Erkin Komilovning achchiq haqiqatlari

01     «Мен киноюлдуз эмас, актрисаман. Шунчаки киноюлдуз бўлиш бу — машҳурлик учун сарфланган беҳуда умрдир. Актёрлик эса бир умрлик қисмат ва унда исталганча бетакрор ролларни ижро этиш мумкин», деганди актриса Вивьен Ли. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам киноюлдуз эмас, АКТЁР бўлишни афзал билган театр ва кино устунларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов. Устоз санъаткорнинг аччиқ ҳақиқатлари кўпгина ҳамкасбларига дарс бўлса ажабмас.Зеро, дўст ачитиб гапиради…

ЭРКИН КОМИЛОВНИНГ
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАРИ
07

07Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов «Даракчи» газетасига берган  интервьюсида кўплаб ёш актёр ва актрисаларни, мухлисларни танимай қолган “юлдуз”ларни, шунингдек, ҳозирда суратга олинаётган “хонтахта” фильмларни кескин танқид остига олди.

Устоз санъаткорнинг таъкидлашича, ҳозирги ёш ижодкорлар съёмка майдонига истаган пайтларида кириб келаверадилар, аниқ график бўйича ишлашга ўрганмаганлар. “Режиссёр Иброҳим Расулов масъулиятсиз ёш актёрларни деб бир ярим йилдан буён “Ишқ ва андуҳ оғушида” номли фильмини якунлай олмаяпти”, — дейди Эркин Комилов.

“Иброҳим актёрларни Чинобод санаториясига соат 10:00га чақирганди, — деб ҳикоя қилади санъаткор. – Икки соат ёш актёр Умид Искандаровни кутдим, охири машинага ўтириб кетаётганимда писта чақиб келаётганига кўзим тушиб қолди. Машинадан тушдим, ўзидан катта санъаткорни куттириш қандай бўлишини ўзи билиб олди”.

Бошқа ёш актёрлар ҳам “масъулият” борасида Искандаровдан қолишмайди: “Гулчеҳра Эшонқуловани ҳам соатлаб кутиш “бахтига муяссар” бўлганман. Суратга олиш мадончасида Адиз Ражабов деган актёрни икки соатдан ошиқ пойладим. Бу актёрлар маҳоратига эмас, қош-кўзига ишониши турган гап”. Санъаткорнинг фикрича, ишга мана шундай ёндашуви, бундан ташқари, ролларни танламай ижро қилиши боисидан бундай актёрларнинг номи қисқа вақтда йўқ бўлиб кетади…»

“Ўрта ёшдаги актёр-актрисаларимиз ҳам бу рўйхатдан мустасно эмас, — дейди Эркин ака, — “Истиқлол” санъат саройининг рўпарасида бир қорақалпоқ фильмини суратга олаётганимизда уч-тўрт онахон олдимга келиб, “Сизга илтимосимиз бор эди. Мурод Ражабов, Раъно Ярашева, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов кинода роль ўйнамасин, гапимизни етказиб қўйинг”, дейишди…”

ЭРКИН КОМИЛОВ ИНТЕРЬЮСИДАН ИҚТИБОСЛАР
Садоқат Алаберганова суҳбатлашган
07

— Олдиндан айтаман, бу мақолани ўқиган ҳамкасбларим, режиссёрлар гапларимни ҳазм қилолмас балки. Лекин юзхотир қилаверсак, четдан кимдир келиб хатоларимизни тузатиб бермайди. Яширмайман, бугунги кундаги ўзбек киносидан тўла қониқмайман. Боиси оилавий можаро, ёмон қайнона, сохта севги-муҳаббат каби енгил мавзуларга ўралашиб қолган.

Режиссёрлар Собир Назармуҳамедов, Ҳилол Насимовникидек жиддий мавзулардаги фильмлар эса кишини қувонтиради. Ижодкорларнинг олдидаги вазифа бу — замон қаҳрамонини гавдалантириш… Афсуски, драматургиямиз оқсагани боис бугун экранда замон қаҳрамонлари йўқ.

02

Режиссёр Иброҳим Расулов масъулиятсиз ёш актёрларни деб бир ярим йилдан буён «Ишы ва андуҳи оғушида» номли фильмини якунлолмаяпти. Мисол билан айтаман: Иброҳим актёрларни Чинобод санаториясига соат 10:00га чақирганди. Икки соат ёш актёр Умид Искандаровни кутдим, охири машинага ўтириб кетаётганимда писта чақиб келаётганига кўзим тушиб қолди. Машинадан тушдим, ўзидан катта санъаткорни куттириш қандай бўлишини ўзи билиб олди.

