
Таржима таҳлили ва таржима матнлари таҳрири масалаларини мунтазам кўздан кечириб бориш, илмий хулосаларни ўртага ташлаш таржимачиликни ривожлантириш, унинг савиясини юқорига кўтариш учун ғоятда зарур. Албатта, бундай ўта актуал ишларнинг ўчоғи “Жаҳон адабиёти” журнали ҳамда адабиёт, санъат газетаси, умуман, адабий-бадиий нашрлар бўлмоғига талаб ниҳоятда кучли. Таржимашуносликнинг янги поғонага кўтариладиган пайти етган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abduqodir Hayitmetov. Yasha,Turon! & Nodir lahzalar.
27 май — атоқли адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллуд топган кун
Орадан йиллар ўтди. Институтни ҳам тамомладик. 60-йилларнинг ўрталари. Салқин ёз кунларининг бирида нонуштадан сўнг ишга отландим. Катта кўча йўлагидан автобус бекати томон борарканман, кўчанинг нариги томонидан тўриқ от қўшилган бир резинка ғилдиракли бўш аравани илдам ҳайдаб, Қўйлиқ томон кетаётган, тўладан келган, таниш башара одамни кўрдим. Кимгадир ўхшатдим. Яхши эслолмадим. Davomini o'qish
Erkin Vohidov: “Qalbimiz hududlarini omon saqlaylik”

Адабиётга садоқат ва эътиқод масаласи ҳам аввало сўз санъатининг келажаги тўғрисида қайғуришдан бошланади. Адабиётимиз олдида қайғуришга лойиқ муаммолар бор. Замон янги, авлод янги, дунёқараш, муносабатлар янги. Рақобатли дунёда китобнинг қудратли, сеҳргар рақиблари кўп. Аввалги мавқеини тиклаш учун янги авлоддан фавқулодда истеъдод ва мислсиз жасорат талаб этилади. Davomini o'qish
Faxriddin Sodiq. Uch hikoya.

Фахриддин Содиқ 1971 йили Самарқанд вилояти Пойариқ туманидаги Жўрабой қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий Уиниверситетининг фалсафа факултетини тамомлаган.»Қайтмаган баҳор» (1997 йил, “Истеъдод” цериясида), «Тараддуд» (2005 йил), «Қалтис қадам» (2010 йил), «Қарз» деб номланган китоблари нашрдан чиққан.»Фалакнинг гардиши» номли романи навбатдаги нашр режасида. Шунингдек, бу нашрдан «Тирикликдаги тириклар» ва «Фоиз» қиссалари ҳам ўрин олади.Фахриддин Содиқ Роберт Т. Киосаки, Шарон Лечтерларнинг «Бадавлат ота, камбағал ота» туркумидаги бестселлерининг илк китобини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar & Asqar Mahkam. Qop-qora chechaklar.

Адабиёт сарҳадига кирган ҳар қандай инсон ўзини тушунадиган, англайдиган суҳбатдошни излайди. Асқар қидирган суҳбатдошини Шавкат Раҳмон шахсиятида топди. Икки ижодкор салоҳияту салмоқда фарқлидир, аммо, моҳият ва эътиқод масаласида бир нуқтада турган шоирлар эди. Бу нуқта юрак ва иймон яқинлигида эди. Бу руҳий яқинлик Асқарнинг “Шавкат Раҳмон” шеърида ёрқин намоён бўлади: Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. Ruhning ozuqasi ma’naviyat bozorlaridadur.

Бу кунги замонавий адабиётнинг энг юксак намуналари қадимий турк битиктошларида мавжуд эди. “Олтин ёруқ”, “Хўби битик” тошларидаги ёзувлар замонавий шеъриятнинг олий намуналаридир. Дунёдаги ҳамма “модернчи”лар бирлашса, Навоийнинг “Муножот” асарига етадиган замонавий бир асар ёза олмайди. Чунки у фақат сарбаст эмас, у фақат фикр маҳсули эмас, пок қалб, комил иймон, нурли маърифат, илоҳий ишқ маҳсулидир. Демак, гап маънавий аҳволдадир. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Yangi dunyo tafakkuri.

