Umar Sayfiddin. Qurbaqa duosi

003

   Энг қизиқ кишилардан бири мудир эди… Бу дунёда унинг қадар интизомпарвар, қонунпарвар, усулпарвар бир одам кўрмадим. Биринчидан қўл остида ишлаган кишиларнинг ҳеч бири билан шахсий муносабатда бўлмас; мактаб ҳайъатининг ташқарисида худди афсоналардаги маъбуд каби яшарди. Орамизда лақаби “шу сабабдан” эди. Ўта аҳамият берган нарсаси — мажлис кунлари, хонасида тўпланган вақтимиз ҳеч биримизни гапиртирмас, ҳаммамизга “шу сабабдан, шу сабабдан” деб айри-айри расмий ёзувлар ёздирарди. Ҳар қанақанги масала бўлса, айни сўзлар билан айни жумлаларнинг охирига юқоридаги “шу сабабдан”ни қўшиб ёздриргандан кейин, масалани ҳал қилдим деб ўйларди.

Умар Сайфиддин
ҚУРБАҚА ДУОСИ
Турк тилидан Замира Ҳамидова таржимаси

099

 Турк ҳикоячилигининг мумтоз вакили, журналист ва зобит Умар Сайфиддин 1884 йилнинг 11 мартида Туркиянинг Беликесир шаҳрида дунёга келди. Аввал Усмония мактабида, сўнгра ҳарбий билим юртларида ўқиган Умарнинг илк ижод маҳсули 1900 йили “Мажмуаи адабийя”да чоп этилди. 1906 йили Измирдаги жандарм мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирди. Шу йилларда Измирда чоп этиладиган “Себат”, “Хизмат”, “Сарбаст” каби газеталарга мақолалар ёзди.

omer-sayfettin Умар Сайфиддин ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаркан, ижодни ҳам тарк этмади. 1911 йили “Ёш қаламкашлар” журналида унинг “Янги лисон” номли мақоласи имзосиз чоп этилди. Мақолада миллий тилни асраб қолиш, бошқа тиллардан сўз олгандан кўра, унинг миллий муқобилларини топиш, адабиётни халқ тилига яқинлаштириш каби жиддий масалалар кўтарилган эди. Унинг “Баҳор ва қалдирғочлар”, “Қўзғолиш хабари”, “Примо Турк боласи”, “Онт” ва “Ишқ тўлқини” каби ҳикоялари ҳам айни шу журналда босилди.  Лейтенант Умар Сайфиддин 1912 йилда Болқон урушида қатнашди ва Яня яқинида юнон армиясига асирга тушди. “Пасткаш”, “Маҳдий”, “Ҳуррият Байроқлари” номли ҳикояларида асирликдаги ҳаётини қаламга олди. Бу ҳикоялар “Халққа тўғри”, “Турк юрти” ва “Зако” каби журналларда нашр этилди.
Бир йиллик асирликдан сўнг, 1913 йили Истанбулга қайтди ва ҳарбий хизматни ташлаб, “Турк сўзи” журналига муҳаррирлик қила бошлади. 1914 йилдан умрининг охиригача Кабаташ мактабида адабиётдан дарс берди.
Умар Сайфиддин 1920 йили 36 ёшида қанд касалидан вафот этди.
Умар Сайфиддиннинг “Тарих азалий такрордир” (1910), “Ҳарам” (1918), “Эфруз Бей” (1919), “Қаҳрамонлар”, “Бомба”, “Ҳарам”, “Узун пошналар”, “Ҳалоллик”, “Ёлғиз баҳодир”, “Исканжа”, “Ишқ тўлқини”, “Оқ Лола”, “Сирли амалиёт”, “Форса”, “Бадал”, “Пушти дурли ёқа” каби асарлари машҳур.

045

Шаҳар ташқариси… Истамбулнинг ташқарисида ўтган ҳаёт, қанчалар ҳуш! Буни фақат бошидан ўтган киши билади. Бир тарафда номдор кишилар, зиёлилар! Нариги тарафда эса давлат хизматчилари, зобитлар, муаллимлар…Сўнгра қасабанинг ер-мулк эгаси, шу ерлик инсонлар… Ҳар табақанинг, ҳар тоифанинг айри-айри қаҳвахонаси, фарқли кўнгилхушлиги, бир-биридан фарқли завқланишлари бор. “Ҳамма билан бир хил табақада” дея олишимиз мумкин бўлган ягона киши, ноҳиянинг давлатда ишлайдиган доктори эди. У ҳар доим ҳамма билан суҳбат қурар, уларнинг ҳар турли ишларига қатнашарди. Муаллимларнинг, ишчиларнинг, зобитларнинг ўтирган қаҳвахонасига кирарди. Дорихона эса “номдор кишиларнинг клубидир”. Юксак унвонли давлат хизматчилари ҳам у ерни зиёрат қилардилар. Адвокатларнинг идоралари ҳам бир нави дорихонларга ўхшарди.

