жиловлаб, тартибга солса бўлади. Муҳаббат билан хотиржам, оёқни узатиб яшаб бўлмайди ва уни бирон-бир тартибша солиш амри маҳол. Муҳаббатда бу «дунёда» тартибга солинган ҳаёт истиқболи йўқ. Муҳаббатда мазкур «олам» шароитида ҳалокатли таназзул уруғи, навқиронликнинг фожиали завол топиши мужассам. Ромео ва Жульетта, Тристан ва Изольда муҳаббат оқибатида завол топган, уларнинг муҳаббати бошлари бало бўлгани бежиз эмас. дантенинг Беатричега муҳаббати бу «дунё» шароитида гуллай олмади, у мазкур «олам» сарҳадларида муқаррар фожиавий билан якун топди. Муҳаббат борасида илоҳиётпарастлик ҳам, аҳлоқпарастлик ҳам, жамиятпарастлик ҳам, унинг биологиясига оид сафсатапарастлик ҳам қилиб бўлмайди, у буларнинг барчасидан ҳоли, у мазкур «олам» га бегона, бу олам чаманида очиладиган эмас, балки нобуд бўладиган чечак. Муҳаббат камоли-тадрижи фожиали равишда мумкин эмас. Барча замонларнинг санъаткорлари ва шоирлари бу борада бошларини гаровга тикиб кафилликка ўтадилар. «Дунёвий» жамики масалалар таркибидан мҳаббат чиқариб ташланганию жинс муаммоси муҳаббат муаммосидан ҳолиликда талқин қилингани табиий эмасми?

… Муҳаббат сир-синоати, никоҳ сир-асрори – Руҳда, ижодкорлик дорилзамонию ижодиёт динида. Никоҳ муҳаббатининг сир-синоати инсонга оид кашфиёт, ижодий кашфиёт. Никоҳ сир-синоати на оилаю на туғилиш ва насл-уруғни давом эттириш натурал сир-асрори, никоҳ сир-синоати муҳаббат воситасида қовишув сир-асрори. Фақат муҳаббат муқаддас сир-синоат. Муҳаббат сир-синоати қонун-қоидалардан юксак ва қонун-қоидаларга бўйсинмайди, унда насл-уруғдан ва насл-уруғ заруриятдан ёриб чиқиш, унда табиат ўзгаришининг ибтидоси мавжуд. Муҳаббат – «дунё»га итоат, унинг юки ва заҳматларни тортиш эмас. балки ижодий исён-ғалаён. Бу сир-синоат, никоҳ сир-асрори на қонун-қоидалар кашфиётида, на тавба-тазарру изҳорида юзага чиқмайди. Намоён бўлмайди. Муҳаббат сир-синоати – айни инсоннинг ижодий кашфиёти. Оиланинг утилитар-наслий физиологияси ва тежамкорлиги чегараларини ҳамиша ёриб чиқадиган мистик-тасаввуфона муҳаббатда унинг нишоналари мавжуд. Оилавий тизимда қонунийлашган полигамия мунофиқона ва айниган моногамияга нисбатан бурмунча ҳаққоний ва янги ҳаётий шарт-шароитлар учун бирмунча мақсадга мувофиқ шакл бўлади.

Бу дунё шарт-шароитларда муҳаббатнинг қисмати фожиали ва камол топа олмайди, у ҳеч қандай меъёр-мезонларга бўйсинмайди. Муҳаббат мазкур дунё шарт-шароитида севишганларга фаровонлик, бахт-саодат эмас, аксинча ҳалокат келтиради. Ва муҳаббатнинг буюкликлиги, улуғворлиги сирли муқаддаслигини сақлаб қолиш фазилати – ҳар қандай ҳаётий истиқболдан воз кечиш, ҳаётни қурбон қилишдан иборат. Ҳар қандай ижод шундай қурбонлик талаб этади, ижодий муҳаббат ҳам қурбон тилайди. Ҳаётий фаровонлик, оилавий тўкинлик – муҳаббат қабри. Ҳаётдаги ҳалокатли қурбонлик муҳаббатга абадият муҳрини босади. Муҳаббат таваллудга нисбатан ўлим билан яқинроқ, интимлироқ, теранроқ боғланган ва бу боғланганлик, муҳаббатни куловчи шоирлар пайқаганларидек, унинг абадийлиги кафолати. Муҳаббат билан фарзанд кўриш зиддияти жуда-жуда теран. Фарзанд кўриш асносида муҳаббат инқирозга йўлиқади, муҳабьатга хос жамики шахсийлик нобуд бўлади, ўзгача ишқ тантана қилади. Муҳаббат инқирози-таназзули-ҳалокати уруғи бевосита жинсий алоқада мужассам. «Бир ёстиққа бош қўйиб, фарзанд кўришни истаган аёлни ҳамон топа олмадим, бинобарин сени севаман, о абадият!» Зардушт шундай тавалло қилган. Ўзга оламнинг чинакам муҳаббати, абадиятни яратувчи муҳаббат жинсий алоқани истино этади, ўзгача қовишув ҳаққи-ҳурмати уни енгади. Маълумки, кучли муҳаббат специфик жинсий майлга баъзан зид бўлиб, унга муҳтожлик сезмайди. Ва жинсий алоқага кучли ташналик ҳам аксарият маҳлиёлик-муҳаббат билан ҳеч қандай алоқага эга эмас, баъзан ҳатто ундан жирканади. Маҳлиёлик муҳаббати руҳий ва жисмоний мутлоқ қовишув ва мутлоқ уйғунлашувга ташна. Жинсий алоқа эса йироқлаштиради-айиради. Унинг негизида нафрат ва қотиллик пинҳон. Муҳаббат – «дунё»ни енгадиган, насл-уруғ ва табиий заруриятни бартараф қила оладиган ўзгача ҳаёт яратувчи ижодий аъмол. Муҳаббат натижасида ягона, бетакрор, нодир-ноёб шахсият қарор топади. Жамики қиёфасизлик, насл-уруғ, индивидуалликни табиий ва ижтимоий тартиб-қоидаларга бўйсиндирувчи жамики омиллар муҳаббатга, унинг бетакрор ва бетаъриф сир-синоатига душман-кушанда. Муҳаббат учун қонун-қоида йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, муҳаббат қонун-қоидалардан юксак. Муҳаббат ижодкорлиги ҳеч кимнинг амр-фармонга итоат қилмайди, у тамомила исёнкор. Муҳаббат – оила сингари итоаткорлик эмас, балки исён, эркин парвоз. Муҳаббат на оила мезонига сиғади, на бирон бир меъёр-мезонга сиғади, на «дунё»га сиғади. Муҳаббатнинг қурбон бўлиш хоссаси, дунёви ҳузур-ҳаловату роҳат-фароғатдан воз кечиши унга эркинлик бағишлайди. Ёлғиз хавфсизликни қурбон келтириш эркинлик беради. «Дунё»га мослашиш билан, унинг юкини итоаткорлик ила тортиш билан боғлиқ жамики нарсалар қўрқувдан, оғир ташвишдан ҳоли эмас. Муҳаббат воситасида «дунё»нинг зил-зилмон юки устидан тантана қилинади. Оилада фаровонлик ва хавфсизлик юки, келажакдан қўрқиш, бошқа мовлашув шакллари – давлатда, хўжаликда, позитив илм-фанда бўлганидек жабр-жафо бор. Муҳаббат – эркин санъат. Мҳаббатда ҳеч қандай хўжалик хоссаси, ҳеч қандай дунёвий қайғуриш йўқ. Ва бу эркинлик фақат қурбон бериш воситасида қўлга киритилади. Муҳаббат эркинлиги – самомий ҳақиқат. Бироқ муҳаббат эркинлигини сохта- беҳаё ҳақиқат ҳам қилиб кўрсатадилар. Даставвал кўхна, алмисоқдан қолган, аксарият жинсий алоқадан манфаатдор, жинсни қондиришни хоҳловчи муҳшаббат эркинлиги сохта ва беҳаё. Бу муҳаббат эркинлиги эмас, балки муҳаббатга қуллик, бу жинснинг ҳар қандай юксалишига, ҳар қандай муҳаббат парвозига, табиий жинс вазминлиги-юки устидан ҳар қандай ғалабага зид. Муҳаббатда табиий-наслий эмас, балки экстат-оргия стихия мавжуд. Муҳаббатнинг оргия жазаваси – табиатдан устун, унинг воситасида бошқа оламга парвоз қилинади.

Ижодий муҳаббат асносида севимли ёр сиймосининг ижодий сир-синоати кашф этилади. Маъшуқ табиий олам қатлами, ҳар қандай сиймога муҳрланган парда орқали маъшуқани кўради. Муҳаббат — чеҳра-сиймо сир-синоатини кашф этиш, чеҳра-сиймони ҳаётий мазмун-моҳияти ила кашф этиш йўли. Маъшуқ маъшуқанинг чеҳрасидаги бутун олам билмайдиган аломатларни аён кўради ва маъшуқ бутун дунёга нисбатан ҳамиша тўғри фикрлайди. Фақат маъшуқ-ошиқ шахсни чинакамига идрок этади, унинг доҳиёна фазилатини кашф этади. биз барчамиз – муҳаббатдан маҳрумлар – чеҳра-сиймонинг юзаси-нусхасинигина кўрамиз-биламиз, бироқ унинг сўнгги, асил сир-синоатидан бехабармиз. Жинсий алоқанинг ҳалокатли орзиқиши, ташналиги шундаки, унинг қиёфасизлигида маъшуқ ва маъшуқа чеҳрасининг сир-асрорини топтаб, тамомила янчиб ташлайди. Жинсий алоқа қиёфасиз табиат гирдобига гирифтор этади, маъшуқ ва маъшуқа чеҳраси-сиймоси ўртасида парда тортади ва чеҳра-сиймо сир-синоатини беркитади. Ўзгача, янгича ҳаётни, абадий сиймо ҳаётини яратувчи, ижод қилувчи муҳаббат қовишуви на насл-уруғда, на жинсий алоқада рўй беради. Маъшуқ маъшуқа билан Оллоҳ тимсолида учрашади, Унинг сиймосида севимли чеҳрани кўради. Муҳаббатнинг табиий хоссаси – фазовий, индивидуалликдан юксак. Индивидуал психология нуцқтаи назаридан муҳаббат сир-синоатини англаб бўлмайди. Муҳаббат фазовий маволарга дохил этади, табиий тартибда айрилганларни андрогин тарзда-тимсолда фозовий қовуштиради. Муҳаббат шундай йўлки, унинг воситасида ҳар бир инсон ботиниятидаги андрогин инсонни кашф этади. Чинакам-ҳақиқий муҳаббатда жабр-зулм бўлиши мумкин эмас – у қисмат ва иқтидор-салоҳият. Бироқ дунё маъшуқ-маъшуқа сир-синоати, никоҳ синоати хусусида хукмфармонлик қила олмайди – унинг ҳеч қандай ижтимоийлик хоссаси йўқ. Чинакам никоҳ сир-синоати фақат айримлар учун ва саноқли шахслар учун содир этилади, бу жараён асилзодалик хоссасига эга ва танлов-саралашни тақозо этади.

…Бузуқлик моҳиятан нима? Бузуқлик ҳар қандай қовишувга тамомила қарама-қарши. Бузуқлик сир-синоати – айрилиш, жудолик, таназзул, инқироз, низо-нифоқ, жинсдаги душманлик-ғанимлик сир-синоати. Қовишув сир-синоати бузуқлик тусига эга бўлиши мумкин эмас. Қовишувга-уйғунликка эришилган жойда бузуқликка ўрин йўқ. Жинсий алоқа қовиштириш ўрнига айиргани, ғанимлик оқибатига эга бўлгани боис шубҳасиз бузуқлик унсурига эга. Жинсий алоқанинг шундай бузуқлигидан, муайян мавжудотнинг ўзга мавжудот билан сохта, юзаки туташувидан, муайян мавжудотнинг ўзга мавжудот ботиний моҳиятига сингиши ожизлигидан, эр ва хотиннинг жамики хўжайраларини уйғунлаштириш-қовуштириш борасидаги заифликдан оила сақлай олмайди. Бузуқлик айрилиқ-жудолик бўлиб, жинсий майл объектини ҳамиша мақсадга эмас, балки воситага айлантиради. Бузуқликнинг жамики физиологияси ва психологияси айни шу мақсаднинг воситага айлантирилишида, айнан объектга майл-мойилликнинг айнан жинсий алоқага ёки айнан севги санъати-маҳорат ига алмаштирилишидан иборат. Чеҳра-сиймо ўрнига севги-ишққа муҳаббат – бузуқлик психологияси мана шунда. Мазкур психологияда ҳеч ким билан қовишув йўқ, қовишув ташналиги-чанқоқлиги ҳам йўқ — бу айирадиган, жудо қиладиган, бегоналаштирадиган психология, унинг воситасида никоҳ сир-синоати ҳеч қачон рўёбга чиқмайди. Ягона-яхлит жисму жонга айланиш ўрнига жинсий алоқага муҳаббат – бузуқликнинг физиологияси шундан иборат. Бу физиологияда ҳеч ким билан қовишув ҳам йўқ, қовишув ташналиги-чанқоқлиги ҳам йўқ, бу табиий душманлик ва бегоналик психологияси. Бузуқлик стихиясида жинсий ҳаёт шахснинг яхлит ҳаётидан анча йироқлашади. Бузуқликда шахс ҳеч қандай орзу-умидини жинс билан боғламайди. Жинс гўё инсондан ва самовотдан ажралади, маҳдудона тус олади. Жинснинг самовот билан ҳар қандай туташуви бузуқликка тамомила қарама-қарши. Жинснинг ёлғизланиши, хуфёна тус олиши, унинг табиий оламида кузатиладиган яхлит ҳаётий моҳиятдан чекиниши ҳамиша айнан бузуқлик ҳисобланади. Фақат жинсга универсал аҳамиятнинг қайта бахш қилиниши, унинг ҳаёт мазмун-моҳияти билан бирлашуви бузуқликни бартараф этади. Бузуқликка оид «дунёвий», «буржуаларча» ғарибона тушунчалар ҳақиқатга тамомила зид, юзаки, шартли, утилитар бўлиб, бузуқлик метафизикасини билмайди. Шартли аҳлоқийлик ва ижтимоий анъанавийлик буржуача кайфияти билан биргаликда бузуқлик сир-асрорини, турмушга бегоналик синоатини англай олмайди. Тавқи лаънат тамғаси босилган жойлардан бошпана топганидек, никоҳ деб атайдиган муносабат доирасида ҳам бузуқлик бошпана топади. Севишганларнинг қовишуви, муҳаббат воситасида чеҳра-сомёмонинг сир-синоатини кашф этиш пировард мақсад бўлмаган ҳар бир манзил-маконда бузуқлик илдиз отади. Бузуқлик муаммоси аҳлоқий эмас, балки метафизик хоссага эга. Бузуқликнинг буржуача барча наботот ва ижтимоиёт мезонлари – шартли, улар мазкур буржуа оламидан далолат беради. Одатий тасаввурга биноан, жинсларнинг рухсат этилмаган тарзда қовишуви бузуқлик саналади, ҳолбуки айнан қовушмаслик бузуқлик белгисидир. Жинсий алоқа етарли тартибда чамбарчас боғлай олмагани боис бузуқлик ҳисобланади. Жинсий ҳаётимиз бошдан-охир аномалия бўлиб, базъан ўта «нормал» ҳолат «нонормал» ҳолатдан ҳам тубан бузуқлик касб этиши мумкин. Бузуқлик таъқиқланиши мумкин эмас, балки ўзгача турмуш тарзи ваоситасида онтологик тарзда бартараф қилиниши зарур. Муҳаббат – бузуқликка қарши воситалардан бири. Бошқа самарали восита – юксак маънавий ҳаёт. Лаззатпарастлик ўз ҳолича бузуқлик дегани эмас. Айирадиган, жудо қиладиган лаззатпарастлик бузуқлик хоссасига эга бўлиб, лаззатбахш қовишув эҳтироси муқаддас. Объект – маъшуқа билан яхлитлик бегона лазхзатпарастлик бузуқлик, маъшуқа билан яхликлик бахш этувчи қайноқ муҳаббат жазаваси эса муқаддас.

Муҳаббат ҳақ-ҳуқуқи абсолют ва шак-шубҳасиз. Чинакам ишқ-муҳаббат йўлида қилинган ҳар қандай қурбонлик оқланиши зарур. ва даставвал муҳаббатнинг абсолют ҳақ-ҳуқуқи йўлида хавфсизлик ва фаровонлик қурбон келтирилиши оқланиши керак. Муҳаббатда шахс зўравонлиги йўқ, шахс инон-ихтиёри йўқ, тўхтовсиз-тийиқсиз шахсий истак-хоҳиш йўқ. Муҳаббатда –олий тақдир ва қисмат, инсонийга нисбатан олий хохиш-ирода хукмрон. Оила шароитида инсоний фаровонлик йўлида итоаткорлик мавжуд. Муҳаббатда олий ирода ҳаққи-ҳурмати исёнкорона қурбонлик қилинади. Бинобарин чинакам илоҳий хоҳиш-ирода юлдузи юлдузига мос севишганларни қовиштируди. Муҳаббатда зўрлик-зўравонлик эмас, шахсий манфаатдорлик, шахсиятпарастлик эмас, балки ижодкорлик муҳри мавжуд. Муҳаббат ҳақ-ҳуқуқи бурч-масъулият, муҳаббатга итоат қилишга оид илоҳий хукм фармон. Оилага итоаткорликка нисбатан муҳаббатга бўйсиниш юксак, руҳий-маънавий мақомга эга. Муҳаббат бурчи севги натижасида одамлар тортадиган зтиробларни ьартараф этади. муҳаббат ҳамиша амовий хоссага эга бўлиб, дунёвий уйғунлик, илоҳий вазифа-аъмоллар учун зарур. Шу боис муҳаббат айни ўзи келтириб чиқарадиган азоб-уқубатлардан чучимаслиги керак. Муҳаббатнинг самовий хоссасидан муқаррар шундай хулоса келиб чиқадики, бир томонлама, қўллаб-қувватланмаган, ўзаро баҳам кўрлимаган муҳаббат бўлмаслиги ва бўлиши мумкин эмас, илло ишқ-муҳаббат аҳли башардан юқори, юксак. Ўзаро баҳам кўрилмаган муҳаббат – самовотга, дунёвий уйғунликка, илоҳий анжроген тимсолга қарши айб, гуноҳ. Ва муҳаббатнинг жамики даҳшатли фожиаси – мана шу андрогин тимсолни, фазовий уйғунликни жониқиб ахтаришдан иборат. Жинсий муҳаббат воситасида эркак ва аёл қовушиб, яхлитлик касб этади. жинсларнинг қовишуви – жуфт хоссага эмас, балки чорқирра хусусиятга эга бўлиб, бир эркак ибтидонинг ўзганинг аёллик ибтидоси билан ва муайян аёллик ибтидосининг ўзга эркаклик ибтидоси билан ҳамиша мураккаб ҳовишуви ҳисобланади. Андрогиннинг сирли-синоатли ҳаёти қарама-қарши жинслар жуфтлиги воситасида эмас, балки икки мавжудотнинг чорқирра-тўрттомонлама қовишуви натижасида юзага чиқади. аксарият учун яхлит-ягона андрогин хусусият касб этиш сари йўл кўпдан кўп қовишувлар воситасида амалга ошади. Муҳаббат фазовий-самовий табиати рашкни айб, гуноҳга айлантиради. Рашк муҳаббатнинг самовий хусусиятини, унинг индивидуал буржуа мулкчилиги йўлида дунёвий уйғунлик билан боғлиқлигини инкор этади. рашк- муҳаббатнинг олий, дунёвий мазмун-моҳиятидан бехабар мулкпараст буржуага хос туйғу. Рашк қилувчилар севганига ўз мулкидай муносабатда бўладиган, ҳолбуки ҳар ким Оллоҳнинг бандаси. Муҳаббат си-синоатида мулкдор ҳам, хусусий мулк ҳам йўқ. Муҳаббат ҳар қандай шахсий мулкни, севимли ёрга ёлғиз эгалик қилиш билан боғлиқ ҳар қандай буржача даъвони қурбон қилишни талаб этади. шахс-шахсият фақат шахсий манфаатпарастлигини қурбон қилиш воситасида муҳаббатда ўзлигини намоён этади. мазмун-моҳияти фазховий муҳаббат инсонни самовот ихтиёридан тортиб ололмайди. Муҳаббатнинг айни мистик ва фазовий мазмун-моҳияти, ишқ-муҳаббат борасида айни илоҳий қисматга ва илоҳий сайлаш-таншага ишонч-эътиқод муҳаббатда эркин беллашувни ва муҳаббати кучлиларнинг эркин яшашларини тақозо этади, илло мистик-тасаввуфона қисмат муҳофазага муҳтож эмас.

Аёл муҳаббати ва эркак муҳаббати ўртасида теран, фожиали номутаносиблик, ғалати тушунмовчилик ва ваҳимали бегоналик бор. Аёл – эркакка нисбатан тамомила ўзгача мавжудот. Унинг феъл-атворида инсонийлик эмас, табиийлик устун. Аёл аксарият – жинсий стихия тажассуми. Аёлга нисбатан эркакнинг жинсияти заиф. Аёл бошдан-оёқ жинс, жинсий ҳаёт – унинг учун тўла-тўкис қамраб олувчи тўлақони ҳаёт, чунки у одам эмас, балки аёл. Эркак жинси бирмунча табақалашган. Аёл табиатан ёлғиз аъмол билан яшайди, ўзлигига кўп нарсани сиғдиролмайди. Эркакларнинг турмуш-ҳаётни тўлалигича идрок этишларини аёллар тўла англай олмайдилар. Аёл айни лаҳзада жамики ўзга ҳаётни, жамики оламни сиқиб чиқарган фикру зикрга, ҳукмрон ҳис-туйғуга аксарият ўзлигини бахш этади. Аёлнинг наздида ҳамма нарса ёлғиз бир нарсада жамланади, жамики оламни битта нарсада кўради, ҳамма нарсани битта ашёга бахшида этади. Аёл учун жамики турмуш-ҳаёт айни паллада хукмрон ҳолати билан чоғиштирилади. Муҳаббати эътироф қилинмаган, ўзаро баҳам кўрилмаган аёл турмуш-ҳаёт нима деган саволга турмуш-ҳаёт эътироф этилмаган муҳаббат, дея жавоб беради. Аёл феъл-атворининг шундай ўзига хослиги билан нисбатан заиф шахс туйғуси ва замонга, замонда ўзгарувчан кечинмаларга кенг маънодаги боғлиқ алоқадор. Эркак феъл-атворида шахс туйғуси кучлироқ ва ўзгарувчан замон ҳолатларидан мустақиллик катта, маънавий-руҳий турмуш-ҳаётнинг бутун тўлалигини исталган замон доирасига сиғдириш салоҳияти ҳам катта. Эркак исталган замонда ўзлигини эркин ҳис этиш, яъни замондан қатъий назар шахсиятининг тўлақонли маънавий ҳаётини бор бўйича англаш хусусияти, ҳамиша ўзини кучли-қудратли сезиш салоҳиятига эга. Муҳаббат шоду хуррамлигига ёки бирон бир қайғу-ғусса изтиробларига тўла-тўкис ва тамомила мойиллик хислати эркакларда йўқ, ижоди, аъмоллари, бетийиқ куч-қуввати ҳамиша диққат эътиборида бўлади. Эркак ақл-тафаккурида бирон нарса олдинга чиқиб, бошқаси чекинади, бироқ ҳеч нарса ғойиб бўлмайди, аҳамиятини йўқотмайди. Аёл муҳаббат шоду хуррамлигига ёки бирон-бир кулфат изтиробларига тўла-тўкис ва тамомила берилади, шу ёлғиз нарса билан тўла-тўкис андармон бўлади, бутун борлиғини бахшида этади. Аёл шахсияти айрим кечинма-ҳиссиётлар оқибатида ҳамиша парчаланиш ҳамда мазкур кечинмалар йўлида ўзлигини қурбон келтириш хавф-хатари остида яшайди. Шу боис аёл табиати гипноз ва савдойиликка шу қадар мойил. Аёл инжиқлиги, васвасаси аёлларга хос шундай феъл-атвор билан алоқадор ва у метафизик илдизга эга. Аёл феъл-атворидаги жамики тубанлик ва улуғворлик,эркак феъл-атворига даҳшатли бегоналик шу жиҳат билан боғлиқ. Эркакларга нисбатан абадиғятни аёллар ўзгача ҳис этади. эркак ўз шахсияти руҳий-маънавий кучларининг тўлақонли бўлишини замон алмашинувидан, муваққат-омонат кечинмаларнинг тўлақонли шахсиятига нисбатан хукмронлигидан мустақил ҳис этади. Аёл муваққат ҳолатларнинг хукмрпонлигига қаршилик кўрсатишга ожиз, бироқ у муваққат ҳолатга ўз феъл-атворини, абадиятини тўла-тўкис бахшида этиш салоҳиятига эга. Ва муҳаббатга эркак ва аёл муносабати ҳам тамомила фарқ қилади. Аёл муҳаббатда беназир, у муҳаббатга универсал муносабатда бўлиб, феъл-атворини тўлалигича бахшида этади ва жамики орзу-умидларини муҳаббат билан боғлайди. Эркак муҳаббат борасида доҳийна эмас, балки талантли холос, у муҳаббатга универсал эмас, балки табақалашган муносабатда бўлади, бутун борлиғини муҳаббатга бахшида этмайди ва муҳаббатга тўла тўкис боғлиқ эмас. Ва аёл муҳаббати стихиясида ҳам эркак учун аллақандай фавқулодда даҳшат, уммонлар қадар ваҳимали ва тубсизлик мавжуд. Аёл муҳаббатининг даъволари шу қадар тизгинсизки, уларни эркак икки дунёда ҳам адо эта олмайди. Айни шу негизда муқаррар муҳаббат фожиаси етилади. Эркак ва аёлнинг айрим-айрим экани, ажралганлиги – шу инсон тубанлиги аломати муҳаббат фожиасини боши берк кўчага киритиб қўяди. Эркак аёл тимсолида гўзалликни ахтаради, унинг гўзаллигини севди, гўзаллигига мафтун-маҳлиё, зеро ўз гўзаллиги-бокиралигини йўқотган. Бироқ бу гўзаллик эркак учун юзаки, ундан айри-бегоналигича қолаверади, уни ботиниятига қабул қилмайди, ўз феъл-атворига дохил, пайваста этмайди. Аёлни абадий муҳаббат билан севиш шунинг у чун ҳам мушкулки, эркак ишқ-муҳаббат асносида аслиятига бегона-ёт гўзаллик қаршисида таъзим бажо келтиришни истайди. Эркак муҳаббати илоҳийлаштиришга асосланади. Аёл эса камдан-кам ҳолатларда маъбуда сингари сиғииб, илоҳийлаштиришга арзийдиган гўзаллик намунаси бўла олади. Шу боис муҳаббат эркакнинг ҳафсаласини тамомила пир қилади, аёл тимсоли абадий аёллик гўзаллигига мутаносиғб эмаслиги билан қалбини жароҳатлайди. Бироқ муҳаббатнинг олий, мистик-тасаввуфона мазмун-моҳияти ёт-бегона гўзаллик сифатида аёл қаршисида таъзим бажо келтириш ва уни илоҳийлаштиришда эмас, балки аёлликка дохил бўлиш, Оллоҳ тимсоли ва рамзида, андрогинда эркак ва аёл табиатнинг уйғунлашувидадир. Олий ижодкорона муҳаббатда аёл ва эркак табиати даҳшатли бегоналик ва душманликдан нажот топади. Ва айнан илоҳий ҳаётга нисбат берилган жинс ва аёлликнинг эротик-шаҳвоний муқаддаслаштирилишидан тамомила нажот топиш ва покланиш зарур.

