Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (II) & Odam Ota jannatda

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m59s_002_.png    9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун

Парвардигор  хусусида ёлғиз фикр-мулоҳаза юритиладиган ҳолатнинг муайян сакталигини Экхарт қоилмақом асослайди. Оллоҳ мунтазам ва якранг фикр-мулоҳазаларда эмас, балки фақат ва фақат қалбда бўлади. Инсон фақат Оллоҳ ҳақида фикрлаш билан кифояланмаслиги керак, чунки фикр-мулоҳаза тўхтатагани ҳамоно Парвардигори олам ҳам айни инсон наздида ғойиб бўлади… Davomini o'qish

Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (I)

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m08s_001_.png  9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун

Муҳаббат ҳақида суҳбатлашамиз, бироқ келишиб олайлик, «ишқий машмаша-можаролар»га тўхталмаймиз. Хилма-хил «ишқий можаролар» эркаклар ва аёллар ўртасида юз бериши табиий. Уларни келтириб чиқарувчи кўпдан-кўп сабаб-баҳоналар шу даражада мураккаблаштирадики, бундай муносабатларни ҳақиқий муҳаббат деб ҳисобламаслик учун етарли замин ҳозирлайди. Davomini o'qish

Jubron Xalil Jubron. Qo’shiqlar

Ashampoo_Snap_2016.11.13_15h22m05s_004_.png

Бобил қудрати, Миср шон-шуҳрати, Юнонистон виқори шоҳидиман – уларнинг жамики аъмолларида заифлик, хўрланиш ва ҳақирликни азоб ила муттасил кузатганман. Фиръавн афсунгарлари, Оссирия коҳинлари, Фаластин анбиёлари билан ҳам ҳамнафас бўлганман. Мен Ҳиндистонга инган донишмандликни асраганман, араблар оролларидагилар қалбидан майи нобдай қуйилган ашъорларни қироат қилганман, ғарб аҳолиси ҳиссиётлари тажассуми бўлган мусиқаларни қалбим лавҳига зарб этдим, бироқ ҳали-ҳануз илгаригидек сўқирман ва ҳеч вақо кўрмайман, қулоқларим том битган ва эшитмайман. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayevni eslab: Abduhamid Parda. O’zbek Gamleti & Abdunabi Hamro. O’zga sayyoralik mehmon & Shukur Xolmirzayev. O’n sakkizga kirmagan kim bor. Audiokitob

022    — Мен Гамлетман, — деди Шукур ака қайси бир куни чойхўрлик қилиб ўтирганимизда. – Мен чиндан ҳам Гамлетман, ўзбекларнинг Гамлетиман. Гамлетсимон, Отеллосимон, Макбетсимон. Ромео ва Жульетта дейсизми, ўзимиздаги Лайли, Мажнунларни оласизми, ҳаётда, адабиётда шундай шахслар, қаҳрамонлар пайдо бўлдими, бас, улар ўтгандан сўнг руҳлари, адабиётдаги издошлари барча халқларнинг ичига, кўнглига тарқалиб, сингиб кетади, деб ўйлайман. Натижада кўплаб халқларнинг ҳаётида, адабиётда ана шундай шахслар, қаҳрамонлар пайдо бўлади, — деди Шукур ака… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Shoirlik — havas, shoirlik — qismat & Abduhamid Parda «E’zoz» teledasturida

04    Шоирлик ҳавас дейишади. Шоирлик – қисмат, дейишади. Шоирликни дард пайдо қилади, дейишади. Назаримда, Абдуҳамид Парда деб танилган ижодкорнинг қўлига қалам олишига дастлаб ҳавас сабаб бўлган бўлса, кейин унинг баридан дард тутди. Дард йўлбошчилик қилди. Davomini o'qish

Klayv Steyplz Lyuis. Muhabbat & Ilova: Islomda muhabbat

Ashampoo_Snap_2017.04.20_15h39m05s_002_.png    Кўҳна заминда ўзаро самимий муҳаббатга асосланмаган никоҳлар ҳамиша аксариятни ташкил этган. Деярли барча аждодларимиз ота-она ундови билан турмуш қурган ва ёлғиз табиий-ҳайвоний истак-хоҳиш асносида фарзандли бўлишган. Ва бу борада бирон тубанлик содир бўлмаган, фақат итоатгўй, софдил, садоқатли бўлишган ва Худодан қўрқишган… Davomini o'qish

Nikolay Berdyayev. «Eros va shaxsiyat» to’plamidan

Ashampoo_Snap_2017.02.21_18h49m04s_006_.png    Жинсий муҳаббат билан боғлиқ барча масалаларнинг мураккаблиги шундаки, жинсий муҳаббатнинг башарий тарихида икки қарама-қарши – шахс муҳаббати ва уруғчилик муҳаббати ибтидоси, табиат-табиийликдан устун куч-қудрат, илоҳийлик қудрати ва табиий куч-қувват, эмпирик алоқадорлик чамбарчас боғланиб кетганидадир. Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (III)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_23h48m22s_004_.png   Ҳозирги замон кишиси ўзлигидан, яқин ёру биродарларидан, табиатдан бегоналашган. У товарга айлантирилган ва ҳаётий куч-қувватини мавжуд бозор муносабатлари шароитида имкон қадар кўп даромад келтирувчи капитал-сармоя деб билади. Инсоний муносабатлар, моҳиятан, бир-биридан бегоналаштирилган автоматлар муносабати тусини олиб, ҳар бири оломондан ажралмасдан, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари билан фарқланмасдан хавфсизлигини таъминлайди. Бошқалардан имкон қадар фарқ қилмасликка интилиб, ҳар бири тамомила якка-ёлғиз бўлиб қолади; оқибатда ўзига ишонмайди, ваҳима ичра гуноҳкордай изтироб чекади, инсон ёлғизликни енголмаганида ҳамиша шу кўйга тушади. Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (II)

Ashampoo_Snap_2017.02.21_23h48m06s_003_.png    Дастлабки йилларда фарзанд билан ота йўллари деярли туташмайди, ва бу паллада отанинг чақалоқ билан боғлиқлигини она билан муҳим боғлиқликка мутлақо тенглаштириб бўлмайди. Бироқ, табиат, табиийлик ифодаси бўлмаса ҳам, ота инсоний ҳаётнинг бошқа жиҳатларини намоён этади: фикр-мулоҳазалари, ўзи яратган оламини, қонун-қоидалар ва тартиб-тамойилларни, интизом оламини, саёҳатлар ва саргузаштлар оламини тақдим этади. Фарзандга айни ота таълим бериб, ҳаётга бошлайди. Davomini o'qish

Erix Fromm. Sevgi san’ati (I)

Ashampoo_Snap_2017.02.22_00h53m22s_001_.png  Бу китобни ўқибоқ севги санъатини осонгина ўзлаштираман, деб умид қилаётганлар янглишади. Аксинча, бу китобда муҳаббат – етуклик мақомидан қатъий назар ҳар бир инсон мубтало бўладиган туйғу эканини исботламоқчимиз. Токи бутун саъй-ҳаракатларини шахсиятининг тўла-тўкис камол топиши, бутун диққат эътиборини самарали фаолиятга сарфламас экан; башарти яқин ёру биродарларига меҳр қўя олмас экан; башарти чинакам камтарлик, жасорат, эътиқод ва тартиб-интизом токи бегона экан, севги-муҳаббат бобидаги барча уринишлар ҳеч қандай наф келтирмаслигига китобхонни ишонтирмоқчимиз. Davomini o'qish