Tasavvur ranglari. Videofilm & Nodir Normatov. Boysunlik Gogen.

011
Бойсунлик Тўра Шомирзаев теран мушоҳадали, изланувчан, истеъдодли рассом. У миллий қадриятларни рангтасвирда ўзига хос ифода этганлиги учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг   олтин медали билан бекорга мукофотланмаган. «O’zbekiston» телерадиоканалида  директорлик пайтимда истеъдодли режиссёр Жамшид Худойқулов томонидан мусаввирга бағишланган видефильм  суратга олинган эди. Ушбу видеофильм,менинг назаримда, ўзбек телевизионида яратилган энг сара фильмлардан бири бўлиб қолди. Davomini o'qish

Бахыт Кенжеев. Интернет и поэзия

066

Бахыт Кенжеев родился в 1950 году в Чимкенте. Поэт, прозаик, эссеист, участник литературной группы «Московское время». Лауреат нескольких престижных литературных премий. Живет в Нью-Йорке. Davomini o'qish

Munojot Yo’lchiyeva. Suhbat & Qo’shiq (Derman -Mashrab g’azali).

01
Асл нарса доимо бебаҳо ҳисобланади. Бизнинг мақом намуналаримиз, мумтоз наволаримиз инсонни руҳан поклайди, юксалтиради. Тинг­ловчининг қалби ва онггида олижаноблик, ирода, сабр-қаноат, ҳалоллик сингари эзгу фазилатларни шакл­лантиришга хизмат қилади. Ўзбекистонга келган сайёҳ бу ажиб диёрнинг бой тарихи, маънавий мероси, санъати ва маданиятига, албатта, мафтун бўлиб қолади. Davomini o'qish

Abdulla Qahhorning «Kartina» hikoyasi, «Maftuningman» kinokartinasi va konfliktsizlik «nazariya»si

045     Абдулла Қаҳҳор ҳикоясидан тўққиз йил ўтиб, Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” кинофильми экранларга чиқди. Ўзбек санъатининг бундан ярим аср аввалги ютуқлари ёрқин акс этган мазкур картина ҳаммага яхши таниш бўлгани учун тафсиллаб ўтирмаймиз. Аммо айни фильмнинг Абдулла Қаҳҳор ҳикояси билан бир ўхшаш жиҳати бор: унисида ҳам, бунисида ҳам “ўзбек халқининг бахтли ҳаёти”, “ҳамма ўйнаб-кулиб ҳаёт кечираётгани”, “ҳеч бир муаммо ва можаронинг йўқлиги” асосий ғоя сифатида келади, кино режиссёрининг сафарга чиқиб сюжет қидириши эса, бу асар фабуласини ташкил этади. Davomini o'qish

G’afur Shermuhammad. Quduq. Qissa.

034
Ғафур Шермуҳаммад  «Қудуқ» қиссаси  учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби  бўлди.

– Бир пайтлар отам раҳматли Каттақир тарафдаги томорқамиздан қирқ қулочлик қудуқ ковлаган эди, – деди Дониёр бува ўйчан қиёфада. – Ана унинг суви бошқача эди. Ичиб тўймасди одам. Бир йилча бутун қишлоқ шу қудуқдан сув ичди. Одамлар унга “ширинқудуқ” деб ном беришди. Бир куни Сарман чўпоннинг бўй қизи қовға тортаётиб, қудуққа тушиб кетибди… Davomini o'qish

Halim Sayyid. Jadidchilik — yangicha harakat.

021
Беҳбудий Самарқанд жадидларига карвонбоши бўлса, Мунаввар қори Тошкентда жадидларга йўлбошчи эди. Ўз вақтида «Ҳақ олинур, берилмас» каби даъватларни айта олган инсонлар ҳам улар эдилар. Қолаверса, бу инсонлар кўплаб сафдошларни атрофларига жамлагандилар. Фитрат, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Садриддин Айний каби юрт фидойилари фикримиз далилидир. Davomini o'qish

Xurshid Davron ‘She’r va shuur’ ko’rsatuvida (1997).

Ashampoo_Snap_2017.07.15_17h19m16s_002_.png    Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat.Jadid. Roman.

022

    Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода).   «Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистоннинг орзу- армонларидан бири сифатида майдонга келди(Бегали Қосимов).
Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar & Nozim Hikmat. Inson manzaralari. Rauf Parfi tarjimalari.

Ashampoo_Snap_2017.12.16_01h32m55s_010_.png   Турк дунёсининг буюк шоири Нозим Ҳикмат 1902 йили Туркиянинг Селаник воҳасида туғилган. Бошланғич таълимни Гўзтепа Тошмактаби, Галатасарой лицейи ва Нишонтоши Намуна мактабларида олган. Davomini o'qish

1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

011

   Маҳмудхўжа Беҳбудий  ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган.  Бухоро хони  маишатпараст  Олимхон эса  уни ўзининг шахсий душмани деб билган.  «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish

Usmon Azim. Xurshid Davronga bag’ishlangan ikki she’r.

022
1982 йилда ёзилган «Алпомишнинг уйғониши» шеърим эълон қилингач бир зукко танқидчимиз, мен у кишини зукко ва маърифатли инсон сифатида ҳозир ҳам ҳурмат қиламан, матбуотда чиқиш қилиб, “Хуршид Даврон кекса авлод билан ёш авлодни қарама-қарши қўйишга уриняпти, хўш,Алпомишни уйғотсак у нима қилиб берарди?” деган саволларни кўтарган эди. Ҳолбуки, шеър миллий уйғониш ҳақида, Алпомиш эса ана шу уйғонишнинг тимсоли эди. Усмон Азим ўшанда менга шеър бағишлаб, гап нимадалигини била туриб, гапни сиёсатга бурган танқидчига ўзига хос ҳаяжонли тарзда жавоб берган эди. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy haqida uch maqola.

022
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди. Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Davomini o'qish