G’ulom Karimiy. Noyob qo’lyozmalar izidan & Uch hikoya.

01
Саҳифани яқинда вафот этган адабиётшунос олим ва ёзувчи Ғулом Каримий хотирасига бағишлаймиз.

“Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлибтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай”, — деб ёзган эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” китобида. Бундан хулоса қилиб, ўша даврда ҳеч бир ўлкада Мовароуннаҳрдагичалик кўп китоб ёзилмаган, десак хато бўлмаса керак. Ҳар ҳолда, жаҳоннинг турли мамлакатларидаги китоб хазиналарида сақланаётган Шарқ қўлёзмаларининг салмоқли қисмининг муаллифлари Туронзамин фарзандларидир. Davomini o'qish

Xolis e’tirof ehtiyoji. Adabiyotshunos olim Qozoqboy Yo‘ldoshev bilan muloqot

Ashampoo_Snap_2017.11.20_17h04m42s_003_.pngТаниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевни 65 ёшга тўлиши билан чин дилдан табриклаймиз.

   Менинг назаримда, сўнгги йилларда жилд-жилд “Танланган” ва “Сайланган” асарларнинг пайдо бўлишига аслида адабий танқиднинг оқсаб қолгани сабабчидек туюлади. Эндиликда истаган одам роман ёзиши, шеър ёзиши, китоб чиқариши мумкин бўлиб қолди. Ҳатто, бундай тасодифий китобларга катта-катта “Сўзбоши”лар ҳам илова қилинмоқдаки, беихтиёр ўқиётганинг ростдан ҳам “асар” эканига ишонгинг келади. Минг афсуски, бу ҳолатга бизнинг тайёр жавобларимиз бор: ҳаммасини вақт кўрсатади! Вақтнинг кўрсатишини кутиб ўтириш шартмикин? Ахир қачонгача адабий асарларни вақтга саралатамиз. Вақт асарларни саралагунча минглаб китобхоннинг бадиий диди нима бўлади? Davomini o'qish

Xurshid (Shamsiddin Sharafiddinov). G’azallar va ularga bastalangan qo’shiqlar

03320 июнь – Шоир ва драматург Хуршид (Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршид) таваллуд топган кун.

Ўзбек мумтоз адабиёти билан XX аср янги адабиётини бир-бирига боғлаб турувчи кўприклардан бири Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршиддир. У ўзбек драматургиясига пойдевор қўйган дастлабки ижодкорлардан бири, шоир, ёзувчи, таржимон ва режиссёрдир. Ана шу кўп қиррали ва самарали ижодий фаолияти учун 1990 йилда унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» деган юксак унвон берилган. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo‘ldosh. El yuragidagi shoir.

0_148f35_aa5d9e4a_orig.png   Оташин шоир, сўзни оловлантирувчи публитсист, моҳир драматург, теран олим, уста таржимон, тенгсиз ташкилотчи, ўтли нотиқ бўлган Ҳамид Олимжон адабиётимиз тарихида қачондир яшаб ўтган ижодкор бўлмай, балки бугун ҳам миллатнинг маънавий дунёсини шакллантиришга таъсир кўрсата оладиган асарлар муаллифи ва айни шу сабабга кўра, элининг юрагида яшашга ҳақли санъаткордир. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Nurli-nurli, nurga to’lgan bir xayol bo’l…

Ashampoo_Snap_2017.08.05_12h41m37s_002_.png    Хотира ва қадрлаш куни деганда ҳар гал ўзим йўқотган кишилар ҳақида нимадир ёзмоқчи бўламан, қарасам, эслаганим ҳар бир инсон ўз умри, истеъдоди, турмуш тарзи билан турли маъноларни англатиб турган бўлади, уларнинг кўп экани ақлни ҳайиқтиради, дўстларим десам улуғларим, улуғларим десам яқинларим, яқинларим десам – жигарларим… бирма-бир эсимга келаверади… Davomini o'qish

Ahurali Jo’rayev. Labi Hovuzning tilla tabassumlari.

044    Неъмат Аминовнинг доимий кулиб турадиган самимий чеҳраларини ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Бу муборак чеҳрада одамни ўзига тортадиган меҳр нури ёғилиб турарди. У кишининг табассуми Лабиҳовузнинг сувларидай тиниқ ва тоза эди. У кишининг кулгиси Лабиҳовуздай сокин, теран ва чуқур эди. Davomini o'qish

Rahimjon Ali. She’rlar.

01
Раҳимжон Али (Раҳимжон Алижон ўғли) 1993 йилнинг 25 январида Ўш вилояти Қорасув туманига қарашли Қизил Меҳнат қишлоғида туғилган. “Қизил Меҳнат” ўрта мактабини 2010 йилда тамомлаган. Шеърий машқлари, мақолалари 2004 йилдан буён Қирғизистондаги ўзбек ва қирғиз тилидаги газеталарда чоп этилиб туради.Ҳозирда Ўш Давлат Ижтимоий Университети “Жаҳон тиллари факультети”нинг 1 курс талабаси, “Ынтымак” телеканалининг “Кабарлар” маълумот дастурида диктор, “Ўш садоси” рўзномасида фото мухбир бўлиб ишламоқда. Davomini o'qish

Dilmurod Do’st. She’rlar.

044
Дилмурод Дўст 1989 йил 5 декабрда Жиззах вилояти Зомин тумани Бешбулоқ қишлоғида туғилган. Дастлабки таълимни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 11-ўрта мактабда олган. Шундан сўнг Гулистон cанъат коллежининг халқ чолғу созлари бўлимига ўқишга кириб, уни 2008 йили тамомлаган. 2012 йилдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултетида таълим олмоқда. 2012 йилда «Ташриф» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. Davomini o'qish

Komil Avaz. Xorazmning fidoyi muarrixlari.

05
Суҳбатимиз ниҳоясида Зиё ака “Хоразмшоҳлар – Ануштегинийлар давлати” китобига дастхат ёзиб берди. Ўша учршувимиз ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Толмас ижодкор Зиё аканинг ўша куни Урганч фуқаролиги, Абулғозихон ҳайкали тўғрисидаги гапимдан кейин чарақлаб кетган юз-кўзлари, ўзга бир меҳрли нигоҳи то ҳануз кўзим ўнгида. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mansura haqida & O’zbek mansuralaridan namunalar.

0-40   Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ  — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: «Kitobsiz yashab bo’ladi,ammo bu yashash Yovvoyi yashash bo’ladi».

012
Мен уруш ва айниқса, урушдан кейинги эллигинчи йилларда нонни аввал кўзига суриб, қанча оч бўлмасин, уни ниҳоятда авайлаб, бир ушоғини ҳам ерга туширмай еган, ейдиган одамларни кўрганман. Бу ҳолларни гарчи тушунмасам ҳам, лекин бу нарсада тушуниб бўлмайдиган муқаддаслик яшириниб ётганлигини юракдан туйганман. Бир куни девор кавагига нон парчаси қистириб қўйилганлигини кўриб ўзимдан ўзим йиғлаганман. Бу ниманинг нишонаси бўлиб кўринган, ёмонликка бўлса керак деб ўйлаганман. Китоблар ҳам одам учун шундай: нондай, сувдай, ҳаводай, ўтдай зарурат. Одам шу тўрт унсур бўлмаса яшолмайди. Ҳаёт йўқолади. Китоб эса бешинчи унсур… Davomini o'qish

Yahyo G’ulomov. Xorazmning sug’orilish tarixi & Яхья Гулямов. Памятники города Хивы

003

1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов ( 1908-1977) таваллуд топган кун

Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир. Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. Оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. Davomini o'qish