Жинсий муҳаббат айнан шахсият мавжудлиги, инсоннинг Худо тимсолини ва илоҳийлик хислатини бой бериши, андрогиннинг тубанлашуви-таназзули билан боғлиқ. Ҳолбуки, андрогинликка аёллик юзаки маҳлиё этувчи бегона стихия эмас, балки инсон феъл-атворидаги ботиният ибтидоси, айни унда мавжуд бокиралик бўлган. Ва жинсий муҳаббат, эротика-шаҳвониятнинг диний мазмун-моҳияти ҳам шундайки, бу шахснинг юксалиши, ижодий баркамоллашувининг манбаи ҳисобланади. Муҳаббат моҳияти ҳаётни изга қўйиш мувозанатида эмас, балки ҳаёт ҳаракатининг жўшқинлиги, ўзга ижодий ҳаётдан иборат. Муҳаббатдан жўшқинликка нисбатан ҳар қандай мувозанатнинг устунлиги муҳаббатнинг ҳалокати, муқаррар таназзули, ижодкорликдан итоаткорликка айланиши, турмуш кечириш шарт-шароитларига мослашувдан бошқа нарса эмас. Чинакам муҳаббат воситасида ўзга оламга ижодий юксалиш, заруриятни бартараф этиш мавжуд. Ва муҳаббатни ҳам итоаткор этишни, бўйсиндиришни хоҳловчилар қандай ишга қўл урганни ҳатто тасаввур ҳам қилолмайдилар. Бу ахир эркинликни заруриятга, ижодкорликни мослашувчан малайга айлантириш, тоғни текислаш билан баробар. Муҳаббат – пасттекислик, сайҳонлик эмас, балки тоғ каби юксаклик, улуғворлик бўлиб, пасттекисликка мослашиш илинжида кўманаётган кимсалар учун унинг чўққиларида жой йўқ. Муҳаббатни сойҳонликда тутиб бўлмайди, аксинча нобуд бўлади ва нимага дўниши ёлғиз Парвадигори оламга аён! Муҳаббатда ҳеч қандай мувозанат, ҳеч қандай мослашувчанлик йўқ. Муҳаббат – ҳар қандай мослашиш, жойлашиш, барқарорликни чилпарчин қилувчи улуғвор парвоз.

Жинсий муҳаббатга хос даҳшатли бегоналик ва маъшуқанинг ваҳимали оханрабоси муҳаббат-дўстликка хос эмас. Дўстлик қутбланиш, қарама-қарши стихияларнинг оханрабосига ва муҳаббатнинг душманлик-ғанимлик билан даҳшатли чоғиштирилиши йўқ. Дўстлик илдиз-томирлари билан шахсият ила, инсон феъл атворидаги Оллоҳ тимсоли ва илоҳийлик ила у қадар боғланган эмас. Дўстлик шахснинг туб моҳиятига дохил қилмаган ҳолда унинг ҳаётига ижобий мазмун бахш этади. Жинс инсонни бошдан-оёқ қамраб, печакдай чирмаб олган; дўстлик фақат унинг бир қисми, жузви, ёлғиз кўнгил иши. Бироқ чинакам, теран дўстликда эротик-шаҳвоний унсур мавжуд – жинс билан бевосита бўлмаса ҳам бавосита боғлиқлик бор. Жинс куч-қуввати, қовишув куч-қуввати ҳар қандай ижодий алоқа сингари дўстликка ҳам йўналтирилиши мумкин. Ва фақат шундай дўстлик тўлақонли олий мазмун-моҳиятга эгаки, унда жинсий куч-қувват зўриқиши, ҳар қандай қовишувга хос куч-қувват бўлиши керак. Дўстлик яхлит эмас, балки парчаланган муҳаббат, у бир жуфт жоннинг жамики сир-синоатини қамрашга қодир эмас, бироқ унга яқинлаша олади. Дўстлик асносида икки жон бир тану жонга айлана олмайди (наинки жинсий қовишув, балки бирмунча олий маънода ҳам), балки туташиб, ёндошади, холос. Шу боис дўстлик қовушадиганларнинг ҳис-туйғулари иерархиясида энг олий ва якуний эмас, балки юқори поғона саналади. Бироқ муҳаббат-дўстликда ҳам маъшуқанинг бетакрор чеҳра-сиймосига эротик-шаҳвоний сингиш, тўғрироғи, бир мавжудот сиймосининг ўзга мавжудот сиймосида акс этиши ва теран тушуниш-англаш-идрок этиш бўлиши керак.

Жинсий муҳаббат, шаҳвоний севги умумбашарий муҳаббатдан, биродарона муҳаббатдан, «насронийлик» ишқидан тубдан мутлаҳо фарқ қилади. О, уларнинг тафовут-фарқи шубҳасиз! Жинсий муҳаббатга жуфтлар сир-синоати аён, ва у айрилган, бир-биридан жудо стихияларнинг қутбланишига таянади. «Насронийлик» муҳаббати инсонпарварлик муҳаббати сингари жисму жону қариндош-уруғликдан холи тамомий бегоналикка, Розанов таърига кўра, «ялтироқ» муҳаббатга айланган. Қолаверса, руҳоний пешволар ҳам муҳаббатга эмас, балки «қалбни ҳис-туйғулардан ҳоли бир парча этга» айлантиришга даъват қилганлар. Насронийлик муҳаббатини инсоният тавба-тазарру дини сифатида ҳамон кашф қила олмагани юқорида бир неча марта такрорланди. Насронийлик муҳаббатининг кашф қилиниши ижодкорликни талаб этади. У зарурий табиий шарт-шароитда эмас, балки ўзгача, «бу дунёга хос бўлмаган» тарзда барчанинг насроний башарият тимсолида бирлашувини, барчанинг эркин, озод Руҳда қовишувини талаб этади. Ҳолбуки, табиий заруриятга мослашиш нафақат давлатда, балки давлатга ўхшовчи черковда ҳам бўлган. Черковнинг физикавий тарихи у қадар диний тусга эга эмас. Черковнинг тарихий тажассуми маданий бўлган ва маданиятнинг барча ўзига хосликларини баҳам кўрган. Умумжаҳон, умуминсоний насронийлик муҳаббатида айни ўша ўзга оламга ижодий юксалиш, Оллоҳ тимсолида Руҳга кўра ҳар қайси биродарнинг инсоний чеҳра-сиймони пайқай олиш хусусияти бўлиши керак. Бу хусусият олийц маънода жинсий муҳаббатга ҳам хос. Ялтироқ, бегоналашган эмас, балки чинакам насронийлик муҳаббатида самовий эротика-шаҳвоният жилваси бор, жинс куч-қувватини бутун башариятга ва бутун дунёга йўналтириш мавжуд. Жинсий муҳаббат бир жуфт жоннинг заминга ёт эркак ва аёлга гуноҳкорона ажралганлигини бартараф этади. насронийлик муҳаббати жамики дунёий мавжудотлар, жамики дунёий қисм-бўлаклар гуноҳкорона ажралганлиги, бегона-ётлигини заминга хос бўлмаган тарзда ялпи қовишуви воситасида бартараф этади. инсон тубанлашуви ва инқирози жинс билан боғлиқ бўлган. Якуний қовишув ва уйқунлашув ҳам жинс билан боғлиқ. Ёлғиз самовий-илоҳий эротика-шақвоният-жазава-жазбада жамики заминий орзиқиш-дилхиралик, заруриятга мослашишнинг зерикарли ҳалокати йўқ. Насронийлик муҳаббатини олис тарих мобайнида заминий мослашиш билан боғлиқ зада қиладиган зерикарлиликка айлантиришга уриндилар. Ва бу жиноятни гуноҳкорлик оқибатларига итоаткорлик мистикаси-тасаввуфи билан оқладилар. Чинакам насронийлик муҳаббати насроний оламида исёнкорлик, ҳатто бошни айлантирадиган даражадаги баркамол фахру ғурурланиш ҳисобланган. Гуноҳкор кимсага номуносиб осий сифатида ҳатто муҳаббат ҳам таъқиқланган.

Андрогинизм билан муҳаббатнинг сирли илоқадорлиги етарлича тушунарлими? Шу алоқадорликда муҳаббатнинг узил-кесил туб моҳияти аён бўлади. Андрогинизм – эркаклик ва аёлликнинг олий илоҳий маснад-мақоматда узил-кесил қовишуви, таназзул ва низо-нифоқнинг зил-кесил бартараф қилиниши, инсон сиймосида илоҳийликнинг қайта тикланишидан иборат. Муҳаббат бой берилган, йўқотилган бокиравий Софиянинг инсонга қайтарилишидир. Абсолют-Мутлоқ Инсон – Исойи Масиҳ сиймосидаги сир-синоат кашфиётини жинс ҳаёти воситасида андрогинизмда пайқай олмадик, чунки Унинг чеҳра-сиймосида бизнинг заминий жинс ҳаётини юзага келтирувчи парчаланиш бўлмаган. Муҳаббат воситасида айрилган-бегоналашган аёллик табиати эркаклик табиати билан қовушади, яхлит инсон қиёфаси тикланади, яъни инсон яна тўлақонли қиёфа касб этади. ва муҳаббатда бу қовишув инсон чеҳра-сиймоси билан, чеҳра-сиймонинг ягоналиги ва бетакрорлиги билан ҳамиша боғлиқ. Шу боис муҳаббат тубанлашган инсоннинг илоҳийлик мақоми-мақоматига юксалиши, баркамоллик касб этишидир. Эротика-шаҳвониятда инсон жинсий гуноҳи учун тавба-тазарру, амалга оширилган ва ижодкорлик тусини олувчи тавба-тазарру муҳри бор. Тубанлашган жинснинг гуноҳ-айби аскетизм, яъни таркидунё, зоҳидлик воситасида салбий енгилади, муҳаббат орқали эса ижодий-ижобий бартараф қилинади. Ҳар қандай инсоний мавжудотнинг гарчи бузилган тарздаги натурал бисексуаллиги ҳам андрогинизмда табиатдан устун-юқори-юксак, мистик-тасаввуфона мазмун-моҳият касб этади. Андрогинизмда эркаклик ва аёлликка хос жамики хўжайраларнинг бир-бирига сингиши-қовишуви, яъни узид-кесил, пировард натижадаги якуний қовишади-уйғунлашди. Инсон танасидаги ҳар бир хўжайрада илоҳийлик жилваси, илоҳийлик муҳри бор. Шу боис эркак ва аёл қовишуви юзаки эмас, балки теран, узил-кесил бўлиши керак. Андрогин мавжудликнинг узил-кесил сир-синоати, мазмун-моҳияти мазкур олам шҳароитида ҳеч қачон аён бўлмайди. Бироқ эротик-шаҳвоний муҳаббат тажрибаси шу сир-синоатга дохил этади. эротик-шаҳвоний муҳаббатнинг андрогинизм билан алоқадорлиги унинг шахс-шахсият билан боғлиқлигидир. Илло, ҳақиқатдан ҳам, ҳар бир шахс-шахсият – андрогин. Андрогинизм илоҳий муқаддаслик касб этган шахс яхлит жинсининг тикланиши ҳисобланади. Муҳаббатда аёллик сир-синоати ва эркаклик сир-асрори эмас, балки инсоний сир-синоат кашф этилиши зарур.

Эротика-шаҳвоният ижод билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Эротик куч-қувват – ижодиётнинг абадий манбаи. Ва ижодий парвозлар, юксалишлар учун эротик-шаҳвоний қовишув юз беряпти. Эротика, шунингдек гўзаллик билан чамбарчас боғлиқ. Эротик-шаҳвоний ҳайратланиш-ҳаяжон – дунёда гўзалликни кашф этиш йўли.

Манба: Эрос и личность: Философия пола и любви. — М., 1989. 

es.jpgNikolay BЕRDYAYEV
“EROS VA SHAXSIYAT” TO‘PLAMIDAN
Abduhamid Pardayev tarjimasi
09

0_10e8c6_468ba41_orig.jpgNikolay Aleksandrovich Berdyayev 1874 yilning 6 (18) martida Kiyevda tug‘ilgan. Dastlab Kiyev kadet korpusiga o‘qishga kirgan, 1894 yilda avliyo Vladimir nomidagi Kiyev davlat universitetining tabiatshunoslik fakultetida tahsil ola boshlagan. Bir yildan so‘ng o‘qishni huquqshunoslik fakultetiga ko‘chirgan bo‘lsa-da, universitetni tugata olmagan. Sotsialistik g‘oyalar bilan qiziqqani uchun 1899 yilda sotsial demokratlarning bir guruhi bilan hibsga olinib, universitet talabalar safidan chetlashtirilgan va Vologdaga surgun qilingan. 1899 yili marksizm yo‘nalishidagi «Die Neue Zeit» jurnalida ilk siyosiy maqolasi chop etilgan.
1901 yili e’lon qilingan “Idealizm uchun kurash” nomli maqolasi uning ijodida tub burilish boshlanganini namoyon etgan. Bu va “Marhalalar”, “Tubandan” maqolalari bilan Berdyayev o‘sha davrning taniqli faylasuflari S. N. Bulgakov, P. B. Struve, S. L. Frank qatoridan o‘rin egallagan.
1913 yili yozilgan “Ruh kushandalari” maqolasi tufayli Vologda guberniyasiga surgun qilingan.
Nikolay Berdyayev 1917 yil oktbyar voqealarini qizg‘in kutib olgan. 1918 yilda u Ma’naviy madaniyatning erkin akademiyasini tuzadi. O‘sha yillarda u Moskva universitetida falsafa kursi bo‘yicha mashg‘ulotlar olib borgan va 1920 yilda mazkur universitet tarix-filologiya fakultetining professori qilib saylangan. Faylasuf o‘z asarlarida avvaliga “Legal marksizm” ga yon bosgan bo‘lsa-da, keyinchalik Marks ta’limotining ashaddiy dushmaniga aylangan, hamda bolsheviklar hokimiyati tomonidan olib borilgan “Xarbiy kommunizm” nomli qatag‘onlik siyosatini ayovsiz tanqid qilgan. 1921 yili “Tavtish markazi” ishi munosabati bilan qamoqqa olinadi. 1922 yilda yirik faylasuf-olimlar va ziyolilar, jumladan N.O.Losskiy, S.N.Bulgakov qatorida materializmga zid bo‘lgan diniy dunyoqarashda ayblanib, chet elga chiqarib yuborilgan.
Muhojirlikda juda ko‘p asarlar yozgan olim keyinchalik ular orasidan “Ijod mohiyati” va “Tarix mohiyati” asarlarini alohida qadrlashini ta’kidlagan.
Nikolay Berdyayev ning asarlari ko‘p yillar mobaynida marksizmga, kommunistik mafkuraga dushman sifatida sobiq SSSR da o‘rganilmadi va bosib chiqarishga yo‘l qo‘yilmadi. 1948 yilning martida Parij yaqinidagi shaharchada vafot etgan.

09

“JINS VA MUHABBAT MЕTAFIZIKASI” ASARIDAN

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpg…Dunyoda ikki metafizik ibtido – shaxsiyat va urug‘chilik-nasl-irsiyat ibtidosi bellashadi. Jins va muhabbat muammosi hozir keskin tus olgan bo‘lib, shu ikki ibtidoning kurashi bilan uzviy ko‘zdan kechirilishi zarur. Jinsiy muhabbat bilan bog‘liq barcha masalalarning murakkabligi shundaki, jinsiy muhabbatning bashariy tarixida ikki qarama-qarshi – shaxs muhabbati va urug‘chilik muhabbati ibtidosi, tabiat-tabiiylikdan ustun kuch-qudrat, ilohiylik qudrati va tabiiy kuch-quvvat, empirik aloqadorlik chambarchas bog‘lanib ketganidadir. Jinsni nasl-urug‘ bilan, muhabbatni esa nasliy instinkt bilan aksariyat chalkashtiriladi. Holbuki, urug‘-naslda va nasliy instinktda hech qanday shaxsiylik, individuallik, hatto insoniylikdan nom-nishon yo‘q, bu barcha odamlarga xos va insoniyat olami bilan hayvonot olami uchun mushtarak tabiiy stixiya. Individual saylanganlik, insonni nafaqat jonivorlardan farqlovchi, balki har bir odamni boshqalardan farqlaydigan muhabbat, ilohiy Eros urug‘-nasl stixiyasida yo‘q va bo‘lishi ham mumkin emas. Ta’bir joiz bo‘lsa, nasliy muhabbat va jinsning nasliy-urug‘chilik e’tirofi insonni shuning uchun ham kamsitib-haqoratlaydiki, insoniy raftorni qiyofasiz tabiiy stixiya ixtiyoriga topshiradi, shaxs bu borada yemirib-adoyi tamom qiluvchi tabiiy zaruriyat tasarruf-iskanjasiga tushib qoladi. Biologiya, nabotot fani tug‘ilish va individuallik o‘rtasida teskari proporsionallik – nomutanosiblikni e’tirof etadi. Agar tirik-jonli kuchlar nasl-urug‘ni davom ettirsa, tabiiy barkamol individuallikni yaratish-shakllantirish uchun mahv bo‘ladilar. Bu biologik haqiqat yana ham teran metafizik negizga ega. Shunday dilemma bor: yohud barkamol, abadiy individuallik yaratiladi, yoki individuallik parchalanadi va ko‘pdan-ko‘p noqis va ojiz-notavon, bandai bechora individualliklar yaratiladi. Inson barkamollik va mangulik kasb etib, shaxs, individual siymo bo‘lishga qodir emas va shu bois kamoloti tadrijini go‘yo avlodlar ixtiyoriga topshiradi, ro‘yobga chiqmagan individuallik, bartaraf qilinmagan uzilish, qo‘lga kiritilmagan mangulikning armonli iztirobiga nasl qoldirish yo‘li bilan taskin-tasalli axtaradi. Nasliy-jinsiy muhabbat individuallikni yemiradi-parchalaydi, nasl-urug‘ning manguligiga, yolg‘iz barkamol mavjudotni emas, balki ko‘pdan-ko‘p noqis mavjudotlarni yaratishga, bema’ni uzluksizlikka, abadiy takrorlanish, dastlabki nuqtaga qaytishga intiladi. Jinsdan ustun-g‘olib haqiqiy muhabbat butun insoniy kuch-quvvatni tashqariga va zamon ichra olg‘a emas, balki tub mohiyatga va mangulik teranligiga yo‘naltirishi zarur. Bu soxta sarobiy kelajak — iqbol-istiqbol kulti-mehrobi, bu qalbaki taraqqiyot nasliy-urug‘chilik jinsi bilan bog‘liq edi.

Tug‘ilish va o‘lish – tabiatan bir xil, manbai yagona. Geraklit allaqachon Gades va Dionis ayni bir Tangri deya ta’lim bergan. Tug‘ilish ham, o‘lish ham bir xil – bashariy parchalanish hisolasi, zamon farzandlari, dunyodagi muvaqqatlilik saltanati. Manbai va mazmun-mohiyatidan ajralgan hayot-mavjudlik dastavval muvaqqat tus oladi, solnomaviy safga tiziladi, unda tug‘ilish va o‘lish mangu almashadi, bema’ni uzluksizlik xukm suradi. Tuban dunyodagi mavjudotlarning barchasi o‘tkinchi, dunyoning barcha qismlari, dunyoni tashkil qiluvchi qism-jismlar barcha-barchasi muvaqqat-omonat, foniy. Ming bir azob-uqubatlar ila tug‘ish haqida gap borar ekan, shu asno o‘lish haqida ham mulohaza yuritiladi; tabiiy zaruriyatga binoan dunyoda noqislik, saktalik va o‘limni ko‘paytirish. Tug‘ilish – o‘lim ibtidosi; butun tabiat tajribasi e’tirof etadigan bu haqiqat kunday ravshan. Tug‘ilish mohiyatan individuallikning parchalanishi, uning qismlar-bo‘laklarga ajralishi, individuallik barkamollik va mangulik kasb eta olmasligining nishonasi hamda go‘yo tarkibiy qismiga kamolot kasb etish a’molini davom ettirishni taklif qiladi, go‘yo mangulik yo‘lida yolg‘iz zafar qozonishni zamon ichra ko‘pdan-ko‘p zafarlar bilan almashtiradi. Nasliy ibtido va muhabbat nasl-urug‘ni davom ettirish uchun – tabiatning maqtulligi va tubanligi hosilasi, foniylik qonuniyatining tantanasi. Nasliy jinsiy muhabbat ikkiga ajralgan jinslarning qovushishi bilan bog‘liqday sarobiy xomxayol; yagona va to‘la-to‘kis, barkamol va abadiy individuallikni bu asno qo‘lga kiritib bo‘lmaydi. Jinsiy iztirob-qiynoq nasl-urug‘ stixiyasida qiyofasiz, tabiiy kuchning qo‘g‘irchog‘iga aylanadi, bu iztirob qiynoqni hech qachon bataraf qila olmaydi, aksincha zamon ichra yangidan-yangi shakl-shamoyilda uzlkusiz davom etaveradi. Ham jins, ham muhabbat, ham nasl-urug‘, ham tug‘ilish o‘rtasida keskin, biroq empirik bo‘lmagan, balki metafizik qarama-qarshilik mavjud. Muhabbatdagi jinsni e’tirofi – to‘laqonli va barkamol individuallik, mangulik, ezgu uzluksiz silsila kasb etish e’tirofi demak; nasl-urug‘chilik instinktidagi nasl-urug‘chilik stixiyasining e’tirofi – individuallikni parchalash, zamon ichra noqis saktalik va maqtullikni, bema’ni uzluksiz silsilaga ega bo‘lish demak. Jinsiy iztirob-qiynoq va muhabbat sir-sinoati – jinslarning fojiali ajralganligini bartaraf etishga tashnalikda, mangu, barkamol inlividuallikka mistik qovishuv vositasida erishishdan iborat. Barkamol individuallik tug‘maydi ham, o‘lmaydi ham, hech qanday kelgusi lahzalarni yaratmaydi. «Shoshilma, ey, faraxbaxsh lahza» der ekanlar, betakror go‘zallik barkamol bo‘lgani bois ortiq hech vaqoni yuzaga keltirmasligi, mangu shunday qolishi kerakligi, faqat yetarli darajada go‘zal va takomillashmagan lahzagina o‘rnini boshqasiga bo‘shatib berishi kerakligiga ishora qilinadi. Takomillashgan-barkamol dunyo-olam boshqa biron-bir shakl-shamoyilda davom etmasligi, hech vaqoni yuzaga keltirmasligi, qanday bo‘lsa, aynan shunday shakl-shamoyilda abadiy qolishi zarur. Barcha barkamol va benihoya go‘zal narsa-ashyolar mangulik mulki, parchalanmaydi, o‘z o‘zidan noqis-sakta qismlarni yaratish-tug‘ish vositasida davom etmaydi. Nasliy jinsiy muhabbat, Aflotun ta’biri bilan aytganda, behayo Afrotida, olomonga mansub, zaminiy Afrodita. Va, afsuski, insoniyatning aksariyat qismi faqat behayo Afroditani taniydi, chunki odamlar nasl-urug‘chilik, tabiiy zaruriyat, tabiiy qul-bandilik hukmronligi ostida, va ilohiy Afroditani orzu qilish ayrimlarga deyarli ahloqsiz, g‘ayritabiiy, telbalarcha-xayoliy orzumandlikday tuyuladi. Xayrli, jinsiy muhabbatni tashkil etish, insoniyat naslini risoladagiday davom ettirish – o‘ta radikal odamlarning xohish-istagining so‘nggi chegara-sarhadi shu. Jins va muhabbat masalasida odamlar o‘ta johil-jaholatparast; an’ana-tamoyillar, azaliy instinktlar va his-tuyg‘ular ularning ustidan hukmronlik qiladi va bu jaholatparastlik ildizi nasl-urug‘chilik xukmi-hukmronligi ostida. Pozitivizm tarafdorlari nasliy-urug‘chilik muhabbatidan bo‘lak muhabbatni bilmaydi, faqat tug‘a oladigan jinsni anglaydilar, yolg‘iz oila shakl-shamoyilini o‘zgartirish xususida qayg‘uradilar. Darvin nazariyasiga juda o‘xshash Shopengauerning muhabbat nazariyasi insonlarni mayna-masxara qiladigan, individuallik ustidan zaharxandali kinoya qiluvchi nasl-urug‘chilikning jaholatparastlarcha xukmronligining ifodasi, xolos.

Jins – yengib o‘tilishi, mahv etilishi lozim, chunki jins — raxna, ayriliq. Toki shu raxna-ayriliq mavjud ekan – individuallik ham, yaxlit, to‘laqonli inson ham yo‘q. Biroq jinsning bartaraf qilinishi inkor emas, balki uning e’tirofi, jinsiy iztirob-qiynoqdan bo‘yin tovlash emas, balki jinslarning ijodiy qovishuvi demak. Jinsni uzil-kesil bartaraf qilinishi, jinslarning tamomila yo‘q bo‘lishigacha, yagona jismu jonga uyg‘unlashuviga qadar e’tirof etish kerak. Buni, albatta, har bir erkak va ayol shaxs ayrim-ayrim tarzda mustaqil bo‘lishi barham topadi, degan ma’noda tushunmaslik kerak; bunga mustaqil mavjudlik xos bo‘lib, mazkur maqomga yaxlitlashuv-uyg‘unlashuv vositasida erishiladi. Jins ruhiy va jismoniy xossaga ega, unda ruh metafizikasi va tana-jism metafizikasi mavjud. Jins – na fiziologik, na empirik tabiatga ega, unda mistik teranliklar pinhon. Axir jinsning mistik dialektikasini hatto Tangrining xossalarida ham qayd etadilar. Butun jahoniy jarayon jinsga tayanadi; dunyo shu bois yaratilgan va davom etayotir, uning negizini jins tashkil etadi, dunyoning mistik stixiyasi ajratilgan, uzilgan, qutblashgan. Metafizik, ruhoniy-jismoniy qutblanish dunyoni jinsiy iztirob-qiynoq, qovushuv ehtirosi ila yo‘g‘irgan-to‘yintirgan. Mazkur qutblanish mangu ayollik, dunyo ayolmonand qalbga ega ekaniga oid nasroniy mistikaga shu qadar yaqin ta’limotda ham ko‘zga tashlanadi. Buni Sulaymon payg‘ambar s.a. Apokalipsis — Qiyomat qoim ramziga asoslanuvchi «Qo‘shiqlarning qo‘shig‘i»dayoq his etgan (Izoh: Vl.Solovyev dunyoviy qalbning mangu ayolmonand sifatidagi juda antiqa diniy-falsafiy konsepsiyani ilgari suradi. Solovyevga e’tiroz bildirsa ham bo‘ladi, ya’ni bu o‘ta erkakcha falsafa va din. Ayollar uchun ilohiyotga erotik-shahviniy munosabat mangu erkaklik kulti tusini kasb etishi zarur. Ilohiyot turli jihatlari bilan turli insoniy jinslarga murojaat qilmayotirmi? Solovyev «Muhabbat mohiyati» asarida yozadi: «Absolyut – mutlaq norma-me’yor insoniy mohiyat yaxlitligining tiklanishidir va bu norma-me’yor u yoki bu tomonga buzilishidan qat’iy nazar, natijada nima bo‘lganda ham nonormal, g‘ayritabiiy hodisa ro‘y beradi. Xayoliy-soxta ruhiy muhabbat nafaqat nonormal hodisa, balki o‘taketgan bema’nilik, chunki ayni shunday muhabbat intiladigan ruhiy kechinmalarning his-tuyg‘ulardan mosuvo qilinishi busiz ham o‘lim vositasida qoyilmaqom ijro etiladi. Haqiqiy ruhiy-ruhoniy muhabbat esa o‘limga zaifona taqlid va o‘limga nisbatan ildamlash-bashorati emas, balki o‘lim ustidan tantana qilish, abadiy barhayotni foniydan, abadiyatni muvaqqat o‘tkinchilikdan ajratish emas, balki foniyni abadiy barhayotga aylantirish, muvaqqat-o‘tkinchiga abadiyat baxsh etishdan iborat. Soxta-yolg‘on ruhiylik-ruhoniylik-ma’naviyat qayta tug‘ilish, najot topish, tirilishdir»). O‘rta asrlarda yashagan erkaklarning tasavvuridagi Deva Mariya – Bibi Mariyam hissiy-shahvoniy muqaddas siymosi juda diqqatga sazovor, o‘sha paytlarda yashagan ayollar Isoyi Masih siymosiga ham shu nuqtai nazar bilan qaragan. Jinsning uzil-kesil bartaraf qilinishi, jinslarning birlashuvi nainki qarama-qarshi insoniy qutblarning birlashuvi-uyg‘unlashuvi, ayni paytda abadiy ayolmonandlik bilan va Ilohiyot bilan uyg‘unlashuv-birlashuv hisoblanadi. Eros – individuallik sari yo‘l va dunyo-bashariyat sari yo‘l. Biroq qanday Eros?