Хуллас, шаҳар ташқариси ўзига яраша ғоят ёқимли олам саналади. Етти, саккиз, балки тўққиз сана бўлгандир, мен ҳам Истамбулга унчалик узоқ бўлмаган бир қасабада тайёрлов мактабида муаллим эдим. Ўзига яраша айри дунё бўлган шаҳарчанинг мактаби ҳам айри олам саналарди. Гўё олам ичидаги оламдай эди! Дастурлари, ғоялари бир бирига зид, тўрт-беш мактабнинг етиштирган кекса, ёш, ақилли, аҳмоқ, сафсатабоз, камгап ҳаммаси бўлиб йигирма хилдан ортиқ одам: Мудир, унинг муовини, муаллимлар, ёрдамчи ўқитувчилари… Идора хизматчилари… Эски замонлардан қолган, ҳалиги бир тарафидан қуёш ботар экан, нариги тарафидан қуёш чиққан эски буюк сулоламизнинг энг узоқ бурчакларидан келган ётоқхонада қолиб ўқийдиган талаба… Ҳар ирқдан, ҳар жинсдан. Тилларидан бошқа ҳеч нарсалари турклашмаган бир тўда бола…Фақат, бунчалик очиқ-ойдин қарама-қаршиликлар орасида бу қанчалар самимий оҳанг эди! Динига боғлиқ кишилар, янгиликларга қарши бўлган кишилар, либераллар, сўнгра эса ҳеч бир аниқ маслак соҳиби бўлмаган кишилар ака-укадай яшар эдилар. Бир риёзиёт муаллими жуда очиқ фикирли эди. Табиат муаллими ҳаммамизга ўқимаган жоҳил назари билан қараб, ичидан бизга жуда ачинган жиддий, ёшгина йигит эди. Мен адабиёт муаллими эдим. Франсузча муаллими эса Яҳудий миллатидан эди. Мактабда кеча навбатчиси бўлган вақтларида, кечқурун болалар билан қилган суҳбатларида талабаларнинг ундан сўраган сўзларини лотин ҳарфлари билан ён дафтарига ёзар, эртаси куни маъноларини мендан сўрар эди. Бир куни “Жезбейи Раҳмон”*нинг нималигини бечорадан сўрашибди. Домла яхши тушинмабди, дафтарига “Жезвейи Раҳман”* деб қайд қилибди. Ўқитувчилар хонасида мени тўхтатиб:
— “Жевзеи Раҳмон” нима дегани?, деб сўради.
— Унақа нарса йўқ, деб кулдим. У эса бор, деб оёқ тираб олди. Ўзидан бу сўзни сўраган болани топиб келтирди. Китобни очдик. Нотўғри тушунгани маълум бўлгандан кейин эса бу мавзу орамизда масхарага сабаб бўлди. Бечоранинг лақаби “Жазваи Раҳмон” бўлди-қолди.

Энг қизиқ кишилардан бири мудир эди… Бу дунёда унинг қадар интизомпарвар, қонунпарвар, усулпарвар бир одам кўрмадим. Биринчидан қўл остида ишлаган кишиларнинг ҳеч бири билан шахсий муносабатда бўлмас; мактаб ҳайъатининг ташқарисида худди афсоналардаги маъбуд каби яшарди. Орамизда лақаби “шу сабабдан” эди. Ўта аҳамият берган нарсаси — мажлис кунлари, хонасида тўпланган вақтимиз ҳеч биримизни гапиртирмас, ҳаммамизга “шу сабабдан, шу сабабдан” деб айри-айри расмий ёзувлар ёздирарди. Ҳар қанақанги масала бўлса, айни сўзлар билан айни жумлаларнинг охирига юқоридаги “шу сабабдан”ни қўшиб ёздриргандан кейин, масалани ҳал қилдим деб ўйларди.

