Шеър, менимча, ўз ичига инсонни, ҳаётни олади, ялтиратмасдан, ўз ҳолида, яхши ва ёмон жиҳатлари билан бирга акс эттиради. Шоир, модомики, атрофига, инсонларга, инсонларнинг ҳаётига боғлиқ яшар экан, бошқача бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Шеър инсоннинг қувончи, кўзёшлари, завқлари ва оғриқларини, озодлиги ва эрксизлиги, тирикчилик машаққатлари ва гўзал орзулари, умидларини куйлайди. Катта қайғуларга тасалли беради (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан) . Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Rauf Parfi. Mikalanjelo sevgisi.

Петрарка сонетларидаги оташин муҳаббат, вафо, ҳижрон садолари,Пушкиннинг дўстга меҳри, яширин севгиси, Б.Бойқобиловнинг ҳаёт ҳодисалари мадҳидан фарқли ўлароқ, Рауф Парфи сонетларида изтироб,тириклик, ҳаёт зиддиятлари, қарама-қарши кечинмалар туғёни бетакрор ҳолатда намоён бўлади. «Ҳамлет», «Муҳаббат», «Микеланжело севгиси»,«Қора девор», “Муножот” каби сонет туркумларида дарднинг нечоғли улкан,изтиробнинг эса нақадар чуқур эканлиги ва бошқа хусусиятлар тадқиқотда кўрсатилди. Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. «Men endi ketarman pinhon va yolg’iz…»

Истеъдодли шоир Асқар Маҳкам сқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган ва 2007 йилнинг 6 мартида оғир касалликдан сўнг Тошкентда оламдан кўз юмган. У том маънода салкам 30 йиллик ижодий фаолияти даврида ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшди. Оташқалб шоирдан «Наврўз», «Тазарру», «Таҳажжуд», «Ишқ», «Ҳақ», «Аналҳақ», «Табриз дафтари» номли китоблари шеърият мухлисларга мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish
«Sharq yulduzi» jurnalining 2013 yildagi 1-soni bosmadan chiqdi.

«Шарқ юлдузи» журналининг 2013 йил 1 сонини шахсан мен интизорлик кутаётган эдим. Чунки бу сонда анча йиллар аввал ёзилган ва Мирзо Улуғбек ҳаётига бағишлаган пьесам босилиши режалаштрилган эди. Шунинг учун ушбу сон қўлимга тегиши билан сизни ҳам журнал мундарижаси билан таништиришни ўйладим. Бу ўй асарим босилганини айтиб мақтанишдан эмас, балки мазкур сонда мутолаа қилишга арзийдиган асарлар кўплигини сизга айтиб қўйиш,ҳар доимгидек сизни хабардор қилиш истагидан пайдо бўлди… Davomini o'qish
Hamza Hakimzoda Niyoziy. She’rlar va masallar.

6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) туғилган кун.
Ҳамза ижоди мустақиллик, истиқлол туфайлигина ҳақиқий баҳосини олмоқда. У ҳеч бир бўрттиришсиз, қўшиб-чатишсиз ҳам XX аср ўзбек адабиётининг атоқли вакили: новатор шоир, ҳозиржавоб носир, истеъдодли драматург, ғайратли театр арбоби, моҳир педагог сифатида замондошлари Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпонлар қаторидан муносиб ўрин олишга ҳақлидир. Davomini o'qish
Xursandbek To’liboyev.Armon.

Ижодкор шахс ҳамиша безовта дедик. Шукур ака «Сирли Дўрмон»дан чиқмасдан, чоғроқ ҳужрасида яшаб, умрининг охиригача ижод қилди… Унга бир пиёла қаҳва ва бир қути сигарет бўлса етарди. Бошқа ташвиши ўз йўлига, аммо (йўқлаб келувчилар унга қайси мақсадда келишиданоқ биларди!) қўлидан келганича, «Ке, шу ҳам Худонинг бир ожиз бандаси-ку? Мендан нима кетибди» деб ўз-ўзига тасалли берарди, эҳтиёжманднинг кўнглини чоғлаб, хурсанд айларди-да, оқ йўл тилаб, дуо ўқирди… Davomini o'qish
«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 1-soni

Севиб мутолаа қиладиган журналларимдан бири: Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 1-сони қўлимга тегди. Журнал мундарижаси ва унинг айрим саҳифалари билан сизни таништиришни истадим. Davomini o'qish
Husan Maqsud. Chin so’z aytish — chin shoir qismati.

