Charli Chaplinning qizi Jeraldinega maktubi

001    16 апрел — Чарли Чаплин таваллудининг 130 йиллиги

  Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман…

ЧАРЛИ ЧАПЛИННИНГ ҚИЗИ
ЖЕРАЛДИНЕГА МАКТУБИ

09

024Чарлес Спенсер Чаплин — дунёга машҳур киноактёр, сценарист, бастакор ва режиссёр.  У 1889 йил 16 апрелда Лондонда санъаткор оиласида дунёга келди. Унинг келиб чиқиши асли инглизларга бориб тақалади. Оиласининг ажралиб кетиши туфайли ёш Чаплин онаси — Ҳанна Хариет Хиллнинг қўлида қолади. Саҳнага илк бор 1894 йил 5 ёшида чиққан. Онасининг бетоб бўлиб қолгани ва моддий қийинчиликлар туфайли 12 ёшида мактабни ташлаб пул топиш учун ишлай бошлайди. 1900-1903 йиллар давомида кичик-кичик ролларни ўйнаб юрган. Дастлабки ижодини эса пантомимочи актёр сифатида бошлайди.
1912 йил АҚШга ташриф буюради ва Сер Мак Сеннет бошчилигидаги бир қанча фильмларда суратга тушади. Шундан сўнг «Кистоун фильм» студиясида доимий ишчи сифатида ишлай бошлайди.  Унинг даромади йил сайин кўтарилиб боради. 1919 йилга келиб Чаплин Мери Пикфорд, Дуглас Фербенксон ва Девид Гриффитонлар билан бирга ўз кино студиясини очади. Унга «United artists» (Бирлашган актёрлар) дея ном қўяди. 1952 йил АҚШдан кетиб Швейцарияда яшай бошлайди.
70-йилларда Чарлес Чаплин икки бора «Оскар» мукофотини олди. Ҳатто унга 1975 йил Англия қироличаси Элизаветта II томонидан рицарлик унвони ҳам берилади.  АҚШ кино академиясининг икки карра лаурияти номига ҳам сазовор бўлган Чарлес Спенсер Чаплин 1977 йил оламдан ўтди.

09

004Қизим, ҳозир тун. Мавлуд айёми кунларининг бири. Барча қуролланган жангчилар менинг кичкина қалъамда ухлаяпти. Уканг ва синглинг, ҳаттоки онанг ҳам ором оғушида.

Мендан нақадар олисдасан! Аммо сенинг сиймонг кўз олдимдан юқолса, мен сўқирга айланаман. Сенинг суратинг шу ерда, столимнинг устида, қалбим тубида. Лекин ўзинг айни дамда қаердасан? Шанс Элизе номли ажойиб театрнинг улкан саҳнасида – “Гўзал Париж” рақсидасан. Мен буни жуда яхши биламан. Ҳатто оёқ товушларингни эшитаман. Сенинг кўзларингни кўраман – улар осмондаги ёруғ юлдузлар мисоли хаёлим ойнасини ёритиб туради. Сенинг ушбу тантанавор ва ойдин саҳнадаги ҳаракатларинг Татархон асирасига айланган форс гўзалининг тимосолини ёдга солади. Ҳамиша гўзаллигингча қол ва рақсга туш! Юлдуз бўл ва порла! Лекин агар томошабинларнинг завқ-шавқи ва миннатдорчилиги сени маст қилса, агар гулларнинг ифори бошингни айлантирса, шунда четроққа ўтиб, менинг хатимни ўқи ва қалбим овозига қулоқ тут.

Мен сенинг отангман, Жаралдине!

Мен Чарлиман, Чарли Чаплинман!

Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман. Мен саҳнада ўйнаётган қизчани, самоларга учиб рақс тушаётганини кўрдим. Оломоннинг: “Анави қизни кўряпсизми? У собиқ масхаробознинг қизи бўлади. Эсладингизми? Унинг исми Чарли эди”, дея гапирганларини эшитдим.

Ҳа, мен Чарлиман! Собиқ масхаробозман!