Nasliy-urug‘chilik muhabbati jinsning birlashtiruvchi e’tirofi emas, u parchalanishni davom ettiradi, xolos. Faqat shaxsiy jinsiy muhabbat ajralganlik-bo‘linganlikni bartaraf etishga, individuallik qaror topshiga, mangulik-abadiyatga, mangu barhayotlilikka intiladi. Bu – ilohiy Afrodita. Faqat shaxsiy, nasl-urug‘chilikdan holi muhabbat, ruhni saylash-saralash muhabbati, mistik sevgi-mahliyolik haqiqiy muhabbat, chinakam Eros, ilohiy Afrodita. Shaxsiy muhabbat, ilohiy Afrodita – tabiatdan ustun, yuksak bo‘lib, o‘limga va zaruriyatga urush ochadi, u nasl-urug‘chilikka, individuallikning parchalanishi-bo‘linishiga dushman-kushanda, takomilga yetgani, barkamolligi bois tug‘maydi, individual uyg‘unlashuvga va abadiyatga tashna, u bilan individuallik va abadiyat sir-asrori bog‘liq. Vl. Solovyev uqtirishicha, mistik sevgi-muhabbat o‘zining yuksakligi bilan tug‘ishga-tug‘ilishga, parchalanish-bo‘linishga emas, balki individuallikning barhayotligiga, «qaltis» fiziologik qonun-qonuniyatlar o‘zgarishiga olib keladi. Uning e’tirofiga ko‘ra, faqat muhabbat abadiyatga muhtoj, muhabbat – hayotning oliy mazmun-mohiyati-tajassumi, mavjudlikning uzil-kesil to‘la-to‘kisligi, individuallikning hayotiyligi. Biroq ilohiy Afrodita, shaxsiy, nasl-urug‘chilikka zid muhabbat – chalg‘igan ruhiy va jismdan holi emas, u bamisoli ruhiy darajadagidek tajassum etgan, to‘laqonli, aniq-shubhasiz his etilgan muhabbat.

Biroq muhabbat tabiatan fojiali, uning tashnaligini empirik qondirib bo‘lmaydi, muhabbat hamisha insonni mazkur olam bag‘ridan cheksizlik cheragasi-hududlariga olib chiqadi, o‘zga dunyo-olamlar-mavolarni kashf etadi. Muhabbat shuning uchun ham fojiaki, muhabbat obyektlarining empirik dunyosida parchalanadi, va ayni muhabbat muvaqqat uzilgan holatlarga parchalanadi. Muhabbat fetishizmi deb ataluvchi kasallik bor. Bunday holatni Solovyev ham «Muhabbat mohiyati» asarida tilga olgan. Mazkur kasallik mohiyati shundan iboratki, muhabbat predmeti-vositasi tarzida yaxlit inson, barhayot, to‘la-to‘kis-organik shaxs emas, balki tananing bir qism-juzvi, shaxsning bir bo‘lagi-biron a’zosi, masalan, sochlari, qo‘llari, oyoqlari, ko‘zlari, lablari telba qilar darajada mahliyo etadi, mohiyatdan ajratib olingan bunday inson a’zosi fetish-mehrob-ma’budaga aylanadi, muqaddaslashtiriladi. Fetishizmda sevimli ma’shuq-ma’shuqaning shaxsiyati his etilmaydi, inson individualligi yo‘q. Muhabbatdagi mazkur fetishizm xastaligiga davrimizning deyarli barcha kishilari u yoki bu darajada chalingan. Muhabbat obyekti-nishoni parchalanuvi muhabbatning o‘zi ham o‘tkinchi hoyu-havaslarga parchalanib-nimtalanib, muhabbat fetishizmi hamisha ruhiyatimiz va jism-tanamiz xastaligidir. Tamomila yassi, fiziologik, zamonamizda juda keng tarqalgan muhabbat fetishizm bo‘lib, chunki unda to‘laqonli, yaxlit shaxsni, bir butun individuallikni his etish yo‘q. Ruh va jism-tananing ayrim jihatlariga, ajratib olingan qismlariga, charos ko‘zlaru aqiq lab-dudoqlarga, fe’l-atvordagi ayrim fazilatlarning ruhoniy iforiga yoki aql-tafakkur jodusiga muhabbat – bu ham fetishizm, bu ham shaxsni to‘la-to‘kis his eta bilmaslik. Muhabbatning yaxlit-yagona obyekt-siymo-tajassumi, uyg‘un-barkamol ma’shuq-ma’shuqa, aynan mos-muvofiq qalb, mistik buyurilgan yarim qutb empirik parchalanadi: er-yigitlar nazdida qiz-juvonlar orasida, qiz-juvonlar nazdida er-yigitlar orasida organik-uyg‘un obyekt-siymoning nimtalangan bo‘laklari – unisida ko‘zlar, bunisida qo‘llar, unisida qalbi, bunisida aql-zakovati kabilar diqqat-e’tiborni tortadi. Holbuki oshkora aytish kerakki, er-yigitlar ma’lum darajada ko‘pdan-ko‘p qiz-juvonlarga, qiz-juvonlar esa – ko‘pdan-ko‘p yigit-erlarga mahliyo bo‘ladilar , deyarli hamma ma’lum ma’noda muhabbat dardiga chalingan, azbaroyi ishqiy tashnalik yurak-bag‘rni yondiradi va muhabbat iztiroblarining chek-chegarasi yo‘q. Bu borada biron-bir ahloqan qoralashga munosib holat yo‘q, biroq mazkur muhabbat fetishizmi xastaligida, muhabbat va obyekt-tajassumining shunday parchalanishida dahshatli fojia yashiringan. Dunyoda har bir qalbga atalgan, yaxlit individualligini to‘ldirib-boyituvchi qondosh-jondosh qalb mavjud, kundalik g‘arib turmushda esa inson qalbi ilohiy Eros salohiyatini son-sanoqsiz vaj-karsonlarga sovurib, uni parchalangan muallaq qismlarga yo‘naltiradi, fetishizmga mukkasidan ketadi. Donjuanlarga xos muhabbat — muhabbatdagi shaxsni, muhabbat salohiyatini, muhabbat mazmun-mohiyatidan mahrum siymoni yo‘qotishdir. Holbuki muhabbatning (nasliy-urug‘chilik muhabbatining emas) mazmun-mohiyati ma’shuq-ma’shuqa shaxsiyatini mistik his qila bilish, ma’shuq-ma’shuqa bilan qondosh-jondosh yarim qutb va shu bilan birga o‘xshash-uyqash individuallik bilan xufiyona uyg‘unlashuvdadir. Muhabbat, nemislar Du-Frage deb ataydigan, bir mavjudotning boshqasiga va butun dunyoga o‘tishi-aylanishi, mahdudligi va uzilganligidan-begonalashganligidan xalos bo‘lishi muammosini hal etadi. Muhabbatning bu buyuk mazmun mohiyatini fetishizm parchalash, nimtalash-ajratish, o‘z shaxsiyati va o‘zganing shaxsiyatini his etishni yo‘qotish bilan yemiradi-barbod qiladi. Fetishizmning bartaraf qilinishi individual abadiyat sari, amaliy-mistik idrok-sezim va shaxsning qaror topishi-e’tirofiga yo‘l ochadi. Insonning insondan bunday begonalashuvi, yiroqlashuvi, sevishganlar va yoru birodarlar o‘rtasidagi bu tubsiz o‘pqon-jarlik, bu «shu qadar qondosh-jondosh bo‘lganimiz holda har birimiz yakka-yolg‘izmiz» degan afsus-nadomatlar fojiali ravishda dahshat. Zamonaviy badiiy asarlarda (ayniqsa Mopassan asarlarida) insonning shu telbavor yolg‘izligini, shu solipsizmni, «sen — u»dan, hayotiylikdan ajralganligini ifodalaydi. Bu yolg‘izlikdan faqat Eros salohiyati, ya’ni parchalanmaydigan, shaxsning yaxlit, bir butunligini his etadigan Eros salohiyati, ilohiy individual-mistik muhabbat kuch-qudrati xalos eta oladi. Har kim shaxsiy muqobili bo‘lgan «men»ini, barhayot, yaxlit shaxsni sevishi kerak va shunda dunyoning har qanday voqeligidan uzilganlik, begonalashganlik barham topadi. Hamisha shaxsiyatparastlarcha mahdud, dunyoga zid, qarama-qarshi, shaxsni girdobida mahv etuvchi nasliy-urug‘chilik oila qurish uchun emas, dunyoviy barcha mavjudotlaru jamiki ashyo-narsalar bilan mistik-ishqiy uyg‘unlashuv-yaxlitlanish uchun sevish, mehr-muhabbat qo‘yish zarur.

“INSONIY QULLIK VA ERKINLIK” ASARIDAN

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpgShaxs-shaxsiyat muhabbat bilan bog‘liq. Shaxs-shaxsiyat – sevadigan va nafratlanadigan, Erosni va aksilerosni his qiluvchi mavjudot, agonistik hilqat. Ehtirossiz shaxs yo‘q, ayni shunday ehtirossiz daho yo‘q. Muhabbat – shaxsiyatni ro‘yobga chiqarish yo‘li. Va muhabbatning ikki tipi-shakli mavjud – yuksaluvchi, yuqoriga yo‘nalgan muhabbat va pastlovchi, quyiga yo‘nalgan muhabbat, erotik-shahvoniy muhabbat va agapik muhabbat. Shaxsga ham yuksaluvchi, ham pastlovchi muhabbat xos. Yuksaluv va quyilashuvda shaxs o‘zligini tajassum etadi. Aflotun faqat yuksaluvchi muhabbat haqida ta’lim beradiki, bu ayni – Eros. Aflotunona boylik va qashshoqlik yuzaga keltiruvchi eros ko‘pdan-ko‘p hissiy dunyodan yagona-yaxlit g‘oyalar dunyosi sari yuksalishdan iborat. Eros – aniq tirik mavjudotga, aralash (g‘oyaviy va hissiy dunyoning aralashmasiga) hilqatga emas, balki go‘zallikka, oliy rohat-farog‘atga, ilohiy barkamollikka muhabbat. Erotik-shahvoniy muhabbat yuksaklik oxanrabosi, yuqoriga harakatlanish-parvoz qilish, g‘arib-qashshoq mohiyatning boyishi, rang-baranglashuvidir. Bu jihat erkak va ayol muhabbatini belgilaydi, lekin boshqa jihatlar bilan aralashib ketadi. Jins – noqislik-saktalik bo‘lib, shu nuqsini to‘ldirish-to‘yintirish ishtiyoqida orziqadi, to‘la-to‘kislik sari harakatlanish bo‘lib, unga hech qachon yetishib bo‘lmaydi. Muhabbat fojiasi hissiy dunyoning aniq-shubhasiz mavjudot-hilqatiga va g‘oyaviy dunyo go‘zalligi-nafosatiga muhabbat mojarosi bilan bog‘liq. Bironta ham aniq mavjudot Aflotun nazdidagi g‘oyaviy dunyo go‘zalligi-nafosati-nafisligiga mos kelmaydi. Shu bois muhabbat-eros, muhabbat-yuksalish, muhabbat-hayratlanish muhabbat-quyilashuv, muhabbat-rahm-shafqat va hamdardlik bilan birlashuvi lozim. Muhabbat-eros har bir muhabbat tanlovchida bor, u muhabbat-do‘stlikda, vatanga muhabbatda, hatto falsafa va san’atning g‘oyaviy qadriyatlariga muhabbatda mavjud, u diniy hayot-a’molda ham bor. Karitativ muhabbat quyilashuv bo‘lib, u o‘z nafi uchun, boyishi-badavlat bo‘lishi uchun axtarmaydi, aksincha baxshida etadi, qurbonlik keltiradi, u jafokash dunyo, zulumot ichra talvasadagi dunyo iskanjasida. Muhabbat-eros hamjihatlikni talab etadi, muhabbat-rahm-shafqat hamjihatlikka muhtoj emas, u shunisi bilan qudratli va boy-badavlat. Muhabbat-eros o‘zganing timsolini, Xudo timsoliga qiyoslanuvchi seviklisi, Xudoning insonga oid g‘oyasini ko‘radi, sevimli ma’shuq-ma’shuqani ko‘radi. Muhabbat — rahm-shafqat ma’shuq-ma’shuqani Xudoning qahriga uchraganlikda, zulumotu azob-uqubatlar iskanjasida, mayib-majruhlikda tasavvur etadi. M.Shelerning nasroniylik muhabbati va aflotuncha muhabbat farqi, muayyan shaxsga yo‘naltirilgan muhabbat va g‘oyaga qaratilgan muhabbat farqiga oid e’tiborga molik mulohazalari mavjud. Biroq platonizm nasroniylikning ich-chiga singib ketgan. Platonizm va aflotuncha Eros o‘z oldiga shaxs muammosini qo‘ymaydi. Nasroniylik esa bu muammoni ko‘taradi, biroq nasroniylik tafakkuri va nasroniylik amaliyoti bu tajribani muhabbatni qiyofasiz tushunish oqibatida shaxs muammosini, qolaversa erotik-shahvoniy muhabbatni ham, karitativ muhabbatni ham xiralashtirdi. Aflotuncha Erosning qiyofasizligi go‘yo nasroniylikni qiyofasiz tasavvur qilishga o‘tdi. Biroq muhabbat mazmun-mohiyatining kashf qilinishi uning shaxsdan shaxs tomon harakatlanish-a’mol sifatida tushunilishi-anglanishiga olib kelishi zarur. Qiyofasiz Eros aniq mavjudot, betakror shaxs o‘rniga go‘zallik va barkamollikka yo‘naltirilgan; qiyofasiz agapik va karitativ muhabbat azoblanayotgan va yordamga muhtoj qiyofasiz yaqin kishiga yo‘naltirilgan. Bu qiyofasiz oliy va tuban dunyoda muhabbatning kimsasiz g‘oyalar olami va kimsasiz azoblanish va zulumot olamida sinishi hisoblanadi. Biroq «umumiy», qiyofasiz dunyo uzra yuksaluvchi muhabbat shaxs timsoliga yo‘naltirilgan, shu timsolni abadiyatga e’tirof etish va shu timsol bilan muloqot-muomalasini abadiyatga e’tirof etishga yo‘naltirilgan muhabbat. Va bu boshqa shaxsga mazkur munosabat hayratlanish va yuksaklikka intilish bo‘lganida ham, shuningdek mazkur munosabat, ehtimol, mutloq erotik-yuksaluvchi – mutlaq-tubanlashuvchi bo‘lganida ham aynan bir bo‘lib, birinchisi bilan ikkinchisi birlashishi kerak. Mutlaq erotik-shahvoniy muhabbat – demonikal va yemiruvchi unsurga ega, mutlaq karitativ, pastlashuvchi muhabbatning boshqa inson qadr-qimmatini haqoratlovchi-ho‘rlovchi xossasi mavjud. Shaxsga nisbatan muhabbat muammosining murakaab-mushkulligi mana shunda. Nasroniylik muhabbati osongina ritorik va insonni haqoratlovchi shakl-shamoyil kasb etib, ruh najot topishi uchun asketik mashqlarga va «savob a’mollar»ga, xayrixohlik-homiylikka aylanadi, nasroniylik muhabbati yuksak maqomida vitalistik emas, balki ruhoniy xossaga ega. Biroq u faqat xo‘jako‘rsinga ruhoniy emas, u shubhasiz-ruhoniy, samimiy-ruhoniy, shaxsning yaxlitligi bilan bog‘liq. Muhabbat-eros barchaga yo‘nalishi mumkin emas, odam bunga o‘zini majburlay olmaydi, bu saylanma-saralama muhabbat, rahm-shafqatli, pastlovchi muhabbat esa butun iztirobli dunyoga yo‘nala oladi, uning tubdan o‘zgartirishga qodirligi shunga tayanadi… Lekin bu sevish, hayratlanish va achinish, hamdardlik ko‘rsata oluvchi mavjudot sifatida shaxs muammosi uchun juda muhim.

…Erotik-shahvoniy jazava-vasvasa juda keng tarqalgan bo‘lib, jinsning quli-bandiga aylanish insoniy qullikning o‘ta teran manba-ildizlaridan biri. Fiziologik jinsiy talab-ehtiyoj sof holda kam uchraydi; bu jarayon hamisha psixologik mushkulotlar, erotik-shahvoniy xomxayollar bilan uyg‘unlikda kechadi. Inson jinsiy mavjudot, ya’ni chala-yarim, noqis va ayni shu nafaqat fiziologik, balki psixologik noqisligi-nuqsonini qoplashga, to‘ldirishga, bir butun qilish, yaxlitlashga intiladi. Jins – insonda faqat jinsiy a’zolar bilan bog‘liq maxsus funksiya-vazifa emas; u insonning butun jismu joni bo‘ylab yoyilgan. Buni Freyd asosli isbotlagan. Jins — insoniy hayotning pinhona jihati bo‘lgani, unda allaqanday behayolik borligiyu va shu bois oshkora qilmaganliklari e’tiborni tortadi. Jinsga muteligi, jinsning quli ekanidan inson xijolat chekkan, uyalgan. Shu o‘rinda hayratlanarli paradoksga duch kelamiz: hayot manbai va o‘ta jo‘shqin-ehtirosli insoniy a’zo uyatli hisoblanadi va hamisha pinhon bo‘lishi lozim. Ehtimol, yolg‘iz V. Rozanov bu muammoni o‘ta keskin tarzda ko‘targan. Jinsga munosabat shu qadar antiqa va boshqa barcha mavzularga shu qadar o‘xshamaydiki, bu beixtiyor jins tanazzul-tubanlashuv bilan alohida aloqador, degan xulosaga olib keladi. Jins go‘yo inson tubanligining muhri, insoniy fe’l-atvor yaxlitligi boy berilganining nishonasi. Faqat XIX asr oxirlari va XX ning boshlariga kelib, tafakkur, ilm-fan va adabiyot jins va jinsiy hayotning sir-asrorlarini kashf etishda salmoqi qadamlar tashladi. Bu borada Rozanov, Veyninger, Freyd, Lavrensni tilga olish kifoya. Ongsiz jinsiy hayotni ilmiy fosh etgani uchun Freydni dastlab sharm-hayosiz yozuvchiga chiqarishdi. Bundan qat’iy nazar XX asrda jinsga munosabat masalasida inson ongida tub burilish sodir bo‘ldi. Basharti XX asrda yaratilgan romanlarni XIX va undan oldingi asrlar romanlari bilan qiyoslasak, juda katta farqning shohidi bo‘lamiz. Badiiy asarlarda hamisha sevgi-muhabbat tasvirlangan, bu adabiyotning arzanda mavzui, biroq jinsiy hayot e’tibordan chetda qolgan. Faqat XX asrda jinsni pinhoniy emas, balki ochiq-oshkora chinakamiga tasvirlay boshladilar. Dikkensdan Lavrensgacha, Balzakdan Monterlangacha yer bilan osmoncha masofa-farq bor. Inson go‘y fosh etishga bel bog‘ladi, u ong-shuur xomxayollari iskanjasida qolishni istamadi yoki qola olmadi. Insoniy fe’l-atvorni chinakamiga fosh etishni Marks va Nesshe boshlab berdi, ulardan boshqacharoq, yana ham teranroq shaklda, garchi bu jinsga maxsus bag‘ishlanmasa ham, Dostoyevskiy va Kirkegardt davom ettirdi. Nasroniylik jinsni gunoh g‘oya-pardasi bilan berkitdi, biroq allaqanday dudmol mavhumiyatni qoldirdiki, uni Rozanov fosh etdi. Bu muammo meni shaxs va erk-erkinlikning oliy qadriyat ekaniyu ularning jinsga qullik ila bostirilishi-toptalishi sifatida qiziqtiradi. Bu borada turli ikki muammo – seksual va erotik, jins va muhabbat muammolari borligini ko‘ramiz. Jinsiy qovishuv bilan farzand ko‘rish o‘rtasida fizilogik bog‘liqlik bor, lekin ruhiy-ma’naviy bog‘liqlik yo‘q, xuddi shunday jinsiy qovushuv bilan muhabbat o‘rtasida ham majburiy aloqadorlik yo‘q. Jinsiy mayl va jinsiy aloqa tamomila rangsiz-qiyofasiz va insonni barcha jonivorlar olami bilan baravarlashtirib-birlashtirib, hech qanday spesifik insoniy xossa-fazilatga ega emasligi shubhasiz. Insoniy zaiflik va to‘liqsizlikni bildiruvchi jins nasl-urug‘chilikning shaxs ustidan xukmronligi, umumiyatning individuallik ustidan xukmfarmosi. Jinsiy hayot ixtiyoriga o‘zligini topshirish asnosida inson o‘z o‘zini idora qilish salohiyatini boy beradi. Noindividual jinsiy mayl asnosida inson go‘y shaxsiyatini yo‘qotib, qiyofasiz nasliy jarayonning vosita-quroliga aylanadi. Seksuallik qiyofasiz xossaga, erotika-shahvoniyat esa shaxsiy xususiyatga ega, juda katta farq shundan iborat. Jinsiy mayl bilan sevgi-muhabbat, mahliyolik o‘rtasida hech qanday bevosita va majburiy aloqadorlik yo‘q, hatto sevgi-muhabbatga nisbatan jinsiy mayl tubanroq bo‘lishi mumkin. Sevgi-muhabbat betakror individual mavjudotga, shaxsiyatga yo‘naltirilgan bo‘lib, uning qiyosi yo‘q va shu bois almashtirish haqida so‘z ham bo‘lishi mumkin emas. Jinsiy maylda jarayon qatnashchilari o‘zgaraverishi mumkin va bu shubhasiz muayyan shaxsga munosabat degani emas. Jinsiy mayl individuallashtirilgan holatlarda ham ko‘pincha shunday bo‘ladiki, bu jarayon shaxsning yaxitligiga munosabatni bildirmaydi, balki qiyofasiz nasliy stixiya vositasida sodir bo‘ladi. Jins – inson qul-bandiligining manba-ildizlaridan va o‘ta teran, inson nasli hayotining imkoniyatlari bilan bog‘liq manba-ildizlardan biri. Bunday bandilik-qullik o‘ta qo‘pol shakllar kasb etishi mumkin, lekin nazokatli jazava-vasvasa tusiga ham kiradi. Jins hayoti erotik-shahvoniy xomxayolllarni yuzaga keltiradi. Inson nasl-urug‘chilik stixiyasining, ongiga zo‘r berib singdirilayotgan sarobning qo‘g‘irchog‘i, deya e’tirof etgan Shopengauer haq. Oshiq Ivan uchun, garchi barchaning nazdida el qatori qiz bo‘lsa ham Mariyadan ziyoda go‘zal yo‘q. Biroq har qanday sevgi muhabbat ham erotik xomxayol emas, bu qiyofasiz nasliy-urug‘chilik stixiyasidan shaxs, beqiyos insoniy raftor sari yorib chiqish, yuksalish bo‘lishi mumkin. Mazkur holatda bu jinsga qullik va erotik-shahvoniy xomxayol ustidan tantanani bildiradi. Muhabbat – shaxsni, jamiki betakror individuallikni aniqlaydi va idrok etadi, mangulikka e’tirof etadi-muhrlaydi, uning mazmun-mohiyati shundan iborat. Biroq dunyoviy iqlim, shart-sharoit chinakam, haqiqiy muhabbat uchun mos emas, aksincha ko‘pincha unga halokatli ta’sir ko‘rsatadi. Muhabbat – aql bovar (vsemernoye) qilmas hodisa bo‘lib, obyektivlashgan dunyodan holi yuzaga keladi, mazkur determinatsiya olamidan yorib chiqish bo‘lgani bois ham ayni olam qarshiligiga duch keladi. Shuning uchun muhabbat va o‘lim o‘rtasida teran, yaqin bog‘liqlik bor. Bu bashariy madaniyatning markaziy, muhim masalalaridan biri. Biroq dastavval muhabbatning ikki tipi-shaklini farqlay bilish zarur.

Muhabbat shakllari turli belgilariga binoan tasniflanadi. Lekin nazdimda, eng muhimi, yuksaluvchi muhabbat bilan pastlovchi muhabbat farqi. Bu borada M.Shelerning garchi masalaning mohiyatini batafsil ochib bera olmagan bo‘lsa ham, lekin juda nazokatli fikr-mulohazalari bor. Erkak va ayol muhabbatiga nisbatan keng qamrovli mahliyolik-muhabbati, eros — yuksaluvchi muhabbat. Sevish-mahliyo bo‘lish yuksaklik oxanrabosi domiga tushish, yuksalish bo‘lib, ijodiy jazavagacha olib boradi. Erotik-shahvoniy muhabbat hamisha zaiflik, to‘liqsizlik-saktalik, yarim ko‘ngilni to‘ldirish bilan bog‘liq orziqish, Eros – demonni boyita oladigan hissiyot-kechinmalarga intilish taqozosi bo‘lib, inson uning domiga tushib qoladi. Aflotun «Fedra» asarida tilga olgan qanotli qalblar sevish-mahliyolikdan bahra olib, parvoz qiladilar. Aflotun talqinidagi Erosning ikki manbai mavjud: boylik va qashshoqlik. Eros – yuksalish yo‘li. Biroq Aflotunning o‘zida bu yuksalish yo‘li hissiy olam, hissiyotlar olamidan aniq jonli mavjudotga, shaxs-shaxsiyatga o‘tishni bildiradi. Bu — g‘oyaga, go‘zallikka, ilohiy yuksaklikka muhabbat. Eros antipersonal – aksilpersonal – aksilshaxs xossasiga ega bo‘lib, betakror shaxsni payqamaydi va uni e’tirof etmaydi. Bu – platonizmning chegara-sarhadi. Vl.Solovyev hayotida erotika shunday bo‘lgan. U muayyan ayolni emas, balki abadiy ayollik Ma’budasini sevgan, mahliyosi bo‘lgan. Bu nisbat beriladigan muayyan-aniq ayollar esa xafsalani pir qiladi, xolos. Yolg‘iz ilohiy go‘zallik xomxayol sarob emas. Biroq sevish-mahliyolik hamisha shunday platonistik xossaga ega bo‘lmasdan, shaxsning shaxsga munosabati bilan ham bog‘liq bo‘ladi.