Ўтган асрнинг 70-йиллари охири, 80-йиллари бошларида ўзбек адабиётига тоза руҳ, жарангдор овоз, поэтик тозарган соф адабий об-ҳаво кириб келди. Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Хуршид Даврон каби ижодкорлар ўша даврлардан бошлаб аввалгидай “катта” одамларнинг кичкина, арзимас, кераксиз юмушлари, ҳатти- ҳаракатлари ҳақида эмас, аксинча, “кичик”, содда одамларнинг катта-катта дардлари, пўртанавор руҳий кечинмалари, уларнинг ташвишлари, кўнгил оламининг турли товланишлари ҳақида куйлашди. Уларни буюк рус халқи, партия, коммунизм каби сафсаталар қизиқтирмай қўйди. Энди уларда оламни поэтик идрок этиш ўзгарди, рамзлар, мажозлар орқали инсоннинг ички кечинмаларини табиат манзаралари билан қоришиқ тарзда тасвирлаш кучайди. Davomini o'qish
Zulfiya. She’rlar & Naim Karimov. Zulfiya opa haqida
Ҳар йили баҳорнинг илк куни – ўзбекнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллуд айёми кенг нишонланади.
Зулфия Исроилова 1915 йил 1 мартда Тошкентда ҳунарманд-дегрез оиласида туғилди. Унинг бобосини Муслим дегрез дер эдилар ва у Дегрезлик маҳалласида яшар эди. Олов ва темир билан тобланган отасини шоира шундай хотирлайди: “Отам заҳматкаш темирчи эди. Мен ҳамма вақт уни иш кафтида кўрар эдим. Ўша вақтда болаларини боқиш, рўзғор тебратиш учун одамлар жуда кўп меҳнат қилишлари зарур эканлигига сира ақлим етмасди. Отамнинг ҳамма вақт оловга йўлдош касбидан фақат завқ ва шавқни кўрар эдим”. Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev. Uch hikoya.

29 феврал – Истеъдодли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош таваллуд топган кун.
Абдуқаюм дўстим, бу йил 29 февралнинг йўқлигини эътиборга олиб, туғилган кунингиз билан бугун — 28 февраль куни табриклашга «мажбурман». Ёзган асарларингиз кўпчиликнинг эътиборини қозониб бораётганидан қувониб, сиз ҳақингизда гап кетса «Бирга ишлаганман» деб мақтаниб қўяман. Сизга ижодий ютуқлар тилайман,янги асарларингизни кўпчилик қаторида интиқлик билан кутаман. Ёшингизга ёш қўшилиб бораверсин! Davomini o'qish
Nazar Eshonqul: Adabiyot inson qalbi uchun kurashdir.

Ўзбек адабиётида кечаётган,ҳам миллий, ҳам дунё тажрибаларини ўзлаштирган ҳолда янгиланиш жараёнлари нафақат юртимиздаги адабиёт ихлосмандларида,шунингдек,жаҳон адабиёти ва адабиётшунослик илми одамларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Мана шундай қизиқиш мисоли сифатида куни-кеча Кореянинг эътиборли нашри — 경남 문학 («Gyeongnam Literature») адабиёт журналида таниқли корейс адабиётшуноси,филология фанлари доктори, Донгдук университетининг профессори Ин Гён Оҳнинг таниқли ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқул билан қилган суҳбатини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Gulnoza Odilova.Umida Mahmudova. O’zbek tarjimonlari va badiiy tarjimalar.

Одилова Гулноза, Маҳмудова Умида.
Ўзбек таржимонлари ва бадиий таржималар.
“Янги аср авлоди”, Тошкент.2012. – 120 бет.
Таржима – юксак санъат, таржимон эса санъаткордир. Бу машаққатли, аммо хайрли ишга умрини, бутун ижодини, қалб қўрини сарфлаган устозларимизнинг ҳаёт йўли, амалга оширган таржималари билан танишиш ёш авлод вакилларида таржимонлик касбига меҳрни уйғотса ажаб эмас. Кези келганда айтиш жоизки, баъзан таниқли таржимонларимиз ҳақида зарур маълумотларни топиш қийин бўлади. Таниқли таржимашунос олим ва адиб Жуманиёз Шариповнинг “Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар” китоби ўз даврида ўзбек таржимонларининг ишларини ўрганишда, таржима тарихи билан танишишда муҳим манба бўлган. Бугунги кунда бадиий таржимадек машаққатли касбни танлаётган ёш таржимонлар учун устозлар босиб ўтган йўлга назар солиш кони фойдадир. Davomini o'qish
