Куни-кеча Навоий-30 даги китоб дўконига кирган эдим. Дўкондаги китобларни кўздан кечирар эканман, Муҳаммад Юсуфнинг бир китобчасига кўзим тушди. Китоб сарлавҳасини ўқибоқ, шууримга «Муҳаммад тирик бўлганда китобига бундай ном қўймаган бўларди», деган фикр келди.. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Viktor Gyugo. Hikmatlar & Mirpo’lat Mirzo. Uyg’oq yurak.
26 феврал — Машҳур фаранг адиби Виктор Гюго (1802 — 1885) туғилган кун
Аёл муҳаббати биз учун буюк, унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У худди гўштга сепиладиган туздек: юракка сингиб, уни айнишдан сақлайди. Davomini o'qish
Sabohiddin Ali. Ikki hikoya: Baxtli laycha & Qo’ylar masali
25 февраль — Турк адабиётининг энг ёрқин вакилларидан Сабаҳиддин Али (1907—1948) туғилган кун
Бир замонлар катта-катта дарахтлар тарвақайлаб ўсган бепоён бир ўрмоннинг ёқасидаги ўтлоқда қўйлар яшар экан. Уларни бир чўпон билан кўппаклар қўриқлар экан. Davomini o'qish
Aliqul Xonimqulov. Oq ro’mol. Mo’jaz roman
Шамол бир зум бўлсада тинай демасди Дарёнинг ҳар икки қирғоғидаги эркак қамишларнинг попукларини ана юламан, мана юламан, дея заптига оларди.Оролдаги ёввойи жийдаю жинғиллар,қайрағочу оқбадан тераклар шамолни ўлгудай ёмон кўрарди. Улар тун маҳали кундуздан нажот тилар,кундуз эса тундан умид қиларди…
Davomini o'qish
Lesya Ukrainka. She’rlar
25 феврал — Таниқли украин шоираси Леся Украинка таваллуд топган кун
Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish
Sodiq Cho’bak. Qabrda birinchi kun & Qog’irchoq sotiladi. Audiohikoya
Куз қуёши кун сайин хира тортиб бормоқда. Гўё саратон иссиғи унинг ҳамма қайноқ нурларини ютиб юбориб, ўзини анча толиқтириб қўйгандай. Боғ ичидаги катта ҳовуз теварагини ўраб олган улкан чинорлар боғ деворининг устидан қалин соя ташлаб турибди. Ёзда чинорларнинг барглари орасидан бу ерга тангадек нур ўтмасди. Лекин ҳозир уларнинг улуғворлигидан путур кетганди. Ҳозир уларнинг усти чанг билан қопланган, барглар ерни қуёш нурларидан сақлашга ожизлик қилиб қолган эди. Davomini o'qish
Herman Hesse. Yolg’izlik — hurlikdir.
Ҳаётнинг қарама-қариш икки қутбини бир-бирига бўйсундириш, унинг сеҳрли куйини қоғозга тушириш, эҳтимол, менга насиб этмас. Аммо барибир ботинимдаги туғёнга қулоқ тутароқ бу ишга қайта ва қайта қўл уравераман. Зеро, айнан шу уринишларим сабаб мен ҳануз яшаётирман. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Safura xolamning ertagi.
25 феврал — Таниқли ёзувчи Собир Ўнар туғилган кун
Мен бир нарсага кўпам тушунмайман ва хулоса қилишгаям қўрқаман: яратган Парвардигор баъзи бировларга кетма-кет мусибат жўнатади, ёш-навжувон жигарларидан айрилиб қолиш жуда ҳам оғир, кейинчалик ҳам бошқаларга фалончи акам, укам ёки холам айни бўйи етган, ақли тўлишган, чиройи ҳаддан ошган вақтда тўсатдан дунёдан ўтди, дейиш… қийин, негадир одамнинг гапиргиси келмайди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bu voqea olis 1956 yilda bo’lib o’tgan edi
* ШАЙХ НАДИМ АЛ-ЖИСР КИМ ЭДИ? * ШАЙХ НАДИМНИНГ ҚАТЪИЙ ТАЛАБИ * АЛ-БУХОРИЙ ҚАБРИ ҚАЕРДА? * САМАРҚАНДДА ЁТГАН УЧ БУЮК ЗОТ ВА ЧОКАРДИЗА ҚИСМАТИ * МИРШАРИФ ХЎЖАЕВНИНГ «ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ» АСАРИДАН * НИШОПУРДАГИ МАЛОМАТ * ВАТАНГА ҚАЙТИШ * НЕГА ХАРТАНГДА? * 1956 ЙИЛ. САМАРҚАНД * ЙИЛЛАР ЎТИБ…
Boqiysan, iftixorimsan,ona tilim!
Бугун — 21-феврал – Халқаро она тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. Muhabbat qo’shiqlari
20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кун
Буюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Умуман, япон шеъри умумжаҳон адабиётидаги бирон бир бошқа шеъриятга ўхшамайди. У гўё, бошқа шеърий маданиятлардан фарқли равишда, қатъий шакл ва оҳангга бўйсунмайдигандай, гўё инсон юрагининг самимий кечинмаларининг эркин ифодаси бўлиб кўринса-да, аслида фақат унгагина хос «кўзга кўринмас» қоидалар ва талаблар асосида ривожланган. Бу қоида ва талаблардан келиб чиққан мақсад битта: Инсон туйғулари: муҳаббат, соғинч,изтироб, қувонч очиқ эмас, ботиний ишоралар орқали ифода этилиши, калит каби берк эшикларни очиб, сизни ичкарига — қалб оламига олиб кириши керак. Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi
20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кун
Японияда Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжуд. Унинг шеърларини ёд билмаган япон дунёда топилмаса керак. Мен ҳатто Тошкентдаги Япон боғида бир кўрсатувни тасвирга олиш пайтида тасодифан боққа келишган кунчиқар мамлакатидан келган туристлар билан суҳбатлашиб бунга иқрор бўлганман. Davomini o'qish

