Muhammad Rahimxon Feruz. Devon & Feruz. Videofilm & N. Qobulov. Feruz haqida

Ashampoo_Snap_2017.01.29_23h40m34s_002_a.png  Муҳаммад Раҳимхон Соний — Феруз XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларидаги ўзбек адабиётида ўзига муносиб ўринга эга бўлган адиблардан биридир. У шоир, мусиқашунос, давлат арбоби ва феодал ҳукмдор эди.

МУҲАММАД РАҲИМХОН СОНИЙ – ФЕРУЗ
Н. Қобулов, профессор
08

0_Хивинский хан Мухаммад Рахим-хан II a.jpgФеруз XIX асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларидаги ўзбек адабиётида ўзига муносиб ўринга эга бўлган адиблардан биридир. У шоир, мусиқашунос, давлат арбоби ва феодал ҳукмдор эди. Феруз, яъни Муҳаммад Раҳим 1844 йилда Хивада Саид Муҳаммад оиласида таваллуд топди. У бошланғич маълумотини хусусий муаллимдан олади, бироз муддат мадрасада таҳсил кўради, давлат, ҳуқуқ илмини эса унга замонасининг буюк ҳуқуқшунос олимлари ўргатадилар.

Огаҳий Муҳаммад Раҳимга устодлик қилди, унга шеърият сирларини ўргатди, тариҳдан, таржима илмидан сабоқ берди. У Ал-Хоразмий, Беруний, Маҳмуд Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд каби буюк алломалар ҳақида дастлаб Огаҳийдан дарс эшитди. Кейинчалик эса уларнинг ижодий меросларини тўплашга киришади ва Паҳлавон Маҳмуд рубоийларидан бир китоб тартиб этади.

Муҳаммад Раҳим 1863 йилда отаси Саид Муҳаммадхон вафот этгандан кейин унинг ўрнига Хива хонлиги тахтига ўтиради. Бу воқеага бағишлаб шуаро ва фузалолар тарих ва қасидалар битдилар, маснавийлар яратдилар. Огаҳий томонидан битилган тарих ва ёзилган қасида алоҳида аҳамият касб этади.

Огаҳийнинг Ферузга бағишлаган қасидасидаунга отанинг ўз ўғлига, устоднинг шогирдига берган насиҳатлари, тилак ва истаклари, адолатпарварлик ва халқпарварлик ниятлари ифодаланган. Огаҳийнинг ушбу қасидаси йирик панд-насиҳат ҳақидаги асар бўлиб, мамлакатни бошқаришда Феруз фаолиятида унга берилган йўл-йўриқ ҳам эди. Феруз бу вақтда эндигина ўн тўқкиз баҳорни кўрган йигит бўлиб, ўн йилча мустақил равишда хонлик қилди. Аммо Русия империясининг Хива хонлигини босиб олиши натижасида, қолган даврда унинг вассали сифатида давлатни бошқарди.

Муҳаммад Раҳим ёшлигидан адабиётга ҳавас қўяди. Алишер Навоий, Мунис, Огаҳий, Комил сингари шоирларнинг асарларини қунт билан ўрганиб, уларга эргашиб шеърлар ёзди, ёзган шеърларига “Феруз” (ғолиб, бахтли, саодатли) деб тахаллус қўяди. Айниқса, ўзига қадар ўтган Шарқ адабиёти вакилларини устод деб билди.

Огаҳий билан Феруз ўртасида шогирд ва устодлик муносабатлари мустаҳкам эди. Ҳатто Огаҳий ўз шогирди Ферузга ота-ўғилдек муносабатда бўладики, бу албатта Феруз фаолиятига таъсир этмай қолмади. Феруз билан бир даврда яшаб ижод қилган олиму шоирлар, унинг фуқаропарвар, адолатли ва рахмдил шоҳлардан бири сифатида талқин этадилар.

Феруз саройига шоир, тарихнавис, олиму фузало, таржимону хаттот, табибу созанда ва шунга ўхшаш замонасининг маданият арбобларини атрофига тўплади. Феруз фан-маданият ривожига катта аҳамият берди. У ўз атрофига шоиру созандаларни тўплаб ҳар ҳафтада ғазалхонлик, шеърхонлик кечалари ташкил қилган. Бу ҳақда Баёний бундай ёзган: “Хон ҳазратлари ҳафтада икки кун: жума ва душанба оқшомларида уламо била суҳбат тузиб, китобхонлик этдурур эрдилар”. Ферузнинг ўзиҳам шеър ёзган, ашула айтган ва мусиқа басталаган. Буни унинг ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик, Ҳ. Сулаймонов номидаги Кўлёзмалар институтлари, Масков, Санкт-Петербург шаҳарлари ҳамда Британия, Франция, Туркия каби мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланаёттан “Ғазалиёти Феруз”, “Баёзи Феруз”, “Девони Феруз” асарлари ҳам тасдиқлайди.

Феруз шеърияти қўлёзма девон ва тошбосма баёзларда бизга тўлиқ етиб келган дейиш мумкин. Беруний номли Шарқшунослик институтида шоирнинг ўнга яқин ғазал мажмуалари мавжуд. Бундан ташқари унинг шеърлари ўша вақтда Хоразмда тузилган турли хил баёз, мажмуалардан ҳам ўрин олган.

Феруз ижодига назар ташлар эканмиз, унда шоир ғазалиётининг жуда кўп қисми ишқ-муҳаббат мавзуига бағишланганлигининг гувоҳи бўламиз.

Ишқ элин шоҳиман, вале ошиқининг қаторида
Ушбу ҳазининг ул пари кўзига илмади, нетай.

Шоир инсоннинг инсонга бўлган муҳаббатини улуғлади ва унга ҳар бир инсоннинг энг муҳим фазилатларидан бири деб қаради. Инсон ва ҳаётни, севги ва садоқатни ўз ижодининг асоси қилиб олган Феруз севгини садоқатсиз, меҳрни оқибатсиз тасаввур қилаолмайди. Булар шоир лирикасининг етакчи ғоявий асосини ташкил қилади. Унинг кўпчилик ғазаллари ўз замонасида созандалар ва гўяндалар томонидан куйга солиб куйланиб келинди. Улар бугунги кунда ҳам мусиқашуносларимизнинг диққатини ўзига тортмоқда.

Феруз ижод аҳлига ғамхўрлик қилди, уларга маош тайинлади. Уларнинг китобларини босиб чиқариш учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширди. Феруз шоирларнинг асарларидан иборат ҳар хил тазкиралар, баёзлар туздирди. “Ҳафт шуаро”, “Баёзи ғаза-лиёт”, “Баёзи мухаммасат”, “Баёзи мусаддасат” каби тўпламлар шулар жумласидандир. Ферузнинг ташаббуси билан истеъдодли шоир Аҳмаджон Табибий “Мажмуат уш-шуаройи Ферузшоҳий”, “Мухаммасат уш-шуаройи Ферузшоҳий” тазкираларини тузди. Бу мажмуалар Феруз хонлик қилган даврда яратилган бўлиб, ўша давр адабий ҳаракатини ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.

Феруз хонлик қилган даврда Хива давлатининг бироз марказлашуви натижасида илм-фан, маданият ва адабиёт ривожланди. Феруз ташаббуси билан Хива шаҳрида тошбосма ташкил этилди. Унда Феруз фармони билан Алишер Навоийнинг “Чор девон”, “Хамса” сингари асарлари илк бор чоп этилди. Мунис, Огаҳий, Комил, Баёний, Мирзо, Аваз Ўтар, Девоний, Ниёзий, Чокар сингари шоирларнинг асарлари кўплаб нусхада босилиб чиқди. Хоразм шоирларининг асарларидан ташкил топган баёз, тазкира ва бошқа халқлар адабиётидан қилинган таржима асарлар ҳам шу матбаада нашр қилинди. Феруз таржима қилиниши керак бўлган асарларнинг рўйхатини туздириб, турли таржимонларни бу ишга жалб этган. Натижада Феруз даврида “Хоразм таржима” мактаби вужудга келди. Бу давр таржимонлари томонидан ўзбек тилига ўгирилган қатор тарихий, бадиий, илмий-фалсафий асарлар маданиятимизнинг нодир дурдоналари бўлиб қолди.

Феруз таржимонлик, хаттотлик, китобот ишлари, тазкира, мажмуа ва баёзлар яратиш бўйича ҳам бир мунча ишларни амалга оширди. Тарих, тиббиёт, бадиий адабиёт ва мусиқага доир кўплаб қўлёзма манбалар қайта тикланди ҳамда янгидан-янги асарлар вужудга келди.

Бу улкан меросни халққа етказиш ва уни китобот қилишда Хоразм каллеграфларининг хизматлари ниҳоятда каттадир. Улар ўзларига хос услубда содда ва аниқ қилиб, насх, сулх, райҳоний сингари араб хати шаклидан фойдаланиб юзлаб қўлёзма асарларга сайқал бердилар. Хоразмда бу даврда кўчирилган қўлёзмаларнинг кўпчилик қисми адабиётга оид бўлиб, улар ўтмиш ва замондош шоирларнинг девон, баёзлари ҳамда турли хил мажмуа, тазкираларидан иборат эди. Буларнинг барчаси Феруз фармони асосида амалга оширилди. Муҳаммад Раҳим соний – Феруз хонлик қилган даврдашу тариқа меъморчилик, мусиқа, хаттотлик, наққошлик каби бир қатор санъат турлари ривожланди. Бу даврда фотография ва кино санъати вужудга келди. Турмушга гармон, граммафон, электр сингари янгиликлар кириб келди.

Феруз мусиқашунос сифатида шоир ва бастакор Паҳлавон Ниёз Мирзобоши Комилни Хоразм шашмақомини танбурга мослаб нота ёзишга ундади. Комил “Хоразм танбур нотаси” деб юритиладиган “Танбур чизиғи”ни яратди. Комилдан кейин эса бу ишни унинг ўғли Мирзо Феруз талаби асосида Хоразм шашмақомини етти мақомда танбурга мослаб нота ёзди. Ферузнинг ўзи ҳам бир қанча шеърларга мусиқа басталаган. Шоир Комилнинг ташвиқи билан бутун шашмақом куйларини мукаммал ўрганган, “Наво”, Сегоҳ” ва “Дугоҳ” мақомларига боғлаб куйлар яратган эди. Бу куйлар Хоразм мусиқачилари орасида машҳурдир.

Муҳаммад Раҳим соний даврида хонлиқда жуда кўп қурилишлар амалга оширилди, мадраса, масжид, боғлар барпо этилди.

У 1871 йилда Кўҳна Арк қаршисида ўз номига мадраса қурдириб битказади. Бу мадраса XIX аср меъморчилигидаги энг нодир ёдгорликлардан бири бўлиб, икки қаватли қилиб қурилгандир. Унда муллаваччаларнинг ўқиши учун ёзги ва қишки масжид, дарсхона ва кутубхоналар ҳамда уларнинг яшашлари учун 76 ҳужра қурилган. Ферузнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси билан йигирмадан ортиқ мадраса, масжид, минора, хонақолар қурилади.

Феруз ерларни сув билан таъминлаш, боғ-роғлар барпо қилиш ишига ҳам алоҳида аҳамият берди. Унинг буйруғига мувофиқ Қўнғирот тумани сарҳадида катта ариқ бунёд этилди. Халқ ушбу ариқнинг қурилишига Муҳаммад Раҳим соний раҳбарлик қилганлиги учун ариқни унинг номи билан Хон ариғи деб атади. Калта минор, Амиробод, Сарибий каби ариқларнинг қазилиши ва қайта тикланиши ҳам Феруз номи билан боғлиқдир. Феруз Ангарик, Тозабоғ, Боғишамол ва бошқа канал ҳамда боғларнинг қурилишига ҳам раҳбарлик қилди.

Шу билан бирга 47 йилу саккиз ойу 20 кун Хоразмда ҳукмронлик қилганлигининг ўзи ҳам унинг адолатпарвар ҳукмдор, халқпарвар шоир, маърифатпарвар буюк шахс бўлганлигидан далолат беради.

Давлат арбоби, истеъдодли шоир, зукко мусиқашунос ва созанда, илм-фан ҳомийси бўлган Муҳаммад Раҳим соний – Феруз умрининг охирида чап томони бутунлай шол бўлиб, фалаж касалига учрайди.

Баёний Муҳаммад Раҳим соний жанозасида қатнашади ва ўз кўзи билан кўрганларини, Ферузнинг тобути ўзи қурдирган мадрасага қўйилиб, ўша ерда жаноза ўқилганлигини, Исфандиёр бошлиқ барча уламо, фузало ва аркони давлатнинг ҳозир бўлганлигини ҳикоя қилади.

Умуман, Феруз халқимиз тилида, дилида ўзининг қилган яхши ва эзгу ишлари, ёзган шеърлари ва басталаган куйлари, қурдирган иморатлари билан абадий қолди.

Манба: “Маънавият юлдузлари” (Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Тошкент, 1999).

Ashampoo_Snap_2015.07.20_01h51m25s_002_a.pngМуҳаммад Раҳимхон Феруз
ДЕВОНДАН ШЕЪРЛАР
08

Ғазаллар

Зиҳи бордур зуҳурингға азал бирла абад пайдо,
Тафаккур айлабон зотинг, қила олмас хирад пайдо.

Не ҳикматдурки, гулдек юз ато бир кимсага айлаб,
Бировда булбулосо оҳу афғон беадад пайдо.

Қачон ҳамдингга гўё айлагум тилни мане бекас,
Манга гар бўлмаса алтофи фазлингдин мадад пайдо.

Бу ҳам бор қудрату сунъинг тасдиқига бир бурҳон
Ки, қилдинг бу тўққуз қат осмонни беамад пайдо.

Нечук мақбуллиғ топғусидур аҳли жаҳон аро,
Ул одамким, онга қаҳринг соридин бўлса рад пайдо.

Бориси хоҳиши тақдиринг ила бўлғуси мавжуд,
Неким гар бандадин оламда бўлса неку бад пайдо.

Топар кавнайи ичра мақсад ила комини Феруз,
Иноётинг била бўлса анга гар маснад пайдо.

* * *

Ёраб, иш субҳу масо журм ила исёндур манга,
Ики кўзум ушбу ғусса бирла гирёндур манга.

Бошлағил тавфиқ ила роҳи ҳидоят сориға
Ким, кўнгул ҳар дам залолат бирла жавлондур манга.

Ман аён қилмоқ санга лозим эмасдур ҳар нафас,
Ким санга бордур намоён неки пинҳондур манга.

Сен агар лутфу инояту карам анласанг,
Жумлайи мушкул ики оламда осондур манга.

