Samarqand. Amir Temur maqbarasi & Bibixonim (Amir Temur) jome’ masjidi. Video.

02

    Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни тўқсон бир филга юклаб олиб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой муқарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар….
Темурбекнинг ва Улуғбек мирзонинг имороти ва боғоти Самарқанд маҳаллотида кўптур. Самарқанд аркида Темурбек бир улуғ кўшк солибтур, тўрт ошёнлиқ, Кўк саройға мавсум ва машҳур ва бисёр олий имораттур. Яна Оҳанин дарвозасиға ёвуқ қалъанинг ичида бир масжиди жумаъа солибтур, сангин, аксар Ҳиндустондин элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар. Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни “Ва из ярфау Иброҳимал-қавоида (ило охириҳи)” андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир куруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур.Бу ҳам бисёр олий имораттур. Самарқанднинг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бўлдудур, ёвуқроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасиға хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари эктурубтур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдурубтур, ул кўшкда Темурбекнинг Ҳиндистон урушини тасвир қилибтурлар. Яна Пуштаи Кўҳакнинг доманасида Конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибтур. Нақши жаҳонға мавсум. Мен кўрган маҳалда бу боғ бузулуб эрди, оти беш қолмайдур эди. Яна Самарқанднинг жанубида Боғи Чанордур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси, Жаҳонгир мирзонинг ўғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинг тош қўрғонида – Чақарда бир мадраса солибтур. Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандда подшоҳлик қилибтур, аларнинг қабри ул мадрасададур.

01

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан:

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ, Гўри Амир (Аслида Гўри Мир. Хуршид Даврон кутубхонаси изоҳи)— Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (14-а. охири — 1405 и.). Халқ орасида Гўри Амир ёки Гўри Мир (Мир Саййид Барака) деб номланиб келинади. Мақбарага темурийлар сулоласига мансуб кишилар (Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умаршайх, Мироншоҳ ва Шоҳрух, набиралари Муҳаммад Султон, Улуғбек ва б.) дафн этилган. Бобурнинг таъкидлашича, дастлаб Темурнинг набираси Муҳаммад Султон Мирзо Самарканд қалъаси жан.да Тошқўрғон — Чақарда Мадраса қурдирган. Муҳаммад Султон ҳалок бўлгач (1403), Амир Темур унинг хотирасига мақбара қуриш ҳақида фармон берди. Мақбара Мадраса ҳовлисининг тўрига бунёд этилган.
Бизгача, асосан, пештоқли дарвозаси бор ҳовли ва мақбара биноси сақланган. Археологик тадқиқотлар натижасида мақбара ҳовлисининг икки ёнидан Муҳаммад Султон қурдирган Мадраса ва хонақоҳ қолдиқлари топилган. Мадраса ва хонақоҳ чорси ҳовлининг шарқий ва ғарбий томонларини эгаллаган. Ҳовлининг жан.да гумбазли мақбара жойлашган. Мақбарага жан. дан, Улуғбек қурдирган далон (1424) орқали кирилади. Мақбаранинг чортоқтарҳли зиёратхонаси баланд тоқи — равоқли, тепаси ёзув ҳошиялари ва ички гумбаз б-н қопланган. Ташқи гумбази 64 қобирғали, баланд пойгумбаз (диаметри — 15 м, бал. 12,5 м)га ўрнатилган.

