Umid Bekmuhammad. Hammoldan chiqqan hukmdor.

033
Дониёлбийнинг 11 фарзанди ичида Шомурод бироз дарвешсифат бўлиб вояга етди.Бунинг устига шаҳзода сўфийлик йўлига ўтиб,Ўрта Осиёда донг таратган шайх Сафарга мурид бўлди.Олдинига шайх “сен подшоҳзода бўлсанг, тўпланган бойликларинг ҳаром йўл билан бунёд бўлган.Мурид ҳалол йўл билан ўзини боқиши керак.Сен нечук риёзат ва хизмати машойихга тоқат қиласан?” дея Шомуродни муридликка олмади.Аммо , қаътиятли шаҳзода қасам ичиб, “..бозорда ҳаммоллик қилиб бўлса ҳам, ўз кунимни ўзим кўрурман”, -деди.

003

Умид Бекмуҳаммад
ҲАММОЛДАН ЧИҚҚАН ҲУКМДОР

003   У анча йиллардан бери кўнгида сақлаб келган гинасининг аламига олдинига қушбегини, кейин эса қози Низомиддинни ўлдиртириб юборди.Негаки, улар Бухоро ҳукмдори Дониёлбийга ўғли хусусида шундай дейишганди: “ Бир неча соҳибфаросат ўғилларингиз бор бўла туриб, бу мулк ва мамлакатга бадном ва номусшикан девонани валиаҳд қилсангиз, хато бўлур.Аксинча, бу девонани ноқис қилсангиз, ҳеч истиҳоласи йўқ…”.

Бу сўзлар Шомурод (Шоҳмурод)га шунчалик қаттиқ таъсир қилдики, Бухорога ҳукмдор бўлгач, бирин-кетин ҳар иккала амалдорни асфалософинга жўнатди.Тахтга чиққач эса ўзининг “девона, ҳаммол” эмаслигини, аксинча довруқли ҳукмдор эканлигини аҳли муслимга исботлади.
Дониёлбийнинг 11 фарзанди ичида Шомурод бироз дарвешсифат бўлиб вояга етди.Бунинг устига шаҳзода сўфийлик йўлига ўтиб,Ўрта Осиёда донг таратган шайх Сафарга мурид бўлди.Олдинига шайх “сен подшоҳзода бўлсанг, тўпланган бойликларинг ҳаром йўл билан бунёд бўлган.Мурид ҳалол йўл билан ўзини боқиши керак.Сен нечук риёзат ва хизмати машойихга тоқат қиласан?” дея Шомуродни муридликка олмади.Аммо , қаътиятли шаҳзода қасам ичиб, “..бозорда ҳаммоллик қилиб бўлса ҳам, ўз кунимни ўзим кўрурман”, -деди.

Қарангки, у айтганини қилиб, бозорда бошяланг ва оёқяланг юрганича ҳаммоллик қилиб, ўз кунини топган пули билангина ўтказа бошлади.Айни пайтда пири Шайх Сафар ёнида муридлик қилиб, тоат-ибодатни ҳам канда қилмади.
Бозорда ҳаммоллик қилиб юрган шаҳзодани кўрганлар уни девона дейишгача боргач, отаси Дониёлбий қози ва қушбегига маслаҳат солганида, амалдорлар ҳам девона ўғлини нафақат валиаҳдликдан, балки фарзандликдан ҳам мосуво қилиш кераклигини айтишди.Аммо барибир ғайратли ва эътиқодли Шомурод валиаҳд деб эълон қилинди ва отаси вафотидан сўнг 1785 йилда тахтга чиқди.Халқ эса ҳаммолдан ҳам ҳукмдор чиқармикан, деган ўйда эди.