Афу ҳажридин бир қатра эҳсон айлагил,
Ким ҳамиша журм ила исён фаровондур манга.

Маърифатнинг жонибиға бошла йўлким борҳо,
Жаҳл сори хотири афкор жўёндур манга.

Қил ато бир журъаи фазлинг билаким, Ферузинг,
Субҳ ила шом орзу дарёи ғуфрондур манга.

* * *

Нигоро, олди ҳушим, тарзи рафторингға салламно!
Ерутти тийра кулбам, меҳри рухсорингға салламно!

Ишим қотил кўзунг бедодидин бўлмиш, басе, мушкул,
Ичиб қонимни тўймас, чашми хунхорингға салламно!

Лабинг сўздин берур жон ўлган элга дарди ишқингдин,
Равониарвар даби жонбахши гуфторингға салламно!

Ҳама ишқ аҳлидур, эй муғбача, зулфнинг гирифтори,
Бори дин аҳлини банд этди — зуннорингға салламно!

Дединг: «Лутф айлагум!», ўлтурдинг, аммо неча ноз айлаб,
Агар лутфинг бу эрса, жавру озорингга салламно!

Қилурсан ноз, агар ман ҳар неча арзи ниёз этсам,
Ситамкор маҳвашо, бу навъ атворингға салламно!

Сенга, Феруз, ўлуб бахт, этдинг ул оп қадди, зулфин васф,
Бу янглиғ табъи иозик бирла ашъорингға салламно!

* * *

Гул юзунгга булбулосо ўтлуғ афғоним фидо,
Сарви озодингға қумридек хуш алҳоним фидо.

Хирмани гулдек бўлуб киргил қучоғим ичраким,
Гул киби ислаб юзунг, айлай санга жоним фидо.

Ваҳ, нечук кофирдурур икки кўзингким, бир қиё
Ҳолима боқмас ҳам этсам нақди имоним фидо.

Гоҳ-гоҳи ман сори қўйгил қадамким, айлайин
Мақдаминг гардиға жон, эй кўнглум олғоним, фидо.

Эй париваш кулбамға элдин ниҳону ошкор
Келки, то айлай санга пайдою пиҳоним фидо.

Чашми умидим ёр ўлғил меҳрдек юз бирлаким,
Баҳри кон этсун санга чашми дурафшоним фидо.

Бахти Феруз ила гар топсам висолинг давлатин,
Сўз дуррин базмингда айлай, эй сухандоним, фидо.

* * *

Рухсорин очиб бир пари келди бу тун базмим аро.
Бошдин оёқи бор экан меҳру вафо, нозу адо.

Чиқса фалакка ҳар саҳар оҳу фиғоним, не ажаб,
Айлар фузунроқ ҳар кеча ул ой менга жавру жафо.

Билмон, не офат эрди ул бўлғоч назарга жилвагар,
Ақлу хирад, ислому дин ўлди бори мендин жудо.

Жонинг учун ҳар дам манга кўргуз тараҳҳум, эй пари
Ким, сабру тоқат қолмади жавринг чекиб субҳу масо.

Ойдек юзунгнинг партави тушсун каро кулбамға ҳам,
Кўйғил қадам, эй маҳлиқо, очиб узори дилкушо.

Не суд, толеъ бўлса гар юз ою кун, ҳар субҳу шом,
Нечунки бор Ферузға меҳру жамолинг муддао.

* * *

Дедим: «Кўзумни равшан эт меҳри жамолинг кўрсатиб!»
Деди: «Узорим ўтиға жонинг нетарсан ўртатиб?!»

Дедим: «Тараҳҳум айлабон ҳолимға қил наззора».
Деди: «Кўзум жонинг фигор этгуси ноз ўқин отиб».

Дедим: «Висол ичра лабинг шахди менинг комим эрур».
Деди: «Санга бергум ани заҳри фироқ ичра қотиб».

«Дедим: «Лабингнинг шарбати ширинму ё кавсар суйи?»
Деди: «Бўлурму ҳар суйи оби бақоға ўхшатиб?!»

Дедим: «Недин эркан бугун олам муаттар бўлмоғи?»
Деди: «Сочимни тонг ели юз узра солмиш бутратиб».

Дедим: «Кўзунг бедор қил ноз уйқусидин, эй пари».
Деди: «Бу лаҳза фитнайи нойимни неткунг уйғотиб?!»

Дедим: «Кўзунгдин ўргилай, бир бўса бер Ферузға».
Деди: «Юзумни оғритур ҳар ён хатинг ниши ботиб».

* * *

Фурқатинг солди дилу жон ичра ўт,
Куфри зулфинг дину иймон ичра ўт.

Наргиси шаҳло кўзунг солғусидур
Бир нигаҳдин боғу рпзвон ичра ўт.

Оҳ чексам фурқатингдин ўртаннб,
Тушгусидур байтулаҳзон ичра ўт.

Журмим, эй маҳваш, недур, ҳар дам солур
Барқи ишқинг жисмп вайрон ичра ўт.

Ой киби фаррух юзунгшшг фурқати
Солди кўкда меҳри рахшон нчра ўт.

Не ажаб, кўргач юзунг Ферузнинг
Оҳидин тушса гулистон ичра ўт.

* * *

Кулуб деди манга бу кеча дилдор:
«Бўлубмусан манга асру гирифтор?»

Дедимким, «Ошиқи зорингман, оре,
Нетайким, васлинга йўл бердинг ағёр.

Санга ағёр ҳамдам бўлса бор дам,
Менинг бағрим бўлур афгору афгор.

Бу ҳолимни кўруб, қилгил тараҳҳум
Бўлубман дарди ишқингдин басе зор…»

Табассум бирла дур сочиб сўзидин,
Дедимки: «Не ғараз бу сўздин, эй ёр?»

Дедим: «Лаълингдин этгил бўса эҳсон»,
Деди: «Бу нукта бордур асру душвор».

Кўруб ул дамда беҳад изтиробим,
Деди: «Феруз, бўлгум санга ғамхор».

* * *

Шод ўлғил, эй маҳзун кўнгул, оу кеча дилдоринг келур,
Ширин такаллум, гулбадан, лаъли шакарборинг келур.

Соз айла айш асбобини, очғил тараб абвобини,
Рухсори оламтобини очиб севар ёринг келур.

Лаълин қилиб мўъжизбаён, бермакка умри жовидон,
Юз навъ меҳр айлаб аён, жонбахш гуфторинг келур.

Ҳижрони ичра борҳо тортар эдинг ранжу ано,
Бу дам тутуб расми вафо шўхи ситамкоринг келур.

Маҳзун қилиб ағёрни, шод этгали сен зорни,
Тарк айлабон озорни, ёри вафодоринг келур.

Кўнглига ноланг бир саҳар таъсир қилмишдур магар,
Ширин дудоқу сиймбар, фархунда дийдоринг келур.

Ферузбахт ўлғил мудом, эт нўши ишрат бирла жом,
Андоқки сарви хушхиром, озода рафторинг келур.

* * *

Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур?
Сарвқаду гулпираҳан, ғунча даҳоним қайдадур?

Бир қиё боқмоқ била ақлимни торож айлаган
Ул парирухсор, мужгони синоним қайдадур?

Чиқти жоним фурқатида гул юзин кўрмай анинг,
Жон берурға лаълидин Исо нишоним қайдадур?

Кечаю кундуз фироқпда ўлар ҳолатдаман,
Айтинг, эй аҳбоблар, жисм ичра жоним қайдадур?

Оҳу нолам чархфарсодур юзи ҳижронида,
Билмадимким, боиси оҳу фиғоним қайдадур?

Белу оғзи ёди бирла кўзларим гирён этиб,
Ошкоро анлаган дарди ниҳоним қайдадур?

Васли бирла шод этиб ағёрларни ҳар кеча,
Байтулаҳзонимға бўлмай меҳмоним қайдадур?

Топмадим ул гул висолидин хабар Феруздек,
Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур?

* * *

Эй фалак, нетдим сани, дуншанлиғ изҳор айладинг,
Нотавон кўнглум туганмас ғамға дучор айладинг.

Солибон айру малаксиймо ҳабибимдин мани,
Ғулсурат девсийратлар била ёр айладинг.

Васл ила бир дам хуш этмай хотири ношодими,
Доимо дарду фироқу ғам аро зор айладинг.

Ҳажр тиғидин қилиб жисмимнн сартосар яро,
Жони зоримии машаққат бирла афгор айладинг.

Давлатп васлин муяссар айлабон ағёрга,
Меҳнату ҳажриға кўнглумни сазовор айладинг.

Бир йўли айланмайин Ферузнинг коми била,
Эй фалак, нетдим сани, душманлиғ изҳор айладинг.

* * *

Пайваста қоши шаклидур ул чашми жоду устина,
Бир чарғким, ёзмиш қанот қасд айлаб оҳу устина.

Наззора қилгил орази узра хатиға ҳар замон,
Гар мавжи жавҳар кўрмасапг бир соф кўзгу устина.

Меҳримиз ўлмушмудур гулгун шафақ ичра ниҳон
Киймиш ва ё гулранг тўн ул шўхи гулрў устина.

Кўнглум нетонг сиймобдек ҳар лаҳза қилса изтироб
Ким ул юз ўтидин эриб сув бўлгуси сув устина.

Лайливангамнинг ишқида мажмунлиғим кўрган киши
Ҳолимга кулгулар қилур изҳор кулгу устина.

Хатдурму рухсори уза ёҳуд мусаххар қилғоли
Чин мулкининг келмушмудур афвожи ҳинду устина.

Зулфи хатининг ҳажрида бошимға айларлар ҳужум
Ғоятсиз андуҳу алам юз навъ қайғу устина.

Ёғду кун ўлди кўзларим олдида шоми тордек.
Айларга пинҳон юзларин чун ёзди гесу устина.

Ваҳ найлайин Феруз, ул қотил ғазаб ёйин чекиб,
Мужгон ўқин тез отгали чин солмиш абрў устина.

* * *

Гулистон ичра ул дилбар келур мастона-мастона,
Бўлур шамъи руҳиға жон қуши парвона-парвона.

Тутуб зуҳду вараъ таркини кирдим дайр аро бу тун
Кетур, соқий, манга эмди тўла паймона-паймона.

Қилур жавру ситам, қилмас тараҳҳум ман ҳазинға
Десам рози дилимни бошиға айлопа-айлона.

Бориб ағёр базмиға, ичиб ишрат майин тун-кун,
Мени ҳижронда айлаб ғам билан ҳамхона-ҳамхона.

Қилиб пинҳон юзин ман зори ҳайрондин паризодим,
Фироқида мени қилди ажаб девона-девона.

Ҳавас айларсан, эй дил, ишқ дашти сайрини қилмон
Кечиб бошдин, қадам қўймоқ керак мардона-мардона.

Қилиб зоҳир букун лутфу карам, Феруз, дилдоринг
Келур коминг раво қилмоқ учун саллона-саллона.

* * *

Бир пари тушда манга ораз намоён айлади,
Кўргач-ўқ, ҳушу хирад мулкини вайрон айлади.

Ғамзаю нозу тағофул бирла имо айлабон,
Кўзлари жонимни олиб қасди имон айлади.

Оташин гул баргини элтиб лаби хандонига,
Жон ила кўнглумни рашк ўтига сўзон айлади.

Зулфи мушкини юзи узра паришон айлабон,
Кўзларимни тийра, кўнглумни паришон айлади.

Чунки рухсори жаҳонтобин кўз очтим кўргали,
Орази меҳрин ниқоб остида пинҳон айлади.

Сийнаси узра кўруб гулгун кабоси чокини,
Гулшан ичра гул дағи чоки гирибон айлади.

Сесканиб уйғондим эрса, топмадим ондин асар,
Ушбу туш Мажиун киби ақлимни ҳайрон айлади.

Ё раб, уйғоқлиқда рўзи қил висоли давлатин
Ким, мани ошифта бир гул юзли жонон айлади.

Мумкин ўлғайму висоли ичра бир кун шодлиғ,
Бўйлаким Ферузни ҳажрида гирён айлади.

Маснавий

* * *

Соқиё, тут манга карам жомин,
Тўлдуруб васли роҳи гулфомин.

Ранги бўлсун ақиқдин рангин,
Таъми—оби ҳаётдин ширин.

Жон топиб лаззатидин онинг қут,
Дилкушо бўлсун ўйлаким ёқут.

Май дема они шарбати жон де,
Шарбати жон де, лаъли жонон де.

Лаб-балаб айлай они пайдар-пай,
Бирла чиқсун бошимға базм аро май.

Ки фироқ ичра зормен асру,
Муддатидур, хуммормен асру.

Токи нўш айлаб они мастона,
Бошлайин беҳудона афсона.

Бошима не келибдурур бир-бир,
Хома бирла борин қилай таҳрир.

Гаҳ ёзиб ҳажру дард ила аламин,
Гаҳ битай ёри бевафо ситамин.

Гаҳ фалак иякидин шикоят этай,
Ҳақгаки, шукри бениҳоят этай.

Бу сифат сўзлар айлабон ҳоли,
Кўнглум айлай малолдин холи.

Ваҳ, на хуш кун эди замоне висол.
Хуш кечиб базми васл аро моҳу сол.

Ёрима бахтдек бўлуб ҳамдам,
Доим иқболдек эдим маҳрам.

Кўнглум эрди висолидин гулшан,
Кўзум эрди жамолидин равшан.

Жон топиб лаълннинг зилоли била,
Шод эдим жонфизо мақоли била.

Кўрмак ила кўнгулда сурур,
Жон топар эрди суҳбатида ҳузур.

Кўзи қатлимға айласа имо,
Лаъли жонбахши эди Масиҳосо.

Мижаси жонима ўн отса равон,
Кўксим айлар эдпм ул ўқға нишон.

Кўрубон қошини нечукким «нун»,
Қаддим айлар эдим қошида нигун.

Ёнима келса ул қади шамшод,
Равза тўбисин этмас эрдим ёд.

Сунбул зулфин эслабон ҳар дам,
Даҳр андуҳидин эдим бегам.

Анбарин ҳолини кўруб ҳар ён,
Соғинур эрдим ани нуқтаи жон.

Тишин инжу хаёл этар эрдим,
Лабини фаҳми бол этар эрдим.

Оғзиким бор эди хат ичра ниҳон,
Зулмат ичра бу чашмаи ҳайвон.

Гоҳ зоҳири такаллум айлар эди,
Гоҳ пинҳон табассум айлар эди.

Дўстим эрди зоҳиру пинҳон,
Гўй ман жисм эрдиму ул жон.

Кечаю кундуз ичра бир соат,
Мансизин йўқ эди онга тоқат.