Гулчеҳра Эшонқуловани ҳам соатлаб кутиш “бахтига муяссар” бўлганман. Бу актрисага ҳам иш ва ўзидан катта актёрга бўлган муносабатига яраша муомала қилганман. «Мен бетакрорман» қабилида иш тутиш яхши оқибатларга олиб келмайди.

Бугунги кунда исталган вақтда суратга олиш майдончасига бориш ёш актёрларга теккан касаллик, шекилли. Режиссёр Ҳамид Қаҳрамоновнинг бир фильмида суратга тушаётгандим. Суратга олиш майдончасида Адиз Ражабов деган актёрни икки соатдан ошиқ пойладим. Режиссёр ҳар қўнғироқ қилганида “мана етиб келдим», дейди. Бу актёрлар маҳоратига эмас, қош-кўзига ишониб юргани турган гап!

Драматик актёрлар ҳар куни пьеса, асар ўқийди. Кино актёрларидан охирги марта қайси китобни ўқидинг, деб сўраб кўрингчи? Мана шундай ёш актёрлар иккита фильмда кўриниб, юлдуз бўлиб олишади. Режиссёрлар уларни “фильмимда фалончи ўйнаяпти”, деб кўкларга кўтаришади. Улар “юлдуз” бўлса, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Тўти Юсупова, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Гулчеҳра Жамиловалар ким? “Юлдуз”ларимизнинг ижодий фаолияти тўғрисида кўрсатув тайёрлаб, ҳамма ўйнаган ролларидан парчалар кесиб, кетма-кет кўрсатилса, битта фильм кўраётгандек бўласиз. Ролларида характер, юк йўқ. Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳонов “ролни чертиб-чертиб танлаб, ундан характер топа билсанггина ўйнагин. Йўқса халқнинг меъдасига тегиб, назаридан қоласан”, дерди. Нақадар ҳақ гап!

03

— Негадир режиссёрларимиз битта актёр-актрисага ёпишиб олиб, ҳамма фильмида ўшани ўйнатаверади. Дангасалиги сабаб, ролга мос актёрларни изламайди. Бухородан фақат Убайдулла Омонни чақираверишади. Истеъдодли актёр. Қаршилигим йўқ. Лекин бошқа вилоягларда ҳам Убайдуллалек ўз ишининг усталари бор-ку! Нега уларни излаб топиб, янги актёрларни кашф этишмайди? Янги чеҳраларни экранга олиб чиқиш учун режиссёрлар театрларга бориб, спектаклларни ҳам кўриши шарт. Бироқ кинорежиссёрларнинг бирортасини шахсан мен театрда кўрган ёки  “фалон спектаклдаги актёрни фильмимга чақирдим”, деганини эшитган эмасман. Бир ҳафтада фильм суратга олишяпти, қойил қоламан. Бу “хонтахта” фильмлар режиссёрларининг барининг оёғи ердан узилган, осмонда учиб юришади. Ҳатто бизларни актёр ўрнида кўрмай, салом бериш ҳам уларга малол келади.

Бир пайтлар катта экранда ёқимтойлар сафидан тушмаган актёр-актрисаларимиз бугун камнамолигининг сабаби шунда. Дазмол ёққандаям ўшалар чиқаверганидан кейин томошабин уларни қабул қилмай қўйди. Натижада назардан қолишди. Ўрта ёшдаги актёр-актрисаларимиз ҳам бу рўйхатдан мустасно эмас.

“Истиқлол” санъат саройининг рўпарасида бир қорақалпоқ фильмини суратга олаётганимизда уч-тўрт онахон олдимга келиб, “Сизга илтимосимиз бор эди. Мурод Ражабов, Раъно Ярашева, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов кинода роль ўйнамасин, гапимизни етказиб қўйинг”, дейишди. Улар ҳамкасбим бўлгани учун бу танқид оғир ботди, албатта. Лекин ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор, томошабин доим ҳақ! Лекин фильмдан фильмга “кўчиб” юрадиган ҳамкасбларим томошабинга паст назар билан қарайди, уларнинг фожиаси шунда. Аслида эса томошабинларимиз зукко, зеҳнли, фильмларни танлаб томоша қилади.

Актёрлар аччиқ ҳақиқатларимни қабул қилмасликлари турган гап. Чунки режиссёрлардан мақтов эшитиб ўрганишган-да. Биласизми, устозим Шукур Бурҳоновнинг ўгитлари,  шапалоқлари, танбеҳлари билан бугун озми-кўпми мухлисларга эга бўлиб, Эркин Комилов бўлиб юрибман. Айтилган гаплардан тўғри хулоса чиқариш ҳам муҳим омиллардан. Куни кеча Абдулла Қаҳҳор номидаги  сатира театрида ишлайдиган бир актёр “Нуқтадан кейинги гап ўзига урғу оладими?” деган биргина саволимдан сўнг мен билан гаплашмай қўйди. Бундай муносабатдан кейин ёшларга билмаганини ўргатишга хам иккиланасан киши.