Ўртоқларимнинг орасида энг яхши кўрганим дин илимлари фани домласи Баҳир Афанди эди. Мадрасадан кейин дорулфунунни ҳам тамомлаган эди. Ёши элликка яқинлашаётганди. Ўз фикрида қатъий турадиган, инсонлар билан тез киришадиган, бироз маккор, ғалатироқ ва ҳушчақчақ одам эди. Мен билан дўст бўлишининг сабаби тарбия ҳақидаги фикрларимизнинг бир хил бўлиши эди. Чунки мен ҳар қанча миллиятпарвар бир либерал бўлсамда “тарбия”нинг доимо “муҳофазакорона” бўлиши лозимлигига” ишонган киши эдим. Ижтимоий инқилобнинг жойи мактаб эмас, ҳаётдир. Муаллимларнинг вазифаси болаларга эски ҳаётнинг тарбиясини мажбуран ўргатишдир. У ҳам мендай ўйлагани учун мажлисларда иккаламиз тарафдорларимиз билан бирга қувват ташкил қилар, либералларга, янги асрнинг тарбия тарафдорларига кун бермасдик. Баҳир домланинг энг мафтун бўлган тарафлари киришувчанлиги билан “мебни алейҳ, мебни биҳ, мебни леҳ”* каби таъбирлари эди. Худди уришаётгандай гапирар, сўзларига худди мушт шакли вужудлар бермоқчи бўлгандай ўнг қўлини бир Қоракўз* қулайлиги билан чайқарди. Камчилиги фақат наргиласи* эди. Унга шунчалар мубтало эдики, қаҳвахонада, мактабда кунда ўнта чекмасдан туролмасди. Наргила бу… сигарет каби нарса эмас. Шишанинг ёнида қўшимча шланги бўлгани учун мудирдан, тафтишчидан сақламоқ лозим… Бир куни қаҳвахонада ўтириб, сайёр ва қулай наргила шакли ўйлай бошладик. Масалан, наргилани чекиб бўлгандан кейин уст қисми чиқарилсин, кейин графинга ўхшаб қолсин, уст қисмини эса чўнтакка яшира олсин. Баҳир Домла :
— Шлангни нима қиламан, деди.
— Тўн остига, белинга ўраб оласан.
— Қайрилиб синади.
— Бўлмаса ўраб шапкангнинг ичига сол.
— Сиғмайди…
Биз буларни гаплашар эканмиз шаҳар ҳокимлиги доктори ичкарига кириб келди. Доктор ёнимизга келди, биз билан саломлашиб ёнимизга ўтирди. Жума куни Бектоший* Такясига кетар эмишлар. Қўзи гўшти, соз, бироз май бор эмиш. Бизни ҳам дават этди. Мен:
— Боролмаймиз!, дедим. Биз муаллим эдик. Унақа созли, ашулали, ичкили базмларга боролмасдик. Доктор мажбур қилди:
— Сизлар ичмайсизлар. Қулоқларингга пахта тиқиб, кўзларингизни юмасизлар, деди. Зотан ўртоқлардан базилари рози бўлипди… Баҳир домла:
— Агар наргиламни ҳам олсак келаман, деди. Доктор:
— Оламиз. Ҳамда ростанам мен ўзим олиб бораман, домла!, деб қасам ичди.
Жуда нашъали, содда одам эди. Гўё қасабанинг жонли нашъасийди. Касаллари дорисидан кўра кўпроқ унинг сўзларидан шифо топишарди.
Жума куни кўпчилик бўлиб Бектоший Такясига қараб йўл олдик. Бу ер эски замонлардан топ-тоза қолган бир жаннатнинг ҳаёлига ўҳшарди. Тариҳ деб аталмиш бўрон бу асирлик чинорларнинг орасидан, оппоқ якка бинонинг сокин томи устидан ҳеч эсмагандайди гўё. Атрофида деворлари бўлмаса табиий бир кўл деб ҳисобланарлик даражада буюк ҳовуз, зумрад рангидаги кўланкалар ичида нилуфарлар гуллар очган ҳолда ухлар эди. Дарвишларнинг ёйган, қамишдан қилинган тўшакларига чўзилдик. Телеграммачи удини, кўчмас мулк биржаси ходими қонунини қўлига олди. Базмга скрипка устаси Алеко ҳам келганди. Мусиқа бошлади. Доктор:
— Соқий менман, деб ҳаммага ички икром этар, Баҳир домланинг ёнига келганда эса тўҳтаб қоларди.
— Мана менинг наргилам бор…
— Бир қултум берсам?…
— Умримда бир томчи ҳам оғзимга олмаганман.
— Бир қултум оғзингга ол, ғарғара қилиб кейин тупириб ташла.
— Нима фойдаси бор?
— Худо ҳаққи музадд-и тааффун, яъни ёмон ҳидларга қарши келади.
Баҳир Домла бу каби мавзуларда ўжар кўринишни хоҳламасди. Оғзига бир қадаҳ ароқ олди. Фақат доктор домлани қитиқлаб бир неча томчи юттирди. Домла ютганини инкор этсада бу бир неча томчи унга бир нечта кўзанинг нашасини берди. Кула бошладик. Базмимиз давом этарди. Лекин калламиз қозон каби эди! Бу яшил жаннатда охири йўқ бир жаҳаннам шовқини бор эди: буюк ҳовузнинг ичида балки бир миллиёнта қурбақа овозларини борича ҳайқирардилар. Шу даражада эдики ҳатто бир биримизнинг нима деганимизни ҳам эшитмасдик.
Доктор:
— Оббо!.. — деди, буларни овозини қандай қилиб ўчирамиз? Қулоғимиз портлаб кетадику энди.
Дарвишлар:
— Нима қилсаларинг қилинглар лекин овозини ўчиролмайсизлар, дейишарди.
Баҳир долмадан бошқа ҳаммамиз столдан турдик. Чунки ортиқ чидаб бўлмайдиган шовқин бошланганди. Тош, кесак нима топсак ҳовузга ота бошладик. Қурбақалар бизнинг бу ҳужумларимиздан ғазаблангандай яна ҳам баттар қуруллай бошладилар. Доктор газеталарни ёқиб уларнинг устига қўрқиб қочишсин, деб ота бошлади. Йўқ, йўқ…Нима қилсак қилайлик овозлари тинмас, яна зиёда қуриллай бошладилар. Мусиқани эшитиш алсо мумкин эмасди. Ичимиздагилардан биттаси:
— Бу ердан қочишдан бошқа чорамиз йўқ!, — деди.
— Қаерга кетайлик?
— Ҳовуздан узоқ бир ерга…
— Биз бунинг каби кўчиш музокараси қилар эканмиз наргиласининг ёнида эсимиздан чиққан Баҳир домланинг:
— Ҳоҳласам уларни бир онда жим-жит қиламан, деганини эшиттик.
— Қандай қилиб?…
— Суфлайман.
— Э қандай қилиб? …
— Дарров жим бўлишади. Шовқиндан нашамиз қочганди, бирданига яна кула бошладик. Доктор:
— Бу қурбақалар ярим бош оғриси эмаски бир нафасда тўхтасин, дерди, булар бош балоси.
Фақат Баҳир домла яна ғазабланган Қоракўз каби шижоатланди. Муштини чўзиб ҳаммамизни эътиқодсизлигимиз учун сўкарди. Унинг бақириши бир тарафдан, бир милён қурбақанинг чиқарган шовқини бир тарафдан…Валҳосил қоришиқ бир ур-тўполон давом этарди. Ўтиришимизнинг нашаси қолмаганди. Баҳир домла:
— Ҳамма жойига ўтирсин, деди, мен ҳовузнинг бўйига бориб дам урай. Жим бўлишмаса юзимга тупиринглар….
— Ҳа майли майли бўлмаса домла…
Ишонмаётгандик, лекин бир масхара бўлар, деб жойимизга ўтирдик. Домла ўрнидан турди. Наргиласини қўлига олди. Бизга орқасини ўгириб олганди. Сувга қараб суфлаганини кўрдик. Орадан бир дақиқа ўтмади. Қурбақалар бирданига жим бўлишди. Каттакон ҳовуздан тиқ деган овоз чиқмасди. Ҳайрон бўлиб қолдик. У эса муштини кўтариб зафар қозонган кишидай қайтиб келди.
— Нима қилдинг, худо ҳаққи!, — деб сўраганларга эса:
— Кўрмадиларингми. Кўзларингга ҳам ишончларинг йўқми, дам урдим, — деб жавоб берди.
Ярим соатдан кейин қурбақалар яна сайрай бошладилар. Ортиқ қўрмасдик. Баҳир домла ўрнидан туриб ҳовузнинг бўйига борар, бир нафасда қурбақаларни тинч қиларди. Ҳовуз тарафга кетаркан, севимли наргиласини “мастсизлар, синдириб қўясизлар”, деб ёнимизда қолдирмасди. Оқшомгача кўнгилҳушлик қилдик. Баҳир домланинг дам уришига Алеко ҳам ишонди. Доктор бунга ишонмас, лекин кўзи билан кўрган натижани ҳам инкор қилишга жасорат этолмасди. Шу ерлик хизматчилар ҳайратга тушиб қолишганиндан бошқа ароқ ичишга журъат этолмадилар. Бектоший дарвишлари ўйчан-ўйчан нафас эгасига қарашар, ким билади ичларидан нималар дейишарди.
Eртаси куни қаҳвахонада Баҳир домла билан ёнма-ён ўтириб Истамбулдан келган газеталарини ўқирдик. Мен ўқиганларимни тушунмас, унинг Бектоший Такясидаги қурбақаларни буйруқ бергандай жим қилганини ўйлардим. Тўғридан-тўғри сўрасам аминманки яна “Кўзларингга ишонмайсанми, дам урдим, кўрмидинг?” деб мени ҳам қурбақалардай жим қилиши аниқ эди. Фақат мен овсар эмасдим. Унга зеҳний, илмий бир тузоқ қурдим. Авваламбор газеталарни столга қўйдирдим. Ғоят тотли, руҳлар ҳақидаги суҳбатга бошладим. Бунақа мавзуларга жуда қизиқарди. Ҳайвонларда руҳ бўлмаганлигини, махлуқотларнинг маънавият ташқарисида худди ўсимликлар каби яшашларини англатардим.
— Мен ҳам бу фикрдаман, — деди.
— Йўқ, ёлғон айтяпсан, — дедим.
— Худо ҳаққи…
— Йўқ ёлғон….
— Қаердан биласан?
— Чунки сен қурбақаларга дам урдинг. Демакки ҳайвонларнинг маънавият ташқарисида яшашларини билмайсан. Қўлларини столнинг устидан тортди. Орқасига суянди, ўйланди. Кўзларимга тикка қаради. Пастга тупирса соқоли, юқори тупирса мўйлови эди. Шунақанги вазиятга солган эдимки….Қалин қошларини чимирди:
— Мен қурбақаларга дам урмадим!, — деди.
— Э бўлмаса қандай қилиб жим қилдинг уларни?
Баҳир домла оғзини очолмасди, чунки тузоққа тушганди. Ўз ақлига қараб, ё жоҳиллигини қабул қилиши, ёки ҳақиқатни сўйлаши керак эди.
— Айт бўлмаса, нима қилганинг учун қурбақалар жим бўлиб қолишди?
— Ҳм, ҳалиги азизим…..Овсармисан? Дам деган нарса бўладими?… Ҳалиги нима қилгандим а….
— Нима қилдинг?
— Наргиланинг шлангини кўлга ташладим…
— Ҳаа?
— Қурбақалар уни илон деб ўйлашди. Тезда кўл тубига қочдилар.
…Фақат қасаба ҳаётининг бир хусусиятларидан бири ҳам сир сақламоқдир.
Баҳир домла: “Соф кишиларнинг эътиқодларини бузмаслик керак. Уларга илмий ҳақиқатларнинг кераги йўқ. Зинҳор, шлангни қурбақаларга кўрсатганимни ҳеч кимга айтма. Майли қўявер дам урди, деб ўйласинлар. Мен бу сирни ҳеч фош этмадим. Бутун қасаба халқи домланинг нафас кароматини эшитди. Ҳатто Бекташийлар ҳам бунга шоҳид эдилар. Докторнинг ҳам шубҳалари секин-секин юмшади, йўқолди. Баҳир домланинг бир суфлаш билан қурбақаларни жим қилганлигидан гап кетгани замон бечора бўйнини букиб:
— Дунёда қанчалар мажҳул нарсалар бор. Илмимиз эса бу мажҳулларнинг юз миллиёнда бири ҳам эмас!…, — дер ва у ҳар пайтдаги шўх қаҳқаҳасини отолмасди…