Гаҳ солиб гул киби узориға кўз,
Гаҳ ниҳони дебон қулоқиға сўз.
Сийпабон гаҳ кумуш баданни,
Ўпубон гаҳ шаккари даҳанни.

Дер эдим:—Пайкаринг эрур сиймин!
Дер эди: —Бу сўзунг эмастур чин!

Дер эдим:—Бордурур лабннг чун қанд!
Дер эди: — Килма қандға моманд!

Дер эдим: — Оразингму ёки қуёш?
Дер эди: — Кунда бормудур кўзу қош?

Дер эдим:—Кўзлариғгму оҳуни Чин?
Дер эди:—Онда борму зулм ила кин.

Дер эдим: — Қоматингму сарви равон?
Дер эди: — Сендадурму жилва аён?

Дер эдим: — Кокилингмудур печон?
Дер эди: —Ганжи ҳуснум узра илон!

Дер эдим:—Юз узра тушубму нуқат?
Дер эди:—Хол эрур сўз этма ғалат!

Дер эдим:—Қошларинг эрурму ҳилол?
Дер эди:—Ул бўлурму зеби жамол?

Дер эдим:—Тишларингмудур инжу?
Дер эди: — Онча соф эмас лўълу!

Дер эдим:—Лабларинг эрур кавсар!
Дер эди:—Онда йўқ сафодин асар!

Дер эдим:—Сан паримусан, эй жон?
Дер эди:—Ман парисифат инсон!

Дер эдим:—Ҳурдек эрурсан хўб!
Дер эди:—Манча ул эмас маргуб!

Айлар эрдим ман ондин онча савол,
Берур эрди жавобин ул филҳол.

Дер эди:—Сансан ошиқи зорим,
Даҳр аро сандин ўзга йўқ ёрим.

Кўзи гар борса уйқуға ногоҳ,
Ишқидин тортибон ман ўтлуғ оҳ.

Булбулосо чекиб навою фиғон,
Бул ҳусниға бор эдим ҳайрон.

Лабидин бўса айлаб оҳиста,
Топар эрдим фарах мани хаста.

Рашкдин субҳ этиб яқосини чок,
Тузмас эрди бу базмима афлок.

Бу сифат ёри меҳрини афзун,
Кўрубон зулм фош этиб гардун.

Мани охир ул ойдин этти йироқ,
Солди жонимға доғи дарди фироқ.

Зори жонинга зулм кўрди раво,
Мани ул ёр жондин этди жудо.

Мани дилдори меҳрибонимдин,
Ойириб ўт чиқорди жонимдин.

Чун менинг будим этти чарх нобуд,
Ҳар неча куйсам эмди йўқтур суд.

Кўнглум ар топмаса висол ила баҳр,
Не карах бўлмоқи маконни шаҳр?

Қади гар бўлмас эрса жилванамо,
Сарвни найлайин мани шайдо?

Юзи бўлмас эса манга манзур,
Не керак мардум кўзум аро нур?

Қулоқим гар сўзин эшитмас эса,
Нетайин сўз агар Масиҳ деса?

Топа олмас эсам лабидин ком,
Комим эрмастурур мани гулфом

Юзидин апру найлайин гулни,
Зулфи атридин айру сунбулни?

Кўзи жонимга бўлмаса офат,
Найлайин умрима тилаб муҳлат?

Кўпи бўлмас эса манга маскан,
Найлабон не қилай беҳиштни ман?

Етмаса васлидин кўнгулга сурур,
Не қилай ҳамдамим агар эса ҳур?

Сўрмаса ёр ҳоли зоримни,
Ҳажрида жони беқароримни.

Не кечар фурқати аро манга ҳол,
Билмас эрса гар ул пари тимсол.

Бедилим йўқму деб ва ёхуд бор,
Хабаре тутмас агар дилдор.

Мани маҳзунин ул қади шамшод,
Айламас эрса ошиқим деб ёд.

Кечуруб ман фироқ аро айём,
Топса агёр базми васлида ком.

Бўлубон манга заҳри ҳажр насиб,
Шарбати васлин этса нўш рақиб.

Ютубон ман лаби фироқида қон,
Бўлса ағёр базм аро хандон.

Ман бўлуб ишқи бирла афсона,
Шод эса суҳбатида бегона.

Бу сифат бўлса ёр ёт манга
Не керак даҳр аро ҳаёт манга.

Дилбарим гар бу навъ қилса жафо,
Манга даркор эмас ҳаёт асло.

Васл субҳи гар ўлмаса умид,
Не қилай умрни тилаб жовид.

Оҳким, жавр этиб баҳри дани
Солди охир жудолик ичра мани.

Эмди бор кўнглум ичра не тоқат,
Жисми беморим ичра не қувват.

На оёқда юрур мажолим бор,
Сайр этиб ўлтурур на ҳолим бор.

На манга мунглашурға бир маҳрам!
На манга йиғлашурға бир ҳамдам!

На манга бор жаҳонда бир ғамхор,
То онга дардим айласам изҳор!

Кимниким ўзга дўст билсам ман,
Жони зоримға ул бўлуб душман.

Айлабон ҳар тарафга наззора,
Дардима ҳеч топмайин чора.

Бир макон ичра ўлтуруб танҳо,
Йиғламоқдур ишим сабоҳу масо.

Гоҳ-гоҳи қўлумға олиб руд,
Тузубон ҳар дам ошиқона суруд.

Рост оҳанглик қилиб оғоз,
Бўлуб ушшоқдек наво пардоз.

Ўтлуғ абётлар ўқуб мани зор,
Чиқориб кўкка оҳи оташбор.

Дерман: Эй чарх, бу нечук ойин,
Сангаким, бу сифат қилурсан кин.

Ким, менинг ёри меҳрибонимни,
Ойириб ёқдинг ўтга жонимни.

Бевафолиғ русумини туздинг,
Манга бу павъ зулм кўргуздинг.

Фалаки кажраво ситамкоро,
Нега қилғунг манга бу навъ жафо?

Қаро дедимму орази олинг?
Оқ дедимму юзингдаги ходинг?

Ё бу сўзлар санга эса таъриф,
Ман доғи бу сифат қилиб тавсиф.

Сани дей бир ажуза маккора,
Ҳолинг оқдур, вале юзунг қора.

Айбпарварсан, ҳунари душдган,
Доимо макру ҳийладур санга фан.

Ким севар ёри бирла хамогуш,
Бир замон бўлса тарк ўлуб санга хуга.

Кўргузуб турфа беҳаёлиқлар,
Ўрта ерга солиб жудолиқлар.

Кўнглига еткуруб туман озор,
Қилғунг охир фироқ аро ани зор.

Кўзидин ўчса тонгғача уйқу,
Сан эмассан онинг учун қайғу.

Турфа бераҳм эрурсан золим,
Ким илкингдин ўлмади солим.

Бир киши йўқки мандин истифсор,
Айлабон дегали на ҳолинг бор.

Турфароқ буки ул ҳужаста ниҳод,
Ақлу ҳушидши айлаган барбод.

Эшитиб мунча оҳу фарёдпм,
Ошиқлик деб бир анламас ёдим.

Мунча ҳам бевафолиқ ўлғайму?
Бу сифат пуржафолиқ ўлғайму?

Аввал дўстлуғлар айлаб фош,
Сўнгра тузмак недур бу навъ маош?

Бурун айлаб вафою меҳр шиор,
Сўнгра қиллюқ педур бу навъ мадор?

Кўнглум айлаб бурун висол ила шод,
Сўнг недур мунча жонима бедод?

Собиқан айлаб аҳд ила паймон,
Киши бўлгайму сўнгра офатижон.

Эй кўнгул, ҳақга шукр айлаю бас,
Сўз узатмоқ бу навъ яхши эмас.

Килмағил чарх жавридин шиква,
Ер ҳам бевафо деб этма гила.

Бошингга не келур ниҳону аён,
Кисмати ҳақдин ўзга қилма гумон.

Тангри қилғон эса неким тақдир,
Бера олмас киши анга тағйир.

Бир қаддин кўрки ўт сочиб ҳар ён,
Раддин қичқуруб бўлуб нолон.

Ул доғи беқарор ўйлаки сен,
Ишқ аро доимо зору танҳо мен.

Ишқ бир ўтдурур, нечукким барқ,
Айламас шоҳ била гадоки фарқ.

Тушса ондин кўнгулга бир учқун.
Куйдуруб бошига солур қаро кун.

Ишқ аро гарчи сабр эрур мушкул,
Сен они пеша айлагил, эй дил.

Бўлубон сазми васл аро Феруз,
Тун кунинг бўлсун ийд ила наврўз.

Ёр ила нўш этиб майи гулфом,
Санга шояд муяссар ўлғай ком.

Айлабон илтифотлар, жонон,
Сургайсан то абадгача даврон.

Мухаммаслар

* * *

Кўрмак тилаб юзунгни, эй шўх гулузорим,
Қонлар тўкар дамодам бу чашми ашкборим,
Қучмок тилаб белингни ҳеч қолмади қарорим,
Йўлунгда туфроқ ўлди бу жисми хоксорим,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Бўлғоч назарда зоҳир товусдек хироминг,
Ақлимни қилди ҳайрон таъзим ила саломинг,
Лол айлади тилимни тўтисифат каломинг,
Йўқтур жаҳонда мандек бир камтарин ғуломинг,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Сен ҳусн шоҳидурсен, раҳм айла бу гадоға,
Келмасму ҳеч раҳминг бу зори мубталоға,
Каҳрингин айлаб афзун кўп қўймағил балоға,
Лутфу карам шиор эт, хўй айлама жафоға,
Оромижон ннгорим, сарвиравон ннгорим.

Гулгун узоринг узра чиқмиш хатти зумуррад,
Бу хат била бўлуб сен ҳусн аҳлиға саромад,
Гўё санга бўлубдур шамсу қамар обо жадд,
Мундин зиёд этарга васфингни йўқ манга ҳад,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Қаддинг хаёли тушгач хотирға, эй суманбар,
Эрмас назарға манзур шамшод ила санавбар,
Бўлмас эса муяссар ул кокили муанбар,
Тутғойму ўрнин онинг райҳону сунбулу тар,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Қил ҳолима тараҳҳум, эй соқийи дилоро,
Солди сипоҳи ишқинг жон кишвариға яғмо,
Мани зор бедилингға лутф айлагил нигоро,
Қолмади фурқатингда сабру қарорим асло,
Оромижон нигорим, сарвиравон ннгорим.

Меҳри камардек олиб тожу камарни пинҳон,
Охир бошу белига зийнат етурди ул жон,
Қилсанг муни тафаккур, эй шоири сухандон,
Бир шўхи дилрабонинг исми бўлур намоён,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Бўстонда базм этарга жамъ ўлсалар санамлар,
Ул базм ичида Феруз ўлсун десанг суханвар,
Ўз илкинг ила тутғил бир лоларанг соғар,
Юз нозу ишва бирла кирганда боға дилбар,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

* * *

Чекиб ҳижронда ранжи бекарон оҳиста-оҳиста,
Ютар эрдим лаби фикрида қон оҳиста-оҳиста,
Бу ҳолимдин топиб бу кун нишон оҳиста-оҳиста,
Манга раҳм айлаб ул ширин забон оҳиста-оҳиста,
Етушти бошим узра ногаҳон оҳиста-оҳиста.

Шаби ҳижронда айлаб дарду меҳнат кулбасин маскан,
Сочар эрдим сиришким донасин ҳар сори юз хирман,
Бу ҳол ичра тараҳҳум кўргузуб ул дилбари пурфан,
Фироқида қорорғоҳ кўзларимни айлади равшан,
Очиб рухсораи хуршидсон оҳиста-оҳиста.

Қудуми интизорида бўлуб тонг отгуча бедор,
Чекиб ҳар дамда гардун сори юз минг оҳи оташбор,
Бўлуб ғам тиғи бирла сарбасар жону таним афгор,
Эдим ҳижрони дарди шиддатидин ўлгудек бемор,
Етушти васлидин суҳбат равон оҳиста-оҳиста.

Миниб рахшиға букун ман сори атфи инон айлаб,
Шитоб ичра арақни гул уза шабнам фишон айлаб,
Келиб базмим қудуми бирла гулзори жикон айлаб,
Масиҳо мўъжизин жонбахши лаълидин аён айлаб,
Ўлук жисмимга берди тоза жон оҳиста-оҳиста.

Русуми дилраболиғ кўргузуб гул юзли жононим,
Билиб ҳижрон ўти куйдурганни бошдин-оёқ жоним,
Кўруб раҳм айлабон жисми низору чашми гирёним,
Сўруб дилдорлиғ расми била ҳоли паришоним,
Қилиб ошино дилбарлик аён оҳиста-оҳиста.

Тараҳҳум кўзгузуб ҳар дам фузун аъдоди имкондин,
Табассум айлабон юз ишва бирла лаъли хандондин,
Такаллум бошлабон ҳар лафзни айлаб чучук жондин,
Деди:«—Эй ошиқи зорим малоли дарди ҳижрондин,
Бўлубсан асру зору нотавон оҳиста-оҳиста»

Майи лаълимни дардингга даво айларга келмишман,
Замирингда не эрса муддао айларга келмишман,
Неким расму муҳаббатдур, санго айларга келмишман,
Бу дам васлим била коминг раво айларга келмишман,
Мақомингға бори элдин ниҳон оҳиста-оҳиста.

Қилиб тун-кун висолим базмиға етмакни андиша,
Уруб Фарҳод янглиғ ранжу меҳнат тоғиға теша,
Қилиб ишқимда кўнглунгни мусаффо, ўйлаким, шиша,
Неча кун дарди ҳижроним аро сабр айладинг пеша,
Бўл эмди васлим ичра шодмон оҳиста-оҳиста.

Эди ҳижрон аро мақсудинг ўпмак борҳо лаълим,
Қучуб нозик белим кўнглунгга сўрмоқ муддао лаълим,
Бугун коминг не эрса қилғуси они раво лаълим,
Агар истарсан ўпмакликни, энг жонфизо лаълим,
Қучарсан, қуч белим, энгу миён оҳиста-оҳиста.

Манга иқбол янглиғ бўлди чун ул ҳамдаму ҳамдаст,
Оёқинг ўпкали ман оллида туфроқға бўлдум паст,
Талаттуф бирла ул лаълин лабимга айлади пайваст,
Ман ўлдум ёр лаъли бодаси бирла бўлуб сармаст,
Фироқи ранжидин топтим омон оҳиста-оҳиста.