Бироқ кўп ўтмай Шомурод оммага суяниб сиёсат юргизгач, халқ ишончини қозонди.Дастлаб у шариат тартибларига қатъий риоя этишда, ҳалол ва ҳаромни ажратишда қаттиқ сиёсат юргизди.Энг аввало, ҳаммолчилик қилиб, бозорда кун кўриб, аҳвол билан танишлиги боис, тарозидан уриб қолиш, сифатсиз мол сотиш, қаллоблик, кўча-кўйда ахлоқ меёърларига амал қилиш бўйича ишларни жонлантириб, жазога лойиқ кимсаларни қаттиқ жазолади.

Шунингдек, ўзи ҳам ҳукмдор бўла туриб, ўз шарафига дабдабали зиёфат ва тадбирлар уюштирилишига йўл қўймас, кундалик харажати учун бир тангани етарли деб билар, амалдорларникига зиёфатга бормас, улардан совға ҳам қабул қилмас, оддий, фақирона кийимлар киярди.Шу билан бирга отаси даврида кўпгина норозиликларга сабаб бўлган кўпгина солиқларни ҳам бекор қилдики, буларнинг бари Шомуроднинг обрўсини кўтариб юборди.

Қолаверса, ҳукмдор сўфийлар, шайх ва муридларни тез-тез атрофига чорлаб, улар билан бамаслаҳат иш тутар, бирга тоат-ибодат қиларди.Фитратнинг “ Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври” деб номланган 1930 йилда нашр этдирган китобида қайд этилишича, “Шоҳмурод ўзининг феъл-атворига мос келадиган кишиларни, жуда кўп сўфи ҳамда шайхларни ўз атрофига тўплади,эгини бут, қорнин тўқ этди.Улар эса гумроҳ халқ орасида Шоҳмурод фойдасига ташвиқот юргизиб, уни “авлиё” лардан бири сифатида кўрсатар эдилар”.

Шу билан бирга Фитрат ушбу ҳукмдор ҳақида танқидий фикрларнини ям келтириб ўтади: “Шоҳмурод тор дунёқарашга эга киши эди.Лекин унчалик аҳмоқ ҳам эмасди.У мамлакатнинг аҳволи, манғитийлар сулоласининг эътиборсизлигини кузатиб, вазиятни яхши тушунар эди ва бу сулола узоқ вақт ҳокимиятни ўз қўлида асрай олмаслигини ҳам яхши билар эди.Шоҳмурод сипоҳ саркардалари, муллолар, шаҳар ва қишлоқ аҳлидан умидини узган эди.Улар арзимас бир баҳона билан ундан юз ўгиришларини ҳам биларди.У қўшни давлатлардан паноҳига нажот истаб келган сиёсий қочоқларни ҳеч бир гуноҳсиз, махфий ҳолда қатл этдирарди.Обод, осойишта бир шаҳар кулини кўкка совуриб, минглаб аҳолисини қул бозорига ҳайдаб боришдан унинг виждони ҳеч қийналмас эди.”Ҳа, Шомурод ўз даврининг ҳукмдорларидан бири эди.

Булардан ташқари Шомурод давлати қудратини ошириш ва ички низоларга барҳам беришга интилди.1740 йилдаги Нодиршоҳ истилосигача Бухоро ихтиёрида бўлган Хуросонни қайтариш учун бир неча бор юришлар олиб борди.Шунингдек, олдинлари Бухоро измида бўлган Маймана, Андҳуд, Балх вилоятларини яна ўзига итоат қилдиришга ҳам ҳаркатлар қилди.Гарчи бу ҳудудларни бир йўла ўзига қарам қилолмаса-да, 1790 йилда Марвда яна Бухоро ҳукмронлигини тиклашга эришди.
Шу тариқа Бухоронинг манғит уруғи амирлари орасида энг халқчил сиёсат юритган, авом тили билан айтганда, “ҳаммолдан чиққан ҳукмдор” 15 йил тахтда ўтириб, 1800 йил 63 ёшида вафот этди.

(Tashriflar: umumiy 417, bugungi 1)

Izoh qoldiring