__________
* Жезбейи Раҳмон — Оллоҳнинг ишқидан ҳушдан кетиш
* Жезвейи Раҳман — Қаҳва қайнатадиган идиш.
* Мебни алейҳ, мебни биҳ, мебни леҳ — Унга қарши қилинган, Ўзига қарши қилинган. Унинг фойдаси учун, фойдасига.
* Қоракўз — Турк фолклорида қўғирчоқ ўйнатишнинг исми.
* Наргила — Асил ватани Осё бўлиб, “тўмбеки” номли тамаки турининг сувда сузиб чекилишида ишлатиладиган, шишадан қилинган идиш.
* Бектоший — Ҳожи Бектоши Валий тариқати.

 

 

03

Umar Sayfiddin
QURBAQA DUOSI
Turk tilidan Zamira Hamidova tarjimasi

099

04Turk hikoyachiligining mumtoz vakili, jurnalist va zobit Umar Sayfiddin 1884 yilning 11 martida Turkiyaning Belikesir shahrida dunyoga keldi. Avval Usmoniya maktabida, so’ngra harbiy bilim yurtlarida o’qigan Umarning ilk ijod mahsuli 1900 yili “Majmuai adabiyya”da chop etildi. 1906 yili Izmirdagi jandarm maktabiga o’qituvchi bo’lib ishga kirdi. Shu yillarda Izmirda chop etiladigan “Sebat”, “Xizmat”, “Sarbast” kabi gazetalarga maqolalar yozdi.

 Umar Sayfiddin harbiy harakatlarda ishtirok etarkan, ijodni ham tark etmadi. 1911 yili “Yosh qalamkashlar” jurnalida uning “Yangi lison” nomli maqolasi imzosiz chop etildi. Maqolada milliy tilni asrab qolish, boshqa tillardan so’z olgandan ko’ra, uning milliy muqobillarini topish, adabiyotni xalq tiliga yaqinlashtirish kabi jiddiy masalalar ko’tarilgan edi. Uning “Bahor va qaldirg’ochlar”, “Qo’zg’olish xabari”, “Primo Turk bolasi”, “Ont” va “Ishq to’lqini” kabi hikoyalari ham ayni shu jurnalda bosildi.
Leytenant Umar Sayfiddin 1912 yilda Bolqon urushida qatnashdi va Yanya yaqinida yunon armiyasiga asirga tushdi. “Pastkash”, “Mahdiy”, “Hurriyat Bayroqlari” nomli hikoyalarida asirlikdagi hayotini qalamga oldi. Bu hikoyalar “Xalqqa to’g’ri”, “Turk yurti” va “Zako” kabi jurnallarda nashr etildi.Bir yillik asirlikdan so’ng, 1913 yili Istanbulga qaytdi va harbiy xizmatni tashlab, “Turk so’zi” jurnaliga muharrirlik qila boshladi. 1914 yildan umrining oxirigacha Kabatash maktabida adabiyotdan dars berdi.
Umar Sayfiddin 1920 yili 36 yoshida qand kasalidan vafot etdi.
Umar Sayfiddinning “Tarix azaliy takrordir” (1910), “Haram” (1918), “Efruz Bey” (1919), “Qahramonlar”, “Bomba”, “Haram”, “Uzun poshnalar”, “Halollik”, “Yolg’iz bahodir”, “Iskanja”, “Ishq to’lqini”, “Oq Lola”, “Sirli amaliyot”, “Forsa”, “Badal”, “Pushti durli yoqa” kabi asarlari mashhur.