044

— Ишонсангиз, хусусий фильмларни кўриш учун кинотеатрга бормай қўйганимга анча йиллар бўлди. Уларда суратга тушишни ҳам хушламайман. Боиси ўттиз-қирқ йилдан кейин “хонтахта”лар унутилиб кетади. Давлат кинокартиналари эса йиллар ўтгандан кейин ҳам олтин мерос бўлиб қолаверади. Тили куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади-да.

“Улфатлар” фильмининг  биринчи фасли сценарийсини Шуҳрат Қаҳҳор ёзганди, шу боис унда томошабинга айтиладиган гап бор эди. Иккинчи фасли эса Мурод Ражабовнинг сценарийси асосида суратга олинди, у деярли ҳеч кимга маъқул келмади. Чунки фильмнинг “юк”и йўқ, актёрлар увол бўлган. Хоразмдалигимда “Учинчи фаслини суратга оламиз”, деб қўнғироқ қилишди, “аввал сценарийни ўқийман!” деб шарт қўйдим. Мурод суратга олиш учун Таиландга учиб кетган, “сценарийни ўша ерда ўқийсиз”, деган гапга ишониб ортидан бордим. Мурод бошини кўрсатиб, “сценарий мана бу ерда”, деди. Таиланддаман, ортга йўл йўқ. Қўлимга сумак бериб, “Бозорда сотасиз, кейин шунда сигарета чекасиз”, деди, мен бош тортдим. Сўнг бу вазифани ўзи ижро этди.

Фильм тайёр бўлгач бадиий кенгаш билан фикрим бир ердан чиқди. Фильмни қабул қилишмади.

Куни кеча режиссёр Акмал Иброҳимов бир сериалга чақирди, таклифини рад этдим. Ҳайрон бўлиб, “20 қисмнинг ҳаммасида кўринасиз-ку!” дейди. Ҳамма гап шунда-да, ҳар битта қисмда чиқаман, лекин ролнинг “юк”и йўқ. Сўнг “Аёл шаъни” сериалига чақирди, бажонидил рози бўлдим, боиси қаҳрамонимнинг  томошабинга айтадиган гапи бор. Бундай ролларни қўлдан бой бермайман!

022

Театр актёри сифатида театрдаги ютуқ-камчиликларга ҳам тўхталишим жоиз. Рости, кўпчилик ёш актёр-актрисалардан хафаман. Чунки уларнинг театрдаги асосий ишига бўлган муносабати ҳаминқадар. Масалан, Ўзбек Миллий академик драма театрида ишлайдиган аксарият ҳамкасбларим учун театр вақтинчалик машғулот, яъни хобби бўлиб қолган. Келажакни ўйламай, пул учун тўйларга чиқиб, бугунги кун билан яшашяпти.

Халқ хизматларига чиқмасин, демайман. Мен ҳам ўз вақтида мухлисларимизнинг яхши кунларида бирга бўлганман. Лекин мўмай даромадни деб, театрдаги ролимни ташлаб, тўйни танлаган эмасман. Ёш ва ўрта авлодга мансуб  актёрлар репетицияга уялмай устоз санъаткорлардан кейин кириб келишади. Биз Шукур Бурҳонов, Зайнаб Садриева каби катта-катта актёрлардан кейин театрга  кеч қолиб боришга номус қилардик. Ҳозир ёшлар меъёр чегарасини унутиб қўйишган. Камига роль мос келса-келмаса тинимсиз кинода кўринишдан уялишмайди. Тўйни биринчи, кинони иккинчи, театрни эса учинчи даражага қўядиган ҳамкасбларим етарлича. Номма-ном санашни истамайман, мақолани ўқиётган ҳамкасбларим ўзларини таниб олади, деб ўйлайман.

088

— Театрга ишга келганимга 49 йил бўлди. Энди роль танлашга ҳаққим бор, чунки умрим ўтяпти. Бу ҳақда сўз бошлашимнинг боиси кейинги вақтларда майда-чуйда спектакллар билан ўралашиб қоляпмиз. Ўз ишининг устаси бўлган режиссёрларни ишга чақиришса қанийди. Масалан, “Уфқ”, “Амир Темур” спектаклларини саҳналаштирган Олимжон Салимов истеъдодли режиссёр. Шу режиссёрни театрга ишга олиш таклифини берганман, балки бу ҳақда ўйлаб кўришар. Чунки театрда катта-катта асарларга қўл уришга арзийдиган режиссёрнинг ўзи йўқ-да. Насиб бўлса, Олимжон Салимов “Мирзо Улуғбек” спектаклини саҳналаштиряпти, Худо хоҳласа, Улуғбек ролини ўйнаш истагидаман…

