
Хондамирнинг “Макорим-ул-ахлоқ” асарида Шайх Бахлул Навоийнинг “улуғ биродари”, яъни катта акаси-оғаси эканлиги таъкидланганди. Бу тўғрида Алишербек ҳам ўзининг “Мажолис-ун-нафоис” асарида Бахлулбекни “фақирнинг ( яъни Алишер Навоийнинг –У.Б.) оғаси “ дея ёзиб ўтганди. Маълумки, манбаларда ва шоҳона фармонларда Навоий ҳам “Амир Низомиддин Алишер” дея, шунингдек Бахлулбек ҳам шу нисба билан номланган, яъниким, Низомиддин мартабаси оилавий бўлган. Навоий қаламига мансуб “Мажолис-ун нафоис” асаридаги бешинчи фасл Шайх Бахлулбек тўғрисидадир. Унда оғасининг “Султон Соҳибқирон Бойқаро давлатидин Хоразм тахтида ҳукумат қилиб, аморат девонида муҳр босганлиги”, кейинги даврларда, хусусан 1497-98 йилларга келиб бўлса давлат ишларидан четлашиб, гўшанишинлик-истеъфо ихтиёр этганлиги ёзилган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Miraziz A’zam. She’rlar.
29 март — Атоқли ўзбек шоири Миразиз Аъзам туғилган кун.
Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятидаги энг тўғри сўз шоирларидан бири. У ҳамиша ва ҳар қандай шароитда ҳақиқат ва адолат томонида туришни ҳаёти ва ижодининг асл мақсади деб билди. Болаларга ёзган шеърларида ҳам уларни қадимий юртга, она халқига муносиб фарзандлар бўлишга даъват этди. Дунё шеъриятининг адолат ва эрк туйғулари мавжуд асарларинигина таржима қилди. Шеъриятининг ҳар бир сатрида миллат билан ватанга ва аёл билан фарзандга бўлган буюк муҳаббатини жо қилди.
Behzod Fazliddin. Hassos ruhning tiniq ovozi

Рауф Парфи шеърлари инсоннинг мураккаб табиати, беқарор ўзлигидан баҳс этади. Теранроқ назар ташланса, бу шеърларда ўнлаб муаллиф “мен”ини кўриш мумкин. Лекин улар орасида икки “мен” алоҳида ажралиб туради: бири – ўта беозор, ҳалим, кўнгилчан, баъзан яшаётганим, мавжудлигим билан малол келмаяпманми дегандек, устига устак ўзидан ҳеч қониқмайди, лирик-сентимент; иккинчиси – шиддатли, кескир сўзли, аҳди қатъий, эътиқодида собит, муросасиз. Шеъриятимизга ҳассос руҳ, тоза туйғулар тилида сўзловчи тиниқ дардни олиб кирган шоир: “Фақат шоиргагина ярашади дард”, дейди. “Шоирнинг онаси изтироб, ахир”, дея куйиниб сўзлайди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Olimlik — ma’no izlash demak.
Мен адабиётшунос диди ўткир, савияси баланд, ўлгудай заҳматкаш, бугун эришган муваффақиятини эртага ихтиёрий тарзда эсдан чиқарадиган бир санъаткор бўлишини орзу қиламан. Бизнинг ҳаётимизнинг ғайрат, илҳом юз очган пайтлари қуллик ва қарамликда ўтган. Уларнинг асорати ва касофатидан охирги дамгача қутулолмасак керак, деб ўйлайман. Ёш тадқиқотчилар буни ҳисобга олиши ва ҳар қандай таниқли олимнинг фаолияти билан бирга шахсиятига ҳам холис танқидий нигоҳ ила қараб ҳеч чўчимай, асло иккиланмасдан одим ташлашини истайман. … Davomini o'qish
No’mon Rahimjonov. Har bir so’zim — oshkor jahonim.