Бугун сенинг навбатинг. Ўйна! Мен катта йиртиқ иштонларда ўйнадим, сен эса маликалардек ипак матоли кўйлакларда ўйнаяпсан. Бу ўйинлар ва гулдурос олқишлар баъзида сени кўкларга кўтариши мумкин. Майли, парвоз қил! Осмонларга парвоз қил! Лекин ерга қайтишни ҳам унутма! Сен одамларнинг ҳаётини, кўчада раққосаларнинг совуқда қалтираб оч-наҳор қолганларини кўришинг керак. Мен ўшаларга ўхшардим, Жералдине! Ўша сеҳрли оқшомлари сен ухлаб ётганингда, ўзимнинг ҳикояларим билан аллалардим сени. Мен уйғоқ эдим. Мен сенинг юзингга қараб ўтирардим ва юрагинг уришини эшитардим ва ўзимдан сўрардим: “Чарли, шу мурғак бола сени билармикан? …Сен мени билмайсан, Жералдине. Ўша оқшомлар кўп эртаклар айтиб берардим. Лекин менинг ўзимнинг ҳаёт эртагим ҳеч қачон айтилмаган. Аммо бу ҳам қизиқарли. Бу эртак очликдан Лондон харобаларида қўшиқ куйлаб, ўйинга тушиб садақа йиғиб юрган масхарабоз ҳақида эди… Бу менинг ҳикоям! Мен очлик нималигини, ялангоёқлик, бошпанасизлик нима эканини биламан. Бундан ташқари, мен – хўрланган дайди масхарабознинг кўксида уммон тўлқинидек мавж уриб турган ғурур отилган тангалар етказган оғриқдан пайдо бўлган. Кел, бу мавзуни тўхтата қоламиз.

Яхшиси, сен ҳақингда гаплашамиз!

Жералдине, сенинг исмингдан кейин менинг исмим келади – Чарли. Мен ушбу исм билан одамларни 40 йил кулдирдим. Лекин мен одамларнинг кулгусидан кўра кўпроқ йиғладим! Жералдине, қизгинам, сен ҳаётда фақат рақс ва қўшиқ учун яшамагин!

Ярим кечаси катта залдан чиққанингда, атрофингда қуршаб олган мухлисларингни унутишинг мумкин, лекин сени уйингга олиб бориб қўядиган ҳайдовчингдан, унинг рафиқаси ҳақида сўрашни унутма. Агар аёли ҳомиладор, ёки туғилажак фарзандига таглик сотиб олишга маблағи етарли бўламса, у ҳолда унинг чўнтагига қанчадир миқдорда пул солиб қўй. Шунақанги савоб ишлар, хайрли сарф харажатлар учун банкдаги номингга пул ўтқаздим. Лекин бошқа нарсалар учун ҳисоб-китоб билан сарфлагин. Гоҳ-гоҳида шаҳарни метро, автобус ёки яёв сайр қилиб тур! Одамларга қара! Бева-бечораларга ва етим есирларга қара! Ва ҳеч бўлмаганда кунига ўзингга бир марта шундай деб эслат: “Мен ҳам уларга ўхшаган одамман!” Ҳа! Сен ҳам ўшаларнинг бирисан, қизим! Қолаверса, санъат инсонга қанот беришдан олдин, у уча олиши учун одатда оёқларини синдиради. Агар кун келиб ўзингни томошабинлардан кўра кераклироқ ҳис қила бошласанг, саҳнани тарк эт. Дуч келган таксини тўхтатиб, қўшни Парижга бориб кел. Бу сен учун жуда мароқли эканини биламан. У ерда ўзингга охшаган, ҳатто, сендан-да малоҳатли, дилбар ва латофатли кўплаб раққосаларни кўрасан. Кўзни қамаштирадиган театр чироқлари ҳар доим сенга ҳамроҳ бўлиб юра олмайди. Ахир ой ҳам ўзининг ёруғлиги билан гўзал. Қара! Диққат билан қара! Нима, улар сендан кам ўйнашаяптими? Тан олишинг керак, қизим, ҳар доим сендан яхшироқ рақсга тушадиган топилади! Энг муҳими, шуни унутмаки, Чарлининг оиласида беадаб сўзлар сўзлайдиган ёки Сейн дарёси соҳилида ўтирган тиланчилар устидан куладиган қўпол одам ҳеч қачон бўлмайди…

