Деярли бутун илмий ва ижодий фаолиятини Ўзбек ва Озарбайжон адабиётларининг ўзаро алоқаларини ўрганишга бағишлаган таниқли адабиётшунос олима Алмаз Улвий ўзбек адабиётига доир 150 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. Олиманинг 2009- йилда Тошкентда “Озарбайжон-ўзбек (чиғатой) адабий алоқалари (даврлар, сиймолар, жанрлар, тамойиллар)” ва “Алишер Навоий Озарбайжон адабиётшунослигида” китобларининг тақдимоти ўтказилган эди. Олима ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун Олим Шафиевнинг «Ўзбек адабиётининг озар тадқиқотчиси» мақоласини мана бу саҳифада ўқинг. Davomini o'qish