Асқар Холмўминов Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг режиссура факультетини тамомлаб, бизнинг театрга ишга келди. Ўлмас Умарбековнинг асари асосида “Кузнинг мактублари» спектаклини саҳналаштирди. Фикрлари теран. Усмон Азимнинг асари асосида шу режиссёр саҳналаштирган спектакль билан куни кеча Беларусда ўтган фестивалда қатнашиб келдик. Лекин ўзбек театри тўғри йўлда.  Ўша фестивалда иштирок этиб  шу фикрга  келдим. Беларусь болалар театрида биргина ич кийимда спектакл ўйнаганларини кўриб озуқа берувчи спектакллар ўзбек театрларида экан, деган фикрга яна бир бор амин бўлдим. Актёрлар инсон руҳиятининг муҳандиси, руҳиятга озгина туғён солиб тарбиялаймиз. Фикр руҳиятга ҳоким бўлиши керак, аксинчамас. Йўқса, нафс балоси ишга тушади. Ижобий, салбий ролларимиз орқали эса томошабин руҳиятини эзгулик сари йўналтиряпмиз.

Анча йиллар аввал театрга томошабинни қайтариш мақсадида комедиялар қўйилди. Лекин улар майнавозчиликка айланиб кетди. Енгил-елпи асарлар билан халқнинг ортидан эргашиб, актёрлик маҳорати, иккинчи план — гапнинг тагидаги маънони чиқариб бериш каби муҳим омиллар унутилди. Натижада “театрга томошабин келмаяпти», деб уларни айбдорга чиқаряпмиз. Ваҳоланки айб ўзимизда. Аслида томошабинни ўзимиз «тизгинлай» ололмаяпмиз.

Устозим Шукур Бурҳонов “Саҳнада шундай маҳорат билан роль ижро этгинки, ҳар дақиқада йўталиб турадиган томошабиннинг маҳоратингдан йўтали ёдидан чиқиб қолсин”, деган эди. Театрдаги баъзи актёрларга ана шундай маҳорат етишмаяпти. Чунки спектакль ўйнаш мобайнида хаёли тўй, чарларда. Ҳатто гримсиз, халқ хизматларига кетадиган либосида саҳнага чиқаверади.

Умр ўтяпти… Дарёнинг сувидек қирғоқларни бузиб оқиши шарт эмас. “Кўлмак” бўлинг, мол-ҳол чанқоғини босиб баҳра олсин, қишда музингизда болалар чана учиб хурсанд бўлсин. Айтмоқчи бўлганим, “кўлмак” бўлсак ҳам кимгадир фойдамиз тегсин.

056

— Ҳурматингизга лойиқ хусусий киностудияда фаолият юритадиган режиссёр?

— Иброҳим Расулов. Шу йигитнинг актёрлар билан ишлаш маданияти юқорилиги сабаб, “Қизғалдоқ”, “Жийда гули” фильмларида гонорарсиз ишлаганман. Қолган бирорта режиссёр эътиборимга лойиқ эмас, уларни танимайман ҳам, улар ҳам мени танимаса қерак.

Рустам Саъдиев-чи?  “Ўгай она” фильмида ишлагансиз-ку?!

— Ҳамма гапни айтишга мажбур қиляпсиз-да. Шу фильм учун арзимас гонорар ёзиб берган. Ўшанда қўнғироқ қилиб, “Меҳнатим сингган, берган гонораринг кам-ку?» деганимни биламан, ўдағайлаб “Сизни қайтиб фильмларимга таклиф қилмайман!” деган. “Унда очимдан ўлар эканман-да”, дегандим. Мана режиссёрнинг актёрга муносабати.

Телевизор кўраётганингизда асабингизга тегадиган ҳолат?

— “Тошкент” телерадиоканалининг “Тошкент вақти” кўрсатувидаги баъзи бошловчи йигит-қизларнинг “дикция»си йўқлиги асабимни бузади. Ўша бошловчиларни кўрсам, ўзига айтадиган гапим бор…

01 «Men kinoyulduz emas, aktrisaman.  Shunchaki kinoyulduz bo’lish bu — mashhurlik uchun sarflangan behuda umrdir. Aktyorlik esa bir umrlik qismat va unda istalgancha betakror rollarni ijro etish mumkin», degandi aktrisa Viv`en Li. Bugungi qahramonimiz ham kinoyulduz emas, AKTYOR bo’lishni afzal bilgan teatr va kino ustunlaridan biri, O’zbekiston xalq artisti Erkin Komilov. Ustoz san’atkorning achchiq haqiqatlari ko’pgina hamkasblariga dars bo’lsa ajabmas.Zero, do’st achitib gapiradi…

ERKIN KOMILOVNING
ACHCHIQ HAQIQATLARI
07

O’zbekiston Xalq artisti Erkin Komilov «Darakchi» gazetasiga bergan interv`yusida ko’plab yosh aktyor va aktrisalarni, muxlislarni tanimay qolgan “yulduz”larni, shuningdek, hozirda suratga olinayotgan “xontaxta” fil`mlarni keskin tanqid ostiga oldi.