Muhabbatning boshqa shakli – pastlovchi muhabbat, talab qiluvchi emas, baxshida etuvchi muhabbat, muhabbat-shafqat-rahmdillik-ko‘ngilchanlik, muhabbat-hamdardlik, caritas. Karitativ muhabbat o‘z nafi-foydasi-manfaati uchun hech vaqo axtarmaydi, munqalb bo‘lgani bois boshqalarga hadya qiladi, ulashadi. Karitativ muhabbat — Xudo urganu payg‘ambar asosi bilan turgan kimsa bilan zulumot iskanjasida hamdardlik, hamnafaslik. Basharti caritas ma’nosida qo‘llamasak, barchani sevib bo‘lmaydi, sevish – tanlash, saylash, saralash. Majburan sevib bo‘lmaydi. Biroq caritas, rahm-shafqat, ko‘ngilchanlik tuyg‘ularini barchaga nisbatan his etish mumkin va buning tanlash-saralash bilan aloqasi yo‘q. Muhabbat-eros hamjihatlikni taqozo etgan bir paytda, muhabbat-shafqat hamjihatlik talab qilmaydi, uning bebaholigi va kuch-qudrati mana shunda. Va haqiqiy muhabbat tarkibida ham muhabbat- caritas, muhabbat-shafqat mavjud. Shafqat va rahmdillikni bilmaydigan erotik-shahvoniy muhabbat esa demonikal xususiyat kasb etadi va inson qalbini o‘rtaydi. Eros sof holida qullik-bandilik, oshiqning qulligi va ma’shuqaning bandiligi. Erotik-shahvoniy muhabbat bag‘ritosh va shafqatsiz bo‘lishi mumkin, bunday muhabbat o‘ta dahshatli zo‘ravonliklarga sabab bo‘ladi. Nasroniylik muhabbati Eros emas, nasroniylik muhabbati – agape. Yunon tili muhabbat jilo-jilvalarini ifodalash uchun juda boy: eros, agape, filiya. Muhabbat inson qalbi-ko‘nglida kechadigan murakkab holat-jarayon, va unda muhabbatning turli jilo-jilvalari: yuksaluvchi muhabbat, muhabbat-hayratlanish pastlovchi-muhabbat bilan, muhabbat-shafqat bilan uyg‘unlashuvi mumkin. Biroq nasroniylik muhabbatini rahm-shafqat, hamdardlik, karitativlik xossalaridan ajratib, XX asr boshlarida juda urf bo‘lganidek, uni mutlaq erotik muhabbat deya e’tirof etish, nasroniylikni qo‘pol buzish va jazavaga berilishdan boshqa narsa emas. Rahmu shafat va hamdardlik nainki yolg‘iz budparastlik diniga, balki nasroniylik diniga ham juda xosu mos. Ayni paytda samimiy muhabbatdan, muayyan aniq mavjudotga ishqiy boqliqlikdan ajratib, mutlaq ruhiy-ma’naviy muhabbat sifatida e’tirof qilish ham nasroniylikni buzib talqin etishdan iborat. Bu — aksilpersonalizm, shaxs-shaxsiyat inkori. Chinakam muhabbat shaxsdan shaxsga yo‘naladi, va u chalg‘igan-ruhiy muhabbatda ham, ideal muhabbat-erosda ham, qiyofasiz mavjudotga qaratilgan mutlaq rahm-shafqatda ham zaiflashtirilgan va buzilgan hisoblanadi. Muhabbat – o‘z obyekti-manbaasini hamisha shaxsiylashtiradi. Biroq muayyan aniq mavjudotga emas, balki ideal chalg‘itma mavjudotga yo‘nalgan personifikatsiya- shaxsiylashtirish ham bo‘lishi mumkin. Real Eros bo‘lishi mumkin. Biroq erotik xomxayol ham bo‘lishi mumkin. Chinakam mahliyolik erosining dunyodagi taqdiri qanday? Hozir meni muhabbatning barcha shakllari va spesifik nasroniylik muhabbati emas, balki jins bilan bog‘liq muhabbat qiziqtiryapti.

…Prudon, garchi teran fikr-mulohazalar bildirmagan bo‘lsa-da, muhabbat – o‘lim, deya e’tirof etadi. Teran hayotiy muammolar bilan shug‘ullangan siymolarni muhabbat bilan o‘limning bog‘liqligi hamisha qiynagan. Muhabbatning o‘zni yo‘qotish darajadagi yuksak jazavasi, samoviy jo‘shqin hayajonida o‘lim jazavasi-talvasasi bilan yaqinlashuv mavjud. Estaz — jazava, mohiyatan, tamomila boshqa holatga o‘tish-tushib qolish, kundalik olam sarhadlaridan chiqib ketishni bildiradi. Muhabbat va o‘lim – insoniy hayotning eng muhim holat-hodisalari bo‘lib, barcha-barcha odamlar, alohida qobiliyat sohibi bo‘lmagan va ijodiy yuksalishga qobiliyatsizlar ham muhabbat savdolarini boshdan kechiradilar va o‘lim jomini sipqoradilar. Darvoqe, o‘lim tajribasi – vahimasi hayotning o‘zida bor, o‘lim bilan yuzma-yuz kelish hollari uchrab turadi. Insoniy hayotning o‘ta jiddiy keskinligi, kundalik turmushning majburiy saltanatidan yuksalish holatlari muhabbat va o‘lim bilan bog‘liq. Muhabbat o‘limni yengadi, u o‘limdan kuchli va bundan qat’iy nazar u o‘limga sababchi bo‘lib, insonni halokat yoqasiga keltirib qo‘yadi. Bu insoniy hayot paradoksi: muhabbat bekamu-ko‘stlikka, to‘laqonlilikka intilish – va bunda o‘lim og‘usi mujassam, muhabbat abadiylik uchun kurash – va eros halokatli. Obyektivlashtirilgan dunyoning g‘aribona odatiyligi muhabbat bilan o‘limning aloqadorligiga oid mavzu keskinligini zaiflashtiradi. Muhabbat, shaxsiy abadiyatga yo‘nalgan personal-shaxsiy muhabbat obyektivlashgan dunyoning g‘aribona odatiyligiga bilan qovushmaydi, uni rad etadi, va shu asno o‘lim yoqasiga kelib qoladi, o‘limni jismoniy ma’nodagi yo‘qlik tarzida emas, balki birmuncha keng ma’noda idrok etadi. Tristan va Izolda, Romeo va Julyetta muhabbati hilokatga undaydi, chorlaydi. Platonik, aflotuncha muhabbat fojiali chorasiz bo‘lib qoladi. Ijtimoiy g‘aribona odatiy turmush muhabbatni quyiga, tubanlikka tortadi, zararsizlantiradi, nikoh va oila silsilasini yuzaga keltiradi, hamda, mohiyatan, hayotiy keskin taranglik va ekstitivlik sifatida muhabbat huquqini ijtimoiy tartib-qoidalar uchun yaroqsizga chiqaradi. Muhabbat erkinligi to‘g‘risidagi bahslardan ortiq bema’nilik yo‘q. Ijtimoiy g‘aribona turmush muhabbat erkinligini inkor qiladi va uni sharmu hayosiz deya e’tirof etadi. Va, basharti din muhabbatni inkor qilar ekan, bu uning ijtimoiy g‘aribona turmush xukmronligi ostida ekaniyu uning buyurtmalari — amri farmonini ado etishini bildiradi. Masala shu tartibda noto‘g‘ri va yuzaki qo‘yilgan. Erkin muhabbatdan bo‘lak muhabbat yo‘q, majburiy, determinlashtirilgan muhabbat qovushmagan ibora, safsata, xolos. Muhabbat erkinligini emas, balki muhabbatga qullikni inkor etish kerak. Muhabbat mislsiz qullik bo‘lishi mumkin. Bunday qullik — bandilik erotik-shahvoniy xomxayllar vositasida yuzaga keladi. Biroq bu muhabbat erkinligining ijtimoiy cheklovlari bilan, garchi bu cheklovlar diniy xossaga ega bo‘lsa ham, hech qanday aloqador emas. Ijtimoiy va diniy burch taqozosiga ko‘ra muhabbatdan voz kechilmaydi va voz kechilmasligi zarur, bu qullarcha talab, faqat erkinlik haqqi-hurmati yoki rahm-shafqatlilik-ko‘ngilchanlik, ya’ni boshqa muhabbat evaziga voz kechiladi. Muhabbat borasida jamiyat biron-bir fikr-mulohazaga ega emas, u hatto muhabbat holati-hodisasini payqay olmaydi va hamisha boshqa bir mavzuda bahs yuritadi. Muhabbat mavzui tamomila va tubdan ijtimoiylikdan holi qilinishi kerak, chunki mohiyatan avvalboshdanoq ijtimoiylikdan holi, ozod. Muhabbat emas, oila ijtimoiylashgan. Jamiyat va uning nomidan gapirayotgan, ya’ni tomomila boshqa mavzuda pala-partish safsata sotayotganlar muhabbat bilan o‘limning teran aloqadorligini payqashi mumkin emas. Jamiyat, jamoatchilik yolg‘iz qo‘pol, dag‘al voqea-hodisalarni ilg‘aydi. Va nasroniy dinshunoslar, Cherkov rahnamolari, nasroniylikning rasmiy vakillari muhabbat haqida bema’ni fikrlardan bo‘lak hech vaqo ayta olmagani nasroniylik obyektivlashtirilgan g‘arobina turmushda qanchalar ijtimoiylashtirilganidan va uning talablariga qanchalik moslashtirilganidan dalolat beradi. Muhabbat haqida emas, balki jins, jinsiy mayl va jinsiy qovishuv haqida, nikoh, oila va farzand ko‘rish to‘g‘risida bahs yuritishgan; yolg‘iz biologik yoki ijtimoiy hodisalarni payqaganlar. Jinsiy qovishuv yoki nikoh va oilaning tijorat, oldi-sotdi, foyda-naf ko‘rish bilan bog‘liq tomonlariga oid mavzuga nisbatan muhabbat mavzusi birmuncha uyatli, noshoyon hisoblangan. Jins va oilaning pul bilan, pul misteriyasi bilan sirli-sinoatli bog‘liqligi bor, biroq muhabbat bu doiraga kirmaydi. Rahmatli Avgustinday vallomat nikoh haqida risola yozgan, afsuski u chorvachilikka oid qo‘llanmani eslatadi; muhabbat uning hatto xayoliga ham kelmaydi va bu borada hech qanday fikr bildira olmaydi, xuddi shunday barcha nasroniy rahnamolar ham, ishonchim komilki, hamisha ahloqqa oid behayo mulohazalar, ya’ni personalizm, shaxsiyat haqiqatiga tamomila zid fikrlarni aytganlar, shaxsni nasliy-urug‘chilik hayotining vositasi sifatida talqin etgan. Ehtimol, nasroniylashgan Yevropa tarixida ilk marta muhabbat mavzuini Provansal trubadurlar ko‘tarib chiqishgan, ular emotsional his-tuyg‘ular madaniyatida ulkan o‘rin tutadi. Nikoh va oila insoniy mavjudlik-hayotning obyektivlashuviga mansub, muhabbat esa intihosiz subyektivlikka taalluqli.

Uch rus mutafakkiri — Vl.Solovyev, V. Rozanov va N. Fedorov muhabbat va o‘lim mavzuini teran tahlil qilib, turlicha xulosa chiqargan. Vl. Solovyev platonik, aflotunparast bo‘lgan va uning shaxsiy erotik-shahvoniy tajribasi platonizm-aflotunshunoslik bilan bog‘liq. Uning shaxs to‘g‘risidagi ta’limotga zid Sofiya to‘g‘risidagi ta’limoti xuddi shunday. Lekin, «Muhabbat mohiyati» maqolasida, ehtimol, eng ajoyib asarida, qiyofasiz aflotunshunoslik chegaralaridan chiqadi va nasroniylik tafakkuri tarixida ilk da’fa muhabbat-erosni nasl-urug‘chilik bilan emas, balki muhabbat bilan bog‘laydi. Muhabbat, uning nazdida, farzand ko‘rish va nasl-urug‘ning manguligi bilan emas, balki shaxs to‘laqonli hayotining yuzaga chiqishi va shaxsiy mangulik bilan bog‘liq. Oilaviy muhabbat mohiyatiga oid barcha an’anaviy ta’limotlardan farqli ravishda Vl.Solovyev muhabbat bilan farzand ko‘rishni qarama-qarshi qo‘yadi, zidlashtiradi. Muhabbat mohiyatan nasliy-urug‘chilik xossasiga emas, shaxsiy xususiyatga ega. Farzand ko‘rishda shaxs parchalanadi, bo‘laklarga ajraydi va bexosiyat intihosiz nasliy-urug‘chilik hayotining silsilasi boshlanadi. Muhabbat vositasida shaxs androgin yaxlitligi tiklanadi, inson parchalanadigan-maydalanadigan-maydalashadigan, zaifona mavjudot bo‘lishiga chek qo‘yiladi. Muhabbat shu ma’noda o‘lim bilan bog‘liqki, u o‘lim ustidan tantana qiladi va mangulikni qo‘lga kiritadi. Lekin Vl. Solovyev ilgari surgan muhabbat mohiyati qanchalik ro‘yobga chiqadi? Bu borada uning shaxsiy tajribasi fojiali. V.Rozanov – musbat, Vl. Solovyevga qarama-qarshi. Vl. Solovyevning muhabbat ta’limoti shaxsiy tusga ega, shaxsiylashgan. O‘lim shaxsiy muhabbat ila yengiladi. Rozanovning muhabbat ta’limoti nasliy-urug‘chilik tusiga ega bo‘lib, qiyofasiz, o‘lim farzand ko‘rish vositasida tor-mor qilinadi. V. Rozanov jinsga nasroniycha munosabatning tanqidchisi sifatida ulkan ahamiyatga ega. Rozanov farzand ko‘ruvchi naslni ilohiylashtiradi. Uning nazdida jins gunohkorlik nishonasi emas; u tug‘ish-farzand ko‘rish dini-ta’limotini targ‘ib qiladi va uni o‘lim dini siftidagi nasroniylikka qarama-qarshi qo‘yadi. U jinsiy qovishuvni hayot manbai sifatida muqaddaslashtirish va alqashni talab etadi. Uning nazdida o‘lim ildizi jins-naslda emas; jins-naslda o‘lim ustidan muzaffariyat ildizi-manbai mavjud. Ko‘hna jins-naslning gunohi-gunohkorligini Vl. Solovyev his etgan. V. Rozanov esa bu gunoh-gunohkorlikni mutlaqo payqamagan. U tug‘ish, farzand ko‘rishni ilohiylashtiruvchi ko‘hna-ibtidoiy majusiylikka, yudaizmga qaytishni xohlaydi. Nasroniylik shaxs-shaxsiyat bilan tug‘uvchi nasl-jins o‘rtasida ziddiyat, qarama-qarshilik yuzaga keltirgan, va Rozanov nasroniylikning dushmaniga aylanayotir. Uning uchun go‘yo shaxs-shaxsiyat muammosi yo‘q. Keskinlashgan shaxs ongi tug‘adigan nasl-jinsga g‘anim-dushmanlikni keltirib chiqaradi. O‘lim muammosi emas, balki tug‘ilish muammosi asosiy muammoga aylantirilayotir. Lekin unutmaslik kerakki, tarixiy nasroniylik rahnomalari nikoh rishtalari bilan bog‘langan-bog‘lanuvchi muhabbatni yolg‘iz farzand ko‘rish bilan hamisha oqlagan. Jins, jinsiy qovishuv concupiscencia sifatida qoraganlar, biroq jinsiy qovishuvning natijasi – farzand tug‘ilishi maqtovga loyiq topilgan. Rozanov buni haqqoniy ikkiyuzlamachilik, munofiqlik, deb bilgan va fosh etgan. Nima bo‘lmasin, muhabbatga (agar buni haqiqatdan ham muhabbat deyish mumkin bo‘lsa) oid an’anaviy nasroniylik ta’limoti faqat va faqat nasliy-urug‘chilik, tug‘adigan, farzand ko‘radigan muhabbat to‘g‘risidagi ta’limot bo‘lgan. Muhabbat nafaqat shaxsiy mazmun-mohiyatga ega, balki muhabbatning shaxsiy mohiyati behayolik deya ovoza qilinadi. Bu borada Rozanovning fikrlariga yaqinlashuv mavjud, biroq Rozanov izchillik va samimiyat talab etadi: basharti farzand ko‘rish maqtovga, olqishga loyiq ekan, u holda farzand ko‘rish negizi-asosi ham maqtalishi, olqishlanishi zarur. N. Fedorov dastavval o‘lim xususida qayg‘uga beriladi, hatto biron-bir mavjudotning o‘limi-halokati bilan ham murosa qilolmaydi, o‘limga qarshi yalpi kurashga da’vat etadi. Bu borada unga hech kim teng kelolmaydi. U Vl Solovyev singari shaxsiy erosi bilan va shaxsiy abadiyati bilan emas, balki vafot etganlarni tiriltirish, tirilishni zaiflarcha kutish bilan emas, balki faol tiriltirish bilan yengishni istaydi. U erotik-shahvoniy muhabbat quvvat-qudratini tiriltiruvchi, hayotbaxsh quvvat-qudratga aylantirishni, erotik-shahvoniy quvvat-qudratning qayta yo‘naltirilishini xohlaydi. U vaqtni ortga qaytarish mumkinligiga, insonning nafaqat kelajak ustidan, balki o‘tmish ustidan ham xukmronligiga ishonadi. Marhumlarning tiriltirilishi moziyning faol o‘zgartirilishidan iborat. N. Fedorov erotik-shahvoniy faylasuf bo‘lmagan, holbuki Vl. Solovyev bilan V. Rozanov turli yo‘nalishdagi shunday faylasuf edi. Shu bois fikru zikri marhumlarga mehru shafqat bilan yo‘g‘rilgan. U nasliy-urug‘chilik, jamoaviy tug‘ilishga emas, balki nasliy-urug‘chilik, jamoaviy tiriltirishga da’vat etadi. Biroq uchalasi ham muhabbat va o‘lim xususida, nasl-urug‘chilikka qullik va o‘limga qullik ustida teran mulohaza yuritgan.

Jins stixiyasi bilan insoniy fe’l-atvorning jiddiy ziddiyatlari bog‘liq. Inson jinsiga qullarcha xo‘rlovchi muteliklikni his etadi. Jins, jinsiy mayl insonni iztirobga soladi va ko‘plab kulfatlarga sababchi bo‘ladi. Biroq shu bilan birga jins bilan hayotning jo‘shqinligi bog‘liq bo‘lib, jins kuch-quvvati – hayot kuch-quvvati va ijodiy yuksalish manbai-negizi bo‘lishi mumkin. Jinssiz mavjudlik zaifona hayotiy yuksalish mavjudligidir. Jinsiy kuch-quvvat ijod manbai bo‘la oladi. Inson zaifligining nishonasi hisoblanuvchi jins bilan alohida orziqish-tashnalik bog‘liq. Bu orziqish, orzumandlik ayniqsa yoshlikda kuchli bo‘ladi. Ayni paytda jins dahshatli profanatsiyaga uchraydi, u orqali insonning butun hayoti profanatsiyaga, ya’ni salbiy ma’nodagi o‘zgarishga uchraydi. O‘ta dahshatli tubanlik-pastkashik jins bilan bog‘liq bo‘lishi mumkin. Jins nafaqat jismoniy, balki psixologik jihatdan o‘zgaradi, erotika o‘zgarishga uchraydi, muhabbat izhoriga hech qanday tobu toqat qolmaydi, ular masalasida til kalimaga kelavermaydi. Bu borada jinsga qullik-mutelik bema’ni yengiltaklik va yuzakilik tusiga kiradi. Jins g‘aribona turmush saltanatida dahshatli, burjua dunyosida dahshatli va insoniy hayot ustidan pul-sarmoya xukmronligi bilan bog‘liq. Jinsga qullik-mutelik insoniy hayot ustidan ayol ibtidosi xukmronligi bilan aloqador. Ayollar qullikka g‘oyat moyil bo‘lgani holda ayni paytda qul qilishga ham ustasi farang. Jins – erkaklarning fe’l-atvorida qisman mavjud, ayollarda esa yaxlit, bir butun. Shu bois ayol jinsdagi qullik-mutelik jinsning ijodiy-hayotiy kuch-quvvati inkor qilinishi yoki zaifligini emas, balki jinsga qullik ustidan g‘alabani, jins sublimatsiyasi va o‘zgarganini bildiradi. Bunday qullik ustidan to‘la-to‘kis va shubhasiz g‘alaba esa androgin yaxitlikka erishganlikni bildirib, bu mutlaqo jinsdan holilik degani emas. Erotika — shahvoniyat ijodiy shaxslarda ulkan ahamiyatga molik. Biroq erotika-shahvoniyatning universallashuvi, ahloq-odob o‘rnini erotika tamomila egallashi shaxsning subuti, shaxsning qadr-qimmati, ruhiy-ma’naviy emin-erkinlik uchun salbiy oqibatlar keltirib chiqarib, o‘taketgan qullik bo‘lishi mumkin. Shaxs-shaxsiyatni va emin-erkinlik muhofazasi ahloqiy negizni, ruhiy-ma’naviy faollikni taqozo etadi. Erotika-shahvoniyat ruh-ruhoniy zaiflik, ruh-ma’naviyat ustidan ruhoniy-jismoniy negiz-ibtidoning xukmronligi bo‘la olmaydi. Biroq jinsning mazmun-mohiyati, nikoh asosida qovishuvning mazmun-mohiyati nimadan iborat?

…Insonning butun erotik-shahvoniy hayoti mojaro-kelishmovchiliklardan iborat bo‘lib, obyektivlashgan dunyoda ularni uzil-kesil hal qilib bo‘lmaydi. Jinsiy hayotga uyg‘unlik begonaligi, mojaro-kelishmovchiliklardan tashkil topishini e’tirof etar ekan Freyd haq fikrni aytgan. Inson ruhiyati jins bilan bog‘liq zarbalarga duch keladi. U g‘ayrishuuriy jinsiy hayot bilan jamiyat mezonlari, ijtimoiy g‘aribona turmush tarzi o‘rtasidagi iztirobli mojaro-kelishmovchiliklarni boshdan kechiradi. Bular jins bilan bog‘liq seksual va muhabbat bilan bog‘liq erotik-shahvoniy mojarolardir. Biroq Freydga ko‘ra, muhabbat-eros muammosi yo‘q, bu uning dunyoqarashi cheklanganligi bilan bog‘liq. Mojarolar ildizi ruhiy-botiniy teranlikka, metafizik insoniy teranliklarga borib taqaladi. Jins zaminiy inson hayotida tashqariga uloqtirilganlikni, tashqi obyektivatsiyani, eksterioriatsiyani va parchalanganlikni, yaxlit inson shaxsining obyektivizatsiyasi, eksteriorizatsiyasini bildiradi. Jins hayratomuz g‘ayrishuuriy mayl-moyillik vositasida insonni obyektivlashgan dunyoga kishandband etadi, bu dunyoda determinizm, zaruriyat, botiniy emas, balki tashqi, obyektga moslashgan insoniy fe’l-atvorga tayanuvchi muqarrarlik xukm suradi. Jins sir-sinoati shundan iborat. Insonning xalos qilinishi, najot topishi ayni vaqtda majburiy obyektivlik sifatidagi jinsga qullikdan xalos, najot topish demak. Faqat obyektivlik majburiy bo‘lishi mumkin, jins esa majburlaydi. Insonni avraydigan xomxayol shundaki, u jinsiy maylni qondirish vositasida xalos-najot topaman, deb o‘ylaydi, holbuki bu paytda u majburiy holatda bo‘ladi. Jins – insoniy qiyofasiz, umumiy, nasliy-urug‘chilik xossasi; faqat muhabbat shaxsiy bo‘la oladi. Shaxsiylik seksuallik emas, erotika. Vl.Solovyev bilan Veyninger buni tushungan. Jinsiy ma’nodagi nasliy-urug‘chilik, qiyofasizlik mantiqiy va metafizik ma’nodagi nasliy-urug‘chilik, qiyofasizlik-shaxssizlik bilan teran aloqaga ega. Inson o‘z jinsi va o‘z shaxsi o‘rtasidagi kelishmovchilik-ziddiyatni boshdan kechiradi. Jins yuzaga chiqishi asnosida insonning qadr-qimmatiga hamla qilib, qiyofasiz kuchlarining o‘yinchog‘iga aylantiradi va insonni mahv etadi. Jins bilan bog‘liq uyat, nomus-or shu bilan bog‘liq. Bunday orlanish, uyalish shaxsning va shaxsiy aql-idrokning o‘sishi asnosida orta boradi. Jinsning nasliy-urug‘chilik hayoti shaxsni boshqa shaxslar dunyoga kelishi vositasiga aylantiradi, oqibatda shaxsiy qoniqish shaxsning o‘z hayoti uchun emas, balki nasliy-urug‘chilik hayoti uchun zarur xomxayol bo‘lib chiqadi. Jins boshqa odamlarni, keyingi avlodni dunyoga keltirishdan bo‘lak yo‘l topsa, osongina behayolik ko‘chasiga kiradi va shaxs yaxlitligiga jiddiy putur yetadi. Ayrim-ayrim funksiyalar yaxlit inson tanasiga qarshi yo‘naltiriladi. Bular seksual mojaro-kelishmovchiliklar bo‘lib, erotik ziddiyatlarga qadar yuzaga keladi, mazkur ziddiyatlar inson hayotining birmuncha yuksak davriga mansub. Muhabbat-eros hodisasi quyida – ijtimoiy bo‘g‘in sifatidagi oilaning qiyofasiz hayoti bilan ziddiyatda bo‘ladi. Inson jinsga ham, oilaga ham qul bo‘lishi mumkin; bunisi ham, unisi ham obyektivlikning, ijtimoiy g‘aribona turmush sharoitida jinsning obyektivlashuvi va muhabbatning obyektivlashuvi oqibati. Mojaro-ziddiyatlarning murakkab zanjiri-kishani insonni iztirobga soladi, ba’zan holdan toydiradi. Insonni tabiat ham, jamiyat ham qul qiladi. Tabiatdan qochib jamiyat og‘ushida va jamiyatdan qochib, tabiat og‘ushida xalos, najot topib bo‘lmaydi. Tabiiy mayl-moyilliklar ixtiyoriga topshirilgan, kalavaning uchini yo‘qotgan jins insonni tanazzulga, halokatga olib kelishi mumkin. Cheklovlar va muayyan andoza-qoliplarga amal qiluvchi ijtimoiy me’yor-maromga solingan jins esa yangicha qullik-mutelik shakllarini yaratadi. Obyektivlashgan dunyoda, ijtimoiy g‘aribona turmush dunyosida ijtimoiy oila doirasida jinsning muayyan andoza-qoliplarga solinishi muqarrar bo‘lib, buning shakllari, albatta, doimiy emas, balki tez o‘zgarishi va jamiyatning iqtisodiy tuzumiga juda bog‘liq bo‘lishi mumkin. Bu jamiyatning davlatga aylanishiga o‘xshaydi. Oila shaxsni aksariyat qul qiladi va faqat oilaviy munosabatlarning birodarona munosabatlarga yaqinlashuvi mazkur qullik darajasini juda-juda kamaytira oladi. Biroq shu bilan birga oila insoniy tipning shakllanishiga yordam bergan va insonni davlatning yolg‘iz hukmronligidan muhofaza qilgan. Na biologik ma’nodagi jins hayoti, na ijtimoiy ma’nodagi oila hayoti muhabbat-eros mavzui bilan bevosita bog‘liq emas va hatto bu mavzuni kun tartibiga qo‘ymaydi. Yuqorida aytilganidek, muhabbat obyektivlashgan dunyoga, obyektivlashgan tabiatga va obyektivlashgan jamiyatga taalluqli emas, u go‘yo tamomila o‘zga olamlardan tashrif buyuradi va tuban olam rishta-kishanlarini uzib, yuksalish bo‘lib, intihosiz subyektivlik, erkinlik-hurriyat olamiga mansub. Shu bois muhabbat va oila o‘rtasida jiddiy ziddiyatlar ro‘y berishi mumkin, ular shaxs va jamiyat, erkinlik va determinatsiya-tutqunlik o‘rtasidagi ziddiyatlarning yuzaga chiqishi bo‘lishi mumkin, xalos. Muhabbat mazmun-mohiyati ijtimoiy emas, balki faqat shaxsiy bo‘ladi, va u jamiyatdan pinhon bo‘lib qolaveradi. Davlat shakllari bilan bog‘liq tiraniya-zo‘ravonlikdan ham dahshatli zo‘ravonliklar oila shakllari bilan bog‘liq bo‘lgan. Ierarxik tashkil etilgan, avtoritar-xukmfarmo oila inson shaxsini zaiflashtirib, mayib-majruh etadi. Va shu shakldagi oilalarga qarshi emansipatsion sa’y-harakatlar teran personal mazmun-mohiyatga ega bo‘lib, insoniy shaxs qadr-qimmati uchun kurashdan iborat. Jahon adabiyoti insoniy his-tuyg‘ular uchun kurashda ulkan ahamiyatga molik. Holbuki jinsiy ehtiroslar targ‘ibotchisi sifatida uni o‘rinsiz ayblab keladilar. Bu shaxs-shaxsiyat uchun, tutqunlik-mutelikka qarshi erkinlik-hurriyat kurashi. Erkinlik esa hamisha ruhiy-ma’naviy xossaga ega. Ijtimoiy obyektivlashgan dunyoda birmuncha erkin oila shakllarini, avtoritarizm va iyerarxizmdan imkon boricha holi oila shakllarini himoya qilish zarur. Nasroniylik davlati bo‘la olmaganidek, nasroniylik oilasi ham bo‘la olmaydi, xuddi shunday ijtimoiy g‘aribona hayotda muqaddas narsa bo‘lmaydi. Injili sharif ayni oilaga qullikdan xalos bo‘lish, najot topishni talab etadi.

