Miletlik Fales. O’gitlar & Haqiqat manzaralari. 99 mumtoz faylasuf

Ashampoo_Snap_2017.03.24_18h36m10s_002_.png     Ҳамма нарсадан кўҳнароқ Тангридир, чунки у яратилмаган. Энг гўзал нарса борлиқдир, чунки уни Тангри яратган. Энг чексиз нарса ҳам борлиқдир, у ҳамма нарсани сиғдиради. Энг учқур фикрдир, чунки уни ҳеч нима тўхтатолмайди. Энг доно нарса вақтдир,ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.

МИЛЕТЛИК ФАЛЕС
ҲИКМАТЛАР

09

thales.jpgМилетлик Фалес (Милоддан аввалги 625-547 йиллар) ўз замонасидаги етти донишманднинг бири бўлган. Айтишларича, Фалес шу етти донишманднинг ичида етакчилик қилган. У биринчилардан бўлиб табиат ҳақида фикр юритган. Қуёш тутилиши унинг ой билан тўсилиши туфайли юз беришини биринчи бўлиб Фалес англаган, диаметр айланани тенг иккига бўлишини исботлаб берган. Фалес фалакиётшунослик билан ҳам шуғулланиб, қуёш тутилишини олдиндан айтиб берган. Фалес Миср эҳромларининг баландлигини уларнинг соясига қараб ўлчаган. У ёлғизликда ҳаёт кечириб, давлат ишларига аралашмаган. Унинг қуйидаги асарлари маълум: «Қуёшнинг ҳаракати ҳақида»;  «Тенгкунлик ҳақида».

Цицерон бу файласуф ҳақида шундай  гувоҳлик беради: «Фалсафа Фалесдан бошланади, у биринчи эди».

09

Кўҳна қўлёзмаларда Фалеснинг хачири билан содир бўлган мана бу воқеа ҳикоя қилинади:

«Устига бир неча қоп туз ортилган хачир дарёни кечиб ўтаётганда бехосдан тойиб кетади. Натижада ивиган қоплардаги туз эриб, хачирнинг юки енгиллашиб қолади. Шундан сўнг хачир дарёдан кечиб ўтаётганда ҳар сафар атайин сувга бир шўнғиб олишни одат қилади. Ниҳоят Фалес хачирнинг бу найрангини сезиб қолиб, унинг устига юнг солинган қопларни ортишни буюради. Хачир ноилож айёрликдан воз кечиб, одатини тарк этишга мажбур бўлади».

* * *

Ёввойи ҳайвонлар ичида энг ёмони — золим, уй жониворлари ичида эса энг ёмони ялтоқисидир.

* * *

Ҳамма нарсадан кўҳнароқ Тангридир, чунки у яратилмаган.

Энг гўзал нарса борлиқдир, чунки уни Тангри яратган.

Энг чексиз нарса ҳам борлиқдир, у ҳамма нарсани сиғдиради.

Энг учқур фикрдир, чунки уни ҳеч нима тўхтатолмайди.

Энг доно нарса вақтдир,ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.

* * *

Худонинг на ибтидоси, на интиҳоси бор. У — Коинотнинг тафаккури. Коинот жонли ва айни дамда илоҳиётга тўлиқдир.

* * *

— Энг гўзал нарса нима?
— Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир.

— Энг тез нарса нима?
— Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.

— Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
— Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.

— Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
— Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.

— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳук-мронлик қилади.

— Энг қийин нарса нима?
— Ўзни англаш.

— Энг осон нарса-чи?
— Ўзгаларга маслаҳат бериш.

— Кимни бахтли санаш мумкин?
— Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.

— Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
— Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.

* * *

Мен уч нарса учун тақдирдан миннатдорман: биринчидан, ҳайвон эмас, инсон бўлиб туғилганим учун; иккинчидан, аёл эмас, эркак бўлиб туғилганим учун; учинчидан эса варвар эмас, эллинлик бўлганим учун.

* * *

Бошқаларни иғво қилган одамни уйингга киритма.