Ustoz san’atkorning ta’kidlashicha, hozirgi yosh ijodkorlar s’yomka maydoniga istagan paytlarida kirib kelaveradilar, aniq grafik bo’yicha ishlashga o’rganmaganlar. “Rejissyor Ibrohim Rasulov mas’uliyatsiz yosh aktyorlarni deb bir yarim yildan buyon “Ishq va anduh og’ushida” nomli fil`mini yakunlay olmayapti”, — deydi Erkin Komilov.

“Ibrohim aktyorlarni Chinobod sanatoriyasiga soat 10:00ga chaqirgandi, — deb hikoya qiladi san’atkor. – Ikki soat yosh aktyor Umid Iskandarovni kutdim, oxiri mashinaga o’tirib ketayotganimda pista chaqib kelayotganiga ko’zim tushib qoldi. Mashinadan tushdim, o’zidan katta san’atkorni kuttirish qanday bo’lishini o’zi bilib oldi”.

Boshqa yosh aktyorlar ham “mas’uliyat” borasida Iskandarovdan qolishmaydi: “Gulchehra Eshonqulovani ham soatlab kutish “baxtiga muyassar” bo’lganman. Suratga olish madonchasida Adiz Rajabov degan aktyorni ikki soatdan oshiq poyladim. Bu aktyorlar mahoratiga emas, qosh-ko’ziga ishonishi turgan gap”. San’atkorning fikricha, ishga mana shunday yondashuvi, bundan tashqari, rollarni tanlamay ijro qilishi boisidan bunday aktyorlarning nomi qisqa vaqtda yo’q bo’lib ketadi…»

“O’rta yoshdagi aktyor-aktrisalarimiz ham bu ro’yxatdan mustasno emas, — deydi Erkin aka, — “Istiqlol” san’at saroyining ro’parasida bir qoraqalpoq fil`mini suratga olayotganimizda uch-to’rt onaxon oldimga kelib, “Sizga iltimosimiz bor edi. Murod Rajabov, Ra’no Yarasheva, Adiz Rajabov, Alisher Uzoqov kinoda rol` o’ynamasin, gapimizni yetkazib qo’ying”, deyishdi…”

ERKIN KOMILOV INTER`YUSIDAN IQTIBOSLAR
Sadoqat Alaberganova suhbatlashgan
07

077— Oldindan aytaman, bu maqolani o’qigan hamkasblarim, rejissyorlar gaplarimni hazm qilolmas balki. Lekin yuzxotir qilaversak, chetdan kimdir kelib xatolarimizni tuzatib bermaydi. Yashirmayman, bugungi kundagi o’zbek kinosidan to’la qoniqmayman. Boisi oilaviy mojaro, yomon qaynona, soxta sevgi-muhabbat kabi yengil mavzularga o’ralashib qolgan.

Rejissyorlar Sobir Nazarmuhamedov, Hilol Nasimovnikidek jiddiy mavzulardagi fil`mlar esa kishini quvontiradi. Ijodkorlarning oldidagi vazifa bu — zamon qahramonini gavdalantirish… Afsuski, dramaturgiyamiz oqsagani bois bugun ekranda zamon qahramonlari yo’q.

MAHORATIGA EMAS, QOSH-KO’ZIGA ISHONADIGAN AKTYORLAR

Rejissyor Ibrohim Rasulov mas’uliyatsiz yosh aktyorlarni deb bir yarim yildan buyon «Ishi va anduhi og’ushida» nomli fil`mini yakunlolmayapti. Misol bilan aytaman: Ibrohim aktyorlarni Chinobod sanatoriyasiga soat 10:00ga chaqirgandi. Ikki soat yosh aktyor Umid Iskandarovni kutdim, oxiri mashinaga o’tirib ketayotganimda pista chaqib kelayotganiga ko’zim tushib qoldi. Mashinadan tushdim, o’zidan katta san’atkorni kuttirish qanday bo’lishini o’zi bilib oldi.

Gulchehra Eshonqulovani ham soatlab kutish “baxtiga muyassar” bo’lganman. Bu aktrisaga ham ish va o’zidan katta aktyorga bo’lgan munosabatiga yarasha muomala qilganman. «Men betakrorman» qabilida ish tutish yaxshi oqibatlarga olib kelmaydi.

