Azizxon Qayumov. Toshkent shahar hokimi Rahmonbek Usmonovga ochiq xat

Ashampoo_Snap_2018.01.19_17h50m04s_001_.png   Президентимизнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг қайтарилиши ниҳоятда тўғри ва адолатли иш бўлди. Негаки, бу Музей Ўзбекистон Фанлар академияси бағрида пайдо бўлган ва камолга етган. Унинг бутун тарихий фаолияти (келгуси 2019 йил унинг ташкил топганига 80 йил бўлади) айнан ФА билан боғлиқ бўлиб, у ўз таркиби ва моҳиятига кўра нафақат Ватанимизда балки жаҳонда ҳам ягона Музей ҳисобланади. Чунки, ҳазрат Навоий номи билан аталувчи, унинг ҳаёти, ижодини тарғиб этувчи ва кенг кўламда ўрганувчи ҳамда минг йилдан ортиқ оғзаки ва ёзма адабиётимиз тарихини кўргазмалар воситасида ёритиб берувчи бошқа бундай Музей йўқ.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИ
РАҲМОНБЕК УСМОНОВГА ОЧИҚ ХАТ
90

photo5409301363176876249.jpgАзизхон Қаюмов  1926 йил Қўқон шаҳрида дунёга келган.1949 йил Ўрта Осиё давлат Университетининг Шарқ факультетини тугатган. 1949 йилдан бошлаб Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институтида кичик илмий ходим, Шарқшунослик институтида илмий котиб, Тил ва адабиёт институтида директор лавозимларида ишлади. 1954 йилда фан номзоди, 1961 йилда эса докторлик диссертацияларини ўзбек адабиёти тарихи мавзулари асосида ҳимоя қилди.

1961-1979 йиллар орасида илмий фаолиятни турли давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаш билан бирга амалга оширган. 1979-1998 йилларда Қўлёзмалар институти директори лавозимида, 1998 йилдан то шу кунга қадар Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаб келмоқда.

Азиз Қаюмов 1989 йил Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йил эса академиги бўлди. 1983 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” ҳамда Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреатига сазовор бўлди.

Азиз Қаюмов раҳбарлигида кўплаб фан номзодлари ва фан докторлари етишиб чиққан бўлиб, улар ҳозирги кунда республикамизнинг илмий ҳаётида ўзларининг муносиб ўринларини эгаллаб келмоқдалар.

Азиз Қаюмовнинг хизматлари давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, “Эл-юрт ҳурмати” (2003), “Ўзбекистон белгиси” (1995), “Шуҳрат” медали (1995) “Буюк хизматлари учун” ордени (2014) каби мукофотлар билан тақдирланган.

90

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакатимиз ривожи ва такомиллашуви йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати ва эзгу ишлари кўпдан кўп таҳсинга лойиқ. Жумладан, илм аҳлига бераётган эътибори, илм-фаннинг ривожлануви учун жонфидойилик кўрсатиши ҳақиқатда ҳам қалбларимизни тўлқинлантириб, бизларга илҳом бермоқда. Мен – шахсан ўзим бу марҳаматлар ва қилинаётган ишлардан ғоят миннатдорман.

Logo alisher.jpgШу ўринда алоҳида таъкидлашни истардимки, Президентимизнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг қайтарилиши ниҳоятда тўғри ва адолатли иш бўлди. Негаки, бу Музей Ўзбекистон Фанлар академияси бағрида пайдо бўлган ва камолга етган. Унинг бутун тарихий фаолияти (келгуси 2019 йил унинг ташкил топганига 80 йил бўлади) айнан ФА билан боғлиқ бўлиб, у ўз таркиби ва моҳиятига кўра нафақат Ватанимизда балки жаҳонда ҳам ягона Музей ҳисобланади. Чунки, ҳазрат Навоий номи билан аталувчи, унинг ҳаёти, ижодини тарғиб этувчи ва кенг кўламда ўрганувчи ҳамда минг йилдан ортиқ оғзаки ва ёзма адабиётимиз тарихини кўргазмалар воситасида ёритиб берувчи бошқа бундай Музей йўқ.