Ashampoo_Snap_2017.03.24_18h41m57s_003_.pngMILЕTLIK FALЕS
HIKMATLAR

09

452dbbe5c24dbab2a5c841a8705eb788.jpgMiletlik Fales (Miloddan avvalgi 625-547 yillar) o‘z zamonasidagi yetti donishmandning biri bo‘lgan. Aytishlaricha, Fales shu yetti donishmandning ichida yetakchilik qilgan. U birinchilardan bo‘lib tabiat haqida fikr yuritgan. Quyosh tutilishi uning oy bilan to‘silishi tufayli yuz berishini birinchi bo‘lib Fales anglagan, diametr aylanani teng ikkiga bo‘lishini isbotlab bergan. Fales falakiyotshunoslik bilan ham shug‘ullanib, quyosh tutilishini oldindan aytib bergan. Fales Misr ehromlarining balandligini ularning soyasiga qarab o‘lchagan. U yolg‘izlikda hayot kechirib, davlat ishlariga aralashmagan. Uning quyidagi asarlari ma’lum: «Quyoshning harakati haqida»; «Tengkunlik haqida».

Sitseron bu faylasuf haqida shunday guvohlik beradi: «Falsafa Falesdan boshlanadi, u birinchi edi».

09

Ko‘hna qo‘lyozmalarda Falesning xachiri bilan sodir bo‘lgan mana bu voqea hikoya qilinadi:

«Ustiga bir necha qop tuz ortilgan xachir daryoni kechib o‘tayotganda bexosdan toyib ketadi. Natijada ivigan qoplardagi tuz erib, xachirning yuki yengillashib qoladi. Shundan so‘ng xachir daryodan kechib o‘tayotganda har safar atayin suvga bir sho‘ng‘ib olishni odat qiladi. Nihoyat Fales xachirning bu nayrangini sezib qolib, uning ustiga yung solingan qoplarni ortishni buyuradi. Xachir noiloj ayyorlikdan voz kechib, odatini tark etishga majbur bo‘ladi».

* * *

Yovvoyi hayvonlar ichida eng yomoni — zolim, uy jonivorlari ichida esa eng yomoni yaltoqisidir.

* * *

Hamma narsadan ko‘hnaroq Tangridir, chunki u yaratilmagan.

Eng go‘zal narsa borliqdir, chunki uni Tangri yaratgan.

Eng cheksiz narsa ham borliqdir, u hamma narsani sig‘diradi.

Eng uchqur fikrdir, chunki uni hech nima to‘xtatolmaydi.

Eng dono narsa vaqtdir,yolg‘iz vaqtgina hamma narsani oydinlashtiradi.

* * *

Xudoning na ibtidosi, na intihosi bor. U — Koinotning tafakkuri. Koinot jonli va ayni damda ilohiyotga to‘liqdir.

* * *

— Eng go‘zal narsa nima?
— Odam. Chunki u Tangrining mahsulidir.

— Eng tez narsa nima?
— Aql. U hamma narsani ortda qoldiradi.

— Hammadan donoroq narsa-chi?
— Vaqt. Chunki yolg‘iz vaqtgina hamma narsani oydinlashtiradi.

— Hamma uchun eng umumiy narsa nima?
— Umid. Chunki u hech vaqosi yo‘qlarda ham mavjuddir.

— Eng kuchli narsa nima?
— Zaruriyat. Chunki u hamma narsaning ustidan huk-mronlik qiladi.

— Eng qiyin narsa nima?
— O‘zni anglash.

— Eng oson narsa-chi?
— O‘zgalarga maslahat berish.

— Kimni baxtli sanash mumkin?
— Jismoniy sog‘lom, ruhiy xotirjam hamda iste’dodini o‘stira olgan kishini.

— Baxtsizlikka dosh berishning oson yo‘li nima?
— G‘animlarning sendan-da yomon ahvolga tushib qolganiga guvoh bo‘lish.

* * *

Men uch narsa uchun taqdirdan minnatdorman: birinchidan, hayvon emas, inson bo‘lib tug‘ilganim uchun; ikkinchidan, ayol emas, erkak bo‘lib tug‘ilganim uchun; uchinchidan esa varvar emas, ellinlik bo‘lganim uchun.

* * *

Boshqalarni ig‘vo qilgan odamni uyingga kiritma.

Saida Jo’Rayeva. Haqiqat Manzaralari. 96 Mumtoz Faylasuf by Khurshid Davron on Scribd

003

(Tashriflar: umumiy 1 194, bugungi 1)

Izoh qoldiring