045

Rashot Nuri Guntekinga

Shahar tashqarisi… Istambulning tashqarisida o’tgan hayot, qanchalar hush! Buni faqat boshidan o’tgan kishi biladi. Bir tarafda nomdor kishilar, ziyolilar! Narigi tarafda esa davlat xizmatchilari, zobitlar, muallimlar…So’ngra qasabaning yer-mulk egasi, shu yerlik insonlar… Har tabaqaning, har toifaning ayri-ayri qahvaxonasi, farqli ko’ngilxushligi, bir-biridan farqli zavqlanishlari bor. “Hamma bilan bir xil tabaqada” deya olishimiz mumkin bo’lgan yagona kishi, nohiyaning davlatda ishlaydigan doktori edi. U har doim hamma bilan suhbat qurar, ularning har turli ishlariga qatnashardi. Muallimlarning, ishchilarning, zobitlarning o’tirgan qahvaxonasiga kirardi. Dorixona esa “nomdor kishilarning klubidir”. Yuksak unvonli davlat xizmatchilari ham u yerni ziyorat qilardilar. Advokatlarning idoralari ham bir navi dorixonlarga o’xshardi.
Xullas, shahar tashqarisi o’ziga yarasha g’oyat yoqimli olam sanaladi. Yetti, sakkiz, balki to’qqiz sana bo’lgandir, men ham Istambulga unchalik uzoq bo’lmagan bir qasabada tayyorlov maktabida muallim edim. O’ziga yarasha ayri dunyo bo’lgan shaharchaning maktabi ham ayri olam sanalardi. Go’yo olam ichidagi olamday edi! Dasturlari, g’oyalari bir biriga zid, to’rt-besh maktabning yetishtirgan keksa, yosh, aqilli, ahmoq, safsataboz, kamgap hammasi bo’lib yigirma xildan ortiq odam: Mudir, uning muovini, muallimlar, yordamchi o’qituvchilari… Idora xizmatchilari… Eski zamonlardan qolgan, haligi bir tarafidan quyosh botar ekan, narigi tarafidan quyosh chiqqan eski buyuk sulolamizning eng uzoq burchaklaridan kelgan yotoqxonada qolib o’qiydigan talaba… Har irqdan, har jinsdan. Tillaridan boshqa hech narsalari turklashmagan bir to’da bola…Faqat, bunchalik ochiq-oydin qarama-qarshiliklar orasida bu qanchalar samimiy ohang edi! Diniga bog’liq kishilar, yangiliklarga qarshi bo’lgan kishilar, liberallar, so’ngra esa hech bir aniq maslak sohibi bo’lmagan kishilar aka-ukaday yashar edilar. Bir riyoziyot muallimi juda ochiq fikirli edi. Tabiat muallimi hammamizga o’qimagan johil nazari bilan qarab, ichidan bizga juda achingan jiddiy, yoshgina yigit edi. Men adabiyot muallimi edim. Fransuzcha muallimi esa Yahudiy millatidan edi. Maktabda kecha navbatchisi bo’lgan vaqtlarida, kechqurun bolalar bilan qilgan suhbatlarida talabalarning undan so’ragan so’zlarini lotin harflari bilan yon daftariga yozar, ertasi kuni ma’nolarini mendan so’rar edi. Bir kuni “Jezbeyi Rahmon”*ning nimaligini bechoradan so’rashibdi. Domla yaxshi tushinmabdi, daftariga “Jezveyi Rahman”* deb qayd qilibdi. O’qituvchilar xonasida meni to’xtatib:
— “Jevzei Rahmon” nima degani?, deb so’radi.
— Unaqa narsa yo’q, deb kuldim. U esa bor, deb oyoq tirab oldi. O’zidan bu so’zni so’ragan bolani topib keltirdi. Kitobni ochdik. Noto’g’ri tushungani ma’lum bo’lgandan keyin esa bu mavzu oramizda masxaraga sabab bo’ldi. Bechoraning laqabi “Jazvai Rahmon” bo’ldi-qoldi.
Eng qiziq kishilardan biri mudir edi… Bu dunyoda uning qadar intizomparvar, qonunparvar, usulparvar bir odam ko’rmadim. Birinchidan qo’l ostida ihslagan kishilarning hech biri bilan shaxsiy munosabatda bo’lmas; maktab hay’atining tashqarisida xuddi afsonalardagi ma’bud kabi yashardi. Oramizda laqabi “shu sababdan” edi. O’ta ahamiyat bergan narsasi — majlis kunlari, xonasida to’plangan vaqtimiz hech birimizni gapirtirmas, hammamizga “shu sababdan, shu sababdan” deb ayri-ayri rasmiy yozuvlar yozdirardi. Har qanaqangi masala bo’lsa, ayni so’zlar bilan ayni jumlalarning oxiriga yuqoridagi “shu sababdan”ni qo’shib yozdrirgandan keyin, masalani hal qildim deb o’ylardi.
O’rtoqlarimning orasida eng yaxshi ko’rganim din ilimlari fani domlasi Bahir Afandi edi. Madrasadan keyin dorulfununni ham tamomlagan edi. Yoshi ellikka yaqinlashayotgandi. O’z fikrida qat’iy turadigan, insonlar bilan tez kirishadigan, biroz makkor, g’alatiroq va hushchaqchaq odam edi. Men bilan do’st bo’lishining sababi tarbiya haqidagi fikrlarimizning bir xil bo’lishi edi. Chunki men har qancha milliyatparvar bir liberal bo’lsamda “tarbiya”ning doimo “muhofazakorona” bo’lishi lozimligiga” ishongan kishi edim. Ijtimoiy inqilobning joyi maktab emas, hayotdir. Muallimlarning vazifasi bolalarga eski hayotning tarbiyasini majburan o’rgatishdir. U ham menday o’ylagani uchun majlislarda ikkalamiz tarafdorlarimiz bilan birga quvvat tashkil qilar, liberallarga, yangi asrning tarbiya tarafdorlariga kun bermasdik. Bahir domlaning