Jahon tarixida muhabbat dahshat-qatag‘onlar domi-girdobida. Bu ikki jihatga ega dahshat: dastlabkisi muhabbatga dunyoning dahshatli munosabati, jamiyat tomonidan malomat toshlariga duchor ekani: ikkinchisi esa muhabbatning o‘zi dunyoga olib kiradigan, baxsh etadigan dahshat, uning ichki-botiniy dahshati. Jamiyatning iyerarxik tuzilishi, despotizmi-jabr-zulmi bilan bog‘liq ijtimoiy muhabbat dahshati batamom bartaraf qilinmasa ham minimum darajagacha kamaytirilishi mumkin. Biroq metafizik muhabbat dahshatini bu dunyoda yengish, bartaraf etish amri mahol. Muhabbatdan allaqanday halokat epkini ufuradi. Muhabbat-eros universal hayot ibtidosiga aylanish, boshqa barcha jihatlarni itoat ettirish yoki siqib chiqarish tamoyiligi ega. Shu bois muhabbat-eros nainki hayotiy to‘laqonlilik va jo‘shqinlikni axtarish, balki ayni paytda hayotiy ne’matlar, huzur halovatlar doirasining g‘ariblashuvi va siyraklashuvi hamdir. Muhabbatga despotizm — zo‘ravonlik, zulmkorlik va qullik xos. Va ayni ayol muhabbati istisnosiz barcha-barchasini talab qilishi bilan ayniqsa zulmkor xossaga ega. Shu bois bu muhabbat shaxs prinsipi bilan to‘qnashadi. Rashk bilan aloqadorlik muhabbatga demoniakal xususiyat baxsh etadi va bu xotin-qizlarda ayniqsa kuchli namoyon bo‘ladi, chunki ular furiylarga aylana oladilar. Muhabbatning metafizik dahshati uning beadadligiyu va baham ko‘rilmasligida, ma’shuq-ma’shuqa tomonidan e’tirof qilinmasligidagina emas (bu nisbatan iztirobli): u o‘zaro baham ko‘rilgan, baxtli muhabbatning botiniyati, mazmun-mohiyatida. Bu shaxsning sir-sinoati, ayol va erkak tabiati, fe’l-atvorining jiddiy farqi, dastlabki muhabbat hayrat-hayajonlari bilan g‘aribona-qashshoq turmush sharoitida amalga oshuvi o‘rtasidagi nomutanosiblik, o‘lim ila sirli-sinoatli aloqadorligi bilan bog‘liq. Biroq muhabbatning dahshati va fojiaviyligi hayot ratsionalizmi, insoniy hayotning ijtimoiy g‘aribona turmush komiga g‘arq bo‘lishi, ya’ni subyektivizm ustidan obyektivizm g‘alabasi oqibatida sustlashadi. Chinakam muhabbat hamisha kamdan-kam uchraydigan gul-chechak bo‘lib, dunyoviy sharoitida ko‘nika olmay g‘oyib-nobud bo‘ladi, chunki bu uning uchun o‘ta tuban dunyo. Muhabbat dramasi to‘siq-moneliklar oqibatida keskinlashadi. Hozir hammasi oson, yengil, biroq ayni paytda u qadar keskin ham, jiddiy ham emas. Bu dunyoiy muhabbat paradoksi, dunyodagi erkinlik paradoksal ekanining namunalaridan biri. Erkinlik to‘siq-g‘ovlar va kurashni taqozo etadi. Ruhiy-ma’naviy sa’y-harakatlarsiz osongina jismoniy va bema’ni tus oladi. Nikoh ijtimoiy nuqtai nazardan iqtisodiyot bilan juda bog‘liq bo‘lib, ko‘pincha majburiy tijoriy tusga ega bo‘lgan. Nikoh sir-sinoatdan juda yiroq-olis. Endilikda nikoh majburiy tijoriy emas, balki erkin tijoriy xususiyat kasb etayotir. Bu hayotiy ratsionallashuv barcha sohalarda kuzatilayotir.

Muhabbatning jinsga munosabati tor ma’noda jinsiy qovishuvga nisbatan juda chigal va ziddiyatli. Jinsiy qovishuvda insoniy tubanlikning oshkora muhri bor; bu barcha jihatdan ayon va insonni xijolatga soladi. Biroq inson jinsiy qovishuvni idrok qilish, oqlashga urinadi. Ovqatlanish singari fizilologik ehtiyojning shunchaki qondirilishi maxsus insoniy hayotga taalluqli emas va bu jarayonning mazmun-mohiyatiga oid masalani ko‘ndalang qilib qo‘ymaydi, bu insonning hayvonot olamiga xos hayotiga oid bo‘lib, hayvoniy fe’l-atvorni cheklash va bartaraf etish masalasini kun tartibiga qo‘yadi. Inson jinsiy qovishuvni oqlashning uch usulini o‘ylab topgan. Jinsiy qovishuvdan maqsad farzand ko‘rish, naslni davom ettirishdan iborat. Bu ijtimoiy g‘aribona saltanatda eng ommaviy va eng ibratli nuqtai nazar. Personalistik qadriyatlar nuqtai nazaridan bu ibratli tuyulganidan qat’iy nazar uyatsiz va munofiqona mulohaza. Ibratli xayrli ish ko‘pincha ahloqsiz bo‘ladi. Shaxsni yolg‘iz nasl-avlodni davom ettirish vositasi sifatida talqin etish va shaxsiy moyilliklar va his-tuyg‘ulardan avlodni davom ettirish maqsadida ekspluatatsiya qilinishi ahloqsizlikdan iborat. Totalitar davlatlar o‘taketgan sharmandali ishga ham qo‘l urdilar, ular nasl-avlod va davlat manfaatilari uchun odamlarning jinsiy hayotini chorvachilikni tashkil qilgan singari ma’lum bir izga solishgacha borib yetdilar. Inson farzand ko‘rish maqsadida jinsiy aloqa qiladi, deya e’tirof etish munofiqlik, chunki farzand refleksiya vositasida dunyoga keladi, jinsiy aloqa esa o‘z mazmun-mohiyatiga ega. Yana bir mulohaza shundan iboratki, jinsiy aloqa vositasida inson qoniqish hosil qiladi, lazzatlanadi. Bu ham ahloqsiz (garchi munofiqlik bo‘lmasa ham) nuqtai nazar, chunki insonni tuban tabiiy his-tuyg‘ularining quliga aylantiradi va erkin ruh sifatidagi shaxs qadr-qimmati bilan to‘qnashadi. Uchinchi nuqtai nazar: jinsiy qovishuvning mohiyati sevimli yor bilan bir tanu jonga aylanish, natijada bir butunlik, yaxitlik kasb etishdan iborat. Bu axloqiy va ma’naviy jihatdan o‘zini oqlaydigan, shaxsiy va yagona mulohazakor mohiyat bo‘lib, jinsning ruhiy-ma’naviy qiyofa kasb etishini taqozo etadi. «Shaxsiy baxt-saodatga» intilishni bildiruvchi jinsiy qovishuvnigina oqlash mumkin, deya paradoksal tarzda aytish mumkin, garchi hech qanday «baxt-saodatga» ishonib bo‘lmasa ham. Nikoh mohiyati ham, uni oqlash ham muhabbat bilan bog‘liq. Muhabbatsiz nikoh – axloqsizlik. Bolalarga risoladagidek munosabatda bo‘lish esa bu bilan hech qanday aloqaga ega emas, bu tamomila boshqa masala. Jins va muhabbat-eros masalasi qo‘yilayotganda ikki masala muhim: jamiyatning zulmi va unga qullik-mutelikdan hamda oilani avtoritar tushunishdan tashqi xalos bo‘lish, najot topish va botiniy askeza, busiz inson o‘z o‘zining va o‘z tuban mohiyatining quliga aylanadi. Barcha shakldagi muhabbat – muhabbat-eros ham, muhabbat-rahm-shafqat ham (masalan, Dostoyevskiyning knyaz Mishkini) insoniy qullik va tutqunlik negizi bo‘lishi mumkin. Biroq muhabbat-eros muhabbat-rahm-shafqat bilan birlashuvi-uyg‘unlashuvi zarur, aksincha insonni qulga aylantiradi. Muhabbat qadr-qimmati faqat erkinlik qadr-qimmati bilan birlashib-uyg‘unlashganda insonni qulga aylantirmaydi. Muhabbat mohiyati hatto mavjudotlarga emas, ibtidolar va g‘oyalarga taalluqli bo‘lganida ham hamisha personifikatsiya va idealizatsiyadadir. Jumladan, vatanga muhabbat uning personikatsiyalashuvi. Va, Xudoga muhabbat ham, albatta, personifikatsiyani taqozo etadi. Muhabbat eng yuksak cho‘qqisi, avj nuqtasi-qiyomida hamisha sevimli yor siymosida Olloh timsolini tasavvur etadi.

“EROSGA OID MULOHAZALAR” ASARIDAN

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpgHayotimning erotik tafsilotlarini bayon qilmoqchi emasman. Bunga oid har qanday e’tirofdan jirkanaman. Intim hayotim, odamlar bilan nozik munosabatlarim haqida mutlaqo yozmoqchi emasman, menga mehnati singgan, ko‘p nafi tekkan qadrli odamlar haqida ham yozish niyatim yo‘q. Bu kitobning yo‘nalishi tamomila boshqacha. Men, yanglishmasam, erotik faylasuflar toifasiga mansubman, biroq axloqiy ehtiroslar (me’yorlar emas, ayni ehtiroslar) tabiatimda erotik ehtiroslardan ustun. Va, ehtimol, meni erkinlik va inkoriy go‘zallik ayniqsa o‘zgacha maftun etadi. Lekin men shunday odamlar toifasiga, ehtimol, ruslarning shunday avlodiga mansubmanki, ular oila va farzand ko‘rishni shunchaki turmush tarzi, muhabbatni esa insoniy mavjudlikning baayni o‘zi hisoblashadi. Shu o‘rinda tajriba, kuzatishlar va intiutsiyaga asoslanuvchi ayrim mulohazalarimni baham ko‘rmoqchiman.

Muhabbat shakllari o‘rtasidagi munosabatlar, dastavval muhabbat-rahm-shafqat ko‘ngilchanlik-rahmdillik va muhabbat-eros o‘rtasidagi, karitativ muhabbat bilan muhabbat-mahliyolik o‘rtasidagi aloqadorlik haqida juda uzoq o‘yladim. Jins – inson tanasining vazifalaridan biri emas, balki yaxlitlik, bir butunlilikka taalluqli. Buni zamonaviy ilm-fan e’tirof etadi. Va jins inson tubanligidan dalolat. Jinsda allaqanday uyatli va insoniy qadr-qimmatni xo‘rlaydigan jihat mavjudligini inson sezadi. Inson bu borada hamisha nimanidir sir saqlaydi. U muhabbat-ko‘ngilchanglikni hech qachon yashirmaydi, biroq seksual muhabbat-ishqni sir tutishga tirishadi. Insondagi jinsning shu asno sir saqlanishi, yashirilishi meni hamisha ajablantirgan. Ayni seksual aloqa, jinsiy aloqada allaqanday noqislik mavjud. Leonardo da Vinchi jinsiy a’zo shu qadar badbasharaki, basharti odamlar jinsiy aloqaning savdoyi shaydosiga aylanmaganida, insoniyat qirilib ketgan bo‘lardi degan (anig‘i esimda yo‘q, lekin taxminan shunday fikr bildirgan). Seksual hayotda, jinsiy aloqada insonni xo‘rlaydigan allaqanday qovushmagan jihat mavjud. Faqat bizning zamonamizda jinsiy hayot fosh qilinishiga yo‘l qo‘yildi. Va inson bo‘laklarga taqsimlandi, parchalandi. Freyd ham, psixoanaliz ham, zamonaviy roman ham ayni shunday maqsadga qaratilgan. Davrimizning behayoligi, ayni paytda insonga oid bilimlarning boyigani ham ayni shu bilan bog‘liq. Eros va seks, muhabbat-eros va jinsning fizilogik hayoti o‘rtasida farq bo‘lishi kerak, degan fikr meni hech qachon tark etmagan. Bular o‘zaro chatishib ketgan, lekin turli sohalar hisoblanadi. Jinsning hayoti — qayofasiz, nasliy-urug‘chilik hayoti. Undan inson nasliy-urug‘chilik stixiyasining o‘yinchog‘iga aylanadi. Seksual aloqada hech qanday individuallik, shaxsiylik yo‘q, bu jarayon insonni jamiki jonivorlar olami bilan birlashtiradi, baravarlashtiradi. Seksual mayl o‘z holicha shaxsni e’tirof etmaydi, balki uni toptaydi. Jins qiyofasiz, qiyofalarni, siymolarni ko‘ra olmaydi. Jins hayotida inson hayotiga nisbatan shafqatsizlik mavjud, sof insoniylikdan voz kechishga rozilik bor. Jinsiy maylning individuallashuvi jins hukmronligini cheklashdir. Muhabbat – shaxsiy, individual, yagona, betakror, noyob siymoga yo‘naltirilgan. Jinsiy mayl esa juftni o‘zgartirishga osongina rozilik bildiradi va bu jarayonda juftni almashtirsa bo‘ladi. Kuchli muhabbat-mahliyolik jinsiy maylni nakinki kuchaytirishi, hatto zaiflashtirishi-susaytirishi mumkin. Oshiq jinsiy ehtiyojga nisbatan oz bog‘liq bo‘ladi, undan osongina o‘zini tiyishi, hatto tarkidunyo qilib, darveshona hayot kechirishi mumkin. Muhabbat umumiylikka emas, balki hamisha yakkalik-yolg‘izlikka taalluqli. Erotik muhabbat jinsga tayanadi, jins bo‘lmagan joyda bunday muhabbat ham yo‘q. Lekin u jinsni yengadi, o‘zgacha ibtido-boshlanma baxsh etib, oqlab oladi. Eros o‘zgacha kelib chiqish negiziga ham ega, o‘zga dunyoga mansub. Muhabbat-erosning xossasi juda murakkab va ziddiyatli hamda inson hayotida son-sanoqsiz mojaro-kelishmovchilar, ajab savdolarni yuzaga keltiradi. Bunday qarama-qarshilik, ziddiyatni o‘zim ham his qilganman. Muhabbat-eros meni oxanraboday jalb etgan, biroq yana ham kuchliroq o‘zidan nariga surgan. Tanish-bilishlarimning ko‘ngil ishlariga oid uzunquloq gap-so‘zlardan xabar topganimda mehr-muhabbatga oid huquqlarini hamisha yoqlaganman, hech qachon qoralamaganman, biroq bunday muhabbat savdolaridan hamisha botinan jirkanganman va imkon boricha e’tibor bermaslikka uringanman. Muhabbat erkinligini hamisha jon-jahdim bilan himoya qilganman, bu erkinlikni rad etuvchilar esa hamisha xafsalamni pir qilgan. Bu borada axloqparastlik va qonunparastlikni ko‘rishga ko‘zim yo‘q, nasihatbozlikka ham toqatim yo‘q edi. Lekin ba’zan nafaqat sevgi-muhabbatga, balki erkinlikka ishtiyoqim balandroqday tuyuladi. Haqiqiy muhabbat – noyob-nodir chechak. Erkinlik yo‘lida muhabbatni qurbon qilish meni mahliyo etardi, binobarin muhabbat erkinligi ham rom qilardi. Qurbon qilingan muhabbat hamda erkinlik yoki ko‘ngilchanlik-rahmdillik evaziga voz kechilgan muhabbat botiniy teranliklarga ildiz otadi va alohida mazmun-mohiyat kasb etadi. Muhabbatning shubhasiz xukmfarmoni ostidagi kishilarni jinim suymaydi. Va qator muhabbat shakllari g‘azablantirgan. Biroq dionistik muhabbat stixiyasida qonuniy xukmronlik ustidan, haqiqatdan ham yuksalish bor. Muhabbat-erosning muhabbat-rahmdillik bilan, shuningdek muhabbatning erkinlik bilan kelishmovchiligi-ziddiyatini teran fahmlayman. Burch, qonun-qoidalar, jamoatchilik fikr-mulohazalariyu andoza-qoliplari tufayli muhabbatdan, muhabbat huquqi va erkinligidan voz kechib bo‘lmaydi, biroq rahmdillik va erkinlik haqqi hurmati voz kechish mumkin. Tubanlashgan turmushda muhabbat shu qadar buzilgan, o‘zgartirilgan va siyqalashtirilgan-razillashtirilganki, hatto sevgi-muhabbat degan so‘zni tilga olishga jirkanasan, bu bokira tuyg‘uni ifodalash uchun boshqa kalomi sharif o‘ylab topish kerakday. Yigit bilan qiz shunchaki duch kelmasdan kelin-kuyov sifatida duch kelgan taqdirdagina haqiqiy muhabbat g‘uncha yozadi. Biroq aksariyat uchrashuvlar tasodifiy bo‘lib, bo‘lak holatlarda odam yana ham munosibroq siymoga duch kelgan bo‘lardi. Shu bois muvaffaqiyatsiz nikohlarning soni bor, sanog‘i yo‘q.

Shaxsning erotik hayotiga jamiyatning aralashuvi meni hamisha g‘azablantiradi. Muhabbat huquqlarining ijtimoiy cheklovlariga jon-jahdim bilan norozilik bildirganman, shunga oid bahs-munozaralarda ham o‘ta qizishib ketardim. Muhabbat hayotning shaxsiy-intim sohasi bo‘lib, unga jamiyatning daxl qilishi mumkin emas. «Jamiyat»ni umuman yoqtirmayman. Men jamiyatga qarshi, muxolifman. «Ikki inson o‘rtasidagi muhabbat haqida gap borar ekan, har qanday uchinchi kimsa ortiqcha» ekanini «Inson qismati haqida» asarimda ta’kidlaganman. Nolegal xususiyatga ega muhabbat haqida gapirganlarida buning hech kimga, jumladan menga ham, ayniqsa bu haqda hikoya qilayotgan kimsaga ham daxi yo‘q ekanini qayd etganman. Muhabbat hamisha nolegal. Legal, oshkora muhabbat o‘lib bo‘lgan muhabbat. ochiqlik-oshkoralik g‘aribona turmush uchun kerak, xolos, muhabbat esa g‘aribona turmush doirasidan tashqarida. Ikki siymo bir-birini sevishini dunyo bilmagani ma’qul. Nikoh bitishuvida begonalardan pinhon saqlanishi, muhofaza qilinishi kerak bo‘lgan sirli jihat jamiyat uchun sharmandalarcha ayon bo‘lishi kuzatiladi. Er bilan xotinga tikilar ekanman, bilishim ma’n etilgan sinoatga bexos nazar tashlaganday hamisha allaqanday noqulay ahvolga tushaman. Jins va muhabbatning ijtimoiylashuvi bashariyat tarixining o‘ta jirkanch jihatlaridan biri bo‘lib, inson hayotiga jiddiy putur yetkazadi va son-sanoqsiz azob-uqubatlar keltirib chi-qaradi. Oila – ijtimoiy hodisa bo‘lib, davlat ham, xo‘jalik ham, qolaversa boshqa barcha sohalar singari ma’lum qonun-qoidalarga bo‘ysinadi. Oila xo‘jalik tuzilishi bilan o‘ta bog‘liq bo‘lib, muhabbatga biroz aloqador, to‘g‘rirog‘i, karitativ muhabbatga aloqadar va jinsga bavosita bog‘liq. Qullik unsurlari oila sharoitida hamisha kuchli bo‘lgan va hali hanuz mavjud. Oila xukmronlik va itoatgo‘ylikka asoslanuvchi iyerarxik muassasa. Oilaviy sharoitda muhabbatning ijtimoiylashuvi uning bo‘g‘ilishini bildiradi. Oila asoslanuvi nikoh juda shubhali. Nasroniylik o‘ziga xos nikoh sir-sinoatidan mahrum, u majusiylik va yudaizm nikohini e’tirof etadi, xolos. Ayni shu natural sirli sharoitda tabiatan jamiyat ilg‘ay olmaydigan, tashqi diniy uyushma sifatida cherkov ham ilg‘ay olmaydigan jihatning ijtimoiylashuvi ro‘y beradi. Holbuki haqiqiy muhabbat sir-sinoati chinakam sir-sinoat sifatida e’tirof qilinishi zarur. Bu sir-sinoat hech qanday ijtimoiy ta’rif-tavsifga sig‘maydi, hech qanday ratsionalizatsiyaga mos kelmaydi. Insoniy jamiyat hayotidagi muhabbatning fojiaviyligi mana shundan iborat. Jamiyat muhabbatni rad etadi. Oliy, ilohiy ma’nodagi oshiq — jamiyat dushmani. Jahon adabiyoti muhabbat va ayni ijtimoiylashmagan, ijtimoiylikdan holi muhabbat huquqi va qadr-qimmatini himoya qilgan. Provansal trubadurlari bu borada — kashshof. Bu o‘rinda jiddiy badiiy adabiyotni nazarda tutyapman, shahvoniyatni targ‘ib qiluvchi adabiyot, albatta, istino. Legal diniy ta’limot, legal ahloq-odob, legal ijtimoiy fikr-mulohazalar bu masalada adabiyotga dushmanlarcha munosabatda bo‘lgan va tishini tishiga qo‘yib chidagan. Darvoqe, L.N.Tolstoyni qattiq hurmat qilishimdan qat’iy nazar, «Anna Karenina» asosini tashkil qiluvchi g‘oyaga hamisha qarshi va dushmanlarcha munosabatda bo‘lganman. Anna va Vronskiyning muhabbatini emas, balki Anna bilan Kareninning oilaviy munosabatlarini hamisha jinoyat hisoblaganman. Ajralishga oid masala yuzaki va xo‘jako‘rsinday tuyulgan. Ajralish huquqi, albatta, e’tirof qilinishi kerak, biroq haqiqiy masala ajralish emas, balki muhabbatsiz turmush kechirgandan ko‘ra ajralish shart ekanidadir. Muhabbatsiz oilaviy munosabatlarning davom ettirilishi axloqsizlik, faqat muhabbat, muhabbat-eros va muhabbat-rahmdillik barcha-barchasini oqlay oladi. Bolalar bilan bog‘liq masala tamomila boshqa va, albatta, juda muhim muammo. Biroq ota-ona bir-birini sevmasa, bu bolalarga o‘ta salbiy ta’sir ko‘rsatadi. Bu fikr-mulohazalarim jamiyatga zid va xatarli deb e’tirof qilinishiga ishonchim komil. Bu meni faqat xursand qiladi. Basharti xo‘jalikning ijtimoiylashuvi maqsadga muvofiq va adoatli bo‘lsa, butun olis tarix mobaynida ro‘y berib kelayotgan insonning ijtimoiylashuvi qullik manbai va ruhiy-ma’naviy jihatdan jaholatparastlikdir. Muhimi esa, xavf-xatar kategoriyasini tan olmayman. Xavf-xatar taxmin qilingandandek vahimali emas, inson xavf-xatar o‘tida toblanishi zarur.

