Albert Eynshteyn: Agar baxtli hayotga erishmoqchi bo’lsangiz…

Ashampoo_Snap_2016.12.27_11h30m08s_001_.png14 март — Алберт Эйнштейн таваллуд топган кун   

Алберт Эйнштейн буюк олим, оламшумул физик қонуниятлар кашфиётчиси, бир нечта илмий асарлар муаллифи сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг доно фикрлари, ҳикмати сўзлари ҳам машҳур. Дунё кўрган донишманд олимнинг ҳаётий тажрибалари, тавсиялари сизу бизга ҳам фойда бериши шубҳасиз.

Алберт ЭЙНШТЕЙН:
АГАР БАХТЛИ ҲАЁТГА
ЭРИШМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ…

006

einstein1.jpg   Алберт Эйнштейн (нем. Albert Einstein; 1879.14.3, Ульм, Германия — 1955. 18.4, Принстон, АҚШ) — назариётчи физик олим, нисбийлик назарияси асосчиси, майдон квант назарияси ва статистик физика асосчиларидан бири. Цюрих политехникумини тугатган. Цюрих университети (1909) ва Берлин университети, Бавария ФА физика университети директори (1914-33). 1933 йилдан то умрининг охиригача Принстон университетида (АҚШ) ишлаган.

Илмий ишлари асосан нисбийлик назариясига доир. Эйнштейн масса ва энергия нинг ўзаро боғлиқлиги қонунини кашф қилган (1905). Майдон квант назариясининг яратилишида Эйнштейннинг ҳиссаси жуда катта. Ёруғлик нурланишини ёруғлик квантлари ёки фотонлар оқимидан иборат, деб ҳисоблаб, ёруғлик нурланишининг дискретлиги, квант структурага эга эканлиги ҳақидаги тасаввурни фанга киритган, Броун ҳаракатининг молекуляр- статистик назариясини ривожлантирган (1905), фотонни назарий жиҳатдан кашф қилган. 1933 йилдан космология ва майдоннинг ягона назарияси билан шуғулланган. Эйнштейн ижтимоий- сиёсий воқеаларни ҳам фаол кузатиб борган. У уруш ва фашизмга қарши ҳаракатлар иштирокчиси. Эйнштейн 1940 йилда фашистлар Германиясида ядро қуроли борлиги тўғрисида АҚШ президенти Ф. Рузвельтга хат ёзди. У ядро қуролининг қўлланилишига қарши бўлган. Эйнштейннинг илмий ишлари ҳозирги замон физикасининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Илмий кашфиётлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган (1921).

006

* * *

Барчамизда иқтидор бор. Лекин балиқни дарахтга тирмашиб чиқиш қобилияти бор-йўқлиги масаласида муҳокама қилсангиз, у ўзини бир умр лапашанг ҳис этиб ўтади.

* * *

Мен ҳамма билан бир хил муомала қиламан. Хоҳ фаррош бўлсин, хоҳ университет ректори.

* * *

Тасаввур билимдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Билим биз ҳозир биладиган ва тушунадиган нарсаларгагина таянади. Тасаввур эса бутун оламни ва биз қачонлардир тушунадиган, билиб оладиган нарсаларни ҳам қамрайди.

* * *

Билимни ўзлаштириш қобилиятимдан кўра фантазия қобилиятим мен учун қадрлироқ.

* * *

Одам ёш бўлган пайт­­да ёлғизлик – азоб, лекин камолотга ета боргани сари ёлғизликнинг илҳомбахш кучи ортади.

* * *

Агар болалари­нгиз ақлли бўлишини истасангиз, уларга эртаклар ўқиб беринг. Агар янада ақллироқ бўлишларини хоҳласангиз, ундан-да кўпроқ эртак ўқиб беринг.

* * *

Буюк ақллар ҳамиша ўртача ақлларнинг шиддатли қаршилигига дуч келади. Чунки ўртача ақл эгалари эскича фикрлашдан йироқ, ўз салоҳиятидан мардона ва ҳалол фойдаланадиган кишиларни қабул қила олмайди.

* * *

Муваффақиятга эришиш учун эмас, ҳаётинг маъно касб этиши учун интил. Одамнинг ҳаёти бошқалар ҳаётини қай даражада гўзал ва мазмунли этганига қараб аҳамиятлидир.

* * *

Буюк шахслар гўзал нутқлар воситасида эмас, ўз меҳнатлари ва уларнинг натижалари орқали шаклланади.