eng maftun bo’lgan taraflari kirishuvchanligi bilan “mebni aleyh, mebni bih, mebni leh”* kabi ta’birlari edi. Xuddi urishayotganday gapirar, so’zlariga xuddi musht shakli vujudlar bermoqchi bo’lganday o’ng qo’lini bir Qorako’z* qulayligi bilan chayqardi. Kamchiligi faqat nargilasi* edi. Unga shunchalar mubtalo ediki, qahvaxonada, maktabda kunda o’nta chekmasdan turolmasdi. Nargila bu… sigaret kabi narsa emas. Shishaning yonida qo’shimcha shlangi bo’lgani uchun mudirdan, taftishchidan saqlamoq lozim… Bir kuni qahvaxonada o’tirib, sayyor va qulay nargila shakli o’ylay boshladik. Masalan, nargilani chekib bo’lgandan keyin ust qismi chiqarilsin, keyin grafinga o’xshab qolsin, ust qismini esa cho’ntakka yashira olsin. Bahir Domla :
— Shlangni nima qilaman, dedi.
— To’n ostiga, belinga o’rab olasan.
— Qayrilib sinadi.
— Bo’lmasa o’rab shapkangning ichiga sol.
— Sig’maydi…
Biz bularni gaplashar ekanmiz shahar hokimligi doktori ichkariga kirib keldi. Doktor yonimizga keldi, biz bilan salomlashib yonimizga o’tirdi. Juma kuni Bektoshiy* Takyasiga ketar emishlar. Qo’zi go’shti, soz, biroz may bor emish. Bizni ham davat etdi. Men:
— Borolmaymiz!, dedim. Biz muallim edik. Unaqa sozli, ashulali, ichkili bazmlarga borolmasdik. Doktor majbur qildi:
— Sizlar ichmaysizlar. Quloqlaringga paxta tiqib, ko’zlaringizni yumasizlar, dedi. Zotan o’rtoqlardan bazilari rozi bo’lipdi… Bahir domla:
— Agar nargilamni ham olsak kelaman, dedi. Doktor:
— Olamiz. Hamda rostanam men o’zim olib boraman, domla!, deb qasam ichdi.
Juda nash’ali, sodda odam edi. Go’yo qasabaning jonli nash’asiydi. Kasallari dorisidan ko’ra ko’proq uning so’zlaridan shifo topishardi.
Juma kuni ko’pchilik bo’lib Bektoshiy Takyasiga qarab yo’l oldik. Bu yer eski zamonlardan top-toza qolgan bir jannatning hayoliga o’hshardi. Tarih deb atalmish bo’ron bu asirlik chinorlarning orasidan, oppoq yakka binoning sokin tomi ustidan hech esmagandaydi go’yo. Atrofida devorlari bo’lmasa tabiiy bir ko’l deb hisoblanarlik darajada buyuk hovuz, zumrad rangidagi ko’lankalar ichida nilufarlar gullar ochgan holda uxlar edi. Darvishlarning yoygan, qamishdan qilingan to’shaklariga cho’zildik. Telegrammachi udini, ko’chmas mulk birjasi xodimi qonunini qo’liga oldi. Bazmga skripka ustasi Aleko ham kelgandi. Musiqa boshladi. Doktor:
— Soqiy menman, deb hammaga ichki ikrom etar, Bahir domlaning yoniga kelganda esa to’htab qolardi.
— Mana mening nargilam bor…
— Bir qultum bersam?…
— Umrimda bir tomchi ham og’zimga olmaganman.
— Bir qultum og’zingga ol, g’arg’ara qilib keyin tupirib tashla.
— Nima foydasi bor?
— Xudo haqqi muzadd-i taaffun, ya’ni yomon hidlarga qarshi keladi.
Bahir Domla bu kabi mavzularda o’jar ko’rinishni xohlamasdi. Og’ziga bir qadah aroq oldi. Faqat doktor domlani qitiqlab bir necha tomchi yuttirdi. Domla yutganini inkor etsada bu bir necha tomchi unga bir nechta ko’zaning nashasini berdi. Kula boshladik. Bazmimiz davom etardi. Lekin kallamiz qozon kabi edi! Bu yashil jannatda oxiri yo’q bir jahannam shovqini bor edi: buyuk hovuzning ichida balki bir milliyonta qurbaqa ovozlarini boricha hayqirardilar. Shu darajada ediki hatto bir birimizning nima deganimizni ham eshitmasdik.
Doktor:
— Obbo!.. — dedi, bularni ovozini qanday qilib o’chiramiz? Qulog’imiz portlab ketadiku endi.
Darvishlar:
— Nima qilsalaring qilinglar lekin ovozini o’chirolmaysizlar, deyishardi.
Bahir dolmadan boshqa hammamiz stoldan turdik. Chunki ortiq chidab bo’lmaydigan shovqin boshlangandi. Tosh, kesak nima topsak hovuzga ota boshladik. Qurbaqalar bizning bu hujumlarimizdan g’azablanganday yana ham battar qurullay boshladilar. Doktor gazetalarni yoqib ularning ustiga qo’rqib qochishsin, deb ota boshladi. Yo’q, yo’q…Nima qilsak qilaylik ovozlari tinmas, yana ziyoda qurillay boshladilar. Musiqani eshitish also mumkin emasdi. Ichimizdagilardan bittasi:
— Bu yerdan qochishdan boshqa choramiz yo’q!, — dedi.
— Qayerga ketaylik?
— Hovuzdan uzoq bir yerga…
— Biz buning kabi ko’chish muzokarasi qilar ekanmiz nargilasining yonida esimizdan chiqqan Bahir domlaning:
— Hohlasam ularni bir onda jim-jit qilaman, deganini eshittik.
— Qanday qilib?…
— Suflayman.
— E qanday qilib? …
— Darrov jim bo’lishadi. Shovqindan nashamiz qochgandi, birdaniga yana kula boshladik. Doktor:
— Bu qurbaqalar yarim bosh og’risi emaski bir nafasda to’xtasin, derdi, bular bosh balosi.
