Omon Matjon. Beruniy. Dramatik doston.

466

Ўзбек адабиётида буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний шахсияти ва фаолиятига бағишланган асарлар ҳақида гап кетганда  Мақсуд Шайхзоданинг қатағон этилиши оқибатида беиз  йўқолган “Абу Райҳон Беруний” драмаси, Уйғуннинг «Беруний» драмаси, Одил Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» романи қаторида албатта Омон Матжоннинг «Беруний» драматик достони тилга олинади. Davomini o'qish

Abu Rayhon Beruniy. Ma’rifiy film & Abu Rayhon Beruniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild & Aziz Qayumov. Abu Rayhon Beruniy. Abu Ali ibn Sino

Ashampoo_Snap_2016.08.25_15h55m22s_002_.png4 сентябрь — Улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний таваллуд топган куннинг 1040 йиллиги

    Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний ўрта асрларнинг буюк энциклопедик олимларидан эди. Унинг буюклиги ўша даврнинг деярли барча фанларига қўшган бетакрор илмий меросида намоён бўлади. Берунийнинг илмий салоҳиятига машҳур шарқшунос олим И.Ю.Крачковский «у қизиққан илм соҳаларидан кўра қизиқмаган соҳаларини санаб ўтиш осондир» деб баҳо берган эди. Davomini o'qish

Mahmud Hasaniy: «Qomusiy olimlarimizning ko‘p asarlari hali o‘rganilmagan».

077
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди жаҳондаги энг катта қўлёзма манбаларидан биридир. Хива хони кутубхонаси тўлиқ ҳолда, Бухоро амири кутубхонаси, Бухоро амирининг қозикалони Садр Зиёнинг шахсий кутубхонаси ҳозирда шу ерда сақланади. 30-40 йил мобайнида институтимиз томонидан юртимизнинг турли ҳудудларига экспедиция уюштирилиб, аҳолида мавжуд бўлган ноёб қўлёзма асарлар сотиб олиниб, фондимизга келтирилган. Қўлёзмалар хазинасидаги энг қадимий манба терига ёзилган Қуръони каримнинг бир саҳифаси бўлиб, халифа Али розияллоҳу анҳу даврида кўчирилган. Энг қадимги тўлиқ китоб эса IX асрда кўфий хатида кўчирилган Қуръони карим нусхасидир. XX асргача минтақамизда яшаб, фаолияти юритган турли соҳа олимлари, шоирларнинг қўлёзма асарларининг аксарияти бизнинг фондимизда сақланади. Қўлёзмаларнинг умумий сони 26000 жилд бўлиб, уларда 100000 дан ортиқ рисолалар жамланган. Davomini o'qish

XX asr o’zbek she’riyati antologiyasi. Shukrullo

01
Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935— 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944). Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» (1949). «Қалб қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт илҳомлари» (1959), «Умрим борича» (1960), «Инсон ва яхшилик» (1961), «Зарралар» (1973), «Суянчиқ» (1977), «Яшагим келади» (1978), «Сенинг бахтинг» (1988), «Тўқилган дардларим» (2001), «Шафақ» (2007) ва бошқа шеърий асарлар муаллифи. Кўплаб достонлар («Аср баҳси», 1985), болаларга аталган шеър ва эртаклар («Юлдузлар, 1964) ҳамда шеърий драмалар («Ҳасрат боғи», 2004) ёзган. «Жавоҳирлар сандиғи» (1983) эссеси, катағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» (1989) автобиографик қиссаси, «Тирик рухлар» (1999) роман-хроникаси ҳам бор. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган. Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. Bir «devon» bahonasida & Boborahim Mashrab. Mehribonim, qaydasan. Devon

Ashampoo_Snap_2017.03.07_17h08m05s_001_.png   Машраб истеъдоди чақмоғи билан ўз замонаси – тунни ёрита билди. Бу ёруғда Машраб кўп одамлар ва кўп нарсаларни кўрди. Бу ёруғда одамларни ва одамлар Машрабни кўрдилар! Бу чақмоқ Машраб истеъдодини замонлар оша ёритиб турибди. Машраб ўзининг оташ тўла ижоди билан “ишқ аҳлига ўтлуғ юрагини даҳан” – дарвоза этди: софдил, покиза, ҳалол ва диёнатли одамлар “Кўнглиға бир ўт қалаб” ўтди, ниҳоят “кечасин ичидаги чақмоғи” бўлди. Ўз замонида одамлар қалбига қаланган бу ўт асрлар оша аланга олиб ҳозирги ёруғ кунларимиз кишиларининг дилларида ёнаяпти, демак яшаяпти. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Saroyga sig’magan shoir.