* * *

Агар бахтли ҳаётга эришмоқчи бўлсангиз, одамларга ёки нарсаларга эмас, мақсадларга боғланган бўлишингиз керак.

* * *

Бизни эзгу ўй ва амалларга йўлловчи ягона восита – буюк ва маънавий покиза инсонлар тимсолидир. Одамга бирор нарсани ўргатишнинг ягона оқилона йўли – мисол келтиришдир.

* * *

Мантиқ сизга A нуқтадан B нуқтага бориб олишингиз учун ёрдам беради. Тасаввур эса бутун дунёни кезишингиз учун қанот бағишлайди.

* * *

Шуҳратим ошгани сари сийқаланиб боряпман. Афсуски, бу – жуда кенг тарқалган ҳолат.

* * *

Ҳеч қачон хато қилмаган одам бирор-бир янги нарсани ҳеч қачон синаб кўрмаган бўлади.

* * *

Агар мавзуни осон тушунтира олмасангиз, демак, уни етарли даражада билмайсиз.

Ориф Толиб таржимаси

Манба: «Ёшлик» журнали веб-саҳифаси

АЛБЕРТ ЭЙНШТЕЙННИНГ ҚИЗИ
ЛИЗЕРЛГА ЁЗГАН МАКТУБИДАН
006

«…Мен, Нисбийлик Назариясини оммага таклиф этганимда, жуда хам кам инсон мени тушуниб, дастаклаган эди. Хозир эса, мен сенга, бутун инсониятга етказиш учун берадиган баёнотимни ҳам ҳозирча, кўпчиликни тушуниш учун зеҳни етмаслиги ёки ҳулосасизликда бўлиши аниқ.

Мен сендан бу ҳатимни узоқ йиллар сақлашингни сўрайман. Шунча узоқ вақт сақлагинки, зарурияти, шартлиги етган давргача, яъни йиллар, ўн йиллар давомида,…қачонки жамият етарли даражада онги шакллансинки, мени куйида баён этганларимни «қабул қила олиш» даражасига етсин.

Хозирги борлиғимизда бир улкан Куч мавжуд. Шу кунга қадар илм-фан хам расмий изох топа олмаган Куч. Бу Куч қоинотдаги барча фаолият-ходисаларни ўз ичига олади ва бошқаради. Бу мозийдан келган кучнинг номи – Севги!

Олимлар бутун қоинотнинг ягона назариясини изларкан, улар энг кучли, кўзга кўринмас буюк кучни эсдан чиқаришди. Севги – бу шундай нурки, у фақат уни улашаётган ва уни қабул қилаётганларни порлатади.

Севги – бу ўзига тортиш кучи мукаммал бўлган ҳодиса. Чунки у, айрим одамларни, бошқа одамларга нисбатан мойиллик сездириш, жалб этиш хусусиятига эгадир.

Севги – бу куч! Шундай кучки, у бутун инсониятни кўр-кўрона ҳудбинлик қарига ғарқ бўлишдан асрайди, чунки у сендаги гўзалликни, бутун борлиғимизни, гўзал ҳислатларимизни қатлатади.

Севги учун биз яшаймиз ва зарур бўлса жон берамиз.

Севги бу Яратгандир (Парвардигордир), Яратган (Парвардигор) эса — айни ўша Севгидир! Айнан ўша севги  бутун борлиқни тўғри англашга етаклайди ва ҳаётнинг асл маъноси ҳисобланади!

Севги… балким бизни ички қўрқувимиз ҳисобига узоқ вақт инкор этиб, эътиборсиз бўлиб келган, ўзгарувчан туйғудир.

Севги асли нима эканлигини тушуниш учун, мен ўзимни, барчага маълум булган тенгламамда, оддий бир ўзгариш келтирдим. Агар Е = mc2 ўрнига, биз, дунёни дардига асосий малҳам, фақат севгидан олинган қувватга боғлиқлигини тан олсак ва уни ёруғлик тезлигини квадратига кўпайтирсак, Биз айнан «Севги» – буюк куч эканлигига иқрор бўламиз. Чунки у чегара билмас! Айнан севги орқали биз ҳаёт мазмунини тўлиқ англай олишимиз мумкин. Тинчликни ва барча онгли ёки ҳис этиш туйғусини англовчи мавжудотни сақлаб қолишимиз, бизнинг цивилизациямизни яшаб қолишига ёрдам бера оламиз.

Балки биз ҳали кўролмаслик, ҳудбинлик ва очкўзлик каби, бутун борлиқни жаҳолатга етакловчи нуқсонлар, хислатларни яксон қила оладиган, буюк кувватли ускуна бўлган – «севги бомбаси»ни иҳтиро қилишга ҳануз қодир эмасдурмиз?!