Bugungi kunda istalgan vaqtda suratga olish maydonchasiga borish yosh aktyorlarga tekkan kasallik, shekilli. Rejissyor Hamid Qahramonovning bir fil`mida suratga tushayotgandim. Suratga olish maydonchasida Adiz Rajabov degan aktyorni ikki soatdan oshiq poyladim. Rejissyor har qo’ng’iroq qilganida “mana yetib keldim», deydi. Bu aktyorlar mahoratiga emas, qosh-ko’ziga ishonib yurgani turgan gap!

Dramatik aktyorlar har kuni p`esa, asar o’qiydi. Kino aktyorlaridan oxirgi marta qaysi kitobni o’qiding, deb so’rab ko’ringchi? Mana shunday yosh aktyorlar ikkita fil`mda ko’rinib, yulduz bo’lib olishadi. Rejissyorlar ularni “fil`mimda falonchi o’ynayapti”, deb ko’klarga ko’tarishadi. Ular “yulduz” bo’lsa, O’zbekiston xalq artistlari Yoqub Ahmedov, To’ti Yusupova, Rixsi Ibrohimova, Yayra Abdullaeva, Gulchehra Jamilovalar kim? “Yulduz”larimizning ijodiy faoliyati to’g’risida ko’rsatuv tayyorlab, hamma o’ynagan rollaridan parchalar kesib, ketma-ket ko’rsatilsa, bitta fil`m ko’rayotgandek bo’lasiz. Rollarida xarakter, yuk yo’q. O’zbekiston xalq artisti Shukur Burhonov “rolni chertib-chertib tanlab, undan xarakter topa bilsanggina o’ynagin. Yo’qsa xalqning me’dasiga tegib, nazaridan qolasan”, derdi. Naqadar haq gap!

VILOYAT TEATRLARODA UBAYDULLA OMONDAN BOSHQA AKTYOR YO’QMI?

— Negadir rejissyorlarimiz bitta aktyor-aktrisaga yopishib olib, hamma fil`mida o’shani o’ynataveradi. Dangasaligi sabab, rolga mos aktyorlarni izlamaydi. Buxorodan faqat Ubaydulla Omonni chaqiraverishadi. Iste’dodli aktyor. Qarshiligim yo’q. Lekin boshqa viloyaglarda ham Ubaydullalek o’z ishining ustalari bor-ku! Nega ularni izlab topib, yangi aktyorlarni kashf etishmaydi? Yangi chehralarni ekranga olib chiqish uchun rejissyorlar teatrlarga borib, spektakllarni ham ko’rishi shart. Biroq kinorejissyorlarning birortasini shaxsan men teatrda ko’rgan yoki “falon spektakldagi aktyorni fil`mimga chaqirdim”, deganini eshitgan emasman. Bir haftada fil`m suratga olishyapti, qoyil qolaman. Bu “xontaxta” fil`mlar rejissyorlarining barining oyog’i yerdan uzilgan, osmonda uchib yurishadi. Hatto bizlarni aktyor o’rnida ko’rmay, salom berish ham ularga malol keladi.

Bir paytlar katta ekranda yoqimtoylar safidan tushmagan aktyor-aktrisalarimiz bugun kamnamoligining sababi shunda. Dazmol yoqqandayam o’shalar chiqaverganidan keyin tomoshabin ularni qabul qilmay qo’ydi. Natijada nazardan qolishdi. O’rta yoshdagi aktyor-aktrisalarimiz ham bu ro’yxatdan mustasno emas.

“Istiqlol” san’at saroyining ro’parasida bir qoraqalpoq fil`mini suratga olayotganimizda uch-to’rt onaxon oldimga kelib, “Sizga iltimosimiz bor edi. Murod Rajabov, Ra’no Yarasheva, Adiz Rajabov, Alisher Uzoqov kinoda rol` o’ynamasin, gapimizni yetkazib qo’ying”, deyishdi. Ular hamkasbim bo’lgani uchun bu tanqid og’ir botdi, albatta. Lekin har kimning o’z haqiqati bor, tomoshabin doim haq! Lekin fil`mdan fil`mga “ko’chib” yuradigan hamkasblarim tomoshabinga past nazar bilan qaraydi, ularning fojiasi shunda. Aslida esa tomoshabinlarimiz zukko, zehnli, fil`mlarni tanlab tomosha qiladi.

Aktyorlar achchiq haqiqatlarimni qabul qilmasliklari turgan gap. Chunki rejissyorlardan maqtov eshitib o’rganishgan-da. Bilasizmi, ustozim Shukur Burhonovning o’gitlari, shapaloqlari, tanbehlari bilan bugun ozmi-ko’pmi muxlislarga ega bo’lib, Erkin Komilov bo’lib yuribman. Aytilgan gaplardan to’g’ri xulosa chiqarish ham muhim omillardan. Kuni kecha Abdulla Qahhor nomidagi satira teatrida ishlaydigan bir aktyor “Nuqtadan keyingi gap o’ziga urg’u oladimi?” degan birgina savolimdan so’ng men bilan gaplashmay qo’ydi. Bunday munosabatdan keyin yoshlarga bilmaganini o’rgatishga xam ikkilanasan kishi.

