Taniqli musavvir Ortiqali Qozoqov 55 yoshda!

55

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқовни  55 ёши билан қутлаймиз!

    Таниқли ўзбек рассоми Ортиқали Қозоқов 1960 йил 27 октябрда Наманган вилоятида дунёга келган. Атоқли ижодкор юксак мукофот – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг “Олтин медали” (1997 йил) ҳамда Ватан равнақи йўлида қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби” фахрий унвони соҳибидир.

Рассомнинг шахсий кўргазмлари нафақат юртимиз, балки Вашингтон (1991), Москва (1994), Измир (1995), Нагано (1999), Любек (1997) каби қатор шаҳарларда намойиш қилинган. О. Қозоқовнинг асарлари Кипр, АҚШ, Франция, Италия, Япония, Буюк Британия, Испания, Бельгия, Туркия, Югославия, Марокаш, Канада, Исроил, Нидерлания, Жанубий Корея ва кўплаб бошқа хорижий давлатлар музейлари, бадиий галереялари ва хусусий тўпламлардан ўрин олган.Тўлиқ маълумотни мусавирнинг веб-саҳифасидан олишингиз мумкин.

ИТАЛИЯДА АСАРИ ЎҒИРЛАНГАН  МУСАВВИР
Таниқли рассом Ортиқали Қозоқов билан суҳбат
Наргиза Усанбоева суҳбатлашди

065Бу рассом ҳақида жуда кўп биламан деб ўйлардим. Ҳали шахсан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлмасам-да, унинг дилкашлиги, одамохунлиги ҳақида эшитгандим. Бугун англадимки, у ҳақида билдим деганларим денгиздан томчи экан. Ўзбекистон халқ рассоми, санъат арбоби Ортиқали Қозоқовнинг умр бекатларида тўхталиб сиз ҳам шу фикрга келсангиз не ажаб…

1-бекат: “Нега олма пушти гуллаб, қизил, оқ мева беради?”

— Рассомнинг қаерда дунёга келиши жуда катта аҳамиятга эга. Мен Наманган вилояти, Поп туманининг Санг қишлоғида дунёга келганман. Биласиз, юртимиздаги қишлоқ манзаралари жуда гўзал. Яна ҳар бир фасл ва ҳар бир ўзгариш кўз ўнгингизда рўй беради: дарахтнинг гуллаши, мева тугиши… Ёки тонгда қуёшнинг минг жозиба билан чиқиши… Бу жараёнлар менда шу қадар қизиқиш уйғотардики, ўзимга ўзим “Нега олма баҳорда пушти гуллайди-ю, қип-қизил, оппоқ ёки яшил мева беради?” дея савол берар ва жавоб топишга уринардим. Шунинг учунми, болалигимданоқ ранглар дунёсига ошуфта бўлдим. Расм чизишимга яна бир воқеа туртки бўлган: Мамасоли деган амаким ҳарбий хизматдан қайтгач, уйларини таъмирлади. Деворларни оқлаб, сўнг сиёҳ рангда нақш чизди. Нақшлар орасида аллақандай ёзувлар ҳам бор эди. Мен ҳали ўқишни билмас эдим. Нима ёзилганига жуда қизиқардим. Мактабга бориб, ўқишни ўрганганимдан сўнг ўқисам, шеър экан. Нақш ва мисралар шу қадар уйғун эдики, мен буни бола бўлсам-да, англаганман. Энди ўйлаб қарасам, ўша онлардаёқ мурғак қалбим рангларга, суратларга мойил бўлган экан.

2-бекат: Мактабдаги кўргазма ва юксак эътироф

— Яратилган асарга муносабат ва мулоҳазалар ҳар бир ижодкорни қизиқтиради. Мен буни мактаб давридаёқ ҳис қилганман. Чунки мактабдаги деворий газетага суратлар чизардим. Деворий газета осилгач, бир чеккада туриб, болаларнинг расмга билдираётган фикрларини тинглаш шунақа завқ бағишлардики… Энг қизиғи, ўша пайтда чизган расмларимдан ўнтачасини бир йил давомида “Гулхан” журналига юборганман. Ишонсангиз, расмларим на журналда чиққан, на бирор жавоб олганман. Шундан сўнг ҳафсалам пир бўлиб, бир йил расм чизмай қўйдим. Кунларнинг бирида қўшни туманга борган бир синфдошимизнинг акаси “Гулхан” сотиб олади. Қараса, ичида мен чизган расмлар… У киши уйга олиб келди. Қарасам, афсонавий рассом Чингиз Ахмаров менга оқ йўл тилаб, чизган суратларим ҳақида мақола ёзибди. Мақола ёнида тўртта расмим ҳам бор. Бу мен, оддий мактаб ўқувчиси учун жуда юксак эътироф ва эътибор эди. Шундан сўнг бутун вужудим билан расм чиза бошладим. Шу даражада берилиб кетганманки, қишда қўлим музлаганини, ёзда офтоб уриб кетганини сезмаганман… Энг қизиғи, ўша чизган суратларим билан мактабда илк бор ўзимнинг кўргазмамни уюштиргандим. Унда ўқитувчиларимнинг портретлари ҳам бор эди.

3-бекат: “Пулдор талаба бўлганман!”