«Nima qilmoq kerak?» — Chernishevskiyning badiyati bir pulga qimmat bu asari negizini o‘ta zaif va bema’ni falsafa tashkil etadi. biroq ijtimoiy va axloqiy jihatdan Chernishevskiy fikrlariga to‘la qo‘shilaman va uni astoydil e’zozlayman. Insoniy his-tuyg‘ularni targ‘ib qilishda va insoniy munosabatlarda rashkning xukmronligiga qarshi kurashda Chernishevskiy tamomila haq va haqiqiy insoniy yo‘l tutadi. Ayni paytda o‘ng doiralar malomat toshlariga ko‘mib tashlagan asarida kuchli asketik unsur va bokiralik-soflik mavjud. Eng namunali rus kishilaridan biri Chernishevskiy o‘z xotiniga o‘ziga xos, havas qilsa arziydigan muhabbat bilan munosabatda bo‘lishi e’tiborga sazovor. Uning surgundan xotiniga yo‘llagan maktublari kamdan-kam uchraydigan muhabbat qissalari. Uning muhabbati ham, xotiniga sadoqati ham erkin. Bu nigilist va utilitaristda muayyan ayolga yo‘naltirilgan abadiy ayollik ma’budasi, chalg‘imagan, balki shubhasiz eros mavjud. Va Chernishevskiy erotik muhabbat bilan shu qadar bog‘liq rashkka qarshi chiqishga jur’at topa olgan. Rashkni hamisha jirkanch, qullarcha, qul qiluvchi tuyg‘u hisoblaganman. Rashk inson erkinligi bilan bog‘liq emas. Rashkda mulkchilik va xukmronlik instinkti bor, lekin bu haqoratlovchi xususiyatga ega. Muhabbat huquqini e’tirof etish va rashk huquqini inkor etish, uni ideallashtirishga chek qo‘yish zarur. Buni Chernishevskiy hech qanday nozik psixologik jihatlarga murojaat qilmasdan bevosita va sodda shaklda qilgan. Rashk insonning inson ustidan zulmkorligi, zolimligi, zo‘ravonligi. Ayol rashki uni furiyaga aylantirgani bois ayniqsa dahshatli. Ayol muhabbati uni demonik, shaytoniy stixiyaga aylantira oladi. Demonik, shaytoniy xususiyatga ega ayollar bor. Ular ba’zan menga maktub yo‘llagan, ularning astral ishqiy munosabatlarga moyilligi bor edi. Bu o‘ta og‘ir-mushkul-murakkab holat. Ayol va erkak muhabbati o‘rtasida kuchli tengsizlik, talab-ehtiyojlar va orzu-umidlar tengsizligi mavjud. Erkakning muhabbati juz’iy, butun fikri-zikrini egallab ololmaydi. Ayol muhabbati esa birmuncha yaxlit, to‘laqonli. Ayol-juvon muhabbat telbasiga, savdoyisiga aylana oladi. Ayol muhabbatining halokatli tusga ega ekani shu bilan bog‘liq. Ayol muhabbatining jodusi bor, biroq zolimona tusga ega. Va ideal ayol timsoliga hamisha mos kelmaslik mavjud. Ayol go‘zalligining timsoli hamisha soxta, aldaydi. Ayollar erkaklarga nisbatan yolg‘onni ko‘p ishlatadi, yolg‘on — matriarxat, onalik davri ustidan patriarxat, otalik davri g‘alaba qilganidan buyon xotin-qizlarning tarixiy huquqsizligi yuzaga keltirgan o‘zini o‘zi muhofaza etish vositasi. Biroq ayol muhabbati hatto tasavvur qilib bo‘lmaydigan yuksakliklarga yeta oladi. Ibsenning Solveyg, Juandoning Veronika timsoli ana shunday muhabbat sohibalari. Bu saodat vositasida toabad xalos etuvchi muhabbat, nazarimda eng og‘ir va iztirobli muhabbat baham ko‘rilmagan, e’tirof etilmagan muhabbat, uni odatda, baham ko‘rilmaydigan muhabbat deb o‘ylaydilar. Aksariyat holatlarda muhabbatni baham ko‘rib bo‘lmaydi. Bu o‘rinda aybdorlik hissi to‘sqinlik qiladi. Erkaklarga nisbatan ayollar bilan ko‘proq do‘stona va yaqin munosabatda bo‘lganman. Erkaklarga nisbatan ayollar meni yaxshi tushunadiganday tuyulgan, bu xomxayoldan boshqa narsa bo‘lmasligi ham mumkin. Ayollar xomxayollarni yuzaga keltirishga, aslidagiga nisbatan boshqacha tasavvur qoldirishga ustasi farang. Ayol jozibasini his qila olaman. Biroq menda abadiy ayollik ma’budasi qarshida ta’zim bajo keltirish, unga topinish xususiyati yo‘q. Holbuki XX asr boshlarida Betimsol Ayol timsoliga, Dantega, Gyotega ishora qilib, shu haqda fikrlashishni yoqtirishgan. Garchi ayollarga befarq bo‘lmasam ham, ba’zan ayol stixiyasiga mehrim yo‘qday tuyuladi. Madaniyat tarixiga birinchi bo‘lib ideal muhabbat-mahliyolik mavzusini kiritgan Provansal trubadurlarini meni hali tushunar va qadrlar edim. Biroq diniy hayotga, Xudoga munosabatga ayolmonandlik va erotik ibtido baxsh etish menga begona bo‘lgan. Ya.Bemening (nemis mistik, panteist-faylasufi, 1575-1624) jinsni bartaraf etuvchi androgin ideyasi menga yaqinroq edi. Ayolmonandlik ibtidosi ma’budaparastligiga qarshilik muayyan muddat menda juda kuchli bo‘lgan. Vl.Solovyev erotikasining tipi yoqmas edi. Uning «Muhabbat mohiyati» asarini juda qadrlaganman va hamon e’zozlayman, bu, muhabbat haqida yozilgan asarlarning eng yaxshisi bo‘lsa ham ajab emas. Biroq shu maqoladagi ajoyib fikr-mulohazalar bilan uning Sofiyaga oid ta’limoti o‘rtasida, nazarimda, jiddiy ziddiyat bor. Ayollik stixiyasi kosmik, fazoviy stixiya, yaratuvchilik negizi ekani, faqat ayollik vositasida inson fazoviy-samoviy hayotga doxil bo‘la olishi haqqi rost. Inson to‘laqonli ma’noda samovot va shaxsiyat.

Jins – nasliy-urug‘chilik hayotiga mansub. Muhabbat esa shaxsga, shaxsiyatga mansub. Nasliy-urug‘chilik hayotini inkor etish hayotimning eng boshlang‘ich va shubhasiz xossalari jumlasiga kiradi. Homilador ayollarga ham yoqtirmay qaraganman. Bu meni ranjitadi va bema’nilikday tuyuladi. Menda g‘alati qo‘rquv va yana ham kuchliroq aybdorlik hissi bor edi. Bolalarni sevmaganman deya olmayman, aksincha sevganman. Jiyanlarimga imkon qadar g‘amxo‘rik qildim. Biroq farzand ko‘rish men uchun shaxsiyatga nisbatan dushmanlik, shaxsiyatning parchalanishi, nimtalanishiday tuyulgan. Kirxengardt (Kerkegor S. – tarjimon izohi) singari tavallud gunohi va yovuzligini his qilganman. Nasliy-urug‘chilik abadiyati va shaxs-shaxsiyat abadiyatining istiqbollari qarama-qarshi, zid. Bu borada nafaqat Vl.Solovyevning fikrlariga qo‘shilaman, balki uning asarlarini o‘qimasdan ilgari ham hamisha shunday fikrda bo‘lganman va hatto kuchliroq ayni shu tarzda his etganman. Nasliy-urug‘chilik hayotiga nisbatan rahmdillikni his qilish mumkin, lekin muhabbat-erosni yuzaga keltirolmaydi. Ideal sevgi-mahliyolik nasliy-urug‘chilik hayoti bilan bog‘lanmaydi, bu shaxsning qiyofasiz nasliy-urug‘chilik stixiyasi ustidan, shu ma’noda jins ustidan tantanasi. Eros jinsni yengadi. Kuchli, ehtirosli muhabbat hissiyotida intihosiz teranlik mavjud. Biroq jins yaxlit o‘zgargan hayot bilan qovusha olmasligi, ihotalangan tubanlik sahni bo‘lib qolaverishi mumkin. Uning yaxlit shaxsdan mana shunday ihotalanganligi, ajralganligida jinsning butun dahshati mujassam. Shu bois u osongina tanazzul ibtidosi bo‘la oladi. Muhabbat aksariyat uchun g‘aribona turmushdan, ehtimol, yakka-yolg‘iz najot topish vositasi ekani yuqorida aytildi. Biroq faqat muhabbatning boshlanishida shunday bo‘ladi. Tadriji mobaynida g‘aribona turmush ta’siri ostiga tushib qolishi hech gap emas. Muhabbatda intihosizlik bor, lekin shu intihosizlikni chegaralovchi yakuniylik ham mavjud. Muhabbat obyektivlashgan tabiiylik va ijtimoiylik tartibotlarini yorib chiqishdan, yuksalishdan iborat. Unda go‘zal siymo-timsolga singish, ma’shuqa timsolida Ollohni tasavvur qilish, tuban dunyoda dasti daroz manfurlik ustidan tanatana qilish mavjud. Biroq dunyoviy sharoitda muhabbat tadrijiy rivojlanish imkoniyatiga ega emas. Va basharti muhabbat-eros muhabbat-rahmdillik bilan birlashmasa, u holda buning oqibati halokatli va o‘ta iztirobli bo‘ladi. Erosda o‘z o‘zidan shafqatsizlik bor, u ko‘ngilchanlik, rahmdillik, caritas bilan murosaga kelishi kerak. Eros Agape bilan qovusha oladi. Shafqatsiz muhabbat – jirkanch. Erotik muhabbat bilan karitativ muhabbat o‘rtasidagi, yuksaluvchi muhabbat, go‘zallik va yuksaklik oxanrabosi bilan pastlashuvchi muhabbat, yaramas-razil dunyodagi azob-uqubat va qayg‘u-g‘ussa oxanrabosi o‘rtasidagi munosabat cheksiz hamda og‘ir mavzu. Platonistik Eros o‘z holicha qiyofasiz, u muayyan mavjudotga emas, balki go‘zallikka, ilohiy yuksaklikka yo‘naltirilgan. Biroq nasroniylik olamida eros tubdan o‘zgaradi, uning tarkibiga shaxs-shaxsiyat ibtidosi omuxta bo‘ladi. Rozanov qoilmaqom himoya qilgan jinsiy panteizm eros emas, balki majusiylik jinsiga qaytishdan iborat. Vl. Solovyev va mening fikr-mulohazarimga qarama-qarshi qutb. Vl. Solovyevda muhabbatga oid personalistik ta’limotiga zid ravishda, platonistik Eros kuchli bo‘lib, u muayyan ayolga emas, balki abadiy ayolmonand Xudoga yo‘naltirilgan. Eros sehrlovchi xomxayol-tasavvurlarni yuzaga keltiradi va ularni hayotiylikdan farqlash oson emas. Inson hamisha ishqiy orzu-umidlar og‘ushida yashaydi. Buni Shatobrian juda go‘zal ta’riflagan. Biroq erosda abadiyatga loyiq real yadro, o‘zak, qalb bor. Unutish – azob. Unutishda xiyonat, abadiyatni zamon oqimi ixtiyoriga topshirish mavjud. Ba’zan ko‘rgan tushimiz unutganlarimizni yodga soladi, o‘shanda ko‘nglimiz hasratga to‘ladi. Erotik-shahvoniy hayot, ayrim lahzalarni istisno qilganda, insoniy hayotning eng qayg‘uli jihati. Agar unutish qimmatli narsaga nisbatan xiyonat bo‘lsa, xotira-xotirlash qimmatli narsaga zid narsa-ashyolarni ham tiklanishi hisoblanadi. Hayotning bu sohasiga oid xotiralarni hech qachon yoqtirgan emasman, bu haqda hech qachon gapirmaganman. Muhabbatga teran botiniy fojiaviylik xos, va muhabbat bejiz o‘lim bilan bog‘lingan emas. Muhabbat va ijodning fojiali kelishmovchiligi-ziddiyati bor. Bu mavzuni Ibsen dohiyona tasvirlagan. Muhabbat quvonchlariga oid e’tiroflar menga safsataday tuyuladi. Chunki teranroq nazar tashlaguday bo‘lsak, muhabbat fojiasi va muhabbat qayg‘u-hasratlari haqida gapirish maqsadga muvofiq ekani ayonlashadi. Baxtiyor sevishlarga duch kelganimda alamimdan yig‘laguday bo‘laman. Binbarin, muhabbatga, mohiyatan, orzu-umidlar ushalishi begona. Nisbatan baxtiyor oilaviy hayot o‘qtin-o‘qtin uchrab tradi, biroq bu saodatli odatiy turmush, xolos. Men agar romantik-orzumand bo‘lsam ham, xomxayollar, samoviy orzu-umidlar va voqelikni ideallashtirmaydigan romantik, voqelikni o‘ta realistik-xushyor tasavvur qiluvchi romantikman. Muhabbatning ijtimoiy jihati masalasida o‘zimni inqilobchi hisoblaganman va shu sohada inqilob qilinishini talab etganman. Men tashkiliy va zolimona g‘arib odatiy turmush tubanligi, razolatini fosh etdim. Muhabbat garchi qullik bo‘lishi mumkinligini juda yaxshi bilsam ham erkinlikka, muhabbatdagi erkinlikka ham ehtirosli ravishda, jon-jahdim bilan intildim. Karitativ muhabbat, muhabbat-rahmdillik ayniqsa mahliyo etgan hamda shaxsiyatparastlik bilan yo‘g‘rilib, xunrezlikdan farqi yo‘q muhabbatdan jirkanganman, nafratlanganman. Biroq, kamdan kam bo‘lsa ham, hayotning ruhiy-ma’naviy mazmun-mohiyati bilan uyg‘un muhabbat ham uchrab turadi.

“IJODIYOT MOHIYATI” ASARIDAN

islam_arabic_metallic_ornament_engagement_wedding_invitation-rf0ff46811057457f99c642548143c113_zk91s_324.jpgAyol – bu dunyoda jinsiy stixiya tajassumi. Erkaklarning jinsi birmuncha tabaqalashgan va ixtisoslashgan, ayollarda esa jins butun a’zoyi badan qoplabgina qolmay qalbini ham bor bo‘yicha egallagan. Ayollarga nisbatan erkaklarning jinsiy mayli zudlik bilan qondirishni talab etadi, biroq ayolga nisbatan erkak jinsiga kengroq ma’noda tobe bo‘lib, nisbatan oz jinsiy mavjudot sanaladi. Erkaklar ayollarga jinsiy jihatdan juda bog‘liq, ayol jinsiga nisbatan zaifona moyil, bu tub zaiflik bo‘lib, bu jamiki zaifliklarining manbai ekani ham ehtimoldan holi emas. Erkakning ayolga nisbatan mazkur zaifona moyilligi inson uchun haqorat, tubanlik, pastkashlik hisoblanadi. Biroq erkak o‘z holicha ayolga nisbatan oz seksual mavjudot. Ayolda seksuallikdan holi narsaning o‘zi yo‘q, butun kuch-quvvatiyu zaifliklari bilan seksual, seksual intilishining zaifligida ham hatto seksual. Ayol kosmik-fazoviy, jahoniy seksuallik stixiyasining, jinsdagi stixiyaning tajassumi. Jinsning tabiiy-nasliy stixiyasi — ayolmandlik stixiyasi. Nasl-urug‘chilik inson ustidan ayol orqali ustunlik qiladi. Bu xukmronlik tabiiy olamga singigan va Momo Havvo vositasida uni zabt etgan. Momo Havvo – tabiiy-nasliy ayolmandlik. Momo Havvoning yaratilishi keksa Odam Atoni nasliy-urug‘chilik hukmronligiga duchor etib, uni tabiiy «olamga», «mazkur olamga» kishandband ayladi. «Olam-dunyo» Odam Atoni jins vositasida qo‘lga kiritgan va mahv aylagan, seksuallik naqtasida Odam Ato tabiiy zaruriyatga mixlangan. Momo Havvoning Odam Ato ustidan hukmronligi uning ustidan butun tabiatning hukmronligiga aylandi. Homilador Momo Havvoga chandilgan inson tabiatning quliga, androgen timsoli va Xudo timsolidan begonalashgan, notabaqalashgan ayolmonandlik bandisiga aylandi.Erkak-insonning ayolmonandlikka munosabati uning tabiatga munosabatining negizi-ildizi.tabiatdan, ayollik-ayoldan qutulib bo‘lmaydi, najot topish mutlaqo imkoniyatsiz. Yolg‘iz yangi ayollik orqali dunyoga kirib keluvchi faqat yangi Odam Ato vositasida najot topish mumkin. Ayolmonand tabiatning tubanlashgan inson ustidan gunohkorona hukmronligi Ayol-Momo Havvo vositasida boshlangan. Mazkur tabiat xukmronligidan insonning najot topishi Bibi Mariyam orqali boshlangan, Bibi Mariyam vositasida zamin Logosni, yangi Odam Atoni, Mutloq-Barkamol Insonni o‘z bag‘riga oladi. Va keksa Odam Atoning, to‘zib, adoyi tamom bo‘lgan odamning tubanlashuvi va qulga aylantirilishi seksual akt, ya’ni jinsiy aloha vositasida tabiiy-nasliy tavalludning zaminiy xukmronligini mustahkamlagan bo‘lsa, yangi Odam Ota, yangi Inson faqat Ruhiyat-Ma’naviyat vositasida homilador bo‘lgan juvondan dunyoga kelishi mumkin. Bu juvondan yangi tavallud «mazkur dunyo» tabiiy tartibidagi eskicha tavalludning mistik bartaraf qilinishi bo‘ldi. Gunohdan holi o‘zgacha dunyo negizi sifatidagi abadiy ayolmonandlik-ayollik seksual akt, ya’ni jinsiy aloqa vositasida erkakdan homilador bo‘lib, tug‘masligi kerak. Abadiy ayollik o‘zligida tabiiy zaruriyatdan najot topishni mujassam etadi, binobarin tabiiy zaruriyat yolg‘iz ko‘zi yorayotganning jins nuqtasi orqali insonni mahv etadi. Gunohdan holi, bokira din nasl-urug‘chilikni, seksual akt, ya’ni jinsiy aloqani inkor etadi va abadiy ayollik ma’budasi, faqat Ruhdan homilador bo‘luvchi Bokira Bibi ma’budasini yaratadi.

Jinsning bu dunyodagi hayoti mohiyatan illatli va buzilgan. Jinsiy mayl insonni ilojsiz qovishuv tashnaligi-chanqoqligi bilan iskanjaga oladi. Bu chinakam tashnalik-chanqoqlik bo‘lib, tabiiy jinsiy hayotda qovushish mumkin emas. Tabaqalashgan jinsiy aloqa yaxlit, androgen insonning kosmik-fazoviy parchalanishi-bo‘laklarga ajralishi oqibati sifatida ilojsiz ravishda fojiali, og‘riqli, bema’nidir. Jinsiy aloqa ikki qarama-qarshi jins qovishuvining eng oliy va eng jo‘shqin nuqtasi bo‘lib, bu jarayonda har bir jins vakili o‘z jinsi doirasidan, sarhadlaridan chiqib, boshqa jinsga bevosita dohil bo‘ladi. Shu nuqtada chinakam qovishuvga erishilidimi? Albatta, yo‘q. Faqat shuning o‘zi jinsiy aloqani inkor etadi, bunday aloqa shu qadar osonlik bilan o‘zgarib, har qanday qovishuv sir-sinoatiga tamomila zid ifloslik-buzuqlik tusiga kiradi. Jinsiy aloqa vositasidagi qovishuv – xayoliy-soxta-qalbki, va mana shu soxta-qalbaki qovishuv uchun hamisha tovon to‘lash talab etiladi. Jinsiy qovishuvda xayoliy oniylik, foniylik bor. Jinsiy aloqa jazavasida shunday muhr mavjudki, hamma narsa-ashyolar muvaqqat va omonat tabiiy sharoitda uni ro‘yobga chiqarib bo‘lmaydi. Va shu ro‘yobga chiqmagan jinsiy qovishuv inson nasli-odamzotning permanent, ya’ni surunkali xastaligi, mazkur nasl mahkumligining manbai. Jinsiy aloqadagi oniy qovishuvning soxtaligi-xayoliyligi hamisha ortga chekinish, ajralishga olib keladi. Jinsiy aloqadan keyingi ajralish-yiroqlashuv ungacha bo‘lganidan ham ortiq-ziyoda bo‘ladi. Iztirobli begonalashuv-begonalik qovishuv jazavasi chanqoqligi-tashnaligini boshdan kechirganlarni aksariyat ajablantiradi. Holbuki, jinsiy aloqa mistik-diniy mazmun-mohiyatiga binoan abadiy bo‘lishi, shu asno qovishuv uzluksiz teranlik kasb eta borishi kerak. Bir juft jonu tan bir butunga aylanishi, tamomila uyg‘unlik kasb etishi zarur. Buning o‘rniga jinsiy aloqa asnosida qalbaki qovishuv, o‘ta qisqa muddatli va o‘ta yuzaki qovishuv ro‘y beradi. Oniy qovishuv oqibatida begonalik-begonalashuv chohi yana ham chuqurlashadi. Ilgari tashlangan bir qadamdan keyin bir necha qadam orqaga tashlanadi. Jinsiy aloqadagi qovishuv hamisha mana shunday o‘rtamiyona, mo‘’tadil. Jinslarning jinsiy aloqa vositasidagi qovishuvi imstik-tasavvufiy mazmun-mohiyatiga binoan, muayyan mavjudot har bir xo‘jayrasining o‘zga mavjudot har bir xo‘jayrasi ich-ichiga kirib borishi-singishi, butun bir yaxlit jismu jonning butun bir yaxlit jismu jon bilan, ruh-ruhoniyatning ruh-ruhoniyat bilan yaxlitlashuvi-payvastalanishi bo‘lishi zarur. Buning o‘rniga parchalangan, bo‘laklangan, yuzaki-soxta tutashuv ro‘y beradi, jism jismdan yot-begona-ayri qolaveradi. O‘ta tabaqalashgan jinsiy aloqada allaqanday tabaqalashuv va iztirob-xastalik muhri mavjud. Jinsning qovishuv jarayoni abadiy, uzluksiz, ortga chekinmaydigan va inson vujudining yetmish ikki tomiri bo‘ylab yoyiluvchi, teran, nihoyasiz bo‘lishi kerak. Buning o‘rniga jinsiy aloqa tabiiy tartibda insonni qoniqish begona, intihosiz jinsiy moyillikning bema’ni davomiyligi ixtiyoriga qo‘shqo‘llab topshiradi. Bu dunyodagi hayot manbai mohiyatan aynigan, u inson qulligining manbai. Jinsiy aloqa mohiyatan ziddiyatli va dunyo mazmun-mohiyatiga zid. Jinsning tabiiy hayoti hamisha fojiali va shaxsga g‘anim-dushman-kushanda. Shaxs – nasl-urug‘chilik dahosi o‘yinchog‘i-qo‘g‘irchog‘iga aylanadi va nasliy-urug‘chilik dahosining kinoyasi-haziliga jinsiy aloqa abadiy jamrohlik qiladi. Bunga oid fikrlarni Shopengauer, Darvin asarlarida o‘qish mumkin. Jinsiy aloqa batamom qiyofasiz, nainki barcha odamlarda, balki barcha jonivorlarda ham bir xil va mushtarak. Jinsiy aloqa asnosida shaxs bo‘lish mumkin emas, bu alohada hech qanday individuallik yo‘q, hatto spesifik insoniylik yo‘q. Jinsiy aloqa chog‘ida shaxs hamisha qiyofasiz nasliy-urug‘chilik stixiyasi ta’siri ostida, bashariy olamni hayvonot olami bilan barobarlashtiruvchi, ya’ni tubanlashtiruvchi xukmfarmon kuch ta’siri ostida bo‘ladi. Tasavvufona yagona-yaxlit jismu jonga shaxsiy qovishuvga qiyofasiz stixiya vositasida erishib bo‘lmaydi. Jins chorasiz fojiasi shundaki, shaxsiy qovishuv tashnaligi tabiiy nasliy-urug‘chilik stixiyasi jinsiy aloqa orqali shaxsiy qovishuvga emas, balki farzand ko‘rishga, farzand ko‘rish asnosida shaxsning parchalanishi-yemrilishiga, xayrli-ezgu abadiyatga emas, balki illatli intihosizlikka olib keladi. Lazzatlanish va qoniqish tashnaligidan kelib chiquvchi jinsiy hayotda shaxsiy ezgu-niyatlar emas, balki nasl-urug‘chilik, naslni. Avlodni davom ejttirish manfaatlari tantana qiladi. Shaxsiyat qiyofasizlik, shaxsiyatsizlik vositasida ro‘yobga chiqa olmaydi. Jinsiy aloqa hamisha shaxs va ezgu-niyatlarining qisman halokati.

Shaxs jinsiy aloqa asnosida abadiyat va mangulikka emas, balki yangi tug‘ilayotgan son-sanoqsiz hayotlarga parchalanishga mahkum. Jinsiy aloqa illatli intiholizsizlik, tavallud va o‘limning intihosiz uzluksizligini qaror toptiradi. Tavallud – hamisha qo‘lga kiritilmagan shaxs noqisligi, zabt etilmagan abadiyat nishonasi. Tug‘ivchi va tug‘iluvchi foniy va takomildan yiroq. Farzand ko‘rish – jinsiy aloqa uchun jazo va shu bilan birga mazkur gunoh uchun to‘langan tovon. Tavallud va o‘lim ayni jinsda o‘zaro sirli bog‘langan. Jins – nainki hayot, shuningdek o‘lim-halokat manbai. jins orqali tug‘iladilar va jins orqali vafot etadilar. Foniylik va halokatli tanazzul dunyoga jins orqali kirib kelgan. Shaxs foniyligi va halokati jins tufayli boshlanadi, abadiyatdan ayriladi. Jins insonni shunday foniy tabiiy tartibga mixlaydiki, unda tavallud va o‘limning intihosiz almashuvi xukm suradi. Faqat o‘limga halokatga mahkum farzand ko‘radi, va faqat farzand ko‘ruvchi vafot etadi. Hind diniy tafakkuri ta’limotiga binoan, Karma qonuniyati va intihosiz o‘zgarish, yangi qiyofalar kasb etish jinsiy aloqa gunohi bilan bog‘liq o‘lim va tavallud zaruriyati. Nasroniylik dinidagi halovatli erkinlik Karma qonuniyatining zaruriy oqibatlarini yo‘qqa chiqaradi. Shaxsning abadiy va barkamol hayoti bilan o‘limga mahkum muvaqqat hayotlarni dunyoga keltirish o‘rtasida, shaxs istiqboli va nasl-urug‘ istiqboli o‘rtasida teran antagonizm-ziddiyat mavjud. Nasl-urug‘ — shaxs halokatining manbai, nasl-urug‘ — avlod qoldiruvchi hayot manbai. Gades va Dionis yagona Tangri ekanini yunonlar olis zamonlarda allaqachon payqaganlar, o‘lim va tavalludning mistik-tasavvufiy aloqadorligi-bog‘liqligini sezganlar. Shu bois jinsiy aloqa, jinsiy qovishuv negizida halokatli orziqish pinhon. Tug‘adigan jins o‘limning halokatli sovuq nafasini sezadi. Hayot baxsh etuvchi jonzot halokatni ham «hadya etadi». Jinsiy qovishuv na’shasiga hamisha zahar omuxta. Jinsning bu halokatli og‘usi barcha zamonlarda gunohi kabi sifatida e’tirof etilgan, qoralangan. Jinsiy aloqada hamisha halokatga yuz tutgan shaxsiy orzu-umidlar armoni, abadiyatni muvaqqat-omonatga almashtirish, qurbon berish mavjud. Bu dunyo sharoitidagi jinmsiy qovishuv asnosida nainki nimadir, deylik — homila paydo bo‘ladi, balki hamisha nimadir nobud bo‘ladi, zavol topadi. Jinsiy aloqa mazmun-mohiyatida tavallud va o‘limning sirli-xufyona aloqadorligi va yaqinligi namoyon. Jinsiy aloqa shaxsdan holi ravishda, nasl-urug‘ stixiyasi sifatida ro‘y beradi. Insonning inon-ixti1yoridan ayiradigan jinsiy mayl shaxsning halokatli nasl-urug‘ stixiyasiga muteligi-itoatgo‘yligidan boshqa narsa emas. Nasl-urug‘ hayotida tavallud va o‘lim almashuvi, shaxsning illatli son-sanqosizliklarga parchalanishi muhrlangan. Nasl-urug‘ stixiyasida shaxsning yuksaluvi, barkamollashuvi yo‘llari, barkamol abadiyat yo‘lari yo‘q. Nasl-urug‘ stixiyasi insonning tubanlashuvi, inson jinsining inqirozi hosilasi. Tubanlashgan va gunohkor odamiyatning ichki yemriluvi zohiran nasl-urug‘ stixiyasida soxta qovishadi. Odamiyat nasli soxta ahli bashar bo‘lib, insoniyat tanazzulidan dalolat. Odamiyat naslida insoniy fe’l-atvor — tabiat qulga aylantirilgan va tamomila siquv-iskanjaga olingan. Nasl-urug‘ stixiyasi insoniyatning namoyon bo‘lishi, insoning ijodiy fazilatlari yuzaga chiqishi yo‘lida asosiy to‘siq-g‘ov. Nasl-urug‘ — yovuz zaruriyat, insoniy qullik va halokatli tanazzul manbai. Nasl-urug‘ yo‘llarida hamisha tavallud va o‘limning halokatli almashuvi yashiringan bo‘ladi. Insonning ruhiy-ruhoniy-ma’naviy bog‘liqligi-payvastaligi jism va qondoshlik bo‘yicha nasl-urug‘chilik alohasi bilan almashtiriladi. Odamlarni Ruhdagi abadiy ayollikdan, bokiralikdan dunyoga kelish emas, balki jinsiy aloqa asnosida tavallud topish bog‘laydi. Odamiyat naslining aloqadorligi-bog‘liqligi – jinsiy-shahvoniy bag‘liqlik, bu odamlar gunoh sifatida orlanadigan jinsiy aloqani taqozo etadi. Odamlar insoniyat nasli sifatidagi aloqadorliklari va birlashuvlari manbai-ildiz-negizini munofiqlik bilan yashiradilar. Odamiyat naslining dini holbuki, jinsiy aloqani ilohiylashtirish dini bo‘lishi, odamlar ornaladigan va yashiradigan illatni ilohiylashtirishga olib kelishi kerak edi. Jismiy va qondoshlik rishtalari bilan bog‘lanish jinsiy aloqa vositasida bog‘lanish, ayni shu asno bog‘langanlik hisoblanadi. Rozanovning ulkan xizmati shundaki, u mana shu haqiqatning va uning jamiki oqibatlari diniy e’tirof qilinishini talab qildi. Jinsiy aloqadan shaxsning xalos bo‘lishi nasl-urug‘dan xalos bo‘lish, odamiyat nasli aloqasidan boshqacha, ruhiy aloqa haqqi-hurmati voz kechish, tavallud va o‘limning illatli intihosizligidan najot topish demak. Nasl-urug‘ va shaxs tamomila qarama-qarshi, bular bir-birini inkor etuvchi ibtidolardir. Inson fe’l-atvoridagi barcha shaxsiy xossalar nasl-urug‘ shahvoniyatiga g‘anim-dushman. Shaxs timsolida ulkan jinsiy kuch-quvvat tajassum topishi mumkin, bunday qutli kuch-quvvatsiz kuchli, zabardast shaxs bo‘lishi mumkin emas, biroq bu kuch-qudrat nasl-urug‘ yo‘nalishiga ega bo‘lishi mumkin emas – u illatli son-sanoqsiz parchalanishga moneliye ko‘rsatadi. Shaxs nasl-urug‘ stixiyasidan holilikda o‘zligini anglaydi va yuzaga chiqaradi. Shaxs-shaxsiyat nasl-urug‘ negizida o‘limni-halokatni yenga olmaydi va abadiyatni qo‘lga kiritolmaydi. Shaxs yangi insoniyat timsolida dunyoga kelishi kerak.