TILI KUYGAN QATIQNI HAM PUFLAB ICHADI

— Ishonsangiz, xususiy fil`mlarni ko’rish uchun kinoteatrga bormay qo’yganimga ancha yillar bo’ldi. Ularda suratga tushishni ham xushlamayman. Boisi o’ttiz-qirq yildan keyin “xontaxta”lar unutilib ketadi. Davlat kinokartinalari esa yillar o’tgandan keyin ham oltin meros bo’lib qolaveradi. Tili kuygan qatiqni ham puflab ichadi-da.

“Ulfatlar” fil`mining birinchi fasli stsenariysini Shuhrat Qahhor yozgandi, shu bois unda tomoshabinga aytiladigan gap bor edi. Ikkinchi fasli esa Murod Rajabovning stsenariysi asosida suratga olindi, u deyarli hech kimga ma’qul kelmadi. Chunki fil`mning “yuk”i yo’q, aktyorlar uvol bo’lgan. Xorazmdaligimda “Uchinchi faslini suratga olamiz”, deb qo’ng’iroq qilishdi, “avval stsenariyni o’qiyman!” deb shart qo’ydim. Murod suratga olish uchun Tailandga uchib ketgan, “stsenariyni o’sha yerda o’qiysiz”, degan gapga ishonib ortidan bordim. Murod boshini ko’rsatib, “stsenariy mana bu yerda”, dedi. Tailanddaman, ortga yo’l yo’q. Qo’limga sumak berib, “Bozorda sotasiz, keyin shunda sigareta chekasiz”, dedi, men bosh tortdim. So’ng bu vazifani o’zi ijro etdi.

Fil`m tayyor bo’lgach badiiy kengash bilan fikrim bir yerdan chiqdi. Fil`mni qabul qilishmadi.

Kuni kecha rejissyor Akmal Ibrohimov bir serialga chaqirdi, taklifini rad etdim. Hayron bo’lib, “20 qismning hammasida ko’rinasiz-ku!” deydi. Hamma gap shunda-da, har bitta qismda chiqaman, lekin rolning “yuk”i yo’q. So’ng “Ayol sha’ni” serialiga chaqirdi, bajonidil rozi bo’ldim, boisi qahramonimning tomoshabinga aytadigan gapi bor. Bunday rollarni qo’ldan boy bermayman!

TO’YGA BORMASIN DEMAYMAN

Teatr aktyori sifatida teatrdagi yutuq-kamchiliklarga ham to’xtalishim joiz. Rosti, ko’pchilik yosh aktyor-aktrisalardan xafaman. Chunki ularning teatrdagi asosiy ishiga bo’lgan munosabati haminqadar. Masalan, O’zbek Milliy akademik drama teatrida ishlaydigan aksariyat hamkasblarim uchun teatr vaqtinchalik mashg’ulot, ya’ni xobbi bo’lib qolgan. Kelajakni o’ylamay, pul uchun to’ylarga chiqib, bugungi kun bilan yashashyapti.

Xalq xizmatlariga chiqmasin, demayman. Men ham o’z vaqtida muxlislarimizning yaxshi kunlarida birga bo’lganman. Lekin mo’may daromadni deb, teatrdagi rolimni tashlab, to’yni tanlagan emasman. Yosh va o’rta avlodga mansub aktyorlar repetitsiyaga uyalmay ustoz san’atkorlardan keyin kirib kelishadi. Biz Shukur Burhonov, Zaynab Sadrieva kabi katta-katta aktyorlardan keyin teatrga kech qolib borishga nomus qilardik. Hozir yoshlar me’yor chegarasini unutib qo’yishgan. Kamiga rol` mos kelsa-kelmasa tinimsiz kinoda ko’rinishdan uyalishmaydi. To’yni birinchi, kinoni ikkinchi, teatrni esa uchinchi darajaga qo’yadigan hamkasblarim yetarlicha. Nomma-nom sanashni istamayman, maqolani o’qiyotgan hamkasblarim o’zlarini tanib oladi, deb o’ylayman.