Кўзумдин оқизиб ашкни ҳижрон ичра сув янглиғ,
Бўлуб оби равон ондин аён ҳар сори жў янглиғ,
Риёзат тортибон айлаб танин заъф ичра му янглиғ,
Киши гар содиқ эрса ишқ аро васл ичра бу янглиғ,
Бўлур Ферузбахту комрон оҳиста-оҳиста.

Огаҳий Ғазалларига Тахмислар

Рангин такаллумму бўлур чунким гуҳарафшон лабинг,
Файзу фараҳ еткургуси кўнглумга бепоён лабинг,
Фаҳм этмадим не хосият қилмушдурур пинҳон лабинг,
Ёқутдурму билмадим ё лаъл эй жонон, лабинг,
Ё оразинг гулзорида борму гули хандон лабинг.

Лаълниг фироқида бўлуб асру заифу хаста жон,
Жисми низоримдин олиб қаддинг ғами тобу тавон,
Ўлмакка етганда ёвуқ келдинг бошимға ногаҳон,
Лаълингни бир ўпмак била топтим ҳаёти жовидон,
Эъжози Исому экан ё шарбати ҳайвон лабинг.

Жавру жафолар айлабон жонимга бу гардуни дун,
Қилди лабинг ҳижронида ашкимни қон, бағримни хун,
Дардим эрур беҳад фузун, кун-кундин аҳволим забун,
Кўздин тўкуб ҳижрон аро доим сиришқи лолагун,
Ўпмаклик айлаб орзу тун-кун ютарман қон лабинг.

Кўнглумга бўлмишдур лабинг бир бўса қилмоқ муддао,
Муфт эрмас ушбу матлабим, бўлса агар, сандин раво,
Олтун-кумиш худ саҳл эрур, эй дилбари ширинлиқо,
Гар бўса лаълингга жон нақдин қилур эрсанг баҳо,
Олғум нединким бир ўпуб ўлганга на армон лабинг.

Тақвои тоат айлабон зуҳд аҳли тинмай рўзи шаб,
Жаннатга кирмак орзу айлаб чекар ранжу тааб,
Ақл эли кўйинг борида жаннатни қилгайму талаб,
Феруз, жаннат равзасин, гар, истамас эрмас, ажаб
Ким, оразинг жаннат гули, кавсар суйи, эй жон, лабинг.

* * *

Бир жилвагар бўлғоч кўзум оллида то қошу кўзунг,
Фаҳми хирадин айлади мандин жудо қошу кўзунг,
Жонимни олди айлабон нозу адо қошу кўзунг,
Ваҳ не балодур билмадим, эй дилрабо, қошу кўзунг
Ким, бир назарда солди ўт жоним аро қошу кўзунг.

Ҳам Хизри хаттинг дилкушо, бордур масиҳоний сўзунг,
Ҳам кўзу қошинг қотили жонбахга эрур, рангин сўзунг,
Ҳам беқарор ўлғон кўнгулларга берур таскин сўзунг,
Ҳам юз ўлукни тиргузур лаълинг аро ширин сўзунг,
Ҳам минг тирикни ўлтурур айлаб жафо қошу кўзунг.

Тун-кун сўроғинг айлабон истаб муалло манзилинг,
Кўргач мусаффо оразинг, бўлдум асири бедилинг,
Жону кўнгул бетоб эрур сўрмоқ тилаб ширин лабинг,
Олди карори тоқатим оқ сийнаю нозик белинг,
Солди қаро кун бошима икки қаро қошу кўзунг.

Боқгоч кўз ила қошинга, бўлдум асир, эй нўшлаб,
Жоним ёқар ошиқ ўти, қошу кўзунг бўлди сабаб,
Эмди фиғонлар айлабон ҳижронинг ичра рўзу шаб,
Қошу кўзунг бедодидин дод айласам эрмас ажаб,
Ким, не жафолар қилмади охир манго қошу кўзунг.

Фаррух юзунг ҳусн авжининг бордур моҳитобопиким,
Ханлинг эрур маҳбублар, сансан алар султониким,
Манким таманно айламак, сан шўх бепарвониким,
Йўқтур манга ишқинг аро юрмак тирик имкониким,
Жонимни ё қадду юзунг олғуси ё қошу кўзунг.

Ҳусн аҳли шоҳисан, эрур мулкунг малоҳат кишвари,
Икки кўзунг жоду эрур, қошинг аларнинг ханжари,
Мажнундек ўлди кўргач, ул ҳуснинг жаҳон донолари,
Ман зори ҳайронинг нечук девона бўлмай, эй пари
Ким, ақлу ҳушим айлади мандин жудо қошу кўзунг.

Истаб висолинг базмини, эй хўбларнинг аҳсани,
Иқболи Ферузинг киби кўб жустужў айлаб сани,
Кўргач юзунг ишқ ўтига кўпди вужуди хирмани,
Ширин лабингдин Огаҳий жисмиға жон берким, ани,
Ўлтурди бир имо қилиб боқғоч қиё қошу кўзунг.

* * *

Қилмиш азалда сунъи ҳақ ҳусн ичра якто оразинг,
Ою қуёшға ўхшамас ҳаргиз мусаффо оразинг,
Кўрган киши ақлин қилур ҳайрону шайдо оразинг,
Жонбахш лаълинг узра хат то қилди пайдо оразинг,
Жамъ айлади хуршид уза Хизру Масиҳо оразинг.

Бир тун менинг кулбамға, эй маҳваш, карам рахшини сур,
Очиб узорингни қаро шомиға равшанлиғ етур
Ким, сандин эҳсону карам зоҳир бўлур вақтида кўр,
Ойдек юзунг маҳжурлар шоми ғамини ёрутур,
Партав менинг шомимға ҳам солғойму, оё, оразинг.

Лутф айлабон ман зорға, эй сарвқадди маҳлиқо,
Кўпғил қадам кулбам аро очиб узори дилкушо,
Токи чекарман оразинг кўрмак тилаб ранжу ано,
Жонинг учун раҳм айлабон кўргуз юзунгким ҳажр аро,
Жонингға етдим айлабон кўрмак таманно оразинг.

То ишқинг ичра эй пари, девонаи зор ўлмушам,
Ҳажрингда ғам тирноғидин аъзойи бир-бир юлмушам,
Гулдек узорингни тилаб гулбарги янглиғ сўлмушам,
Рози ўлумга оразинг ҳажри ғамидин бўлмушам,
Ўлтур мани ё тиғ ила, кўргуз манга ё оразинг.

Қатъ этгали юз урмушам то фурқатинг тоғу тузин,
Олмон қулоғимға ғаминг таркида носиҳлар сўзин,
Майл этмагум гар хўблар ҳар неча арз этса ўзин,
Кўз солмағум жаннат аро ғилмону ҳур очса юзин
Ким, максадим кўюнг аро қилмоқ тамошо оразинг.

Ҳаргиз зулмат йўли сори ғайрат била юз урмамиш,
Гулзору кўюнг сайриға саъй ила маркаб сурмамиш,
Ўзни тамошойн қаду рухсоринга еткурмамиш,
Зоҳид тилар жаннат, гули сарвдин магарким кўрмамиш,
Лутф ичра зебо қоматинг, ҳусн ичра якто оразинг.

Ферузнинг арзи будур сан хўблар шоҳигаким,
Бўлма сабаб жавр айлабон ҳар дам онинг оҳиғаким,
Бир лутф ила таскин етур фарёду жонкоҳигаким,
Ишқинг ўтиға кўнгуси, раҳм айла Огаҳийгаким,
Токим кўрубдур бир назар ул зори шаидо оразинг.

Мусаддаслар

Субҳким, ул сарви гулрўх сайри гулзор айлади,
Сарву гулға қадду рухсорни намудор айлади,
Сарв қаддиға эгиб бош қуллуқ изҳор айлади,
Гул юзин суртуб пойиға ўзини хор айлади,
Рашк тиғи жой ила кўнгулни афгор айлади.
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Гар нафас қилгач назора ул қуёш рухсорга,
Жон кўнглум қолди ишқи ранжидин озорға,
Айласам жоним фидо боқмай ман беморга,
Ҳар нафасда кўргузур юз илтифот ағёрға,
Айламас бир раҳме зоҳир ман ғарибу зорға,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Жонфизо лаълин такаллумга ойурса ногаҳон,
Ҳар каломидин топар ўлган бадан руҳи равон,
Гўйиё улдур бу даврон нчра Исойи замон
Ким, киши кўрмайдур андоқ маҳваши ширин забон,
Айб қилманг, истаб они, айласам оҳу фиғон,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Хўб эмастур қадди тўъби қомати рафторича,
Дилкаш эрмас равзаи ризвон юзи гулзорича,
Йўқтурур хуршид нури жабҳаи анворича,
Сунбул эрмас атрпарвар зулфи анбарборича,
Тонг эмас, васлин талаб қилсам агар жон борича,
Дўстлар, ул дилрабо ҳақи мани зор айлади.

Оҳким, тарки муҳаббат айлабон ул дилрабо,
Нотавон жонимға кўрди ҳажр андуҳин раво,
Мунча ҳам бўлғойму бир бедилға қилмоқлик жафо,
Дилраболиғ расмида аввал қилиб меҳру вафо,
Сўнгра қилди меҳнат ҳижрони бирла мубтало,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Ул қуёшдин айру бир зарра қарорим қолмадн,
Ақлу ҳушим кетди-ю, сабр-ихтиёрим қолмадн,
Дарди ҳижрон чеккали танда мадорим қолмади,
Васл учун айлаб гадолиқ нангу орим қолмади,
Йиғламоқдин ўзга ҳажр ичра шиорим қолмади,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Ишқ мулкида эдим Ферузбахту комкор,
Амрима маъмур эрди неча шўхи гулузор,
Лекин они кўргач ўлдум бандаси беихтиёр,
Қолмайин кўнглум аро бир заррача сабру қарор,
Ақл ила ҳушу хирадни қилди мандин беқарор,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айладн.

* * *

Ул пари эгнида гулранг либосини кўрунг,
Меҳрдек оразининг нуру зиёсини кўрунг,
Нутқи жонбахшу лаби руҳафзоснни кўрунг,
Отғоли ғамза ўқин қошлари ёсини кўрунг,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Оразидин олиб ул меҳру жаҳонтоб ниқоб,
Зеб учун кўзга чекиб сурма, уруб юзга гулоб,
Кўзлари фитнасидин қилғоли оламни хароб,
Юзи ўти била айларга жигарларни кабоб,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Гул хижил боғ аро онинг гул рухсоридин,
Сарупо дар гул эрур қомати рафторидин,
Лол эрур қумрию булбул лаби гуфторидин,
Синди шаккарга баҳо лаъли шаккарборидин,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосинн кўрунг.
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Жон олур ҳар боқиши бирла қаро кўзгинаси,
Тоза жон ҳам берур элга шаккарин сўзгинаси,
Коши ё, киприки ўқ, офатижон юзгинаси,
Фитнагар чобук худройи эрур ўзгинаси,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Кўз юмуб ноз ила гоҳи чекибон хомёза,
Кош қоқиб гаҳ қилибон жилваи беандоза,
Ўзига ҳар дам этиб ғамза фунуни тоза,
Килди ошиқлиғим олам элига овоза,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Жилваи қоматиға туъбини ризвон банда,
Мутабассим лабиға ғунчаи хандон банда,
Икки шаҳло кўзиға наргиси фаттон банда,
Орази меҳриға хуршиди дурахшон банда,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Токи ул шўх ғами ишқиға дучор ўлдум,
Дам-бадам дарди бало хайли била ёр ўлдум,
Кокили домига побасти гирифтор ўлдум,
Талаб васлида Феруз киби зор ўлдум,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адоспни кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосинн кўрунг.

Рубоийлар

* * *

Эй шўх, тараҳҳум айлаким, зорингман,
Жону дилу дин ила гирифторингман.
Гар васлингга айласанг баҳо жон нақдин,
Юз жон эса ҳам бериб харидорингман.

* * *

Қилмиш мани бир дилбари зебо ошиқ,
Бошдин оёқи латифу раъно ошиқ,
Йўқ мумкин ўзи холи ҳамсуҳбати ман,
Бўлғайму манингдек яна пайдо ошиқ.

* * *

Жонбахши каломинг эрур ул навъ фасиҳ,
Исо киби жон бергусидур элга сариҳ,
Ҳар шўхки, ҳусн ичра тутар ўзни сабиҳ,
Сан борчасидин сабиҳ ҳам асру малиҳ.

* * *

Кўргач юзунг, зй дилбар, фархунда сифот,
Ҳеч қолмади кўнглум аро орому сабот,
Хосияти лаълинг оби ҳайвон янглиғ,
Сўрғон кишига бергуси жовиди ҳаёт.

* * *

Кам этмади қаҳрин манга дилдор ҳануз,
Тарк айламади жавр ила озор ҳануз.
Ман ҳажрида субҳу шом йиғларман қон,
Хушнуд эрур базмида ағёр ҳануз.

* * *

Гар дилбарим ўлмаса манго ҳамсуҳбат,
Найлай эса юз ҳурлиқо ҳамсуҳбат,
Ул шўх агар анисим ўлмас эрса,
Даркор эмас ушбу даҳр аро ҳамсуҳбат.

* * *

Рўзи санга борча ком бўлсун, ёраб!
Иқболу ман мудом бўлсун, ёраб!
Ҳам давлати мустадом бўлсун, ёраб!
Ҳам ишрати бардавом бўлсун, ёраб!

Сценарий муаллифлари: Неъмат Салаев, Комил Аваз, Хуршид Даврон
Матнни Фарҳод Бобожонов ўқиган.
«O’zbekiston» телеканали. 2008 йил

MUHAMMAD RAHIMXON II – FЕRUZ
N. Qobulov, professor

Ashampoo_Snap_2015.08.11_16h38m27s_004_.pngFeruz XIX asrning ikkinchi yarmi XX asr boshlaridagi o‘zbek adabiyotida o‘ziga munosib o‘ringa ega bo‘lgan adiblardan biridir. U shoir, musiqashunos, davlat arbobi va feodal hukmdor edi. Feruz, ya’ni Muhammad Rahim 1844 yilda Xivada Said Muhammad oilasida tavallud topdi. U boshlang‘ich ma’lumotini xususiy muallimdan oladi, biroz muddat madrasada tahsil ko‘radi, davlat, huquq ilmini esa unga zamonasining buyuk huquqshunos olimlari o‘rgatadilar.

Ogahiy Muhammad Rahimga ustodlik qildi, unga she’riyat sirlarini o‘rgatdi, tarihdan, tarjima ilmidan saboq berdi. U Al-Xorazmiy, Beruniy, Mahmud Zamaxshariy, Najmiddin Kubro, Pahlavon Mahmud kabi buyuk allomalar haqida dastlab Ogahiydan dars eshitdi. Keyinchalik esa ularning ijodiy meroslarini to‘plashga kirishadi va Pahlavon Mahmud ruboiylaridan bir kitob tartib etadi.