024    Ўзимизнинг хонларимиз замонида ҳам «Сарой шоирлари» деб аталмиш ижодкорлар ҳар жиҳатдан ҳурмату рағбатда бўлганлар. Саройга… сал-пал ғайрлик ила қараганлар эса бадарға қилинганлар ёки ўзлари саройни ташлаб кетганлар. Ва саройдан йироқларда – ғурбатда, йўқсилликда вафот этганлар. Оддий бир мисол: Турди Фароғий даврининг энг эътиборли шоирларидан бири бўлган. Davomini o'qish

Turkiy bo’ston. Nishotiy. Qushlar munozarasi.

08

Бизгача етиб келган қўлёзмаларнинг бирида асар номи форсча «Мунозараи мурғон» деб аталса, иккинчисида «Қушларнинг бир-бирига баҳс қилғонлари» деб аталади. Шоир асарида ўша даврдаги қатор социал гуруҳларнинг турли иллатлари — худбинлик, мақтанчоқлик, жаҳолат ва ҳоказоларни қаттиқ танқид қилади. Бу асар «Ҳусну Дил» достонидан олдин ёзилган бўлса ажаб эмас. «Қушлар мунозараси»нинг аниқланиши адабиётимиз тарихини янада бойитади. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Mehvar almashmaydi.

01

Албатта, ҳар қандай мавзу очиқ. У қанча нозик ё теран бўлмасин, ҳар ким уни ўрганишга, фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳақли. Бирдан-бир шарти – ўрганаётган шахс ўрганилаётган масалани пухта билиши керак. Чала билишдан ёки умуман билмасликдан юзага келадиган саёзлик муаллифни уялтириб қўйишидан ташқари, мавзудан хабари кам ёки буткул хабарсиз кўпчиликни асл ҳақиқатдан чалғитиши билан тескари хизмат ҳам қилиб қўяди. Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Shuhrat Sirojiddinovni yuksak mukofot bilan tabriklaymiz!

0223

Биз веб-сайтимизда таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили» ( Т.: Akademnashr, 2011. – 326 б.) номли китоби билан даставвал китоб тақдимоти саҳифасида таништирган, кейинчалик асарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этилгани муносабати билан Акмал Саидов ва Эшқобил Шукурнинг мақолаларини эълон қилган эдик.
Бугун эса Шуҳрат Сирожиддиновнинг асари Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳақида хушхабарни эшитиб, бошимиз кўкка етди. Ҳазрат Алишер Навоий набиралари номидан олимни бу олий мукофот билан чин қалбдан табриклаймиз ва унинг янги асарларини интизорлик билан кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Maktub yozganmisiz?

755
“Ассалому алайкум, отажон, онажон! Соғ-саломатмисиз? Менинг ўқишларим яхши. Фақат сизларни жуда соғиндим…” Ота-онанинг қалбига фарзанднинг олам-олам меҳр-муҳаббати оқиб кириши учун шу бир неча сатр кифоя. Аммо… афсус шуки, шу бир неча сатрни ёзишга қунт қилмаймиз, фаросатимиз етмайди… Байрамлар ўтади, мактуб йўлламаймиз. Туғилган кунлар ўтади, мактуб ёзишга тоқатимиз йўқ… Нима бу? Қалбимиздаги меҳр булоғи қуриб боряптими? Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo ‘’She’r sehri’ teleloyihasida.

033
Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). «Тонг жилваси», (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), «Онажон», (1995), «Сайланма» (2005) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. «Сомон йўли чечаклари», (2004), «Сайра, дўмбирам» (қозоқ шеърияти антологияси, 2005), Г. Э. Лессингнинг «Донишманд Натан» шеърий драмасини, В. Шекспирнинг «Ёз куни ғаройиботлари» пьесасини ўзбек тилига таржима қилган. Борис Пастернак (1999) ва «Алаш» (2001) номидаги халқаро мукофотлар сохиби. Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Kutilmagan tashvish.

033
Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1991). Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) цингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи. Davomini o'qish