AYB TOMOSHABINDA EMAS, AYB O’ZIMIZDA

063— Teatrga ishga kelganimga 49 yil bo’ldi. Endi rol` tanlashga haqqim bor, chunki umrim o’tyapti. Bu haqda so’z boshlashimning boisi keyingi vaqtlarda mayda-chuyda spektakllar bilan o’ralashib qolyapmiz. O’z ishining ustasi bo’lgan rejissyorlarni ishga chaqirishsa qaniydi. Masalan, “Ufq”, “Amir Temur” spektakllarini sahnalashtirgan Olimjon Salimov iste’dodli rejissyor. Shu rejissyorni teatrga ishga olish taklifini berganman, balki bu haqda o’ylab ko’rishar. Chunki teatrda katta-katta asarlarga qo’l urishga arziydigan rejissyorning o’zi yo’q-da. Nasib bo’lsa, Olimjon Salimov “Mirzo Ulug’bek” spektaklini sahnalashtiryapti, Xudo xohlasa, Ulug’bek rolini o’ynash istagidaman…

Asqar Xolmo’minov O’zbekiston Davlat san’at va madaniyat institutining rejissura fakul`tetini tamomlab, bizning teatrga ishga keldi. O’lmas Umarbekovning asari asosida “Kuzning maktublari» spektaklini sahnalashtirdi. Fikrlari teran. Usmon Azimning asari asosida shu rejissyor sahnalashtirgan spektakl` bilan kuni kecha Belarusda o’tgan festivalda qatnashib keldik. Lekin o’zbek teatri to’g’ri yo’lda. O’sha festivalda ishtirok etib shu fikrga keldim. Belarus` bolalar teatrida birgina ich kiyimda spektakl o’ynaganlarini ko’rib ozuqa beruvchi spektakllar o’zbek teatrlarida ekan, degan fikrga yana bir bor amin bo’ldim. Aktyorlar inson ruhiyatining muhandisi, ruhiyatga ozgina tug’yon solib tarbiyalaymiz. Fikr ruhiyatga hokim bo’lishi kerak, aksinchamas. Yo’qsa, nafs balosi ishga tushadi. Ijobiy, salbiy rollarimiz orqali esa tomoshabin ruhiyatini ezgulik sari yo’naltiryapmiz.

Ancha yillar avval teatrga tomoshabinni qaytarish maqsadida komediyalar qo’yildi. Lekin ular maynavozchilikka aylanib ketdi. Yengil-yelpi asarlar bilan xalqning ortidan ergashib, aktyorlik mahorati, ikkinchi plan — gapning tagidagi ma’noni chiqarib berish kabi muhim omillar unutildi. Natijada “teatrga tomoshabin kelmayapti», deb ularni aybdorga chiqaryapmiz. Vaholanki ayb o’zimizda. Aslida tomoshabinni o’zimiz «tizginlay» ololmayapmiz.

Ustozim Shukur Burhonov “Sahnada shunday mahorat bilan rol` ijro etginki, har daqiqada yo’talib turadigan tomoshabinning mahoratingdan yo’tali yodidan chiqib qolsin”, degan edi. Teatrdagi ba’zi aktyorlarga ana shunday mahorat yetishmayapti. Chunki spektakl` o’ynash mobaynida xayoli to’y, charlarda. Hatto grimsiz, xalq xizmatlariga ketadigan libosida sahnaga chiqaveradi.

Umr o’tyapti… Daryoning suvidek qirg’oqlarni buzib oqishi shart emas. “Ko’lmak” bo’ling, mol-hol chanqog’ini bosib bahra olsin, qishda muzingizda bolalar chana uchib xursand bo’lsin. Aytmoqchi bo’lganim, “ko’lmak” bo’lsak ham kimgadir foydamiz tegsin.

YANA AYRIM MULOHAZALAR

— Hurmatingizga loyiq xususiy kinostudiyada faoliyat yuritadigan rejissyor?

— Ibrohim Rasulov. Shu yigitning aktyorlar bilan ishlash madaniyati yuqoriligi sabab, “Qizg’aldoq”, “Jiyda guli” fil`mlarida gonorarsiz ishlaganman. Qolgan birorta rejissyor e’tiborimga loyiq emas, ularni tanimayman ham, ular ham meni tanimasa qerak.

Rustam Sa’diev-chi? “O’gay ona” fil`mida ishlagansiz-ku?!

— Hamma gapni aytishga majbur qilyapsiz-da. Shu fil`m uchun arzimas gonorar yozib bergan. O’shanda qo’ng’iroq qilib, “Mehnatim singgan, bergan gonoraring kam-ku?» deganimni bilaman, o’dag’aylab “Sizni qaytib fil`mlarimga taklif qilmayman!” degan. “Unda ochimdan o’lar ekanman-da”, degandim. Mana rejissyorning aktyorga munosabati.

Televizor ko’rayotganingizda asabingizga tegadigan holat?

— “Toshkent” teleradiokanalining “Toshkent vaqti” ko’rsatuvidagi ba’zi boshlovchi yigit-qizlarning “diktsiya»si yo’qligi asabimni buzadi. O’sha boshlovchilarni ko’rsam, o’ziga aytadigan gapim bor…

09

(Tashriflar: umumiy 1 776, bugungi 1)

Izoh qoldiring