10 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун
Текис саҳрода тоғ ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганидек, генетик нуқтаи назардан қараганда, ўзбек романи ҳам мавжуд мумтоз эпик тафаккурнинг янгича шароит берган маҳсулидир. Бир қанча бошқа эътирофлар ва мулоҳазалар бошқа қардош миллат ёзувчилари томонидан ҳам айтилган. Бундаги адиб новаторлигини, устозлигини улуғловчи фикрлар ўзбек адабиётшунослигида мавжуд қарашларга жуда ҳамоҳангдир. Шу боис, айнан қодирийшуносликка оид ўзгача талқинларни кузатиш ниятида хориж олимлари томонидан битилган манбаларни имкон қадар бир сидра кўздан кечирамиз. Davomini o'qish



Яҳудо бир неча динорни пинҳон қилди. Бу қанча пул беришганини тасодифан кўриб қолган Фома туфайли фош бўлди. Эҳтимол қилиш мумкинки, бу Яҳудонинг биринчи ўғрилиги эмас. Ҳамма қаҳру ғазабга тўлди. Ғазабланган Пётр Яҳудони ёқасидан чангаллаганча, қарийб судраб Исонинг олдига олиб келди. Қўрқиб кетган, ранги қув ўчган Яҳудо қаршилик қилиб ўтирмади.