Muhammad Rahim 1863 yilda otasi Said Muhammadxon vafot etgandan keyin uning o‘rniga Xiva xonligi taxtiga o‘tiradi. Bu voqeaga bag‘ishlab shuaro va fuzalolar tarix va qasidalar bitdilar, masnaviylar yaratdilar. Ogahiy tomonidan bitilgan tarix va yozilgan qasida alohida ahamiyat kasb etadi.

Ogahiyning Feruzga bag‘ishlagan qasidasidaunga otaning o‘z o‘g‘liga, ustodning shogirdiga bergan nasihatlari, tilak va istaklari, adolatparvarlik va xalqparvarlik niyatlari ifodalangan. Ogahiyning ushbu qasidasi yirik pand-nasihat haqidagi asar bo‘lib, mamlakatni boshqarishda Feruz faoliyatida unga berilgan yo‘l-yo‘riq ham edi. Feruz bu vaqtda endigina o‘n to‘qkiz bahorni ko‘rgan yigit bo‘lib, o‘n yilcha mustaqil ravishda xonlik qildi. Ammo Rusiya imperiyasining Xiva xonligini bosib olishi natijasida, qolgan davrda uning vassali sifatida davlatni boshqardi.

Muhammad Rahim yoshligidan adabiyotga havas qo‘yadi. Alisher Navoiy, Munis, Ogahiy, Komil singari shoirlarning asarlarini qunt bilan o‘rganib, ularga ergashib she’rlar yozdi, yozgan she’rlariga “Feruz” (g‘olib, baxtli, saodatli) deb taxallus qo‘yadi. Ayniqsa, o‘ziga qadar o‘tgan Sharq adabiyoti vakillarini ustod deb bildi.

Ogahiy bilan Feruz o‘rtasida shogird va ustodlik munosabatlari mustahkam edi. Hatto Ogahiy o‘z shogirdi Feruzga ota-o‘g‘ildek munosabatda bo‘ladiki, bu albatta Feruz faoliyatiga ta’sir etmay qolmadi. Feruz bilan bir davrda yashab ijod qilgan olimu shoirlar, uning fuqaroparvar, adolatli va raxmdil shohlardan biri sifatida talqin etadilar.

Feruz saroyiga shoir, tarixnavis, olimu fuzalo, tarjimonu xattot, tabibu sozanda va shunga o‘xshash zamonasining madaniyat arboblarini atrofiga to‘pladi. Feruz fan-madaniyat rivojiga katta ahamiyat berdi. U o‘z atrofiga shoiru sozandalarni to‘plab har haftada g‘azalxonlik, she’rxonlik kechalari tashkil qilgan. Bu haqda Bayoniy bunday yozgan: “Xon hazratlari haftada ikki kun: juma va dushanba oqshomlarida ulamo bila suhbat tuzib, kitobxonlik etdurur erdilar”. Feruzning o‘ziham she’r yozgan, ashula aytgan va musiqa bastalagan. Buni uning O‘zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik, H. Sulaymonov nomidagi Ko‘lyozmalar institutlari, Maskov, Sankt-Peterburg shaharlari hamda Britaniya, Fransiya, Turkiya kabi mamlakatlarning kutubxonalarida saqlanayottan “G‘azaliyoti Feruz”, “Bayozi Feruz”, “Devoni Feruz” asarlari ham tasdiqlaydi.

Feruz she’riyati qo‘lyozma devon va toshbosma bayozlarda bizga to‘liq yetib kelgan deyish mumkin. Beruniy nomli Sharqshunoslik institutida shoirning o‘nga yaqin g‘azal majmualari mavjud. Bundan tashqari uning she’rlari o‘sha vaqtda Xorazmda tuzilgan turli xil bayoz, majmualardan ham o‘rin olgan.

Feruz ijodiga nazar tashlar ekanmiz, unda shoir g‘azaliyotining juda ko‘p qismi ishq-muhabbat mavzuiga bag‘ishlanganligining guvohi bo‘lamiz.

Ishq elin shohiman, vale oshiqining qatorida
Ushbu hazining ul pari ko‘ziga ilmadi, netay.

Shoir insonning insonga bo‘lgan muhabbatini ulug‘ladi va unga har bir insonning eng muhim fazilatlaridan biri deb qaradi. Inson va hayotni, sevgi va sadoqatni o‘z ijodining asosi qilib olgan Feruz sevgini sadoqatsiz, mehrni oqibatsiz tasavvur qilaolmaydi. Bular shoir lirikasining yetakchi g‘oyaviy asosini tashkil qiladi. Uning ko‘pchilik g‘azallari o‘z zamonasida sozandalar va go‘yandalar tomonidan kuyga solib kuylanib kelindi. Ular bugungi kunda ham musiqashunoslarimizning diqqatini o‘ziga tortmoqda.

Feruz ijod ahliga g‘amxo‘rlik qildi, ularga maosh tayinladi. Ularning kitoblarini bosib chiqarish uchun qo‘lidan kelgan barcha ishlarni amalga oshirdi. Feruz shoirlarning asarlaridan iborat har xil tazkiralar, bayozlar tuzdirdi. “Haft shuaro”, “Bayozi g‘aza-liyot”, “Bayozi muxammasat”, “Bayozi musaddasat” kabi to‘plamlar shular jumlasidandir. Feruzning tashabbusi bilan iste’dodli shoir Ahmadjon Tabibiy “Majmuat ush-shuaroyi Feruzshohiy”, “Muxammasat ush-shuaroyi Feruzshohiy” tazkiralarini tuzdi. Bu majmualar Feruz xonlik qilgan davrda yaratilgan bo‘lib, o‘sha davr adabiy harakatini o‘rganishda qimmatli manba bo‘lib xizmat qiladi.

Feruz xonlik qilgan davrda Xiva davlatining biroz markazlashuvi natijasida ilm-fan, madaniyat va adabiyot rivojlandi. Feruz tashabbusi bilan Xiva shahrida toshbosma tashkil etildi. Unda Feruz farmoni bilan Alisher Navoiyning “Chor devon”, “Xamsa” singari asarlari ilk bor chop etildi. Munis, Ogahiy, Komil, Bayoniy, Mirzo, Avaz O‘tar, Devoniy, Niyoziy, Chokar singari shoirlarning asarlari ko‘plab nusxada bosilib chiqdi. Xorazm shoirlarining asarlaridan tashkil topgan bayoz, tazkira va boshqa xalqlar adabiyotidan qilingan tarjima asarlar ham shu matbaada nashr qilindi. Feruz tarjima qilinishi kerak bo‘lgan asarlarning ro‘yxatini tuzdirib, turli tarjimonlarni bu ishga jalb etgan. Natijada Feruz davrida “Xorazm tarjima” maktabi vujudga keldi. Bu davr tarjimonlari tomonidan o‘zbek tiliga o‘girilgan qator tarixiy, badiiy, ilmiy-falsafiy asarlar madaniyatimizning nodir durdonalari bo‘lib qoldi.

Feruz tarjimonlik, xattotlik, kitobot ishlari, tazkira, majmua va bayozlar yaratish bo‘yicha ham bir muncha ishlarni amalga oshirdi. Tarix, tibbiyot, badiiy adabiyot va musiqaga doir ko‘plab qo‘lyozma manbalar qayta tiklandi hamda yangidan-yangi asarlar vujudga keldi.

Bu ulkan merosni xalqqa yetkazish va uni kitobot qilishda Xorazm kallegraflarining xizmatlari nihoyatda kattadir. Ular o‘zlariga xos uslubda sodda va aniq qilib, nasx, sulx, rayhoniy singari arab xati shaklidan foydalanib yuzlab qo‘lyozma asarlarga sayqal berdilar. Xorazmda bu davrda ko‘chirilgan qo‘lyozmalarning ko‘pchilik qismi adabiyotga oid bo‘lib, ular o‘tmish va zamondosh shoirlarning devon, bayozlari hamda turli xil majmua, tazkiralaridan iborat edi. Bularning barchasi Feruz farmoni asosida amalga oshirildi. Muhammad Rahim soniy – Feruz xonlik qilgan davrdashu tariqa me’morchilik, musiqa, xattotlik, naqqoshlik kabi bir qator san’at turlari rivojlandi. Bu davrda fotografiya va kino san’ati vujudga keldi. Turmushga garmon, grammafon, elektr singari yangiliklar kirib keldi.

Feruz musiqashunos sifatida shoir va bastakor Pahlavon Niyoz Mirzoboshi Komilni Xorazm shashmaqomini tanburga moslab nota yozishga undadi. Komil “Xorazm tanbur notasi” deb yuritiladigan “Tanbur chizig‘i”ni yaratdi. Komildan keyin esa bu ishni uning o‘g‘li Mirzo Feruz talabi asosida Xorazm shashmaqomini yetti maqomda tanburga moslab nota yozdi. Feruzning o‘zi ham bir qancha she’rlarga musiqa bastalagan. Shoir Komilning tashviqi bilan butun shashmaqom kuylarini mukammal o‘rgangan, “Navo”, Segoh” va “Dugoh” maqomlariga bog‘lab kuylar yaratgan edi. Bu kuylar Xorazm musiqachilari orasida mashhurdir.

Muhammad Rahim soniy davrida xonliqda juda ko‘p qurilishlar amalga oshirildi, madrasa, masjid, bog‘lar barpo etildi.

U 1871 yilda Ko‘hna Ark qarshisida o‘z nomiga madrasa qurdirib bitkazadi. Bu madrasa XIX asr me’morchiligidagi eng nodir yodgorliklardan biri bo‘lib, ikki qavatli qilib qurilgandir. Unda mullavachchalarning o‘qishi uchun yozgi va qishki masjid, darsxona va kutubxonalar hamda ularning yashashlari uchun 76 hujra qurilgan. Feruzning bevosita rahbarligi va tashabbusi bilan yigirmadan ortiq madrasa, masjid, minora, xonaqolar quriladi.

Feruz yerlarni suv bilan ta’minlash, bog‘-rog‘lar barpo qilish ishiga ham alohida ahamiyat berdi. Uning buyrug‘iga muvofiq Qo‘ng‘irot tumani sarhadida katta ariq bunyod etildi. Xalq ushbu ariqning qurilishiga Muhammad Rahim soniy rahbarlik qilganligi uchun ariqni uning nomi bilan Xon arig‘i deb atadi. Kalta minor, Amirobod, Saribiy kabi ariqlarning qazilishi va qayta tiklanishi ham Feruz nomi bilan bog‘liqdir. Feruz Angarik, Tozabog‘, Bog‘ishamol va boshqa kanal hamda bog‘larning qurilishiga ham rahbarlik qildi.

Shu bilan birga 47 yilu sakkiz oyu 20 kun Xorazmda hukmronlik qilganligining o‘zi ham uning adolatparvar hukmdor, xalqparvar shoir, ma’rifatparvar buyuk shaxs bo‘lganligidan dalolat beradi.

Davlat arbobi, iste’dodli shoir, zukko musiqashunos va sozanda, ilm-fan homiysi bo‘lgan Muhammad Rahim soniy – Feruz umrining oxirida chap tomoni butunlay shol bo‘lib, falaj kasaliga uchraydi.

Bayoniy Muhammad Rahim soniy janozasida qatnashadi va o‘z ko‘zi bilan ko‘rganlarini, Feruzning tobuti o‘zi qurdirgan madrasaga qo‘yilib, o‘sha yerda janoza o‘qilganligini, Isfandiyor boshliq barcha ulamo, fuzalo va arkoni davlatning hozir bo‘lganligini hikoya qiladi.

Umuman, Feruz xalqimiz tilida, dilida o‘zining qilgan yaxshi va ezgu ishlari, yozgan she’rlari va bastalagan kuylari, qurdirgan imoratlari bilan abadiy qoldi.

Manba: “Ma’naviyat yulduzlari” (Abdulla Qodiriy nomidagi xalq merosi nashriyoti, Toshkent, 1999)

KhivaKhan.jpgMuhammad Rahimxon Feruz
DЕVONDAN SHE’RLAR
08

G‘azallar

Zihi bordur zuhuringg‘a azal birla abad paydo,
Tafakkur aylabon zoting, qila olmas xirad paydo.

Ne hikmatdurki, guldek yuz ato bir kimsaga aylab,
Birovda bulbuloso ohu afg‘on beadad paydo.

Qachon hamdingga go‘yo aylagum tilni mane bekas,
Manga gar bo‘lmasa altofi fazlingdin madad paydo.

Bu ham bor qudratu sun’ing tasdiqiga bir burhon
Ki, qilding bu to‘qquz qat osmonni beamad paydo.

Nechuk maqbullig‘ topg‘usidur ahli jahon aro,
Ul odamkim, onga qahring soridin bo‘lsa rad paydo.

Borisi xohishi taqdiring ila bo‘lg‘usi mavjud,
Nekim gar bandadin olamda bo‘lsa neku bad paydo.

Topar kavnayi ichra maqsad ila komini Feruz,
Inoyoting bila bo‘lsa anga gar masnad paydo.

* * *

Yorab, ish subhu maso jurm ila isyondur manga,
Iki ko‘zum ushbu g‘ussa birla giryondur manga.

Boshlag‘il tavfiq ila rohi hidoyat sorig‘a
Kim, ko‘ngul har dam zalolat birla javlondur manga.

Man ayon qilmoq sanga lozim emasdur har nafas,
Kim sanga bordur namoyon neki pinhondur manga.

Sen agar lutfu inoyatu karam anlasang,
Jumlayi mushkul iki olamda osondur manga.

Afu hajridin bir qatra ehson aylagil,
Kim hamisha jurm ila isyon farovondur manga.

Ma’rifatning jonibig‘a boshla yo‘lkim borho,
Jahl sori xotiri afkor jo‘yondur manga.

Qil ato bir jur’ai fazling bilakim, Feruzing,
Subh ila shom orzu daryoi g‘ufrondur manga.

* * *

Nigoro, oldi hushim, tarzi raftoringg‘a sallamno!
Yerutti tiyra kulbam, mehri ruxsoringg‘a sallamno!

Ishim qotil ko‘zung bedodidin bo‘lmish, base, mushkul,
Ichib qonimni to‘ymas, chashmi xunxoringg‘a sallamno!

Labing so‘zdin berur jon o‘lgan elga dardi ishqingdin,
Ravoniarvar dabi jonbaxshi guftoringg‘a sallamno!

Hama ishq ahlidur, ey mug‘bacha, zulfning giriftori,
Bori din ahlini band etdi — zunnoringg‘a sallamno!