Мен ана шу даргоҳда 1980 йилдан бери меҳнат қилиб келаман. У мен учун ниҳоятда қадрли маскан бўлиб қолган. Шунинг учун унда бўлаётган ҳар бир ўзгаришни гўёки ўз шахсий ҳаётимдаги янгиликлар қатори қабул қиламан. Айниқса, “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қароридан (06.11.2017 й., №891) бениҳоя мамнун бўлдим. Унда кўрсатилган вазифалар ва ишлар амалга ошса шубҳа йўқки, Адабиёт музейи янада камол топиб, ривожланиб ва жаҳондаги энг машҳур музейлардан бирига айланади.

Ҳурматли Раҳмонбек Жаҳонгирович!

Бошқа кўплаб адабиёт ва санъат, илмий жамоатчилик вакиллари каби мен ҳам мазкур қарордан сўнг ўз даврида Музейдан шаҳар ҳокимиятидаги мутасаддиларнинг айби билан хусусийлаштириб бериб юборилган қисми, яна музейга қайтарилади, деб кутган эдим. Бироқ, афсуски у амалга ошмади.

Бундай дейишимга сабаб, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи Олий таълим тизими таркибига ўтказилган қисқа муддатда музейнинг Тошкент шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган музей биносининг маълум бир қисми 2016 йилда кир ювиш билан шуғулланувчи “Мирсалихов Т. С.” хусусий тадбиркорга ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериб юборилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги №152-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган биносини қурилиш ишлари тугагунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёрига уни тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилсин дейилган. Яъни, Тошкент шаҳар ҳокимияти ноёб архитектура ёдгорлиги бўлган мазкур бинони сотиш, кимгадир хусусийлаштириб бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Афсуски, бу кўрсатмага риоя этилмади.

Шаҳар мутасаддилари ҳеч бўлмаганда Президентимизнинг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қайтариш ҳақидаги Қароридан сўнг, қилган хатолари устида ўйлаб кўришлари, бир умр Фанлар академиясининг мулки бўлиб келган бинони яна ўз эгасига қайтариш борасида бир хулосага келишлари жоиз эди. Ҳали ҳам кеч эмас, ҳали ҳам имкон бор деб ўйлайман.

Хусусийлаштириб бериб юборилган музей биносининг бу қисмида Алишер Навоийнинг ижодий мероси акс этган экспозициялар жойлашган бўлиб, бино деворига ўз даврида машҳур рассом Чингиз Аҳмаров ҳамда Темур Саъдуллаевлар томонидан деворий расм ишланган. Алишер Навоийнинг экспозициялар зали, унинг деворидаги суратлар ўз даври учун ҳам, бугунги кун ва келажак авлод учун ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бебаҳо хазина ҳисобланади.

Муҳтарам Президентимиз ҳар галги чиқишларида, бўлиб ўтаётган учрашувларда китобхонлик, адабиёт, санъат ривожи ҳақида миллат маънавияти ҳақида жон койитиб гапирадилар. Бу куйинишлар, маърузалари жойлардаги раҳбару ҳокимлар ҳам ўқиб, уқишармикан?!

Шавкат Миромоновичнинг ўзлари таъкидлаганидек: “Мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди. Халқимизнинг ривожланиш даражаси аввало миллий маданиятимизга қараб баҳоланади. Шу маънода, маданият – бу халқимиз, жамиятимиз қиёфасидир. Биз Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишга киришган эканмиз, буни аввало миллий маданиятимизни ривожлантиришимиздан бошлашимиз лозим»лигини ҳурматли Раҳмонбек Жаҳонгирович, Сиз ҳам билармикансиз? Билганингизда, мен ҳам Сизни оввора қилиб бу мактубни ёзиб ўтирмасмидим?