Мен ўламан, лекин сен яшайсан… Мен сени ҳеч қачон қашшоқлик нима эканлигини билишингни хоҳламайман! Ушбу мактуб билан бирга сенга чек дафтарни юбораяпман, хоҳлаганингча сарфлайвер. Лекин икки франк сарфлаганингда, ўзингга ўзинг учинчиси сеники эмаслигини эслатиб тур. Уни муҳтож бўлганларга харжлашинг шарт. Сен бундай одамларни осонлик билан топасан. Агар муҳтожларни осонлик билан топмоқчи бўлсанг, уларни ҳамма жойда учратишинг мумкин. Сен билан пул ҳақида гаплашаётганимнинг сабаби, у шундай маҳлиё қилувчи кучки, ўз домига тортиб кетади.

Биласанми, мен кўп вақтимни циркда ўтказдим, шу фурсат мобайнида мени бир туйғу тарк этмади – дорбоз ўйинидан қўрқув. Лекин, мен сенга шуни айтишим зарурки, дорбознинг дордан йиқилишидан кўра одамларнинг текис йўлда йиқилиши ҳаётда кўпроқ учрайдиган ҳодисадир. Сени таклиф этишган тантанали кечаларда эҳтимол олмос учқуни каби порларсан. Ўша пайт сен учун хавфли дор бўлади ва йиқилишинг муқаррар бўлади. Балки кунларнинг бирида бўй-басти келишган, хушбичим шаҳзода сени ўзига жалб қилар. Ўша онларда сен ҳали тажрибасиз дорбоз бўласан ва албатта маликасиз дорбоз ҳар доим йиқилиши турган гап. Қалбингни дуру-гавҳарлар учун сотма. Вақти келганда сен ҳам севиласан, сени севиб қолган у инсоннинг муҳаббати чин юракдан бўлади. Мен онангга бу ҳақда сенга ёзишини айтганман. У муҳаббатни мендан кўра кўпроқ тушунади ва яхшироқ тушунтириб бера олади.

…Биламан, ота ва бола ҳар доим тортишади. Майли мен билан уруш, менинг фикр-мулоҳазаларим билан тортиш, қизим! Менга гапга қулоқ соладиган фарзандлар ёқмайди. Ва ҳали кўзларимдан ёш оқиб кетмасидан, хатимни тугатаман, бугунги Роджество оқшоми сеҳрли бўлишини хоҳлардим. Мўжиза рўй беришини тилардим ва мен айтмоқчи бўлганларимни борлигича тушуниб, қабул қилишингни хоҳлардим.

Чарлининг аллақачон даври ўтди, Жералдине! Эртами-кечми, саҳнада эгнингдан тушмайдиган оқ ипакли кийиминг ўрнига қабрим тепасига қора кийим кийиб келасан. Ҳозир сени хафа қилмоқчи эмасман. Фақат вақти-вақти билан ойнага қараб қўй, менинг чеҳрамни кўрасан. Ҳатто томиримдаги қон музлаб қолганида ҳам, отанг Чарлини унутишингни хоҳламайман. Мен фаришта эмасман, лекин ҳар доим илҳомлантирадиган инсон бўлиб қоламан. Буни ҳамиша ҳис қилиб туришиннга ишонаман.

Жералдине, сени ўпиб қолувчи отанг Чарли.

Инглиз тилидан Мунира Норбоева таржимаси

0216 aprel — Charli Chaplin tavalludining 130 yilligi

  Bilasanmi, bolaligingda tunlari sening yotog’ing yonida o’tirib, “Uyqudagii go’zal”, “Hushyor ajdarho» ertaklarni aytib berganman. Ko’zlarimga uyqu kelaganida unga kulib shunday derdim: “Ket! Uyqum, bular mening qizimning orzulari!” Men sening orzularingni ko’rardim, Jeraldine, kelajagingni, bugungi kuningni ko’rganman…

