
Шеъриятда «ақл ва тоқат қушлари»ни (Навоий) ҳуркитадиган шовқин-суронлар самимият кушандаларидир. Шеър машаққатига бўйни ёр бермаган, «бало истамоқда машаққат бор»лигини (Бобо Саммосий) ҳис этгиси келмаётганлар Сўз ва Туйғуга санъаткорона муносабат бўлиши мумкин эмас деган фикрга канадай ёпишиб олганлиги ачинарли ва хавфлидир. Ваҳоланки, юрак ва ақл бир-бири билан келишмагандаги ақл ва юрак баҳсида фикр ва туйғулар мувозанатининг бузилмаслиги – шоирдан, фақат, тутқаноқ ҳолатини эмас, шеърга санъаткорона, сўзга заргарона муносабатни талаб қилади, яъни, шеър – ақл жунуни эмас, жунун ақлидир. Шоирнинг жиннидан фарқи ҳам, «ақл йўлидаги девоналик»(Ажзий) ҳам, эҳтимол, шудир (Одил Икром). Davomini o'qish