Тошкент шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган 69-бино ноёб архитектура ёдгорлиги эканлигини ва унда Алишер Навоий номидаги давлат аҳамиятига молик Адабиёт музейининг жойлашганини, музейдаги қўлёзма, тошбосмалар, экспозиция материаллари ва архив фонди халқимизнинг бебаҳо маънавий хазинаси эканини инобатга оладиган бўлсак бу бинода кир ювиш фаолият тури билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорнинг иш юритиши мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳолат бизнинг маданиятимизга, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек улуғ алломаларимизнинг меросига, адабиётимизга, санъатимизга, миллий меросимизга ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас.

Тўғри, тадбиркорларни ҳам қўллаш керак, Бу хусусий тадбиркорга шаҳарнинг исталган бошқа жойидан ер ажратиб берилса ёхуд ушбу тадбиркор томонидан музей ёнбошига қурилган бинони кенгайтириш борасида таклифлар бериб, музейнинг Алишер Навоий экспозициялари зали жойлашган қисмини музей балансига тўла қайтариб бериш борасида амалий ёрдам кўрсатишингизни илтимос қилиб қоламан.

Ҳурмат ва эҳтиром ила Азизхон Қаюмов,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,
филология фанлари доктори

Манба: ЎзА

3-3.jpg Prezidentimizning qaroriga ko‘ra O‘zbekiston Respublikasi Fanlar  akademiyasi tarkibiga Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyining  qaytarilishi nihoyatda to‘g‘ri va adolatli ish bo‘ldi. Negaki, bu Muzey  O‘zbekiston Fanlar akademiyasi bag‘rida paydo bo‘lgan va kamolga yetgan.  Uning butun tarixiy faoliyati (kelgusi 2019 yil uning tashkil topganiga 80  yil bo‘ladi) aynan FA bilan bog‘liq bo‘lib, u o‘z tarkibi va mohiyatiga ko‘ra  nafaqat Vatanimizda balki jahonda ham yagona Muzey hisoblanadi. Chunki,  hazrat Navoiy nomi bilan ataluvchi, uning hayoti, ijodini targ‘ib etuvchi va  keng ko‘lamda o‘rganuvchi hamda ming yildan ortiq og‘zaki va yozma  adabiyotimiz tarixini ko‘rgazmalar vositasida yoritib beruvchi boshqa bunday Muzey yo‘q.

TOSHKЕNT SHAHAR HOKIMI
RAHMONBЕK USMONOVGA OCHIQ XAT
90

aziz_qayumov.jpgAzizxon Qayumov – 1926 yil Qo‘qon shahrida dunyoga kelgan.1949 yil O‘rta Osiyo davlat Universitetining Sharq fakultetini tugatgan. 1949 yildan boshlab Sharq qo‘lyozmalarini o‘rganish institutida kichik ilmiy xodim, Sharqshunoslik institutida ilmiy kotib, Til va adabiyot institutida direktor lavozimlarida ishladi. 1954 yilda fan nomzodi, 1961 yilda esa doktorlik dissertatsiyalarini o‘zbek adabiyoti tarixi mavzulari asosida himoya qildi.

1961-1979 yillar orasida ilmiy faoliyatni turli davlat idoralarida mas’ul lavozimlarda ishlash bilan birga amalga oshirgan. 1979-1998 yillarda Qo‘lyozmalar instituti direktori lavozimida, 1998 yildan to shu kunga qadar Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida yetakchi ilmiy xodim bo‘lib ishlab kelmoqda.

Aziz Qayumov 1989 yil O‘zbekiston Fanlar Akademiyasining muxbir a’zosi, 1995 yil esa akademigi bo‘ldi. 1983 yil “O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi” hamda Beruniy nomidagi Davlat mukofoti laureatiga sazovor bo‘ldi.

Aziz Qayumov rahbarligida ko‘plab fan nomzodlari va fan doktorlari yetishib chiqqan bo‘lib, ular hozirgi kunda respublikamizning ilmiy hayotida o‘zlarining munosib o‘rinlarini egallab kelmoqdalar.

