
Яқинда ёш тадқиқотчи олим Умид Бекмуҳаммад машҳур шарқшунос С.П.Толстовнинг «Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб» (По следам древне Хорезмской цивилизации) номли китобини қайта нашр этирдирганини кўриб, шогирдимнинг бу ишидан фахрландим (Китоб ҳақида веб-сайтимизнинг мана бу саҳифасида ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Zebo Rahimova. Seni sog’indim. «Jo’natilmagan maktublar» turkumidan.
Сени ҳаммадан қизғанардим. Сен буни сезмасдинг ҳам. Кўчадан кириб биринчи қиладиган ишим сени излаш эди. Бу уйда сендан бошқа ҳамма сени ахтарарди. Сен деярли ҳеч қаерга чиқмас, аҳён-аҳёнда тўй-маъракаларга борардинг. Сен йўғингда илгакдаги кўйлагингни ҳидлаб, йўлингга чиқиб кутиб ўтирардик. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Ruhimiz bir bo’lsin.

Бугун давлат мустақиллигини қўлга киритганимиз билан ҳали маънавиятимиз, дунёқарашларимиз тўла мустақил бўлиб улгурганича йўқ. Бугун ҳатто ҳозир мен айтаётган шу кичкина, оддий фикрларни кўтара оладиган даражада ҳам мустақил бўла олганимиз йўқ. Ўзликка қайтиш кўчасининг бошида турибмиз ҳали-ҳозирча. Кўча бошида ҳам ҳолат ҳар хил: айримлар чин юракдан ўзликка қайтмоқчи; бошқа айримлар эса, ўзлик уларнинг ҳозирги ҳолатларини инкор этишини билганларидан, қайтайликми-йўқми деган иккиланишда туришибди; учинчи бир айримлар ҳам бор, улар ўзликка буткул қайтмоқчи эмаслар, улар ўзликни инкор этувчилардир, уларнинг юраклари ўзгариб қолган, аммо мафкурада уларнинг таъсири ҳали ҳам катта. Davomini o'qish
Qodiriy xonadonida bir kun.

Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.
…Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир… Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар… Davomini o'qish
Evril Turon: Nega Toshkentda o’zbekcha atamalar kam?

Она тилимизнинг бугунги аҳволи ўзбекман деган кишини мутлақо қониқтирмайдиган даражада эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бунга шубҳа қилган кишига шундоққина уйи теварагидаги кўчаларни бир айланиб келишни маслаҳат берамиз. Биз олдин ҳам бу масалага диққатни қаратиб, хусусан, умрининг сўнгги дақиқасигача тилимизнинг бугунги аҳволини ўйлаб куйинган фидойи ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг туркум мақолаларини эълон қилган эдик. Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev. Bizning uyga kelgan yozuvchi.

Икки юз-уч юз саҳифали қўлёзманинг устига “роман” деб ёзиб қўйган билан роман бўлаверадими? Узундан-узоқ бир кечмишни анчайин жўнгина ёзиб чиққан ёки тарихан бирор даврни олиб, “қош-кўзи”ни адабийлаштириб қайта ҳикоя қилиб берган “роман”лар ҳақиқатан ҳам кўпайиб кетди. Нима ҳам дердингиз, Худо инсофини берсин, холос! Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Bir guzar odamlari (1966 yil 26 aprel, tong).

Итлар вовуллар, дарахт тепасида чумчуқлар шатир-шутур қилиб чуғурлар, девор оша эркакларнинг узуқ-юлуқ уйқули овози келар эди. Кампирининг билагидан ушлаб йўлакда турган Ғолиб бобо ўғли Самаднинг уйидан эшикнинг тақиллагани, невараларининг бағиллашгани ва келиннинг: «Мусулмонлар!» деган бўғиқ овозини эшитди. Davomini o'qish
Sirojiddin Sayyid. Bu dunyoda o’chmas chirog’im!

Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига
Ҳазрат Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» асарининг «Назм гулистонининг хушнағма қушлари» фаслида соҳибкамол шоирларга баҳо бераркан: «… оламда завқу ҳол аҳли булар латойифи била масрурдурлар ва булар маорифи била ҳузур қилурлар», дея эътироф этадилар. Бобокалонимизнинг бу таърифларига «завқу ҳол аҳли» қалбидан аллақачон жой олган булбулзабон шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг ижоди ҳам бевосита тааллуқлидир. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Na’matak.Mini roman.
24 апрел — адабиётшунос олим,шоир ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам таваллуд топган кун.
Наъматак иккала далаҳовлининг қоқ ўртасидаги ажриқзорга айланган қаттиқ ердан ўсиб чиққанди. Бутани ҳеч ким атайин эккан эмас, у ўз-ўзидан, йўғ-е, жуда-а бундай десак бўлмас-ов, худди сирли тақдир янглиғ, қўшниларнинг умр йўлларида пайдо бўлганди… Балки одамлар унинг йўлларида учраб қолгандир, ким билади дейсиз… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uch kitob: 1. «Samarqand xayoli». 2. «Sohibqiron nabirasi». 3. Shahidlar shohi (Shayx Kubro tushlari).
Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish
Hamid G’ulom. Yillar,yo’llar,ustozlar (Asardan parchalar).

25 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллуд топган кунга 95 йил тўлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979) Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал институти (1935—1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938—1941) да таҳсил олди. 1954 йилда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг йўлланмаси билан Москвага, М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга борди. Сўнг «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби (1958—1971), «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири ва Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг директори лавозимларида ишлади. Davomini o'qish
Usmon Azim she’rlari uyg’ur tilida
ئۆزبېكىستان شېئىرىيتنىڭ ئەڭ يارقىن نامايەندىلىرىدىن بىرى بولغان شائىر ئوسمان ئەزىم1950-يىلى ئۆزبېكىستان جۇمھۇرۇھىيتنىڭ سۇرخان دەريا ۋىلايتى بايسۇن تۈمەندە تۇغۇلغان . 1972-يىلى تاشكەنىت دۆلەت ئۇنۋېرسىتىتنىڭ ژۇرنالسىتلىق فاكۇلتىتنى پۈتتۈرگەن. ئۇنىڭ 1979-يىلى تۇنجى شېئىرلار توپلىمى«ئىنساننى چۈشۈنۈش» نەشىر قىلىنغاندىن كىيىن،« ھالەت»،« ئاقىۋەت»،«كۆزگۈ»،«سۈرەت پارچىللىرى»،«ئويغۇنۇش ئازاۋى»،« بار ئىكەندە يوق ئىكەن»،« ئاجايىپ ئەژدىرھا»،«غۇسسە»،« ئۇزۇن تۈن»،« كۈز»،«ئوسمان ئەزىم شېئىرلىردىن سايلانما» قاتارلىق بىر يۈرۈش شېئىرلار توپلىمى، بىر قىسىم ھىكايلىرى ، «جادۇ» قاتارلىق نەسىرى ئەسەرلەر توپلىمى نەشىر قىلىنغان. Davomini o'qish