…Jinsiy mayl insonning ijodiy kuch-quvvati, salohiyati. Unda yorug‘ dunyoga chiqishni, muayyan obyekt qiyofasini kasb etishni talab qiluvchi iztirobli kuch-quvvat toshqini, jo‘shqinligi mavjud. Va ijod hamda tavalludning teran bog‘liqligi, ularning turdosh-qondoshligi va qarama-qarshiligi shubhasiz. Tavallud, yangi hayotlarni dunyoga keltirish asnosida shaxsning ijodiy kuch-quvvat, salohiyati yuzaga chiqadi. nasl-urug‘ stixiyasi, tabiiy zaruriyat tartibida jinsiy kuch-quvvat farzand ko‘rishga sarflanadi, ijod tavallud bilan, abadiyat namunasi – muvaqqat-omonat namuna bilan almashtiriladi. Abadiyat, manloikni namunasini yaratish bilan muvaqqat-monatni dunyoga keltirish o‘rtasida jiddiy murosasiz qarama-qarshilik mavjud. Individual barkamollik bilan farzand ko‘rish tamomila qarama-qarshi. Biologiya ham, tasavvuf ham shunday ta’lim beradi. Farzand ko‘rish asnosida shaxsning ijodiy kuch-quvvati kamayadi-kamsitiladi va parchalanadi. Shaxs illatli nasl-urug‘ silsilasida intihosiz parchalanaveradi. Eng ko‘p tug‘adigan – eng oz ijod qiluvchi. Tavallud – ijod kuch-quvvatini so‘rib oladi. Ijodiy dohiyonalik nasl-urug‘ stixiyasiga g‘anim bo‘lib, farzand ko‘rish bilan og‘rinib murosa qiladi. Farzand ko‘rishga olib kelguvchi jinsiy aloqa hamisha shaxsning qul qilinishi va shaxsning ijodiy orzu-intilishlarini qaoratlash, poymol qilish mavjud. Inson o‘zining ijodiy jinsiy kuch-quvvati quliga aylanib, uni ijodiy jinsiy aloqaga yo‘nalishtirishga ojiz bo‘lib qoladi. Jins hayotida abadiy bokiralik emas, balki Momo Havvoning ayolligi tantana qiladi, nasl-urug‘ shaxs ustidan xukmronlik qiladi. Jinsiy hayot natijalari shaxsning ijodiy a’moliga mos emas. tabiiy jinsiy hayotda na er xotin bilan qovishadi, na ijodiy adabiyat qo‘lga kiritiladi. Har bir farzand ko‘ruvchi mazkur illatli son-sanoqsizlik silsilasini yangidan boshlashi zarur. tavaulludlar silsilasi-zanjiri ila ijodiy kuch-quvvvat iskanjaga olinib, kishanband qilinadi. Jahonshumul ijodiy dorilzamon boshlanishiga asosiy to‘siq farzand ko‘rish bilan yakunlanuvchi jinsiy aloqa hisoblanadi. Ko‘hna Odam Ato va ko‘hga Momo Havvo stixiyasi, girdobi-domi-chohidan hamon chiqa olmayotgan odamiyat nasli ijod qila olmaydi, chunki ijodiy kuch-quvvati, salohiyatini nasl-urug‘ni davom ettirish va uni zarur tartibda ta’minlashga, gunohkorlik oqibatlariga itoat etishga sarflayotir. N. Fedorov da’vat qiluvchi bobokalonlarni tiriltirish, ularga qayta hayot baxsh etishning o‘ziyoq kuch-quvvatni far-zand ko‘rishga emas, balki ota-bobolarni tiriltirishga yo‘naltirishni bildiradi. Tabiiy zaruriyatni halokatli yengilmasligi, mazkur dunyoviy tartibga moslashuv muqarrarligining negizi farzand ko‘rishga qaratilgan jinsiy aloqaga taqaladi. Yolg‘iz shu nuqtadan dunyoviy siljish, ildamlash, dunyoviy najot topish boshlanishi mumkin. Jinsda ijodiy kuch-quvvat yo‘nalishi o‘zgartirilishi zarur. Tavallud topuvchi jins ijodiy jinsga aylanadi. Jahonshumul ijodiy dorilzamon boshlanishi natijasida tabiiy tartib o‘zgarishi tantana qiladi, bu o‘zgarish dastavval jins nuqtasida, tabiiy zaruriyatga inson muhrlangan nuqtada boshlanadi. Jins botiniyatida ijodkorlik tavallud ustidan, shaxsig‘yat – nasl-urug‘ ustidan, Ruhiy aloqadorlik, Ruhiy payvastalik – jismiy va qondoshlik aloqalari ustidan tantana qilishi kerak. Bu yolg‘iz yangi, ijodkor jinsning namoyon bo‘lishi, yuazaga chiqishi, jinsiy mavjud sifatidagi insonga oid ijodiy sir-sinoatning kashf qilinishi bo‘lishi mumkin. Bu shuningdek, insonning androgin, tangrimonand fe’l-atvori, fazilatining kashfi bo‘lishi mumkin. Insonni tabiatning stixiyali ayollik tartibi quli-bandi aylantiruvchi farzand ko‘rish bilan bog‘liq jinsiy aloqa erkin-hur ijodiy aloqa-jarayonga aylanadi. Jinsiy kuch-quvvat boshqacha dunyo yaratishga, ijodni davom ettirishga yo‘naltiriladi. Buni Aflotun dohiyona nekbinlik bilan allaqachon ko‘ra bilgan. Jinsiy kuch-quvvatda ijodiy jazava va dohiyona nekbinlik manbai pinhon. Barcha chinakam dohiyonalik – erotik-shahvoniy xossaga ega. Biroq bu ijodiy dohiyonalik nasl-urug‘chilik stixiyasi, farzand ko‘rish bilan bog‘liq jinsiy aloqa tazyiqi ostida. Jinsiy aloqa msohiyatan har qanday dohiyonalikka, har qanday universal tahayul va universal ijodkorlikka tamomila zid, u – ibtidoiy qashshoq qoloqlik. Dohiyonalik, daholik shahvoniyat bilan to‘la-to‘kis yo‘g‘rilgan, biroq bu kalomning tor, buzilgan ma’nosida shahvoniy emas. Daho o‘ziga xos jinsiy hayt kechirishi, hatto o‘ta behay jinsiy aloqalarga kirishishi ham mumkin, biroq unga xos dohiyonalik jinsiy kuch-quvvat-qudratning bunday yo‘nalganligiga qarshilik ko‘rsatadi va uning naslqurug‘ stixiyasida, uning farzand ko‘ruvchi nasl-urug‘chilik silsilasida fojiali uzulish bo‘lishi muqarrar. Dohiylik burjua tusga ega jinsiy hayot bilan chiqisha olmaydi, va aksar holatlarda daho hayotida jins anomaliyasi kuzatiladi. Dohiyona hayot «tabiiy» hayot emas. Jins bilan bog‘liq jiddiy-teran o‘zgarishlar yangi jahonshumul dorilzamon kelishidan dalolat. Yangi inson dastavval o‘zgargan jinsli inson, odamiyat naslining erkak-ayolga ajralishi oqibatida putur yetgan androgin timsolni va tangrimonandlikni tiklovchi simymodir. Insong oid sir-sinoat androginga oid sir-sinoat bilan bog‘liq.

Jinsiy muhabbat na oila andozasiga, na daxriylik andozasiga, na buzuqlik andozasiga kirmaydi. Muhabbat na farzand ko‘rish va nasl-urug‘ning ijtimoiy farovonligi maqsadlarida jinsiy aloqaning tartibga keltirilishi, na jins hayotida har qanday nafsning darveshona rad qilinishi, na jinsiy aloqadan tiyilishu na unga mukkadan ketishdir. Muhabbat hech qaysi ma’noda jinsiy aloha bo‘la olmaydi, nasl-urug‘ nuqtai nazaridan fikrlovchilar o‘ylaganidek, jinsiy aloqa bilan ijobiy yoki salbiy aloqaga ega emas, va muhabbat tabaqalashgan jinsiy aloqaga o‘ta qarama-qarshi, lekin asketizmga nisbatan tamomila o‘zgacha tartibda qarama-qarshi. Nasl-urug‘ nuqtai nazaridan fikrlovchilar, dindorlar ham, dunyoviy mulohaza yurituvchilar ham jins masalasida yolg‘iz jinsiy aloqaga va uning oqibatlarga butun diqqat e’tiborni qaratib, butun inson uchun bo‘lganidek, butun koinot uchun ham jinsning universal ahamiyatini payqamaydilar. Jins sir-sinoati xayrli farzand ko‘rish yoki sharmandali lazzatlanish maqsadida qilinadigan jinsiy aloqadan iborat emas. Biron bir kimsa qachon bo‘lmasin yolg‘iz xayrli maqsadda – farzand ko‘rish uchun jinsiy aloqa qilganiga mutlaqo ishonib bo‘lmaydi, ehtiroslar talab-ehtiyojiga ko‘ra, qalbaki qoqinish uchun hamisha palata-partish jinsiy aloqaga kirilishadi. Xarli nasl-urug‘chilik biron bir kimsada maqsad bo‘lgani uchun emas, balki inson ustidan ongsiz hukmronlik qilishi va uning individual a’mollarini mazax qilib kulgani bois jinsiy aloqa asnosida nasl-urug‘ tantana qiladi.

Jins sir-sinoati yolg‘iz muhabbatda yuzaga chiqadi. Biroq jinsiy muhabbat sohasidagidek silsilali jaholatparastlik va shartli munofiqlik xukmronlik qiluvchi soha yo‘q. Muhabbat masalasi ko‘ndalang bo‘lar ekan, o‘ta ashaddiy inqilobchilar to‘ta-to‘kis jaholatparastga aylanadilar. Jins va muhabbat borasida inqilobiy ong-tafakkur kamdan kam uchraydi, chunki bunday tafakkur o‘ta tub xususiyatga, hatto diniy xossaga ega bo‘lishi kerak. Ijtimoiy va ilmiy kashfiyotchilar va inqilobchilar jinsning yolg‘iz ijtimoiy va fiziologik farovonligi xususida qayg‘uradilaru masalaning asl mohiyatiga hech qachon nazar tashlamaydilar. Muhabbat dunyoviy diqqat-e’tibordan soqit qilingan va shoirlaru dinshunoslar ixtiyriga qo‘shqo‘llab topshirilgan, in’om qilingan.Xumkron tafakkur «nasroniylari» yoki «pozitivistlar» jins haqida bahs yuritish asnosida Tristan va Izolda muhabbatini, Romeo va Julyetta sevgisini, provansal trubadurlari va Dante kuylagan ishq—muhabbatni esga oladilarmi? Ularning ilohiyot ta’limoti va ilm-fani, ularning ahloqi va ularning jamiyatshunosligi muhabbatni bilmaydi, sevgi-muhabbatni jahonshumul muammo deb e’tirof etmaydi. Nasroniy ilohiyot ta’limoti ham, ahloqshunoslik ham, ilmiy biologiya ham, jamiyatshunosltik ham jinsiy aloqayu uning oqibatlariga qanday munosabatda ekanini aytish mumkin, lekin ularning muhabbbatga munosabati noma’lum. O‘ta ko‘hna ilohiyot ta’limoti ham, o‘ta jaholatparast ilmu fan ham muhabbatni bilmasligi tabiiy. Muhabbatda allaqanday asilzodalik va ijodiyot, teran individuallik, nasl-urug‘dan holilik, qonun-qoidalarga, mezonlarga mos kelmaslik muhri mavjud, uni o‘rtamiyona fahm-farosat ilhamaydi. Odamiyat nasli hayot kechirayotgan, umrguzaronlik qilayotgan dunyoviy tartib-qoidaga begona iqlim-mavodagina muhabbat yashaydi. Muhabbat – odamiyat nasliga begona va inson nasli tafakkuridan chiqib ketadi. Nasl-urug‘ni davom ettirish va ta’minlash nuqtai nazaridan muhabbat odamiyatga kerak emas. u lallaqanday chetda qolib ketaveradi. Jinsiy-shahvoniy buzuqlik muhabbatga nisbatan odmiyat nasliga yaqinroq va tshunarliroq bo‘lib, unga ma’lum ma’noda munosib va hatto bexatar. Buzuqlik vositasida «dunyoda» xotirjam yashash, uni cheklab-jilovlab, tartibga solsa bo‘ladi. Muhabbat bilan xotirjam, oyoqni uzatib yashab bo‘lmaydi va uni biron-bir tartibsha solish amri mahol. Muhabbatda bu «dunyoda» tartibga solingan hayot istiqboli yo‘q. Muhabbatda mazkur «olam» sharoitida halokatli tanazzul urug‘i, navqironlikning fojiali zavol topishi mujassam. Romeo va Julyetta, Tristan va Izolda muhabbat oqibatida zavol topgan, ularning muhabbati boshlari balo bo‘lgani bejiz emas. dantening Beatrichega muhabbati bu «dunyo» sharoitida gullay olmadi, u mazkur «olam» sarhadlarida muqarrar fojiaviy bilan yakun topdi. Muhabbat borasida ilohiyotparastlik ham, ahloqparastlik ham, jamiyatparastlik ham, uning biologiyasiga oid safsataparastlik ham qilib bo‘lmaydi, u bularning barchasidan holi, u mazkur «olam» ga begona, bu olam chamanida ochiladigan emas, balki nobud bo‘ladigan chechak. Muhabbat kamoli-tadriji fojiali ravishda mumkin emas. Barcha zamonlarning san’atkorlari va shoirlari bu borada boshlarini garovga tikib kafillikka o‘tadilar. «Dunyoviy» jamiki masalalar tarkibidan mhabbat chiqarib tashlanganiyu jins muammosi muhabbat muammosidan holilikda talqin qilingani tabiiy emasmi?

… Muhabbat sir-sinoati, nikoh sir-asrori – Ruhda, ijodkorlik dorilzamoniyu ijodiyot dinida. Nikoh muhabbatining sir-sinoati insonga oid kashfiyot, ijodiy kashfiyot. Nikoh sir-sinoati na oilayu na tug‘ilish va nasl-urug‘ni davom ettirish natural sir-asrori, nikoh sir-sinoati muhabbat vositasida qovishuv sir-asrori. Faqat muhabbat muqaddas sir-sinoat. Muhabbat sir-sinoati qonun-qoidalardan yuksak va qonun-qoidalarga bo‘ysinmaydi, unda nasl-urug‘dan va nasl-urug‘ zaruriyatdan yorib chiqish, unda tabiat o‘zgarishining ibtidosi mavjud. Muhabbat – «dunyo»ga itoat, uning yuki va zahmatlarni tortish emas. balki ijodiy isyon-g‘alayon. Bu sir-sinoat, nikoh sir-asrori na qonun-qoidalar kashfiyotida, na tavba-tazarru izhorida yuzaga chiqmaydi. Namoyon bo‘lmaydi. Muhabbat sir-sinoati – ayni insonning ijodiy kashfiyoti. Oilaning utilitar-nasliy fiziologiyasi va tejamkorligi chegaralarini hamisha yorib chiqadigan mistik-tasavvufona muhabbatda uning nishonalari mavjud. Oilaviy tizimda qonuniylashgan poligamiya munofiqona va aynigan monogamiyaga nisbatan burmuncha haqqoniy va yangi hayotiy shart-sharoitlar uchun birmuncha maqsadga muvofiq shakl bo‘ladi.

Bu dunyo shart-sharoitlarda muhabbatning qismati fojiali va kamol topa olmaydi, u hech qanday me’yor-mezonlarga bo‘ysinmaydi. Muhabbat mazkur dunyo shart-sharoitida sevishganlarga farovonlik, baxt-saodat emas, aksincha halokat keltiradi. Va muhabbatning buyuklikligi, ulug‘vorligi sirli muqaddasligini saqlab qolish fazilati – har qanday hayotiy istiqboldan voz kechish, hayotni qurbon qilishdan iborat. Har qanday ijod shunday qurbonlik talab etadi, ijodiy muhabbat ham qurbon tilaydi. Hayotiy farovonlik, oilaviy to‘kinlik – muhabbat qabri. Hayotdagi halokatli qurbonlik muhabbatga abadiyat muhrini bosadi. Muhabbat tavalludga nisbatan o‘lim bilan yaqinroq, intimliroq, teranroq bog‘langan va bu bog‘langanlik, muhabbatni kulovchi shoirlar payqaganlaridek, uning abadiyligi kafolati. Muhabbat bilan farzand ko‘rish ziddiyati juda-juda teran. Farzand ko‘rish asnosida muhabbat inqirozga yo‘liqadi, muhabatga xos jamiki shaxsiylik nobud bo‘ladi, o‘zgacha ishq tantana qiladi. Muhabbat inqirozi-tanazzuli-halokati urug‘i bevosita jinsiy aloqada mujassam. «Bir yostiqqa bosh qo‘yib, farzand ko‘rishni istagan ayolni hamon topa olmadim, binobarin seni sevaman, o abadiyat!» Zardusht shunday tavallo qilgan. O‘zga olamning chinakam muhabbati, abadiyatni yaratuvchi muhabbat jinsiy aloqani istino etadi, o‘zgacha qovishuv haqqi-hurmati uni yengadi. Ma’lumki, kuchli muhabbat spesifik jinsiy maylga ba’zan zid bo‘lib, unga muhtojlik sezmaydi. Va jinsiy aloqaga kuchli tashnalik ham aksariyat mahliyolik-muhabbat bilan hech qanday aloqaga ega emas, ba’zan hatto undan jirkanadi. Mahliyolik muhabbati ruhiy va jismoniy mutloq qovishuv va mutloq uyg‘unlashuvga tashna. Jinsiy aloqa esa yiroqlashtiradi-ayiradi. Uning negizida nafrat va qotillik pinhon. Muhabbat – «dunyo»ni yengadigan, nasl-urug‘ va tabiiy zaruriyatni bartaraf qila oladigan o‘zgacha hayot yaratuvchi ijodiy a’mol. Muhabbat natijasida yagona, betakror, nodir-noyob shaxsiyat qaror topadi. Jamiki qiyofasizlik, nasl-urug‘, individuallikni tabiiy va ijtimoiy tartib-qoidalarga bo‘ysindiruvchi jamiki omillar muhabbatga, uning betakror va beta’rif sir-sinoatiga dushman-kushanda. Muhabbat uchun qonun-qoida yo‘q va bo‘lishi ham mumkin emas, muhabbat qonun-qoidalardan yuksak. Muhabbat ijodkorligi hech kimning amr-farmonga itoat qilmaydi, u tamomila isyonkor. Muhabbat – oila singari itoatkorlik emas, balki isyon, erkin parvoz. Muhabbat na oila mezoniga sig‘adi, na biron bir me’yor-mezonga sig‘adi, na «dunyo»ga sig‘adi. Muhabbatning qurbon bo‘lish xossasi, dunyovi huzur-halovatu rohat-farog‘atdan voz kechishi unga erkinlik bag‘ishlaydi. Yolg‘iz xavfsizlikni qurbon keltirish erkinlik beradi. «Dunyo»ga moslashish bilan, uning yukini itoatkorlik ila tortish bilan bog‘liq jamiki narsalar qo‘rquvdan, og‘ir tashvishdan holi emas. Muhabbat vositasida «dunyo»ning zil-zilmon yuki ustidan tantana qilinadi. Oilada farovonlik va xavfsizlik yuki, kelajakdan qo‘rqish, boshqa movlashuv shakllari – davlatda, xo‘jalikda, pozitiv ilm-fanda bo‘lganidek jabr-jafo bor. Muhabbat – erkin san’at. Mhabbatda hech qanday xo‘jalik xossasi, hech qanday dunyoviy qayg‘urish yo‘q. Va bu erkinlik faqat qurbon berish vositasida qo‘lga kiritiladi. Muhabbat erkinligi – samomiy haqiqat. Biroq muhabbat erkinligini soxta- behayo haqiqat ham qilib ko‘rsatadilar. Dastavval ko‘xna, almisoqdan qolgan, aksariyat jinsiy aloqadan manfaatdor, jinsni qondirishni xohlovchi muhshabbat erkinligi soxta va behayo. Bu muhabbat erkinligi emas, balki muhabbatga qullik, bu jinsning har qanday yuksalishiga, har qanday muhabbat parvoziga, tabiiy jins vazminligi-yuki ustidan har qanday g‘alabaga zid. Muhabbatda tabiiy-nasliy emas, balki ekstat-orgiya stixiya mavjud. Muhabbatning orgiya jazavasi – tabiatdan ustun, uning vositasida boshqa olamga parvoz qilinadi.

Ijodiy muhabbat asnosida sevimli yor siymosining ijodiy sir-sinoati kashf etiladi. Ma’shuq tabiiy olam qatlami, har qanday siymoga muhrlangan parda orqali ma’shuqani ko‘radi. Muhabbat — chehra-siymo sir-sinoatini kashf etish, chehra-siymoni hayotiy mazmun-mohiyati ila kashf etish yo‘li. Ma’shuq ma’shuqaning chehrasidagi butun olam bilmaydigan alomatlarni ayon ko‘radi va ma’shuq butun dunyoga nisbatan hamisha to‘g‘ri fikrlaydi. Faqat ma’shuq-oshiq shaxsni chinakamiga idrok etadi, uning dohiyona fazilatini kashf etadi. biz barchamiz – muhabbatdan mahrumlar – chehra-siymoning yuzasi-nusxasinigina ko‘ramiz-bilamiz, biroq uning so‘nggi, asil sir-sinoatidan bexabarmiz. Jinsiy aloqaning halokatli orziqishi, tashnaligi shundaki, uning qiyofasizligida ma’shuq va ma’shuqa chehrasining sir-asrorini toptab, tamomila yanchib tashlaydi. Jinsiy aloqa qiyofasiz tabiat girdobiga giriftor etadi, ma’shuq va ma’shuqa chehrasi-siymosi o‘rtasida parda tortadi va chehra-siymo sir-sinoatini berkitadi. O‘zgacha, yangicha hayotni, abadiy siymo hayotini yaratuvchi, ijod qiluvchi muhabbat qovishuvi na nasl-urug‘da, na jinsiy aloqada ro‘y beradi. Ma’shuq ma’shuqa bilan Olloh timsolida uchrashadi, Uning siymosida sevimli chehrani ko‘radi. Muhabbatning tabiiy xossasi – fazoviy, individuallikdan yuksak. Individual psixologiya nutsqtai nazaridan muhabbat sir-sinoatini anglab bo‘lmaydi. Muhabbat fazoviy mavolarga doxil etadi, tabiiy tartibda ayrilganlarni androgin tarzda-timsolda fozoviy qovushtiradi. Muhabbat shunday yo‘lki, uning vositasida har bir inson botiniyatidagi androgin insonni kashf etadi. Chinakam-haqiqiy muhabbatda jabr-zulm bo‘lishi mumkin emas – u qismat va iqtidor-salohiyat. Biroq dunyo ma’shuq-ma’shuqa sir-sinoati, nikoh sinoati xususida xukmfarmonlik qila olmaydi – uning hech qanday ijtimoiylik xossasi yo‘q. Chinakam nikoh sir-sinoati faqat ayrimlar uchun va sanoqli shaxslar uchun sodir etiladi, bu jarayon asilzodalik xossasiga ega va tanlov-saralashni taqozo etadi.