Aziz Qayumovning xizmatlari davlatimiz tomonidan yuksak baholanib, “El-yurt hurmati” (2003), “O‘zbekiston belgisi” (1995), “Shuhrat” medali (1995) “Buyuk xizmatlari uchun” ordeni (2014) kabi mukofotlar bilan taqdirlangan.

90

Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevning mamlakatimiz rivoji va takomillashuvi yo‘lida olib borayotgan oqilona siyosati va ezgu ishlari ko‘pdan ko‘p tahsinga loyiq. Jumladan, ilm ahliga berayotgan e’tibori, ilm-fanning rivojlanuvi uchun jonfidoyilik ko‘rsatishi haqiqatda ham qalblarimizni to‘lqinlantirib, bizlarga ilhom bermoqda. Men – shaxsan o‘zim bu marhamatlar va qilinayotgan ishlardan g‘oyat minnatdorman.

AlisherNavoiy.jpegShu o‘rinda alohida ta’kidlashni istardimki, Prezidentimizning qaroriga ko‘ra O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tarkibiga Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyining qaytarilishi nihoyatda to‘g‘ri va adolatli ish bo‘ldi. Negaki, bu Muzey O‘zbekiston Fanlar akademiyasi bag‘rida paydo bo‘lgan va kamolga yetgan. Uning butun tarixiy faoliyati (kelgusi 2019 yil uning tashkil topganiga 80 yil bo‘ladi) aynan FA bilan bog‘liq bo‘lib, u o‘z tarkibi va mohiyatiga ko‘ra nafaqat Vatanimizda balki jahonda ham yagona Muzey hisoblanadi. Chunki, hazrat Navoiy nomi bilan ataluvchi, uning hayoti, ijodini targ‘ib etuvchi va keng ko‘lamda o‘rganuvchi hamda ming yildan ortiq og‘zaki va yozma adabiyotimiz tarixini ko‘rgazmalar vositasida yoritib beruvchi boshqa bunday Muzey yo‘q.

Men ana shu dargohda 1980 yildan beri mehnat qilib kelaman. U men uchun nihoyatda qadrli maskan bo‘lib qolgan. Shuning uchun unda bo‘layotgan har bir o‘zgarishni go‘yoki o‘z shaxsiy hayotimdagi yangiliklar qatori qabul qilaman. Ayniqsa, “O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qaroridan (06.11.2017 y., №891) benihoya mamnun bo‘ldim. Unda ko‘rsatilgan vazifalar va ishlar amalga oshsa shubha yo‘qki, Adabiyot muzeyi yanada kamol topib, rivojlanib va jahondagi eng mashhur muzeylardan biriga aylanadi.

Hurmatli Rahmonbek Jahongirovich!

Boshqa ko‘plab adabiyot va san’at, ilmiy jamoatchilik vakillari kabi men ham mazkur qarordan so‘ng o‘z davrida Muzeydan shahar hokimiyatidagi mutasaddilarning aybi bilan xususiylashtirib berib yuborilgan qismi, yana muzeyga qaytariladi, deb kutgan edim. Biroq, afsuski u amalga oshmadi.

Bunday deyishimga sabab, Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyi Oliy ta’lim tizimi tarkibiga o‘tkazilgan qisqa muddatda muzeyning Toshkent shahar, Alisher Navoiy ko‘chasi 69-uyda joylashgan muzey binosining ma’lum bir qismi 2016 yilda kir yuvish bilan shug‘ullanuvchi “Mirsalixov T. S.” xususiy tadbirkorga noqonuniy ravishda xususiylashtirib berib yuborilgan. Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016 yil 13 maydagi №152-sonli qarorida O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Toshkent shahri Navoiy ko‘chasi, 69-uy manzilida joylashgan binosini qurilish ishlari tugagunga qadar Toshkent shahar hokimiyati ixtiyoriga uni tasarruf etish huquqisiz berilsin deyilgan. Ya’ni, Toshkent shahar hokimiyati noyob arxitektura yodgorligi bo‘lgan mazkur binoni sotish, kimgadir xususiylashtirib berish huquqiga ega emas edi. Afsuski, bu ko‘rsatmaga rioya etilmadi.