Зиёратхона ўртасидаги мармар панжара б-н ўралган мурабба хазира саҳнига қатор қабртошлар қўйилган. Юқориси (тўри)да Амир Темурнинг ҳарбий юришларида унга ҳамроҳ бўлган ва унинг юксак ҳурматини қозонган Мир Саййид Барака сағанаси жойлашган. Саййид Барака қабрининг оёқ томонига Амир Темурнинг ўзи дафн қилинган. Унинг уч томонида Муҳаммад Султон, Мироншоҳ, Умаршайх қабрлари бор. Кейинчалик бу ерга Темурнинг набиралари ва эвараларининг қабр тошлари қатъий тартибда жойлаштирилган. Темур сағанасига қўйилган кўк нефрит қабртошини Улуғбек Мўғулистонга қилган юриши вақтида олиб келган. Тошдаги лавҳада Темурни улуғлайдиган сўзлар, унинг шажараси ҳамда марсиялар ўймакори ёзувларда битилган. Ҳамма сағаналар Улуғбек томонидан яхлит ўйма мармар панжара б-н ўралган. Зиёратхонанинг шарқий қисмидаги равоқдан зина орқали остки қаватидаги гўрхонага тушилади. Гўрхона саккиз қиррали. Ундаги сағаналар юқори қаватда қандай жойлашган бўлса, бу ерда ҳам шу тартибда жойлашган. Зиёратхонадаги қабртошларнинг ҳар бири юксак санъат асаридир. Зиёратхона серҳашам безакларга бой. Бўртма безак кундаллар заминига ложувард ранг гуллар ишланган. Изораси яшил тошдан гириҳ шаклида терилган. Тўртта чуқур равоқлардаги дарчаларга ўша вақтда рангли ойна ўрнатилган. Олтин ва кумуш қандиллардаги шамлар ёнганда зиёратгоҳ ичкариси улуғвор ва афсонавий туе олган. Ташқариси сиркор ғиштчалар б-н безатилган. Гумбаз ва унинг пойидаги безаклар, турли арабий ёзувлар алоҳида кўзга ташланади. Мақбара дарчаларида ёғочдан ишланган нафис панжаралар, эшикларида эса мураккаб қўш заминли ўймакор безаклар бўлган. Мақбаранинг ғарбий томонига баланд пештоқ ёндашган. Тахминларга кўра бу пештоқ қолдиқлари 17-а.га мансуб.

Мақбаранинг мутаносиблик нисбати, нақшлари, турли безаклари катта маҳорат б-н бажарилган. Ташқи пештоқ дарвозасининг тепасида мсъмор — уста «Муҳаммад бинни Маҳмуд ал-банно Исфахоний» номи сақланган. Кейинчалик мақбара бир неча бор таъмирланди, гумбази қайта тикланиб, хонақоҳ ва Мадраса қолдиқлари кавлаб топилди, ички ва ташқи безаклар таъмир этидди. 1941 й.да мусулмон одатига зид равишда Амир Темур ва Улуғбек қабрлари очиб текширилиб, улар руҳлари безовта этилди. Меъморий мажмуада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси б-н 1991—96 й.ларда таъмир ишлари олиб борилди.

01

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:

Амир Темур кўрагоннинг жомеъ масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, [унинг] шимол томонида ҳазрати Шоҳ [Дари оҳанин] дарвозасипинг яқинидадир. Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни тўқсон бир филга юклаб олиб келтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой муқарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар. Баланд овозалик дарвозаси «кимки бу ер [хонаи каъба]га кирди, омонлик топди» оятининг калиди билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пештоқида қад кўтарди. Жомеънинг равоқи устида ёзнлгандирким: «Амир Тарағай ўғли буюк хоқон Амир Темур кўрагон 801 йилда ушбу жомеънииг солинишига амр қилди». Жомеь дарвозасининг узо-рида ёзилгандирким: «Ушбу жомеъни биткизишга 806-да [милодий 1403-04] муваффақ бўлинди». Ушбутенгсиз бино беш йил орасида улуғ хоқон буйруғи билан солиниб бит-казилди. Ушбу жомеънинг эшиги икки табақалик бўлиб, хуло [биринч, мис ва рух бирга қўшилиб эритилса хуло бўлур] қўюлган ва фусункор усталар жомеънинг кирар ерига пўлод қалам учи билан жуда ҳам гўзал табиатли нақшлар қилганлар эканким, Самарқанднинг бузуқчилиқ чоғида йўқолгандир. Жомеъ эшиги устида ушбу байт ёзилган:

Дар кафи халк ҳама макру фиреб асту ҳавас,
Кор даргоҳи худованди жаҳон дораду бас.

Мазмуни:
Халқ кафтида бари алдов ва ҳавасдир,
Иш ёлғиз дунёнинг эгаси бўлган тангрининг саройидадир.

Хуршид Давроннинг «Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон» асаридан:

Бугун Бибихоним деганда кўпчилигимизнинг кўз олдимизда Сиёб бозори ёнидаги ана шу масжид харобаси келади. Бибихоним деганда биз жаҳонгир Темур бобомиз билан узоқ ҳарбий сафарлар машаққатини тенг тортган, деярли барча темурийзодалар тарбияси билан шуғулланган гўзал ва оқила аёлни эмас, мана шу ҳайбатли обидани эслаймиз. Аслида эса масжид олис мозийда Амир Темур Кўрагон жомеъ масжиди номи билан аталган. Чунки уни буюк ҳукмдорнинг ўзи бош бўлиб тиклатган эди.
Ғиёсиддин Али гувоҳлик беради: «(Амир Темур) саккиз юз биринчи йил Рамазони шариф ойининг тўртинчи кунида (1399-йилнинг 10 майида) жомеъ масжиди учун пойтахтнинг энг яхши жойини танлади. Машҳур усталар ва бинокор¬меъморлар бу улкан иморатнинг лойиҳасини туздилар, сўнгги дақиқада унинг пойдеворини қура бошладилар».

