Sulton Sulaymonning yuragi qayerda?

099
Султон Сулаймон бу ерга 1566 йил августда 100 мингга яқин Усмонли Туркия қўшинлари билан кириб келади.
Қалъа у ишғол қилишга ишонч билан бораётган Вена йўлида эди. Бу Султоннинг Ғарбий Оврўпога ўз таъсирини ёйиши учун катта ўлжа ҳисобланарди.

077

СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ЮРАГИ ҚАЕРДА?
Ник Торфе (Би-би-си, Сзигет)

Шу ой охирида бир гуруҳ можар тадқиқотчилари Усмонли Туркиянинг энг таниқли султонларидан бирининг юраги қаердалиги ҳақида ҳисобот эълон қилишади.
Лекин бу нима учун ҳал қилиниши керак бўлган тарихий вазифага айланди?

Француз давлат мулозими кардинал Ришелье бундан 447 йил олдинги  венгер қалъаси — Sziget  учун қамални «Цивилизацияни қутқарган жанг» деб атади.
Мусулмон турклар ниҳоят 1566 йил сентябр ойида шаҳарни катта талофотлар эвазига ишғол қилишди, сардорлари султон Сулаймон Баҳодир ҳалок бўлди, натижада 120 йил давомида турклар Можористонга таҳдид солишолмади.

Ҳозир тадқиқотчилар султон Сулаймоннинг юраги ҳақида архивларни титкилашмоқда.
«Можарлар Szigetvar майдонидан ўтар эканлар, улар можар қалъаси узра бораётгандек ўзларини тасаввур қилишади. Лекин албатта, бундай эмас», дейди Пекс шаҳри университети жуғрофия профессори Норберт Пап, биз қайта таъмирланган ажойиб ғиштин чорбоғлар оралаб борар эканмиз.
«Бу аслида Турк қалъаси», жилмаяди у. Можар қалъаси 1566 жангида вайрон қилинган».
Зселик ҳудудини ўраб олган тепаликлар каби, ишғол этиш тарихи ҳам ҳар бир ўзгартирувчи томонидан ўзгартирилиб, бошқача талқини тақдим этилган.

Афсонани юза томондан тадқиқ этиш осон

Султон Сулаймон бу ерга 1566 йил августда 100 мингга яқин Усмонли Туркия қўшинлари билан кириб келади.
Қалъа у ишғол қилишга ишонч билан бораётган Вена йўлида эди. Бу Султоннинг Ғарбий Оврўпога ўз таъсирини ёйиши учун катта ўлжа ҳисобланарди.
Ўша пайтни эслатувчи уруш барабанларини ҳозир ҳам бениҳоя чиройли Эдирна шаҳридан топса бўлади. Мен бир куни ўғлим учун харид қилгандим.
Қалъа капитани баҳодир Миклоша Зрини ва унинг атиги 2300 жангчидан ташкил топган гарнизони турклар билан жангда енгилади. Зринининг ўзи ёнаётган қалъадан чиқаётганда ҳалок бўлади.

Сулаймон эса кўпчилик тарихчиларнинг фикрича, ғалабасидан ҳаяжонланиб ўз чодирида вафот этади. У ўшанда 72 ёшда бўлиб, можарлар билан 40 йил давомида жанг қилган.
Султоннинг жасадини Истанбулга олиб кетишади, лекин унинг юраги шу ерга шаҳардан шарқдаги Турбеки ёки — Бокира Мария шарафига аталган католик черковига дафн қилинади.
Лекин бу фақат афсона, тушунтиради профессор Пап. Ёдгорлик тахтаси у ерга 1916 йил маҳаллий руҳоний томонидан сиёсий сабаблар билан ўрнатилган.
Бу пайтда Венгрия ёки Австро-Венгрия империяси Усмонли Туркиянинг ҳамкори бўлган. Икки қадимий давлат Биринчи Жаҳон Уруши гирдобида парчаланиб кетиш хавфига дуч келгач, абадий дўстлик тимсолини боғлашга эҳтиёж сезади.

Энди профессор Пап сиёсий важлар туфайли ҳам султон Сулаймон юрагининг кўмилган ҳақиқий жойи қаердалигини топиш керак бўлади.

Султон Сулаймон юраги қаерда?