Вахоланки, ҳар бир алоҳида шахс, унинг ичидан чиқиб, қутилишни ҳохлаган, оз миқдорда бўлсада, лекин буюк қудратга эга бўлган энергияни ишлаб чиқарувчи- юксак қувватли «Севги генератори»ни ташийди. Қадрли қизим Лизерл, қачонки биз бу оламнинг мазкур қувватини улашишни ва қабул қилишни ўрганар эканмиз – Биз, севги барча нарсадан устун ва ғолиб келишини тасдиқлай оламиз. Чунки Севги-бу бутун ҳаётимизнинг квинтэссенциясидир!

Мен, сен учун бутун умр сокин уриб келган, юрагимдагиларни англата олмаганимдан чуқур афсусдаман.

Балким, узр сўраш учун жуда ҳам кечдир, лекин вақт – Нисбийдир.

Мен, сен туфайлигина якуний жавобга эришганлигимни тан олиб, Сени севаман деб қоламан…»

Сенинг отанг: Альберт Эйнштейн.

P.S: Имкониятим даражасида ушбу ҳатни русчадан таржима қилишга ҳаракат қилдим. Сизларга илиндим. Камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Лекин, мен ҳам ҳануз ҳулосасизликдаман. Бу ҳатда ёзилганларни мағзини барчамиз чақа оламизми? Қачон бунга эришамиз?…

Ҳаётлигимда ушбу «тенглама»ни ечимини кўришни жуда истар эдим.

Барчамизни, Яратганга бўлган Севгимиз-боқий ва самимий бўлишига етказсин.

Севгисиз барча нарса — Ҳеч нарса!

wpp_1_1600.jpgAlbert EYNSHTЕYN:
AGAR BAXTLI HAYOTGA
ERISHMOQCHI BO‘LSANGIZ…
006

Albert Eynshteyn (nem. Albert Einstein; 1879.14.3, Ulm, Germaniya — 1955. 18.4, Prinston, AQSH) — nazariyotchi fizik olim, nisbiylik nazariyasi asoschisi, maydon kvant nazariyasi va statistik fizika asoschilaridan biri. Syurix politexnikumini tugatgan. Syurix universiteti (1909) va Berlin universiteti, Bavariya FA fizika universiteti direktori (1914-33). 1933 yildan to umrining oxirigacha Prinston universitetida (AQSH) ishlagan.

Ilmiy ishlari asosan nisbiylik nazariyasiga doir. Eynshteyn massa va energiya ning o‘zaro bog‘liqligi qonunini kashf qilgan (1905). Maydon kvant nazariyasining yaratilishida Eynshteynning hissasi juda katta. Yorug‘lik nurlanishini yorug‘lik kvantlari yoki fotonlar oqimidan iborat, deb hisoblab, yorug‘lik nurlanishining diskretligi, kvant strukturaga ega ekanligi haqidagi tasavvurni fanga kiritgan, Broun harakatining molekulyar- statistik nazariyasini rivojlantirgan (1905), fotonni nazariy jihatdan kashf qilgan. 1933 yildan kosmologiya va maydonning yagona nazariyasi bilan shug‘ullangan. Eynshteyn ijtimoiy- siyosiy voqealarni ham faol kuzatib borgan. U urush va fashizmga qarshi harakatlar ishtirokchisi. Eynshteyn 1940 yilda fashistlar Germaniyasida yadro quroli borligi to‘g‘risida AQSH prezidenti F. Ruzveltga xat yozdi. U yadro qurolining qo‘llanilishiga qarshi bo‘lgan. Eynshteynning ilmiy ishlari hozirgi zamon fizikasining rivojlanishida muhim ahamiyatga ega bo‘ldi. Ilmiy kashfiyotlari uchun Nobel mukofoti bilan taqdirlangan (1921).

006

* * *

Barchamizda iqtidor bor. Lekin baliqni daraxtga tirmashib chiqish qobiliyati bor-yo‘qligi masalasida muhokama qilsangiz, u o‘zini bir umr lapashang his etib o‘tadi.

* * *

Men hamma bilan bir xil muomala qilaman. Xoh farrosh bo‘lsin, xoh universitet rektori.

* * *

Tasavvur bilimdan ko‘ra ko‘proq ahamiyatga ega. Bilim biz hozir biladigan va tushunadigan narsalargagina tayanadi. Tasavvur esa butun olamni va biz qachonlardir tushunadigan, bilib oladigan narsalarni ham qamraydi.

