Abdulla O’rozboyev. She’rlar va maqolalar

02    Абдулла Ўрозбоевни яқиндан билган, таниган , шеърларини ўқиган инсон борки, унинг юксак маърифатли, илмли инсон эканлигини соатлаб гапириб бериши мумкин. Абдулла Хоразмнинг шимолий-ғарбий қисмидаги Янгибозор туманининг Оёқдўрмон қишлоғида 1975 йилда туғилган. Davomini o'qish

Uyatsizlikning chegarasi bormi?

011
Агарки, шу “бўтқа”нинг “кимёвий таркиби”ни аниқлаб, бутун филмни таҳлил қилиб бераман дея бел боғлаган одам топилса, камида ўз инсонлик аъмолини ҳурмат қилмайдиган ёки, янада аниқроғи, сира тушунмайдиган бир кимса бўлади холос. Бинобарин, камина бундай маломатни зиммамга олмоқчи эмасман, асло. Фақат руслар “за державу обидна” деганидек, минг-минглаб юртдошларимни ўзим каби бу ҳар қандай мантиқдан йироқ “маънавий ўлат”ни боихтиёр ёки беихтиёр томоша қилиб, асаб торлари ўйнашидан, юраги сиқилиб “нима қиляпти булар ўзи?”, “ким бу бетамизликка жавоб беради?” деган саволлар исканжасида азобланишидан хавотирдаман… Davomini o'qish

Mixael Kryuger. Olti farzandim mening

001Болаларим улғаяркан, бу кимга тортди экан, қанақа бўларкин деб уларга синчиклаб тикилган пайтларимиз кўп бўлган. Шунда уларнинг яқин сифатларини тез топган, шунингдек, мана бу феъли қай бирига уланаркин деб узоқ ўйлаганмиз. Болаларимиз ана шунақа кузатувлар остида ўсган. Ҳаётимиз ҳам ўтаверган. Мана шундай гоҳ яқин, гоҳ йироқ бўлиб, яъни яшашимизга ортиқча халақит қилмай ўсишганки, бу биздан кўрган меҳрибончиликнинг ўзимизга қайтаришлари керак деган гап. Davomini o'qish

Nosir Fozilov. Adabiyot yasalmaydi, yaratiladi

022

Менинг таваллуд топган йилларим мамлакатимиз тарихининг энг алғов-далғовли кезларига тўғ­ри келди. Яъни, 1929 йили камина ёруғ дунёга келган даврда қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш тадбири авж олган экан. Ундан буёғи очарчилик (1930-33), мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида қама-қама (1937-38), Иккинчи жаҳон уруши (1941-45) йиллари… Бундан кейинги даврларда ҳам одамларимизнинг кундалик ҳаёти анча йилларгача вайроналигича қолаверди. Урушдан чарчаб чиққан мамлакатни қайта тиклаш, (1950) тағин мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида миллатимизнинг гули ҳисобланмиш зиёлиларни қатағон қилишди. Мана шу суронли давр­ларга қараб, бизнинг болалигимиз қандай кечганини тасаввур қилсангиз бўлади. Davomini o'qish

Aleksandr Belyayev. Kets yulduzi. Fantastik qissa

Ashampoo_Snap_2017.08.09_13h52m12s_001_.png    У пайтда бўйдоқ эдим, илмий ходимлар турадиган бинода истиқомат қилардим. Ленинграднинг баҳор оқшомларидан бирида очиқ деразадан хиёбондаги яшил момиқ билан қопланган дарахтларни томоша қилиб ўтирардим. Уйларнинг юқори қаватлари ботаётган қуёшнинг сарғиш нурида чўмилар, пастки қаватлар эса кўкимтир қоронғилик қаърига ғарқ бўлмоқда эди. Узоқдан Нева дарёси ва Адмиралтейство қуббаси ярқираб кўринарди. Оқшом ниҳоятда сўлим эди, фақат куй етишмасди, холос. Davomini o'qish

Erkin A’zamning asarlari ingliz tilida nashr etildi.