28 март — Рауф Парфи хотираси куни
У вақтлар Водилийнинг шеърларини мен бошқа дунёнинг шеърлари деб қабул қилардим. Ақлим етмасди. Водилий умрининг охирларида Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид рисоласини форсчадан, Муҳаммад Ҳодийнинг “Алвоҳи интибоҳ” (“Уйғониш лавҳалари”) асарини озарбайжончадан, Абдураҳмон ал-Кавокибийнинг “Зулм” деб аталган китобини арабчадан ўзбекчага ўгирдилар. Бу ўткир ақлнинг ижодий жасорати эди…
Мен бу китобни ёқамни ушлаб ўқирдим ва буни устозим Абдураҳмон Водилий ўзбекчага ўгирганлиги билан фахрланардим. У вақтлар мен Евгений Евтушенко, Андрей Вознесенский, Александр Солженицин, Андрей Сахаров, Виктор Соснора, Абдураҳмон Авторхон ва бошқаларнинг асарларини кўчаларда изғгиб, излаб топиб ўқирдим. Новочеркасскдаги ва бошқа жойлардаги қонли, машьум воқеалардан хабардор эдим. Устоз Абдураҳмон Водилий билан ҳасратлашардим. У менга тушунтирар, мен тушунишни истамас эдим. Бу қадар ваҳшийликларни юрагимга сиғдира олмасдим Davomini o'qish
Farog’at Kamolova. She’rlar.

27 март — Таниқли шоира Фароғат Камолованинг туғилган куни
Фароғат Камолованинг ҳар бир сатрида она табиатга,ҳаётга бўлган самимий муҳаббат уфуриб туради, унинг шеърларидаги тиниқ туйғулар,некбин ҳаяжонлар, энг аввало, шоира юрагининг ҳамиша, ҳар қандай шароитда эзгулик ва меҳру муҳаббатга ҳамнафас яшаб ижод қилганидан дарак беради. Шоира китобларининг сони кўп эмас,қолаверса,ижодкорнинг адабиётдаги ўрни ҳеч қачон китоблар сони билан ўлчанмайди. Асл шоирнинг адабиётдаги ўрни,энг аввало,унинг сўзга бўлган масъулияти, янгилик излаш матонати билан белгиланади. Айни шу тарафдан баҳоласак, Фароғат Камолова ўзбек шеъриятидаги ўзига хос овозга эга шоиралардан биридир.
Кейинги йилларда Фароғатнинг кам ижод қилаётганига келсак, бунинг сабаби фақат шоиранинг умр йўлдоши таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзамнинг кўп ва самарали ижод қилаётгани билан изоҳланади.
Бугун шоиранинг туғилган кунида унга сиҳат — саломатлик,янги асарлари билан китобхонларни мамнун этиш бахтини тилаймиз. Davomini o'qish
Bahodir Abdurazzoq. Qora kiyik ta’qibi
Усмон тун бўйи босинқираб чиқди. Тавба, милтиқ тутган аллақандай кийик Мунисани тинимсиз таъқиб қилармиш. Жон ҳовучлаб уларнинг ўртасига тушишга ҳаракат қилсаям, оёқларига тош боғлангандек, жойидан қимирлай олмас экан. Шу тушни бир кечанинг ўзида бир неча марта кўрди. Ҳатто ухлашга ҳам чўчиб қолди….. Davomini o'qish
Turkiston xalqlari qo’llagan taqvimlar.

