АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ, АКАЖЎРАМ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ ТУҒИЛГАН КУНИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!
Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами теккан, деворга елкаси — чидаб ўтириши қийин бўлди… Davomini o'qish

Таниқли адиб ва таржимон Жўра Фозилнинг сўнгги йилларда «Тафаккур» журналида босилган икки суҳбатини тақдим этмоқдамиз. Ҳар икки суҳбат диққат билан ўқилишига ишонамиз
Маъруфжон Йўлдошевнинг “Шамс ила Мавлоно” қиссаси ҳажман йирик асар ҳисобланмаса-да, ундаги ирфоний мазмун-моҳият ва сирли ҳикматлар, ҳар бир мулоҳаза ортида яширин ҳақиқатлар сўфийлик маслаги моҳияти томон бошлайди, сокин хаёллар ва сўнгсиз туйғуларни ҳосил қилади.
Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Таниқли шоира Муҳтарама Улуғованинг икки аср оралиғидаги ўзбек шеърияти тарихида ўзига хос ўрни бор. Бугунги саҳифамизда шоиранинг турли йилларда ёзилган шеърларини тақдим этаётганимиздан мамнунмиз.
Телба шамол қизнинг сўзларини олис-олисларга учириб кетди. Қорақир ҳамон безовта тўлғонар, шовуллаган қамишзорлар ортидан аллақандай нолали оҳанг эшитилар, сувга тўш уриб учаётган семиз чағалайлар нимадандир норози бўлиб “чаҳ-чаҳ” лашарди.