* * *

Bilimni o‘zlashtirish qobiliyatimdan ko‘ra fantaziya qobiliyatim men uchun qadrliroq.

* * *

Odam yosh bo‘lgan payt­­da yolg‘izlik – azob, lekin kamolotga yeta borgani sari yolg‘izlikning ilhombaxsh kuchi ortadi.

* * *

Agar bolalari­ngiz aqlli bo‘lishini istasangiz, ularga ertaklar o‘qib bering. Agar yanada aqlliroq bo‘lishlarini xohlasangiz, undan-da ko‘proq ertak o‘qib bering.

* * *

Buyuk aqllar hamisha o‘rtacha aqllarning shiddatli qarshiligiga duch keladi. Chunki o‘rtacha aql egalari eskicha fikrlashdan yiroq, o‘z salohiyatidan mardona va halol foydalanadigan kishilarni qabul qila olmaydi.

* * *

Muvaffaqiyatga erishish uchun emas, hayoting ma’no kasb etishi uchun intil. Odamning hayoti boshqalar hayotini qay darajada go‘zal va mazmunli etganiga qarab ahamiyatlidir.

* * *

Buyuk shaxslar go‘zal nutqlar vositasida emas, o‘z mehnatlari va ularning natijalari orqali shakllanadi.

* * *

Agar baxtli hayotga erishmoqchi bo‘lsangiz, odamlarga yoki narsalarga emas, maqsadlarga bog‘langan bo‘lishingiz kerak.

* * *

Bizni ezgu o‘y va amallarga yo‘llovchi yagona vosita – buyuk va ma’naviy pokiza insonlar timsolidir. Odamga biror narsani o‘rgatishning yagona oqilona yo‘li – misol keltirishdir.

* * *

Mantiq sizga A nuqtadan B nuqtaga borib olishingiz uchun yordam beradi. Tasavvur esa butun dunyoni kezishingiz uchun qanot bag‘ishlaydi.

* * *

Shuhratim oshgani sari siyqalanib boryapman. Afsuski, bu – juda keng tarqalgan holat.

* * *

Hech qachon xato qilmagan odam biror-bir yangi narsani hech qachon sinab ko‘rmagan bo‘ladi.

* * *

Agar mavzuni oson tushuntira olmasangiz, demak, uni yetarli darajada bilmaysiz.

Orif Tolib tarjimasi

Manba: “Yoshlik” jurnali veb-sahifasi

ALBЕRT EYNSHTЕYNNING QIZI
LIZЕRLGA YOZGAN MAKTUBIDAN
006

56292103_1268282723_5151464231312.jpg«…Men, Nisbiylik Nazariyasini ommaga taklif etganimda, juda xam kam inson meni tushunib, dastaklagan edi. Xozir esa, men senga, butun insoniyatga yetkazish uchun beradigan bayonotimni ham hozircha, ko‘pchilikni tushunish uchun zehni yetmasligi yoki hulosasizlikda bo‘lishi aniq.

Men sendan bu hatimni uzoq yillar saqlashingni so‘rayman. Shuncha uzoq vaqt saqlaginki, zaruriyati, shartligi yetgan davrgacha, ya’ni yillar, o‘n yillar davomida,…qachonki jamiyat yetarli darajada ongi shakllansinki, meni kuyida bayon etganlarimni «qabul qila olish» darajasiga yetsin.

Xozirgi borlig‘imizda bir ulkan Kuch mavjud. Shu kunga qadar ilm-fan xam rasmiy izox topa olmagan Kuch. Bu Kuch qoinotdagi barcha faoliyat-xodisalarni o‘z ichiga oladi va boshqaradi. Bu moziydan kelgan kuchning nomi – Sevgi!

Olimlar butun qoinotning yagona nazariyasini izlarkan, ular eng kuchli, ko‘zga ko‘rinmas buyuk kuchni esdan chiqarishdi. Sevgi – bu shunday nurki, u faqat uni ulashayotgan va uni qabul qilayotganlarni porlatadi.

Sevgi – bu o‘ziga tortish kuchi mukammal bo‘lgan hodisa. Chunki u, ayrim odamlarni, boshqa odamlarga nisbatan moyillik sezdirish, jalb etish xususiyatiga egadir.

Sevgi – bu kuch! Shunday kuchki, u butun insoniyatni ko‘r-ko‘rona hudbinlik qariga g‘arq bo‘lishdan asraydi, chunki u sendagi go‘zallikni, butun borlig‘imizni, go‘zal hislatlarimizni qatlatadi.