Мен ҳам талабалигимда жуда бой, яхши таъминланган эдим (кулади). Чунки “Гулхан”, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”, “Гулистон” каби журналлар билан ҳамкорлик қилиб, қалам ҳақи олардим-да! Лекин бу билан ҳаётим камчиликсиз, қийинчиликсиз ўтган дея олмайман. Бир воқеа сира эсимдан чиқмайди. Уйланган, энди институтда дарс бера бошлаган пайтларим эди. Ижарада яшаймиз. Янги рўзғор дегандек… Хуллас, пул тежаб ишлатиладиган пайтлар эди. Ўшанда метрога тушиш — беш тийин. Ёнимда институтга бориш учун беш тийин бор, қайтишга йўқ. Маош берадиган сана бўлгани учун ишонч билан йўлга тушдим. Аксига олиб, ўша куни маош бермаса денг. Уйга қайтай десам, чўнтак бўш. Нима қилдим денг? Бир домламизнинг ёнига бориб “Менинг ёнимда беш сўм бор экан. Майда йўқ. Беш тийинингиз йўқми? Эртага сизга қайтараман”, дедим. Шу билан уйга кетдим. Ўшанда “Пулим йўқ!” дейишга ғурурим йўл қўймаган-да!

4-бекат: Аскарнинг музейдаги суратлари

Рассом учун дунё кўриш, турли маданият ўчоқларида бўлиш, турфа табиат манзараларини кузатиш жуда муҳим. Мен бунга ўқишни битириб, Қримга ҳарбий хизматга борганимда амин бўлганман. Маълумки, у ернинг табиати ҳам бетакрор. Шунинг учунми ҳарбий хизмат даврида чизган суратларим ҳам эътиборсиз қолмаган. Аскар бўла туриб, Севастополь ҳарбий қурувчилар саройида кўргазмамни ўтказганман. Ўша суратларим ҳалиям ўша музейда сақланмоқда. Шукрки, ундан кейин ўнлаб давлатларда бўлдим. Шу-шу қаерга бормайин мен сурат чизишга ошиқаман. Ахир воқеликнинг ўзига қараб расм чизиш бошқача-да! Регистон майдонида туриб ёки Миср эҳромларининг ўзига боқиб расм чизишни бир кўз олдингизга келтиринг…

5-бекат: “Гули Нигор билан мактабда танишганмиз”

Рафиқам билан бир мактабда ўқиганмиз. Мен мактаб деворий газетасига расм чизсам, Гулчеҳра ўзининг ёзган шеърлари билан қатнашарди. Ўша пайтдаёқ бир-биримизга кўнгил қўйганмиз. Унинг ҳам шеърлари Гули Нигор тахаллуси билан матбуотда эълон қилинарди. Китоблари ҳам чиқди. Икки фарзандимиз, икки неварамиз бор. Ўғлим ҳам, қизим ҳам тавсирий санъатни жуда яхши тушунади. Қизим шу соҳани эгаллаган. Ҳатто, икки ёшли неварам ҳам қўлида мўйқалам тутиб, расм чизишни бошлаган (кулади).

6-бекат: “Ўғирлик мени хафа қилмади!”

Илгари “Италия музейидан Пикассонинг ёки Ренуар асари ўғирланибди”, деса унчалик ишонмасдим. Шов-шувдек туюларди. Яқинда бир халқаро симпозиумда қатнашдим. У ерда ўн саккиз мамлакатдан келган ижодкорлар фикр алмашдик. Ўшанда бир гапни эшитиб, лол қолдим. 2011 йилда Италиянинг Милан шаҳрида олтмишдан ортиқ асардан иборат жуда катта кўзгарма бўлибди. Шу олтмишта экспонат ичида менинг “Хаёл” деган асарим ҳам бўлган. Эртасига қарашса, айнан ўша “Хаёл” йўқ эмиш. Ўғирлашибди. Интернетда ҳам бу ҳақида ёзишибди. Фақат биз бехабар. Сўнг айнан ўша “Хаёл”нинг менга териладиган, (“Қиш сонатаси” сериалидаги териб ясаладиган суратга ўхшаш) вариантини совға қилишди. Очиғи, совға мени жуда хурсанд қилди. Ҳатто, ўғирликдан ҳам хафа бўлмадим. Ахир энг катта галереядан ўзбек рассомининг асари ўғирланиши ҳазил гап эмас! (Кулади).

097-бекат: Дунёдаги энг бебаҳо мақтов

Ҳар куни шукрона айтаман, ота-онам менинг ютуқларимни кўрди ва ҳамон ёнимда. Шу даражага етишимда уларнинг меҳнати мислсиз. Отам 82 ёшда бўлса-да, жуда чаққон ва меҳнатсевар. Шу ёшида дарахтга чиқиб, ёнғоқ қоқади.(!) Қўлидан келмаган ишнинг ўзи йўқ. Дурадгорлик ҳам, боғбонлик ҳам, қурувчилик ҳам қилади. Мингтача бир-биридан ажойиб ва ибратли ривоятлар билади. Онам эса… Барча оналар каби меҳридарё. Бир куни онамни устахонамга олиб кириб мақтандим: “Она, қаранг мана бу асарим фалон давлатда мана шунча пулга сотилибди. Бу жуда қиммат нарх!” Онам нима дейди денг: “Болам, бу нарх сенинг меҳнатинг олдида жуда арзимас. Ахир унга сенинг қанча кўз нуринг, меҳринг, юрагинг, куч-қувватинг ва вақтинг кетган”. Бу мен учун дунёдаги энг бебаҳо мақтов!

