Абдулла Орипов. Сен баҳорни соғинмадингми?

СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?

Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Davomini o'qish

Асқад Мухтор. Остонамдан таралган йўллар

ЙЎЛ

Остонамдан таралган йўллар
Эслатади қуёш нурини.
Узоқ-узоқларга кетиб, узайиб,
Узайтади менинг умримни.

Юрганларни дарё дейдилар,
Дарё — чексиз умр эртаги.
Бир кун уйда ўлтириб қолсам,
Ҳаёт гўё четлаб ўтади.
Davomini o'qish

Ойбек. Наъматак

НАЪМАТАК

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида,
Нафис чайқалади бир туп наъматак…

Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун.
Сўнмайди юзида ёрқин табассум,
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!

Davomini o'qish

Xurshid Davron & Mustafo Bafoyev. Buxoroyi Sharif. Doston-opera. Lavhalar

Ashampoo_Snap_2017.07.17_13h55m17s_001_a.png    Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида таниқли бастакор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо Бафоев басталаган «Бухоройи Шариф» достон-операси қадимий Бухоронинг 2500 йиллигига бағишлаб тайёрлаган эди. Davomini o'qish

Шуҳрат Ризо. Усмон Азим ижодий портретига чизгилар

085
Назаримда, Усмон Азимда доим ёшлик уфуриб туради. Бинобарин, мен таниган чамаси ўттиз йиллардан бери Усмон Азимни ҳамиша навқирон бир алпозда тасаввур этаман. Гарчи бир оз сергаплиги ошиб бораётган бўлса-да, қилиқлари ўша-ўша, ёниб-куйиши ўша, эҳтирослари ўша, сабрсизлиги, «мақтанчоқ»лиги, ёқимтой «жинни»ликлари ўша. Шу санаганим ва яна санамаганим хислатлари ичра Усмон Азим ҳамиша шоир, файласуф шоир, катта шоир. У ҳамма нарсани шеър қила олади, ҳамма нарсадан шеър ясай олади. Йўқ, шеър деганда, туроғу қофиянигина назарда тутаётганим йўқ. Бу-ку ўз-ўзидан. Унинг шеър дегани ҳамиша фикр, одам, тийнат ва табиат… Davomini o'qish