Ўғлим айтган уй мактабдан берироқда, ташландиқ майдон кунжагидаги жин кўчанинг оғзида бўлиб, маҳаллада отнинг қашқасидек барчага маълум эди. Бу уй ҳақида шунчалик ғаройиб миш-мишлар юрар эди-ки, қайси бирига ишонишингни ҳам билмайсан киши. Эсимда, болалигимизда қош қорайган маҳал шу майдон олдидан юрагимизни ҳовучлаб ўтардик… Davomini o'qish
Qidiruv natijasi: kortasar
Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi
Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish
Ma’suma Ahmedova. Ikki hikoya
Нимадир керак бўлиб, эски қутиларни титкилади, шу маҳал қути ичи аралаш-қуралаш бўлиб, бир нарса гиламга тушиб, юмалади. У эгилиб, қўлига олди: ялтироқ, яшил тугма. Кўнгли ёришди. Беихтиёр ёдига беғубор талабалик йиллари, олис етмишинчи йиллар ортида қолган ёшлик даври тушди. Davomini o'qish
Mahmud Sa’diy — o’ziga xos tahrir maktabi asoschisi
Маҳмуд ака адабиётимизда пайдо бўлган янги ҳикоя, қисса ёки романнинг генезиси, яъни вужудга келиш ибтидосини дарҳол англаб етар, асарнинг жаҳон адабиётидаги қайси машҳур асар таъсирида яратилганини, улар орасидаги фарқни ютуқ ва нуқсонлари билан таҳлил қилиб берар эди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Falsafa va madaniyat.
Бизнинг фикрларимиз, қарашларимиз, ўзимизни тутишимиз, ижтимоий фаолиятимиз, умуман, ўзимизни намоён қилишимиз маданиятимизнинг инъикосидир. Ички маданиятимизнинг моддий тарзда намоён бўлиши. Маданиятимиз қандай бўлса, биз ҳам шундаймиз. Ички маданият ички «мен»нинг намоён бўлиши, бу «мен» ўзини муносабат ва ҳолатлар, юриш- туриш, ўзини тутиш орқали, яъни бизнинг фаолиятимиз орқали ўзини намоён этади. Davomini o'qish
Olim Otaxon. Qismat
Менинг эса хаёлимга негадир Раҳбар опа келди, ўша киши ҳақида анча пайтгача ўйлаб ётдим. Ака, кечирасиз-у, лекин нима қилай, у кишини ойи, деб аташга сира тилим бормайди. Хуллас, болалигим, онамиз вафоти, дадамнинг хушфеъл, дуркунгина аёл билан яшай бошлаган даврлар бирин-сирин кўз олдимдан ўтди. Ишонсангиз, бир пайт кўнглим бузилиб, йиғлагим келди… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul: Ijod ilohiyotga daxldorlikdir
Ижод илоҳиётга дахлдорликдир; ижод илоҳиёт эшикларини қоқишдир. Шу сабабли инсоният ушбу илоҳиёт бонгларини эшитиш учун санъатга ҳамиша эҳтиёж сезаверади. Ижод буюкликка, қудратга, гўзалликка тақлид қилишдир. Одам ҳатто дўзахий жамиятда ҳам зулмат қоплаган кўнглининг бир четида буюкликка, гўзалликка эҳтиёж сезади: ана шу эҳтиёж уни саньатга бошлаб келаверади. Инсон воқелик олдида ёки воқелик қиёфасидаги кўлам олдида жуда кичкина, ожиз. Воқеликнинг забардастлиги одамни қисматнинг қули қилиб қўяди – ижод эса ана шу қулликка исёндир. Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov. Ikkiyoqlama shamshir ibodatxonasi
Борхеснинг «Астерий гўшаси» ҳикоясига монандликка даъво қилиш қусурларидан ҳоли бўлмаган ушбу ҳикоя ўз табиати ва хусусиятларига кўра ўзбек туркийсидан батамом ўзга тилда битилган асар оҳангларини таржима тилида сақлаб қолиш истак ва интилишлари туфайли атай йўл қўйилган бир номутаносиблик теграсидаги изланишлардан униб етилди. Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Sanggisopoltosh
Роз айтиш учун суҳбатдош топиш мумкин, аммо дардкаш топиш қийин. Бугун имкон туғилганда бор дардимни “Ёшлик”ка тўкиб солмоқчиман, “Санггисополтош” шунга ишора. Онам раҳматли сўзлаб берган эртаклар орасида “Санггисополтош” ҳам бор эди… Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Kolrij tushi & Sharifjon Ahmedov. «Kolrij tushi»ga ikkinchi ilova
Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис кўкнор ичишга мажбур бўлган эди; у шу алфозда Пэрчэс қаламига мансуб Қубла Хон ҳақидаги асарни, Марко Поло Ғарб ўлкалари узра шавкатини тараннум этган ҳукмдор ҳақидаги асарни мутолаа қилишга тутинди; Қубла Хоннинг сарой барпо этиши ҳақида сўз борган жойга етгач, мудроқ уни ўз забтига олди. Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov. Ayniy siymolar muvoziyligi ( Borxesning «Xaroba doiralari»ga bog’lama)
Борхеснинг ушбу ҳикояси манзарасида хусусий хотиралардан сўзланадиган бўлса, хаёлларда дастлаб олис толиблик йиллари собит бўлади. Толиблик йилларидан олиб чиқилган ёрқин хотира эса, адабиётга кўникилмаган ва бошқача назар билан ҳам қараш мумкинлигини, эҳтимол кўпларга илк бор, уқдирган закий инсон қиёфаси билан боғлиқ. Мен жаҳон адабиёти ва фалсафасининг тенгсиз билимдони, нафақат билимдони, балки бутун борлиғидан бадиийлик ёғилиб турган марҳум устоз Талъат Солиҳовни назарда тутаётирман. Davomini o'qish
Mas’uma Ahmedova. Hikoyalar.
1 октябрь — Ёзувчи ва таржимон Маъсума Аҳмедова таваллуд топган кун.
Акбарнинг миясига тўсатдан бир фикр келиб урилди. Бу фикр нохос кўнглини ёритиб юборди. Бу фикр уни қутқарди, бу фикр келажагини чароғон қилувчи маёқ бўлди. Ахир ҳар куни бўзчининг мокисидай шаҳарга ишга бориб келавериши шартми? Ахир туссиз ҳаётида ва ниҳоят маъно пайдо бўлди-ку. Ахир у ҳамиша юрагини кемирган туйғуни – ўзлигини топди-ку. Назарида шу вақтга довур расм чизмаганига асрлар ўтганга ўхшади.У эртадан бошлаб то “Адашган қиз” асарини тугатмагунича ишга бормайди, вассалом. Davomini o'qish