Sevgi uchun biz yashaymiz va zarur bo‘lsa jon beramiz.

Sevgi bu Yaratgandir (Parvardigordir), Yaratgan (Parvardigor) esa-ayni o‘sha Sevgidir! Aynan o‘sha sevgi butun borliqni to‘g‘ri anglashga yetaklaydi va hayotning asl ma’nosi hisoblanadi!

Sevgi… balkim bizni ichki qo‘rquvimiz hisobiga uzoq vaqt inkor etib, e’tiborsiz bo‘lib kelgan, o‘zgaruvchan tuyg‘udir.

Sevgi asli nima ekanligini tushunish uchun, men o‘zimni, barchaga ma’lum bulgan tenglamamda, oddiy bir o‘zgarish keltirdim. Agar Ye = mc2 o‘rniga, biz, dunyoni dardiga asosiy malham, faqat sevgidan olingan quvvatga bog‘liqligini tan olsak va uni yorug‘lik tezligini kvadratiga ko‘paytirsak, Biz aynan «Sevgi» – buyuk kuch ekanligiga iqror bo‘lamiz. Chunki u chegara bilmas! Aynan sevgi orqali biz hayot mazmunini to‘liq anglay olishimiz mumkin. Tinchlikni va barcha ongli yoki his etish tuyg‘usini anglovchi mavjudotni saqlab qolishimiz, bizning sivilizatsiyamizni yashab qolishiga yordam bera olamiz.

Balki biz hali ko‘rolmaslik, hudbinlik va ochko‘zlik kabi, butun borliqni jaholatga yetaklovchi nuqsonlar, xislatlarni yakson qila oladigan, buyuk kuvvatli uskuna bo‘lgan – «sevgi bombasi»ni ihtiro qilishga hanuz qodir emasdurmiz?!

Vaxolanki, har bir alohida shaxs, uning ichidan chiqib, qutilishni hoxlagan, oz miqdorda bo‘lsada, lekin buyuk qudratga ega bo‘lgan energiyani ishlab chiqaruvchi- yuksak quvvatli «Sevgi generatori»ni tashiydi. Qadrli qizim Lizerl, qachonki biz bu olamning mazkur quvvatini ulashishni va qabul qilishni o‘rganar ekanmiz – Biz, sevgi barcha narsadan ustun va g‘olib kelishini tasdiqlay olamiz. Chunki Sevgi-bu butun hayotimizning kvintessensiyasidir!

Men, sen uchun butun umr sokin urib kelgan, yuragimdagilarni anglata olmaganimdan chuqur afsusdaman.

Balkim, uzr so‘rash uchun juda ham kechdir, lekin vaqt – Nisbiydir.

Men, sen tufayligina yakuniy javobga erishganligimni tan olib, Seni sevaman deb qolaman…»

Sening otang: Albert Eynshteyn.

P.S: Imkoniyatim darajasida ushbu hatni ruschadan tarjima qilishga harakat qildim. Sizlarga ilindim. Kamchiliklar uchun oldindan uzr so‘rayman. Lekin, men ham hanuz hulosasizlikdaman. Bu hatda yozilganlarni mag‘zini barchamiz chaqa olamizmi? Qachon bunga erishamiz?…

Hayotligimda ushbu «tenglama»ni yechimini ko‘rishni juda istar edim.

Barchamizni, Yaratganga bo‘lgan Sevgimiz-boqiy va samimiy bo‘lishiga yetkazsin.

Sevgisiz barcha narsa — Hech narsa!

009

(Tashriflar: umumiy 10 189, bugungi 1)

11 izoh

  1. Rahmat.
    Buyuk aql egasining ma’naviy xazinasidan ulashganinggiz uchun.

  2. Men bu xatni o’qib qalbimda sevgini his qildim.Barchamizga sevgini bir umir xis qilib yashash nasib etsin

  3. Койил колмай иложи йук.
    Буюк тафаккур сохиби

  4. Albert eynshteyn juda zur ixtirochi shubilan birgalikda undan judayam yaxshi fikrlarva so’zlar chiqqan

  5. Albert Einstein was the greatest scient.His inventions was very famous in time. So he had written a lot of books for expiriences. And he was very loving father,becouse he had written letter for his girl Lizerl.

  6. Albert Einstein was the greatest scient.His inventions was very famous in time. So he had written a lot of books for expiriences. And he was very loving father,becouse he had written letter for his girl Lizerl.

Izoh qoldiring