11 март — Турк адабий оламининг энг ёрқин сиймоларидан Умар Сайфиддин туғилган кун
Босния беги билан Семендире бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир Яйчани ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.





Хатижа хоним жуда вақтли тул қолган бой бир хонимафанди эди. Ўн уч ёшдалигида олтмиш олти ёшли қарияга теккани учун “ерга тегиш” деган нарсадан нафратланган эди. Ўн йилга яқиндирки, эркак деса унинг хаёлига роматизм, балғам, пахта, банка, ёд йиғимларидан иборат кир, сиқувчи, лаънати ўйлар келар эди..