Toj Mahal. Agra.Hindiston. Aeroformatli video.

TОЖ МАҲАЛ

Бобурийлар салтанатининг пойтахти бўлган Агра шахри яқинида, Жамна дарёси бўйида жойлашган Тожмаҳал мажмуаси ишқ рамзига айланган. Шоҳ Бобур невараси Шоҳ Жаҳоннинг суюкли аёли Мумтозмаҳал ўн тўртинчи фарзандига кўзи ёришаётган чоғида вафот этади. Шоҳ Жаҳон суюкли рафиқаси васиятини бажо келтириб, Тожмаҳал мақбарасини барпо этади.
Мақбара оқ мармардан, унинг атрофидаги бинолар эса қизил тошдан қурилган. Мажмуа хиёбонлар ва катта боғ билан қуршалган. Атрофда эса ястанган далалар. Жамна дарёси бир маромда, сокинлик билан оқади. Сукунатни фақат қушларнинг чуғурлаши бузади, холос
.

09

Шоҳ Жаҳон Тожмаҳални қуриш учун 23 йил умрини сарфлади.
Тожмаҳал мақбараси — танассуқ (симметрия)нинг амалдаги энг мукаммал намунаси.
Мақбара шу қадар мукаммалки, унга қай тарафдан қараманг, бир хил кўринади.
Бино қурилишига Эрон ва Турон меъморлари ҳисса қўшганлар. Ҳар бир меъмор исми деворларга битилган.
Ёруғликни акс эттирган тошлар билан безатиш услуби инсонни ҳайратда қолдиради. Тожмаҳал офтоб нурларида турлича ялтирайди. Ундан кўзинг қамашади.
Бино тонгда кумуш рангида жилоланади. Қуёш ботаётган пайтда эса, тилло рангини олади. Шунинг учун йўлбошловчилар сайёҳларга мақбарани тонгда ёда оқшом пайти бориб кўришни тавсия қилишади.
Мақбара деворлари қимматбаҳо рангли тошлар билан безатилган. Усталар оқ мармарда қимматбаҳо тошлар учун кичик тешикчалар қолдирганлар. Тешикчаларга гулсимон ақиқ, марварид, садаф, зумрад ва ёқут каби қимматбаҳо тошлар билан оро берилган. Улар кўзга ташланмайди. Шунинг учун кундузи бутун бино оппоқ кўринади.
Шоҳ Жаҳон Тожмаҳални барпо этиш билан ўз шуҳратини оламга ёймоқчи эмасди. У ўз суюклисига бўлган чуқур муҳаббатини, айрилиқ дардини изҳор этмоқчи эди, холос.
Буюк ҳинд мутафаккири Робиндранат Тагор Тожмаҳалга: «абадийлик юзидаги кўз ёш,” — дея таъриф берганди.
Тарихчиларнинг айтишича, Шоҳ Жаҳон Тожмаҳал рўпарасида, Жамну дарёсининг қарши соҳилига қора мармардан ўзи учун ҳам мақбара қурмоқчи бўлган. Ҳозир ҳам ушбу битмаган иморатнинг пойдевори сақланиб қолган.
Жамну дарёси қирғоғида Бобурийлар салтанатининг энг йирик меъморчилик мажмуаси «Лол Қила», яъни «Қизил Қалъа» жойлашган.
«Қизил Қалъа» Шоҳ Бобурнинг невараси Акбар Шоҳ даврида барпо этилган сарою девонлар, боғу гулзорларни ўз ичига олади. Айни қалъада Акбар Шоҳнинг невараси Шоҳ Жаҳон умрининг сўнгги саккиз йилини бандиликда ўтказган қамоқхона ҳам бор.
Маҳаллий халқ орасида юрадиган афсоналарга кўра, ўз отасини банди этган Аврангзеб Шоҳ Жаҳонга Тожмаҳал томонга қарашни ҳам рад этган экан. Ушбу афсоналар сайёҳлар йўлбошчилари томонидан турли хил талқин этилади. Уларга ишонмасангиз ҳам, қандайдир армон ҳисси сизни чулғаб олади.

Тож Маҳал ҳақида 6 факт:
1. Обиданинг умумий баландлиги 74 метрни ташкил этади.
2. Мақбара лаҳорлик Усто Аҳмад ҳамда турк меъмори Муҳаммад Исохон афанди бошчилигида қурилган.
3. Ёдгорликнинг тўрт томонижда жойлашган тўртта минорадан ҳар бирининг баландлиги 45 метрни ташкил этади.
4. Маликанинг қабри устидаги қора мамрмар Шри-Ланкадан келтириб ўрнатилган.
5. Мақбаранинг олд томонида икки қатор даорахт экилган ва фавворали хҳовуз барпо этилган.
6. Тожмаҳал қурилган Агра шаҳри Деҳлидан 200 километр узоқликда жойлашган.
7. Мақбарага учта – шарқий, жанубий ва ғарбий дарвозалар орқали кирилади.

(Tashriflar: umumiy 730, bugungi 1)

2 izoh

  1. Qadimda Amir Temur va uning avlodini, shu jumladan Mirzo Boburu boshqa boburiylarni mo’g’ul deyishganiga sabab bu sulolaning kelib chiqishi haqida yozgan muarrixlar ularni Chingizxonga taqagani bilan izohlanadi. Holbuki Chingizxonning o’zi ham mo’g’ul emas, turkiy qavmdandir. Chingizxon qo’shinining tarkibining 90 foizi turkiy urug’lardan, bor-yo’g’i 10 foizga yaqinigina mo’gul va boshqa qavmllardan tarkib topgan. Agar Amir Temur Chingizxonga aloqador bo’lganda u taxtga mo’g’ul xoni avlodini chiqarmasdan o’zi o’tirgan va o’zini amir deb emas, xon deb e’lon qilgan bo’lardi.
    Biz yashab turgan hudud Chingizxon tomonidan o’g’li Chig’atoyga berilgan va bu hudud zamon o’tib Chig’atoy ulusi nomini olgan. Keyinchalik bu ulus aholisining tili chig’atoycha deb atalgan va bu til mo’g’ul tiliga mutlaqo aloqasiz bo’lib, uni turkiy yoki eski — qadimgi o’zbek tili deb tushunish shakllangan.
    Agar Mirzo Bobur qalamiga mansub «Boburnoma»ni mo’g’ulning qo’liga bersangiz, u o’qiyolmasligini bilib olasiz. «Boburnoma» ayni biz aytgan chig’atoy — eski o’zbek, demak turkiy tilida yozilgan. Bugungi o’zbeklar bu kitobni deyarli qiynalmasdan tushunadilar. Shuning o’zi boburiylar mo’g’ul emasligini ko’rsatib turibdi.

Izoh qoldiring