Deding: «Lutf aylagum!», o‘lturding, ammo necha noz aylab,
Agar lutfing bu ersa, javru ozoringga sallamno!

Qilursan noz, agar man har necha arzi niyoz etsam,
Sitamkor mahvasho, bu nav’ atvoringg‘a sallamno!

Senga, Feruz, o‘lub baxt, etding ul op qaddi, zulfin vasf,
Bu yanglig‘ tab’i iozik birla ash’oringg‘a sallamno!

* * *

Gul yuzungga bulbuloso o‘tlug‘ afg‘onim fido,
Sarvi ozodingg‘a qumridek xush alhonim fido.

Xirmani guldek bo‘lub kirgil quchog‘im ichrakim,
Gul kibi islab yuzung, aylay sanga jonim fido.

Vah, nechuk kofirdurur ikki ko‘zingkim, bir qiyo
Holima boqmas ham etsam naqdi imonim fido.

Goh-gohi man sori qo‘ygil qadamkim, aylayin
Maqdaming gardig‘a jon, ey ko‘nglum olg‘onim, fido.

Ey parivash kulbamg‘a eldin nihonu oshkor
Kelki, to aylay sanga paydoyu pihonim fido.

Chashmi umidim yor o‘lg‘il mehrdek yuz birlakim,
Bahri kon etsun sanga chashmi durafshonim fido.

Baxti Feruz ila gar topsam visoling davlatin,
So‘z durrin bazmingda aylay, ey suxandonim, fido.

* * *

Ruxsorin ochib bir pari keldi bu tun bazmim aro.
Boshdin oyoqi bor ekan mehru vafo, nozu ado.

Chiqsa falakka har sahar ohu fig‘onim, ne ajab,
Aylar fuzunroq har kecha ul oy menga javru jafo.

Bilmon, ne ofat erdi ul bo‘lg‘och nazarga jilvagar,
Aqlu xirad, islomu din o‘ldi bori mendin judo.

Joning uchun har dam manga ko‘rguz tarahhum, ey pari
Kim, sabru toqat qolmadi javring chekib subhu maso.

Oydek yuzungning partavi tushsun karo kulbamg‘a ham,
Ko‘yg‘il qadam, ey mahliqo, ochib uzori dilkusho.

Ne sud, tole’ bo‘lsa gar yuz oyu kun, har subhu shom,
Nechunki bor Feruzg‘a mehru jamoling muddao.

* * *

Dedim: «Ko‘zumni ravshan et mehri jamoling ko‘rsatib!»
Dedi: «Uzorim o‘tig‘a joning netarsan o‘rtatib?!»

Dedim: «Tarahhum aylabon holimg‘a qil nazzora».
Dedi: «Ko‘zum joning figor etgusi noz o‘qin otib».

Dedim: «Visol ichra labing shaxdi mening komim erur».
Dedi: «Sanga bergum ani zahri firoq ichra qotib».

«Dedim: «Labingning sharbati shirinmu yo kavsar suyi?»
Dedi: «Bo‘lurmu har suyi obi baqog‘a o‘xshatib?!»

Dedim: «Nedin erkan bugun olam muattar bo‘lmog‘i?»
Dedi: «Sochimni tong yeli yuz uzra solmish butratib».

Dedim: «Ko‘zung bedor qil noz uyqusidin, ey pari».
Dedi: «Bu lahza fitnayi noyimni netkung uyg‘otib?!»

Dedim: «Ko‘zungdin o‘rgilay, bir bo‘sa ber Feruzg‘a».
Dedi: «Yuzumni og‘ritur har yon xating nishi botib».

* * *

Furqating soldi dilu jon ichra o‘t,
Kufri zulfing dinu iymon ichra o‘t.

Nargisi shahlo ko‘zung solg‘usidur
Bir nigahdin bog‘u rpzvon ichra o‘t.

Oh cheksam furqatingdin o‘rtannb,
Tushgusidur baytulahzon ichra o‘t.

Jurmim, ey mahvash, nedur, har dam solur
Barqi ishqing jismp vayron ichra o‘t.

Oy kibi farrux yuzungshshg furqati
Soldi ko‘kda mehri raxshon nchra o‘t.

Ne ajab, ko‘rgach yuzung Feruzning
Ohidin tushsa guliston ichra o‘t.

* * *

Kulub dedi manga bu kecha dildor:
«Bo‘lubmusan manga asru giriftor?»

Dedimkim, «Oshiqi zoringman, ore,
Netaykim, vaslinga yo‘l berding ag‘yor.

Sanga ag‘yor hamdam bo‘lsa bor dam,
Mening bag‘rim bo‘lur afgoru afgor.

Bu holimni ko‘rub, qilgil tarahhum
Bo‘lubman dardi ishqingdin base zor…»

Tabassum birla dur sochib so‘zidin,
Dedimki: «Ne g‘araz bu so‘zdin, ey yor?»

Dedim: «La’lingdin etgil bo‘sa ehson»,
Dedi: «Bu nukta bordur asru dushvor».

Ko‘rub ul damda behad iztirobim,
Dedi: «Feruz, bo‘lgum sanga g‘amxor».

* * *

Shod o‘lg‘il, ey mahzun ko‘ngul, ou kecha dildoring kelur,
Shirin takallum, gulbadan, la’li shakarboring kelur.

Soz ayla aysh asbobini, ochg‘il tarab abvobini,
Ruxsori olamtobini ochib sevar yoring kelur.

La’lin qilib mo‘’jizbayon, bermakka umri jovidon,
Yuz nav’ mehr aylab ayon, jonbaxsh guftoring kelur.

Hijroni ichra borho tortar eding ranju ano,
Bu dam tutub rasmi vafo sho‘xi sitamkoring kelur.

Mahzun qilib ag‘yorni, shod etgali sen zorni,
Tark aylabon ozorni, yori vafodoring kelur.

Ko‘ngliga nolang bir sahar ta’sir qilmishdur magar,
Shirin dudoqu siymbar, farxunda diydoring kelur.

Feruzbaxt o‘lg‘il mudom, et no‘shi ishrat birla jom,
Andoqki sarvi xushxirom, ozoda raftoring kelur.

* * *

Ey sabo, bergil xabar, oromijonim qaydadur?
Sarvqadu gulpirahan, g‘uncha dahonim qaydadur?

Bir qiyo boqmoq bila aqlimni toroj aylagan
Ul pariruxsor, mujgoni sinonim qaydadur?

Chiqti jonim furqatida gul yuzin ko‘rmay aning,
Jon berurg‘a la’lidin Iso nishonim qaydadur?

Kechayu kunduz firoqpda o‘lar holatdaman,
Ayting, ey ahboblar, jism ichra jonim qaydadur?

Ohu nolam charxfarsodur yuzi hijronida,
Bilmadimkim, boisi ohu fig‘onim qaydadur?

Belu og‘zi yodi birla ko‘zlarim giryon etib,
Oshkoro anlagan dardi nihonim qaydadur?

Vasli birla shod etib ag‘yorlarni har kecha,
Baytulahzonimg‘a bo‘lmay mehmonim qaydadur?

Topmadim ul gul visolidin xabar Feruzdek,
Ey sabo, bergil xabar, oromijonim qaydadur?

* * *

Ey falak, netdim sani, dunshanlig‘ izhor aylading,
Notavon ko‘nglum tuganmas g‘amg‘a duchor aylading.

Solibon ayru malaksiymo habibimdin mani,
G‘ulsurat devsiyratlar bila yor aylading.

Vasl ila bir dam xush etmay xotiri noshodimi,
Doimo dardu firoqu g‘am aro zor aylading.

Hajr tig‘idin qilib jismimnn sartosar yaro,
Joni zorimii mashaqqat birla afgor aylading.

Davlatp vaslin muyassar aylabon ag‘yorga,
Mehnatu hajrig‘a ko‘nglumni sazovor aylading.

Bir yo‘li aylanmayin Feruzning komi bila,
Ey falak, netdim sani, dushmanlig‘ izhor aylading.

* * *

Payvasta qoshi shaklidur ul chashmi jodu ustina,
Bir charg‘kim, yozmish qanot qasd aylab ohu ustina.

Nazzora qilgil orazi uzra xatig‘a har zamon,
Gar mavji javhar ko‘rmasapg bir sof ko‘zgu ustina.

Mehrimiz o‘lmushmudur gulgun shafaq ichra nihon
Kiymish va yo gulrang to‘n ul sho‘xi gulro‘ ustina.

Ko‘nglum netong siymobdek har lahza qilsa iztirob
Kim ul yuz o‘tidin erib suv bo‘lgusi suv ustina.

Laylivangamning ishqida majmunlig‘im ko‘rgan kishi
Holimga kulgular qilur izhor kulgu ustina.

Xatdurmu ruxsori uza yohud musaxxar qilg‘oli
Chin mulkining kelmushmudur afvoji hindu ustina.

Zulfi xatining hajrida boshimg‘a aylarlar hujum
G‘oyatsiz anduhu alam yuz nav’ qayg‘u ustina.

Yog‘du kun o‘ldi ko‘zlarim oldida shomi tordek.
Aylarga pinhon yuzlarin chun yozdi gesu ustina.

Vah naylayin Feruz, ul qotil g‘azab yoyin chekib,
Mujgon o‘qin tez otgali chin solmish abro‘ ustina.

* * *

Guliston ichra ul dilbar kelur mastona-mastona,
Bo‘lur sham’i ruhig‘a jon qushi parvona-parvona.

Tutub zuhdu vara’ tarkini kirdim dayr aro bu tun
Ketur, soqiy, manga emdi to‘la paymona-paymona.

Qilur javru sitam, qilmas tarahhum man hazing‘a
Desam rozi dilimni boshig‘a aylopa-aylona.

Borib ag‘yor bazmig‘a, ichib ishrat mayin tun-kun,
Meni hijronda aylab g‘am bilan hamxona-hamxona.

Qilib pinhon yuzin man zori hayrondin parizodim,
Firoqida meni qildi ajab devona-devona.

Havas aylarsan, ey dil, ishq dashti sayrini qilmon
Kechib boshdin, qadam qo‘ymoq kerak mardona-mardona.

Qilib zohir bukun lutfu karam, Feruz, dildoring
Kelur koming ravo qilmoq uchun sallona-sallona.

* * *

Bir pari tushda manga oraz namoyon ayladi,
Ko‘rgach-o‘q, hushu xirad mulkini vayron ayladi.

G‘amzayu nozu tag‘oful birla imo aylabon,
Ko‘zlari jonimni olib qasdi imon ayladi.

Otashin gul bargini eltib labi xandoniga,
Jon ila ko‘nglumni rashk o‘tiga so‘zon ayladi.

Zulfi mushkini yuzi uzra parishon aylabon,
Ko‘zlarimni tiyra, ko‘nglumni parishon ayladi.

Chunki ruxsori jahontobin ko‘z ochtim ko‘rgali,
Orazi mehrin niqob ostida pinhon ayladi.

Siynasi uzra ko‘rub gulgun kabosi chokini,
Gulshan ichra gul dag‘i choki giribon ayladi.

Seskanib uyg‘ondim ersa, topmadim ondin asar,
Ushbu tush Majiun kibi aqlimni hayron ayladi.

Yo rab, uyg‘oqliqda ro‘zi qil visoli davlatin
Kim, mani oshifta bir gul yuzli jonon ayladi.

Mumkin o‘lg‘aymu visoli ichra bir kun shodlig‘,
Bo‘ylakim Feruzni hajrida giryon ayladi.

Masnaviy

* * *

Soqiyo, tut manga karam jomin,
To‘ldurub vasli rohi gulfomin.

Rangi bo‘lsun aqiqdin rangin,
Ta’mi—obi hayotdin shirin.

Jon topib lazzatidin oning qut,
Dilkusho bo‘lsun o‘ylakim yoqut.

May dema oni sharbati jon de,
Sharbati jon de, la’li jonon de.

Lab-balab aylay oni paydar-pay,
Birla chiqsun boshimg‘a bazm aro may.

Ki firoq ichra zormen asru,
Muddatidur, xummormen asru.

Toki no‘sh aylab oni mastona,
Boshlayin behudona afsona.

Boshima ne kelibdurur bir-bir,
Xoma birla borin qilay tahrir.

Gah yozib hajru dard ila alamin,
Gah bitay yori bevafo sitamin.

Gah falak iyakidin shikoyat etay,
Haqgaki, shukri benihoyat etay.

Bu sifat so‘zlar aylabon holi,
Ko‘nglum aylay maloldin xoli.

Vah, na xush kun edi zamone visol.
Xush kechib bazmi vasl aro mohu sol.

Yorima baxtdek bo‘lub hamdam,
Doim iqboldek edim mahram.

Ko‘nglum erdi visolidin gulshan,
Ko‘zum erdi jamolidin ravshan.

Jon topib la’lnning ziloli bila,
Shod edim jonfizo maqoli bila.

Ko‘rmak ila ko‘ngulda surur,
Jon topar erdi suhbatida huzur.

Ko‘zi qatlimg‘a aylasa imo,
La’li jonbaxshi edi Masihoso.

Mijasi jonima o‘n otsa ravon,
Ko‘ksim aylar edpm ul o‘qg‘a nishon.

Ko‘rubon qoshini nechukkim «nun»,
Qaddim aylar edim qoshida nigun.

Yonima kelsa ul qadi shamshod,
Ravza to‘bisin etmas erdim yod.

Sunbul zulfin eslabon har dam,
Dahr anduhidin edim begam.

Anbarin holini ko‘rub har yon,
Sog‘inur erdim ani nuqtai jon.

Tishin inju xayol etar erdim,
Labini fahmi bol etar erdim.

Og‘zikim bor edi xat ichra nihon,
Zulmat ichra bu chashmai hayvon.

Goh zohiri takallum aylar edi,
Goh pinhon tabassum aylar edi.

Do‘stim erdi zohiru pinhon,
Go‘y man jism erdimu ul jon.

Kechayu kunduz ichra bir soat,
Mansizin yo‘q edi onga toqat.

Gah solib gul kibi uzorig‘a ko‘z,
Gah nihoni debon quloqig‘a so‘z.
Siypabon gah kumush badanni,
O‘pubon gah shakkari dahanni.

Der edim:—Paykaring erur siymin!
Der edi: —Bu so‘zung emastur chin!

Der edim:—Bordurur labnng chun qand!
Der edi: — Kilma qandg‘a momand!

Der edim: — Orazingmu yoki quyosh?
Der edi: — Kunda bormudur ko‘zu qosh?

Der edim:—Ko‘zlarig‘gmu ohuni Chin?
Der edi:—Onda bormu zulm ila kin.

