Usmon Nosir. She’rlar & O’tkir Rashid. Usmon Nosir haqida & Nodira Rashidova. Usmon Nosir. Spektakl

04513 НОЯБРЬ — УСМОН НОСИР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Suyuk va buyuk shoir & Kitoblari

00227 сентябр Устоз  Рауф Парфи таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

   Сизга тақдим этаётган хотира-эссе шу пайтгача Рауф Парфи ҳақида ёзилган хотиралардан фарқ қилади деб ўйлайман.Чунки у Рауф Парфини жуда яхши билган, узоқ йиллар у билан ҳаммаслак, ҳам дўст, ҳам шогирд бўлган Сулаймон Раҳмон томонидан ёзилган. Davomini o'qish

«Adabiyot gazetasi»ning Ustoz Rauf Parfining 80 yilligiga bag‘ishlangan maxsus soni bilan tanishing

0927 СЕНТАБР — УСТОЗ РАУФ ПАРФИ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ

«Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг / «Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг (Саҳифамизнинг пастида газетанинг PDF форматида мутолаа қилинг ёки юклаб олинг. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Uch kitob & Qutlibika. Shavkat Rahmon haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_.png 12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган куннин 72 йиллиги  

  Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Азим Суюн ва уларга тенгдош шоирларнинг илк китобчалари чоп этилиб, яхши маънода шов-шув бўлаётган кунлар эди. Нашриётга ишга қабул қилиниб, шеърият бўлимига кирдим. Қарасам Шавкат Раҳмон… Davomini o'qish

Rustam Xudoyqul. O’tkir Hoshimovga aytolmagan gaplarim…& Rustam Xudoyqul haqida «Umr daftari» teledasturi (2021)

067 Менинг курсдошим, таниқли журналист ва ёзувчи бўлмиш Рустам Худойқуловнинг атоқли адиб Ўткир Ҳошимовга бағишланган эссесини ва курсдошимнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Умр дафтари» телекўрсатувини тақдим этаман. Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Ona Turkistondir turklarning toji

077 Унинг юраги Туркистон эди, унинг қайғуси Туркистон эди, унинг боласию маъшуқаси Онаси Туркистон эди. Оламга ҳам “Туркистон” деб, унинг учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддас бўлган шу кўҳна тупроқ кўзи билан боқди, Туркистон сари дарё бўлиб оқди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

007
31 август — Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни 

   Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан  шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Umidlarning etagiga osildim. Tilak Jo’raga bag’ishlangan teledastur & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.21_22h36m21s_001_.png   Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Hikmati ne’matidan afzaldir…

09 Мактабга биринчи қадам қўйган куним, ўша кундаги илк ҳайратларим кечагидек ёдимда… 1959 йил 1 сентябрь. Синфга баланд бўйли, навқирон йигит – қўшнимиз Абдусалом ака кириб келди. Биз билан саломлашди. Ўқувчи бўлганимиз билан табриклади. Кейин синф журналидан исм-шарифимизни ўқиб, ўрнидан турган ҳар бир бола билан таниша бошлади. Биринчи партада ўтирган бўлсам-да, ҳадеганда мени чақирмаётганидан ажабланиб, ичим қизий бораяпти… Davomini o'qish

Abduvali Egamberdiyev. Ikki do’st: Shuhrat Abdurashid bilan Alisher Mirzo.

0_16313a_fcc9309e_orig.png    21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

“Навбатдаги пулсизликларнинг бирида эрталаб оёқларимни базўр судраб Шуҳратнинг хонасига кириб келдим, — дейди Алишер. – Қарасак, қўшниларнинг ҳаммаси дарсга кетибди. Оч қоринга дарс кирадими қулоққа, деб хаёл суриб, бироз чўзилиб ётдик. Кейин Шуҳратнинг калласида навбатдаги ғоя туғилиб қолди. Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Bir yaydoqlik qoldi qirlarda…& Tog’ay Murod xotirasiga bag’ishlangan «Unitilmas siymolar» teledasturi

011
3 феврал — Атоқли адиб Тоғай Мурод туғилган куннинг 75 йиллиги олдидан

Ўтди-ўтди, бу дунёдан-оқиллар-у, фозиллар ўтди.
Ўтди-ўтди, бу дунёдан-шоҳлар-да, гадолар-да, ўтди.
Ўтди-ўтди, бу дунёдан-номдорлар-да, номсизлар-да, ўтди.
Ўтди-ўтди, бу дунёдан-Тоғай Мурод деган ёзувчи-да, ўтди. Davomini o'qish