Султон Сулаймон I 1494 йил таваллуд топиб, 1566 йил вафот этган.
У Буюк Сулаймон ёхуд Сулаймон Қонуний номлари билан машҳур бўлиб, у тузган тузуклар орқали охирги юз йилларда ўша пайтларда энг қудратли ҳарбий ва маданий давлат бўлган Усмонли империяси бошқарилган.
У вафот этган пайтда барпо этган империясининг бир сарҳади Шимолий Африкага, яна бири эса Болқон ёки замонавий Можаристонгача етган эди.

Ҳозир Туркия билан Можаристон муносабатлари яхши.
Можаристон келувчи турк сайёҳлари ўтган йилда 45 фоизга кўпайган.
Лекин бу чекка шаҳарда, қачонки бир пайтлар чодирларда ўн минглаб кишилар тунаб, жангга тайёрланган ерда, фақат 500 киши ухлаш жойи мавжуд.
Режада бир ёки икки беш юлдузли меҳмонхона қуриш, қалъани ва Усмонли Туркия даври ёдгорликларини қайта таъмирлаш турибди.

Лекин ҳамма султон Сулаймоннинг юраги қаердалигини билишга иштиёқманд.
Бунда бир қанча фаразлар илгари сурилади.
Биринчиси ҳатто 1689 йил унинг дафн қилинган жойи сифатида айтилади.
Анча кенг маълумотлар Ватикан, Будапешт ва Истанбулдаги архивларда бор.
Проф Папаниколау ва унинг тадқиқотчилар гуруҳининг натижалари 20 сентябрда эълон қилинади.

Пап Проф сайтида шундай сўзларни ўқиш мумкин.
«Бу нафақат Сулаймон юраги ҳақида, балки охирги 400 йилдаги тарих ва жуғрофия қатламларини қайта тиклаш — биз ўзимиз учун аллақачон кўп нарсаларни очдик», дейилади унда.

Турк сериалларининг оммалашуви

Туркияда бундан олдинги ойларда қамраган намойишлар пайти Таксим хиёбонида қалин соқолли киши журналистлар билан гаплашади. Кейинроқ у намойишчилар ва ҳукумат ўртасида воситачи бўлиш умидида Туркия бош вазири билан учрашади.

Бу инсон Холит Эргенч бўлиб, у ўйнаган Султон роли билан дунёга машҳур бўлди.
Ундаги соқол ҳам шу сабабли. «Муҳташам юз йил» турк сериали жаҳоннинг ўнлаб мамлакатларига сотилган.
Маълумотлар харитаси одамни чалғитади. Габсбурглар 1689 йил қалъани эгаллаганларида номунтазам серб қўшинлари бу ердаги қолган мусулмонларни ҳайдаганлар.

Олмон католиклари бу ерга 18 асрда келиб ўрнашганлар.
Ҳатто ландшафт ўзгарган. Кичик музлик ёши турк ишғоли билан тўғри келади, дейди проф Пап.
Ҳозирги Алмаси ирмоғи ўша пайтда шарқираб оқадиган дарё бўлган.

Сзигет можар тилида «орол» дегани, ботқоқликдан кўтарилган дарё маъносида.
Турк-венгер дўстлиги боғида бир пайтлар Султон Сулаймон армияси жамлоғи бўлган.
Бу ерда ҳам Сулаймоннинг рамзий қабри ҳар доим тирик гулларга тўла, дейди профессор Папаниколау. Бронза ёш қўрғони ҳам маҳаллий аҳоли томонидан янглиш «турк қабристони» дейишга ўрганилган.
Шаҳар ҳокими Янош Коловик лаптопини очиб, рассомнинг шаҳар масжиди олдида қуриладиган янги марказ ҳақидаги таассуротлари акс этган лавҳаларни кўрсатади.

Этовенгер дизайни туркларга ёқмайди, дейди у ўйланиб.
«Профессор Пап билан мен масжид пойига тиз чўкиб қутичада Худо акс эттирилган граффитини ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Қаердадир бизнинг пойимиз тагида, қуруқ можар ерида Сулаймоннинг юраги қаттиқроқ урадигандек бўлади».

Манба: Би-би-си ўзбек хизмати

(Tashriflar: umumiy 656, bugungi 1)

Izoh qoldiring