Der edim: — Qomatingmu sarvi ravon?
Der edi: — Sendadurmu jilva ayon?

Der edim: — Kokilingmudur pechon?
Der edi: —Ganji husnum uzra ilon!

Der edim:—Yuz uzra tushubmu nuqat?
Der edi:—Xol erur so‘z etma g‘alat!

Der edim:—Qoshlaring erurmu hilol?
Der edi:—Ul bo‘lurmu zebi jamol?

Der edim:—Tishlaringmudur inju?
Der edi: — Oncha sof emas lo‘’lu!

Der edim:—Lablaring erur kavsar!
Der edi:—Onda yo‘q safodin asar!

Der edim:—San parimusan, ey jon?
Der edi:—Man parisifat inson!

Der edim:—Hurdek erursan xo‘b!
Der edi:—Mancha ul emas margub!

Aylar erdim man ondin oncha savol,
Berur erdi javobin ul filhol.

Der edi:—Sansan oshiqi zorim,
Dahr aro sandin o‘zga yo‘q yorim.

Ko‘zi gar borsa uyqug‘a nogoh,
Ishqidin tortibon man o‘tlug‘ oh.

Bulbuloso chekib navoyu fig‘on,
Bul husnig‘a bor edim hayron.

Labidin bo‘sa aylab ohista,
Topar erdim farax mani xasta.

Rashkdin subh etib yaqosini chok,
Tuzmas erdi bu bazmima aflok.

Bu sifat yori mehrini afzun,
Ko‘rubon zulm fosh etib gardun.

Mani oxir ul oydin etti yiroq,
Soldi jonimg‘a dog‘i dardi firoq.

Zori joninga zulm ko‘rdi ravo,
Mani ul yor jondin etdi judo.

Mani dildori mehribonimdin,
Oyirib o‘t chiqordi jonimdin.

Chun mening budim etti charx nobud,
Har necha kuysam emdi yo‘qtur sud.

Ko‘nglum ar topmasa visol ila bahr,
Ne karax bo‘lmoqi makonni shahr?

Qadi gar bo‘lmas ersa jilvanamo,
Sarvni naylayin mani shaydo?

Yuzi bo‘lmas esa manga manzur,
Ne kerak mardum ko‘zum aro nur?

Quloqim gar so‘zin eshitmas esa,
Netayin so‘z agar Masih desa?

Topa olmas esam labidin kom,
Komim ermasturur mani gulfom

Yuzidin apru naylayin gulni,
Zulfi atridin ayru sunbulni?

Ko‘zi jonimga bo‘lmasa ofat,
Naylayin umrima tilab muhlat?

Ko‘pi bo‘lmas esa manga maskan,
Naylabon ne qilay behishtni man?

Yetmasa vaslidin ko‘ngulga surur,
Ne qilay hamdamim agar esa hur?

So‘rmasa yor holi zorimni,
Hajrida joni beqarorimni.

Ne kechar furqati aro manga hol,
Bilmas ersa gar ul pari timsol.

Bedilim yo‘qmu deb va yoxud bor,
Xabare tutmas agar dildor.

Mani mahzunin ul qadi shamshod,
Aylamas ersa oshiqim deb yod.

Kechurub man firoq aro ayyom,
Topsa agyor bazmi vaslida kom.

Bo‘lubon manga zahri hajr nasib,
Sharbati vaslin etsa no‘sh raqib.

Yutubon man labi firoqida qon,
Bo‘lsa ag‘yor bazm aro xandon.

Man bo‘lub ishqi birla afsona,
Shod esa suhbatida begona.

Bu sifat bo‘lsa yor yot manga
Ne kerak dahr aro hayot manga.

Dilbarim gar bu nav’ qilsa jafo,
Manga darkor emas hayot aslo.

Vasl subhi gar o‘lmasa umid,
Ne qilay umrni tilab jovid.

Ohkim, javr etib bahri dani
Soldi oxir judolik ichra mani.

Emdi bor ko‘nglum ichra ne toqat,
Jismi bemorim ichra ne quvvat.

Na oyoqda yurur majolim bor,
Sayr etib o‘lturur na holim bor.

Na manga munglashurg‘a bir mahram!
Na manga yig‘lashurg‘a bir hamdam!

Na manga bor jahonda bir g‘amxor,
To onga dardim aylasam izhor!

Kimnikim o‘zga do‘st bilsam man,
Joni zorimg‘a ul bo‘lub dushman.

Aylabon har tarafga nazzora,
Dardima hech topmayin chora.

Bir makon ichra o‘lturub tanho,
Yig‘lamoqdur ishim sabohu maso.

Goh-gohi qo‘lumg‘a olib rud,
Tuzubon har dam oshiqona surud.

Rost ohanglik qilib og‘oz,
Bo‘lub ushshoqdek navo pardoz.

O‘tlug‘ abyotlar o‘qub mani zor,
Chiqorib ko‘kka ohi otashbor.

Derman: Ey charx, bu nechuk oyin,
Sangakim, bu sifat qilursan kin.

Kim, mening yori mehribonimni,
Oyirib yoqding o‘tga jonimni.

Bevafolig‘ rusumini tuzding,
Manga bu pav’ zulm ko‘rguzding.

Falaki kajravo sitamkoro,
Nega qilg‘ung manga bu nav’ jafo?

Qaro dedimmu orazi oling?
Oq dedimmu yuzingdagi xoding?

Yo bu so‘zlar sanga esa ta’rif,
Man dog‘i bu sifat qilib tavsif.

Sani dey bir ajuza makkora,
Holing oqdur, vale yuzung qora.

Aybparvarsan, hunari dushdgan,
Doimo makru hiyladur sanga fan.

Kim sevar yori birla xamogush,
Bir zamon bo‘lsa tark o‘lub sanga xuga.

Ko‘rguzub turfa behayoliqlar,
O‘rta yerga solib judoliqlar.

Ko‘ngliga yetkurub tuman ozor,
Qilg‘ung oxir firoq aro ani zor.

Ko‘zidin o‘chsa tongg‘acha uyqu,
San emassan oning uchun qayg‘u.

Turfa berahm erursan zolim,
Kim ilkingdin o‘lmadi solim.

Bir kishi yo‘qki mandin istifsor,
Aylabon degali na holing bor.

Turfaroq buki ul hujasta nihod,
Aqlu hushidshi aylagan barbod.

Eshitib muncha ohu faryodpm,
Oshiqlik deb bir anlamas yodim.

Muncha ham bevafoliq o‘lg‘aymu?
Bu sifat purjafoliq o‘lg‘aymu?

Avval do‘stlug‘lar aylab fosh,
So‘ngra tuzmak nedur bu nav’ maosh?

Burun aylab vafoyu mehr shior,
So‘ngra qillyuq pedur bu nav’ mador?

Ko‘nglum aylab burun visol ila shod,
So‘ng nedur muncha jonima bedod?

Sobiqan aylab ahd ila paymon,
Kishi bo‘lgaymu so‘ngra ofatijon.

Ey ko‘ngul, haqga shukr aylayu bas,
So‘z uzatmoq bu nav’ yaxshi emas.

Kilmag‘il charx javridin shikva,
Yer ham bevafo deb etma gila.

Boshingga ne kelur nihonu ayon,
Kismati haqdin o‘zga qilma gumon.

Tangri qilg‘on esa nekim taqdir,
Bera olmas kishi anga tag‘yir.

Bir qaddin ko‘rki o‘t sochib har yon,
Raddin qichqurub bo‘lub nolon.

Ul dog‘i beqaror o‘ylaki sen,
Ishq aro doimo zoru tanho men.

Ishq bir o‘tdurur, nechukkim barq,
Aylamas shoh bila gadoki farq.

Tushsa ondin ko‘ngulga bir uchqun.
Kuydurub boshiga solur qaro kun.

Ishq aro garchi sabr erur mushkul,
Sen oni pesha aylagil, ey dil.

Bo‘lubon sazmi vasl aro Feruz,
Tun kuning bo‘lsun iyd ila navro‘z.

Yor ila no‘sh etib mayi gulfom,
Sanga shoyad muyassar o‘lg‘ay kom.

Aylabon iltifotlar, jonon,
Surgaysan to abadgacha davron.

Muxammaslar

* * *

Ko‘rmak tilab yuzungni, ey sho‘x guluzorim,
Qonlar to‘kar damodam bu chashmi ashkborim,
Quchmok tilab belingni hech qolmadi qarorim,
Yo‘lungda tufroq o‘ldi bu jismi xoksorim,
Oromijon nigorim, sarviravon nigorim.

Bo‘lg‘och nazarda zohir tovusdek xiroming,
Aqlimni qildi hayron ta’zim ila saloming,
Lol ayladi tilimni to‘tisifat kaloming,
Yo‘qtur jahonda mandek bir kamtarin g‘uloming,
Oromijon nigorim, sarviravon nigorim.

Sen husn shohidursen, rahm ayla bu gadog‘a,
Kelmasmu hech rahming bu zori mubtalog‘a,
Kahringin aylab afzun ko‘p qo‘ymag‘il balog‘a,
Lutfu karam shior et, xo‘y aylama jafog‘a,
Oromijon nngorim, sarviravon nngorim.

Gulgun uzoring uzra chiqmish xatti zumurrad,
Bu xat bila bo‘lub sen husn ahlig‘a saromad,
Go‘yo sanga bo‘lubdur shamsu qamar obo jadd,
Mundin ziyod etarga vasfingni yo‘q manga had,
Oromijon nigorim, sarviravon nigorim.

Qadding xayoli tushgach xotirg‘a, ey sumanbar,
Ermas nazarg‘a manzur shamshod ila sanavbar,
Bo‘lmas esa muyassar ul kokili muanbar,
Tutg‘oymu o‘rnin oning rayhonu sunbulu tar,
Oromijon nigorim, sarviravon nigorim.

Qil holima tarahhum, ey soqiyi diloro,
Soldi sipohi ishqing jon kishvarig‘a yag‘mo,
Mani zor bedilingg‘a lutf aylagil nigoro,
Qolmadi furqatingda sabru qarorim aslo,
Oromijon nigorim, sarviravon nngorim.

Mehri kamardek olib toju kamarni pinhon,
Oxir boshu beliga ziynat yeturdi ul jon,
Qilsang muni tafakkur, ey shoiri suxandon,
Bir sho‘xi dilraboning ismi bo‘lur namoyon,
Oromijon nigorim, sarviravon nigorim.

Bo‘stonda bazm etarga jam’ o‘lsalar sanamlar,
Ul bazm ichida Feruz o‘lsun desang suxanvar,
O‘z ilking ila tutg‘il bir lolarang sog‘ar,
Yuz nozu ishva birla kirganda bog‘a dilbar,
Oromijon nigorim, sarviravon nigorim.

* * *

Chekib hijronda ranji bekaron ohista-ohista,
Yutar erdim labi fikrida qon ohista-ohista,
Bu holimdin topib bu kun nishon ohista-ohista,
Manga rahm aylab ul shirin zabon ohista-ohista,
Yetushti boshim uzra nogahon ohista-ohista.

Shabi hijronda aylab dardu mehnat kulbasin maskan,
Sochar erdim sirishkim donasin har sori yuz xirman,
Bu hol ichra tarahhum ko‘rguzub ul dilbari purfan,
Firoqida qororg‘oh ko‘zlarimni ayladi ravshan,
Ochib ruxsorai xurshidson ohista-ohista.

Qudumi intizorida bo‘lub tong otgucha bedor,
Chekib har damda gardun sori yuz ming ohi otashbor,
Bo‘lub g‘am tig‘i birla sarbasar jonu tanim afgor,
Edim hijroni dardi shiddatidin o‘lgudek bemor,
Yetushti vaslidin suhbat ravon ohista-ohista.

Minib raxshig‘a bukun man sori atfi inon aylab,
Shitob ichra araqni gul uza shabnam fishon aylab,
Kelib bazmim qudumi birla gulzori jikon aylab,
Masiho mo‘’jizin jonbaxshi la’lidin ayon aylab,
O‘luk jismimga berdi toza jon ohista-ohista.

Rusumi dilrabolig‘ ko‘rguzub gul yuzli jononim,
Bilib hijron o‘ti kuydurganni boshdin-oyoq jonim,
Ko‘rub rahm aylabon jismi nizoru chashmi giryonim,
So‘rub dildorlig‘ rasmi bila holi parishonim,
Qilib oshino dilbarlik ayon ohista-ohista.

Tarahhum ko‘zguzub har dam fuzun a’dodi imkondin,
Tabassum aylabon yuz ishva birla la’li xandondin,
Takallum boshlabon har lafzni aylab chuchuk jondin,
Dedi:«—Ey oshiqi zorim maloli dardi hijrondin,
Bo‘lubsan asru zoru notavon ohista-ohista»

Mayi la’limni dardingga davo aylarga kelmishman,
Zamiringda ne ersa muddao aylarga kelmishman,
Nekim rasmu muhabbatdur, sango aylarga kelmishman,
Bu dam vaslim bila koming ravo aylarga kelmishman,
Maqomingg‘a bori eldin nihon ohista-ohista.

Qilib tun-kun visolim bazmig‘a yetmakni andisha,
Urub Farhod yanglig‘ ranju mehnat tog‘ig‘a tesha,
Qilib ishqimda ko‘nglungni musaffo, o‘ylakim, shisha,
Necha kun dardi hijronim aro sabr aylading pesha,
Bo‘l emdi vaslim ichra shodmon ohista-ohista.

Edi hijron aro maqsuding o‘pmak borho la’lim,
Quchub nozik belim ko‘nglungga so‘rmoq muddao la’lim,
Bugun koming ne ersa qilg‘usi oni ravo la’lim,
Agar istarsan o‘pmaklikni, eng jonfizo la’lim,
Qucharsan, quch belim, engu miyon ohista-ohista.

Manga iqbol yanglig‘ bo‘ldi chun ul hamdamu hamdast,
Oyoqing o‘pkali man ollida tufroqg‘a bo‘ldum past,
Talattuf birla ul la’lin labimga ayladi payvast,
Man o‘ldum yor la’li bodasi birla bo‘lub sarmast,
Firoqi ranjidin toptim omon ohista-ohista.

Ko‘zumdin oqizib ashkni hijron ichra suv yanglig‘,
Bo‘lub obi ravon ondin ayon har sori jo‘ yanglig‘,
Riyozat tortibon aylab tanin za’f ichra mu yanglig‘,
Kishi gar sodiq ersa ishq aro vasl ichra bu yanglig‘,
Bo‘lur Feruzbaxtu komron ohista-ohista.