8-бекат: “Даракчи” учун очилган сирлар

Мен ҳар доим отам каби серқирра ва меҳнаткаш бўлишга интилганман. Фақат рассомчилик билан чекланиб қолмаганимни кўпчилик билади. Бир қанча китоблар ёздим. Ўттиздан ортиқ теледастурлар муаллифи бўлдим. Баъзан шеър ҳам ёзиб тураман. Аммо юртимиздаги бетакрор бўлган нашр — “Даракчи” учун бошқа сирларимни ҳам очай. (Кулади). Балиқ овлаш энг яхши кўрган машғулотларимдан бири. Яна ҳар куни тонгда тўрт километр масофани велосипедда босиб ўтаман. Якшанба куни эса ўн тўрт киломертни. Қишлоққа борган чоғларимда эса масофа янада узаяди. Бадминтон эса рассомлик анжомларимнинг ажралмас қисми десам ҳам бўлади. Бу ўйиннинг рассом учун фойдаси жуда катта.

09705
070049033

МИЛЛИЙ ТИМСОЛЛАР КУЙЧИСИ
Дилфуза Рўзиева

Қўлида найза ва қалқон тутган йигит. Тор чалаёт­ган аёл. Йигит кўзлари ерга қадалган. Аёл олдида тиз чўккан. Ватан ҳимоясига отланган. Найза ва қалқонни маҳкам тутган қўлларда мардлик, жасорат намоён. Аёлнинг ерга қадалган нигоҳларида ўзбекона ибо-ҳаё мужассам. У тор чалиб, ёрини янги зафарларга ундамоқда. Тепадаги ой — аёлнинг қалб туғёни, орзу, умид ва ишонч тимсоли…

021Бу — Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқовнинг “Ватан ҳақида қўшиқ” асаридан олинган илк таассурот.

Рассом асарларида миллий колорит устуворлиги яққол сезилиб туради.

— Ўзбек рассомларининг ҳам бойлиги, ҳам омади уларнинг Ўзбекистонда туғилганида, — дейди таниқли мўйқалам устаси Ортиқали Қозоқов. — Негаки, ўлкамиз турфа ранглар, бетакрор манзараларга бой. Тўрт фасл ҳам тугал давом этади. Бундай гўзаллик ҳар қандай одамни қўлга мўйқалам олишга ундайди. Шунинг учун ҳам хорижлик ижодкорлар бизга ҳавас билан қарашади. Чет эл сафарларида бўлганимда ҳам дарров табиат қўйнига отланаман. Бир гал Англияда энди берилиб сурат чизаётганимда қуёш бирдан йўқолиб қолди. Чунки Анг­лияда қуёш фақат уч соатгина нур сочар экан. Шу сабабдан ҳам ўарб тасвирий санъатида қора ва кулранг бўёқлар кўп учрайди. Бизда эса, ранглар турфа ва хилма-хил бўлиб, ҳар бири ўзига хос фалсафий маъно ташийди. Гўзал табиатимиз,бугунги обод­лик, юртимиз жамоли — биз рассомлар учун битмас-туганмас илҳом манбаи. Бунақа ижод завқини ҳеч жойдан топа олмайман.

Мусаввирнинг табиат ва ижод ҳақидаги ёниқ сўзларини эшитиб, асарларига разм соламан: Самарқанд, Хоразм обидалари… Улар кўринишида гарчи кўп жиҳатдан уйғунлик бўлса-да бироқ бўёқлари ўзига хос ва бетакрор. Ҳатто ўша ҳудуднинг иқлими ҳам яққол намоён бўлади.

Рассом ижодида туркумлар асосий ўрин тутади: бир мавзуда олти-еттитагача асар чизилган. Она руҳиятига бағишланган “Беғубор оналик”, “Ўзбек мадоннаси”, ихтиролар ифодаси бўлган “Табиат ва ихтиро”, “Икки ихтиро”, “Тегирмон”, “Ҳаёт чиғириғи”, портрет жанрида “Пахтакор Манзура”, “Соҳибжамол момо”, гуллар тасвирланган “Настарин”, “Орхидея”, “Лола қизғалдоқлар”, натюрморт жанридаги “Куз неъматлари”, “Табиат манзаралари”, “Қамчиқ довони”, тарихий шахслар тасвирланган “Чўлпон”, “Гавҳаршодбегим”, “Бибихоним”, ишқ ва муҳаббатни тараннум этган “Ишқ сенинг асирингман”, “Қадамингга гуллар очилсин”, табиат билан боғлиқ фалсафий “Сулола”, “Муножот”, “Шарқ келинчаги”, “Хаёл” ва “Вақт” каби такрорланмас композициялар ана шулар жумласидандир.

Мусаввир ижодида натюрморт ва пейзаж жанри етакчилик қилади. Авангард услуби ҳам кенг ўрин олган.

Рассом асарларида ой, анор, нақш ва тақинчоқ тимсоллари кўп учрайди.

— Миллий услуб ва рамздаги асарларимизни бошқа миллат мусаввирлари ижод маҳсулидан осон фарқлаш мумкин, — дейди рассом. — Чунки бизнинг ўзимизга хос миллий рамз­ларимиз бор: олма — муҳаббат, анор — оила, балиқ — ҳалоллик тимсоли. Масалан, Хитой рассоми муҳаббатни ифодалашда асосан, гуллардан, дарахт баргларидан фойдаланади. Бизнинг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, рамзларимиз кеча пайдо бўлган ё шаклланган эмас. Ишонч билан айтиш мумкинки, ўзбек рассомлари қадимий миллий қадриятлар булоғидан сув ичган. Уларнинг асарларида миллий тимсол ва рамзлар нафаси уфуриб туради.

