Xurshid Davron: Bu kitob Bibixonim haqidagina emas, tariximizga bo’lgan munosabatimiz haqida
🎙 «Bibixonim qissasi» asari muallifi Xurshid Davron bilan suhbatlashildi.
📝 Muallif ushbu mavzuni nima sababdan tanlaganligi, unga nima turtki bo’lgani va nega aynan kitobxon bu asarni o’qishi kerakligi haqida batafsil so’zlab berdi. Davomini o'qish


Ниҳоят, таниш “қизлар почтаси”хизматидан амаллаб фойдаланиб, Бухоро шаҳридан ўтадиган Шоҳруд ариғи устидаги “Ошиқлар кўприги”да учрашиш хабарини қизга жўнатдим. Аммо ичимни ит тирнарди. Чунки Адибахондан ҳеч қандай жавоб бўлмади.
Ўзига хос мавзу, бухороча оҳанглар шоираси Ибодат Ражабованинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Шоирага энг самимий тилакларимизни йўллаймиз…
16 май — Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Йўлдошев хотираси куни
Тасаввуримда, “Шаҳардаги олма дарахти” бугун бор бўйи-басти билан олис-олислардан кўриниб туради. Бу дарахтнинг япроқларини ҳилпираб туриши, бу дарахтнинг шивирларини, бу дарахтнинг эзгулик қўшиқларини айтаётганлигини мен ҳар қадамда ҳис этиб тураман. Кундузми, тундами ё саҳарда бу дарахт шовуллашларидан илҳомланиб, мен ҳам ўзимча қўшиқлар битаман. 
Ёзувчи билан суҳбатда бугунги адабий дид ҳақида мулоҳазага чорлайдиган фикрларни билдирди: “Адабий дид кўп нарсани белгилайди. Миллатнинг маданий онги ва тафаккур даражасини белгилайдиган барометр. Кимни ўқиётганига қараб шу миллатга баҳо бериш мумкин. Бетиним равишда эртак ўқиётган халқ, бу халқ эзгу, адолатли халқдир, аммо бола тафаккуридаги халқ. Фалсафа ўқиётган халқ дунё қандай яралган, биз қандай яшаяпмиз каби саволларга жавоб ўқиётган, тафаккури баланд халқ бўлади”.
…фольклор намуналари таҳлил ва талқинига киришишда журъат ва жасорат керак. Зеро, “Унда миллат яшар, унда халқ яшар”. Жаббор Эшонқулдаги халқона самимият ва қатъият, туркона шиддат ва журъат, моҳиятга интилиш катта авлод олимларида сўнмас умид ҳамда ишонч уйғотган. Бугун ўша умид ва ишонч дарахти юксалиб, Жаббор Эшонқулнинг одамийлик ҳамда олимлик сиймосига чуқур эҳтиром пайдо бўлди.
Мозийга сайр Хуршид Давронга мавзу ва ғоя берибгина қолмади, балки унинг шахс сифатидаги маънавий қиёфасини ҳам шакллантирди. Боболардан қолган қилич шоир шеърларида кескир сўз бўлиб жаранглади…
2025-йил 24-апрелда Янги Ўзбекистон университетида «Тил ва адабиёт таълими» журналининг Хуршид Даврон ижодига бағишланган янгича дизайн ва мазмундаги махсус сони тақдимоти бўлиб ўтди. 