Ogahiy G‘azallariga Taxmislar

Rangin takallummu bo‘lur chunkim guharafshon labing,
Fayzu farah yetkurgusi ko‘nglumga bepoyon labing,
Fahm etmadim ne xosiyat qilmushdurur pinhon labing,
Yoqutdurmu bilmadim yo la’l ey jonon, labing,
Yo orazing gulzorida bormu guli xandon labing.

La’lnig firoqida bo‘lub asru zaifu xasta jon,
Jismi nizorimdin olib qadding g‘ami tobu tavon,
O‘lmakka yetganda yovuq kelding boshimg‘a nogahon,
La’lingni bir o‘pmak bila toptim hayoti jovidon,
E’jozi Isomu ekan yo sharbati hayvon labing.

Javru jafolar aylabon jonimga bu garduni dun,
Qildi labing hijronida ashkimni qon, bag‘rimni xun,
Dardim erur behad fuzun, kun-kundin ahvolim zabun,
Ko‘zdin to‘kub hijron aro doim sirishqi lolagun,
O‘pmaklik aylab orzu tun-kun yutarman qon labing.

Ko‘nglumga bo‘lmishdur labing bir bo‘sa qilmoq muddao,
Muft ermas ushbu matlabim, bo‘lsa agar, sandin ravo,
Oltun-kumish xud sahl erur, ey dilbari shirinliqo,
Gar bo‘sa la’lingga jon naqdin qilur ersang baho,
Olg‘um nedinkim bir o‘pub o‘lganga na armon labing.

Taqvoi toat aylabon zuhd ahli tinmay ro‘zi shab,
Jannatga kirmak orzu aylab chekar ranju taab,
Aql eli ko‘ying borida jannatni qilgaymu talab,
Feruz, jannat ravzasin, gar, istamas ermas, ajab
Kim, orazing jannat guli, kavsar suyi, ey jon, labing.

* * *

Bir jilvagar bo‘lg‘och ko‘zum ollida to qoshu ko‘zung,
Fahmi xiradin ayladi mandin judo qoshu ko‘zung,
Jonimni oldi aylabon nozu ado qoshu ko‘zung,
Vah ne balodur bilmadim, ey dilrabo, qoshu ko‘zung
Kim, bir nazarda soldi o‘t jonim aro qoshu ko‘zung.

Ham Xizri xatting dilkusho, bordur masihoniy so‘zung,
Ham ko‘zu qoshing qotili jonbaxga erur, rangin so‘zung,
Ham beqaror o‘lg‘on ko‘ngullarga berur taskin so‘zung,
Ham yuz o‘lukni tirguzur la’ling aro shirin so‘zung,
Ham ming tirikni o‘lturur aylab jafo qoshu ko‘zung.

Tun-kun so‘rog‘ing aylabon istab muallo manziling,
Ko‘rgach musaffo orazing, bo‘ldum asiri bediling,
Jonu ko‘ngul betob erur so‘rmoq tilab shirin labing,
Oldi karori toqatim oq siynayu nozik beling,
Soldi qaro kun boshima ikki qaro qoshu ko‘zung.

Boqgoch ko‘z ila qoshinga, bo‘ldum asir, ey no‘shlab,
Jonim yoqar oshiq o‘ti, qoshu ko‘zung bo‘ldi sabab,
Emdi fig‘onlar aylabon hijroning ichra ro‘zu shab,
Qoshu ko‘zung bedodidin dod aylasam ermas ajab,
Kim, ne jafolar qilmadi oxir mango qoshu ko‘zung.

Farrux yuzung husn avjining bordur mohitobopikim,
Xanling erur mahbublar, sansan alar sultonikim,
Mankim tamanno aylamak, san sho‘x beparvonikim,
Yo‘qtur manga ishqing aro yurmak tirik imkonikim,
Jonimni yo qaddu yuzung olg‘usi yo qoshu ko‘zung.

Husn ahli shohisan, erur mulkung malohat kishvari,
Ikki ko‘zung jodu erur, qoshing alarning xanjari,
Majnundek o‘ldi ko‘rgach, ul husning jahon donolari,
Man zori hayroning nechuk devona bo‘lmay, ey pari
Kim, aqlu hushim ayladi mandin judo qoshu ko‘zung.

Istab visoling bazmini, ey xo‘blarning ahsani,
Iqboli Feruzing kibi ko‘b justujo‘ aylab sani,
Ko‘rgach yuzung ishq o‘tiga ko‘pdi vujudi xirmani,
Shirin labingdin Ogahiy jismig‘a jon berkim, ani,
O‘lturdi bir imo qilib boqg‘och qiyo qoshu ko‘zung.

* * *

Qilmish azalda sun’i haq husn ichra yakto orazing,
Oyu quyoshg‘a o‘xshamas hargiz musaffo orazing,
Ko‘rgan kishi aqlin qilur hayronu shaydo orazing,
Jonbaxsh la’ling uzra xat to qildi paydo orazing,
Jam’ ayladi xurshid uza Xizru Masiho orazing.

Bir tun mening kulbamg‘a, ey mahvash, karam raxshini sur,
Ochib uzoringni qaro shomig‘a ravshanlig‘ yetur
Kim, sandin ehsonu karam zohir bo‘lur vaqtida ko‘r,
Oydek yuzung mahjurlar shomi g‘amini yorutur,
Partav mening shomimg‘a ham solg‘oymu, oyo, orazing.

Lutf aylabon man zorg‘a, ey sarvqaddi mahliqo,
Ko‘pg‘il qadam kulbam aro ochib uzori dilkusho,
Toki chekarman orazing ko‘rmak tilab ranju ano,
Joning uchun rahm aylabon ko‘rguz yuzungkim hajr aro,
Joningg‘a yetdim aylabon ko‘rmak tamanno orazing.

To ishqing ichra ey pari, devonai zor o‘lmusham,
Hajringda g‘am tirnog‘idin a’zoyi bir-bir yulmusham,
Guldek uzoringni tilab gulbargi yanglig‘ so‘lmusham,
Rozi o‘lumga orazing hajri g‘amidin bo‘lmusham,
O‘ltur mani yo tig‘ ila, ko‘rguz manga yo orazing.

Qat’ etgali yuz urmusham to furqating tog‘u tuzin,
Olmon qulog‘img‘a g‘aming tarkida nosihlar so‘zin,
Mayl etmagum gar xo‘blar har necha arz etsa o‘zin,
Ko‘z solmag‘um jannat aro g‘ilmonu hur ochsa yuzin
Kim, maksadim ko‘yung aro qilmoq tamosho orazing.

Hargiz zulmat yo‘li sori g‘ayrat bila yuz urmamish,
Gulzoru ko‘yung sayrig‘a sa’y ila markab surmamish,
O‘zni tamoshoyn qadu ruxsoringa yetkurmamish,
Zohid tilar jannat, guli sarvdin magarkim ko‘rmamish,
Lutf ichra zebo qomating, husn ichra yakto orazing.

Feruzning arzi budur san xo‘blar shohigakim,
Bo‘lma sabab javr aylabon har dam oning ohig‘akim,
Bir lutf ila taskin yetur faryodu jonkohigakim,
Ishqing o‘tig‘a ko‘ngusi, rahm ayla Ogahiygakim,
Tokim ko‘rubdur bir nazar ul zori shaido orazing.

Musaddaslar

Subhkim, ul sarvi gulro‘x sayri gulzor ayladi,
Sarvu gulg‘a qaddu ruxsorni namudor ayladi,
Sarv qaddig‘a egib bosh qulluq izhor ayladi,
Gul yuzin surtub poyig‘a o‘zini xor ayladi,
Rashk tig‘i joy ila ko‘ngulni afgor ayladi.
Do‘stlar, ul dilrabo ishqi mani zor ayladi.

Gar nafas qilgach nazora ul quyosh ruxsorga,
Jon ko‘nglum qoldi ishqi ranjidin ozorg‘a,
Aylasam jonim fido boqmay man bemorga,
Har nafasda ko‘rguzur yuz iltifot ag‘yorg‘a,
Aylamas bir rahme zohir man g‘aribu zorg‘a,
Do‘stlar, ul dilrabo ishqi mani zor ayladi.

Jonfizo la’lin takallumga oyursa nogahon,
Har kalomidin topar o‘lgan badan ruhi ravon,
Go‘yiyo uldur bu davron nchra Isoyi zamon
Kim, kishi ko‘rmaydur andoq mahvashi shirin zabon,
Ayb qilmang, istab oni, aylasam ohu fig‘on,
Do‘stlar, ul dilrabo ishqi mani zor ayladi.

Xo‘b emastur qaddi to‘’bi qomati raftoricha,
Dilkash ermas ravzai rizvon yuzi gulzoricha,
Yo‘qturur xurshid nuri jabhai anvoricha,
Sunbul ermas atrparvar zulfi anbarboricha,
Tong emas, vaslin talab qilsam agar jon boricha,
Do‘stlar, ul dilrabo haqi mani zor ayladi.

Ohkim, tarki muhabbat aylabon ul dilrabo,
Notavon jonimg‘a ko‘rdi hajr anduhin ravo,
Muncha ham bo‘lg‘oymu bir bedilg‘a qilmoqlik jafo,
Dilrabolig‘ rasmida avval qilib mehru vafo,
So‘ngra qildi mehnat hijroni birla mubtalo,
Do‘stlar, ul dilrabo ishqi mani zor ayladi.

Ul quyoshdin ayru bir zarra qarorim qolmadn,
Aqlu hushim ketdi-yu, sabr-ixtiyorim qolmadn,
Dardi hijron chekkali tanda madorim qolmadi,
Vasl uchun aylab gadoliq nangu orim qolmadi,
Yig‘lamoqdin o‘zga hajr ichra shiorim qolmadi,
Do‘stlar, ul dilrabo ishqi mani zor ayladi.

Ishq mulkida edim Feruzbaxtu komkor,
Amrima ma’mur erdi necha sho‘xi guluzor,
Lekin oni ko‘rgach o‘ldum bandasi beixtiyor,
Qolmayin ko‘nglum aro bir zarracha sabru qaror,
Aql ila hushu xiradni qildi mandin beqaror,
Do‘stlar, ul dilrabo ishqi mani zor ayladn.

* * *

Ul pari egnida gulrang libosini ko‘rung,
Mehrdek orazining nuru ziyosini ko‘rung,
Nutqi jonbaxshu labi ruhafzosnni ko‘rung,
Otg‘oli g‘amza o‘qin qoshlari yosini ko‘rung,
Vahki, ul mehrliqo nozu adosini ko‘rung,
Jonima har nafas ozoru jafosini ko‘rung.

Orazidin olib ul mehru jahontob niqob,
Zeb uchun ko‘zga chekib surma, urub yuzga gulob,
Ko‘zlari fitnasidin qilg‘oli olamni xarob,
Yuzi o‘ti bila aylarga jigarlarni kabob,
Vahki, ul mehrliqo nozu adosini ko‘rung,
Jonima har nafas ozoru jafosini ko‘rung.

Gul xijil bog‘ aro oning gul ruxsoridin,
Sarupo dar gul erur qomati raftoridin,
Lol erur qumriyu bulbul labi guftoridin,
Sindi shakkarga baho la’li shakkarboridin,
Vahki, ul mehrliqo nozu adosinn ko‘rung.
Jonima har nafas ozoru jafosini ko‘rung.

Jon olur har boqishi birla qaro ko‘zginasi,
Toza jon ham berur elga shakkarin so‘zginasi,
Koshi yo, kipriki o‘q, ofatijon yuzginasi,
Fitnagar chobuk xudroyi erur o‘zginasi,
Vahki, ul mehrliqo nozu adosini ko‘rung,
Jonima har nafas ozoru jafosini ko‘rung.

Ko‘z yumub noz ila gohi chekibon xomyoza,
Kosh qoqib gah qilibon jilvai beandoza,
O‘ziga har dam etib g‘amza fununi toza,
Kildi oshiqlig‘im olam eliga ovoza,
Vahki, ul mehrliqo nozu adosini ko‘rung,
Jonima har nafas ozoru jafosini ko‘rung.

Jilvai qomatig‘a tu’bini rizvon banda,
Mutabassim labig‘a g‘unchai xandon banda,
Ikki shahlo ko‘zig‘a nargisi fatton banda,
Orazi mehrig‘a xurshidi duraxshon banda,
Vahki, ul mehrliqo nozu adosini ko‘rung,
Jonima har nafas ozoru jafosini ko‘rung.

Toki ul sho‘x g‘ami ishqig‘a duchor o‘ldum,
Dam-badam dardi balo xayli bila yor o‘ldum,
Kokili domiga pobasti giriftor o‘ldum,
Talab vaslida Feruz kibi zor o‘ldum,
Vahki, ul mehrliqo nozu adospni ko‘rung,
Jonima har nafas ozoru jafosinn ko‘rung.

Ruboiylar

* * *

Ey sho‘x, tarahhum aylakim, zoringman,
Jonu dilu din ila giriftoringman.
Gar vaslingga aylasang baho jon naqdin,
Yuz jon esa ham berib xaridoringman.

* * *

Qilmish mani bir dilbari zebo oshiq,
Boshdin oyoqi latifu ra’no oshiq,
Yo‘q mumkin o‘zi xoli hamsuhbati man,
Bo‘lg‘aymu maningdek yana paydo oshiq.

* * *

Jonbaxshi kaloming erur ul nav’ fasih,
Iso kibi jon bergusidur elga sarih,
Har sho‘xki, husn ichra tutar o‘zni sabih,
San borchasidin sabih ham asru malih.

* * *

Ko‘rgach yuzung, zy dilbar, farxunda sifot,
Hech qolmadi ko‘nglum aro oromu sabot,
Xosiyati la’ling obi hayvon yanglig‘,
So‘rg‘on kishiga bergusi jovidi hayot.

* * *

Kam etmadi qahrin manga dildor hanuz,
Tark aylamadi javr ila ozor hanuz.
Man hajrida subhu shom yig‘larman qon,
Xushnud erur bazmida ag‘yor hanuz.

* * *

Gar dilbarim o‘lmasa mango hamsuhbat,
Naylay esa yuz hurliqo hamsuhbat,
Ul sho‘x agar anisim o‘lmas ersa,
Darkor emas ushbu dahr aro hamsuhbat.

* * *

Ro‘zi sanga borcha kom bo‘lsun, yorab!
Iqbolu man mudom bo‘lsun, yorab!
Ham davlati mustadom bo‘lsun, yorab!
Ham ishrati bardavom bo‘lsun, yorab!

Muhammad Rahimxon Feruz. Elga shohu Ishqqa qul (Devon) by Khurshid Davron on Scribd

09

(Tashriflar: umumiy 12 189, bugungi 1)

Izoh qoldiring