077Ортиқали Қозоқов ижодида аёл образи устувор. Бу бежиз эмас. Чунки аёл гўзаллик, нафосат, ибо, дунёнинг бардавомлиги тимсоли. Ижодкорнинг “Шарқ келинчаги”, “Ой олдида учрашув” “Ҳаётнинг бошланиши”, “Опа-сингиллар” каби асарлари ана шулар жумласидандир. Мусаввирнинг ўзбек келинчаги тасвирланган асарини кузатиб, миллий безаклар, қош-кўзларни ним ёпиб турган тиллақоши, миллий либослардан беихтиёр завқ туясиз. Асарда ранглар жилоси байрамона кайфиятни ифодалаган бўлса, келинчакнинг ерга қадалган нигоҳларида миллатимизга хос ибо, ор-номус ёрқин акс этган. Унинг бармоқлари орасидаги оқ атиргул покиза орзу-ниятлар тимсолидир. Мусаввир шу гул воситасида янги ҳаёт остонасида келинчакка эзгу тилаклар билдираётгандек гўё.

“Ҳаётнинг бошланиши” асарида қиз бошида турли буюм ва ҳолатлар тасвирланган. Бу инсон ҳаёт йўли равон эмаслиги, тўсиқларни фақат қатъият, ақл, ишонч ва тафаккур билан енгиш мумкинлигини англатади. Қизнинг гавдаси тик, юзи ёрқин, нигоҳлари теран.

“Келажак билан суҳбат” асарини мусаввирнинг ўзи шундай изоҳлайди: “Бундан бир неча йил аввал юртимиз бўйлаб қилган сафаримда, тонг пайти чайладан уйқусираб чиққан бола йиғлаб онасини қидира бошлади, орадан кўп ўтмай ёш бола бирдан жим бўлиб пурвиқор тоғларга термулиб қолди. Уни жим кузатар эканман, боланинг узоқларга тикилган, хаёлга чўмган нигоҳларида унинг ёрқин келажагини яққол тасаввур қилдим.

Мана, бугун шундай кунларга етиб келдик. Юртимизда ёшларнинг жисмонан ва маънан соғлом бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароит мавжуд. Хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, “Баркамол авлод” марказлари, мактабларда дарсдан ташқари ранг­тасвир йўналишида тўгараклар мунтазам ишлаб турибди. Натижада, ёшларимиз санъат йўналишида юртимиз ва хал­қаро кўрик-танловларда муносиб қатнашиб келмоқда. Уларнинг ижодини кузатиб, янги ғоя ва йўналишларни илғайсиз, худди улардек қайта ёш бўлиб қолгингиз келади”.

Мусаввирнинг сўнгги йиллардаги асарларида бунёдкорлик, ҳар жабҳада халқимиз эришаётган ютуқ ва марралар тасвири устувор. Туркум асарларда миллий спортимиз — ўзбек кураши бор бўй-басти билан акс этган. Уларни кузатиб, кореялик санъат ихлосманди Квон Санг “Ортиқали Қозоқовнинг асарларини томоша қилиб, Ўзбекистон гўзаллигининг барча қирраларини кўриш, бой тарихи, анъана ва маданиятини ўрганиш мумкин”, деб бежиз эътироф этмаганига яна бир бор амин бўласиз.

Чинакам иқтидор, самимий туйғулар соҳиби Ортиқали Қозоқов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ёшларга сабоқ беради. “Маданият ва маърифат” телеканалида тасвирий санъат тарғиботига қаратилган “Мўйқалам мўъжизалари” кўрсатувига муаллифлик қилади. ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси. Дарвоқе, мусаввир ижоди том маънода ЎзМТДП дастурий мақсад-ғояларига уйғун ва ҳамоҳанг.

Мусаввир шахсий кўргазмаси нафақат юртимиз, балки қатор хорижий мамлакатлар — кўргазмаларидан ўрин олган. Унинг асарлари Казерта (2014 йил), Борнмут (2012 йил), Инчон (2012 йил), Салоники (2013 йил) каби шаҳарларда ҳам кенг намойиш қилинган. Рассом яратган асарлар хорижий давлатлар музейлари, бадиий галерея ва хусусий тўпламлардан ўрин олган. “Ўзбектелефильм” рассом ижодига бағишлаб ҳужжатли телефильм тайёрлаган, юртимиз ва хорижда асарларидан иборат каталоглар чоп этилган.

Манбалар: «Даракчи» ва «Миллий тикланиш» газеталари

021011
054066

O’zbekiston Respublikasi san’at arbobi Ortiqali Qozoqovni 55 yoshi bilan qutlaymiz!

Taniqli o’zbek rassomi Ortiqali Qozoqov 1960 yil 27 oktyabrda Namangan viloyatida dunyoga kelgan. Atoqli ijodkor yuksak mukofot – O’zbekiston Badiiy Akademiyasining “Oltin medali” (1997 yil) hamda Vatan ravnaqi yo’lida qo’shgan hissasi uchun “O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan madaniyat arbobi” faxriy unvoni sohibidir.