Фасиҳ Хавофий «Мужмали Фасиҳий»нинг саккиз юз биринчи йил воқеалари баёнида ёзади: «Амир Соҳибқирон Ҳиндистондан олиб келган бойлик эвазига Самарқанд жомеъ масжиди қурилишини бошлади. (Қурилиш) муқаддас Рамазон ойининг тўртинчи якшанбаси (1399-йилнинг 10-майи)да бошланди» .

Абу Тоҳирхўжа Самарқандий ўзининг «Самария» китобида, Самарқанднинг масжидлари ва мадрасалари хосият ва сифатларига бағишланган бобида қуйидагиларни ёзади:
Амир Темур кўрагоннинг жомеъ масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, [унинг] шимол томонида ҳазрати Шоҳ [Дари оҳанин] дарвозасипинг яқинидадир. Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни туксон бир филга юклаб олиб кслтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой мукарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар. Баланд овозалик дарвозаси «кимки бу ер [хонаи каъба]га кирди, омонлик топди» оятининг калиди билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пештоқида қад кўтарди. Жомеъ-нинг равоқи устида ёзнлгандирким: «Амир Тарағай ўғли буюк хоқон Амир Темур кўрагон 801 йилда ушбу жомеънииг солинишига амр қилди». Жомеь дарвозасининг узо-рида ёзилгандирким: «Ушбу жомеъни биткизишга 806-да [милодий 1403-04] муваффақ бўлинди». Ушбутенгсиз бино беш йил орасида улуғ хоқон буйруғи билан солиниб бит-казилди. Ушбу жомеънинг эшиги икки табақалик бўлиб, хуло [биринч, мис ва рух бирга қўшилиб эритилса хуло бўлур] қўюлган ва фусункор усталар жомеънинг кирар ерига пўлод қалам учи билан жуда ҳам гўзал табиатли нақшлар қилганлар эканким, Самарқанднинг бузуқчилиқ чоғида йўқолгандир. Жомеъ эшиги устида ушбу байт ёзилган:

Дар кафи халк ҳама макру фиреб асту ҳавас,
Кор даргоҳи худованди жаҳон дораду бас.

Мазмуни:
Халқ кафтида бари алдов ва ҳавасдир,
Иш ёлғиз дунёнинг эгаси бўлган тангрининг саройидадир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам «Бобурнома»да ушбу жоме масжиди ҳақида қуйидагича маълумотларни ёзиб қолдирган: «Темурбек … яна Оҳанин дарвозасига ёвуқ, қалъанинг ичида бир масжиди жомеъ солибтур, сангин, аксар Ҳиндистондан элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар, Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни «Ва из ярфау иброҳимал-қавоида ило охириҳи» андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир қуруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Бу ҳам бисёр олий имораттур».
Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома»да маълумот беришича, жомеъ масжиди қурилишида маҳаллий усталару муҳандислардан ташқари Озарбайжон, Форс, Ҳиндистондан келтирилган беш юз сангтарош ҳам ишлаган. Али Яздий ёзади: «Агар осмон гумбази унинг такрори бўлмаганда, бу гумбаз дунёда ягона бўларди, агар сомон йўли пештоқининг такрори бўлмаганда, бу пештоқ дунёда ягона бўларди». Мазкур атоқли муаррих яна қуйидагиларни хабар қилади: «Онҳазрат (Соҳибқирон) бу диний ишни охирига етказишга иштиёқ ва ғайратининг зўрлиги туфайли шахсан ўзи тез-тез иморат қурилишида ҳозир бўларди. Ҳатто, ўша муддат давомида аксар вақтини қурилаётган масжид яқинидаги Хоним (Бибихоним) мадрасасида ва Тумон оғо ҳонақосида ўтказарди. Халқнинг додига етиш ва риоятпарварликка тааллуқли ишларни ҳам у кўпинча шу ерда амалга оширарди. Шу тарзда шоҳона илтифот шарофати билан масжиднинг олий кунгиралари қурувчисининг қадру қиймати янглиғ Кайвон айвонининг тўсинларига етишди. .. Тошлардан тўрт юз саксон устун тарошланди. Уларнинг ҳар бирининг узунлиги етти газга тенг келарди. Баланд шифти ва ажойиб форшининг ҳаммаси тарошланган тош тахтачалар билан безатилган. Шу тариқа, (масжиднинг) фаршидан тепасигача бўлган баландлиги ўн газ эди…
Унинг тўрт рукнининг ҳар бирида биттадан минора қад кўтарди.