Ўзбек халқи бой тарихий-илмий анъаналарга эга. Шу анъаналарнинг бири аждодларимиз қарийб уч минг йилдан буён қўллаб, фойдаланиб келган турли тақвимлардир. Улар хақида ўрта асрнинг буюк алломалари Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Умар Хайём, Мирзо Улуғбеклар ўз асарларида қимматли маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Ушбу рисолада мазкур алломаларнинг асарларига суяниб ва бошқа турли тарихий, илмий-адабий манбалардан фойдаланган ҳолда Туронзамин — Туркистон халқларининг йил ҳисоблари-тақвимлари ҳақида маълумот берилади. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. O’zim haqimda bir og’iz so’z.
21 март — Ўзбекнинг буюк шоири Абдулла Орипов туғилган кун. Устозни чин дилдан қутлаймиз!
Узоқ йиллар,қарайиб 18 йил нашриёт соҳасида ишлаганман. »Ёш гвардия» нашриётида бўлим мудири бўлиб ишлаган йилларим бир қатор китоб туркумларини пайдо бўлишига сабабчи бўлганимни ҳозир ҳам мақтаниб-фахрланиб айтаман. Жумладан «Машҳур кишилар ҳаёти» туркуми. Масквада ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб «Жизнь замечательных людей» cерияси нашр этила бошлаганини кўпчилик яхши билади. Бу туркумда ватандошларимиздан Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ғафур Ғулом ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар ҳам чоп қилинган эди. Аммо,бу китобларнинг асосан рус олимлари ёки адиблари ёзишганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бу туркумда китоблар нашри йўлга қўйилмаганини эслатиб ўтмоқчиман. Davomini o'qish
Nusrat Rahmat. Jadid. Romanning birinchi bobi.

1868 йилнинг айни тут пишиғи маҳали, нақ саҳар чоғи кекса Самарқанд қаттол душман кўланкасидан сесканиб тушди; аниқроғи, титраб кетди. Манфур ёғий ҳарбийларининг бир қисми аллақачон Зарафшон дарёсидан ўтган, Чўпонота ёнбағирларида чодир тиккан эди. Ўзгалар қатори сокингина рўзгурзонлик қилиб келаётган аҳли Самарқанд дилига ғулғула-ю ваҳима солган ҳолда, ғайридинлар гармон чалишар, қийқириб рақсга тушишарди.
Илло, кўнгилхушлик ҳамда қон тўкиш истаги бир-бирига батамом зид, ғайри-ғайри тушунча бўлса ҳамки, бундай нохуш арафа, таассуфлар бўлғайким, рўй бериб бўлган эди. Davomini o'qish
75 yil avval — 1938 yilning 13 martida Fayzulla Xo’jayev bilan Akmal Ikromov otuvga hukm etilib,qatl etildi.

Бундан роппа-роса 75 йил аввал 1938 йилнинг 13 мартида СССР олий судининг ҳарбий коллегияси «Бухарин процесси», «Учинчи Масков процесси» деб ном олган суд жараёнига якун ясаб,ўз ҳукмини эълон қилди. Судга тортилган кўпчилик қатори Ўзбекистон раҳбарлари бўлмиш икки тарихий шахс — Файзулла Хўжаев билан Акмал Икромов суд қарори билан отувга ҳукм этилди ва бу ҳукм ўша куни Москва яқинидаги «Коммунарка» ҳарбий полигонида амалга оширилди (Баъзи маълумотларда қатл 15 мартда ижро этилган дейилади). Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. General bo’lgan xonlar.

Икки бошли қузғунни давлат рамзига айлантирган Россия ҳали Иван Грозний замонида Орол денгизи қуриса унинг атрофидаги давлатларнинг ҳам шўри қуриши мумкинлигини англаган экан, телба феъли билан машҳур рус ҳукмдори ўз яқинларига денгизни қуритиш чорасини топишни буюрган экан. Феъли ундан баттар Пётр эса кўп ўйлаб ҳам ўтирмасдан Бекович бошлиқ кичик қўшинни Хоразмга ва Бухорога йўл топиб боришга жўнатган эди. Чунки у бу ўлкаларда олтин кўплиги, ҳатто Каспий денгизи орқали Ҳиндистонга йўл борлиги ҳақидаги миш-мишларни эшитиб, тезроқ олтинлари мўл бу давлатларни, бойлиги билан инглизларнинг хазинасини тўлдлираётган Ҳиндистонни қўлга киритишни режалаган эди. Davomini o'qish