Rassomning shaxsiy ko’rgazmlari nafaqat yurtimiz, balki Vashington (1991), Moskva (1994), Izmir (1995), Nagano (1999), Lyubek (1997) kabi qator shaharlarda namoyish qilingan. O. Qozoqovning asarlari Kipr, AQSH, Frantsiya, Italiya, Yaponiya, Buyuk Britaniya, Ispaniya, Bel`giya, Turkiya, Yugoslaviya, Marokash, Kanada, Isroil, Niderlaniya, Janubiy Koreya va ko’plab boshqa xorijiy davlatlar muzeylari, badiiy galereyalari va xususiy to’plamlardan o’rin olgan.To’liq ma’lumotni musavirning veb-sahifasidan olishingiz mumkin.

ITALIYADA ASARI O’G’IRLANGAN   MUSAVVIR
Taniqli rassom Ortiqali Qozoqov bilan suhbat
Nargiza Usanboyeva suhbatlashdi

065Bu rassom haqida juda ko’p bilaman deb o’ylardim. Hali shaxsan suhbatlashish baxtiga muyassar bo’lmasam-da, dilkashligi, odamoxunligi haqida eshitgandim. Bugun angladimki, u haqida bildim deganlarim dengizdan tomchi ekan. O’zbekiston xalq rassomi, san’at arbobi Ortiqali Qozoqovning umr bekatlarida to’xtalib siz ham shu fikrga kelsangiz ne ajab…

1-bekat: “Nega olma pushti gullab, qizil, oq meva beradi?”

— Rassomning qaerda dunyoga kelishi juda katta ahamiyatga ega. Men Namangan viloyati, Pop tumanining Sang qishlog’ida dunyoga kelganman. Bilasiz, yurtimizdagi qishloq manzaralari juda go’zal. Yana har bir fasl va har bir o’zgarish ko’z o’ngingizda ro’y beradi: daraxtning gullashi, meva tugishi… Yoki tongda quyoshning ming joziba bilan chiqishi… Bu jarayonlar menda shu qadar qiziqish uyg’otardiki, o’zimga o’zim “Nega olma bahorda pushti gullaydi-yu, qip-qizil, oppoq yoki yashil meva beradi?” deya savol berar va javob topishga urinardim. Shuning uchunmi, bolaligimdanoq ranglar dunyosiga oshufta bo’ldim. Rasm chizishimga yana bir voqea turtki bo’lgan: Mamasoli degan amakim harbiy xizmatdan qaytgach, uylarini ta’mirladi. Devorlarni oqlab, so’ng siyoh rangda naqsh chizdi. Naqshlar orasida allaqanday yozuvlar ham bor edi. Men hali o’qishni bilmas edim. Nima yozilganiga juda qiziqardim. Maktabga borib, o’qishni o’rganganimdan so’ng o’qisam, she’r ekan. Naqsh va misralar shu qadar uyg’un ediki, men buni bola bo’lsam-da, anglaganman. Endi o’ylab qarasam, o’sha onlardayoq murg’ak qalbim ranglarga, suratlarga moyil bo’lgan ekan.

2-bekat: Maktabdagi ko’rgazma va yuksak e’tirof

— Yaratilgan asarga munosabat va mulohazalar har bir ijodkorni qiziqtiradi. Men buni maktab davridayoq his qilganman. Chunki maktabdagi devoriy gazetaga suratlar chizardim. Devoriy gazeta osilgach, bir chekkada turib, bolalarning rasmga bildirayotgan fikrlarini tinglash shunaqa zavq bag’ishlardiki… Eng qizig’i, o’sha paytda chizgan rasmlarimdan o’ntachasini bir yil davomida “Gulxan” jurnaliga yuborganman. Ishonsangiz, rasmlarim na jurnalda chiqqan, na biror javob olganman. Shundan so’ng hafsalam pir bo’lib, bir yil rasm chizmay qo’ydim. Kunlarning birida qo’shni tumanga borgan bir sinfdoshimizning akasi “Gulxan” sotib oladi. Qarasa, ichida men chizgan rasmlar… U kishi uyga olib keldi. Qarasam, afsonaviy rassom Chingiz Axmarov menga oq yo’l tilab, chizgan suratlarim haqida maqola yozibdi. Maqola yonida to’rtta rasmim ham bor. Bu men, oddiy maktab o’quvchisi uchun juda yuksak e’tirof va e’tibor edi. Shundan so’ng butun vujudim bilan rasm chiza boshladim. Shu darajada berilib ketganmanki, qishda qo’lim muzlaganini, yozda oftob urib ketganini sezmaganman… Eng qizig’i, o’sha chizgan suratlarim bilan maktabda ilk bor o’zimning ko’rgazmamni uyushtirgandim. Unda o’qituvchilarimning portretlari ham bor edi.

3-bekat: “Puldor talaba bo’lganman!”

Men ham talabaligimda juda boy, yaxshi ta’minlangan edim (kuladi). Chunki “Gulxan”, “Sharq yulduzi”, “Yoshlik”, “Guliston” kabi jurnallar bilan hamkorlik qilib, qalam haqi olardim-da! Lekin bu bilan hayotim kamchiliksiz, qiyinchiliksiz o’tgan deya olmayman. Bir voqea sira esimdan chiqmaydi. Uylangan, endi institutda dars bera boshlagan paytlarim edi. Ijarada yashaymiz. Yangi ro’zg’or degandek… Xullas, pul tejab ishlatiladigan paytlar edi. O’shanda metroga tushish — besh tiyin. Yonimda institutga borish uchun besh tiyin bor, qaytishga yo’q. Maosh beradigan sana bo’lgani uchun ishonch bilan yo’lga tushdim. Aksiga olib, o’sha kuni maosh bermasa deng. Uyga qaytay desam, cho’ntak bo’sh. Nima qildim deng? Bir domlamizning yoniga borib “Mening yonimda besh so’m bor ekan. Mayda yo’q. Besh tiyiningiz yo’qmi? Ertaga sizga qaytaraman”, dedim. Shu bilan uyga ketdim. O’shanda “Pulim yo’q!” deyishga g’ururim yo’l qo’ymagan-da!