Shahar mutasaddilari hech bo‘lmaganda Prezidentimizning Alisher Navoiy nomidagi Davlat adabiyot muzeyini O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasiga qaytarish haqidagi Qaroridan so‘ng, qilgan xatolari ustida o‘ylab ko‘rishlari, bir umr Fanlar akademiyasining mulki bo‘lib kelgan binoni yana o‘z egasiga qaytarish borasida bir xulosaga kelishlari joiz edi. Hali ham kech emas, hali ham imkon bor deb o‘ylayman.

Xususiylashtirib berib yuborilgan muzey binosining bu qismida Alisher Navoiyning ijodiy merosi aks etgan ekspozitsiyalar joylashgan bo‘lib, bino devoriga o‘z davrida mashhur rassom Chingiz Ahmarov hamda Temur Sa’dullayevlar tomonidan devoriy rasm ishlangan. Alisher Navoiyning ekspozitsiyalar zali, uning devoridagi suratlar o‘z davri uchun ham, bugungi kun va kelajak avlod uchun ham o‘ta muhim ahamiyatga ega bo‘lgan bebaho xazina hisoblanadi.

Muhtaram Prezidentimiz har galgi chiqishlarida, bo‘lib o‘tayotgan uchrashuvlarda kitobxonlik, adabiyot, san’at rivoji haqida millat ma’naviyati haqida jon koyitib gapiradilar. Bu kuyinishlar, ma’ruzalari joylardagi rahbaru hokimlar ham o‘qib, uqisharmikan?!

Shavkat Miromonovichning o‘zlari ta’kidlaganidek: “Mamlakatimizda madaniyat va san’at taraqqiy etmasa, jamiyat rivojlanmaydi. Xalqimizning rivojlanish darajasi avvalo milliy madaniyatimizga qarab baholanadi. Shu ma’noda, madaniyat – bu xalqimiz, jamiyatimiz qiyofasidir. Biz O‘zbekistonning yangi qiyofasini yaratishga kirishgan ekanmiz, buni avvalo milliy madaniyatimizni rivojlantirishimizdan boshlashimiz lozim»ligini hurmatli Rahmonbek Jahongirovich, Siz ham bilarmikansiz? Bilganingizda, men ham Sizni ovvora qilib bu maktubni yozib o‘tirmasmidim?

Toshkent shahar, Navoiy ko‘chasida joylashgan 69-bino noyob arxitektura yodgorligi ekanligini va unda Alisher Navoiy nomidagi davlat ahamiyatiga molik Adabiyot muzeyining joylashganini, muzeydagi qo‘lyozma, toshbosmalar, ekspozitsiya materiallari va arxiv fondi xalqimizning bebaho ma’naviy xazinasi ekanini inobatga oladigan bo‘lsak bu binoda kir yuvish faoliyat turi bilan shug‘ullanadigan xususiy tadbirkorning ish yuritishi maqsadga muvofiq emas. Bu holat bizning madaniyatimizga, Alisher Navoiy, Zahiriddin Muhammad Boburdek ulug‘ allomalarimizning merosiga, adabiyotimizga, san’atimizga, milliy merosimizga hurmatsizlikdan boshqa narsa emas.

To‘g‘ri, tadbirkorlarni ham qo‘llash kerak, Bu xususiy tadbirkorga shaharning istalgan boshqa joyidan yer ajratib berilsa yoxud ushbu tadbirkor tomonidan muzey yonboshiga qurilgan binoni kengaytirish borasida takliflar berib, muzeyning Alisher Navoiy ekspozitsiyalari zali joylashgan qismini muzey balansiga to‘la qaytarib berish borasida amaliy yordam ko‘rsatishingizni iltimos qilib qolaman.

Hurmat va ehtirom ila Azizxon Qayumov,
O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining akademigi,
O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi,
filologiya fanlari doktori

Manba: O‘zA

02

(Tashriflar: umumiy 373, bugungi 1)

Izoh qoldiring