Байт: Улар осмоннинг ҳар тарафига овоза таратиб: «Обидаларимиз (авлодларга) бизнинг кимлигимиздан далолат берадилар» нидосини оламнинг тўрт рукнига янгратдилар.

Етти маъдан қотишмасидан ишланган улкан дарвозасининг садоси етти иқлим обидалари (дуосини) Доруссалом (Бағдод)га етказиб туради, айлана деворининг ички ва сиртқи томонлари ҳамда тоқларининг юзаси тошга ўйилган китоба (ёзув)лардан зийнат топган, «ал-Қаҳф» сураси ва бошқа Қуръон оятлари ҳарфлари ҳам калималарининг нурли акси уларда жилоланган … «
Абдураззоқ Самарқандий «Матлайи сайдайн ва мажмайи баҳрайн» асарида ёзади: «Басра ва Бағдод усталари масжиднинг дарвоза ва эшикларини, ўриндиқларини таянч ва шон-шавкат маскани қилдилар, ҳар жойнинг ўлчамига қараб шойи ва гиламлар тортдилар. Халаф усталари гумбаз ичкарисида тўнкарилган осмондаги юлдузларга монанд тилларанг қандилларни ёздилар».
Жомеъ масжиди тўрт улуғвор иморатдан: катта масжид, икки кичик масжид ва ҳайбатли пештоқдан иборат бўлиб, улар тўртбурчакли ҳовлида жойлашган ва ҳовлининг тўрт бурчида тўртта минора қад кўтарган. Беш минг квадрат метр саҳнли ҳовли 470 устунга ўрнатилган гумбаз билан ёпилган. Ёдгорлик жойлашган майдоннинг умумий саҳни 167х 109 метрни ташкил қилган. Масжид бурчакларидаги минораларнинг баландлиги 31 метрни ташкил қилган. Бугунги кунда ёлғиз шимоли-ғарбий бурчакдаги миноранинг ярмича қисми сақланиб қолган. Жомеъ равоқининг икки четидаги миноралар баландлиги 51 метрни ташкил қилиб, бугунги кунда фақат жанубий тарафдагисининг маълум қисми сақланган. Катта масжид минораларининг баландлиги 43 метр бўлган. Бизгача уларнинг харобаси етиб келган. Масжид деворларининг қалинлиги 4-4,5 метр бўлиб, пишиқ ғиштдан ишланган.

Энди жоме масжиди пештоқи ҳақида маълумот берайлик.
Пештоқнинг эни ва бўйи 45 метрга яқин бўлган, бугунги кунда сақланиб қолган қисмининг баландлиги 33 метр, кенглиги 46 метр. Ҳайбатли пештоқ ўртасида кенглиги 18,8 метрли равоқ бор, ички томондаям кичикроқ иккинчи равоқ ўрнашган. Унда мармар ҳошияли дарвоза бўлган. Бу дарвоза битиклари хусусида олдинда айтиб ўтган эдик. Пештоқнинг ён қаторларида иккита айланма зина бўлган. Зинадан юқорига — кунгура равоқли майдончага чиқилиб, ундан минорага ўтилган.
Тўрт улуғвор бино, бурчакларида тўрт минора юксалиб турган бу Туркистон меъморчилигининг олий намунаси бўлмиш обидадан бугунга келиб бир-бири билан боғланмаган олтита бўлак сақланиб қолган. Тўрт юз саксон устунли айвон, бинолар ва минораларнинг бир қисми ўтган аср охирида рўй берган зилзиладан зарар кўрган. Халқимизнинг буюк тафаккури намунаси бўлмиш бу обидага асосий зарар босқинчи рус қўшинларининг 1868-йилнинг савр ойи бошида Чўпонота тепалигига ўрнатилган саноқсиз тўплари ўқларидан етган…

055

(Tashriflar: umumiy 2 121, bugungi 1)

Izoh qoldiring