4-bekat: Askarning muzeydagi suratlari

Rassom uchun dunyo ko’rish, turli madaniyat o’choqlarida bo’lish, turfa tabiat manzaralarini kuzatish juda muhim. Men bunga o’qishni bitirib, Qrimga harbiy xizmatga borganimda amin bo’lganman. Ma’lumki, u yerning tabiati ham betakror. Shuning uchunmi harbiy xizmat davrida chizgan suratlarim ham e’tiborsiz qolmagan. Askar bo’la turib, Sevastopol` harbiy quruvchilar saroyida ko’rgazmamni o’tkazganman. O’sha suratlarim haliyam o’sha muzeyda saqlanmoqda. Shukrki, undan keyin o’nlab davlatlarda bo’ldim. Shu-shu qaerga bormayin men surat chizishga oshiqaman. Axir voqelikning o’ziga qarab rasm chizish boshqacha-da! Registon maydonida turib yoki Misr ehromlarining o’ziga boqib rasm chizishni bir ko’z oldingizga keltiring…

5-bekat: “Guli Nigor bilan maktabda tanishganmiz”

Rafiqam bilan bir maktabda o’qiganmiz. Men maktab devoriy gazetasiga rasm chizsam, Gulchehra o’zining yozgan she’rlari bilan qatnashardi. O’sha paytdayoq bir-birimizga ko’ngil qo’yganmiz. Uning ham she’rlari Guli Nigor taxallusi bilan matbuotda e’lon qilinardi. Kitoblari ham chiqdi. Ikki farzandimiz, ikki nevaramiz bor. O’g’lim ham, qizim ham tavsiriy san’atni juda yaxshi tushunadi. Qizim shu sohani egallagan. Hatto, ikki yoshli nevaram ham qo’lida mo’yqalam tutib, rasm chizishni boshlagan (kuladi).

6-bekat: “O’g’irlik meni xafa qilmadi!”

Ilgari “Italiya muzeyidan Pikassoning yoki Renuar asari o’g’irlanibdi”, desa unchalik ishonmasdim. Shov-shuvdek tuyulardi. Yaqinda bir xalqaro simpoziumda qatnashdim. U yerda o’n sakkiz mamlakatdan kelgan ijodkorlar fikr almashdik. O’shanda bir gapni eshitib, lol qoldim. 2011 yilda Italiyaning Milan shahrida oltmishdan ortiq asardan iborat juda katta ko’zgarma bo’libdi. Shu oltmishta eksponat ichida mening “Xayol” degan asarim ham bo’lgan. Ertasiga qarashsa, aynan o’sha “Xayol” yo’q emish. O’g’irlashibdi. Internetda ham bu haqida yozishibdi. Faqat biz bexabar. So’ng aynan o’sha “Xayol”ning menga teriladigan, (“Qish sonatasi” serialidagi terib yasaladigan suratga o’xshash) variantini sovg’a qilishdi. Ochig’i, sovg’a meni juda xursand qildi. Hatto, o’g’irlikdan ham xafa bo’lmadim. Axir eng katta galereyadan o’zbek rassomining asari o’g’irlanishi hazil gap emas! (Kuladi). [img][/img]

097-bekat: Dunyodagi eng bebaho maqtov

Har kuni shukrona aytaman, ota-onam mening yutuqlarimni ko’rdi va hamon yonimda. Shu darajaga yetishimda ularning mehnati mislsiz. Otam 82 yoshda bo’lsa-da, juda chaqqon va mehnatsevar. Shu yoshida daraxtga chiqib, yong’oq qoqadi.(!) Qo’lidan kelmagan ishning o’zi yo’q. Duradgorlik ham, bog’bonlik ham, quruvchilik ham qiladi. Mingtacha bir-biridan ajoyib va ibratli rivoyatlar biladi. Onam esa… Barcha onalar kabi mehridaryo. Bir kuni onamni ustaxonamga olib kirib maqtandim: “Ona, qarang mana bu asarim falon davlatda mana shuncha pulga sotilibdi. Bu juda qimmat narx!” Onam nima deydi deng: “Bolam, bu narx sening mehnating oldida juda arzimas. Axir unga sening qancha ko’z nuring, mehring, yuraging, kuch-quvvating va vaqting ketgan”. Bu men uchun dunyodagi eng bebaho maqtov!

8-bekat: “Darakchi” uchun ochilgan sirlar

Men har doim otam kabi serqirra va mehnatkash bo’lishga intilganman. Faqat rassomchilik bilan cheklanib qolmaganimni ko’pchilik biladi. Bir qancha kitoblar yozdim. O’ttizdan ortiq teledasturlar muallifi bo’ldim. Ba’zan she’r ham yozib turaman. Ammo yurtimizdagi betakror bo’lgan nashr — “Darakchi” uchun boshqa sirlarimni ham ochay. (Kuladi). Baliq ovlash eng yaxshi ko’rgan mashg’ulotlarimdan biri. Yana harkuni tongda to’rt kilometr masofani velosipedda bosib o’taman. Yakshanba kuni esa o’n to’rt kilomertni. Qishloqqa borgan chog’larimda esa masofa yanada uzayadi. Badminton esa rassomlik anjomlarimning ajralmas qismi desam ham bo’ladi. Bu o’yinning rassom uchun foydasi juda katta.