Faqat Bahir domla yana g’azablangan Qorako’z kabi shijoatlandi. Mushtini cho’zib hammamizni e’tiqodsizligimiz uchun so’kardi. Uning baqirishi bir tarafdan, bir milyon qurbaqaning chiqargan shovqini bir tarafdan…Valhosil qorishiq bir ur-to’polon davom etardi. O’tirishimizning nashasi qolmagandi. Bahir domla:
— Hamma joyiga o’tirsin, dedi, men hovuzning bo’yiga borib dam uray. Jim bo’lishmasa yuzimga tupiringlar….
— Ha mayli mayli bo’lmasa domla…
Ishonmayotgandik, lekin bir masxara bo’lar, deb joyimizga o’tirdik. Domla o’rnidan turdi. Nargilasini qo’liga oldi. Bizga orqasini o’girib olgandi. Suvga qarab suflaganini ko’rdik. Oradan bir daqiqa o’tmadi. Qurbaqalar birdaniga jim bo’lishdi. Kattakon hovuzdan tiq degan ovoz chiqmasdi. Hayron bo’lib qoldik. U esa mushtini ko’tarib zafar qozongan kishiday qaytib keldi.
— Nima qilding, xudo haqqi!, — deb so’raganlarga esa:
— Ko’rmadilaringmi. Ko’zlaringga ham ishonchlaring yo’qmi, dam urdim, — deb javob berdi.
Yarim soatdan keyin qurbaqalar yana sayray boshladilar. Ortiq qo’rmasdik. Bahir domla o’rnidan turib hovuzning bo’yiga borar, bir nafasda qurbaqalarni tinch qilardi. Hovuz tarafga ketarkan, sevimli nargilasini “mastsizlar, sindirib qo’yasizlar”, deb yonimizda qoldirmasdi. Oqshomgacha ko’ngilhushlik qildik. Bahir domlaning dam urishiga Aleko ham ishondi. Doktor bunga ishonmas, lekin ko’zi bilan ko’rgan natijani ham inkor qilishga jasorat etolmasdi. Shu yerlik xizmatchilar hayratga tushib qolishganindan boshqa aroq ichishga jur’at etolmadilar. Bektoshiy darvishlari o’ychan-o’ychan nafas egasiga qarashar, kim biladi ichlaridan nimalar deyishardi.
Ertasi kuni qahvaxonada Bahir domla bilan yonma-yon o’tirib Istambuldan kelgan gazetalarini o’qirdik. Men o’qiganlarimni tushunmas, uning Bektoshiy Takyasidagi qurbaqalarni buyruq berganday jim qilganini o’ylardim. To’g’ridan-to’g’ri so’rasam aminmanki yana “Ko’zlaringga ishonmaysanmi, dam urdim, ko’rmiding?” deb meni ham qurbaqalarday jim qilishi aniq edi. Faqat men ovsar emasdim. Unga zehniy, ilmiy bir tuzoq qurdim. Avvalambor gazetalarni stolga qo’ydirdim. G’oyat totli, ruhlar haqidagi suhbatga boshladim. Bunaqa mavzularga juda qiziqardi. Hayvonlarda ruh bo’lmaganligini, maxluqotlarning ma’naviyat tashqarisida xuddi o’simliklar kabi yashashlarini anglatardim.
— Men ham bu fikrdaman, — dedi.
— Yo’q, yolg’on aytyapsan, — dedim.
— Xudo haqqi…
— Yo’q yolg’on….
— Qayerdan bilasan?
— Chunki sen qurbaqalarga dam urding. Demakki hayvonlarning ma’naviyat tashqarisida yashashlarini bilmaysan. Qo’llarini stolning ustidan tortdi. Orqasiga suyandi, o’ylandi. Ko’zlarimga tikka qaradi. Pastga tupirsa soqoli, yuqori tupirsa mo’ylovi edi. Shunaqangi vaziyatga solgan edimki….Qalin qoshlarini chimirdi:
— Men qurbaqalarga dam urmadim!, — dedi.
— E bo’lmasa qanday qilib jim qilding ularni?
Bahir domla og’zini ocholmasdi, chunki tuzoqqa tushgandi. O’z aqliga qarab, yo johilligini qabul qilishi, yoki haqiqatni so’ylashi kerak edi.
— Ayt bo’lmasa, nima qilganing uchun qurbaqalar jim bo’lib qolishdi?
— Hm, haligi azizim…..Ovsarmisan? Dam degan narsa bo’ladimi?… Haligi nima qilgandim a….
— Nima qilding?
— Nargilaning shlangini ko’lga tashladim…
— Haa?
— Qurbaqalar uni ilon deb o’ylashdi. Tezda ko’l tubiga qochdilar.
…Faqat qasaba hayotining bir xususiyatlaridan biri ham sir saqlamoqdir.
Bahir domla: “Sof kishilarning e’tiqodlarini buzmaslik kerak. Ularga ilmiy haqiqatlarning keragi yo’q. Zinhor, shlangni qurbaqalarga ko’rsatganimni hech kimga aytma. Mayli qo’yaver dam urdi, deb o’ylasinlar. Men bu sirni hech fosh etmadim. Butun qasaba xalqi domlaning nafas karomatini eshitdi. Hatto Bektashiylar ham bunga shohid edilar. Doktorning ham shubhalari sekin-sekin yumshadi, yo’qoldi. Bahir domlaning bir suflash bilan qurbaqalarni jim qilganligidan gap ketgani zamon bechora bo’ynini bukib:
— Dunyoda qanchalar majhul narsalar bor. Ilmimiz esa bu majhullarning yuz milliyonda biri ham emas!…, — der va u har paytdagi sho’x qahqahasini otolmasdi…

__________
* Jezbeyi Rahmon — Ollohning ishqidan hushdan ketish
* Jezveyi Rahman — Qahva qaynatadigan idish.
* Mebni aleyh, mebni bih, mebni leh — Unga qarshi qilingan, O’ziga qarshi qilingan. Uning foydasi uchun, foydasiga.
* Qorako’z — Turk folklorida qo’g’irchoq o’ynatishning ismi.
* Nargila — Asil vatani Osyo bo’lib, “to’mbeki” nomli tamaki turining suvda suzib chekilishida ishlatiladigan, shishadan qilingan idish.
* Bektoshiy — Hoji Bektoshi Valiy tariqati.

092

(Tashriflar: umumiy 301, bugungi 1)

Izoh qoldiring