Куни кеча адабиёт газетамизда ёш қаламкаш Шодмонқул Саломовнинг «Болаликнинг охирги куни» ҳикоясини ўқиб ҳаяжонларим бисёр бўлди. Даҳватан, «Икки муҳаббат», «Чўл ҳавоси», «Қайдасан қувонч садоси», «Одамлар» деган янги юлдуз балққан кечаларни эслатган асарлар, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Хуршид Давронларнинг илк ҳикоялари, илк шеърлари кўз ўнгимдан ўтди (Иброҳим Ғафуровнинг «Биринчи китоб тажрибалари» мақоласидан.»Мангу латофат» китоби,Т.2008,266 бет). Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Samar Nurov. Ezgulikning sinovli yo’llari.

Саҳифамизни адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишлаймиз
Ёшлик — ғўрлик-да! Бу шеърларни ким, қачон, нима мақсадда олиб келганини сўраб-суриштирмай, камина — ғўр бир мухбир, ҳар бир сатрини эл ёдлаб олиб, бошига кўтарадиган, Шукур Холмирзаев таъбири билан айтганда, аслида биринчи китобчаси билан ХАЛҚ ШОИРИ даражасида бўлган Абдуллажонга “Оқ йўл” тилабман-а!! Бу “фатво”га Абдуллажоннинг кўзи тушганми-йўқми (илоҳим, кўрмаган бўлсин) билмадим, лекин ўзим ҳали-ҳамон уялиб юраман. Davomini o'qish
Boborahim Mashrab. G’azallar & Ibrohim Haqqul. Mashrab nafasi.

Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб». Davomini o'qish
O’zbek tilining ayrim xususiyatlari haqida.

Ўзбек тилида сингармонизм йўқ, у шу жиҳати билан бошқа туркий тиллардан ажралиб туради, деган фикр ҳақиқатга қанчалик мос келади? Ўзбек тили – туркий тиллардан бири, маълум маънода, бу тил оиласида марказий ўринни ишғол этувчи тил бўлгани ҳолда, қандай қилиб у сингармоник тил бўлмасин? «Ўзбек тилида сингармонизм йўқ» дейиш ва буни «исбот»лашга уриниб нима ютамиз? Davomini o'qish
Cho’lpon va XX asr o’zbek she’riyati.

ХХ асрнинг 10-йилларида адабиёт майдонида тонг юлдузи ўлароқ кўринган ва шу сабабли Фитрат томонидан Чўлпон тахаллуси билан “тақдирланган” шоир ана шу авлод орасидан отилиб чиқиб, ўзбек шеъриятини миллий уйғониш қуролига айлантирибгина қолмай, унинг тили ва услубини, шакл ва воситаларини янгилаб ҳам берди. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qariya.

Қўзибой чол — ориқ, оёқлари чилчўпдек. Юрганда бошини ҳар томонга буриб, худди жарчилик қилаётгандек кескин-қалтис ҳаракатлар қилиб қадам ташлайди. Кишиларга бениҳоя жиддий назар солади. Чойхонага кирса, умрида кўрмаган одами билан ҳам ниҳоятда қуюқ сўрашиб, авлод-аждодларини суриштиради. Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh. She’rlar.

27 июль – Шоир Вафо Файзуллоҳ таваллуд топган кун.
Истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳ шеърияти ёруғ туйғуларни ифодалайди.. Шоирнинг ўзи бир мақоласида ёзганидек, «Тасаввури қолипга тушиб қолаётган, ҳислари ўтмаслашиб бораётган омма, чунончи ёшлар кўнгли ёруғ шеърият ифори билан қанча кўп зийнатланса, “ўлим”дан узоқлашади, ҳур бўлади, дунёни эзгу кўрмоқ ишқи билан яшайди». Davomini o'qish
Bir iboraning sharhi.

Чаппор урмоқ, чаппор уриб гулламоқ – фразеологик бирлиги XX асрнинг 30-йилларида Ҳамид Олимжон томонидан ўзбек адабиётига киритилганлиги маълум. Шоир Ватан ҳақидаги «Ўзбекистон» қасидасида, «Ойгул билан Бахтиёр» эртак-достонида, «Қиз» шеърида чаппар урмоқ иборасини қўллаган. Davomini o'qish
Rahim Ahmedov. Videofilm.

26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.
Раҳим Аҳмедов – Ўзбекистон рассомчилик мактаби асосчиларидан биридир.. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937—1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947—1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди. Davomini o'qish
Dilshod Rajab. She’rlar. Yon daftardan.

Бухоролик авлиё-алломалар ҳақида ўйласам, улар Бухоронинг тор жин кўчаларидан чиқиб, кенг дунёни „забт“ этганига қойил қоламан. Шоирлигимга бориб, бу жин кўчаларни „авлиё кўчалар“ дегим келади (Шоир ёндафтаридан). Davomini o'qish
Xurshid Davron: Qadrini tiklagan xalq doim marddir…
Бу суҳбат «Муштум» журналида эълон қилингани чорак аср бўлибди. Аммо, ўқиб кўрсам, суҳбатда тилга олинган муаммолар, билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг аксарияти ўз долзарблигини йўқотмабди. Айни шуни ўйлаб, уни жузъий қисқартиришлар билан сизларга тақдим этаяпман. Бундан кейин ҳам архивимдаги эски мақола ва суҳбатлар билан сизни таништириб бораман. Davomini o'qish
Talant Bek. She’rlar & Xurshid Davron. Feruza osmonlik shoir.
Ҳам содда, ҳам сирли, ҳам фалсафий теран бундай шеъру сатрлар «Феруза осмон»нинг ҳар бир саҳифасида маҳзун шивирлаб турибди. Айрим шеърлар мени ўсмирлигимга, ёшлигимга қайтарди. Унитилаёзган ҳисларимни уйғотди. Очиғи, ўша олис ёшлик фаслида юрагимда уйғонган (унитилаёзган) илк муҳаббат туйғуларимгача юрагимга қайтаргандай бўлди. Davomini o'qish