034063
051039

MILLIY TIMSOLLAR KUYCHISI
Dilfuza Ro’ziyeva

Qo’lida nayza va qalqon tutgan yigit. Tor chalayot­gan ayol. Yigit ko’zlari yerga qadalgan. Ayol oldida tiz cho’kkan. Vatan himoyasiga otlangan. Nayza va qalqonni mahkam tutgan qo’llarda mardlik, jasorat namoyon. Ayolning yerga qadalgan nigohlarida o’zbekona ibo-hayo mujassam. U tor chalib, yorini yangi zafarlarga undamoqda. Tepadagi oy — ayolning qalb tug’yoni, orzu, umid va ishonch timsoli…

021Bu — O’zbekiston Respublikasi san’at arbobi Ortiqali Qozoqovning “Vatan haqida qo’shiq” asaridan olingan ilk taassurot.

Rassom asarlarida milliy kolorit ustuvorligi yaqqol sezilib turadi.

— O’zbek rassomlarining ham boyligi, ham omadi ularning O’zbekistonda tug’ilganida, — deydi taniqli mo’yqalam ustasi Ortiqali Qozoqov. — Negaki, o’lkamiz turfa ranglar, betakror manzaralarga boy. To’rt fasl ham tugal davom etadi. Bunday go’zallik har qanday odamni qo’lga mo’yqalam olishga undaydi. Shuning uchun ham xorijlik ijodkorlar bizga havas bilan qarashadi. Chet el safarlarida bo’lganimda ham darrov tabiat qo’yniga otlanaman. Bir gal Angliyada endi berilib surat chizayotganimda quyosh birdan yo’qolib qoldi. Chunki Ang­liyada quyosh faqat uch soatgina nur sochar ekan. Shu sababdan ham o’arb tasviriy san’atida qora va kulrang bo’yoqlar ko’p uchraydi. Bizda esa, ranglar turfa va xilma-xil bo’lib, har biri o’ziga xos falsafiy ma’no tashiydi. Go’zal tabiatimiz,bugungi obod­lik, yurtimiz jamoli — biz rassomlar uchun bitmas-tuganmas ilhom manbai. Bunaqa ijod zavqini hech joydan topa olmayman.

Musavvirning tabiat va ijod haqidagi yoniq so’zlarini eshitib, asarlariga razm solaman: Samarqand, Xorazm obidalari… Ular ko’rinishida garchi ko’p jihatdan uyg’unlik bo’lsa-da biroq bo’yoqlari o’ziga xos va betakror. Hatto o’sha hududning iqlimi ham yaqqol namoyon bo’ladi.

Rassom ijodida turkumlar asosiy o’rin tutadi: bir mavzuda olti-yettitagacha asar chizilgan. Ona ruhiyatiga bag’ishlangan “Beg’ubor onalik”, “O’zbek madonnasi”, ixtirolar ifodasi bo’lgan “Tabiat va ixtiro”, “Ikki ixtiro”, “Tegirmon”, “Hayot chig’irig’i”, portret janrida “Paxtakor Manzura”, “Sohibjamol momo”, gullar tasvirlangan “Nastarin”, “Orxideya”, “Lola qizg’aldoqlar”, natyurmort janridagi “Kuz ne’matlari”, “Tabiat manzaralari”, “Qamchiq dovoni”, tarixiy shaxslar tasvirlangan “Cho’lpon”, “Gavharshodbegim”, “Bibixonim”, ishq va muhabbatni tarannum etgan “Ishq sening asiringman”, “Qadamingga gullar ochilsin”, tabiat bilan bog’liq falsafiy “Sulola”, “Munojot”, “Sharq kelinchagi”, “Xayol” va “Vaqt” kabi takrorlanmas kompozitsiyalar ana shular jumlasidandir.

Musavvir ijodida natyurmort va peyzaj janri yetakchilik qiladi. Avangard uslubi ham keng o’rin olgan.

Rassom asarlarida oy, anor, naqsh va taqinchoq timsollari ko’p uchraydi.

— Milliy uslub va ramzdagi asarlarimizni boshqa millat musavvirlari ijod mahsulidan oson farqlash mumkin, — deydi rassom. — Chunki bizning o’zimizga xos milliy ramz­larimiz bor: olma — muhabbat, anor — oila, baliq — halollik timsoli. Masalan, Xitoy rassomi muhabbatni ifodalashda asosan, gullardan, daraxt barglaridan foydalanadi. Bizning milliy an’analarimiz, urf-odatlarimiz, ramzlarimiz kecha paydo bo’lgan yo shakllangan emas. Ishonch bilan aytish mumkinki, o’zbek rassomlari qadimiy milliy qadriyatlar bulog’idan suv ichgan. Ularning asarlarida milliy timsol va ramzlar nafasi ufurib turadi.