CHARLI CHAPLINNING QIZI
JERALDINEGA MAKTUBI

09

Charles Spenser Chaplin — dunyoga mashhur kinoaktyor, stsenarist, bastakor va rejissyor. U 1889 yil 16 aprelda Londonda san’atkor oilasida dunyoga keldi. Uning kelib chiqishi asli inglizlarga borib taqaladi. Oilasining ajralib ketishi tufayli yosh Chaplin onasi — Hanna Xariet Xillning qo’lida qoladi. Sahnaga ilk bor 1894 yil 5 yoshida chiqqan. Onasining betob bo’lib qolgani va moddiy qiyinchiliklar tufayli 12 yoshida maktabni tashlab pul topish uchun ishlay boshlaydi. 1900-1903 yillar davomida kichik-kichik rollarni o’ynab yurgan. Dastlabki ijodini esa pantomimochi aktyor sifatida boshlaydi.
1912 yil AQShga tashrif buyuradi va Ser Mak Sennet boshchiligidagi bir qancha fil`mlarda suratga tushadi. Shundan so’ng «Kistoun fil`m» studiyasida doimiy ishchi sifatida ishlay boshlaydi. Uning daromadi yil sayin ko’tarilib boradi. 1919 yilga kelib Chaplin Meri Pikford, Duglas Ferbenkson va Devid Griffitonlar bilan birga o’z kino studiyasini ochadi. Unga «United artists» (Birlashgan aktyorlar) deya nom qo’yadi. 1952 yil AQShdan ketib Shveytsariyada yashay boshlaydi.
70-yillarda Charles Chaplin ikki bora «Oskar» mukofotini oldi. Hatto unga 1975 yil Angliya qirolichasi Elizavetta II tomonidan ritsarlik unvoni ham beriladi. AQSH kino akademiyasining ikki karra lauriyati nomiga ham sazovor bo’lgan Charles Spenser Chaplin 1977 yil olamdan o’tdi.

09

004Qizim, hozir tun. Mavlud ayyomi kunlarining biri. Barcha qurollangan jangchilar mening kichkina qal’amda uxlayapti. Ukang va singling, hattoki onang ham orom og’ushida.

Mendan naqadar olisdasan! Ammo sening siymong ko’z oldimdan yuqolsa, men so’qirga aylanaman. Sening surating shu yerda, stolimning ustida, qalbim tubida. Lekin o’zing ayni damda qayerdasan? Shans Elize nomli ajoyib teatrning ulkan sahnasida – “Go’zal Parij” raqsidasan. Men buni juda yaxshi bilaman. Hatto oyoq tovushlaringni eshitaman. Sening ko’zlaringni ko’raman – ular osmondagi yorug’ yulduzlar misoli xayolim oynasini yoritib turadi. Sening ushbu tantanavor va oydin sahnadagi harakatlaring Tatarxon asirasiga aylangan fors go’zalining timosolini yodga soladi. Hamisha go’zalligingcha qol va raqsga tush! Yulduz bo’l va porla! Lekin agar tomoshabinlarning zavq-shavqi va minnatdorchiligi seni mast qilsa, agar gullarning ifori boshingni aylantirsa, shunda chetroqqa o’tib, mening xatimni o’qi va qalbim ovoziga quloq tut.

Men sening otangman, Jaraldine!

Men Charliman, Charli Chaplinman!

Bilasanmi, bolaliginda tunlari sening yotog’ing yonida o’tirib, “Uyqudagii go’zal”, “Hushyor ajdarho» ertaklarni aytib berganman. Ko’zlarimga uyqu kelaganida unga kulib shunday derdim: “Ket! Uyqum, bular mening qizimning orzulari!” Men sening orzularingni ko’rardim, Jeraldine, kelajagingni, bugungi kuningni ko’rganman. Men sahnada o’ynayotgan qizchani, samolarga uchib raqs tushayotganini ko’rdim. Olomonning: “Anavi qizni ko’ryapsizmi? U sobiq masxarobozning qizi bo’ladi. Esladingizmi? Uning ismi Charli edi”, deya gapirganlarini eshitdim.

Ha, men Charliman! Sobiq masxarobozman!