…Buzuqlik mohiyatan nima? Buzuqlik har qanday qovishuvga tamomila qarama-qarshi. Buzuqlik sir-sinoati – ayrilish, judolik, tanazzul, inqiroz, nizo-nifoq, jinsdagi dushmanlik-g‘animlik sir-sinoati. Qovishuv sir-sinoati buzuqlik tusiga ega bo‘lishi mumkin emas. Qovishuvga-uyg‘unlikka erishilgan joyda buzuqlikka o‘rin yo‘q. Jinsiy aloqa qovishtirish o‘rniga ayirgani, g‘animlik oqibatiga ega bo‘lgani bois shubhasiz buzuqlik unsuriga ega. Jinsiy aloqaning shunday buzuqligidan, muayyan mavjudotning o‘zga mavjudot bilan soxta, yuzaki tutashuvidan, muayyan mavjudotning o‘zga mavjudot botiniy mohiyatiga singishi ojizligidan, er va xotinning jamiki xo‘jayralarini uyg‘unlashtirish-qovushtirish borasidagi zaiflikdan oila saqlay olmaydi. Buzuqlik ayriliq-judolik bo‘lib, jinsiy mayl obyektini hamisha maqsadga emas, balki vositaga aylantiradi. Buzuqlikning jamiki fiziologiyasi va psixologiyasi ayni shu maqsadning vositaga aylantirilishida, aynan obyektga mayl-moyillikning aynan jinsiy aloqaga yoki aynan sevgi san’ati-mahorat iga almashtirilishidan iborat. Chehra-siymo o‘rniga sevgi-ishqqa muhabbat – buzuqlik psixologiyasi mana shunda. Mazkur psixologiyada hech kim bilan qovishuv yo‘q, qovishuv tashnaligi-chanqoqligi ham yo‘q — bu ayiradigan, judo qiladigan, begonalashtiradigan psixologiya, uning vositasida nikoh sir-sinoati hech qachon ro‘yobga chiqmaydi. Yagona-yaxlit jismu jonga aylanish o‘rniga jinsiy aloqaga muhabbat – buzuqlikning fiziologiyasi shundan iborat. Bu fiziologiyada hech kim bilan qovishuv ham yo‘q, qovishuv tashnaligi-chanqoqligi ham yo‘q, bu tabiiy dushmanlik va begonalik psixologiyasi. Buzuqlik stixiyasida jinsiy hayot shaxsning yaxlit hayotidan ancha yiroqlashadi. Buzuqlikda shaxs hech qanday orzu-umidini jins bilan bog‘lamaydi. Jins go‘yo insondan va samovotdan ajraladi, mahdudona tus oladi. Jinsning samovot bilan har qanday tutashuvi buzuqlikka tamomila qarama-qarshi. Jinsning yolg‘izlanishi, xufyona tus olishi, uning tabiiy olamida kuzatiladigan yaxlit hayotiy mohiyatdan chekinishi hamisha aynan buzuqlik hisoblanadi. Faqat jinsga universal ahamiyatning qayta baxsh qilinishi, uning hayot mazmun-mohiyati bilan birlashuvi buzuqlikni bartaraf etadi. Buzuqlikka oid «dunyoviy», «burjualarcha» g‘aribona tushunchalar haqiqatga tamomila zid, yuzaki, shartli, utilitar bo‘lib, buzuqlik metafizikasini bilmaydi. Shartli ahloqiylik va ijtimoiy an’anaviylik burjuacha kayfiyati bilan birgalikda buzuqlik sir-asrorini, turmushga begonalik sinoatini anglay olmaydi. Tavqi la’nat tamg‘asi bosilgan joylardan boshpana topganidek, nikoh deb ataydigan munosabat doirasida ham buzuqlik boshpana topadi. Sevishganlarning qovishuvi, muhabbat vositasida chehra-somyomoning sir-sinoatini kashf etish pirovard maqsad bo‘lmagan har bir manzil-makonda buzuqlik ildiz otadi. Buzuqlik muammosi ahloqiy emas, balki metafizik xossaga ega. Buzuqlikning burjuacha barcha nabotot va ijtimoiyot mezonlari – shartli, ular mazkur burjua olamidan dalolat beradi. Odatiy tasavvurga binoan, jinslarning ruxsat etilmagan tarzda qovishuvi buzuqlik sanaladi, holbuki aynan qovushmaslik buzuqlik belgisidir. Jinsiy aloqa yetarli tartibda chambarchas bog‘lay olmagani bois buzuqlik hisoblanadi. Jinsiy hayotimiz boshdan-oxir anomaliya bo‘lib, baz’an o‘ta «normal» holat «nonormal» holatdan ham tuban buzuqlik kasb etishi mumkin. Buzuqlik ta’qiqlanishi mumkin emas, balki o‘zgacha turmush tarzi vaositasida ontologik tarzda bartaraf qilinishi zarur. Muhabbat – buzuqlikka qarshi vositalardan biri. Boshqa samarali vosita – yuksak ma’naviy hayot. Lazzatparastlik o‘z holicha buzuqlik degani emas. Ayiradigan, judo qiladigan lazzatparastlik buzuqlik xossasiga ega bo‘lib, lazzatbaxsh qovishuv ehtirosi muqaddas. Obyekt – ma’shuqa bilan yaxlitlik begona lazxzatparastlik buzuqlik, ma’shuqa bilan yaxliklik baxsh etuvchi qaynoq muhabbat jazavasi esa muqaddas.

Muhabbat haq-huquqi absolyut va shak-shubhasiz. Chinakam ishq-muhabbat yo‘lida qilingan har qanday qurbonlik oqlanishi zarur. va dastavval muhabbatning absolyut haq-huquqi yo‘lida xavfsizlik va farovonlik qurbon keltirilishi oqlanishi kerak. Muhabbatda shaxs zo‘ravonligi yo‘q, shaxs inon-ixtiyori yo‘q, to‘xtovsiz-tiyiqsiz shaxsiy istak-xohish yo‘q. Muhabbatda –oliy taqdir va qismat, insoniyga nisbatan oliy xoxish-iroda xukmron. Oila sharoitida insoniy farovonlik yo‘lida itoatkorlik mavjud. Muhabbatda oliy iroda haqqi-hurmati isyonkorona qurbonlik qilinadi. Binobarin chinakam ilohiy xohish-iroda yulduzi yulduziga mos sevishganlarni qovishtirudi. Muhabbatda zo‘rlik-zo‘ravonlik emas, shaxsiy manfaatdorlik, shaxsiyatparastlik emas, balki ijodkorlik muhri mavjud. Muhabbat haq-huquqi burch-mas’uliyat, muhabbatga itoat qilishga oid ilohiy xukm farmon. Oilaga itoatkorlikka nisbatan muhabbatga bo‘ysinish yuksak, ruhiy-ma’naviy maqomga ega. Muhabbat burchi sevgi natijasida odamlar tortadigan ztiroblarni artaraf etadi. muhabbat hamisha amoviy xossaga ega bo‘lib, dunyoviy uyg‘unlik, ilohiy vazifa-a’mollar uchun zarur. Shu bois muhabbat ayni o‘zi keltirib chiqaradigan azob-uqubatlardan chuchimasligi kerak. Muhabbatning samoviy xossasidan muqarrar shunday xulosa kelib chiqadiki, bir tomonlama, qo‘llab-quvvatlanmagan, o‘zaro baham ko‘rlimagan muhabbat bo‘lmasligi va bo‘lishi mumkin emas, illo ishq-muhabbat ahli bashardan yuqori, yuksak. O‘zaro baham ko‘rilmagan muhabbat – samovotga, dunyoviy uyg‘unlikka, ilohiy anjrogen timsolga qarshi ayb, gunoh. Va muhabbatning jamiki dahshatli fojiasi – mana shu androgin timsolni, fazoviy uyg‘unlikni joniqib axtarishdan iborat. Jinsiy muhabbat vositasida erkak va ayol qovushib, yaxlitlik kasb etadi. jinslarning qovishuvi – juft xossaga emas, balki chorqirra xususiyatga ega bo‘lib, bir erkak ibtidoning o‘zganing ayollik ibtidosi bilan va muayyan ayollik ibtidosining o‘zga erkaklik ibtidosi bilan hamisha murakkab hovishuvi hisoblanadi. Androginning sirli-sinoatli hayoti qarama-qarshi jinslar juftligi vositasida emas, balki ikki mavjudotning chorqirra-to‘rttomonlama qovishuvi natijasida yuzaga chiqadi. aksariyat uchun yaxlit-yagona androgin xususiyat kasb etish sari yo‘l ko‘pdan ko‘p qovishuvlar vositasida amalga oshadi. Muhabbat fazoviy-samoviy tabiati rashkni ayb, gunohga aylantiradi. Rashk muhabbatning samoviy xususiyatini, uning individual burjua mulkchiligi yo‘lida dunyoviy uyg‘unlik bilan bog‘liqligini inkor etadi. rashk- muhabbatning oliy, dunyoviy mazmun-mohiyatidan bexabar mulkparast burjuaga xos tuyg‘u. Rashk qiluvchilar sevganiga o‘z mulkiday munosabatda bo‘ladigan, holbuki har kim Ollohning bandasi. Muhabbat si-sinoatida mulkdor ham, xususiy mulk ham yo‘q. Muhabbat har qanday shaxsiy mulkni, sevimli yorga yolg‘iz egalik qilish bilan bog‘liq har qanday burjacha da’voni qurbon qilishni talab etadi. shaxs-shaxsiyat faqat shaxsiy manfaatparastligini qurbon qilish vositasida muhabbatda o‘zligini namoyon etadi. mazmun-mohiyati fazxoviy muhabbat insonni samovot ixtiyoridan tortib ololmaydi. Muhabbatning ayni mistik va fazoviy mazmun-mohiyati, ishq-muhabbat borasida ayni ilohiy qismatga va ilohiy saylash-tanshaga ishonch-e’tiqod muhabbatda erkin bellashuvni va muhabbati kuchlilarning erkin yashashlarini taqozo etadi, illo mistik-tasavvufona qismat muhofazaga muhtoj emas.

Ayol muhabbati va erkak muhabbati o‘rtasida teran, fojiali nomutanosiblik, g‘alati tushunmovchilik va vahimali begonalik bor. Ayol – erkakka nisbatan tamomila o‘zgacha mavjudot. Uning fe’l-atvorida insoniylik emas, tabiiylik ustun. Ayol aksariyat – jinsiy stixiya tajassumi. Ayolga nisbatan erkakning jinsiyati zaif. Ayol boshdan-oyoq jins, jinsiy hayot – uning uchun to‘la-to‘kis qamrab oluvchi to‘laqoni hayot, chunki u odam emas, balki ayol. Erkak jinsi birmuncha tabaqalashgan. Ayol tabiatan yolg‘iz a’mol bilan yashaydi, o‘zligiga ko‘p narsani sig‘dirolmaydi. Erkaklarning turmush-hayotni to‘laligicha idrok etishlarini ayollar to‘la anglay olmaydilar. Ayol ayni lahzada jamiki o‘zga hayotni, jamiki olamni siqib chiqargan fikru zikrga, hukmron his-tuyg‘uga aksariyat o‘zligini baxsh etadi. Ayolning nazdida hamma narsa yolg‘iz bir narsada jamlanadi, jamiki olamni bitta narsada ko‘radi, hamma narsani bitta ashyoga baxshida etadi. Ayol uchun jamiki turmush-hayot ayni pallada xukmron holati bilan chog‘ishtiriladi. Muhabbati e’tirof qilinmagan, o‘zaro baham ko‘rilmagan ayol turmush-hayot nima degan savolga turmush-hayot e’tirof etilmagan muhabbat, deya javob beradi. Ayol fe’l-atvorining shunday o‘ziga xosligi bilan nisbatan zaif shaxs tuyg‘usi va zamonga, zamonda o‘zgaruvchan kechinmalarga keng ma’nodagi bog‘liq aloqador. Erkak fe’l-atvorida shaxs tuyg‘usi kuchliroq va o‘zgaruvchan zamon holatlaridan mustaqillik katta, ma’naviy-ruhiy turmush-hayotning butun to‘laligini istalgan zamon doirasiga sig‘dirish salohiyati ham katta. Erkak istalgan zamonda o‘zligini erkin his etish, ya’ni zamondan qat’iy nazar shaxsiyatining to‘laqonli ma’naviy hayotini bor bo‘yicha anglash xususiyati, hamisha o‘zini kuchli-qudratli sezish salohiyatiga ega. Muhabbat shodu xurramligiga yoki biron bir qayg‘u-g‘ussa iztiroblariga to‘la-to‘kis va tamomila moyillik xislati erkaklarda yo‘q, ijodi, a’mollari, betiyiq kuch-quvvati hamisha diqqat e’tiborida bo‘ladi. Erkak aql-tafakkurida biron narsa oldinga chiqib, boshqasi chekinadi, biroq hech narsa g‘oyib bo‘lmaydi, ahamiyatini yo‘qotmaydi. Ayol muhabbat shodu xurramligiga yoki biron-bir kulfat iztiroblariga to‘la-to‘kis va tamomila beriladi, shu yolg‘iz narsa bilan to‘la-to‘kis andarmon bo‘ladi, butun borlig‘ini baxshida etadi. Ayol shaxsiyati ayrim kechinma-hissiyotlar oqibatida hamisha parchalanish hamda mazkur kechinmalar yo‘lida o‘zligini qurbon keltirish xavf-xatari ostida yashaydi. Shu bois ayol tabiati gipnoz va savdoyilikka shu qadar moyil. Ayol injiqligi, vasvasasi ayollarga xos shunday fe’l-atvor bilan aloqador va u metafizik ildizga ega. Ayol fe’l-atvoridagi jamiki tubanlik va ulug‘vorlik,erkak fe’l-atvoriga dahshatli begonalik shu jihat bilan bog‘liq. Erkaklarga nisbatan abadig‘yatni ayollar o‘zgacha his etadi. erkak o‘z shaxsiyati ruhiy-ma’naviy kuchlarining to‘laqonli bo‘lishini zamon almashinuvidan, muvaqqat-omonat kechinmalarning to‘laqonli shaxsiyatiga nisbatan xukmronligidan mustaqil his etadi. Ayol muvaqqat holatlarning xukmrponligiga qarshilik ko‘rsatishga ojiz, biroq u muvaqqat holatga o‘z fe’l-atvorini, abadiyatini to‘la-to‘kis baxshida etish salohiyatiga ega. Va muhabbatga erkak va ayol munosabati ham tamomila farq qiladi. Ayol muhabbatda benazir, u muhabbatga universal munosabatda bo‘lib, fe’l-atvorini to‘laligicha baxshida etadi va jamiki orzu-umidlarini muhabbat bilan bog‘laydi. Erkak muhabbat borasida dohiyna emas, balki talantli xolos, u muhabbatga universal emas, balki tabaqalashgan munosabatda bo‘ladi, butun borlig‘ini muhabbatga baxshida etmaydi va muhabbatga to‘la to‘kis bog‘liq emas. Va ayol muhabbati stixiyasida ham erkak uchun allaqanday favqulodda dahshat, ummonlar qadar vahimali va tubsizlik mavjud. Ayol muhabbatining da’volari shu qadar tizginsizki, ularni erkak ikki dunyoda ham ado eta olmaydi. Ayni shu negizda muqarrar muhabbat fojiasi yetiladi. Erkak va ayolning ayrim-ayrim ekani, ajralganligi – shu inson tubanligi alomati muhabbat fojiasini boshi berk ko‘chaga kiritib qo‘yadi. Erkak ayol timsolida go‘zallikni axtaradi, uning go‘zalligini sevdi, go‘zalligiga maftun-mahliyo, zero o‘z go‘zalligi-bokiraligini yo‘qotgan. Biroq bu go‘zallik erkak uchun yuzaki, undan ayri-begonaligicha qolaveradi, uni botiniyatiga qabul qilmaydi, o‘z fe’l-atvoriga doxil, payvasta etmaydi. Ayolni abadiy muhabbat bilan sevish shuning u chun ham mushkulki, erkak ishq-muhabbat asnosida asliyatiga begona-yot go‘zallik qarshisida ta’zim bajo keltirishni istaydi. Erkak muhabbati ilohiylashtirishga asoslanadi. Ayol esa kamdan-kam holatlarda ma’buda singari sig‘iib, ilohiylashtirishga arziydigan go‘zallik namunasi bo‘la oladi. Shu bois muhabbat erkakning hafsalasini tamomila pir qiladi, ayol timsoli abadiy ayollik go‘zalligiga mutanosig‘b emasligi bilan qalbini jarohatlaydi. Biroq muhabbatning oliy, mistik-tasavvufona mazmun-mohiyati yot-begona go‘zallik sifatida ayol qarshisida ta’zim bajo keltirish va uni ilohiylashtirishda emas, balki ayollikka doxil bo‘lish, Olloh timsoli va ramzida, androginda erkak va ayol tabiatning uyg‘unlashuvidadir. Oliy ijodkorona muhabbatda ayol va erkak tabiati dahshatli begonalik va dushmanlikdan najot topadi. Va aynan ilohiy hayotga nisbat berilgan jins va ayollikning erotik-shahvoniy muqaddaslashtirilishidan tamomila najot topish va poklanish zarur.

Jinsiy muhabbat aynan shaxsiyat mavjudligi, insonning Xudo timsolini va ilohiylik xislatini boy berishi, androginning tubanlashuvi-tanazzuli bilan bog‘liq. Holbuki, androginlikka ayollik yuzaki mahliyo etuvchi begona stixiya emas, balki inson fe’l-atvoridagi botiniyat ibtidosi, ayni unda mavjud bokiralik bo‘lgan. Va jinsiy muhabbat, erotika-shahvoniyatning diniy mazmun-mohiyati ham shundayki, bu shaxsning yuksalishi, ijodiy barkamollashuvining manbai hisoblanadi. Muhabbat mohiyati hayotni izga qo‘yish muvozanatida emas, balki hayot harakatining jo‘shqinligi, o‘zga ijodiy hayotdan iborat. Muhabbatdan jo‘shqinlikka nisbatan har qanday muvozanatning ustunligi muhabbatning halokati, muqarrar tanazzuli, ijodkorlikdan itoatkorlikka aylanishi, turmush kechirish shart-sharoitlariga moslashuvdan boshqa narsa emas. Chinakam muhabbat vositasida o‘zga olamga ijodiy yuksalish, zaruriyatni bartaraf etish mavjud. Va muhabbatni ham itoatkor etishni, bo‘ysindirishni xohlovchilar qanday ishga qo‘l urganni hatto tasavvur ham qilolmaydilar. Bu axir erkinlikni zaruriyatga, ijodkorlikni moslashuvchan malayga aylantirish, tog‘ni tekislash bilan barobar. Muhabbat – pasttekislik, sayhonlik emas, balki tog‘ kabi yuksaklik, ulug‘vorlik bo‘lib, pasttekislikka moslashish ilinjida ko‘manayotgan kimsalar uchun uning cho‘qqilarida joy yo‘q. Muhabbatni soyhonlikda tutib bo‘lmaydi, aksincha nobud bo‘ladi va nimaga do‘nishi yolg‘iz Parvadigori olamga ayon! Muhabbatda hech qanday muvozanat, hech qanday moslashuvchanlik yo‘q. Muhabbat – har qanday moslashish, joylashish, barqarorlikni chilparchin qiluvchi ulug‘vor parvoz.

Jinsiy muhabbatga xos dahshatli begonalik va ma’shuqaning vahimali oxanrabosi muhabbat-do‘stlikka xos emas. Do‘stlik qutblanish, qarama-qarshi stixiyalarning oxanrabosiga va muhabbatning dushmanlik-g‘animlik bilan dahshatli chog‘ishtirilishi yo‘q. Do‘stlik ildiz-tomirlari bilan shaxsiyat ila, inson fe’l atvoridagi Olloh timsoli va ilohiylik ila u qadar bog‘langan emas. Do‘stlik shaxsning tub mohiyatiga doxil qilmagan holda uning hayotiga ijobiy mazmun baxsh etadi. Jins insonni boshdan-oyoq qamrab, pechakday chirmab olgan; do‘stlik faqat uning bir qismi, juzvi, yolg‘iz ko‘ngil ishi. Biroq chinakam, teran do‘stlikda erotik-shahvoniy unsur mavjud – jins bilan bevosita bo‘lmasa ham bavosita bog‘liqlik bor. Jins kuch-quvvati, qovishuv kuch-quvvati har qanday ijodiy aloqa singari do‘stlikka ham yo‘naltirilishi mumkin. Va faqat shunday do‘stlik to‘laqonli oliy mazmun-mohiyatga egaki, unda jinsiy kuch-quvvat zo‘riqishi, har qanday qovishuvga xos kuch-quvvat bo‘lishi kerak. Do‘stlik yaxlit emas, balki parchalangan muhabbat, u bir juft jonning jamiki sir-sinoatini qamrashga qodir emas, biroq unga yaqinlasha oladi. Do‘stlik asnosida ikki jon bir tanu jonga aylana olmaydi (nainki jinsiy qovishuv, balki birmuncha oliy ma’noda ham), balki tutashib, yondoshadi, xolos. Shu bois do‘stlik qovushadiganlarning his-tuyg‘ulari iyerarxiyasida eng oliy va yakuniy emas, balki yuqori pog‘ona sanaladi. Biroq muhabbat-do‘stlikda ham ma’shuqaning betakror chehra-siymosiga erotik-shahvoniy singish, to‘g‘rirog‘i, bir mavjudot siymosining o‘zga mavjudot siymosida aks etishi va teran tushunish-anglash-idrok etish bo‘lishi kerak.

Jinsiy muhabbat, shahvoniy sevgi umumbashariy muhabbatdan, birodarona muhabbatdan, «nasroniylik» ishqidan tubdan mutlaho farq qiladi. O, ularning tafovut-farqi shubhasiz! Jinsiy muhabbatga juftlar sir-sinoati ayon, va u ayrilgan, bir-biridan judo stixiyalarning qutblanishiga tayanadi. «Nasroniylik» muhabbati insonparvarlik muhabbati singari jismu jonu qarindosh-urug‘likdan xoli tamomiy begonalikka, Rozanov ta’riga ko‘ra, «yaltiroq» muhabbatga aylangan. Qolaversa, ruhoniy peshvolar ham muhabbatga emas, balki «qalbni his-tuyg‘ulardan holi bir parcha etga» aylantirishga da’vat qilganlar. Nasroniylik muhabbatini insoniyat tavba-tazarru dini sifatida hamon kashf qila olmagani yuqorida bir necha marta takrorlandi. Nasroniylik muhabbatining kashf qilinishi ijodkorlikni talab etadi. U zaruriy tabiiy shart-sharoitda emas, balki o‘zgacha, «bu dunyoga xos bo‘lmagan» tarzda barchaning nasroniy bashariyat timsolida birlashuvini, barchaning erkin, ozod Ruhda qovishuvini talab etadi. Holbuki, tabiiy zaruriyatga moslashish nafaqat davlatda, balki davlatga o‘xshovchi cherkovda ham bo‘lgan. Cherkovning fizikaviy tarixi u qadar diniy tusga ega emas. Cherkovning tarixiy tajassumi madaniy bo‘lgan va madaniyatning barcha o‘ziga xosliklarini baham ko‘rgan. Umumjahon, umuminsoniy nasroniylik muhabbatida ayni o‘sha o‘zga olamga ijodiy yuksalish, Olloh timsolida Ruhga ko‘ra har qaysi birodarning insoniy chehra-siymoni payqay olish xususiyati bo‘lishi kerak. Bu xususiyat oliys ma’noda jinsiy muhabbatga ham xos. Yaltiroq, begonalashgan emas, balki chinakam nasroniylik muhabbatida samoviy erotika-shahvoniyat jilvasi bor, jins kuch-quvvatini butun bashariyatga va butun dunyoga yo‘naltirish mavjud. Jinsiy muhabbat bir juft jonning zaminga yot erkak va ayolga gunohkorona ajralganligini bartaraf etadi. nasroniylik muhabbati jamiki dunyoiy mavjudotlar, jamiki dunyoiy qism-bo‘laklar gunohkorona ajralganligi, begona-yotligini zaminga xos bo‘lmagan tarzda yalpi qovishuvi vositasida bartaraf etadi. inson tubanlashuvi va inqirozi jins bilan bog‘liq bo‘lgan. Yakuniy qovishuv va uyqunlashuv ham jins bilan bog‘liq. Yolg‘iz samoviy-ilohiy erotika-shaqvoniyat-jazava-jazbada jamiki zaminiy orziqish-dilxiralik, zaruriyatga moslashishning zerikarli halokati yo‘q. Nasroniylik muhabbatini olis tarix mobaynida zaminiy moslashish bilan bog‘liq zada qiladigan zerikarlilikka aylantirishga urindilar. Va bu jinoyatni gunohkorlik oqibatlariga itoatkorlik mistikasi-tasavvufi bilan oqladilar. Chinakam nasroniylik muhabbati nasroniy olamida isyonkorlik, hatto boshni aylantiradigan darajadagi barkamol faxru g‘ururlanish hisoblangan. Gunohkor kimsaga nomunosib osiy sifatida hatto muhabbat ham ta’qiqlangan.

Androginizm bilan muhabbatning sirli iloqadorligi yetarlicha tushunarlimi? Shu aloqadorlikda muhabbatning uzil-kesil tub mohiyati ayon bo‘ladi. Androginizm – erkaklik va ayollikning oliy ilohiy masnad-maqomatda uzil-kesil qovishuvi, tanazzul va nizo-nifoqning zil-kesil bartaraf qilinishi, inson siymosida ilohiylikning qayta tiklanishidan iborat. Muhabbat boy berilgan, yo‘qotilgan bokiraviy Sofiyaning insonga qaytarilishidir. Absolyut-Mutloq Inson – Isoyi Masih siymosidagi sir-sinoat kashfiyotini jins hayoti vositasida androginizmda payqay olmadik, chunki Uning chehra-siymosida bizning zaminiy jins hayotini yuzaga keltiruvchi parchalanish bo‘lmagan. Muhabbat vositasida ayrilgan-begonalashgan ayollik tabiati erkaklik tabiati bilan qovushadi, yaxlit inson qiyofasi tiklanadi, ya’ni inson yana to‘laqonli qiyofa kasb etadi. va muhabbatda bu qovishuv inson chehra-siymosi bilan, chehra-siymoning yagonaligi va betakrorligi bilan hamisha bog‘liq. Shu bois muhabbat tubanlashgan insonning ilohiylik maqomi-maqomatiga yuksalishi, barkamollik kasb etishidir. Erotika-shahvoniyatda inson jinsiy gunohi uchun tavba-tazarru, amalga oshirilgan va ijodkorlik tusini oluvchi tavba-tazarru muhri bor. Tubanlashgan jinsning gunoh-aybi asketizm, ya’ni tarkidunyo, zohidlik vositasida salbiy yengiladi, muhabbat orqali esa ijodiy-ijobiy bartaraf qilinadi. Har qanday insoniy mavjudotning garchi buzilgan tarzdagi natural biseksualligi ham androginizmda tabiatdan ustun-yuqori-yuksak, mistik-tasavvufona mazmun-mohiyat kasb etadi. Androginizmda erkaklik va ayollikka xos jamiki xo‘jayralarning bir-biriga singishi-qovishuvi, ya’ni uzid-kesil, pirovard natijadagi yakuniy qovishadi-uyg‘unlashdi. Inson tanasidagi har bir xo‘jayrada ilohiylik jilvasi, ilohiylik muhri bor. Shu bois erkak va ayol qovishuvi yuzaki emas, balki teran, uzil-kesil bo‘lishi kerak. Androgin mavjudlikning uzil-kesil sir-sinoati, mazmun-mohiyati mazkur olam shharoitida hech qachon ayon bo‘lmaydi. Biroq erotik-shahvoniy muhabbat tajribasi shu sir-sinoatga doxil etadi. erotik-shahvoniy muhabbatning androginizm bilan aloqadorligi uning shaxs-shaxsiyat bilan bog‘liqligidir. Illo, haqiqatdan ham, har bir shaxs-shaxsiyat – androgin. Androginizm ilohiy muqaddaslik kasb etgan shaxs yaxlit jinsining tiklanishi hisoblanadi. Muhabbatda ayollik sir-sinoati va erkaklik sir-asrori emas, balki insoniy sir-sinoat kashf etilishi zarur.

Erotika-shahvoniyat ijod bilan ham chambarchas bog‘liq. Erotik kuch-quvvat – ijodiyotning abadiy manbai. Va ijodiy parvozlar, yuksalishlar uchun erotik-shahvoniy qovishuv yuz beryapti. Erotika, shuningdek go‘zallik bilan chambarchas bog‘liq. Erotik-shahvoniy hayratlanish-hayajon – dunyoda go‘zallikni kashf etish yo‘li.

Manba: Eros i lichnost: Filosofiya pola i lyubvi. — M., 1989.

007

(Tashriflar: umumiy 1 448, bugungi 1)

Izoh qoldiring