“Мен” яратган дунё — бу ташқи оламнинг шунчаки инъикоси эмас, балки у қайта ишланган, қайта яратилган дунёдир. Ташқи оламни ўзига қабул қилган “мен” уни ниҳоятда индивидуаллаштиради, ўзига бўйсундиради, унга ўз изтиробидан, азоб-уқубатидан замин яратади, ташқи оламдан ўзгача, бошқа бир дунё пайдо қилади. Ташқи олам ва бу “дунё” ўртасидаги фарқ ёзувчи маҳорати, савияси, мақсади ва идеали билан ўлчанади. Davomini o'qish
Husan Maqsud. She’rlar.
Ҳусан Мақсуд Бухоронинг Олот туманидан. У айни кунда Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олмоқда. Ҳусан Мақсуд буюк файласуф Муҳаммад Иқболнинг бир қанча шеърларини, ҳикматларини ўзбекчалаштирган. Davomini o'qish
Cho’lpon. Oqposhshoning in’omi. Kulgi hikoya.

Кеч қолган бозорчилардан бир тўдаси отларига шўх-шўх қамчи бериб кўчадан ўтгач, камқатнов кўчанинг кўпда увалиб егмаган йирик чанглари ҳар томонни булутдек босди. Шундан кейингина масжид жиловхонасида ўлтурганлар кўзларини юмдилар. «Туркистон вилояти газети»ни уларга ўқиб бераётган Мулла Шамсиддин ҳам кўзини юмуб, газет билан бетини тўсди. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Manzil yiroq, umid sendan.

Аслида бу ҳаёт инсоннинг кўз очиб кўргани. Унда муюлишлар, довонлар, ютуқлар ва ютқизиқлар бор. Булар кўз юмиб ўйланганда теранроқ гавдаланади. Китобимда бола тилидан айтилган шеър бор. «Ўзим қалдирғоч бўлсам, Сўзим бўлса суюнчи» деб бошланади. Бу мурғак қалбнинг Ватан ҳақида ўйлари, деганлари. Дунёни ўз қаричида ўлчаб, ўз кўзларида кўрганлари. Аммо улғайиш ҳар бир бошда бор. Ўшанда ўтган йиллар ва йўлларни қалб чиғириғидан ўтказиш, юрак тарозусида тортиб кўриш керак бўлади. Кўз юмиб кўриш аслида шу меъзонларга асосланган (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан иқтибос). Davomini o'qish
Farog’at Kamolova: She’riyatimiz baland yuksakliklarga yana ko’tariladi

Китоб тарғиботида ҳам гап кўп. Бу соҳада озроқ камчиликларимиз бор. Ҳозир иқтисодий шароитга кўра, пули тўланган ҳар қандай китобни китоб деб, ҳар қандай шеърни шеър деб чиқариб туришибди. Мана шу нарса шеъриятга катта таъсир қилади. Шеър одамни эргаштира олиши ҳам керак. Шеър деб чоп қилинган асарлар бадиий жиҳатдан ҳам, руҳи жиҳатдан ҳам мукаммал бўлиши керак. Қачон шундай бўлса, шеърият яна ўша баландликка кўтарилади, деб ўйлайман. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ozodlik.

Ҳикоялар тўпламининг иккинчи жилди нашрга тайёрланаётган чоғларда Шукур ака: «Озодлик»нинг остига «Набижон Боқийга бағишлайман. Муаллиф» деб ёзиб кўйинг, илтимос», деди. Бу ҳикоя, чамаси, ўн йил бурун «Ватан» газетасида сонма-сон эълон қилинган, лекин ўшанда бағишлов йўқ эди. Чунки ўзим ўша газетада хизмат қилардим, энди тўпламнинг муҳарририман… Davomini o'qish