Bugun sening navbating. O’yna! Men katta yirtiq ishtonlarda o’ynadim, sen esa malikalardek ipak matoli ko’ylaklarda o’ynayapsan. Bu o’yinlar va gulduros olqishlar ba’zida seni ko’klarga ko’tarishi mumkin. Mayli, parvoz qil! Osmonlarga parvoz qil! Lekin yerga qaytishni ham unutma! Sen odamlarning hayotini, ko’chada raqqosalarning sovuqda qaltirab och-nahor qolganlarini ko’rishing kerak. Men o’shalarga o’xshardim, Jeraldine! O’sha sehrli oqshomlari sen uxlab yotganingda, o’zimning hikoyalarim bilan allalardim seni. Men uyg’oq edim. Men sening yuzingga qarab o’tirardim va yuraging urishini eshitardim va o’zimdan so’rardim: “Charli, shu murg’ak bola seni bilarmikan? …Sen meni bilmaysan, Jeraldine. O’sha oqshomlar ko’p ertaklar aytib berardim. Lekin mening o’zimning hayot ertagim hech qachon aytilmagan. Ammo bu ham qiziqarli. Bu ertak ochlikdan London xarobalarida qo’shiq kuylab, o’yinga tushib sadaqa yig’ib yurgan masxaraboz haqida edi… Bu mening hikoyam! Men ochlik nimaligini, yalangoyoqlik, boshpanasizlik nima ekanini bilaman. Bundan tashqari, men – xo’rlangan daydi masxarabozning ko’ksida ummon to’lqinidek mavj urib turgan g’urur otilgan tangalar yetkazgan og’riqdan paydo bo’lgan. Kel, bu mavzuni to’xtata qolamiz.

Yaxshisi, sen haqingda gaplashamiz!

Jeraldine, sening ismingdan keyin mening ismim keladi – Charli. Men ushbu ism bilan odamlarni 40 yil kuldirdim. Lekin men odamlarning kulgusidan ko’ra ko’proq yig’ladim! Jeraldine, qizginam, sen hayotda faqat raqs va qo’shiq uchun yashamagin!

Yarim kechasi katta zaldan chiqqaningda, atrofingda qurshab olgan muxlislaringni unutishing mumkin, lekin seni uyingga olib borib qo’yadigan haydovchingdan, uning rafiqasi haqida so’rashni unutma. Agar ayoli homilador, yoki tug’ilajak farzandiga taglik sotib olishga mablag’i yetarli bo’lamsa, u holda uning cho’ntagiga qanchadir miqdorda pul solib qo’y. Shunaqangi savob ishlar, xayrli sarf xarajatlar uchun bankdagi nomingga pul o’tqazdim. Lekin boshqa narsalar uchun hisob-kitob bilan sarflagin. Goh-gohida shaharni metro, avtobus yoki yayov sayr qilib tur! Odamlarga qara! Beva-bechoralarga va yetim yesirlarga qara! Va hech bo’lmaganda kuniga o’zingga bir marta shunday deb eslat: “Men ham ularga o’xshagan odamman!” Ha! Sen ham o’shalarning birisan, qizim! Qolaversa, san’at insonga qanot berishdan oldin, u ucha olishi uchun odatda oyoqlarini sindiradi. Agar kun kelib o’zingni tomoshabinlardan ko’ra kerakliroq his qila boshlasang, sahnani tark et. Duch kelgan taksini to’xtatib, qo’shni Parijga borib kel. Bu sen uchun juda maroqli ekanini bilaman. U yerda o’zingga oxshagan, hatto, sendan-da malohatli, dilbar va latofatli ko’plab raqqosalarni ko’rasan. Ko’zni qamashtiradigan teatr chiroqlari har doim senga hamroh bo’lib yura olmaydi. Axir oy ham o’zining yorug’ligi bilan go’zal. Qara! Diqqat bilan qara! Nima, ular sendan kam o’ynashayaptimi? Tan olishing kerak, qizim, har doim sendan yaxshiroq raqsga tushadigan topiladi! Eng muhimi, shuni unutmaki, Charlining oilasida beadab so’zlar so’zlaydigan yoki Seyn daryosi sohilida o’tirgan tilanchilar ustidan kuladigan qo’pol odam hech qachon bo’lmaydi…