044   Таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг асарлари «Farevell to Fairy Tales» («Эртаклар билан хайрлашув» ёки “Алвидо, эртаклар” деб ўгириш мумкин) номи билан инглиз тилида нашр этилди. 12 март куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтказилган маданий кечада китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Mirzaali Akbarov va tarjimalari haqida

002

15 март — истеъдодли таржимон Мирзаали Акбаров 60 ёшга тўлади. Қутлаймиз!

Таниқли таржимон Мирзаали Акбаров 15 март куни 60 ёшга тўлади. Таржимачилик соҳасида ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси эътиборга моликдир. Машҳур олмон адиби, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессенинг “Чўл бўриси” романи, “Нюренбургга саёҳат” сафарномаси, Гёте ҳикматлари ва бошқа олмон забон адиблар ижодидан юзга яқин роман, қисса ва ҳикояларни она тилимизга ўгирган. Шу билан бирга ўзбек адиб ва шоирларининг асарларини немис тилига ўгирганлиги ҳам алоҳида эътирофга лойиқдир. Davomini o'qish

Mavlaviy Hindistoniy haqida ikki maqola & Mavlaviy Hoji Hindistoniy. Vahhobiylar tarixi

02
ХХ асрнинг узлуксиз қатоғонлари не-не олиму фозилларнинг умрига зомин бўлди. Бу улуғ зотларнинг ўзлари билан бирга илмий мерослари ҳам қатоғон қилинди. Куйдирилди, кўмилди, сувларга оқизилди. Аммо бу мунаввар сиймоларнинг номини халқнинг ёдидан чиқариб ташлашнинг иложи бўлмади. Ана шундай улуғ зотлардан бири Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний ҳазратлари эди. Илм аҳли бу кишини «Ҳожи Ҳиндистоний», «Мавлавий Ҳиндистоний», «Ҳожи домулло», «Ҳазрати Мавлавий» сингари номлар билан эъзозлаб тилга оладилар. Зеро, бу зот ўз даврининг забардаст олими эди. Davomini o'qish

Rene Dekart. Hikmatlar

055

Декарт фалсафаси худо, жисм ва жондан иборат учта туғма ғоя бор деган қоидага асосланади. У худонинг мавжудлигини, ташқи оламнинг реаллигини исботлашга ҳаракат қилган. Декарт ғоясига кўра, инсоннинг моҳияти унинг фикрлашидадир. «Фикрлаяпман, демак мавжудман» деган фикри шундан келиб чиққан. Davomini o'qish

Anor. Vahima

09

Ўруч дўхтир ҳаётидан нолимасди. Соғлиғи жойида, қирқ бешни қоралаган бўлса ҳам, ҳозиргача лоақал қаттиқроқ тумов билан оғриганини эслолмасди. Оиласидан ҳам кўнгли тўқ. Ўзидан олти ёш катта хотини Покиза рўзғорбоп аёллардан. Уй-жойни саранжом-саришта сақлайди, пишир-куйдирга ҳам уста, ўзи эса хокисор, камсуқум, оғир-босиқ хотин. Бирор марта эрига: “Қаёққа кетувдингизу, қаердан келяпсиз, эрта ёки кеч қайтдингиз”, дея иддао қилмаган. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Asrlarni qaritgan Yilboshi

006     Қуёш ҳисоби билан белгиланадиган Янги йил эрониларда Наврўз дейилади. Туркийлар Йилбоши деб атаган. Ҳар икки истилоҳ ана шу халқларнинг тийнатини очади. Бинобарин, маросимлар негизида кўпминг йиллик қадриятлар, урф-одатлар, умуман мифологик тасаввурлардан бемисл тараққиёт изларигача жам бўлган. Агар халқшунослик илми таомили бўйича мушоҳада юритсак,  муддаога етишувимиз осон кечади. Бироқ… Davomini o'qish