077Ortiqali Qozoqov ijodida ayol obrazi ustuvor. Bu bejiz emas. Chunki ayol go’zallik, nafosat, ibo, dunyoning bardavomligi timsoli. Ijodkorning “Sharq kelinchagi”, “Oy oldida uchrashuv” “Hayotning boshlanishi”, “Opa-singillar” kabi asarlari ana shular jumlasidandir. Musavvirning o’zbek kelinchagi tasvirlangan asarini kuzatib, milliy bezaklar, qosh-ko’zlarni nim yopib turgan tillaqoshi, milliy liboslardan beixtiyor zavq tuyasiz. Asarda ranglar jilosi bayramona kayfiyatni ifodalagan bo’lsa, kelinchakning yerga qadalgan nigohlarida millatimizga xos ibo, or-nomus yorqin aks etgan. Uning barmoqlari orasidagi oq atirgul pokiza orzu-niyatlar timsolidir. Musavvir shu gul vositasida yangi hayot ostonasida kelinchakka ezgu tilaklar bildirayotgandek
go’yo.

“Hayotning boshlanishi” asarida qiz boshida turli buyum va holatlar tasvirlangan. Bu inson hayot yo’li ravon emasligi, to’siqlarni faqat qat’iyat, aql, ishonch va tafakkur bilan yengish mumkinligini anglatadi. Qizning gavdasi tik, yuzi yorqin, nigohlari teran.

“Kelajak bilan suhbat” asarini musavvirning o’zi shunday izohlaydi: “Bundan bir necha yil avval yurtimiz bo’ylab qilgan safarimda, tong payti chayladan uyqusirab chiqqan bola yig’lab onasini qidira boshladi, oradan ko’p o’tmay yosh bola birdan jim bo’lib purviqor tog’larga termulib qoldi. Uni jim kuzatar ekanman, bolaning uzoqlarga tikilgan, xayolga cho’mgan nigohlarida uning yorqin kelajagini yaqqol tasavvur qildim.

Mana, bugun shunday kunlarga yetib keldik. Yurtimizda yoshlarning jismonan va ma’nan sog’lom bo’lib ulg’ayishlari uchun barcha shart-sharoit mavjud. Xususan, bolalar musiqa va san’at maktablari, “Barkamol avlod” markazlari, maktablarda darsdan tashqari rang­tasvir yo’nalishida to’garaklar muntazam ishlab turibdi. Natijada, yoshlarimiz san’at yo’nalishida yurtimiz va xal­qaro ko’rik-tanlovlarda munosib qatnashib kelmoqda. Ularning ijodini kuzatib, yangi g’oya va yo’nalishlarni ilg’aysiz, xuddi ulardek qayta yosh bo’lib qolgingiz keladi”.

Musavvirning so’nggi yillardagi asarlarida bunyodkorlik, har jabhada xalqimiz erishayotgan yutuq va marralar tasviri ustuvor. Turkum asarlarda milliy sportimiz — o’zbek kurashi bor bo’y-basti bilan aks etgan. Ularni kuzatib, koreyalik san’at ixlosmandi Kvon Sang “Ortiqali Qozoqovning asarlarini tomosha qilib, O’zbekiston go’zalligining barcha qirralarini ko’rish, boy tarixi, an’ana va madaniyatini o’rganish mumkin”, deb bejiz e’tirof etmaganiga yana bir bor amin bo’lasiz.

Chinakam iqtidor, samimiy tuyg’ular sohibi Ortiqali Qozoqov Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutida yoshlarga saboq beradi. “Madaniyat va ma’rifat” telekanalida tasviriy san’at targ’ibotiga qaratilgan “Mo’yqalam mo»jizalari” ko’rsatuviga mualliflik qiladi. O’zMTDP Toshkent shahar kengashi a’zosi. Darvoqe, musavvir ijodi tom ma’noda O’zMTDP dasturiy maqsad-g’oyalariga uyg’un va hamohang.

Musavvir shaxsiy ko’rgazmasi nafaqat yurtimiz, balki qator xorijiy mamlakatlar — ko’rgazmalaridan o’rin olgan. Uning asarlari Kazerta (2014 yil), Bornmut (2012 yil), Inchon (2012 yil), Saloniki (2013 yil) kabi shaharlarda ham keng namoyish qilingan. Rassom yaratgan asarlar xorijiy davlatlar muzeylari, badiiy galereya va xususiy to’plamlardan o’rin olgan. “O’zbektelefil`m” rassom ijodiga bag’ishlab hujjatli telefil`m tayyorlagan, yurtimiz va xorijda asarlaridan iborat kataloglar chop etilgan.

Manbalar: «Darakchi» va «Milliy tiklanish» gazetalari

04

(Tashriflar: umumiy 5 942, bugungi 1)

2 izoh

  1. Assalomu aleykum. O.Qozoqov suratlarining nomini har biriga joylashtiring. Har bir asarning o’z nomi bian tomosha qilish imkoni bormi?

  2. АСАЛОМУ АЛЕЙКУМ. МУМКИН БУЛСА ИЛТИМО ОРТИК АЛИ КОЗОКОВ БИЛАН БИР УЧРАШСАМ. ЁКИ ТЕЛЕФОН РАКАМЛАРИНИ БЕРСАНГИЗ. УЗИМ ТОЖИКИСТОНДА ТАХСИЛ ОЛАМАН. УСТОЗИМ БОР. ОРТИК АЛИ КОЗОКОВ БИЛАН АРМИЯДА БИРНА ХИЗМАТ КИЛИШГАН. УСТОЗИМДАН ОРТИК АЛИ КОЗОКОВГА ОМОНАТЛИ СУЗЛАРИ БОР ШУНИ ЕТКАЗИШИМ КЕРАК. МАНА МЕНИ НОМЕРИМ. 998946853630. ИЛТИМОС МЕН БИЛАН БОГЛАНИНГЛАР.

Izoh qoldiring