Men o’laman, lekin sen yashaysan… Men seni hech qachon qashshoqlik nima ekanligini bilishingni xohlamayman! Ushbu maktub bilan birga senga chek daftarni yuborayapman, xohlaganingcha sarflayver. Lekin ikki frank sarflaganingda, o’zingga o’zing uchinchisi seniki emasligini eslatib tur. Uni muhtoj bo’lganlarga xarjlashing shart. Sen bunday odamlarni osonlik bilan topasan. Agar muhtojlarni osonlik bilan topmoqchi bo’lsang, ularni hamma joyda uchratishing mumkin. Sen bilan pul haqida gaplashayotganimning sababi, u shunday mahliyo qiluvchi kuchki, o’z domiga tortib ketadi.

Bilasanmi, men ko’p vaqtimni sirkda o’tkazdim, shu fursat mobaynida meni bir tuyg’u tark etmadi – dorboz o’yinidan qo’rquv. Lekin, men senga shuni aytishim zarurki, dorbozning dordan yiqilishidan ko’ra odamlarning tekis yo’lda yiqilishi hayotda ko’proq uchraydigan hodisadir. Seni taklif etishgan tantanali kechalarda ehtimol olmos uchquni kabi porlarsan. O’sha payt sen uchun xavfli dor bo’ladi va yiqilishing muqarrar bo’ladi. Balki kunlarning birida bo’y-basti kelishgan, xushbichim shahzoda seni o’ziga jalb qilar. O’sha onlarda sen hali tajribasiz dorboz bo’lasan va albatta malikasiz dorboz har doim yiqilishi turgan gap. Qalbingni duru-gavharlar uchun sotma. Vaqti kelganda sen ham sevilasan, seni sevib qolgan u insonning muhabbati chin yurakdan bo’ladi. Men onangga bu haqda senga yozishini aytganman. U muhabbatni mendan ko’ra ko’proq tushunadi va yaxshiroq tushuntirib bera oladi.

…Bilaman, ota va bola har doim tortishadi. Mayli men bilan urush, mening fikr-mulohazalarim bilan tortish, qizim! Menga gapga quloq soladigan farzandlar yoqmaydi. Va hali ko’zlarimdan yosh oqib ketmasidan, xatimni tugataman, bugungi Rodjestvo oqshomi sehrli bo’lishini xohlardim. Mo’jiza ro’y berishini tilardim va men aytmoqchi bo’lganlarimni borligicha tushunib, qabul qilishingni xohlardim.

Charlining allaqachon davri o’tdi, Jeraldine! Ertami-kechmi, sahnada egningdan tushmaydigan oq ipakli kiyiming o’rniga qabrim tepasiga qora kiyim kiyib kelasan. Hozir seni xafa qilmoqchi emasman. Faqat vaqti-vaqti bilan oynaga qarab qo’y, mening chehramni ko’rasan. Hatto tomirimdagi qon muzlab qolganida ham, otang Charlini unutishingni xohlamayman. Men farishta emasman, lekin har doim ilhomlantiradigan inson bo’lib qolaman. Buni hamisha his qilib turishinnga ishonaman.

Jeraldine, seni o’pib qoluvchi otang Charli.

Ingliz tilidan Munira Norboeva tarjimasi

02

(Tashriflar: umumiy 2 983, bugungi 1)

5 izoh

  1. Дорбознинг дордан йиқилишидан кўра одамларнинг текис йўлда йиқилиши ҳаётда кўпроқ учрайдиган ҳодисадир.

  2. Qaniydi hamma otalar shunday bo’lishsa.Farzandlarini shunday seva olishsa.Hayotni yashashni o’rgatishsa.Bu hayot yiqilish va qaytib turishlardan iborat.Bizni o’ldirmagan har bir narsa bizni yanada kuchli qiladi.

  3. Yaratgan egam har bir farzandga shunday teran fikrlaydigan, otalarga o‘rnak bo‘la oladigan padar nasib qilsin !

Izoh qoldiring